Глобал инқироз ва пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб масалалари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
62-76
7
4
Поделиться
Юсупов, М. (2020). Глобал инқироз ва пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб масалалари. Экономика и инновационные технологии, (2), 62–76. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11398
Мухиддин Юсупов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Доцент кафедры сетевой экономики, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилган. Хусусан, озиқ-овқат хавфсизлигини баҳолаш имконини берувчи индикаторлар тизими, жаҳон озиқ- овқат хавфсизлигида юзага келаётган жиддий муаммолар, улардан келиб чиқиб мамлакатимизда бу масалани самарали ҳал этишга таъсир кўрсатувчи омилларга баҳо берилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

62

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ГЛОБАЛ ИНҚИРОЗ ВА ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ДОЛЗАРБ

МАСАЛАЛАРИ

Юсупов Мухиддин Соатович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Тармоқлар иқтисодиёти”

кафедраси доценти, PhD

Ўзбекистон, 100066, Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 49

E-mail:

msyusupov@mail.ru

Аннотация:

Мақолада глобал инқироз ва пандемия шароитида

мамлакатимиз

озиқ

-

овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилган. Хусусан,

озиқ

-

овқат хавфсизлигини баҳолаш

имконини берувчи индикаторлар тизими, жаҳон озиқ

-

овқат хавфсизлигида юзага келаётган жиддий муаммолар, улардан келиб чиқиб
мамлакатимизда бу масалани самарали ҳал этишга таъсир кўрсатувчи омилларга баҳо
берилган.

Калит сўзлар

:

глобал пандемия, озиқ

-

овқат таъминоти

ва

хавфсизлиги; таркибий

ўзгаришлар; қулай

агробизнес муҳити; қўшилган қиймат занжири; диверсификация;

замонавий технологиялар; модернизация; сақлаш; чуқур қайта ишлаш.

Abstract:

The article focuses on strengthening food security in our country in the context of

the global crisis and pandemic. In particular, a system of indicators for assessing food security,
serious problems in global food security, the factors influencing the effective solution of this
problem in our country were assessed.

Key words:

global pandemic, food supply and security; structural changes; favorable

agribusiness environment; value chain; diversification; modernization; modern technologies;
storage; deep processing.

Кириш

Глобал инқироз ва пандемия шароитида дунё бўйлаб озиқ

-

овқат таъминоти ва

хавфсизлигининг аҳамияти ортиб бормоқда. Маълумотларга кўра, дунё бўйича
пандемия оқибатида очарчиликдан қийналаётган аҳоли сони ҳозиргидан 2 баробарга
ошиб, 1

миллиард 600 миллионга етади

[1].

БМТ Озиқ

-

овқат ва қишлоқ хўжалиги

ташкилотининг

(FAO)

2020 йил 29 мартда эълон қилинган “COVID

-19

ва озиқ

-

овқат

таъминоти занжиридаги рисклар: қандай йўл тутмоқ керак?” номли ҳисоботида
таъкидланганидек

,

короновирусга қарши кураш доирасида жаҳон миқёсида

кўрилаётган чоралар озиқ

-

овқат етказиб бериш занжирида узилишларни

юзага

келтириб,

тизимда беқарорликни

келтириб

чиқаради ва оқибатда

камбағал

,

қашшоқ

аҳолига катта зарар етказади. Бу айниқса озиқ

-

овқат таъминотининг муқобил

манбаларига эга бўлмаган мамлакатларга катта хавф солади

[2].

Глобал пандемиянинг мамлакатимиз озиқ

-

овқат хавфсизлигига таъсирини

инкор этиб бўлмайди. Коронавирус пандемияси инсонлар ҳаётига хавф солиш билан
бир қаторда бутун дунёни иқтисодий инқирозга олиб келаётгани тобора аниқ бўлиб
бораётган бир пайтда, озиқ

-

овқат таъминоти масаласи кучайиб, айрим давлатлар ўзи

етиштирган асосий турдаги озиқ

-

овқат маҳсулотларини четга чиқармаслик

чораларини кўрмоқда. Шунинг учун қишлоқ хўжалиги ва озиқ

-

овқат маҳсулотлари

ишлаб чиқариш бугунги кунда энг долзарб масалага айланиб боряпти. Жаҳон банки


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

63

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ўз ҳисоботида глобал инқироз ва пандемия шароитида Европа ва Марказий Осиё
давлатларида иқтисодиётнинг ўсиш суръатларини таъминлайдиган энг асосий
манбалардан бири

қишлоқ хўжалиги эканлигини эълон қилиб, бу борада

Ўзбекистонда имкониятлар катталигига алоҳида эътибор қаратган

[3].

Мақолада аграр ва озиқ

-

овқат тармоқларини барқарор ривожлантириш орқали

мамлакат озиқ

-

овқат хавфсизлиги ва таъминотини мустаҳкамлаш масалалари таҳлил

этилган.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Озиқ

-

овқат таъминоти ва хавфсизлигининг назарий

-

услубий асослари бир

қатор хорижлик ва мамлакатимиз олимларининг илмий тадқиқотларида ўз аксини
топган.

Россиялик

олимлар

А.Татаркин

ва

С.Полбицынларнинг

фикрича

мамлакатларнинг озиқ

-

овқат хавфсизлиги доктринаси аҳолини

сифатли ва улар харид

қила оладиган озиқ

-

овқат маҳсулотлари билан минимал таъминлаш даражасини акс

эттиради. Шу тариқа, озиқ

-

овқат хавфсизлигини

-

истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари ва

афзал кўришларига мос келувчи озиқ

-

овқат маҳсулотларини жисмоний, иқтисодий

ва

ижтимоий жиҳатдан таъминлаш деб қараш мумкин

[4].

И.Ушачев бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар фикрича, “озиқ

-

овқат

хавфсизлиги” –

бу озиқ

-

овқат мустақиллиги ва озиқ

-

овқатларни жисмоний ва

иқтисодий жиҳатдан олиш имкониятларини ўз ичига олган комплек тушунчадир.
“Озиқ

-

овқат мустақиллиги” эса

-

меъёрий ва ҳақиқий истеъмол даражасидан келиб

чиқиб мамлакатнинг озиқ

-

овқат маҳсулотлари билан ўз

-

ўзини таъминлаши, яъни

мамлакат ҳудудидаги ишлаб чиқариш ҳажмининг барча турдаги жами ички истеъмол
ҳажмига нисбати орқали аниқланадиган тушунчадир

[5].

Мамлакатимиз

олимларидан

Д.Н.Саидова,

И.Б.Рустамова

ва

Ш.А.Турсуновларнинг

фикрича

“озиқ

-

овқат хавфсизлиги деганда мамлакат

иқтисодиётининг шундай ҳолатини тушуниш лозимки, бунда жаҳон бозорлари
конъюнктурасидан ҳар бир аҳолига давлат томонидан илмий асосланган меъёрларга
мувофиқ келадиган мақсадларда озиқ

-

овқат билан барқарор таъминлаш

кафолатланади, яъни масаланинг бир томонида таклиф туради, иккинчи томонида
талаб ва истеъмолни тиббий меъёрлар даражасида сақлаш учун шарт

-

шароит

яратилади”

[6].

Тадқиқот методологияси

Глобал озиқ

-

овқат хавфсизлиги ва таъминоти муаммоларини таҳлил этиш

билан шуғулланган миллий ва хорижлик олимларнинг илмий изланишлари
натижалари мазкур тадкикотнинг назарий

-

услубий

базаси сифатида хизмат қилди

.

Мақолани тайёрлашда абстракт

ва аналитик мушоҳада,

қиёсий

ва омилли таҳлил, кўп

омилли

корелляцион

таҳлил

,

иқтисодий

-

статистик

ва

бошқа

усуллардан

фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Озиқ

-

овқат хавфсизлигига оид илмий адабиётлар ва бошқа манбаларни

ўрганиш шуни кўрсатадики, бу тушунча биринчи марта ўтган асрнинг 70

-

йилларида

истеъмолга кириб келган. Кейинчалик бу тушунча маъно жиҳатдан кенгайиб борди.
1996 йилда Озиқ

-

овқат хавфсизлиги бўйича бутунжаҳон саммитида Жаҳон банки

таклиф этган таърифга кўра “барча инсонларнинг фаол ва соғлом турмуш тарзи
кечириши учун, ўзларининг эҳтиёжларига мос, етарли ҳажмдаги, хавфсиз ва тўйимли


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

64

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

озиқ

-

овқатларни ҳар доим олишга жисмоний ва иқтисодий жиҳатдан қурблари

етиши –

озиқ

-

овқат хавфсизлигини англатади

[7]

. Кейинчалик 2009 йилда бўлиб ўтган

Озиқ

-

овқат хавфсизлиги бўйича Бутунжаҳон саммитида озиқ

-

овқат хавфсизлигини

баҳолашнинг қуйидаги 4 жиҳати белгилаб берилди (1

-

жадвал).

1-

жадвал

БМТ Қишлоқ хўжалиги ва озиқ

-

овқат ташкилоти (FAO) томонидан

ишлаб чиқилган озиқ

-

овқат хавфсизлиги кўрсаткичлари

Жиҳатлари

Тушунчалар изоҳи

Кўрсаткичлари

Озиқ

-

овқат

мавжудлиги

Жисмоний жиҳатдан озиқ

-

овқат

маҳсулотлари

мав

-

жудлиги,

у

ишлаб чиқариш ҳажми, захиралар
ва озиқ

-

овқат экспорти/импорти

сальдосига боғлиқ.

-

озиқа рациони ўртача энергетик қимматининг

етарлилиги;

-

йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари,

захиралар миқдори ва бошқ;

-

озиқадан

олинадиган

оқсил

моддалар,

витаминлар ва калориялар

Озиқ

-

овқатни

харид қилиш

имконияти

Жисмоний ва иқтисодий жиҳатдан
озиқ

-

овқат олиш имкониятлари.

Иқтисодий жиҳатдан –

аҳоли

ихтиёри

-

даги даромадлар, озиқ

-

овқат нархлари ва ижтимоий
ҳимоялаш даражаси билан;

Жисмоний жиҳатдан –

бозорлар

фаолиятини

таъ

-

минловчи

инфратузилма

-

лар

мавжудлиги

билан аниқланади.

-

жами йўллар узунлигида қаттиқ қопламали

йўллар салмоғи;

-

автомобиль ва темир йўл тармоқларининг

зичлиги;

-

харид қобилияти паритети бўйича ЯИМ;

-

озиқ

-

овқат маҳсулотлари нархлари индекси ва

тўйиб овқатланмасликни тарқалганлиги;

-

кам даромадли оилалар бюджетида озиқ

-

овқат

харажатларининг салмоғи;

-

озиқ

-

овқат етишмаслиги ва кам қувватли озиқ

-

овқат истеъмоли кўлами.

Озиқ

-

овқат

истеъмоли

Озиқ

-

овқат

маҳсулотлари

-

да

мавжуд

турли

озиқа

мод

-

даларини инсон организми

-

да

сўрилиши. Озиқа модда

-

лари ва

энергияни етарли истеъмол қилиш
овқат

тай

-

ёрлаш,

овқатланиш

режими

ва

парваришлаш

усуллари

-

ни

қўллаш,

озиқ

-

овқатлар

-

нинг уй хўжалиги доира

-

сида

тақсимланиши

орқали

таъминланади.

-

жиҳозланган сув ва санитария

-

техник жиҳозлар

билан таъминланганлик;

-

камқувватликдан азият чекувчи, бўйи ўсиши

орқада қолаётган ва вазни етарли бўлмаган 5
ёшгача болалар салмоғи;

-

катта ёшли аҳоли ўртасида вазни етарли

бўлмаганлар салмоғи;

-

ҳомиладор аёллар ва 5 ёшгача бўлган болалар

ўртасида камқонликнинг тарқалганлик даражаси;

-

аҳоли ўртасида А витамини ва йод етишмаслиги

тарқалганлик даражаси;

Озиқ

-

овқат

таъминоти

барқарор

-

лиги

Вақт

оралиғида

юқорида

келтирилган

бошқа

учта

омилларнинг барқарорлиги.

Агар инсон вақти

-

вақти билан

озиқ

-

овқатларни етарли миқдор

ва сифатда ололмаслик хатарига
дуч келса (ишсизлик, инфляция ва
бошқа омиллар таъси

-

рида) у

озиқ

-

овқат

хавфсиз

-

лиги

жиҳатидан заиф ҳисобланади.

-

ғалла импортига қарамлик даражаси;

-

суғоришга яроқли ҳайдаладиган ерларнинг

салмоғи;

-

озиқ

-

овқат

импортининг

озиқ

-

овқат

экспортидан ошган қисми ҳажми;

-

сиёсий барқарорлик ва зўравонлик/ терроризм

ҳолатлари йўқлиги;

-

озиқ

-

овқатлар нархларининг ўзгариб туриши ва

аҳоли

жон

бошига

озиқ

-

овқат

ишлаб

чиқаришнинг тебраниши;

-

аҳоли

жон

бошига

озиқ

-

овқат

билан

таъминлашнинг тебраниши.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси расмий веб

-

сайтида БМТ

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ

-

овқат ташкилотига

(

FAO) таяниб таъкидланишича, “озиқ

-

овқат хавфсизлигига эришиш, бу барча инсонларнинг хоҳлаган вақтда жисмоний,
ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан етарли миқдорда хавфсиз озиқавий маҳсулотлар
билан таъминланишини англатади. Ушбу маҳсулотлар шахсни физиологик меъёрлар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

65

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

бўйича қониқтириши, унинг хоҳиш

-

истагига мос келиши ва фаол соғлом турмуш

тарзини шакллантириши шарт”

[8].

Аммо, етарли даражада озиқ

-

овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бу ҳали

озиқ

-

овқат хавфсизлиги таъминланди, дегани эмас.

БМТнинг 1996 йилдаги Рим

декларациясида қабул қилинган “Озиқ

-

овқат хавфсизлиги концепцияси”да унинг

асосий тамойиллари белгилаб берилган: озиқ

-

овқат хавфсизлиги –

бу фақат озиқ

-

овқат маҳсулотлари билан ўз

-

ўзини таъминлаш эмас; агар мамлакат қиёсий

устунликларга эга бўлса, ўз эҳтиёжлари учун етарли миқдордаги озиқ

-

овқат

маҳсулотларини ишлаб чиқариши лозим; мамлакат зарур ҳолларда ўз
фуқароларининг эҳтиёжларини қондириш учун керакли миқдордаги озиқ

-

овқат

маҳсулотларини импорт қилиб олиб кириш имкониятига эга бўлиши керак; ҳукумат ўз
фуқаролари учун хавфсиз озиқ

-

овқатни физик ва иқтисодий жиҳатдан очиқлигини

таъминлаши лозим; озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлашда аҳолининг ўсиб ва

ўзгариб бораётган индувидуаль эҳтиёжларини ҳисобга олиш зарур;

мамлакат ташқи

омилларга боғлиқ бўлмаган ҳолда

мамлакатнинг озиқ

-

овқат мустақиллигини

таъминлаши жоиз; озиқ

-

овқат таъминоти мавсумий ва иқлимий омилларга бардошли

бўлиши лозим

[9].

Глобал озиқ

-

овқат таъминоти ва хавфсизлиги масалалари ҳар доим жаҳон

ҳамжамиятининг диққат марказида бўлиб келган. Жумладан, БМТ Бош
Ассамблеясининг

2015 йил сентябрда

бўлиб ўтган тарихий

саммитида дунёнинг 193

давлати

томонидан 2030 йилгача амалга оширилиши кўзда тутилган 17 та глобал

мақсад ҳамда

169 та вазифалардан иборат “Барқарор ривожланиш мақсадлари

-

БРМ”

дастури қабул

қилинди.

Барқарор ривожланиш бўлғуси авлодлар эҳтиёжларини қондиришга зарар

етказмаган ҳолда ҳозирги авлодлар манфаатларига мос келувчи тараққиёт йўлини
назарда тутади. Бундай ривожланиш ер юзи бўйлаб инсонларнинг барқарор,
инклюзив ва ёрқин келажаги учун ўзаро ҳамкорликдаги интилишларини ифодалайди.

БРМнинг биринчи мақсади 2030 йилга бориб дунё миқёсида “Қашшоқликнинг

ҳар

қандай кўринишига барҳам бериш”ни назарда тутади

.

Маълумотларга кўра ер

шарида ҳамон 7

80

миллиондан ортиқ киши ўта қашшоқликда ҳаёт кечиради ва

уларнинг 70 %дан ортиғи кунига 1,9 доллардан кам даромад топади. Дунёнинг энг
бой мамлакатларида болаларнинг 30 %дан ортиғи қашшоқлик даражасида ҳаёт
кечиришга мажбур. Ер юзидаги 5 ёшгача бўлган ҳар тўрт боланинг биттаси етарлича
бўй ва оғирликка эга эмас

[10].

FAO маълумотларига кўра дунёдаги ўта қашшоқликда яшовчи аҳолининг

деярли 75 %и қишлоқ жойларида яшайди ва уларнинг кун кечириши ва озиқ

-

овқат

хавфсизлиги асосан аграр секторнинг ривожланишига боғлиқ. Қишлоқ хўжалигини
барқарор ривожлантириш етарли ҳажмда озиқ

-

овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш

ва иш ўринлари яратиш эвазига қишлоқ ҳудудларида очликка барҳам бериш, оилани
боқиш ва тўкис ҳаёт кечириш учун имконият яратади.

БРМнинг

иккинчи мақсади “Очликка барҳам бериш, озиқ

-

овқат хавфсизлигини

мустаҳкамлаш, овқатланиш рационини яхшилаш ва қишлоқ хўжалигининг барқарор
ривожланишига кўмаклашиш”ни кўзда тутади

.

FAO тадқиқотларига кўра: ер шарида

820 миллиондан ортиқ киши тўйиб овқатланмасликдан қийналади

ва бу кўрсаткич

2050

йилга бориб 2 миллиардга етиши мумкин; дунё аҳолисининг ҳар учтадан


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

66

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

биттаси тўлақонли рацион асосида овқатлана олмайди

;

дунё бўйича 5 ёшгача

болалар ўлимининг 45 %и тўйиб овқатланмаслик натижасида юз беради ва ҳар йили
3,1 миллион бола шу сабабли оламдан ўтади

[11].

БМТ прогнозларига кўра 2050 йилга бориб дунё аҳолиси 10 миллиард кишига

етиши мумкин ва бу кўрсаткич қишлоқ хўжалигига яроқли ерларнинг деградацияга
учраши кучаяётган ҳамда сув ресурслари қисқариб бораётган бир шароитда дунё
аҳолисини етарли миқдор ва сифатдаги озиқ

-

овқатлар билан таъминлаш вазифасини

мураккаблаштиради. Бугунги кунда ер шаридаги 7,7 миллиарддан ортиқ аҳолининг

2,6

миллиарди ёки 33 %дан зиёди асосан қишлоқ хўжалиги ҳисобига кун кечираётган

бир пайтда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг 52 %и кучли деградацияга
учраганлиги оқибатида тупроқ унумдорлиги сезиларли даражада пасайган.
Қурғоқчилик ва чўллашув жараёнлари натижасида ҳар йили 12 миллион гектар ер
(ҳар минутда 23 гектар) фойдаланишдан чиқиб кетмоқда. Ваҳоланки бу майдонларда
ҳар йили

20 миллион тоннагача дон етиштириш мумкин эди

.

Ерларнинг

деградацияси дунёдаги 74 % камбағал аҳолининг турмуш даражасига салбий таъсир
ўтказмоқда.

Шу билан бирга сайёрамиз иқлимининг кескин ўзгариши, “глобал исиш”

,

атроф

-

муҳитнинг ифлосланиши каби ҳолатлар қишлоқ хўжалиги самарадорлигига ўз

таъсирини кўрсатмай қолмайди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилини
йиғиштириб олиш, ташиш, сақлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш тизимларидаги
нуқсонлар туфайли ҳар йили қиймати 1 миллиард долларга тенг бўлган 1,3 миллиард
тонна озиқ

-

овқат маҳсулотлари нобуд бўлмоқда

[10].

Очлик ва тўйиб овқатланмаслик инсонлар меҳнат қобилиятини пасайиши

ва

касалликларга чалинувчанлигининг

ошишига, охир

-

оқибатда эса

турмуш сифатини

ёмонлашувига олиб келиб, дунё иқтисодиётининг барқарор ривожланишига

тўсиқ

бўлиб қолмокда.

Очликка барҳам бериш

иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш

ва таълим

олишга ҳам ижобий таъсир кўрсатиб, тенглик ва ижтимоий тараққиётга катта ҳисса
қўшиши мумкин. Бу эса инсоният

учун яхши келажак қуришнинг

муҳим шартидир.

Ҳисоб

-

китобларга кўра, 2030 йилга қадар очликни бартараф этиш учун ҳар йили

ўртача 267 миллиард доллар микдорида қўшимча маблағ керак бўлади

[10].

БМТ “Барқарор ривожланиш мақсадлари”ни мамлакатимизда изчил амалга

ошириш мақсадида Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20

октябрдаги 841

-

сонли “

2030

йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш

соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги Қарори билан

2030 йилгача бўлган даврда “Миллий мақсад ва

вазифалар ҳамда уларни амалга ошириш бўйича йўл харитаси”

тасдиқланган

ва

унда

2030 йилгача бўлган даврда:

фуқароларнинг ўта қашшоқлик шаклини бартараф этиш

ва кам таъминланишнинг барча кўринишларини

икки баробарга қисқартириш;

аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг манзиллилиги ва самарадорлигини
кучайтириш;

зарур ҳажмда

овқатланишнинг юқори сифати ва баланслашганлигини

таъминлаш

ва тўйиб овқат емасликнинг барча шаклларига барҳам бериш

;

озиқ

-

овқат

маҳсулотлари етиштириш

барқарорлигини

таъминлаш ва самарадорлигини ошириш;

қишлоқ

инфратузилмаси, аграр

тадқиқотлар, технологияларни ривожлантириш каби

бир қатор вазифаларни амалга ошириш белгиланган.

Озиқ

-

овқат таъминоти ва хавфсизлиги биринчи навбатда аграр секторнинг

салоҳиятига таянади. Гарчи

2000-2019

йилларда қишлоқ хўжалиги ялпи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

67

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

маҳсулотининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги салмоғи 34,4 дан 28,1, қишлоқ
хўжалиги ялпи маҳсулотининг ўтган йилларга нисбатан йиллик ўсиш суръатлари

3,1

дан 2,5

%

гача пасайган бўлсада

,

аграр сектор ҳамон

мамлакат иқтисодиётининг

йирик таянч тармоқларидан бири бўлиб қолмоқда

(1-

жадвал).

1-

жадвал

Республикада аграр сектор ривожланишининг асосий макроиқтисодий

кўрсаткичлари динамикаси

1

Кўрсаткичлар

2000

йил

2005

йил

2010

йил

2015

йил

2019

йил

Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ

хўжалигининг салмоғи, %

да

34,4

29,5

32,9

34,1

28,1

Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг йиллик ўсиш
суръатлари, ўтган йилга нисбатан % да

103,1

105,4

106,3

106,1

102,5

Асосий капиталга киритилган инвестицияларда қишлоқ
хўжалигининг салмоғи, % да

5,7

4,4

3,5

3,3

8,0

1

ўрмон ва балиқчилик тармоқларини қўшган ҳолда

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг тегишли йиллар бўйича

статистик тўпламлари

асосида тузилган

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини

ҳам

миқдор, ҳам сифат жиҳатдан мунтазам ошириб бориш ва шу асосда озиқ

-

овқат

таъминотини мустаҳкамлаш борасида муайян

натижалар қўлга киритилди.

Натижада

асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми йилдан

-

йилга ошиб борди

(2-

жадвал

).

2-

жадвал

Республикада асосий турдаги қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини ишлаб чиқариш

динамикаси

(барча тоифадаги хўжаликларда), минг тоннада

Кўрсаткичлар

2000

йил

2005

йил

2010

йил

2015

йил

2019

йил

2019 й. 2010 й.га

нисб., %

Дон, жами

3 929,4

6 401,8

7 404,1

8 173,5

7 187,4

182,9

ш.ж.: Буғдой

3 532,0

5 927,8

6 657,3

6 964,7

6 121,1

173,3

Картошка

731,1

924,2

1 693,9

2 696,9

2 950,9

403,6

Сабзавотлар

2 644,7

3517,5

6 346,5

10 129,3

9 945,5

376,1

Полиз

451,1

615,3

1 182,4

1 853,6

1 922,2

426,1

Мевалар

790,9

949,3

1 710,3

2 746,1

2 739,6

346,4

Узум

624,2

641,6

987,3

1 579,3

1 595,2

255,6

Гўшт (тирик вазн

.)

841,0

1 061,2

1 461,4

2 033,4

2 465,0

293,1

Сут

3 632,5

4 554,5

6 169,0

9 027,8

10 710,8

294,9

Тухум,

млн. дона

1 254,4

1 966,7

3 061,2

5 535,4

7 757,4

618,4

маълумот учун:

Доимий аҳоли сони,
минг киши

24 908,2

26 312,7

29 123,4

31 575,3

33 905,8

136,1

Жами экин майдони,
минг гектар

3 778,3

3 647,5

3 708,4

3 694,2

3 319,7

87,9

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

статистик тўпламлари ва пресс

-

релизлари асосида тузилган

.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига

қараганда 2000

-2019

йиллар оралиғида

мамлакатимиз

доимий аҳолиси сони 1,36

мартага ошиб, жами экин майдонлари ҳажми 12,1 %га қисқарган

бўлишига қарамай

,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

68

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

озиқ

-

овқат маҳсулотларидан буғдой ишлаб чиқариш

1,73

, картошка

4,03

, сабзавотлар

3,76

, полиз 4,

26

, мевалар 3,

46,

узум 2,5

5,

гўшт (тирик вазнда)

2,93

, сут

2,95

ва

тухум

6,18

мартага ошди

.

Энг муҳими бу ўсиш экстенсив омиллар эмас, балки ҳосилдорлик

ва маҳсулдорлик

каби интенсив омиллар таъсирида юз берди

.

Республикамизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича узоқ муддатга

мўлжалланган стратегиянинг мавжуд эмаслиги ер ва сув ресурсларидан самарали
фойдаланишга, соҳага инвестицияларни кенг жалб этишга, ишлаб чиқарувчиларнинг
юқори даромад олишига ва маҳсулотлар рақобатбардошлигини оширишга тўсқинлик
қилиб келаётган эди. Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2019 йил 23

октябрдаги ПФ

-5853-

сонли Фармони билан “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ

хўжалигини ривожлантиришнинг 2020

-

2030 йилларга мўлжалланган Стратегияси”ни

қабул

қилиниши бу борада ташланган муҳим қадам бўлди

.

Мазкур Стратегияда

белгиланганидек озиқ

-

овқат хавфсизлиги кенг қамровли ижтимоий

-

иқтисодий,

демографик ва экологик омилларга боғлиқ.

Аҳоли сонининг ўсиши, ер, сув ва энергия

ресурсларига бўлган талабнинг ортиши, иқлимнинг кескин ўзгариши озиқ

-

овқат

хавфсизлигини таъминлашга таъсир этувчи асосий омиллардир

.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда озиқ

-

овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш

бўйича бир қатор чоралар амалга оширилиши натижасида Ўзбекистон дунёда
эгаллаган ўрнини мустаҳкамлашга эришди ва босқичма

-

босқич глобал рейтингларда

ўз мавқеини яхшилаб олди. Ўзбекистон Республикаси 2018 йилда Глобал очлик
индекси бўйича 119 мамлакат орасида 52

-

ўринни эгаллаб, 12,1 кўрсаткич билан

“мўътадил”

даражага эришди

.

Мамлакат аҳолисининг озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлаш

масаласи

биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги ерлари ва экин майдонларидан самарали
фойдаланишга боғлиқ.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 20,2 млн гектар ерларнинг

атиги 20,7 фоизи суғориладиган ерлар ҳисобланади. Сўнгги 15 йил мобайнида аҳоли
жон бошига суғориладиган ерлар 24

%

га (0,23 дан 0,16 гектаргача) камайган. Мазкур

ҳолат аҳоли сонининг ўсиши, сув таъминоти ҳажмининг қисқариши ва қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ерларнинг бошқа ер фонди тоифаларига ўтиши
натижасида юзага келган. Прогнозларга кўра, келгуси 30 йил мобайнида
суғориладиган ер майдонлари яна 20

-

25 фоизга

қисқариши мумкин”

[12].

Республикамизда мавжуд экин майдонларининг аксарият қисми ер ости сизот

сувларининг яқинлиги ва бошқа сабабларга кўра у ёки бу даражада шўрланган.

2019

йилнинг 1 январи ҳолатига жами

суғориладиган ерларга нисбатан шўрланган

ерларнинг салмоғи 45,

0

%га тенг бўлди (

3-

жадвал).

3-

жадвал

Республика бўйича 200

8-2018

йилларда суғориладиган ерлар шўрланиш

даражасининг ўзгариши динамикаси, жамига нисбатан %да

Ер турлари

2008

йил

2010

йил

2012

йил

2014

йил

2016

йил

2018

йил

2018

й.

2008

й.га

нис., (+,–

)

Шўрланмаган ерлар, жами

49,78

50,41

51,40

52,52

54,42

55,0

+ 5,22

Шўрланган ерлар, жами

50,22

49,59

48,6

47,48

45,58

45,0

5,22

шу жумладан:

Кучсиз шўрланган

31,49

31,63

31,67

31,22

30,67

31,0

0,49

Ўртача шўрланган

15,23

14,95

14,20

13,63

12,61

12,0

3,23

Кучли шўрланган

3,50

3,01

2,73

2,63

2,30

2,0

1,5

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ

хўжалиги вазирлиги

(2008-

2016 й.й.) ва Сув

хўжалиги вазирлиги (2018 й.) маълумотлари асосида тузилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

69

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Суғориладиган

ерларнинг

мелиоратив

ҳолатини

яхшилаш

борасида

республикамизда 2008 йилдан бошлаб амалга оширилган йирик давлат дастурлари
натижасида шўрланиш даражасини 5,22 фоизга камайтиришга эришилган бўлсада,
ҳамон бу муаммо долзарблигича қолмоқда.

Суғориладиган ерлар

шўрланганлик даражаси юқорилиги ва сифат

кўрсаткичларининг пастлиги

(100 баллик шкала бўйича 55 балл бонитетга эга)

экинлар ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатиб, ерларнинг шўрини ювиш, тупроқ
унумдорлигини ошириш билан боғлиқ катта миқдорда қўшимча сарф

-

харажатлар

қилишга олиб келади

.

Мамлакатимизда 2007

-

2012 ва 2013

-

2017 йилларда

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан
оқилона фойдаланиш бўйича амалга оширилган Давлат дастурлари доирасида
“Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси” маблағлари
ва

давлат бюджетидан жами 4836,1

млрд. сўм маблағ сарфланган.

2019 йилда давлат

бюджети параметрларига асосан марказлаштирилган капитал маблағлар ва

бюджет

маблағлари ҳисобидан шу мақсадлар учн

2085,0 млрд. сўм маблағлар ажратилган

[13]

.

Аммо давлат бюджети ва мақсадли жамғарма орқали йирик маблағлар

сарфланаётганига қарамасдан

,

кейинги 10 йил ичида суғориладиган ерларнинг

шўрланиш даражасини

5,2 %га қисқартиришнинг

имкони бўлди

.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга фермер ва деҳқон

хўжаликлари, хусусий инвесторлар маблағларини жалб этиш масаласи тармоқда
рентабелликнинг пастлиги

ва

капиталнинг секин айланиши

оқибатида хусусий сармоя

ҳажмининг

камлиги,

шунингдек,

тижорат

банклари

ва

халқаро

молия

ташкилотларининг кредитларини жалб этиш учун гаров таъминоти

етишмаслиги

оқибатида ўта чекланган. Таҳлилларга кўра 2000

-

2018 йиллар оралиғида иқтисодиёт

тармоқлари бўйича а

сосий капиталга киритилган инвестицияларда қишлоқ

хўжалигининг салмоғи

ўртача 4 % атрофида сақланиб

қолди

ва фақатгина 2019 йилга

келиб

бу кўрсаткич 8,0 га етди

(1-

жадвал

).

Аграр секторда асосий капиталга инвестициялар киритиш

ҳажмини ошириш

қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти ўсишига ижобий таъсир кўрсатиши илмий
тадқиқотлар орқали ҳам тасдиқланган

[14]

. Жумладан

, 2000-

2016 йиллар бўйича

аграр секторнинг ривожланишига турли омиллар таъсирини баҳолаш мақсадида кўп
омилли чизиқли эконометрик модел қўлланилганда ҳисоб

-

китоблар асосида

хусусий

корреляция коэффициентлари, яъни натижавий омил –

2016 йил таққослама

нархларида қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти қиймати (

Y

) ва унга таъсир этувчи

омиллар: қишлоқ хўжалигида асосий капиталга киритилган инвестициялар (Х

2

)

(0,9649)

ва

қишлоқ хўжалигининг асосий фондлари қиймати (Х

4

) (0,9912)

ўртасида

зич

,

қишлоқ

хўжалиги экин майдони (Х

1

) ўртасида суст (0,5451),

қишлоқ

хўжалигига

сув сарфи ўртасида жуда суст (0,1559) тўғри боғлиқлик, қишлоқ хўжалигида банд
бўлган аҳоли сони (Х

3

) ўртасида ўртача (0,8567) ва экинларга минерал ўғит солиш

ҳажми (Х

5

) ўртасида зич (0,9432) тескари алоқа мавжудлиги аниқланган

.

Улар асосида

тузилган қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти қиймати

ва унга таъсир этувчи омиллар

ўртасидаги боғлиқликнинг кўп омилли эконометрик модели қуйидаги кўринишга эга:

(1,214)

(-0,424)

(8,338)

(-4,093)

(2,039)

(0,788)

(3,222)

074

,

0

7368

,

2

5466

,

1

2902

,

11

1361

,

4

6723

,

2

6759

,

39662

6

5

4

3

2

1

x

x

x

x

x

x

y

+

+

+

+

=

(1)


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

70

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Мазкур моделга (1) кўра асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг (

Х

2

)

бир млрд. сўмга ошиши қишлоқ

хўжалиги ялпи маҳсулоти қийматини (

Y

) 4,1346 млрд.

сўмга

,

тармоқда асосий фондлари қийматининг (

Х

4

) бир млрд. сўмга ошиши эса

қишлоқ

хўжалиги ялпи маҳсулоти қийматини (

Y

) 1,5466 млрд. сўмга сўмга ошишига

олиб келиши мумкин

.

Бунда:

R

2

= 0,9945, текисланган

R

2

= 0,9911 га тенг. Демак, натижавий омил

моделга киритилган омиллар билан етарлича зич алоқада. Яъни қишлоқ хўжалиги
ялпи маҳсулоти қийматининг ўзгариши 99,45 % моделга киритилган омилларга,
қолган 0,55 %и эса ҳисобга олинмаган омиллар таъсирига боғлиқ.

Фикримизча, суғориладиган ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш

тадбирларига давлат бюджети маблағларига қўшимча равишда тижорат
банкларининг узоқ муддатли (

10-15

йиллик) инвестицион кредитларини жалб этиш,

асосий кредитни қайтариш муддатига камида

5

йиллик имтиёзли давр қўллаш ва

кредит фоиз тўловларининг камида 50 %ини

тижорат банкларига давлат бюджетидан

қоплаб бериш амалиётини жорий этиш мақсадга мувофиқ.

Россия Федерациясининг (РФ) “

2014-

2020 йилларда Россия қишлоқ хўжалигига

мўлжалланган ерлар мелиорациясини ривожлантириш”

федераль мақсадли

дастурига кўра,

мелиорация объектларини қуриш ва қайта таъмирлашга олинган

кредитлар фоиз тўловларининг РФ Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 2/3
га тенг қисми давлат бюджетидан қоплаб берилади (РФ Марказий банкининг қайта
молиялаш ставкаси

27.04.2020

йилдан

5,75 %).

Республикамизда озиқ

-

овқат маҳсулотларининг 91 %дан ортиқ қисми

суғориладиган ерларда етиштирилади.

Аммо республикамиз трансчегаравий сув

оқимлари

қуйи

қисмида

жойлашганлиги,

шунингдек,

мамлакатимизда

фойдаланилувчи сув ресурсларининг фақатгина 20,0 %и ўзимизда, қолган 80,0 %и
қўшни Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларида шаклланишини ҳисобга олсак,
истиқболда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сув таъминоти масаласи
мураккаблашиши мумкин.

Маълумотларга кўра, 2040 йилга бориб, Амударё ва

Сирдарёдаги сув оқимлари ўзгармаган тақдирда республикамизда сув тақчиллиги 15
%ни, сув оқими камайган тақдирда эса 33 %ни ташкил этиши мумкин

[15].

Ер усти ва ер ости сув захираларининг тақчиллиги шароитида суғориш

усулларининг эскилиги ҳамда суғориш учун кўп сув талаб қилиши озиқ

-

овқат

хавфсизлигини мустаҳкамлаш йўлида яна бир тўсиқ ҳисобланади.

Кейинги йилларда

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш

орқали тупроқ унумдорлиги

ва экинлар ҳосилдорлигини оширишнинг истиқболли вариантларидан бири сифатида
томчилатиб суғориш муҳим аҳамият

касб этмоқда

.

Мамлакатимиз Президенти

Ш.М.Мирзиёевнинг таъкидлашича Исроил давлатида қишлоқ хўжалиги томчилатиб
суғоришга мослашгани учун бир километр ҳам коллектор дренаж тармоғи ва
шўрланган майдонлар йўқ

ва

мелиорация тадбирларига умуман харажат

қилинмайди.

Юртимизда сувни тежаш технологияларини татбиқ этиш бўйича етарли

иш олиб борилмаётгани оқибатида 140 минг километр узунликдаги коллектор
дренажларга йирик

маблағлар

сарфланмоқда

[16]

.

Мамлакатимизда томчилатиб суғоришни кенг қамровли жорий этишнинг

афзаллиги шундаки, бу технология бир томондан ерларнинг шўрланишига барҳам
берса, иккинчи томондан сув танқислиги муаммосини бартараф этишга ёрдам


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

71

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

беради.

Шу туфайли суғоришнинг замонавий ва сувни тежовчи технологияларини

жорий этишга қаратилган мақсадли давлат дастурларини амалга оширилиши муҳим
аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига

кўра, республика бўйича сабзавот ва полизларни томчилатиб суғоришда сув сарфи

50-55

, меҳнат сарфи 50

-

60, минерал ўғитлар сарфи 50 %гача қисқаради ва

ҳосилдорлик 55

-

65 %гача ошади

(4-

жадвал).

4-

жадвал

Томчилатиб суғоришнинг афзалликлари

Экин тури

Сув сарфи тежами,

%да

Меҳнат сарфи

тежами, %да

Минерал ўғит

тежами, %да

Ҳосилдор

-

ликни

ошиши, %да

Пахта

30-40

50-60

Экин турига

қараб

50 %гача

90-150 %

Боғ ва токзорлар

40-60

25-30

20-25 %

Сабзавот

-

полиз

экинлари

50-55

50-60

55-65 %

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотлари асосида

муаллиф томонидан тузилган

.

Бундан ташқари: тупроқ эрозияси тўхтайди, ер ости сизот суви сатҳи пасаяди ва

ерларнинг шўрланиши камаяди; тупроқ қотмайди, қатор ораларини культивация
қилиш ва эгат олиш ишлари камаяди; ўғит сув билан берилиб, уни ўзлаштирилиш
даражаси ортади; тупроқдан сув кам буғланади, сувнинг беҳуда оқиб кетмаслигига
эришилади

;

экинларнинг илдиз қатлами намлик билан доимий таъминланиб, сув ва

озиқ моддаларни олишига имконият яратилади. Бу ҳолда ўсимлик ўз энергиясини
тўлалигича ҳосилни кўпайтиришга йўналтиради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги

“Пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий
қилиш

билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида”ги

103-

сонли қарорига мувофиқ:

-

томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш билан боғлиқ

харажатларнинг

умумий

суммасидан

қатъи

назар,

пахта

хом

ашёси

етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш тизими жорий этилган майдоннинг ҳар бир
гектари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан бир марталик 8 млн. сўм
субсидия ажратилади.

-

томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган пахта хом ашёси

етиштирувчиларга

бир гектарга 20 млн. сўмдан ошмайдиган

кредитлар бўйича

белгиланган фоиз харажатларини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб

-

қувватлаш

давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан, пахта хом ашёси

етиштирувчининг кредит мажбуриятлари бўйича фоиз харажатларининг 10 фоизли
пункт миқдорида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра

республика

бўйича 2019 йилда жами

11,3 минг гектар

экин майдонда

қиймати

193

млрд. сўмлик

,

жумладан

104,7

млрд. сўмлик

пахта хомашёси

етиштирувчиларнинг ўз

маблағлари

ва

88,3 млрд. сўмлик

тижорат банклари томонидан кредит маблағлари


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

72

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҳисобидан пахта етиштиришда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинган

.

Бунинг натижасида:

-

40,2 млн. м

3

сув тежалишига эришилган

ва бу

6 минг гектар

майдонда

такрорий экинлар етиштириш имконини берган

;

-

минерал ўғитлардан фойдаланиш ҳажми

8,4 минг тоннадан 6,7 минг

тоннага

ёки 20 %га қисқарган

;

-

ёнилғи

-

мойлаш маҳсулотлари сарфи

2,6 минг тоннадан 1,7 минг тоннага

ёки

35 %га камайган

;

-

ишлаб чиқариш харажатлари оптималлашиб,

9,4 млрд. сўмдан 3,7 млрд.

сўмга

ёки 60 %га

қисқарган

;

-

пахта майдонларида ҳосилдорлик гектарига ўртача

45

60

центнерни ташкил

этган

(

2018 йилда

28-40

центнер

бўлган).

Қурилиш

-

монтаж ишлари якунланган

10,6 минг гектар

пахта майдонлари учун

давлат бюджети ҳисобидан

88,2 млрд. сўмлик

(

гектарига 8 млн. сўмдан жами

84,6

млрд. сўмлик

субсидия ва 3,6 млрд. сўмлик

банк кредит фоизининг 10 фоизли

қисмини қоплаш учун) субсидия маблағлари йўналтирилган

[13].

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг

MoliyaPress

расмий телеграм

каналининг

2020

йил

29

апрелдаги хабарига кўра

,

давлат бюджетидан ажратилган

маблағлар ҳисобидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва
виночиликни ривожлантириш агентлигининг “Узум етиштирувчилар ва вино
тайёрловчиларни қўллаб

-

қувватлаш жамғармаси”

томонидан узум плантацияларида

томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш, сув чиқариш учун бурғуланган
қудуқларни, шунингдек дарёлар,

каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш

учун насос станцияларини қуришга субсидия берилган.

2019 йилда республика

бюджетидан мазкур жамғармага 60 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, ушбу
маблағлардан 25,1 млрд. сўми ўзлаштирилган. Жумладан, томчилатиб суғориш
технологиясини жорий этишга 14,0 млрд. сўм ва сув қудуқларини қуришга 11,1
млрд.сўм субсидия ажратилган. Мазкур ишларни давом эттириш ҳамда янада
жадаллаштириш мақсадида, 2020 йилда жами 44 минг гектар майдонда сув тежовчи
технологияларни тадбиқ этишни рағбатлантириш тадбирларига республика
консолидациялашган бюджети ҳисобидан жами 318,8 млрд.

сўм маблағ ажратиш

кўзда тутилган

[17].

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Концепциясида 2030 йилга қадар:

-

бир гектар майдонни суғориш учун ишлатиладиган сув сарфини 20 фоизга

камайтириш;

-

сув тежовчи технологиялар жорий этилган суғориладиган қишлоқ хўжалиги

ерлари майдони

салмоғини 2018 йилдаги

1,7 %

дан 2030 йилга бориб 32 %гача

кенгайтириш

;

-

дон экинлари ҳосилдорлигини гектарига 43,0 центнердан (2018 й.) 75

центнергача (2030 й.) ошириш;

-

суғоришда давлат

-

хусусий шериклик лойиҳаларини тажриба синов

тариқасида жорий этиш

каби бир қатор вазифалар белгилаб берилган

.

Фикримизча, сув тежовчи технологияларнинг муҳим аҳамиятини ҳисобга олган

ҳолда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун қуйидаги
тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ

:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

73

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

томчилатиб суғоришни жорий этишга субсидия ва бу билан боғлиқ кредит

фоизларининг 10 пунктга тенг қисмини қоплаб бериш амалиётини фақат пахта
хомашёси етиштиришга эмас, балки интенсив боғлари, сабзавот ва бошқа экинларга
ҳам жорий этиш;

-

тижорат банкларининг томчилатиб суғоришни кредитлашдаги иштирокини

рағбатлантириш мақсадида уларга кредит бўйича фоиз ставкаларининг 10 пунктини
эмас, балки камида 50 пунктигача қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш;

-

зарур даражага эришилгунга

қадар томчилатиб суғоришни

жорий этишга

йўналтирилган мақсадли давлат дастурларини ҳар 5 йилда амалга ошириб бориш ва
бу мақсадлар учун давлат бюджетидан марказлашган давлат инвестицияларини
мунтазам ажратиб бориш.

Келтирилган тавсияларни амалга ошириш аграр тармоқда кучайиб бораётган

сув тақчиллиги муаммосини бартараф этиш, ишлаб чиқаришга моддий

-

меҳнат

сарфларини сезиларли даражада тежаш эвазига рентабелликни ошириш, экинлар
ҳосилдорлигини сезиларли даражада

ошириш ва суғориладиган ерлар мелиоратив

ҳолатини яхшилашга олиб келади.

Мамлакатимизда озиқ

-

овқат маҳсулотларига ички талабни тўлиқ таъминлаш

билан бирга

экспортни ошириш учун ҳам катта имкониятлар бор. Президентимиз

раислигида 2020 йилнинг 10 ва 14 апрел кунлари ўтказилган видеоселектор
йиғилишларида

қуйидаги тадбирларни амалга ошириш вазифалари белгилаб

берилди

:

-

мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланган ҳолда экинлардан юқори ҳосил

олиш эвазига озиқ

-

овқат етиштиришни икки бараварга кўпайтириш

-

10 минг гектар янги боғ ва 9 минг гектар токзорлар орасига картошка, сабзи,

пиёз, саримсоқпиёз, кўкат, нўхат, мош, ловия, помидор, бодринг, булғор қалампири
ва полиз экинлари экиш

, 2-

3 марта ҳосил олишни йўлга қўйиш;

-

бу йил сув таъминоти жуда оғир бўлишини инобатга олиб жорий йилда йил

150 минг гектар майдонда сув тежовчи, шу жумладан, 44 минг гектарда томчилатиб
суғориш технологияларини жорий қилиш;

-

ишсиз фуқароларга енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғлик ва

кўчатлар харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 10
бараваригача миқдорда субсидиялар ажратиш;

-

қудуқлар қазиб, сув чиқариш эвазига лалми ерларни ўзлаштириш ҳамда боғ

ва токзорлар барпо қилиш. Бу мақсадлар учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини
ривожлантириш агентлиги ҳамда Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш
агентлиги жамғармаларига 300 миллиард сўм ажратилади;

-

ташкил этилган боғ ва токзорлар, иссиқхоналарни аҳолига 3 йиллик имтиёзли

давр билан, 7

йилгача лизинг асосида бериш

;

-

кооперация асосида хонадонларда парранда боқиш тажрибасини кенг жорий

этиш. Бунда

паррандачилик корхонаси хонадонга уч кунлик жўжаларни тарқатиб,

озуқасини етказиб беради. Қирқ кундан кейин кооперациянинг ўзи гўштни
марказлашган ҳолда сотиб олади

.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Короновирус

пандемияси даврида озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

74

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб

-

қувватлашнинг

қўшимча чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-4700-

сонли қарорига мувофиқ

:

-

туман ҳокимликлари қудуқ қазиш, суғориш тармоқларини тиклаш орқали

қўшимча ер майдонларини фойдаланишга киритиш ва уларни сув билан таъминлаш,
электр тармоқларини тортиш ва сув тежовчи технологияларни жорий этишнинг
техник ва молиявий парамертларини аниқлайди ва Молия вазирлигининг Инқирозга
қарши курашиш жамғармаси маблағлар ҳисобидан (жорий йил учун 300 млрд. сўм)
пудратчи ташкилотларни жалб қилган ҳолда бу ишларни амалга оширилишини
таъминлайди;

-

фойдаланишдан чиқиб кетган ва ер ости сув захиралари мавжуд бўлган жами

280,12 гектар, шундан 155,16 минг гектари

ер ости сувларидан фойдаланиш ҳисобига

ва 125,06 минг гектари оборотдан чиққан ерлар қайта

тиклаш эвазига

ўзлаштирилади

;

-

фойдаланишга киритилган ерларни деҳқончилик соҳасида билим ва

кўникмаларга эга бўлган, биринчи навбатда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам
таъминланган оилаларга 1 гектаргача деҳқон хўжалиги юритиш учун, истисно
тариқасида 10 йилгача ижараг бериш, шунингдек тажриба

-

синов тариқасида

тадбиркорлик субъектларига барча харажатларни олдиндан тўлаш шарти билан 5
гектаргача ер майдонларини 10 йилгача муддатга ижара ҳуқуқини электрон
аукционда сотилади

;

-

ўзлаштирилган ер

майдонларида сув тежовчи технологияларни қўллаш ва

устувор равишда сабзавот, полиз, картошка, дуккакли ва мойли экинлар экиш, боғ ва
токзорлар барпо этиш

назарда тутилади

;

-

сув тежовчи технологияларни жорий этган ҳолда 38 минг гектар лалми ва

яйлов ерларни ўзлаштириш

ва ҳар вилоятда 6 минг бош наслли қорамол тайёрлаш

ҳамда етказиб беришни йўлга қўйиш;

-

балиқ етиштиришни камида 350 минг тоннага етказиш, сунъий ҳавзалардан

фойдаланиш самарадорлигини ошириб, балиқчилик хўжаликлари ва қайта ишлаш
корхоналари ташкил қилиш;

-

ўрмон хўжаликларида 16,5 мингта янги асалари уяларини ташкил қилиб, асал

ишлаб чиқариш ҳажмини 5

баробарга кўпайтириш

.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ

-4633-

сонли

“Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги ва ПҚ

-4634-

сонли “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор

тамойилларини кенг жорий этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига

мувофиқ

пахта хомашёси ва ғалла етиштириш соҳаларида давлат буюртмаси ҳамда

давлат томонидан харид нархларини белгилаш амалиёти босқичма

-

босқич бекор

қилиниб, соҳада бозор тамойилларини кенг жорий этишга қаратилган қулай
агробизнес муҳитига асос солинди. Бу мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тарихида
улкан воқеа саналиб, деҳқон ва фермерларга экинларни ўз ихтиёрларига кўра
жойлаштириш ва маҳсулотларни тўғридан

-

тўғри шартномалар

бўйича бозор

нархлари асосида эркин сотишларига имкон яратади. Мухтасар қилиб айтганда, аграр
секторда тадбиркорлик эркинлиги ва шахсий манфаатдорликка асосланган ҳақиқий
бозор механизмлари шакллана бошлади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

75

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Хулоса

ва таклифлар

Дунё бўйлаб короновирус пандемияси оқибатида озиқ

-

овқат таъминоти

соҳасида жиддий хатарлар вужудга келаётган бир пайтда республикамизда озиқ

-

овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасида диққатга сазовор тадбирлар амалга
оширилаётганини қайд этиш жоиз. Шу билан бирга пандемия шароитида
мамлакатимиз озиқ

-

овқат бозорларида айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

нархларининг ошиб бориши ва тебраниши (волотиллиги) кузатилди

.

Аҳолини

ижтимоий аҳамиятга эга озиқ

-

овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш ва

нархлар тебранишининг олдини олиш мақсадида минимал ва максимал нархларни
қўллаган ҳолда давлат харид ва товар интервенцияларини жорий этиш мақсадга

мувофиқ

деб ҳисоблаймиз

.

Давлат харид интервенциялари бозорга талабдан ортиқча қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари кириб, уларнинг нархлари тушиб кетган ҳолларда, фермер ва
деҳқонлар зарар кўрмаслиги учун киритилган минимал нархларни сақлаб туриш
мақсадида бозордаги ортиқча маҳсулотни минимал кафолатланган нархда давлат
захираларига сотиб олиш, давлат товар интервенциялари эса бозорда тақчиллик
юзага келиб, маҳсулотлар нархлари кескин кўтарилиб кетган ҳолларда, тақчилликни
бартараф этиш ва максимал нархларни сақлаб туриш мақсадида захирадаги қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини сотиш орқали амалга оширилиши мақсадга мувофиқ.

Шунингдек,

озиқ

-

овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасида қуйидаги

тавсияларни илгари сурамиз

:

-

мулк ҳуқуқи ва ердан фойдаланиш дахлсизлигини давлат томонидан қатъий

муҳофаза қилиш орқали аграр секторда меҳнат унумдорлигини ошириш
механизмларини ривожлантириш;

-

қишлоқ

хўжалиги экинлари навларини

районлаштириш ва ва илмий

асосланган алмашлаб экиш тизимини йўлга қўйиш;

-

озиқ

-

овқат маҳсулотларини даладан дастурхонга етказиб беришдаги

нобуднарчиликларни олдини олиш;

-

озиқ

-

овқат маҳсулотлари сифатини жаҳон андозалари даражасига етказиш ва

халқаро сифат стандартларини жорий этишни кенгайтириш;

-

рақамли ва инновацион, ресурс тежамкор технологияларни жорий этишни

жадаллаштириш

эвазига “ақлли қишлоқ хўжалиги”ни ривожлантириш;

-

органик деҳқончиликни ривожлантиришни давлат бюджетидан субсидиялар

орқали қўллаб

-

қувватлаш

;

-

“Озиқ

-

овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги

,

“Минимал истеъмол савати

тўғрисида”ги

ва “Минимал яшаш минимуми тўғрисида”ги қонунлар

қабул қилиш

жараёнини жадаллаштириш;

-

мамлакат озиқ

-

овқат хавфсизлиги мониторингини олиб бориш учун ҳар йил якунида

Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида “Озиқ

-

овқат хавфсизлиги ҳолати бўйича

Миллий маъруза”ни тинглаш ва муҳокама қилиш амалиётини жорий этиш.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Мирзиёев Ш.М.. Қишлоқ

хўжалиги ва озиқ

-

овқат соҳаси вакиллари учун

катта

синов

ва

кенг

имкониятлар

йили.

14

апрель

2020

й.

.

www.prezident.uz/uz/lists/view/3500.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

76

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2.

www.fao.org/3/ca8388en/CA8388EN.pdf.

3.

Мирзиёев Ш.М. Қишлоқ

хўжалиги ва озиқ

-

овқат маҳсулотлари ишлаб

чиқариш

энг долзарб масала.

10 апрель

2020

й

. www.prezident.uz/uz/lists/

view/3493.

4.

Татаркин А., Полбицын С.. Региональный вектор продовольственной

безопасности России// АПК: экономика и управление,

№12

2015

г.

5.

Ушачев И., Серков А., Бондаренко Л., Аварский Н., Чекалин В., Тарасов В.

Доктрина продовольственной безопасности Российской Федерации нуждается в
совершенствовании

// АПК: экономика и управление, № 9

2015

г

.

6.

Саидова Д.Н., Рустамова И.Б., Турсунов Ш.А. (2016). Аграр сиёсат ва озиқ

-

овкат хавфсизлиги. Ўқув қўлланма. –Т.: ЎзР Фанлар Академияси Асосий кутубхонаси
нашриёти. –

260 б.

7.

World bank, 1986. Poverty and Hunger: Issues and Options for Food Security in

Developing Countries. Washington DC. http://www-wds.worldbank.org.

8.

http://oziq-ovqat.uz/uz/press/foodnews/2014/12/192.

9.

Продовольственная и сельскохозяйственная организация Объедененых

Наций. Состояние рынков сельскохозяйственной продукции: 2015

-

2016 годы. Рим

,

2015

г.

www.fao.org.

10.

www.un.org/sustainabledevelopment.

11.

www.fao.org/sustainable-development-goals.

12.

https://stat.uz/uploads/docs/ qishloq_xo'jaligi_dekabr_uz.pdf.

13.

http://www.water.gov.uz/uz/page/1/1)

14.

Юсупов М.С. (2018). Қишлоқ

хўжалигини давлат томонидан тартибга

солишнинг

иқтисодий

механизмларини

такомиллаштириш.

//

08.00.02

-

Макроиқтисодиёт ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори
(PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация автореферати. ЎзР
БМА

-2018.

15.

www.uzbekistan24.uz/ru/novosti/16/1920.

16.

https://uznews.uz/uz/article/12369.

17.

https://t.me/s/minfinuzb/1775.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М.. К>ишлоц хужалиги ва озиц-овцат со^аси вакиллари учун катта синов ва кенг имкониятлар Йили. 14 апрель 2020 й..

www.prezident.uz/uz/lists/view/3500.

www.fao.Org/3/ca8388en/CA8388EN.pdf.

Мирзиёев Ш.М. Кишлок, хужалиги ва озиц-овцат ма^сулотлари ишлаб чицариш - энг долзарб масала. 10 апрель 2020 й. www.prezident.uz/uz/lists/ view/3493.

Татаркин А., Полбицын С.. Региональный вектор продовольственной безопасности России// АПК: экономика и управление, №12 2015 г.

Ушачев И., Серков А., Бондаренко Л., Аварский Н., Чекалин В., Тарасов В. Доктрина продовольственной безопасности Российской Федерации нуждается в совершенствовании // АПК: экономика и управление, № 9 2015 г.

Саидова Д.Н., Рустамова И.Б., Турсунов Ш.А. (2016). Аграр сиёсат ва озиц-овкат хавфсизлиги. Уцув кулланма. -Т.: УзР Фанлар Академияси Асосий кутубхонаси нашриёти. - 260 б.

World bank, 1986. Poverty and Hunger: Issues and Options for Food Security in Developing Countries. Washington DC. http://www-wds.worldbank.org.

http://oziq-ovqat.uz/uz/press/foodnews/2014/12/192.

Продовольственная и сельскохозяйственная организация Объедененых Наций. Состояние рынков сельскохозяйственной продукции: 2015-2016 годы. Рим, 2015 г. www.fao.org.

www.un.org/sustainabledevelopment.

www.fao.org/sustainable-development-goals.

https://stat.uz/uploads/docs/ qishloq_xo'jaligi_dekabr_uz.pdf.

http://www.water.gov.uz/uz/page/l/l)

Юсупов М.С. (2018). К,ишлоц хужалигини давлат томонидан тартибга

солишнинг ицтисодий механизмларини такомиллаштириш. // 08.00.02

Макрои^тисодиёт ихтисослиги буйича ицтисодиёт фанлари буйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация автореферати. УзР БМА -2018.

www.uzbekistan24.uz/ru/novosti/16/1920.

https://uznews.uz/uz/article/12369.

https://t.me/s/minfinuzb/1775.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов