Анализ опыта развития банковской инфраструктуры в зарубежных странах

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
16-23
14
1
Поделиться
Умарова, М. (2019). Анализ опыта развития банковской инфраструктуры в зарубежных странах. Экономика и инновационные технологии, (1), 16–23. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10676
Малика Умарова, Ташкентский Государственный Университет Экономики,Центр инновационных технологий

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируется уровень развития банковской инфраструктуры в развитых странах и пути внедрения зарубежного опыта при развитии инфраструктуры банковской системы Республики Узбекистан.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

1

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

ХОРИЖ МАМЛАКАТЛАРИДА БАНК ИНФРАТУЗИЛМАСИНИНГ

РИВОЖЛАНИШ ТАЖРИБАСИ ТАҲЛИЛИ

Умарова Малика Бахтияровна,

ТДИУ ҳузуридаги ИТМ таянч докторанти

E-mail:

Malika.umarova86@mail.ru

Аннотация:

Мақолада ривожланган мамлакатларда банк инфратузилмасининг

ривожланганлик ҳолати, Ўзбекистон Республикаси банк тизимидаги инфратузилмани
ривожлантиришда хориж тажрибасини амалиётга жорий этиш йўллари таҳлил
қилинган.

Калит сўзлар:

банк, банк тизими, банк инфратузилмаси, банкоматлар, пластик

карталар, банк хизматлари.

Аннотация:

В статье анализируется

уровень развития банковской

инфраструктуры в развитых странах и пути внедрения зарубежного опыта при
развитии инфраструктуры банковской системы Республики Узбекистан.

Ключевые

слова:

банковское

дело,

банковская

система,

банковская

инфраструктура, банкоматы, пластиковые карты, банковские услуги.

Abstract:

The article analyzes the level of development of the banking infrastructure in

developed countries and the ways of introducing foreign experience while developing the
infrastructure of the banking system of the Republic of Uzbekistan.

Keywords:

banking, banking system, banking infrastructure, ATMs, plastic cards, banking

services.

Кириш

Мамлакатимизда

банк-молия

тизимини

ривожлантириш,

унинг

барқарорлигини мустаҳкамлаш, пул маблағлари самарали айланишига эришиш
иқтисодиётнинг очиқлиги ва рақобатбардошлигини таъминлашда зарур шартлардан
биридир. Бу борада иқтисодиётнинг асосий бўғини ҳисобланган тижорат
банкларининг фаолиятини такомиллаштириш долзарб масалалардан бири
ҳисобланади. Банк тизимини ривожлантиришда хорижий банклар тажрибасини
тахлил қилиш асосида мамлакатимиз банкларида банк инфратузилмасини
такомиллаштиришга доир муаммолар мавжудлиги аниқланди.

Ушбу муаммоларни хал этишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони асосида 2017-2021-йилларда амалага
ошириладиган

бешта

устувор

йўналишнинг

жорий

этилиши

тизимни

ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланади. Стратегиянинг 124 бандида
келтирилганидек, “Нақдсиз ҳисоб-китоблар ҳажми ва қамровини ошириш, шу
жумладан, иқтисодиёт соҳаларида тўловларнинг замонавий электрон шаклларини
жорий этиш ва тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш, шунингдек, банкдан
ташқари айланишини қисқартириш” бугунги кунда банк тизимидаги долзарб
масалалардан бири хисобланади.

Шу билан бирга банк инфратузилмасини такомиллаштиришда асосий

эътиборни замонавий технологиялар билан таъминлаш, интернет тезлигини ошириш,
банк филиаллари ва ходимларининг сонига эмас балки сифатига эътибор қаратиш
лорзим. Яна асосий эътиборни тижорат банклари ўз мижозларининг ёши ва иш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

2

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

фаолияти кўламини таҳлил қилган ҳолда хорижий мамлакатларда амалга
оширилаётган инновацион хизмат турларини жорий этиш вазифаларини амалга
ошириш йўлларини ишлаб чиқиш лозим.

Юқоридаги вазифаларнинг ижросини таъминлаш банкларнинг барқарорлиги,

ликвидлилиги ва халқаро талаблар асосида фаолият юритиш механизмини
таъминлайди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Банк инфратузилмасини ривожлантиришга оид илмий изланишлар россиялик

олимлар А.В. Котов, Е.Ф. Жуков, О.И. Лаврушин, Г.П. Журавлеванинг ишларида
кузатишимиз мумкин.

О.И.Лаврушин ўз илмий ишларида банк инфратузилмасини таркиблашга

алоҳида эътибор берган. Шуниси эътиборлики, унинг қарашлари шу давр мобайнида
ҳеч ҳам ўзгармаган. У банк инфратузилмасини иккита блокка (ички ва ташқи банк
инфратузилмасига) ажратишни таклиф этади [1]. Олимнинг таъкидлашича, ички
блокнинг вазифаси банкнинг ички барқарорлигини, ташқи блокнинг вазифаси эса
банкнинг ташқи муҳит билан ўзаро алоқасини таъминлашдан иборат. Мазкур
бўлинишдан келиб чиққан ҳолда ички блок қисмларини қуйидаги тарзда гуруҳлаш
таклиф этилади:

1) кредит муассасининг мақоми, у томонидан бажарилаётган операциялар

рўйхатини белгиловчи қонунчилик нормалари;

2) қонунчилик ҳужжатлари талаблари бажарилиши, омонатчилар ва банк

мижозлар манфаатлари, унинг шахсий манфаати ҳимояланиши, умуман, услубий
жиҳатдан таъминлаб берувчи операцияларни амалга ошириш бўйича ички қоидалар;

3) замонавий коммуникация тизимлари асосида ҳисоб юритиш, ҳисобот

бериш, таҳлил қилиш, маълумотларни компьютер орқали қайта ишлаш, банк
фаолиятини бошқариш тизими;

4) банкнинг бошқарув аппарати.
О.И. Лаврушин банк инфратузидлмасини ички ва ташқи блокларга ажратган

ҳолда гуруҳлаган бўлса, А.В.Котов эса аксинча “банк инфратузилмаси деб, банк
фаолиятини амалга ошириш учун зарур шароитларни яратиб берувчи ва банк
хизматларини яратиш ва уларни истеъмолчиларга етказиб беришга кўмаклашувчи
институтлар йиғиндиси” деб таърифлаган [2]. Банк инфратузилмасига нисбатан шунга
ўхшаш ёндашув иқтисодчи олим Е.Ф.Жуков таҳрири остидаги “Пул, кредит, банк”
дарслигида О.И. Лаврушиннинг илмий қарашларига мос равишда изоҳланган, яъни
банк инфратузилмасининг тўртта йўналишга-ахборот, услубий, илмий ва кадрларга
оид йўналишларига ажратган [3].

Шунингдек

ўзбекистонлик

олимлар

Ш.Р. Ражаббаев,

В.А.

Котов

ва

М.Б. Хамидулин банк-молия инфратузилмасини ривожлантиришнинг методологик
муаммоларини ёритган бўлса, У. Азизов, Т. Каралиев, Ш. Абдуллаева,
О.Ф. Алиқориев банкларда инновацион банк хизмат турлари ва уларни
ривожлантиришга оид илмий тадқиқотлар олиб борганлар.

Тадқиқот методологияси

Илмий тадқиқотни амалга оширишда иқтисодчи олимларнинг банк

инфратузилмасига доир назарий қарашлари ёритилиши билан бирга мамлакатлар
ўртасида банк хизматларининг қиёсий ва статистик таҳлиллари асосида мавжуд


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

3

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

муаммолар аниқланиб, банк инфратузилмасини ривожлантириш йўллари ишлаб
чиқилган. Тадқиқот методологияси сифатида, қиёсий таҳлил, эксперт таҳлил,
индукция ва дедукция, статистик таҳлил усулларидан фойдаланилган ҳамда
корелляцион ва регрессион тахлиллар олиб борилган.

Таҳлил ва натижалар

Бугунги кунда фаолият юритаётган банклар борки, уларнинг барчаси мижозлар

базасини ошириш, аҳолини банкларга кенг жалб этиш, банкларда замонавий хизмат
турлари ва инфратузилмани ривожлантиришга асосий эътиборни қаратади.

Банк инфратузилмасининг ривожланиш тарихи ривожланган мамлакатларда

XX асрнинг 60-70 йилларидан бошлаб шаклланган. Банклар томонидан илк пластик
карточкалар 1950 йилларга келиб жорий этилган. Пластик карталар тизими

XX асрнинг 60-йилларига келиб ривожлана бошлади. 1958 йилга келиб,

Калифорнияда жойлашган “Bank of America” ва Нью Йоркдаги “Chase Manhetton
Bank" универсал кредит карталарини муомалага чиқарди [4].

“Stanford Federal Credit Union” томонидан 1994 йил илк он-лайн хизматлар

кўрсатилди, 1995 йил “Presidential Savings Bank” томонидан интернет орқали ҳисоб
рақамларини очиш хизматлари ташкил этилди. АҚШ аҳолисининг банк интерактив
хизматларидан кенг фойдаланиши, мобиль банкинг, интернет банкинг, ҳисоб
счетларини он-лайн тарзида кузатиб бориш ва банкдаги ҳисоб рақамидаги ҳисоб
счетлари ҳақидаги маълумотлардан хабардор бўлиб туриши учун call- марказлар
ташкил этилди. Call-марказлари кўрсатган хизматларига тўловлар йўқлиги,
қулайлиги, суткасига 24 соат операторларга мурожаат этиш имкониятлари
мавжудлиги, мижозлар банк ҳисоб счетларида амалга оширган операцияларини
бошқариш ва назорат қилиш имконияти туғилганлиги туфайли, мижозларнинг
офисдан ташқари банк хизматларига ишончи сезиларли даражада ошди.

АҚШ аҳолисининг асосий қисми масофадан бошқарилувчи хизмат турларидан

фойдаланиши натижасида банкларга ташриф буюрувчилар сони 60 фоизга пасайган.
Аҳолининг асосий қисми мобиль иловалар ва рақамли банк “Digital Explorer”, банк
хизмат турлари “ Online banking”дан 48 фоиз тўловлар қабул қилинса, ”Apple Pay”,
“NFS”, “QR” кодлар ёрдамида 34 фоиз, мобиль хамён орқали 17 фоиз аҳоли
тўловларни амалга оширади. 2017 йилда мобиль банкингдан амалга оширилган
тўловлар ҳажми 50,8 млн. АҚШ долларини ташкил этган [5].

1-расм. 2017 йилда хориж мамлакатларида молиявий инклюзивликнинг

ривожланиш ҳолати [6]

119,2

22,6

92,40

127,80

272,40

78,08

129,49

12,90

14,70

8,67

34,10

17,10

8,84

25,80

Германия

Хиндистон

Италия

Япония

Корея

Туркия

Буюк

Британия

100 минг аҳолига тўғри келувчи банк филиаллари
100 минг аҳолига тўғри келувчи банкоматлар сони


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

4

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Хорижий мамлакатларда банк инфратузилмаси ривожланишига фақатгина

техник ва технологик ривожланишгина эмас, балки аҳолининг молиявий
саводхонлиги ошиши, ўзи учун қулай банк хизматларидан самарали фойдалана
олиши ҳам туртки бўлган. 2016 йилда “PewResearchCentre” томонидан ўтказилган
тадқиқотга кўра, АҚШ аҳолисининг банк операцияларини амалга оширишда 51
фоизи мобил банкингдан, 50 фоизи электрон банкингдан фойдаланса, Хитой ва Кореа
аҳолисининг 50 фоизи ушбу хизмат турларидан фойдаланади.

Бу эса аҳолининг банк интерактив хизматларига бўлган талаби юқорилигини

билдиради. Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2011-2014 йилларда банк
хизматларидан фойдаланувчилар ва банкларда ўз ҳисоб рақамларига эга жаҳон
аҳолиси сони 700 млн.ни ташкил этди. Банк мижозлари 51фоиздан 62 фоизгача
ошди, бунга банк хизматлари, технологиялар ва банк инфратузилмасининг
ривожланиши сабаб бўлди. 100 минг аҳолига тўғри келувчи банк филиаллари сони
Кореяда 272 та, Японияда 127,8 тани ташкил этади.

Япония банкоматлари сони ва хизматлари жиҳатидан етакчи ҳисобланиб, 2012

йилдан бошлаб, биометрик маълумотлар асосида ишловчи банкоматлар тизими ишга
туширилди. 100 минг аҳолига тўғри келувчи банк филиаллари сони Японияда 34,10 та,
Буюк Британида 25,8 та, Ҳиндистонда 14,7 та тўғри келади. Ҳиндистоннинг “ICICIBank”
мижозлар сони 25 млн.га етди. Ҳиндистонинг йирик банклари “Bank of Barada”,
“Bank of India” нинг 3100 та филиали, “Andhra Bank”нинг 22 та шаҳарда 1500 та
филиали мавжуд, банкоматлар сони эса 50 мингтани ташкил этади. Юқорида
келтирилган банклар 90 млн.дан ортиқ мижозларга хизмат кўрсатади.

Бугунги кунда Буюк Британия, Италия, Германия, АҚШ, Корея, Япония сингари

мамлакатлар аҳолиси масофавий банк ҳизматларидан фойдаланиш даражаси
55 фоиздан 98 фоизгачани ташкил этиши натижасида Италиянинг “Unicredit”
гуруҳининг 2018 йилга келиб 800 та бўлими қисқарди. 2012 йилда “Bank of
America”нинг филиаллари сони 800 тага қисқарди. “JP Morgan” таҳлилчилари бу
борада олиб борган тадқиқотларида инвесторлар харажатларни қисқартирган ҳолда
капитални рақамли иқтисодиётга йўналтиришнинг афзаллиги асосланди. Шунингдек,
Германиянинг “Deutsche Bank” 1 млрд. еврони 2018-2020 йилларда рақамли банкинг
72 хил турдаги хизматларини ривожлантиришга йўналтириш режалаштирган. Бунга
сабаб, агар банклар рақамли банкингга инвестиция ажратмас экан, улар асосий
даромадини 30-35 фоиз йўқотиши мумкин деган тахминлар илгари сурилган [6].

Ўтиш иқтисодиётидаги мамлакатларда банк инфратузилмаси 1990 йилларда

Россия, Хитой, Белорус каби мамлакатлар банк тизимига кириб келган. Ўзбекистон,
Қозоғистонда эса 2005 йилдан бошлаб замонавий банк хизмат турлари, технологик
ривожланиши, шу билан бирга банкоматлар, пластик карточкалар билан
ҳисоб-китобларни амалга ошириш оммалашган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

5

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

2-расм. 2017 йилда ўтиш иқтисодиётидаги молиявий инклюзивликнинг

ривожланиш холати [8]


2017 йил маълумотларига кўра катта ёшдаги 100 минг аҳолига Россияда 168,7

та, Украинада 88,5 та, Хитойда 81,4 та, Қозоғистонда 74 та, Ўзбекистонда 21,6 та
банкомат тўғри келмоқда. Катта ёшдаги 100 минг аҳолига тўғри келувчи банк
муассасалари сони Ўзбекистонда 36,1 та, Россияда 30,2 та, Хитойда 7,7 та банк хизмат
қилади. Аҳолига жон бошига тўғри келувчи банк пластик карточкалари Россия ва
Белорусияда 2 тадан тўғри келса, Хитой ва Ўзбекистонда 1.7 тадан тўғри келмоқда (2-
расм).

Марказий Банк маълумотларига кўра Россия Федерацияси ҳудудида 249

млн.дан ортиқ пластик карточкалардан фойдаланилади, 131640 та нақд пул
банкоматлари, 206852 та кўрсатилган товар ва хизматларга тўловларни амалга
оширувчи банкоматлар, 130 395 та нақд пул тўловларини қабул қилувчи банкомат ва
тўлов терминаллари мавжуд [9]. Банкларнинг интернет-банкингдан тушадиган
даромади 5 фоиздан 15 фоизгача етади.

Қозоғистонда инновацион ва рақамли технологиялар ёрдамида банк

инфратузилмаси ривожланишига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. 2017
йилда интернет-банкинг ва мобиль банкингдан пластик карталар ёрдамида амалга
оширилган операциялар сони 58,9 млн.га етиб, 715,7 млрд. тенгени ташкил этган.
Интернетдан

фойдаланувчиларнинг

ҳар

2-3

таси

мобиль

банкингдан

фойдаланувчилар ҳиссасига тўғри келиб, бир пластик картадан иккинчи пластик
картага пул ўтказувчилар 35 фоизни ташкил этмоқда [10].

Хитой банклари бугунги кунда активлари ва капиталлашуви даражаси билан

дунёда етакчи банклардан бири ҳисобланади. 1991 йилда Хитой Халқ банки ўзининг
“China Union Pay” миллий тўлов тизимини Visa ва Master Card билан ҳамкорликда
ишга туширди. Жами карталар сони 5 млрд.га етиб, Хитойда аҳоли жон бошига 3
тадан банк пластик картаси тўғри келмоқда. “China Union Pay” тўлов тизими
карталаридан дунёнинг 160 та мамлакатида фойдаланиб, АҚШ тўлов тизими “Visa”

30,2

9,6

7,7

1,7

3,3

1,1

36,1

168,7

32,7

81,4

46,01

74

88,5

21,6

2

1,4

1,81

2

1,51

1

1,7

0

0,5

1

1,5

2

2,5

0

20

40

60

80

100

120

140

160

180

Катта ёшдаги 100 минг аҳолига тўғри келувчи банк муассасалари

Катта ёшдаги 100 минг аҳолига тўғри келувчи банкоматлар (миқдори)

Ривожланаётган мамлакатларда аҳолини банк пластик карточкалари билан
таминланганлиги(аҳоли жон бошига)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

6

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

ва “Master Card”нинг асосий рақобатчиларидан бири ҳисобланади. Европада тижорат
ташкилотларининг 70 фоизи Хитой миллий тўлов тизими карталарида тўловларни
қабул қилмоқда [11] .

Юқорида таҳлил қилинган мамлакатларда банк инфратузилмасининг

ривожланиши юқори даражада технологиялар билан таъминланганлиги, турли хил
кўринишдаги хизмат турларига эгалиги ва инновацион хизмат турларини қамраб
олганлиги билан ажралиб туради.

АҚШ, Хитой ва Япония мамлакатларида банк инфратузилмасининг

ривожланишига таъсир кўрсатувчи биринчи омил инновацион технологияларнинг
банк тизимига жорий этилгани бўлса, иккинчи омил аҳоли молиявий
саводхонлигининг юқорилиги саналади. Ушбу давлатлар илк бора банк тизимига
“рақамли банк”ни жорий этди ва ушбу тизимдан фойдаланувчилар сони 55 фоиздан
90 фоизгачани ташкил этмоқда.

Хитойда нафақат банклар орқали тўлов, балки мобиль тўлов тизими ҳам юқори

даражада ривожланган. Хитойда “Ali pay”, “We chat pay “, “Union Pay Quick Pass”
тўлов тизими бозорда етакчи бўлиб, “Ali pay”дан фойдаланган ҳолда амалга
оширилган тўловлар 90 фоизни ташкил этади. Пластик карточкалар орқали савдо
таркибида – кредит карталар орқали тўловлар ҳажми 60 фоизга, дебит карталар
орқали тўловлар 40 фоизга етган [12].

Ривожланган ва ўтиш иқтисодиётидаги мамлакатлар тажрибаси кўрсатдики,

банк инфратузилмасининг ривожланишида асосий эътибор хизматларни ва
технологияни

ривожлантиришга

қаратилган.

Банк

инфратузилмасининг

ривожланишига йўналтирилган инвестициялар банкларга янги технологияларни жалб
этиш орқали янги хизмат турлари кенгайиши ва мижозлар базаси ошишига олиб
келган. Европа ва АҚШ банклари инвесторлари ўз маблағларининг 91 фоизини банк
фаолияти самарадорлигини оширишда инфратузилмага инвестиция киритишга
сарфламоқда [13]. Бугунги кунда доимий тарзда фойдаланиб келинаётган хизмат
турларининг ўрнини рақамли банкинг хизмат турлари эгалламоқда. Чунки банклар
хизмат турларини такомиллаштирмас экан, уларнинг даромади ва мижозлар сони
кескин қисқариб боришини хориж тажрибаси кўрсатиб берди.

Хулоса ва таклифлар

Хориж мамлакатлари банк-молия инфратузилмасининг ривожланиш ҳолатини

ўрганиш

жараёнида

берган

хулосаларга

таяниб,

Ўзбекистон

банк-молия

инфратузилмасини ривожлантиришда қуйидагиларни қўллаш мақсадга мувофиқ деб
ўйлаймиз;

- банк инфратузилмасини ривожлантиришда норматив-ҳуқуқий базани

такомиллаштириш лозим. Бунда ҳозирда тайёрланаётган “Тўловлар ва тўлов
тизимлари тўғрисидаги” қонун лойиҳасига “банк инфратузилмаси” тушунчасига оид
бандларни қўшиш лозим. Бунда банк инфратузилмаси- норматив ҳужжатлар, банк
ходимлари, банк хизматлари, кредитлар, депозитлар, аҳолига кўрсатилувчи
молиявий хизматлари, инновацион технологиялар ни қамраб олишини назарда
тутиш лозим;

-аҳолининг замонавий банк технологияларидан фойдаланиши кўламини

кенгайтиришда уларнинг молиявий саводхонлигини ошириш долзарб ҳисобланади.
Ушбу мақсадга эришишда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, вилоят


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

7

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

телерадио тармоқлари ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали молиявий
саводхонликни оширишга қаратилган кўрсатувлар сонини кегайтириш, хизмат
турлари ва қулайликлар ҳақидаги ахборот таъминотини кучайтириш керак.
Аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишни мактаб, коллеж, лицей, олий
таълим муассасаларидан бошлаш лозим, бунда банк вакиллари билан биргаликда
дарс соатларини ташкил этиш керак;

- банкларда рақамли банкинг хизматларини жорий этиш, QIWI тизими QR, NFS

кодлари орқали тўловларни амалга оширишни оммалаштиришда ушбу хизмат
турларини амалга оширувчи POS-терминаллар сонини кўпайтириш, шунингдек “cash-
in” ва “cash-out” банкоматлари сонини ошириш ва “cash-in” банкоматлари ёрдамида
ҳисоб рақамларига ва банк пластик карточкаларига маблағларни ўтказишни
такомиллаштириш лозим;

- Ўзбекистонда молиявий хизматларни ривожлантиришда молиявий

супермаркетларни ташкил этган ҳолда аҳолига молиявий хизматлар пакетини
тақдим этиш;

- банк ходимларининг самарали фаолият юритишида уларнинг малакасини

ошириб, замонавий молиявий дастурлаш тизими кадрларини кенг жалб этиш, ушбу
йўналишда кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиб бориш лозим. Ходимлар меҳнат
фаолияти самарадорлигини оширишда баҳолаш тизимини жорий этиш керак. Унга
кўра рейтинг тизими жорий этилиб, ходимнинг меҳнат фаолияти рейтинг тизими
орқали баҳоланиб, юқори баҳога эга ходимни рағбатлантириб туриш лозим. Шунда
ўзаро рақобат ривожланиб, ходимлар ўз устида ишлай бошлайдилар.

- банк ва банк хизматларига талаб, қайси турдаги хизмат турлардан

фойдаланиш ва қандай хизмат турларини жорий этиш маъқуллигини аҳоли ва
банклар ўртасида сўровномалар ўтказиш орқали аниқлаш ва сўровнома якунларига
кўра, банклар томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини
изчил йўлга қўйиш;

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Ўзбекистонда банк тизимини ривожлантириш

мақсадида амалга оширилаётган ислоҳот ва чора-тадбирлар келгусида банкларимиз
ривожланган мамлакатлар банклари рейтинг кўрсаткичлари даражасига эришиш,
банк инфратузилмаси янада ривожланиши, аҳоли омонатлари банк депозитларига
жалб этилиши натижасида банкларнинг ресурс базалари кенгайиши ва аҳоли жон
бошига тўғри келувчи кредитлар динамикаси ошишига олиб келади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Котов А.В. Формирование и развитие банковской инфраструктуры в

России. - Саратов, 2004. С 14.

2.

Деньги. Кредит. Банки: учеб. для вузов/ Под ред. Е.Ф.Жукова. М.ЮНИТИ-

ДАНА, 2003. 600 с.

3.

Миллер Р.Л., Ван-Хуз Д.Д. Современные деньги и банковское дело. -

М.:ИНФРА-М, 2000. –244 C.

4.

Григорьев Л. Мировой опыт развития безналичных платежных систем:

ориентиры для России // Проблемы прогнозирования. – 2005. – №6. – С. 146-161.

5.

Going global: payment insights to achieve grow th at scale.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

8

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

6.

Халқаро валюта фонди мълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

http://data.imf.org

7.

Issing O.New Technologies in Payments A Challenge to Monetary Policy. URL:

https://www.ecb.europa.eu/press/key/date/2000/html/sp000628.en.htm

8.

Халқаро валюта фонди мълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

http://data.imf.org.

9.

Центральный Банк Российской Федерации

http://www.cbr.ru

10.

kapital.kz/finance/66200/banki-perehodyat-na-distancionnye-kanaly-

raboty.html

11.

The Goldman Sachs Group, Inc. Future of Finance: The Rise of China FinTech.

August 7, 2017.

12.

The Goldman Sachs Group, Inc. Future of Finance: The Rise of China FinTech.

August 7, 2017.

13.

Going global: payment insights to achieve grow the at scale

Библиографические ссылки

Котов А.В. Формирование и развитие банковской инфраструктуры в России. - Саратов, 2004. С 14.

Деньги. Кредит. Банки: учеб, для вузов/ Под ред. Е.Ф.Жукова. М.ЮНИТИ-ДАНА, 2003. 600 с.

Миллер Р.Л., Ван-Хуз Д.Д. Современные деньги и банковское дело. -М.:ИНФРА-М, 2000. -244 С.

Григорьев Л. Мировой опыт развития безналичных платежных систем: ориентиры для России //Проблемы прогнозирования. - 2005.- №6.- С. 146-161.

Going global: payment insights to achieve grow th at scale.

Халк,аро валюта фонди мълумотлари асосида муаллиф ишланмаси. http://data.imf.org

Issing О.New Technologies in Payments A Challenge to Monetary Policy. URL: https://www.ecb.europa.eu/press/key/date/2000/html/sp000628.en.htm

Халкдро валюта фонди мълумотлари асосида муаллиф ишланмаси. http://data.imf.org.

Центральный Банк Российской Федерации http://www.cbr.ru

kapital.kz/finance/66200/banki-perehodyat-na-distancionnye-kanaly-raboty.html

The Goldman Sachs Group, Inc. Future of Finance: The Rise of China FinTech. August 7, 2017.

The Goldman Sachs Group, Inc. Future of Finance: The Rise of China FinTech. August 7, 2017.

Going global: payment insights to achieve grow the at scale

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов