Тўлов балансининг иқтисодий моҳияти ва унга нисбатан ёндашувлар эволюцияси

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
33-39
21
2
Поделиться
Жумаева, С. (2020). Тўлов балансининг иқтисодий моҳияти ва унга нисбатан ёндашувлар эволюцияси . Экономика и инновационные технологии, (4), 33–39. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11662
Сохибджамол Жумаева, Ташкентский Финансовый Институт

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада тўлов балансининг иқтисодий моҳияти ва уни тузишнинг зарурияти ёритилган. Тўлов балансига нисбатан назарий қарашларнинг эволюцияси ва уларнинг асосий қоидалари таҳлил қилинган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

33

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ТЎЛОВ БАЛАНСИНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ ВА УНГА

НИСБАТАН ЁНДАШУВЛАР ЭВОЛЮЦИЯСИ

Жумаева Соҳибжамол Халмуратовна

Тошкент молия институти тадқиқотчиси

E-mail:

jamolajumaeva@gmail.com

Аннотация

:

Ушбу мақолада тўлов балансининг иқтисодий моҳияти ва уни

тузишнинг

зарурияти

ёритилган.

Тўлов

балансига

нисбатан

назарий

қарашларнинг эволюцияси ва уларнинг асосий қоидалари таҳлил қилинган.

Калит сўзлар

:

тўлов баланси, халқаро инвестицион позиция, халқаро савдо,

савдо баланси, экспорт, импорт, капиталлар ҳаракати, жорий ҳисобварақ,
дефицит.

Abstract:

This article describes the economic significance of the balance of payments

and the need to compile it. The evolution of theoretical views on the balance of payments
and their basic rules have been analyzed.

Keywords:

balance of payments, international investment position, international

trade, trade balance, exports, imports, capital movements, current account, deficit.

Кириш

Сўнгги пайтларда республикамизда тўлов баланси ва мамлакатимизнинг

халқаро инвестицион позиция бўйича ҳисоботлар халқаро стандарт талаблари
асосида тайёрланиб, нашр қилиб борилмоқда. Тўлов баланси мамлакатнинг ташқи
иқтисодий алоқалари ва жаҳон хўжалигига интеграциялашуви даражасини акс
эттиради. Айни пайтда, тўлов баланси ҳар бир мамлакат учун индивидуал
хусусиятларга эга бўлади ва бу ҳолат ўша мамлакат иқтисодий сиёсати, иқтисодий
ривожланиши ва иқтисодий хавфсизлиги, ресурс таъминоти кабилар билан
изоҳланади. Шунингдек, тўлов балансига халқаро муҳит ва шарт

-

шароитлар

сезиларли таъсир кўрсатади.

Тўлов баланси давлатнинг тартибга солиш объекти ҳисобланганлиги боис, бу

борада қатор назарий ёндашувлар шаклланган. Тўлов баланси назарияларининг
асосий мақсади халқаро ҳисоб

-

китобларни тартибга солиш усулларини ишлаб чиқиш

ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Тўлов баланси назарияларининг таҳлили шуни кўрсатадики, вақт ўтиши билан

тўлов баланси

инқирозининг асосий омиллари ўзгариб туради. Агар макроиқтисодий

кўрсаткичлар ўтган асрнинг

80-

йилларида асосий омил бўлиб хизмат қилган

бўлса,

эндиликда

ташқи муҳит ва асосий савдо ҳамкор ҳисобланган мамлакатлар

томонидан кучли таъсир кўрсатилмоқда

[2].

Айрим иқтисодчилар тақсимланмаган фойдани (

retained earnings

) хорижий

акциядорларга тақсимлаб бериш

жорий ҳисобварақ

динамикасини ўзгартириши

мумкинлигини таъкидлашади

[3]

. Ушбу чоралар асосан фонд бозори ривожланган

молиявий марказларга таъсир қилса

-

да, акцияларга инвестициялардан олинган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

34

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

даромадлар миқдори сезиларли ўзгармайди, бироқ вақт ўтиши билан бир неча
мамлакатлар учун

унинг даражаси

кескин фарқ қилиши мумкин.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот жараёнида гуруҳлаш, тизимли таҳлил, таққослаш, эксперт баҳолаш,

анализ ва синтез усулларидан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

“Тўлов баланси” тушунчасининг пайдо бўлиши “савдо баланси” атамаси билан

узвий боғлиқдир. “Савдо баланси” атамаси илк бор Э.Мисселденнинг “Савдо
доираси” (1923 й.) асарида фойдаланилган бўлиб, унда Англия савдо балансининг
дастлабки ҳисоб

-

китоблари берилган

[11].

“Савдо баланси” тушунчаси кейинчалик Т.Манн асарларида янада

ривожлантирилган. У “Англиянинг ташқи савдодаги бойлиги” (1664 й.) асарида
“умумий савдо баланси” тушунчасини киритади ва бу орқали мамлакатнинг қолган
барча мамлакатлар билан муносабатларини яхлитликда ифодалашга ҳаракат қилади

[6]

. Т.Манн таъкидлашича, муайян мамлакатлар билан ташқи савдодаги дефицит

бошқа мамлакатлар билан ижобий қолдиқ (сальдо) орқали қопланиши

мумкин, шу

боисдан ташқи савдо фаолияти умумий савдо баланси асосида баҳоланиши керак.

“Тўлов баланси” атамаси илк маротаба Д.Стюарднинг “Сиёсий иқтисод

тамойиллари ҳақида тадқиқотлар” (1767 й.) асарида фойдаланилган бўлиб, унда
ташқи савдо ва

капитал ҳаракати ўртасидаги боғлиқлик кўрсатиб берилган

[5].

Д.Стюард фикрича, тўлов баланси мустақил тушунча бўлиб, қуйидагилардан

таркиб топади:

1) фуқароларнинг чет элдаги харажатлари;

2) қарзлар бўйича тўловлар, асосий қарз ва фоизлар бўйича хорижликларга

тўловлар;

3) бошқа мамлакатларга пул маблағларини қарзга бериш.

Тўлов баланси ва савдо баланси биргаликда дунё мамлакатлари билан умумий

балансни ташкил этган. Бошқача айтганда, дастлаб 200 йилдан ортиқ давр мобайнида
“тўлов баланси” атамаси

фақатгина молиявий активлар халқаро ҳаракати билан

боғлиқ бўлиб, савдо балансидан ажратилган ҳолда тузилган. Бу даврда тўлов баланси
тушунчаси муайян даврий оралиқда (ёки муайян санага) чет элдан олинган ва бошқа
давлатларга ўтказиб берилган тўловларнинг ялпи суммасини акс эттирган.

Давлат органлари томонидан “тўлов баланси” атамаси илк бор 1819 йилда

Англияда парламент комиссиясининг мамлакатлар халқаро ҳисб

-

китоблари ҳолатини

тадқиқ қилишга бағишланган маърузасида фойдаланилган. Маърузада тўлов баланси
деганда йил мобайнида мамлакатга олиб келинган ва мамлакатдан олиб чиқиб
кетилган олтин (олтин тангалар) қиймати тушунилган. Бироқ тўлов балансини
тизимли равишда нашр этиш Англияда юз йилдан кейин йўлга қўйилган.

XIX аср мобайнида ва Биринчи Жаҳон урушига қадар

бўлган даврда тўлов

балансини баҳолашга қаратилган тадқиқотлар Англияда М.Кай, Р.Гиффен,
Ч.Гобсонлар томонидан, АҚШда ғазначилик ва Ф.Пейш томонидан амалга оширилган.
Шунингдек, Австрия

-

Венгрия тўлов баланси таҳлили М.Т.Губер томонидан олиб

борилган

бўлса

[8]

, Швейцария ва Венгриянинг тўлов баланслари мос равишда

В.Цоллингер ва У.Фелнерлар томонидан тадқиқ қилинган

[9, 1].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

35

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Унификациялашган ва ягона халқаро атаманинг мавжуд эмаслиги вақт ўтган

сари яққол сезила бошлади. Ушбу муаммони бартараф этишга бўлган дастлабки
уриниш 1905 йилда Лондонда Халқаро статистика институти (International Statistical
Institute) сессияда амалга оширилиб, унда И.Грубер ва М.Фовилленинг икки мустақил
маърузалари тингланди

[4]

. Сессия натижалари бўйича 1907 йилга келиб, тўлов

балансининг қайта ишланган схемаси намойиш этилди.

Биринчи Жаҳон уруши якунлангач жаҳон иқтисодий тизимида кескин

ўзгаришлар содир бўлди. Биринчидан, Англия жаҳон пул бозорларининг захира
маркази мақомидан маҳрум бўлди ва натижада йирик миқдордаги қисқа муддатли
хорижий капитал ҳажмидан айрилди. Йирик банкир

-

кредитор мақоми эса АҚШга

ўтди. Иккинчидан, валюта курсларининг янада мослашувчан (эгилувчан) тизимини
ишлаб чиқиш зарурати туғилди. Чунончи асосан инфляцион босим туфайли юзага
келган валюта бозорининг беқарор ҳолати кредитор

-

мамлакатларнинг рискларини

сезиларли даражада ошишига олиб келди. Шу боисдан, капитал репатриацияси ва
ҳарбий характердаги қарз мажбуриятлари билан боғлиқ давлатлараро капиталлар
оқими ҳисобини юритиш муаммосини ҳал этиш талаб қилинар эди. Бу эса, ўз
навбатида, тўлов балансига бўлган қизиқишларнинг сезиларли даражада ортишига,
хусусан, мазкур масала юзасидан қилинган тадқиқотлар ва нашрлар сонининг
ўсишига олиб келди. Айрим мамлакатларнинг ҳукуматлари тўлов балансининг
расмий маълумотларини мунтазам равишда чоп этиб боришни йўлга қўйишди.

Хусусан, Англия тўлов балансини тузган ва нашр қилишни йўлга қўйган илк

мамлакатга айланди. 1919 йилда Англия Савдо вазирлиги биринчи йиллик тўлов
балансини намойиш этди. Англия ортидан АҚШ ҳам тўлов балансини тузиш ва нашр
этишни йўлга қўйди. АҚШ савдо бошқармаси 1922 йилдан бошлаб тўлов баланси
ҳақидаги маълумотларни чоп этишни бошлаган.

Тўлов баланси шаклига нисбатан ягона ёндашув, унинг тушунчалари ва тузиш

методологиясини ишлаб чиқиш мажбуриятини Миллатлар Лигасининг Иқтисодий
комиссияси ўз зиммасига олган эди. 1924 йилдан бошлаб, Миллатлар Лигаси ягона
методология бўйича мамлакатлар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида
алоҳида мамлакатларнинг тўлов балансини

нашр қилишни бошлади. 1924 йилда

нашр қилинган тўлов баланси тўпламидан 13 мамлакатнинг тўлов баланслари ўрин
олган.

1928 йилга келиб, Миллатлар Лигаси Халқаро савдо палатаси билан

биргаликда тўлов балансининг дастлабки схемасини қайта ишлагач, унинг янги
схемасини тақдим этди. Янги схемага кўра, муҳим ўзгариш жорий операциялар ва
капитал ҳаракати ҳисобварағи моддаларининг тенглигини (мувозанати) жорий
қилинганлигида

бўлди.

Жорий

ҳисобварақ

қолдиғи

капитал

ҳаракати

ҳисобварағининг тескари ишорали қолдиғи билан эквивалент бўлиши шарт этиб
белгиланди. Юқоридаги ҳисобварақ моддалари ўртасидаги номувофиқлик (фарқ)
“Соф хатолар ва йўқотишлар” моддаси билан ёпилиши кўзда тутилди. Бу ўринда
олтин ҳаракатига мувозанатловчи модда сифатида қаралмади.

Шундай қилиб, фақатгина тўловлар ҳаракатини акс эттирувчи тўлов баланси

тушунчасидан воз кечилиб, янги иқтисодий мазмун касб этадиган тушунча томон
қадам қўйилди. Натижада тўлов балансида ифодаланадиган иқтисодий жараёнлар
қамрови сезиларли даражада кенгайди. Қайта ишланган тўлов баланси таркиби


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

36

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҳисоб

-

китоб ва капиталлар ҳаракати ва кредитлар моддаларини ўзида

мужассамлаштирди (1

-

жадвал).

1-

жадвал

Тўлов баланси таркиби

1

Тушумлар

Тўловлар

Ҳисоб

-

китоб баланси

Товарлар экспорти

Товарлар импорти

Хизматлар экспорти

Хизматлар импорти

Хориждан олинган беғараз тўловлар

Хорижга берилган беғараз тўловлар

Капитал ҳаракати баланси

Капитал импорти

Капитал экспорти

± “Соф хатолар ва йўқотишлар”

Миллатлар Лигаси экспертлари бир давлатнинг хорижий давлатлар билан

муайян вақт доирасида иқтисодий битимларни амалга оширишида тўловлар эмас,
балки битим ва операциянинг ўзигина (масалан, ҳудудни кесиб ўтган товарлар)
ҳисобга олинишини таъкидлашди

[7]

. Бу эса юқоридаги тартиб бўйича амалга

ошириладиган ҳисоб

-

китобларни тўлов баланси деб аташни шубҳага олишга сабаб

бўлди. Бунга жавобан Миллатлар Лигаси экспертлари “халқаро операциялар
ҳисобварағи” атамасидан фойдаланишни таклиф этишди, бироқ бу атама
кутилганидек кенг тарқалмади.

Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг 1947 йилга келиб, Бирлашган миллатлар

ташкилоти Миллатлар Лигаси томонидан ишлаб чиқилган тўлов баланси схемасини
чоп этди. Бироқ кейинчалик тўлов баланси методологиясини ишлаб чиқиш, унинг
концептуал асослари, тузиш тамойиллларини аниқлаш функцияси Халқаро валюта
фондига ўтказилди. Ҳозирги кунга қадар Халқаро валюта фонди ушбу функцияни
бажариб келмоқда.

Халқаро валюта фондининг тўлов баланси борасидаги дастлабки тушунчасига

мувофиқ, тўлов баланси муайян мамлакат аҳолиси ва бошқа мамлакатлар аҳолиси
ўртасидаги маълум вақт мобайнидаги барча иқтисодий трансакциялар ҳақидаги
тизимли ҳисоботни намоён этади. Шундай қилиб, “тўлов баланси” атамаси барча
ташқи иқтисодий операцияларни акс эттирувчи статистик ҳисоботга айланди.
Статистик ҳисобот маъносида тўлов балансини атамасини ишлатиш дастлаб қатор
танқидларга сабаб бўлган бўлсада, уни сақлаб қолишга қарор қилинди.

Халқаро валюта фонди томонидан чоп этиладиган тўлов баланси бўйича

йўриқнома мамлакатлар учун тўлов балансини тузиш бўйича ягона халқаро стандарт
ҳисобланади

.

Шу кунга қадар, Халқаро валюта фонди томонидан тўлов баланси бўйича

йўриқнома 6 марта нашрдан чиқарилган (1948, 1950, 1961, 1977, 1993 ва 2009 йй.)
Йўриқноманинг амалдаги таҳрири (2009 й.) нафақат тўлов балансини тузиш ва чоп
этиш тартибини, балки мамлакатнинг халқаро инвестицион позицияси бўйича
маълумотларни ҳам қамраб олган.

Ғарб

адабиётларида “тўлов баланси” атамаси барча ташқи иқтисодий

операцияларни акс эттирувчи статистик ҳисобот билан боғланар экан, ушбу

1

Тадқиқот натижалари асосида муаллиф томонидан шакллантирилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

37

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

йўналишда мазкур атама кўпчилик иқтисодчи

-

олимлар томонидан жиддий танқид

остига олинди. Бироқ, “тўлов баланси” атамасини сақлаб қолиш ва ундан
фойдаланишга узил

-

кесил қарор қилинди.

Совет Иттифоқи даврида ташқи иқтисодий операцияларни амалга ошириш

устидан монополиянинг мавжудлиги тўлов балансининг моҳиятини қизғин муҳокама
қилишга

зарурат қолдирмаган.

Бундан ташқари, аксарият Совет иқтисодчилари К.Маркснинг тўлов балансига

нисбатан “муддати келган ва зудлик билан сўндирилиши шарт бўлган тўловлар
баланси” дея берган таърифидан кўп ҳам узоқлаша олмаган.

Халқаро муомалада пулнинг кредит табиати кучайишига мос равишда ХХ

асрнинг 70

-

йилларига келиб, иқтисодчилар ҳисоб

-

китоб ва кредит балансини

ажратиб кўрсатишни таклиф қилишди. Бунда тўлов балансининг тузилишида айрим
ўзгаришлар бўлиб, қуйидагича кўринишда бўлган

(2-

жадвал):

2-

жадвал

Ҳисоб

-

китоб ва кредит баланси асосида тўлов балансини тузиш схемаси

2

Тўлов баланси

Хусусий балансларнинг белгиланиши

Тушумлар

Тўловлар

Товарлар экспорти

Товарлар импорти

Савдо баланси

Ҳисоб

-

китоб

баланси

Хизматлар экспорти

Хизматлар импорти

Хизматлар баланси

Хориждан олинган

беғараз тўловлар

Хорижга берилган

беғараз тўловлар

Трансферт операциялари баланси

Капитал импорти

Капитал экспорти

Капитал баланси

Кредит

баланси

Халқаро

резервларнинг

кўпайиши

Валюта баланси (халқаро

резервларнинг камайиши)

Тўлов балансини мувозанатлаш

Тўлов балансига ҳисоб

-

китоб балансининг дебит ва кредит қолдиғи натижаси

бўлган капитал ва олтин ҳаракатига оид, шунингдек, янги капитал қўйилмалар
ҳақидаги

барча маълумотлар киритила бошланди. Айни пайтда, жорий тўлов

балансини шакллантириш манбалари ва унинг кредит қолдиғидан фойдаланиш
масалалари долзарб аҳамият касб этди. Шу вақтдан бошлаб, иқтисодчилар тўлов
балансини амалдаги тўловлар нисбати сифатида аниқлашдан воз кечиб, юзага
келадиган пул мажбуриятлари ва сўнгги тўловлар ўртасидаги фарққа эътибор қарата

бошладилар. Бундан келиб чиқадики, тўлов баланси мамлакатнинг барча ташқи
иқтисодий операциялари натижасини намоён этиб, муайян давр мобайнида
мамлакатнинг қолган дунё билан муносабатлари бўйича пуллик талаблари ва
мажбуриятларининг соф ўзгаришини кўрсатади

[10].

Бироқ, тез орада мамлакат ташқи иқтисодий фаолиятини ҳисоб

-

китоб ва тўлов

усули бўйича тавсифловчи тушунчаларда ноаниқликлар келиб чиқди. Бу пайтга келиб,
муайян санага тўлов баланси ва муайян даврга ҳисоб

-

китоб баланси тушунчалари

пайдо бўлган эди.

Муайян даврга ҳисоб

-

китоб баланси бир мамлакатнинг бошқа мамлакатларга

нисбатан талаблари ва мажбуриятларини акс эттирса, тўлов баланси муайян давр
учун бир мамлакатнинг чет давлатларга амалга оширган тўловлари ва улардан келиб

2

Тадқиқот натижалари асосида муаллиф томонидан шакллантирилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

38

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тушган тушумлар суммалари

нисбатини ифодалаб, мамлакат ташқи иқтисодий

позицияси ва иқтисодиётининг реал ҳолатини гавдалантирган.

Ушбу икки тушунча ўртасидаги фарқ қуйидагиларда намоён бўлади:

ҳисоб

-

китоб баланси мамлакатнинг чет мамлакатлар учун мажбуриятлари

(хусусан сўндирилмаган) ва талабларини ўз ичига олади, тўлов баланси эса ҳақиқатда
амалга оширилган тўловлар ва тушумларни акс эттиради;

ҳисоб

-

китоб баланси таркибига барча олинган ва тақдим этилган кредитлар

(хусусан сўндирилмаган) киради, тўлов балансида эса улар акс этмайди;

тўлов ва ҳисоб

-

китоб балансларининг пировард қолдиғи (актив ёки пассив)

ўзаро мос келмайди ва одатда бир

-

бирига тескари бўлади. Масалан, кредитор

мамлакатлар (АҚШ, Япония ва ҳ.к.) ҳисоб

-

китоб баланси одатда актив бўлгани ҳолда,

жорий операциялар бўйича тўлов баланси пассив бўлади. Худди шу сингари, қарздор
мамлакатларнинг пассив ҳисоб

-

китоб баланслари актив тўлов балансига мос тушади;

тўлов балансида фақат тўланган экспорт ва импорт, ҳисоб

-

китоб балансида эса

товар айланмасининг кредит ҳисобига амалга ошириладиган, яъни тўланмаган қисми
ҳам акс эттирилади.

Фикримизча, тўлов ва ҳисоб

-

китоб баланслари тушунчалар талқинидаги бундай

фарқлар, узоқ вақт мобайнида тўлов балансининг ҳисоб

-

китоб ва кредит

балансларидан таркиб топган деган қарашлар амал қилганлиги натижаси
ҳисобланади.

Шунингдек, аниқ санага ҳисоб

-

китоб баланси тушунчаси ҳам мавжуд бўлиб, у

мамлакатнинг муайян санага бошқа мамлакатларга нисбатан тўлов муддатидан
қатъий назар талаблари ва мажбуриятлари нисбатини ифодалайди. Бундай талаб ва
мажбуриятлар товар ва хизматлар экспорти (импорти), қарз ва кредитларни тақдим
этиш (жалб этиш) натижасида юзага келади. Бироқ, замонавий иқтисодий адабиёт ва
ҳисоботларда “аниқ санага ҳисоб

-

китоб баланси” тушунчасидан фойдаланилмайди.

Унинг ўрнига ҳозирги кунда “халқаро инвестицион позиция” тушунчаси қўлланилади.

Халқаро инвестицион позиция муайян давр учун (одатда йил якуни)

резидентларнинг норезидентларга нисбатан талаблари ва мажбуриятларининг
ҳажми ва таркибини акс эттиради.

Халқаро инвестицион позициянинг тўлов балансидан ажралиб чиқиши,

фикримизча, биринчидан, пулнинг кредит табиати кучайганлигидан далолат беради;
иккинчидан, мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ва ҳисоб

-

китобларда

халқаро захираларнинг роли ва аҳамияти ортганлигини кўрсатади. 2000 йилдан
бошлаб, Халқаро валюта жамғармаси мамлакатларга тўлов баланси билан
биргаликда халқаро инвестицион позиция бўйича ҳисобот тузишни тавсия қилиб
келади. Шунга қарамай, аксарият расмий миллий нашрларда тўлов балансига асосий
эътибор қаратилаётганлигини кузатиш мумкин.

Шундай қилиб, тўлов баланси ва халқаро инвестицион позиция мамлакатнинг

жаҳон хўжалигидаги иштироки, унинг ташқи иқтисодий алоқалари кўлами, таркиби
ва характерини намоён этади.

Хулоса ва таклифлар

Ҳозирги

кунда тўлов балансларининг номутаносибликларни автоматик тарзда

бартараф этиш, молиявий инқирозлар юзага келиши рискини камайтириш имконини
берадиган, мамлакатлар ўртасидаги молиявий

-

иқтисодий муносабатларни самарали


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

39

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

йўлга қўйишни рағбатлантирадиган мутлақо янги халқаро молия тизими
шакллантириш бўйича турли қарашлар мавжуд бўлишига қарамай, ривожланган
мамлакатлар ўзларининг Иккинчи жаҳон урушидан кейинги позицияси ва
манфаатларидан келиб чиқиб тузган халқаро молиявий архитектурани ислоҳ қилишга
шошилмаётир.

Бундай

шароитда, ҳар бир мамлакат ички монетар ва фискал сиёсат

дастакларидан фойдаланган ҳолда ўз тўлов балансини тартибга солишига тўғри
келади.

Таъкидлаш лозимки, тўлов балансини тартибга солишга нисбатан ёндашувлар

мутлақ устунликка эга эмас ва уларнинг ҳар бири мавжуд вазиятдан келиб чиқиб,
қатор афзалликларга эга. Шунга қарамай, инқирозли вазиятларда давлат аралашуви
тўлов балансини тартибга солишда самарали ҳисобланади.

Фикримизча, рақамли иқтисодиёт кўламининг ортишига монанд тарзда,

мамлакатлар ўртасидаги ҳисоб

-

китобларни ҳаққоний ва тўлиқ акс эттиришга алоҳида

эътибор қаратиш лозим. Блокчейн технологиялари орқали амалга ошириладиган
трансакцияларни

ҳам тўлов баланси тузишда ҳисобга олиш зарур. Шунингдек, бу

жараёнда ахборотларни рақамлаштириш, улкан маълумотлар ва сунъий интеллект
имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш чораларини кўриш мақсадга мувофиқ.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Fellner W. “Monetary policies and full employment”. Hamden, 1966.

2. Oleksandr Chernyaka, Vasyl Khomiaka , Yevgen Chernyak. The Main Triggers of

the Balance of Payment Crisis in the Eastern Europe/ Procedia Technology 8 (2013) 47

50.

3.

Andreas M. Fischer, Henrike Groeger, Philip Sauré, Pınar Yesin. Current account

adjustment and retained earnings/Journal of International Money and Finance Volume
94,
June 2019, Pages 246-259

4.

Gruber Ignaz and M. de Foville in the “Statistical skimming from the international

Congress, by J.Athelstane

Baines”// Journal of the Roy

al statistical society, Vol.LXVIII,

December 1905.

5. Stuart, James. An Inquiry into the Principles of Political Economy.

London:

A.Millar, and T.Cadell, 1767.

6.

Mun, Thomas. England’s Treasure by Foreign Trade or The Balance of our Foreign

Trade is the Rule of our Treasure.

London: J.G. for Thomas Clark, 1664.

7. League of Nations. Memorandum on balance of payments and foreign trade

balances 1911. Vol. 1, Geneva, 1926, P.7.

8.

Губер М.Т. “Как читать баланс”. М., 1926;

9.

Цоллингер В. “Международное перемещение ценностей и помещение

капитала за границей, их влияние на производство и конъюнктуру”

//

Журнал

общественно

-

политических наук, выпуск 3, 1869.;

10.

Цимайло А.В. Платежный баланс и валютный курс (в теории и практике

ведущих стран Запада). М.: Наука, 1991, С.12

-13.

11.

История экономических учений. / Под. ред. В.Автономова, О.Ананьина,

Н.Макашевой: Учебное пособие. –

М.: ИНФРА

-

М, 2000. –

С.35.

Библиографические ссылки

Fellner W. "Monetary policies and full employment". Hamden, 1966.

Oleksandr Chernyaka, Vasyl Khomiaka , Yevgen Chernyak. The Main Triggers of the Balance of Payment Crisis in the Eastern Europe/ Procedia Technology 8 (2013) 47 -50.

Andreas M. Fischer, Henrike Groeger, Philip Saure, Pinar Yesin. Current account adjustment and retained earnings/Journal of International Money and Finance Volume 94, June 2019, Pages 246-259

Gruber Ignaz and M. de Foville in the "Statistical skimming from the international Congress, by J.Athelstane Baines"// Journal of the Royal statistical society, Vol.LXVIll, December 1905.

Stuart, James. An Inquiry into the Principles of Political Economy. - London: A.Millar, and T.Cadell, 1767.

Mun, Thomas. England's Treasure by Foreign Trade or The Balance of our Foreign Trade is the Rule of our Treasure. - London: J.G. for Thomas Clark, 1664.

League of Nations. Memorandum on balance of payments and foreign trade balances 1911. Vol. 1, Geneva, 1926, P.7.

Губер M.T. "Как читать баланс". M., 1926;

Цоллингер В. "Международное перемещение ценностей и помещение капитала за границей, их влияние на производство и конъюнктуру" // Журнал общественно-политических наук, выпуск 3,1869.;

Цимайло А.В. Платежный баланс и валютный курс (в теории и практике ведущих стран Запада). М.: Наука, 1991, С.12-13.

История экономических учений. / Под. ред. В.Автономова, О.Ананьина, Н.Макашевой: Учебное пособие. - М.: ИНФРА-М, 2000. - С.35.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов