“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
1
№ 3, 2017
БАНК ТИЗИМИ ЛИКВИДЛИЛИГИ ВА БАРҚАРОРЛИГИНИ
ТАЪМИНЛАШ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
Султанова Нилуфар Илҳомовна,
ТДИУ ассистенти
E-mail:
Аннотация
:
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси банк тизими
ликвидлилиги
ва
унинг
барқарорлигини
таъминлаш
усулларидан
фойдаланишнинг замонавий ҳолати ва уни такомиллаштириш имкониятлари
ўрганилган. Шунингдек банк ликвидлилиги ва барқарорлигини бошқаришнинг
ўзига хос хусусиятлари ёритилган ҳамда уларни келгусида ривожланиши
бўйича назарий-амалий таклифлар беришдан иборат.
Аннотация:
В статье рассмотрены
современное состояние
использование методами обеспечение стабильности банковской системы
Республики Узбекистан и возможности его совершенствование. А также,
освещены особенности управление банковской ликвидности и стабильности и
разработаны теоретическо-практические предложения по их дальнейшего
совершенствованию.
Abstract:
In this article the availability and liquidity of the banking system of
the Republic of Uzbekistan to ensure its sustainability for the modern method use
condition have been studied and possibilities and improving it. Availability and
sustainability management of bank liquidity as well as specific features and lit them
in the future on the development of theoretical-practical consists of giving
suggestion.
Калит сўзлар:
Тижорат банки, банк тизими, рейтинг, банк
барқарорлиги, тўлов қобилияти, ликвидлилиги, капитал, таҳлил.
Кириш
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида бозор иқтисодиётига хос бўлган
икки поғонали банк тизими шакллантирилди, айни пайтда ушбу тизим
мунтазам равишда такомиллаштирилмоқда. Бозор иқтисодиётида доимо
"рақобат" деган бозор унсури фаолият кўрсатади. Иқтисодий рақобат йўлида
банкларнинг муҳим вазифаларидан бири - ўз мижозлари ва контрагентлари
олдидаги мажбуриятларини бажара олиш қобилиятидир. Шу боис ушбу омилга
Президентимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилиб, банк-молия тизимидаги
ислоҳотларни чуқурлаштириш, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг
энг муҳим устувор вазифаларидан бири сифатида белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси банк тизимида амалга оширилган тадбирлар
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги
«2011 – 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва
барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига
эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги ПҚ-1438-сонли ва 2015 йил 6
майдаги «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
2
№ 3, 2017
уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ
2344-сонли қарорида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг ижросига
қаратилди.
Сўнгги йилларда республикамиз тижорат банкларининг капиталлашув
даражасини ошириш, аҳолининг банкларга бўлган ишончини янада
мустаҳкамлаш, тижорат банклари ликвидлилиги, тўловга қобилиятлилиги ва
барқарорлигини таъминлаш борасида улкан ишлар амалга оширилиб
келинмоқда.
Банклар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариши учун мижозлари олдида
ишончли имижига эга бўлиши лозим. Бу ишонч эса банкларнинг ликвидлилиги
негизидан келиб чиқади. Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида
тижорат банклари ўз фаолиятлари барқарорлигини таъминлаши учун, аввало,
ликвидлиликка, тўлов қобилиятига, даромадлиликка мунтазам эътибор
қаратиши талаб этилади.
Бунга яқинда тасдиқланган ва бажарилишга ўтилган 2017 йил 7
февралдаги
“2017-2021
йилларда
Ўзбекистон
Республикасини
ривожлантиришнинг
бешта
устувор
йўналиши
бўйича
ҳаракатлар
стратегиясини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги
фармонига биноан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг
бешта
устувор
йўналиши
бўйича
ҳаракатлар
стратегияси[4]
ишлаб
чиқилгани
ҳам
кенг
имкониятлар
яратиб
берилаётганлигидан дарак бермоқда.
Ушбу ҳаракатлар стратегиясининг асосий устувор йўналишларидан бири
бўлиб иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, хусусан, банк
тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва барқарорлигини таъминлаш,
банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит базасини ошириш, уларнинг
молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш, истиқболли
инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектларини кредитлашни янада кенгайтириш масалалари кўрсатиб ўтилган.
Юкоридаги ҳолатлар тижорат банкларида ликвидлилик муаммосининг
долзарблигини белгилаб беради ва банклар ликвидлилиги таъминланишини
такомиллаштириш йўлларини чуқур илмий таҳлил қилишни тақозо этади.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Мустақиллик
йилларида Ўзбекистон
иқтисодий
ва
ижтимоий
ривожлантиришда улкан ютуқларга эришилди. Буларнинг барчаси Ўзбекистон
Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида ишлаб
чиқилган ривожланишнинг “ўзбек модели”га ва замонавий давлатчиликни
ташкил этиш йўли ва стратегик тамойилларига содиқлик ва 2015-2019-йилларда
иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш
дастурларини комплекс амалга оширилиши ялпи ички маҳсулотнинг 7,8 фоиз
ўсишини таъминлади.
...Бундай иқтисодий ўсиш миллий иқтисодиётнинг таркибий тузилишида
зарурий сифат ўзгаришлари бўлишига олиб келди. 2016 йил натижаларига кўра
саноат ҳажми 6,6 фоиз, пудрат қурилиш ишлари 12,5 фоиз, чакана савдо
айланмаси 14,4 фоиз, хизматлар 12,5 фоиз ўсди. Иқтисодиётга 16,6 миллиард
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
3
№ 3, 2017
АҚШ долларидан кўп инвестиция қилинди, ёки 2015-йилга нисбатан 9,6 фоизга
кўпдир. Ўзлаштирилган чет эл инвестиция ва кредитлар ҳажми эса 11,3 фоизга
ўсиб, 3,7 миллиард АҚШ долларидан кўп бўлди [19].
Бугунги кунда миллий иқтисодиётнинг бундай юқори барқарор суръатлар
билан ривожланишини таъминлашда ўз ҳисобида 27 та тижорат банкларини
сақлаб турган Ўзбекистон банк тизимининг ҳиссаси бениҳоя каттадир.
Тижорат банкларининг энг муҳим вазифаларидан бири бу мамлакат
иқтисодий ривожланишида молиявий воситачи сифатидаги иштироки
ҳисобланади. Бунда тижорат банклари ўзларига жалб қилинган барча пул
маблағлари(капитал)ни иқтисодиёт тармоқлари ҳамда иқтисодий соҳалар
бўйича қайта тақсимланишини таъминлайди.
Тижорат банкларининг ликвидлилигини ва барқарорлигини таъминлаш
масаласининг назарий ва амалий жиҳатлари хорижлик иқтисодчи олимлар -
Д.МакНотон, Д.Полфреман, Ж.Матук, И.Носкова, К.Барлтроп, О.Лаврушин, Э.
Доланларнинг илмий изланишларида ўз аксини топган [13,14].
Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлардан А.Вахабов, Т. Бобакулов, Н.Жумаев,
О.Саттаровларнинг илмий изланишларида тижорат банклари барқарорлиги ва
ликвидлилигини таъминлаш масалаларининг назарий ва амалий жиҳатлари ўз
ифодасини топган [10].
Банклар фаолиятини тадқиқ этишда уларнинг ликвидлилиги билан тўлов
қобилияти ҳамда барқарорлиги тушунчалари ўртасида қандай умумийлик ва
фарқлар мавжуд экан, деган савол туғилиши табиий. Ушбу тушунчаларининг
ўхшаш жиҳатлари бўлса-да, улар ўртасидаги чегарага аниқлик киритиш талаб
этилади. Яъни, ушбу чегара ўзи мавжудми ёки моҳияти жиҳатидан бир хил
тушунчаларми? Ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида биз, банкларнинг
ликвидлилиги ва тўлов қобилияти, барқарорлиги борасида айрим иқтисодчи
олимларнинг қарашларини таҳлил қилишга ҳаракат қилдик.
Баъзи муаллифлар банк балансининг“тўлов қобилияти” тушунчасига
унинг кредиторлари олдидаги ўз мажбуриятларини кўрсатилган муддатда ва
тўлиқ ҳажмда бажара олиш қобилияти деб, “ликвидлилик”ка эса, банкнинг пул
шаклидаги мажбуриятларини ўз муддатида бажара олишини таъминлаш
қобилияти, деб таъриф беришган [14].
Машҳур америкалик иқтисодчи П.Роуз “ . . . банк маблағларини ўзига
мақбул нархларда ҳамда айнан шу маблағлар зарур бўлганида жалб эта олса
банк ликвидли ҳисобланади” [15] дея изоҳ беради.
Умуман олганда, улар банк ликвидлилигини маблағлар жалб этиш орқали
таъминлаш мумкинлигига эътибор қаратганлар.
АҚШлик иқтисодчи олим, проф. Ж.Синки банклар ликвидлилигини
қуйидагича талқин этган: “... банк ликвидлилиги, асосан, депозитлар ва
кредитларга бўлган талабни қондиришга, лаёқатли бўлишлари учун
кераклигини билдиради. Кутилмаган ўзгаришлар банкка ликвидлилик
муаммосини келтириб чиқаради” [16]. Ушбу таъриф эса, аксинча кенгроқ
тарзда банк олдида турган нафақат депозитлар қолаверса, мижозларнинг
кредитларга бўлган талабини қондиришни назарда тутган.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
4
№ 3, 2017
Россиялик иқтисодчи олимлардан О.И.Лаврушин: “ ... ликвидлилик
умумлашган кўрсаткичлардан бири бўлиб, банк фаолияти ишончлилигини
кўрсатади. Банк ликвидли ҳисобланади, агар у мижозлар олдидаги
мажбуриятларини ўз вақтида ва ҳеч қандай йўқотишларсиз бажара олса”. Ушбу
таърифда иқтисодчи банк активлари ликвидлилигига асосий эътибор қаратган.
Амалда банк доимо мавжуд активлари ҳисобига эмас, балки банклараро кредит
ресурслари бозоридан ресурс жалб этган ҳолда бажариши мумкин” [8].
Г.Н.Белоглазова эса, “ликвидлилик – бу банк соғломлигини кўрсатувчи
индикатор, бу борада муаммолар пайдо бўлиши унинг бузилганлигини
кўрсатувчи биринчи ташҳисдир”, дейди.[5] Ушбу иқтисодчи олим банклар
ликвидлилиги Марказий банк томонидан назорат қилинишини инобатга олган
ҳолда фикр билдирган.
Тижорат банклари молиявий барқарорлиги банкларнинг активлари
сифати, банк капиталининг етарлилиги даражаси ва банк самарали фаолияти
билан баҳоланади [9].
Яна бир рус иқтисодчиси Жарковская Е.П. тижорат банки барқарорлиги
бу- унинг барқарор капиталга эга бўлиши, ликвидли баланси, тўлов қобилияти
бор ва банк капиталининг сифат даражасига жавоб бера оладига банкка
айтилади деб тушунтиради.[12] Бошқа бир рус иқтисодчиси банкнинг молиявий
барқарорлиги унинг тасодифий ўзгаришларга қарши тура олиши, жисмоний ва
юридик шахсларнинг жамғарма ва депозитларини жалб қила олиш қобилияти,
банк рақамларини очиши ва юрита олиши, жалб қилинган маблағларни ўз
номидан доимий равишда жойлаштириши, яъни барча банк хизматларини ўз
вақтида амалга ошира олиш қобилиятидир деб фикр билдиради [7].
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, банк ликвидлилигига қуйидагича
таъриф бериш мумкин: “банк ликвидлилиги – бу банкнинг жорий ва
келажакдаги мажбурият ва тўловлари, кредит бўйича мижозлар талаби
бажарилишини ўз вақтида ва миқдорда, активларни ҳеч қандай зарар кўрмасдан
нақд пулларга айлантириши ёки мақбул нархларда ресурс сотиб олиш
қобилиятлари йиғиндисидир”.
Кўриб ўтганимиздек тижорат банкларининг барқарорлиги кўпгина
иқтисодий адабиётларда унинг иқтисодиётдаги ўзгаришларга бардошлилиги,
бўлиб ўтаётган турли синовларга қарамай ўзгармаслиги (мустаҳкамлик, бир
хилда туриши) тушунилади. Шунга кўра “банк барқарорлиги” тушунчаси эса
мамлакатда содир бўлаётган турли салбий ва бошқа омиллар натижасига
қарамай банк тизими фаолиятини бир маромда ишлай олиш қобилияти деб
тушунтириш мумкин деган фикрга келиш мумкин.
Тадқиқот методологияси
Илмий ишни амалга оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
соҳасини ривожлантиришда олимлар ва соҳа вакиллари билан суҳбат, уларнинг
ёзма ва оғзаки фикр-мулоҳазаларини таҳлил қилиш, эксперт баҳолаш,
жараёнларни кузатиш, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга тизимли ёндашув,
муаллиф тажрибалари билан қиёсий таҳлил ўтказиш орқали тегишли
йўналишларда хулоса, таклиф ва тавсиялар берилган.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
5
№ 3, 2017
Таҳлил ва натижалар
Мустақиллик
йилларида
мамлакатимизда
энг
юқори
халқаро
стандартларга жавоб берадиган тўловларни амалга ошириш тизими яратилди.
Агар 1990 йилда тўловларни амалга ошириш учун бир кун, баъзи ҳатто
ҳафталар кетган бўлса, 1997 йилдан бошлаб бир неча дақиқаларда барча ҳисоб-
китобларни тўлиқ автоматлаштирилган тартибда амалга ошириш имконини
берадиган янги тўлов тизими фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон
тўлов тизими дунёдаги энг замонавий тизимлардан бири бўлиб, у барча
тўловларни реал вақт режимида амалга оширади.
Бугунги кунда савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларида ўрнатилган
пластик карточкаларга хизмат кўрсатадиган терминаллар сони 209 мингтага
етди.
Айни пайтда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг
фойдаланган ҳолда кўрсатилаётган банк хизматлари сифати ва кўламининг
кенгайиши ҳисобига 2016 йилда банк хизматлари ҳажми 1,2 баробарга ошди ва
уларнинг жами молиявий хизматлар таркибидаги улуши 88 фоизга етди.
Муҳим кўрсаткичлардан бири банк хизматларининг оммабоплик
даражаси – ҳар 100 минг (катта ёшли) аҳолига тўғри келадиган банк
муассасалари сони 2016 йилда 49,8 тани ташкил этган бўлса, ҳар 1000 та катта
ёшли аҳолига тўғри келадиган банк ҳисобварақлари сони 1138 бирликни (1000
тадан кўп «юқори» ҳисобланади) ташкил этди [18].
Банк тизимида охирги уч йил 2014-2016 йилларда депозитлар базаси
солиштирма кўрсаткичларда 60,4 фоизга ошди. Тижорат банклари ялпи
депозитларининг юқори даражада ўсиши аҳоли омонатларини жалб қилишнинг
юқори суръатлари билан изоҳланади, бу шубҳасиз, аҳолининг банк тизимига
бўлган ишончи янада ортиб бораётганидан далолатдир. 2016 йил якунига кўра
тижорат банклари томонидан жалб этилган депозитларнинг умумий ҳажми
2015 йилга нисбатан 25,2 фоизга ошиб, 44,6 трлн. сўмни ташкил этди.
Мамлакатимизда банк хизматларининг оммабоплик даражаси – ҳар 100 минг
(катта ёшли) аҳолига тўғри келадиган банк муассасалари сони 2016 йилда 49,8
тани ташкил этган бўлса, ҳар 1000 та катта ёшли аҳолига тўғри келадиган банк
ҳисобварақлари сони 1138 бирликни (1000 тадан кўп «юқори» ҳисобланади)
ташкил этди,[18] бу халқаро амалиётда юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Ўзбекистон банк тизими ўз тараққиётининг сифат жиҳатидан янги
босқичини бошидан кечирмоқда. Бу босқич макроиқтисодий вазиятдаги
жиддий ўзгаришлар, умумиқтисодий вазифаларни ҳал этишда банк потенциали
ва таъсирининг ўсиши билан боғлиқдир.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президентининг
2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарори билан тасдиқланган 2011 – 2015
йилларда банк тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш дастурининг
якунловчи йилида мазкур дастурда белгиланган банк тизими фаолиятининг
барча йўналишлари бўйича ўсиш суръатлари прогноз кўрсаткичларининг
бажарилиши таъминланди.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
6
№ 3, 2017
1-жадвал
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг кредит
қуйилмалари динамикаси[18]
Ушбу жадвал маълумотларидан кўринадики, 2007-2015 йиллар
мобайнида кредит қуйилмалари мутлақ миқдорининг ўсиш тенденцияси
кузатилган. Унинг ЯИМдаги салмоғи улуши ҳам 2007-2016 йилларда ўсиш
тенденциясига эга бўлган. Бу ижобий ҳолат ҳисобланади ва иқтисодиётни банк
кредитлари билан таъминлашда муаммоларни пасайиб бораётганидан далолат
беради. Шу билан бирга 2007-2016 йиллар давомида кредит қўйилмаларнинг
ЯИМдаги салмоғи ошган ва бу тижорат банклари кредит фаолиятини анча
ривожланганлигини ҳамда такомиллашганини билдиради.
Тижорат банкларининг капиталлашувини ошириш бўйича кўрилган чора-
тадбирлар натижасида 2016 йил якунлари бўйича банк тизимининг умумий
капитали олдинги йилдагига нисбатан 20,2 фоизга ошиб, қарийб 9,4 трлн.
сўмни ва капиталнинг етарлилик даражаси кўрсаткичи умумий қабул қилинган
халқаро стандартлардан деярли 3 баробардан зиёдни ташкил қилди.
Республикамиз тижорат банклари ялпи капиталининг барқарор ўсиши ва банк
активлари портфелини бошқариш соҳасида юритилаётган мутаносиб сиёсат
натижасида, банк тизимида банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан
белгиланган халқаро стандартлардан уч баробар кўп бўлган капиталнинг
етарлилик даражаси кўрсаткичини таъминлади. Банк тизими барқарорлигининг
яна бир муҳим кўрсаткичи ҳисобланган ликвидлик даражаси 2016 йил якунлари
бўйича 64,4 фоизни ташкил этди ва бу талаб этиладиган минимал даражадан 2
баробар ортиқдир [18].
Республикамизда белгиланган вазифаларни олиб бориш натижасида 2015
йил давомида банк тизимида амалга оширилган ислоҳотлар доирасида тижорат
банкларининг капиталлашув даражасини ошириш бўйича аниқ белгиланган
чора-тадбирлар давом эттирилди.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
7
№ 3, 2017
2-жадвал
Тижорат банкларининг устав капиталига йўналтирилган
маблағлар тўғрисида маълумот[18]
млрд.сўм
№
Банк номи
Жами
Шу жумладан, йиллар бўйича
2008
2009
2010
2011
2012
2013
2014
2015
2016
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
1.
АТ "Халқ банки"
120,0
20,0
18,0
26,7
35,3
10,2
226,0
54,0
54.0
2.
"Саноатқурилишбанк"
АТБ
130,1
62,5
2,9
0,0
0,0
30,0
152,0
157,0
3.
"Агробанк" АТБ
98,8
0,0
30,1
19,9
7,6
0,0
94,1
30,0
50,0
50.0
4.
"Қишлоқ қурилиш банк"
АТБ
150,0
14,0
75,0
61,0
0,0
0,0
33,3
25,0
25.0
5.
"Асака" АТБ
147,1
0,0
147,1
0,0
0,0
0,0
68,8
6.
"Микрокредитбанк"
АТБ
72,0
44,8
27,2
0,0
0,0
0,0
40,0
25,0
25.0
7.
«Ипотека-банк» АТИБ
15,0
15,0
0,0
0,0
0,0
0,0
43,2
8.
ТИФ миллий банк
35,0
75.0
9.
Ориент Финанс
19,5
10.
Асиа Аллианcе Банк
23,7
11.
Ж а м и :
733,0
156,3
300,3
107,6
42,9
40,2
286,1
414,8
346,0
229.0
12.
Ҳукумат томонидан
637,3
136,0 224,9 107,6 42,9
40,2
286,1
316,0
346,0
229.0
Юқоридаги жадвал маълумотлари таҳлили шундан далолат берадики,
барча тижорат банкларида мажбуриятлар асосий улушни эгаллаб турибди.
Ушбу кўрсатқич 2015 йилда АТ «Микрокредитбанк»да 79,8 фоизни, АТ
«Ўзсаноатқарилишбанк»да – 89,6 фоизни ва АТ «Агробанк»да – 86,4 фоизни
ташкил етган. Ўз маблағлари ва унга тенглаштирилган маблағлар АТ
«Микрокредитбанк»да 20,1 фоизни, АТ «Ўзсаноатқарилишбанк»да – 10,4
фоизни ва АТ «Агробанк»да – 13,6 фоизни ташкил этган.
2016 йил давомида акциядорлик-тижорат банклари томонидан банк устав
капиталини ошириш мақсадида 401,4 млрд. сўмлик акциялар инвесторлар
ўртасида, шундан, 245,7 млрд. сўмлик акциялар нодавлат сектори ўртасида
жойлаштирилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 25
мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат тижорат Халқ банкининг
капиталлашув даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-
2325-сонли қарори билан 2015-2017 йиллар давомида банк устав капиталини
185,0 млрд. сўмга ошириш орқали 385,0 млрд. сўмга етказиш, шу жумладан,
2016 йилда 54,0 млрд. сўмга оширилиши юзасидан тегишли ишлар амалга
оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 26 октябрдаги
«Банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2420-сонли қарорига мувофиқ, 2016 йил давомида
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг устав капиталига 75,0 млрд. сўм,
«Агробанк» АТБ устав капиталига 50,0 млрд. сўм, «Микрокредитбанк» АТБ
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
8
№ 3, 2017
устав капиталига 25 млрд. сўм ва «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ устав
капиталига 25 млрд. сўмлик маблағларнинг жойлаштирилиши таъминланди.
Тижорат банклари устав капитали нисбатан юқори барқарорликка эга
бўлиб, банклар қийин молиявий ҳолатга тушганда ундан асосий ҳимоя воситаси
сифатида фойдаланадилар. Тижорат банклари устав капитали салмоғини банк
пассивлари таркибидаги улушининг барқарор миқдорини таъминлашга эришиш
уларнинг молиявий жиҳатдан бақувват бўлишига хизмат қилади.
Таъкидлаш жоизки, тижорат банкларининг молиявий кўрсаткичлари ва
Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг асосий параметрлари 2016 йилда
«Мудис» халқаро рейтинг агентлиги томонидан «Ўзбекистон банк тизимининг
ривожланиш истиқболлари» янги ҳисоботи нашр қилиниб, унга мувофиқ кетма-
кет еттинчи йил Ўзбекистон банк тизимининг ривожланиш истиқболлари
«барқарор» даражада тасдиқланди. Шунингдек, ушбу ижобий баҳо «Стандард
энд Пурс» ва «Фитч Рейтингс» рейтинг агентликлари томонидан ҳам доимий
равишда эътироф этиб қелинмоқда.
Шу билан бирга, мамлакатимизда фаолият юритаётган барча тижорат
банклари томонидан кўрсатилаётган банк хизматлари кўламини янада
кенгайтириш, мижозлар ишончи ва халқаро молиявий институтлар билан
ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, хорижий кредит линияларини жалб этиш
имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида «Фитч Рейтингс», «Мудис» ва
«Стандард энд Пурс» каби етакчи халқаро рейтинг компанияларининг юқори
рейтинг баҳосига эга бўлди.
Юқорида келтирилган кўрсаткичлар йигирма беш йил ичида кенг
тармоқли тижорат банклари ташкил этилгани, уларнинг капитали ва ресурс
базаси узлуксиз кўпайиб бораётгани, инвестиция фаолиятида банк тизимининг
иштироки кенгаяётгани, аҳолининг банкларга бўлган ишончи ортаётгани
натижасида банкларда депозитлар ўсаётганидан ёрқин далолат беради. Айни
пайтда барча кредитларнинг 80 фоиздан ортиғини инвестициявий кредитлар
ташкил қилади. Ўзбекистон банкларига етакчи халқаро рейтинг агентликлари
томонидан берилган барқарорлик рейтинглари уларнинг юқори даражада
молиявий мустаҳкамлигини тасдиқлайди.
Юртбошимизнинг 2016 йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг
жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя
қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4848-сонли фармонига [2] кўра
келгусида банк тизимининг янада ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга
бўлган тадбирларни ишлаб чиққан ҳолда амалга ошириб боради. Жумладан:
– банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий тамойиллари ва
механизмларини жорий этиш, давлат органлари томонидан тижорат банклари
фаолиятига, биринчи навбатда, кредит сиёсатига маъмурий аралашувларнинг
олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик;
– банкнинг самарали фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилувчи ғовларни
тугатиш, шунингдек, мижозларнинг ўз пул маблағларини эркин тасарруф этиш
ҳуқуқи тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлаш бўйича зурурий чораларни
кўриш бўйича вазифалар юклатилган.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
9
№ 3, 2017
Хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси ривожланишини
молиявий қўллаб-қувватлаш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда республика
ҳудудларида янги иш ўринларини яратиш мақсадларига 2017 йилда тижорат
банклари томонидан жами 18,8 трлн. сўм ёки 2016 йилга нисбатан 25 фоиз кўп
миқдорда кредит маблағларининг ажратилиши кўзда тутилмоқда.
Жумладан, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш
учун 455,4 млрд. сўм миқдорида ёки 2016 йилга нисбатан 27 фоизга кўп, хотин-
қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 2 трлн. сўм (25 фоизга кўп),
хизмат кўрсатиш ва сервиссоҳасини ривожлантириш учун 3,1 трлн. сўм (28
фоизга кўп) ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес
лойиҳаларини молиялаштириш учун қарийб 401 млрд. сўмлик (19 фоизга кўп)
кредит маблағлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига эса
2016 йилга нисбатан 26 фоиз кўп микрокредитлар ажратилиши кўрсатиб
ўтилган [18].
Шу билан бир қаторда айтиш керакки, миллий иқтисодиётимизни
келажак ривожланиши мамлакатимиз банк тизимини барқарорлигига ҳам
боғлиқдир. Шуларни ҳисобга олиб 2017-2021 йилларда таркибий ўзгаришларни
иқтисодиётнинг соҳа ва тармоқларини диверсификация ва модернизация
қилишни изчил давом эттириш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик
янгилаш, шунингдек, транспорт, муҳандислик, коммуникация ва ижтимоий
инфратузилмаларни ривожлантириш жараёнларини янада чуқурлаштиришга
қаратилган фаол инвестиция сиёсати олиб борилиши белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22
ноябрдаги «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп қаватли уй-жойларни
қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги ПҚ-2660-сонли қарорига[3] мувофиқ, 2017 йилда республикамиз
шаҳарларида 8,1 минг хонадонга мўлжалланган 191 та кўп қаватли уйларнинг
қурилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу мақсадларга тижорат банклари
орқали 673 млрд. сўм миқдоридаги молиявий ресурсларни йўналтирилиш кўзда
тутилган [18].
Аммо ҳозирги шароитда банк барқарорлигига уларнинг асосий
фаолиятидан бири ҳисобланган кредит операциялари катта таъсир кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси “Банк ва банк фаолияти тўғрисидаги конуни»да банк
терминига
қуйидагича
тушунча
берилади
бу
«кредит
бериш
операциясидир” [1]. Жаҳон банки фаолиятида банк терминига молиявий
универмаг деган тушунча берилганига қарамай кредит операциялари барча
банклар фаолиятида муҳим ўрин эгаллаган.
Хулоса ва таклифлар
Банкларнинг кредит бера олиш қобилияти нафақат аҳоли қўлидаги бўш
маблағлар йиғилишига ҳамда корхона ва ташкилотларнинг ўз пул
маблағларини кўпайтира олиш қобилиятига боғлиқ, балки бугунги кунда
аҳолининг банкка бўлган ишончига, ҳамда бошқа омилларга боғлиқ бўлиб
бормокда.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
10
№ 3, 2017
Фикримизча, тижорат банклари кредит операцияларидаги муаммоли
кредитларни вужудга келишига айрим умумлашган макроиқтисодий омиллар
сабаб бўлмоқда. уларни қуйидагиларга ажратиш мумкин:
1.Кредит олиш учун берилган буюртманомани юзаки кўриб чиқиш;
2. Кредит олувчининг кредит қобилиятини ва қарз бериш билан боғлиқ
хатарни нотўғри баҳолаш;
3. Кредит фоизини нотўғри белгилаш;
4. Кредит шартномасини нотўғри тузиш натижасида келиб чиқмоқда.
Ўзбекистон тижорат банклари ўз фаолиятлари давомида қатор
муаммоларга дуч келадилар, уларни ҳал қилиш эса иқтисодиётимизнинг
келажакдаги тараққиёти учун муҳим ҳаётий масаладир. Бу муаммони биринчи
навбатда, кўпчилик банк мижозларининг қониқарсиз молиявий аҳволи,
иккинчидан эса қарздорни кредит олиш қобилиятини нотўғри баҳолаш
натижасида:
-корхоналарнинг молиявий барқарорлигини тўлиқ акс эттирмайдиган
иборат маблағларини улар ихтиёрида тўпланиб колиши (корхона ихтиёрида
бегона шахсларнинг пул маблағларини тўпланиб колиши);
-банк тизимини тўлиқ хўжалик ҳисобига ўтиш ва банк барқарорлигини
тиклаш учун банк рискларини пасайтириш ва бошқалар келтириб чиқаради.
Шунинг учун тижорат банклари, барча операцияларидан ҳам
аҳамиятлироқ бўлган депозит ва кредит операцияларига асосий эътиборони
қаратиб қуйидаги ишларни чуқурроқ назоратга олиш ва муаммоли кредитларни
камайтириш усуллари сифатида кўриб чиқишлари зарур:
-кредит сиёсатини стратегия ва тактикасини ишлаб чиқишда асосан
кредит муносабатларини тамойилларга, кредит фоизларини ўз вақтида
ундириш даврлари ва унинг усулларига, кредитни давлатнинг устувор
соҳаларига
жойлаштиришга,
келажаги
мавжуд
тармоқлар
соҳасига
жойлаштиришга эътибор бериш:
-депозит сиёсатини ишлаб чиқишда унинг амалга ошириш механизмини
устувор такомиллашган усулларига амал килиш;
-депозит муддатлари ва унинг фоизларини ўз вақтида қайтмаслик
ҳолатларини камайтириш учун депозит портфелини муддатлилик механизмига
эътибор беришга:
-кредит мониторинги ва унинг мақсадли ишлатилиши юзасидан қатъий
интизом ўрнатилганлигига:
-банк депозит сиёсатида аҳоли ишончи ва уни янада такомиллаштириш,
банк депозитларини ўз вақтида қайтарилиши устидан доимий назоратни амалга
ошириш ва унинг натижаларини шу вақтни ўзида бартараф этиш чора-
тадбирларини ишлаб чиқишга:
-банк кредитларининг таъминот турларини сақланиш ҳолати, кафил ва
суғурталанган копанияларни молиявий фаолиятини махсус аудитор
компаниялар томонидан текширилган хулосани олиб назоратга олиш ва
тегишли чораларни шу вақтнинг ўзида бартараф этишга ва бошқалар
эътиборига қаратиш зарур.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
11
№ 3, 2017
Бундан ташқари банклар томонидан ишлаб чиқилаётган депозит ва
кредит сиёсатларини ҳар бир банк фаолиятида ривожланган мамлакатларнинг
банк ишидаги ютуқлари ва тажрибаларини эътиборга олишимиз керак. Акс
ҳолда, бутун иқтисодиётни самарали фаолият юритишини таъминлаб
бўлмайди.
Буларнинг барчаси келажакда мамлакат тижорат банкларининг
барқарорлигини самарали бошқаришга ва улардаги пайдо бўладиган турли
салбий ҳолатларни олдини олишга муҳим омил бўлади деган умиддамиз.
Юқорида қайд этиб ўтилган барча фикрлар тижорат банкларини
келажакда ҳам миллий иқтисодиётимизни таркибий қайта қуриш ва
модернизациялаш жараёнларидаги фаоллигини оширишни талаб қилади. Бу эса
ўз навбатида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётини юксалишига
ҳамда аҳоли турмуш даражасини ошишига олиб келади, деб ўйлаймиз.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Ўзбекистон Республикаси «Банк ва банклар фаолияти тўғрисида»ги
қонун. Т.:Ўзбекистон. 1996 й. 25.04.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги
«Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий
мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат
жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 4848-сонли
фармони.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2020 йилларда
шаҳарларда арзон кўп қаватли уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш
Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2660-сонли
қарори. 22.11.2016 й.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7-февралдаги
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947- сонли фармони.
5.
Банковское дело: Учебник / Под ред.Г.Н.Белоглазовой -5-е изд.,
перераб. и доп.-М.: Финансы и статистика, 2005.-553 с
6.
Банковское дело: Учебник Банковское дело: Учебник. -2-е изд.,
перераб. и доп./ Под ред.О.И.Лаврушина.-М.: Финансы и статистика, 2005.-
140с.
7.
Банковское дело: Учебник. / Под ред. Г. Белоглазавой, Л.
Кроливецкой - СПб: Питер, 2008. - 400с.
8.
Банковское дело: Учебник. -2-е изд., перераб. и доп./ Под
ред.О.И.Лаврушина.-М.: Финансы и статистика, 2005.-140с.
9.
Белотелова Н.П. Деньги. Кредит. Банки: Учебник / Н.П. Белотелова,
Ж.С. Белотелова. – Дашков и К, 2013
10.
Вахабов А.В. Международные валютно-кредитные и финансовые
отношения. В 2-х т. – Ташкент: Университет, 2003. – 538 с.;
11.
Жумаев Н.Х., Кудайбергенов Ж.Ш. Международные финансовые
отношения. Валютный курс и пути их регулирования. –Ташкент: Iqtisod-Moliya,
2006.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
12
№ 3, 2017
12.
Жарковская Е.П. Финансовый анализ деятельности коммерческого
банка: Учебник / Е.П. Жарковская. – Омега-Л, 2011
13.
К.Барлтроп и Д.МакНотон. Банковские учреждения в развивающихся
рынках.-Всемирный банк, Вашингтон, 1993.- С. 53-54.
14.
Муҳиддинов Д., Ким А. Тижорат банки ликвидлилигини бошқаришда
янгилик // Бозор, пул ва кредит.-Тошкент, 2000.-№3.-21 б.
15.
Роуз П.С. Банковский менеджмент.М.:Дело-ЛТД.1995. -323 с.
16.
Синки Ж. Управление финансами в коммерческом банке/ Пер.с анг.–
М.:Cataliaxy,1994.-458с
17.
Cbu.uz.-Ўзбекистон Республикаси Марказий банки интернет сайти.
2017 й.
18.
Mineconomy.uz.-Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт Вазирлиги
интернет сайти. 2017 й.