“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
200
5/2020
(№
00049)
МИЛЛИЙ ИННОВАЦИОН ТИЗИМНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА
РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ
Тухлиев Искандар Суюнович – иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Туризм” кафедраси
профессори
E-mail:
Аннотация:
мақола
миллий
инновацион
тизимни
шакллантириш
ва
ривожлантириш омилларига бағишланган.
Мақолада, миллий инновацион тизимни
шакллантириш ва ривожлантиришга таъсир қилувчи омиллар баён қилинган, шунингдек
миллий инновацион тизим омилларининг ўзаро алоқалари модели ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
миллий иқтисодиёт, илм
-
фан, таълим тизими, инновация, илмий
-
инновацион ҳамкорлик, инновацион жараёнлар, миллий инновацион тизим, омилларнинг
ўзаро алоқалар модели.
Аннотация:
C
татья
посвешается фактором формирования и развития
национальной инновационной системы. В статье подробно изложены факторы
влияющие на формирование
и развитие
национальной инновационной системы, а также
разработана модель
взаимосвязи факторов данной системы.
Ключевые слова:
национальная экономика, наука, система образования, инновация
,
научно
-
инновационное
сотрудничество,
инновационные
процессы,
национальная
инновационная система, модель
взаимосвязи факторов.
Abstract:
The article is devoted to the factor of formation and development of the national
innovation system. The article describes in detail the factors influencing the formation and
development of the national innovation system, and also developed a model of the relationship
between the factors of this system.
Key words:
national economy, science, education system, innovation, scientific and
innovative cooperation, innovation processes, national innovation system, model of the
relationship of factors.
Кириш
Миллий иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида ҳар
қандай
давлатнинг иқтисодий ривожланиш истиқболлари иқтисодиётнинг барча соҳаларида
самарали инновацион фаолиятига ҳар томонлама боғлиқ бўлади
.
Жаҳондаги кучли
рақобат муҳитида инновацион фаолиятнинг интенсивлик ҳолати иқтисодий
ривожланиш даражасига таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирги
вақтда ривожланган
мамлакатлардаги инновацион технологиялар, маҳсулотлар ва қурилмаларнинг ялпи
ички маҳсулотдаги (ЯИМ) улуши 60% ни ташкил этмоқда
.
Мамлакат иқтисодиётини жадал ривожлантириш, қисқа муддат ичида уни
ривожланган мамлакатлар даражасига олиб чиқиш учун инновациянинг туб
моҳиятини
очиб
берган
Президентимиз
Ш.М.Мирзиёев
Олий
Мажлисга
мурожаатномасида
“... биз Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантириш ни
мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм
-
маърифат ва
инновация билан эриша оламиз”
,
деб таъкидладилар
[11].
Дархақиқат Ўзбекистон
шароитида иқтисодиётдаги инновацион жараёнларни давлат томонидан қўллаб
-
қувватловчи тегишли меъёрий
-
хуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши ва инновацион
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
201
5/2020
(№
00049)
фаолиятни рағбатлантирувчи аниқ чора
-
тадбирлар ишлаб чиқилиши миллий
инновацион тизимини шакллантиришга асос бўлмоқда.
Миллий
иқтисодиётнинг
рақобатбардошлигини
оширишнинг
асосий
мақсадларидан бири устувор стратегик йўналишларни танлаб олишдан иборат. Бунда
узлуксиз равишда давом этадиган илмий тадқиқотларнинг самарали натижаларини
амалиётга жорий қилиш кластери фаолиятини ўз ичига олган миллий инновацион
тизимни (МИТ) яратиш иқтисодиётнинг долзарб масаласи
ҳисобланади. Бундай
тизимнинг самарали фаолият кўрсатиши учун бугун нафақат салоҳиятли илм
-
фан,
таълим тизими ва ишлаб чиқариш, балки институционал
шароитларнинг бутун бир
мажмуаси мавжуд бўлиши талаб этилмоқда.
Аслини олганда, иқтисодиёт фанида миллий инновацион тизимлар (МИТ)
концепцияси яқинда пайдо бўлиб, бу концепцияда давлат, хусусий ва ижтимоий
-
иқтисодий
тузилмалар ҳамда механизмлар йиғиндиси акс топади ва уларнинг янги
билимларни ва технологияларни яратиш, ўзлаштириш, кенг ёйишга қаратилган
фаолиятлари амалга ошириладиган доирадаги ўзаро алоқалари намоён бўлади. МИТ
мамлакатнинг миллий устувор стратегиясини амалга ошириш мақсадида давлат
бошқарув органларининг ҳамда тадбиркорлик секторидаги барча ташкилотларнинг
фан ва технологияларнинг илғор ютуқларидан кенг фойдаланувчи иқтисодиёт
соҳаларидаги хатти
-
ҳаракатларини бирлаштирилишини таъминлайди.
Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили
Шу пайтгача олимлар томонидан МИТга ягона бир таъриф берилган эмас.
Ривожланган мамлакатларнинг МИТлари бир
-
биридан фарқ қилади. Зотан, турли
мамлакатлар томонидан МИТ олдига турли мақсадлар қўйилади ва амалга
оширилади. Жумладан, Францияда МИТнинг асосий вазифаси қўшимча ишчи
ўринларини
ташкил
этиш
бўлса,
Германияда
илғор
технологияларни
ривожлантиришдан иборат, деб ҳисобланади
.
Европалик экспертларнинг берган
баҳоларига кўра, ҳар иккала
МИТнинг умумий самарадорлиги бир
хил
натижани
беради
[4].
Миллий инновацион тизимни шакллантириш ва ривожлантиришнинг
назарий
-
услубий масалалари қуйидаги хорижий ва маҳаллий олимларнинг ишларида тадқиқ
қилинган
:
Н.И.Иванова
[4],
Й.А.Шумпетер
[5], D.Bell [6], J.Howkins[7], Y.Benkler[8],
D.Tapscott [9],
А.Ф.Расулев
[10],
Н.М.Махмудов
[11],
ва бошқаларнинг илмий
тадқиқотларида кенг ёритилган. Аммо, мамлакати
мизда миллий инновацион
тизимни шакллантириш ва ривожлантиришга таъсир қилувчи омиллар, шунингдек
миллий инновацион тизим омилларининг ўзаро алоқалари етарлича тадқиқ
этилмаган.
Тадқиқот методологияси
Илмий
тадқиқот
методологияси
бўйлиб
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг иқтисодиётни ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш
бўйича фармон ва қарорлари ҳамда “Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони
ҳисобланади
.
Таҳлил ва натижалар
Хорижий мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, дунёнинг ҳеч бир
мамлакатида миллий инновацион
тизим хусусий сектор томонидан мустақил
равишда
шакллантирилмаган.
Барча
мамлакатларда
миллий
иқтисодиёт
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
202
5/2020
(№
00049)
рақобатбардошлигини
ошириш
мақсадида
жорий
қилинадиган
МИТ,
ўз
элементларининг ўзаро муносабатларини мувофиқлаштириб туриш асосида ушбу
тизимни шакллантиришда давлат етакчи ролни ўйнайди ҳамда фаолият кўрсатади
миллий, тармоқ ва минтақавий ривожланишнинг устувор йўналишларини
белгилайди шунингдек,
ресурсларнинг шу йўналишларда тўпланишини таъминлаб
беради
[10].
Ҳозирги вақтда, инновацияларни бошқариш миллий иқтисодиётни ташкилий
-
иқтисодий бошқариш механизмининг кам ривожланган қисмларидан бири сифатида
бўлиб қолмоқда. Бозор иқтисодиёти шароитида инновациялар иқтисодиётни
интенсив ривожлантиришга имкон беради, фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини
ишлаб
чиқаришга
жорий
қилишнинг
жадаллаштирилишини
таъминлайди,
истеъмолчиларнинг турли хилдаги юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ва
хизматларга бўлган
эҳтиёжларини янада тўлароқ қондиришга имкон яратиб беради.
Ўзбекистонда миллий инновацион тизимни шакллантириш ва уни
муваффақиятли амалга ошириш учун тегишли макроиқтисодий шароитлар
мавжудлигини кўрамиз.
Миллий инновацион тизимни шакллантириш
ва
барқарор
ривожлантириш механизмларини яратиш омиллари сифатида Ўзбекистонда қабул
қилинган қатор
фармон ва қарорларни санаб ўтиш мумкин. Миллий фан ва
инновациялар соҳасини ривожлантириш борасидаги дастлабки директив ҳужжатлар
қаторига
1992 йил 8 июлдаги «Фан ва инновацион фаолиятни давлат томонидан
қўллаб
-
қувватлаш тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва
ушбу фармонни ижро этишга йўналтирилган 1992 йил 21 июлдаги «Фан ва
инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб
-
қувватлашнинг чора
-
тадбирлари
тўғрисидаги» Вазирлар Маҳкамасининг қарори
киради.
Шунингдек, 2002 йил 20
февралда эълон қилинган «Илмий
-
тадқиқот фаолиятини ташкил қилишни
такомиллаштириш
тўғрисида»ги
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
фармонларида ҳам инновацион тизим яратишнинг стратегик йўналишлари
белгиланган
.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 августдаги «Фан ва
технологияларни
ривожлантиришни
мувофиқлаштириш
ва
бошқаришни
такомиллаштириш
чора
-
тадбирлари
тўғрисида»ги
ПҚ
-
436
сонли
қарорида
мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини замонавийлаштириш, техник талаблардан
келиб чиққан ҳолда, келажакда инновацион маҳсулотлар ва хизматлар кўламини
кенгайтиришга оид тадбирлар мажмуаси асослаб берилган эди.
Ўзбекистон
Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган «Инновацион лойиҳаларни ва
технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги
қўшимча
чора
-
тадбирлар тўғрисида»ги
[2]
қарорига мувофиқ, амалий тадқиқотлар,
инновация лойиҳалари ва тажриба
-
конструкторлик ишланмаларни молиялаш,
уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш мақсадида хўжалик
бошқаруви органлари ва корхоналарининг илмий ишланмаларни янада кенг
ўзлаштириш учун «модернизация ва янги технологиялар жамғармаларини» ташкил
этиш
белгиланган эди.
Бугунги кунда миллий инновацион тизимни шакллантириш ва ривожлантириш
омилларнинг асоси бўлиб, Ўзбекистонда
инновацион фаолиятининг турли
жиҳатларига тегишли бўлган
ҳуқуқий
-
меъёрий база яратилган
ҳисобланади, айниқса
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
203
5/2020
(№
00049)
кейинги йиллар
мобайнида ҳукуматимиз томонидан бу борада муҳим фармон ва
қарорлар қабул
қилинди.
Инновацион
инфратузилмани
янада
шакллантириш,
тадбиркорликни,
инвестицион салоҳиятни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, инновацион
ғояларни, технологиялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқариш жараёнига кенг жорий
қилиш ҳамда 2017
-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича
белгилаб берилган
вазифаларга мувофиқ
қатор ишлар амалга оширилмоқда. Унга кўра Ўзбекистон
Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат
қўмитасининг
2018 йилдан бошлаб ҳар йили хорижий инновацион ва илмий
марказлар, инвестицион фондлар, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес
-
инкубаторларнинг фаол иштирокида халқаро интерактив инновация ярмаркаларини
ва халқаро инновацион
-
инвестицион форумларни ўтказиш йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 29 ноябрда
«Ўзбекистон
Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ
-
3416-
сонли қарори
қабул
қилингандан сўнг мамлакатимизда инновацион фаолиятга
эътибор янада кучайди. Эндиликда фан ва инновациялар бўйича барча жараёнлар
ушбу вазирлик томонидан амалга оширилмоқда ва мувофиқлаштирилмоқда
.
Вазирлик Ўзбекистон Республикаси
-
ни инновацион ва илмий
-
техник ривожлантириш
соҳасида жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама ривожлантиришга, мамлакатнинг
интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ягона давлат
сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқарув органига айланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 27 апрелда «Инновацион
ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора
-
тадбирлар тўғрисида» ПҚ
-3682-
сонли қарори
қабул қилинди.
Ушбу қарор инновацион фаолиятга кенг имкониятлар яратиб бериш билан бир
қаторда, инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни тўлақонли жорий
қилиш, уларни хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг долзарблигини ҳисобга
олган ҳолда ишлаб чиқариш тармоқлари амалиётига жорий қилишга салбий таъсир
кўрсатаётган бир қатор омиллар санаб ўтилиб, бу муаммоларни ҳал қилиш чора
-
тадбирлари ишлаб чиқилди.
Дунё мамлакатлари ривожланишининг замонавий шартларидан бири
инновацион жараёнда электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт стратегиясини тезкор
ва тўғри амалга ошириш билан боғлиқ бўлмоқда. Жамиятда иқтисодий
-
ижтимоий
ўзгаришларни тизимли ва сифатли амалга оширишда, шу билан бирга ишлаб чиқариш
ва хизмат кўрсатиш соҳасини самарадорлигини оширишда иқтисодиётни
рақамлаштириш долзарб масалалар
қаторига киритил
ди.
Кейинги ўн йилликда дунё миқёсида саноат инқилоби билан боғлиқ анъанавий
иқтисодиётдан рақамли иқтисодиётга ўтиш кескин суръатлар билан рўй бермоқда.
Замонавий мамлакатларнинг ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиши
даги янги
йўналишлар аввало Й.Шумпетер
[5]
ғоясига
асосланган инновацион иқтисодиёт
,
АҚШлик олим Д.Белл
[6]
томонидан асосланган постиндустриал жамиятнинг
ривожланиш тенденциялари, Ж.Хокинснинг
[7]
билимлар иқтисодиёти ёки креатив
иқтисодиёт назарияси, Й.Бенклернинг
[8]
“Digital Economy” деб номланган илмий
ишларида келтирилган концепцияларида илгари сурилган тармоқли иқтисодиёт
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
204
5/2020
(№
00049)
ҳамда
Д.Тэпскотт
[9]
томонидан киритилган рақамли иқтисодиётдан иборат
бўлмоқда. Ўзбекистоннинг бугунги инновацион
ривожланишида ҳам айнан рақамли
иқтисодиёт концепцияси илгари сурилмоқда.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга Мурожаатномасида “...рақамли иқтисодиётга фаол ўтиш –
келгуси
5
йилдаги энг устувор вазифаларимиздан бири бўлади, юртимиз “Халқаро ахборот
коммуникация технологияларини ривожлантириш индекси” бўйича 2019
йилда 8
поғонага кўтарилган бўлса
-
да, ҳали жуда ҳам орқадамиз. Аксарият вазирлик ва
идоралар, корхоналар рақамли технологиялардан мутлақо йироқ, десак, бу ҳам
ҳақиқат...”, деб такидладилар
[2]
. Шу туфайли Ўзбекистонда кейинги вақтда рақамли
иқтисодиётни ривожлантириш бўйича изчил чора
-
тадбирлар амалга оширилмоқда,
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда электрон ҳужжат алмашинуви ҳамда
жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш учун электрон тижорат тизимлари
босқичма
-
босқич жорий этилмоқда.
Ўзбекистон қонунчилигида шу вақтга қадар инновацион фаолият соҳасидаги
муносабатлар, инновация ва инновацион фаолият соҳасидаги тушунчалар,
иштирокчилар таркиби ва ушбу жараёнда уларнинг ўзаро муносабати, апробация
механизмларини самарали ташкил этиш, илмий ишланмаларни амалиётга тадбиқ
этиш ва саноатда ўзлаштиришни тартибга солувчи ягона
инновацион фаолият
тўғрисидаги қонун
ҳужжатининг мавжуд эмаслиги ушбу қонун қабул қилиш
заруриятини кун тартибига қўйган эди.
Шуларни ҳисобга олиб,
2020 йилнинг 24 июль куни “Инновацион фаолият
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
[3]
имзоланди ва шу кундан
эътиборан кучга киритилди.
Ушбу
қонун Ўзбекистон
инновацион сиёсат
стратегиясини ва тамойилларини шакллантириш тартибларини аниқлайди.
Жумладан, қонун иқтисодиётда илмий ва илмий
-
техник фаолият
нинг ўрнини
белгилашда
молиялаштиришнинг кўплаб манбалари, инновацион
фаолиятни
бошқариш тамойиллари,
инновация соҳасида давлат ва вилоятлар миқёсида давлат
бошқарув органлари таъсирининг асосий шакллари ва
халқаро илмий
-
инновацион
ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини акс эттиришга ёрдам беради.
Мазкур қонуннинг
асосий тушунчаларида
миллий инновацион тизим ҳақида
ва 6 бобдан иборат 39 та моддаларида ҳам унинг таркиби, шаклланиш принциплари
ва ривожланиши тўғрисида маълумот берилмаганлиги туфайли, бу борада ўз
фикримизни билдиришни лозим топдик.
Шуларни ҳисобга олиб, таклиф қилинаётган
миллий инновацион тизим омилларининг ўзаро алоқалари моделининг мақсади
билимни яратувчилар,
ишлаб чиқарувчилар ва билимдан фойдаланувчиларнинг
ўзаро алоқалари давлат
ташкилотлари
,
инновацион фаолият субъектлари
ва
инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш
даражаларида
давлат тузилмалари
учун қулай институционал иқлим ва инновацион инфратизим яратиш ҳамда
инновацион фаолият учун стратегик йўналишлардаги рақамли технологиялар
мажмуасини, фундаментал билимлар
ни ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат
(1
–расм).
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
205
5/2020
(№
00049)
1 -
расм. Миллий инновацион тизим омилларининг ўзаро алоқалари
модели
Миллий инновацион тизим омилларининг ўзаро алоқалари механизмини
ривожлантириш кенг кўламли мураккаб вазифа бўлиб уни давлат, тадбир корлик,
иқтисодий ва илмий ҳамжамиятларнинг пухта ўйланган, ўзаро келишилган самарали
хатти
-
ҳаракатлари орқалигина амалга ошириш мумкин бўлади. Миллий инновацион
тизимни ривожлантиришга қаратилган давлатнинг устувор сиёсати, бугунги кунда
Ўзбекистон учун муҳим ҳисобланган йўналиш
лар қаторига киради.
Таклиф қилинган миллий инновацион тизим омилларининг ўзаро алоқалари
моделидан Ўзбекистон Республикасининг инновацион фаолият тўғрисидаги қонун
ости хужжатларини ва ўрта муддатли ҳамда узоқ муддатли даврлар учун инновацион
ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқишда фойдаланиш учун тавсия қилинди.
Миллий инновацион тизимни ривожлантиришнинг зарурий омили сифатида
-
ҳудудлар иқтисодиётининг ривожида истиқболли йўналишларда муҳум инновацион
муаммоларни самарали ҳал этишни таъминловчи ресурслар, муддатлар ва
тадбирларни
бажарувчилари
бўйича
ўзаро
алоқадор
мажмуали
-
ҳудудий
инновацион
-
инвестиция
дастурлар ишлаб чиқиш лозим бўлмоқда.
Билимдан
фойдаланувчилар
Давлат
ташкилот
-
лари
Институтци
-
онал
муҳит
Иннова
-
цион
фаолият
субъектлари
Иннова
-
цион
ишланма
-
ларни тижо
-
ратлаш
-
тириш
Билимни яратувчилар,
ишлаб чиқарувчилар
Илмий
-
тадқиқот ташкилотлар:
Фундамен
тал
,
амалий
ва инновацион тадқиқотлар (Ўз.Р.Ф.А.
ва
Олий таълим муассасалари), Тармоқ
илмий
-
тадқиқот
институтлари, Янги технологияларнинг
тажриба
-
конструкторлик бюро ва тажриба
-
синов,апробация марказлари, Инновацион
лойихаларни амалга оширувчи технополислар.
Давлат
иқтисодий
-
ташкилий
институтлар:
Қонунчилик
базаси, Ўз.Р.Олий Мажлиси хуқуқий
-
меъерий хужжатлар ишлаб чиқиш: Ўз.Р.Вазирлар
Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион
ривожланиш
вазирлигини
;
Ўзбекистон
Республикаси интеллектуал мулк агентлиги; Савдо
ва саноат палатаси; Ўзбекистон Республикаси
“AVTOR” электрон депозитарийси.
Инновацион
-
тадбиркорлик институтлар:
рақамли
иқтисодиёт технологияларини ва инновацион
фаолиятни амалга оширувчи жисмоний шахслар;
инновацион фаолият соҳасидаги давлат ва хўжалик
бошқаруви
органлари
;
интеллектуал
мулк
объектларига бўлган ҳуқуқ эгалари
;
инвестиция
қилишни
амалга оширувчи
инвесторлар
ва
тадбиркорлик субъектлари
инновацион технологик
парклар; технологиялар трансфери марказлари;
инновацион кластерлар;, инновацион марказлар
ва кичик корхоналар; қўшма ва хусусий
корхоналар; бизнес
инкубаторлар ва стартаплар
инжиринг
ва консальтинг корхоналар
Кредит
-
молия ва инвестиция институт лари:
республика бюджети ҳамда вилоятлар ва шаҳар
маҳаллий
бюджетлари;
инновацион
фаолият
субъектларининг ўз маблағлари; халқаро грантлар,
тижорат банкларининг, шу жумладан чет эл
банкларининг ва халқаро молия институтларининг
мақсадли
кредитлари
;
Венчур
корхоналар;
Ихтисослаштирил ган фондлар, ширкатлар.
Инсон капитали:
Илмий ходимлар,
Университетлар,
Олий
таълим
муассасалари,
Профес
сор
-
ўқитувчилар таркиби, Янги сохалар
бўйича қайта тайёрлаш ва малака
ошириш марказдаги жисмоний
шахслар.
Курслардаги,
илмий
-
техника семинар трененг лар ва
таълим жараёнидаги тингловчилар.
Истеъмолчилар муҳити:
Маҳаллий
хокимиятлар, Иқтисо диётнинг реал
сектор
корхонала
ри,
Илмий
ташкилотлар
ва
олий
таълим
муассасалари,
Корпора
тив
тузилмалар, Миллий компа ниялар,
корпорациялар,
концер
инлар,
Хусусий
сектор,
Бошқарув
ва
мувофиқлаштирувчи ташкилот лар.
Истеъмолчилар
муҳити:
Фундаментал
билимлар
асосида
тайёрланган
юқори
малакали
ишчилар,
Тадбиркорлар
ва
бизнесменлар,
хизматлар
ва
товарлар бозори, Дастур ишлаб
чиқувчилар,Профессионал
фойда
ланувчилар,Бизнес компания лари,
Инновацион хўжалик юру тувчи
корхоналар.
Истеъмолчилар
муҳити:
Инновацион
-
инвестиция дастурлари
ижрочилари,
Кичик
бизнес
субъектлари,
Йирик
давлат
корхоналари, Илмий ташкилотлар ва
олий таълим муасассалари, Илмий
жамоатчи лик.Хусусий ва нодавлат
ташки лотлар.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
206
5/2020
(№
00049)
Хулоса
ва
таклифлар
Инновацион
-
инвестиция
дастурларни тайёрлашда истиқболли илмий
-
техник
ютуқларнинг кенг қамровини жорий қилиш учун зарур бўлган янги ва ўзаро алоқадор
лойиҳалар, янги инновацион жараёнларни шакллантиришга йўналтирилган, катта
тузилмавий ўзгаришлар учун сезиларли аҳамиятга эга бўлган ижтимоий
-
иқтисодий
йўналишлар, башоратлар ва аниқ мақсадлардан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш
лозим.
Халқаро тажрибаларни тахлил қилиш натижаси шуни кўрсатадики, Ўзбекистон
ҳозирда қисқа муддатлар ичида ички ва халқаро бозор учун рақобатбардош
воситалар яратиш имконига эга бўлган юқори илмий
-
техник салоҳиятли, истиқболли
соҳаларни яратиш ва фаолиятини амалга ошириш босқичида турибди. Бунинг
натижасида биз миллий инновацион тизим ривожланишини ҳамда уни жахон
инновацион тизимига интеграциясини кўришимиз мумкин. Бу эса мамлакатимизни
иқтисодий ривожланишини янги инновацион моделига ўтишини таъминлаш билан
биргаликда, учинчи Ренессанс пойдеворини яратишдаги ишларга асос бўлади.
Фойдаланилган
адабиётлар
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
Мурожаатномаси // Халқ сўзи. –
Т.: “Шарқ” нашриёти, 2020 йил 25 январь, №19
(7521), 2-
4 бетлар
2.
«Инновацион лойиҳаларни ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ
этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида» ги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июльдаги қарори. / Ҳалқ сўзи
37-
сон.
3.
“Инновацион фаолият тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
.
Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 03/20/630/1101
-
сон
.
4.
Иванова Н. И.
Национальные инновационные системы / Н. И. Иванова. —
М.:
Наука,
2002.
с
. 55.
5.
Шумпетер
Й.А.
Теория
экономического развития. Капитализм,
социализм и
демократия.
М.: Эксмо,
2007.
с. 862.
6.
Белл
Д.
Грядущее постиндустриальное общество. Опыт социального
прогнозирования. М
.: Academia, 1999.
с
. 956.
7.
Howkins J. The Creative Economy: How People Make Money from Ideas. London:
Penguin. 2001.
8.
Benkler Y. The Wealth of Networks: How Social Production Transforms Markets
and Freedom. New Haven, Conn: Yale University Press, 2006. 515
р
.
9.
Tapscott D. The digital economy: promise and peril in the age of networked
intelligence. NewYork; Montreal: McGraw-Hill, 1996. 342 p.
10.
Ўзбекистон: жаҳон молиявий
-
иқтисодий инқирози, инновацион тараққиёт ва
миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш / ЎзФА, Иқтисодиёт институти.
А.Ф.Расулевнинг таҳрири остида
монография
.
–
Т.: Konsauditinform
-Nashr, 2011.
–
408
б.
11.
Н.М.Маҳмудов.
Интеллектуал салоҳият ва педагогик маҳорат,
инвестиция –
инновацион ривожланишнинг асоси.
//
Рedagogik mahorat. Ilmiy
-nazariy va metodik
jurnal. 2020, № 3.7
б.