Туризм соҳасида ахборот-консалтинг хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш йўллари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
375-383
5
1
Поделиться
Юлдашев, К. (2020). Туризм соҳасида ахборот-консалтинг хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш йўллари. Экономика и инновационные технологии, (5), 375–383. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11816
Камол Юлдашев, Бухарский государственный университет

аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада ахборот – консалтинг хизматларини ривожлантиришнинг илмий асослари таҳлил қилинган, консалтинг хизматларининг туризмдаги ўрни ўрганилган, шунингдек уни Ўзбекистон туризм бизнесида тадбиқ этиш мақсадида унитар корхона очиш, интернет консалтиниг хизматларини жорий қилиш ҳамда кадрларни тайёрлашни такомиллаштириш таклифлари ишлаб чиқилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

362

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz


ТУРИЗМ СОҲАСИДА АХБОРОТ-КОНСАЛТИНГ ХИЗМАТЛАР

КЎРСАТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Юлдашев Камол Шарифович

Бухоро Давлат Университети магистранти

E-mail:

kamolyuldashev87@mail.ru

Аннотация

:

Ушбу

мақолада

ахборот

консалтинг

хизматларини

ривожлантиришнинг илмий асослари таҳлил қилинган, консалтинг хизматларининг
туризмдаги ўрни ўрганилган, шунингдек уни Ўзбекистон туризм бизнесида тадбиқ этиш

мақсадида унитар корхона очиш, интернет консалтиниг хизматларини жорий қилиш
ҳамда кадрларни тайёрлашни такомиллаштириш таклифлари ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

ахборот консалтинг, консультант, консалтинг хизматлар, туризм

бизнеси.

Abstract:

This article analyzes the scientific basis for the development of information and

consulting services, explores the role of consulting services in tourism, as well as offers to open a
unitary enterprise, the introduction of Internet consulting services and improve training to
implement it in the tourism business of Uzbekistan.

Keywords:

information consulting, consultant, consulting services, tourism business.

Кириш

Иқтисодиётнинг ҳар қандай соҳасини, шу жумладан туризмни муваффақиятли

ривожлантиришнинг муҳим шарти бу қобилиятдир. Ҳозирда

туризм индустрияси

доимий равишда ривожланмоқда, янги ва янги бозор турлари татбиқ этилмоқда, бу
эса катта куч, билим ва кўникмаларни талаб этади. Ўзбекистон модернизация
қилишнинг ҳозирги босқичида иқтисодий жараёнларнинг тобора кучайиб бориши,
ахборот –

консалтинг хизматлари бозорини шакллантириш ва ривожлантириш

зарурлигига ундамоқда [1].

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон

республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора

-

тадбирлар

тўғрисида” ги ПФ 5611 сонли қарорида “

2019-

2025 йилларда Ўзбекистон

Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Консепсияси”га мувофиқ туризм
фаолиятидаги кадрлар малакасини оширишда Консалтинг хизматлари давлат унитар
корхонаси ва туризм ўқув –

консалтинг марказини ҳамда Туризмни ривожлантириш

институти ташкил этиш вазифаси юклатилган [2].

Туризм тармоғи учун кадрлар тайёрловчи ўқув таълим муассасалари

фаолиятини илмий –

услубий жиҳатдан мувофиқлаштириш, консалтинг ва ўқув

марказлари фаолиятини қўллаб қувватлаш бўйича таклифларга розилик берди.
Замонавий технология даврида ахборот –

консалтинг хизматлари, соҳани сифатли ва

барқарор

ривожлантириш учун зарур шарт

-

шароитларни яратиб беради.

Ривожланган

мамлакатларда

ахборот

консалтинг

хизматлари

соҳани

ривожлантиришнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва инфратузилмасини юқори
даражада ушлаб турадиган иқтисодиётнинг муҳим элементи ҳисобланади.
Замонавий бизнеснинг муҳим хусусиятларидан бири бу янги, шу жумладан ахборот,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

363

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

технологияларни ривожлантириш, шунингдек рақобатнинг кучайиши ҳисобига
истеъмолчи ролининг сезиларли даражада ўзгариши бунга мисол бўла олади. Тез
ўзгарувчан мижозлар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, компаниялар доимий
равишда корпоратив стратегия ва тактикаларни қайта тузишга мажбур бўладилар.
Бироқ, хамма корхона ва ташкилотлар ҳам ўзгаришларга тўғри ва ўз вақтида жавоб
бериш учун етарли ички ресурслари мавжуд эмас. Айнан шу мураккаб вазиятларда
компаниялар малакали маслаҳатчилар ёки консалтинг хизматларини кўрсатадиган
компаниялар ёрдамига мурожаат қилишади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

.

Кўпгина давлатлар амалиётида ахборот –

консалтинг хизматлари бозор

иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик субъектларининг самарали фаолияти ва
ривожланишининг муҳим омили ҳисобланади. Ривожланаётган бозор биринчи
навбатда яратишни, кейин эса профессионал хизматларни кенгайтиришни талаб
қилади. Энг аҳамиятли хизматлар бозоридаги ўзгаришлар ахборот –

консалтинг

хизматларига бўлган талабнинг ўзгариши билан боғлиқлиги тушунилмоқда.

Консалтинг хизматларининг муаммоларини ҳар томонлама ўрганган чет эллик

олимлардан Трой Вау, С. Бриалт, М. Кубр, М. Кемпбелл, С.

Макконелли, К. Маккем,

Стивен Брагг, Ж. Ричард Аронсон, Роберт Торнтон ва бошқалар ушбу мавзуни
ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшганлар. Айниқса Трой Вау

бизнес

консултантлари ҳақида қуйидаги фикрларни билдирган: Қандай қилиб хизматни
сотишни биладиган мутахассис ўз ишининг устаси

ҳисобланади. Қандай қилиб

хизматни сотишни билмаган мутахассис эса олдинга силжиши ҳар доим қийин
бўлади. Барча мутахассислар ўз муваффақиятини, савдо тўғрисида билганлари

билан

эмас, балки сотувлар билан эришган натижалари бўйича ўлчашлари мумкин [

3].

Россиялик таниқли олим Баева Валентина Вячеславовнанинг фикрича,

Консалтинг

-

бу мавжуд вазиятда мақбул

ечимни топишга қаратилган интеллектуал

хизматларнинг махсус

тури. Консалтинг корхонанинг иқтисодий, сармоявий,

бошқарув самарадорлиги, бозорни ўрганиш ва прогнозлаш билан боғлиқ
масалаларни ҳал қилишга имкон беради [

4].

МДҲ давлатлари олимларнинг таъкидлашларича айниқса И.Боброва ва

М.Масленников

"Консалтинг" кенг маънода интеллектуал фаолият тури сифатида

кўриб чиқилади, унинг асосий вазифаси таҳлил қилиш, илмий соҳани ва
мижозларнинг муаммоларини ҳисобга олган ҳолда илмий, техник ва ташкилий

-

иқтисодий янгиликларни ривожлантириш ва улардан фойдаланиш истиқболларини
асослашдир

деб ҳисоблайди

[5,6].

Украиналик олимлар

,

А.О.Блинов ва В.А.Дресвянниковларнинг таъкидлашича

“Маслаҳатчилар компаниянинг ўсиши даврида уларнинг ходимларига айланадилар,
уларга бўлган ишонч ортади, мижозлар консалтингнинг аҳамиятини ҳис қилишади ва
уни компанияни юқори рақобат шароитида тортиб олишга қодир локомотив
сифатида кўришни бошладилар” деган таърифларидан билсак бўладики корхоналар
консултанларга таянишлари мумкин

[7].

Ўзбекистон олимларидан эса Ш.А

.

Холбутаева

“Мижозлар бошқарув

масалалари бўйича ёрдам олиш ёки маслаҳат олиш, меҳнат унумдорлигини ошириш,

харажатларни камайтириш масалалари бўйича консалтинг фирмаларига мурожаат
қилишади

деган фикрни илгари сурган

.

Бошқарув масалалари консалтинг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

364

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

хизматларида иккига, яъни умумий бошқарув масалаларига (режалаштириш,

ҳисобот

бериш,

бошқариш

самарадорлигини

ошириш,

бизнес

жараёнларни

оптималлаштириш) ва бошқарувнинг муайян соҳаларига (молия, маркетинг, инсон
ресурсларини бошқариш, ишлаб чиқариш)

га бўлиб маслаҳат беришади” –

деб

таъкидлаб ўтган

[9].

Консалтинг

-

бу раҳбарларга, бошқарув ходимларига ва бошқа ходимларга

молиявий, ҳуқуқий

,

инвестиция ва бошқа масалалар бўйича маслаҳат бериш жараёни

ҳисобланади. Оддий сўзлар билан айтганда, бу бизнесни юритиш бўйича тавсиялар
ва эксперт маслаҳатларидир. Консалтинг концепцияси, шунингдек,

таҳлил қилиш,

компаниянинг истиқболларини ўрганиш,

мижозлар захираларини ўрганиш кабилар

киради [

8].

Тадқиқот методологияси

Ушбу тадқиқотни амалга ошириш жараёнида эмпирик кузатув, қиёсий таҳлил,

эксперт баҳолаш ва сўровнома ўтказиш каби усуллардан фойдаланилган. Шунингдек,
туризм соҳасида консалтинг хизматларини етказишнинг турли жиҳатлари Туркия,
Россия, Испания ва Сингапур тажрибалари асосида ўрганилган.

Таҳлил ва натижалар

Рақобат бозорида, ҳатто кучли ва ривожланган компаниялар ҳам ташқи, ҳам

ички шароитлар туфайли юзага келадиган қийинчиликларга дуч келишади. Валюта
курслари ва товарлар нархларининг ўзгариши, янги қонун ва қоидаларнинг пайдо
бўлиши,

иқтисодиётнинг ҳар

қандай соҳасига нисбатан ҳукумат сиёсатидаги

ўзгаришлар, шунингдек, халқаро майдонда қабул қилинган қарорлар кўплаб бизнес
жараёнларига таъсир қилиши мумкин. Компаниядаги номутаносиблик, қуйи

бўғинлар, топ

-

менежерлар, манфаатдор томонлар ва янги менежмент, шериклар ва

ёки пудратчилар пайдо бўлишига олиб келади.

Агар компания ушбу муаммоларнинг

барчасини мустақил ҳал қила олмаса, вазиятдан чиқиш йўли профессионал
маслаҳатчиларга мурожаат қилишдир. Бироқ,

компаниялар нафақат муаммолар

пайдо бўлганда,

балки ўсишни тезлаштириш, харажатларни оптималлаштириш ва

бошқарув ходимларини мослаштириш зарурати туғилганда ҳам маслаҳатчиларга
мурожаат қилишади.

Бундан ташқари, консалтинг хизматлари имидж сиёсатининг бир қисми

сифатида ишлатилади

-

аудит ўтказилади ва натижалар оммага эълон қилинади.

Эътибор берадиган бўлсак, консалтинг ташкилотлари бизнес учун ҳам тайёр, ҳам
мижоз билан биргаликда ишлаб чиқилган ечимларни таклиф қилишади.
Хизматларни кўрсатиш жараёни компаниянинг ҳолатини ташхислаш, муаммоларни
аниқлаш билан бошланади. Кейин

ечимни яратиш ва уни компанияга таништириш

босқичидан ўтилади. Лойиҳа ечимининг самарадорлигини баҳолаш, РОИ ҳисоблаш
ва бошқа натижалар билан якунланади.

Айтиш керакки, хизматларни тақдим этиш алгоритми кўп жиҳатдан консалтинг

мавзусига ва амалга оширилаётган ёндашувга боғлиқ.

Шунга мувофиқ консалтинг

хизматларини бир неча гуруҳга бўлиш мумкин. Консалтинг хизматлари икки
йўналишда таснифланади. Мавзуларга хос таснифлаш (маслаҳат мавзусига қараб) ва
услубий (маслаҳат бериш усулига қараб) мавжуд [1

0].

Консалтинг компанияларининг

асосий мақсади ташкилот ва умуман бизнес самарадорлигини оширишдир.
Ривожланиш ва ўсишга йўналтирилган корхона ҳар доим қўшимча манбаларни жалб


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

365

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қилиши

керак. Аммо замонавий компанияларда катта миқдордаги мутахассислар

мавжуд эмас, балки ташқи томондан малакали мутахассисларга мурожаат қилишади.
Айнан шу факт турли соҳалардаги мутахассисларни консалтинг хизматига жалб
қилади. Консалитинг компаниялари вазифаларининг асосий рўйхатини қуйидаги

жадвалда кўришингиз мумкин.


















1-

расм

.

Консалтинг

компаниясининг

асосий

вазифалари

Манба

: business

standart.gl.uz

назарий

маълумотлар

асосида

муаллиф

томонидан

тайёрланди

.

Юқоридаги туризм корхоналари ўртасидаги рақобати, туризм бозорини

товарлар ва хизматлар билан тўйинганлиги, туризм корхоналари рахбарларини
рекламага кўп пул сарфлашга, янги реклама каналларини жалб қилишга ва барқарор
бозор позициясини сақлаб қолиш учун сервис сифатини оширишга мажбур қилади.
Ушбу ҳаракатлар кўпинча керакли натижага олиб келмайди ва компания зарар
кўришни бошлайди. Раҳбарият инқироздан чиқиш йўллари бўйича эксперт
маслаҳати олиш учун консалтинг фирмасига мурожаат қилади. Маслаҳатчи техник
базани янгилашни таклиф қилиши мумкин, харажатларни камайтириш усулларини
топиши, компанияга янги истиқболли майдон очишни ёки ходимларнинг иштиёқини
оширишни таклиф қилиши мумкин [1

1].

Корхонани биринчи навбатда ички тизимини мукаммаллаштириш зарур

.

Ходимларнинг жипслиги, бир –

бирини оғир вазиятда қўллаб

-

қувватлаши ва энг

асосийси ўз ишини ва ишхонасини севиши жуда катта аҳамиятга эга. Буни орқасидан
корхонанинг савияси,

нуфузи ва даромадининг ошишига олиб келади. Шунинг учун

ходимларни ҳар доим рағбатлантириш зарур. Масалан ходимларининг иштиёқини
ошириш учун баъзи мехмонхоналар йил тугагандан сўнг “Йил ходими” номинацияси
танловини ўтқазади. Унда бир неча категорияларда ғолиб танланади. Ғолиб
танлангандан сўнг унга фахрий ёрлиқ ва пул мукофоти билан тақдирланади.
Таъбиийки бундай эътибор ушбу ходимни руҳлантиради ва келажакда янада иштиёқ

Консалтинг

компаниялари

вазифаларининг

асосий

рўйхати

Ишлашни

самаралаштириш
бўйича тавсиялар

Маркетинг
стратегиясини ишлаб
чиқариш

Мавжуд вазиятни
таҳлил

қилиш

ва

муаммоларини
аниқлаш

Технологик жараённи

модернизация

қилиш

бўйича

маслаҳатлар

Хисобот

ҳужжатлариниг

аудити

Бизнес
бўлинмаларини

қайта

ташкил этишга

кўмаклашиш

Ходимларини
укитиш

ва

укув

кулланмалари


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

366

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

билан ишлашини таъминлайди. Бу эса бошқа ходимларнинг мотивациясини
оширишига олиб келади.

Консалтинг компаниялари ушбу корхоналарда турли тренинглар ўтказиш

орқали ходимларнинг малакасини оширишга ёрдам беради. Масалан, “фронт
оффиcе” бўлимли учун тренинглар ва семинарлар, менежерлар учун етакчилик
бўйича тренинглар, хизматкорлар учун бошқа мехмонхоналарга мастер класслар
каби тажриба алмашадиган ўқув дарслари ташкил этиб бериши мумкин.

Консултантлар, шунингдек, иш сценарийлари ёки хизматлар бўйича

кўрсатмалар каби ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқиши мумкин. Ҳар

бир бизнесда

ривожланишнинг янги босқичига ўтиш зарур бўлган пайт келади. Ҳар

қандай корхона

даромадни кўпайтириш

ва унинг самарадорлигини оширишга интилади. Иқтисодий

инқироз даврида, айниқса, стабилликни истаган барча компаниялар учун тўғри
келади. Аммо ички ресурслар ва тўлиқ ишлайдиган мутахассисларнинг тажрибаси
кўпинча етарли эмас

-

шундан кейингина ташқи эксперт ёрдамига эҳтиёж сезилади ва

раҳбарият консалтинг хизматига мурожаат қилади. Консалтинг маслаҳатчиси

-

бу

бизнес мақсадларига эришиш учун компаниялар ёки жисмоний шахсларга консалтинг
хизматларини тақдим этадиган мутахассис.

Маслаҳатчилар

бизнеснинг

самарадорлигини

таҳлил

қиладилар,

муаммоларни аниқлайдилар ва уларни ҳал қилиш усулларини таклиф қиладилар.
Маслаҳатчи

-

консалтинг фирмаси ёки хусусий тадбиркорнинг ходими бўлиши

мумкин. Кўпчилик маслаҳатчиларни лазер маркерлари ва инновацион воситалар
билан оқ ёқали жамият шаклида тасаввур қилишади. Бироқ, амалда бу умуман
нотўғри фикр. Маслаҳатчилар ўз ишларини маҳорат ва иштиёқ билан бажарадиган
оддий одамлардир [1

2].

Консултант –

туристик корхоналари рахбарларга ўз маҳсулот ва хизматларини

илгари суришда, даромадни оширишда ва харажатларни камайтиришда ёрдам
беради.

Реклама

стратегияси

мақсадли

аудиторияга

таҳлил

қилиш

ва

сегментациялаш, ҳар бир сегментнинг эҳтиёжларини аниқлаш, бизнес учун самарали
реклама каналларини излаш, реклама кампаниясини бошлашни ўз ичига олади.
Демак олимлар фикрини таҳлил қилар эканмиз Ўзбекистонда ривожланиб бораётган
туризм индустриясида фаолият олиб бораётган туристик корхоналарнинг ишга
нисбатан

ёндашувини

замонавийлаштириш,

барқарорлаштириш,

жаҳон

стандартларига тўла жавоб берадиган сифатни шакллантириш, бир –

бири билан

рақобатбардош бўла оладиган муҳитни яратиш вақти келган. Ҳозирда

туризм

соҳасида кадрлар масаласида қуйидаги муаммолар мавжуд:

1. Эскича ишлаш принсипи

.

2. Мутахассисларни ишга

олиш масаласидаги муаммолар.

3. Иш ҳажмига нисбатан кам маош тўлаш.

Ҳозирги

давр эски иш принсиплардан воз кечиб, янги принсипларни айнан

консалтинг корхоналари компания раҳбарларига ўз фикр ва мақсадлар етказишни
талаб этади.

Янги ёндашув натижасини туризм индустриясини юқори даражага кўтарган

мамлакатлар салмоқли даражага эришди. Яъни уларнинг ишлаш принсиплари –

барча туристик корхоналарда

,

мехмонхона, туристик фирма, транспорт воситалари,

ресторанлар ва ҳоказолар ходим танлашда фақат мутахассисларни танлаш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

367

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

зарурлигини тушуниб етишди. Ҳозирда биз биламизки, туризм соҳасида кучли
рақобатбардошлик туризм соҳасини янада ривожланишига олиб келмоқда. Хусусан,
Ўзбекистонда охирги йилларда туризм ва сервис соҳаларини ривожлантириш

долзарб мавзуга айланди. Буни исботи сифатида Ўзбекистон Республикаси Туризмни
ривожлантириш давлат қўмитаси статистикасига кўра 2019 йил Ўзбекистонда
туроператорлик корхоналари 1482 тага, меҳмонхолар эса 1188 тага етди,

шулардан

Бухоро шаҳрида мехмонхоналар сони 173 та ва турфималар сони 37 тадан

ошди. [1

3]

Рақобатбардошликнинг ҳам яхши, ҳам ёмон томони мавжуд. Сон жиҳатдан
мехмононаларни, турфирмаларни, транспорт воситаларини, ресторанларни кўпайтиш
мумкин, аммо сифат борасида халқаро талабларга жавоб бера оладиганлари
саноқлидир. Ҳозирда етарли маблағга эга бўлган тадбиркорлар 3 қаватли,
ҳашаматли меҳмонхона қуриши мумкин, лекин уни тўғри ишини юритадиган
мутахассис бўлмагани сабаб рақобатчилари томонидан забт этилиши мумкин. Шу
сабаб, юқорида таъкидлаб ўтган ҳолда консалтинг хизматларни кўрсатадиган
корхоналарни ташкил этиш зарурдир. Консалтинг корхоналарида ўз иши
мутахассислари иш фаолятини олиб боради. Масалан, янги мехмонхона, ресторан
ёки транспорт хизмати агентлиги очиш учун биринчи навбатда қилинадиган иш бу
реклама, туристик фирмаларга, темир йўл ва аеропортлар журналида, корхона ва
ташкилотларга семинарлар ўтқазиш мумкин, радио ва теле

экранларга реклама

роликларини тарқатишдан бошланади. Бу хизматларнинг ҳаммасини консултатнтлар
ташкил

қилиб беради чунки уларда шу ташкилотлар билан жуда яхши алоқа

ўрнатилган. Испанияда бир мехмонхонасида ўз мижозларидан ўзига хос сўровнома
ўтказган. Сўровнома шарти ушбу компания ҳақида қайси манбадан билганилигини
айтиши лозим бўлган ва бу сўровнома қуйидагича кўринишга эга бўлган.

1-

жадвал

Мехмонхона мижозлари ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари

Реклама манбаи

30

гача

бўлган

ёшлар

Ўрта ёшлилар

Нафақахўрлар

Ихтисослашган

журнал

74

киши

103

киши

2

киши

Бизнес журнали

38

киши

83

киши

0

киши

Радио орқали

27

киши

94

киши

108

киши

Телевизор орқали

63

киши

109

киши

54

киши

Газета орқали

51

киши

84

киши

10

киши

Танишлар орқали

15

киши

77

киши

8

киши

Манба: reghotel.com, назарий маълумотлар асосида муаллиф томонидан тайёрланди

Ушбу реклама манбалари орқали жами 1000 киши янги меҳмонхона ҳақида

маълумотга эга бўлган. Бу фақат бир ой ичида эришилган

натижа. Аммо сиз газета ва

журналларда махсус шартнома орқали 1 йиллик реклама ҳақидаги келишувга
эришиш мумкин. Бу орқали бир йил давомида қанча мижоз мехмонхона ҳақида
маълумотга эга бўлишини

билишимиз мумкин. Консалтинг корхоналари нафақат ички

туризмни ривожлантириш балки, ташқи

туризмни ҳам ривожлантиришга асосий

қурол бўлиб ҳисобланади.

Туркия давлати 2019 йилда Бутунжаҳон

туристик ташкилоти (

UNWTO)

томонидан тузилган рейтингга нисбатан сайёҳларни қабул қилш бўйича 6 (52. 5 млн)
ўринни эгаллаган. Шулардан 7 млн киши Россия давлатидан сайёҳлар ташриф
буюришган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

368

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Туркияда “

ZEMexpert

консалтинг компанияси анча йиллардан бери ўз

фаолиятини олиб боради. Унинг устунлик тарафи шуки, Улар –

Россия, Украина,

Қозоқистон, Қирғизистон, Oзарбайжон ва Ўзбекистон давлатларида филиаллари иш
фаолият олиб боришади. Тасаввур қилинг ушбу давлатларда Туркиядаги мавжуд
пакетларни сотишади. Шунинг эвазига сайёҳларни Туркия давлатига жўнатади.
Уларнинг иш фаолияти фақатгина катта

-

катта турларни сотиш билан чегараланмасдан

туризмнинг бошқа йўналишларини ҳам тадбиқ этишдан иборатдир. Бугунги кунда
Туркияда, хусусан Истамбулда, чет эллик сайёҳлар ва ишбилармонларга (пул
ўтказмалари, экскурсиялар, турларни ташкил қилиш) хизмат кўрсатадиган жуда оз
сонли фаолият кўрсатадиган кичик компаниялар мавжуд, аммо кўпинча ушбу
хизматлар мажмуаси унчалик кенг эмас. Мижозлар кўпинча у ёки бу хизматни
қидиришга вақт сарфлашларига тўғри келади ва бундан ташқари улар ҳар доим ҳам
натижадан қониқиш ҳосил қилмайди.

ZEMexpert

турк бозорига бу ерда ўхшаш

бўлмаган катта платформани яратишга мувофиқ бўлган. Компанияда бир қанча
йирик секторлар мавжуд, уларда Россия туроператорлари учун тайёр пакетлар
аллақачон шаклланган: бу бизнес туризм (MICE), медицина туризми

ва курортда

даволаниш, болалар учун ёзги таътил, тарихий,

диний ва муқобил турлар, эксперт

маслаҳати, инвестициялар ва битимларни ҳуқуқий томондан қўллаб

-

қувватлаш

бўйича

-VIP

хизматлари киради. Буларнинг барчаси энг машҳур

ZEMexpert

хизматларининг қисқа рўйхати.

3-

Расм.

ZEMexpert

консалтинг компаниясиниг хизматлари

Манба

: www.zemexpert. c

ом/

ru)

Шу билан бирга, улар "Туризмда биз учун ҳеч нарса имконсиз эмас

.

Биз

мижозларнинг сўровларига "йўқ" деб жавоб бермаймиз, лекин ҳар доим Туркияда
турли хил ва эксклюзив таътилни таъминлаш усулини қидирамиз. Туризмда биз учун
имконсиз нарса йўқ тамойили асосида ишлайди. Бу компания турли хил мижозлар
билан ишлайди ва компанияда махсус

буюртмалар асосида ишлайдиган алоҳида

менежерлар мавжуд. Кўпинча Истанбулда индивидуал ташриф буюрувчилар иш
масаласи билан бўлади ва бу эрда вақтни иложи борича фойдали ўтказишни


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

369

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

хоҳлайди

-

у фақатгина "Таржимон билан шаҳар бўйлаб пиёда юриш" ёки

"Ексклюзив харид" хизматига буюртма беради. Масалан бир мижознинг кўп маблағи

бўлмаслиги мумкин, лекин у иссиқлик булоқларида дам олишни хоҳлайди: ундайлар
масалан

аеропортдан меҳмонхонагача бўлган трансфер хизматини рад қилиши

мумкин, улар у учун арзон кичкина меҳмонхонани танлашади. Буларнинг барчаси
мижознинг фақат хоҳиш ва имкониятларга бўғлиқ.

Бу албатта ҳар бир индивидуал

сайёҳатчилар учун мақул келади. Буларнинг барини

ZEMexpert

сайтига кириб

танишиб чиқишингиз мумкин. Бу биргина корхонанинг мисоли. Бу каби бутун
компаниялар дунё бўйича қанчани ташкил қилади.

Хулоса ва таклифлар

Таклиф сифатида Ўзбекистонда ҳам шунга ўхшаш бир неча йўналш бўйича

консалтинг хизматлари компанияси ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

Бирничидан

-

Туризм фаолиятидаги кадрлар малакасини ошириш мақсадида

туризм ўқув –

консалтинг маркази негизида туризм йўналиши мавжуд бўлган институт

ёки университетларда ташкил этиш. Барибир ҳар бир ходимнинг соҳадаги биринчи
қадами ўқув масканларидан бошланади. Мақсадимиз нафақат практикага таяниб
тажриба ортириш, балки кучли назария ҳам соҳага тез кириб кетишига пойдевор
бўлади. Бундан эса истлаган корхона ёки ташкилот тез мақсадига эришади.

Иккинчидан

-

Консалтинг хизматлари давлат унитар корхонаси ташкил этиш.

Бу корхонанинг асосий йўналиши четдан инвестицияларни жалб этиш ва ички
туризмни ривожлантиришдан иборат бўлади. Нимага айнан давлат унитар
корхонаси,

чунки инвестиция масалалари биласиз давлат ташкилотларининг

иштирокисиз амалга ошмайди. Улар ҳар жабҳадан инвесторга қонун доирасида
керакли маслаҳатларни беришга қодир бўлишади. Ҳар бир четдан келадиган
инвестор хусусий ташкилотлардан кўра, давлатга тегишли корхоналарга ишончи
юқори бўлади.

Учинчидан –

Якка тартибдаги сайёҳлар сонини ошириш мақсадида интернет

-

консалтинг

хизматларини ташкил этиш. Истеъмолчилар ва хорижий сайёҳларнинг

хохишини ҳам унутмаслик керак. Ҳозирда ҳар бир турист сифатли ва арзон нархда
туристик пакетларни сотиб олишга интилишади ва шу билан бирга саёҳат давомида
ўз хавфсизлигига ишонч ҳосил қилишни хохлайди. Шу муносабат билан туристга
туристик ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган туристик хизматларнинг кенг
доираси бўйича маслаҳатлар керак бўлади. Ҳозирда якка тартибдаги саёҳатларнинг
ўсиш тенденсияси ва у ёки бу хизматларни тақдим этадиган интернет манбаларнинг
таъсири кучайиб бораётганлигини ҳисобга олган ҳолда муайян хизматни танлашда,
интернет орқали сайёҳларга маслаҳат бериш жуда муҳимдир. Ушбу хизмат тури ҳам
консалтинг таърифига тушади, чунки консалтинг бу масалада ёрдам беради ёки
ташқи маслаҳатчилар томонидан тақдим этилган мижознинг бошқа муаммоси ҳал
қилади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикасида

туризм

соҳасини

янада

ривожлантириш

чора

-

тадбирлари тўғрисида

.

(https://www.pv.uz/oz/documents/o-merah-po-dalnejshemu-

razvitiju-sfery-turizma-v-respublike-uzbekistan)


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

370

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019-

йил

5-

январдаги

Ўзбекистон Республикасида

туризмни жадал ривожлантиришга оид

қўшимча

чора

-

тадбирлар

тўғрисида”

ги

ПФ

-5611

сонли қарори.

3. Troy Waugh. Marketing strategies for Accounting, Law, Consulting and

Professional Services Firms, M. Kubr & M. Kempbell, Inc.2005.

266 p. 2.

4.

Баева Валентина Вячеславовна.

Консалтинговые услуги в повышении

эффективности деятельности предприятий сферы туризма. 2014.

5.

Боброва И. Консалтинг в стиле гольф / И. Боброва, В.А. Зимин. –

М.: Вершина,

2012.

6.

Масленников М. Суперконсалтинг. PR и маркетинг в сфере аудита и

консалтинга / М. Масленников. –

М., 2011. –

82 с. 4.

7.

Блинов

О.

,

Дресвянников

В.А.

Управленческое консультирование –

М.:

Дашков и К, 2016. –

213 с.

8.

Экономический словарь. Под редакцией А.И.

Аршюва.

-

М., 2015.2015.

-

с.

285

9.

Холбутаева

.

Ш

.A

., “Консалтинг хизматларини

ривожлантиришда

хориж

тажрибасини

Ўзбекистон Республикасида

тадбиқ

этиш

масалалари”, “Иқтисодиёт ва

инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4,

2018 йил.

10.

Волошин Н.И., Исаева Н.В. Туризм как объект управления.

-

М.:

Финансы и

статистика, 2014.

11.

Саак А.Э., Пшеничных Ю.А. Маркетинг в социально культурномсервисе и

туризме.

-

СПб.: Питер, 2006.

12.

Ополченов И.И. Роль консултантов

:

обеспечение рыночной позиции.

-

СПб.:

Герда, 2003.

13.

https://stat.uz/uz/

14.

https://www.pv.uz/oz/documents/o-merah-po-dalnejshemu-razvitiju-sfery-

turizma-v-respublike-uzbekistan

14.

http://buxstat.uz/uploads/pressreliz/2020/sots/turizm_va_dam_olish_2019.pdf

15.

https://uzbektourism.uz/uz/research

16.

https://www.vedomosti.ru

17.

http://www.zemexpert.com/ru

18.

http://www.vestiturkey.com/

19.

https://nat-geo.ru/travel/nazvany-samye-poseshaemye-turisticheskie-

napravleniya-v-mire/

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикасида туризм сохдсини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тутрисида. (https://www.pv.uz/oz/documents/o-merah-po-dalnejshemu-razvitiju-sfery-turizma-v-respublike-uzbekistan)

Узбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 5- январдаги " Узбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид цушимча чора-тадбирлар тугрисида" ги ПФ-5611 сонли царори.

Troy Waugh. Marketing strategies for Accounting, Law, Consulting and Professional Services Firms, M. Kubr & M. Kempbell, lnc.2005. - 266 p. 2.

Баева Валентина Вячеславовна. Консалтинговые услуги в повышении эффективности деятельности предприятий сферы туризма. 2014.

Боброва И. Консалтинг в стиле гольф / И. Боброва, В.А. Зимин. - М.: Вершина, 2012.

Масленников М. Суперконсалтинг. PR и маркетинг в сфере аудита и консалтинга / М. Масленников. - М., 2011. - 82 с. 4.

Блинов О., Дресвянников В.А. Управленческое консультирование - М.: Дашков и К, 2016. - 213 с.

Экономический словарь. Под редакцией А.И. Аршюва. - М., 2015.2015.- с. 285

Холбутаева.Ш.А., "Консалтинг хизматларини ривожлантиришда хориж тажрибасини Узбекистон Республикасида тадбик этиш масалалари", "Иктисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 4, 2018 йил.

Волошин Н.И., Исаева Н.В. Туризм как объект управления. - М.: Финансы и статистика, 2014.

Саак А.Э., Пшеничных Ю.А. Маркетинг в социально культурномсервисе и туризме. - СПб.: Питер, 2006.

Ополченов И.И. Роль консултантов: обеспечение рыночной позиции. - СПб.: Герда, 2003.

https://stat.uz/uz/

https://www.pv.uz/oz/documents/o-merah-po-dalneishemu-razvitiju-sfery-turizma-v-respublike-uzbekistan

http://buxstat.uz/uploads/pressreliz/2020/sots/turizm va dam olish 2019.pdf

https://uzbektourism.uz/uz/research

https://www.vedomosti.ru

http://www.zemexpert.com/ru

http://www.vestiturkey.com/

https://nat-geo.ru/travel/nazvanv-samve-poseshaemye-turisticheskie-napravleniya-v-mire/

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов