Ўзбекистонда хизматлар бозорини ривожлантириш истиқболлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
255-262
49
9
Поделиться
Ханкелдиева, Г. (2020). Ўзбекистонда хизматлар бозорини ривожлантириш истиқболлари . Экономика и инновационные технологии, (5), 255–262. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11799
Гузал Ханкелдиева, Ферганский политехнический институт

доцент, к.э.д. (Dsc.)

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада хорижий ва миллий тадқиқотчиларнинг илмий тадқиқотлари асосида хизмат кўрсатиш атамаларига аниқлик киритилиб, хизмат кўрсатиш хусусиятлари таснифланди, хизмат кўрсатиш фаолиятидан фойдаланиш йўналишлари ҳамда имкониятлари аниқланди. Шу билан бирга хизматлар ҳажмининг 2010-2019 йиллардаги динамик қаторига асосланган ҳолда кўрсаткичларнинг ўзгариш қонуниятлари аниқланди ҳамда аниқланган қонуниятлар асосида кўрсаткичларнинг 2023 йилгача ўзгариш даражаси прогноз қилинди.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

242

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz


ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТЛАР БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ИСТИҚБОЛЛАРИ

Ханкелдиева Гўзал Шеровна

Фарғона политехника институти доценти, и.ф.д. (Dsc.)

150100, Фарғона шаҳар, Фарғона кўчаси 86 уй

E-mail:

honkeldieva@mail.ru

Аннотация:

Мақолада

хорижий

ва

миллий

тадқиқотчиларнинг

илмий

тадқиқотлари асосида хизмат кўрсатиш атамаларига аниқлик киритилиб, хизмат
кўрсатиш хусусиятлари таснифланди, хизмат кўрсатиш фаолиятидан фойдаланиш
йўналишлари ҳамда имкониятлари аниқланди. Шу билан бирга хизматлар ҳажмининг

2010-

2019 йиллардаги динамик қаторига асосланган ҳолда кўрсаткичларнинг ўзгариш

қонуниятлари аниқланди ҳамда аниқланган қонуниятлар асосида кўрсаткичларнинг 2023
йилгача ўзгариш даражаси прогноз қилинди.

Калит сўзлар:

хизматлар бозори, модернизация, хизматлар соҳаси, молиявий

хизматлар, транспорт хизматлари, регрессион таҳлил

.

Abstract:

The article clarified the terms of service on the basis of scientific research of

foreign and national researchers, classified the features of service, identified the directions and
possibilities of using service activities. At the same time, based on the dynamic range of the volume
of services in 2010-2019, determined the legislation on the change of indicators, and on the basis
of the established legislation, projected the rate of change of indicators for 2023 year.

Key words:

services market, modernization, services sphere, financial services,

transportation services, regression analysis.

Кириш

Мамлакатни модернизация қилиш шароитида мамлакат аҳолисига хизмат

кўрсатиш, уларнинг турмуш даражасини яхшилаш ва бандлик муаммосини ҳал этиш
ҳозирги кунда энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Турли хизматлар
кўрсатиш орқали, биринчидан, аҳолининг хизматларга бўлган эҳтиёжлари
қондирилса, иккинчидан, иш

билан банд бўлмаган меҳнат ресурсларини иш билан

таъминлаш муаммоси ҳал этилади, учинчидан мамлакат аҳолисининг турмуш
даражаси яхшиланиши ҳамда аҳоли даромадларининг кўпайишига олиб келади.
Шунинг учун ҳам танланган мавзу доирасидаги аҳолига қулай хизматлар кўрсатиш,
иш билан таъминлаш ва мамлакат аҳолисининг турмуш даражасининг яхшиланиши
илмий тадқиқотларнинг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Хизмат кўрсатиш соҳаларини модернизациялаш жуда мураккаб ижтимоий ва

иқтисодий ҳодиса. Ушбу мураккаб ижтимоий

-

иқтисодий жараёнларни чуқур

ўрганмасдан хизмат кўрсатиш соҳаларини модернизациялаш бўйича стратегик
қарорларни қабул қилиш қийин. Чунки модернизацияда ижтимоий ўзгаришлар ўз

-

ўзидан, механик тарзда амалга ошмайди. Аксинча, у ўта мураккаб жараён бўлиб

,

ундаги ижтимоий

-

иқтисодий ўзгаришлар ҳамда жамиятдаги янгиланишлар гоҳида

очиқ, гоҳида яширин шаклда кечади. Жаҳон амалиёти анъанавий жамиятларнинг
замонавий жамиятларга ўтиш жараёнларида аҳолининг турмуш даражасига кескин
таъсир этишини, аҳоли ўртасида табақалашув ва ижтимоий адолат мувозанати
бузилишини кўрсатди. Айрим истиқболли соҳа ва тармоқлар ҳам муайян вақт ичида


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

243

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ўзига яраша муаммоларга дуч келади. Шунинг учун ҳам, бугунги кунда модернизация
ўта муҳим, шу билан бирга, энг мураккаб, танқид қилинадиган илмий
парадигмалардан бири ҳисобланади. Шу сабабли бўлса керак, хизмат кўрсатиш
соҳаларини модернизациялаш жараёнини амалга ошириш бўйича аниқ ва мукаммал
усуллар

ҳанузгача

ишлаб

чиқилмаган.

Хизмат

кўрсатиш

корхоналарида

модернизациялаш моделларини ишлаб чиқилиши соҳанинг ривожланишида муҳим
роль ўйнайди, бироқ ягона ёндашувни ишлаб чиқиш ва уни аниқлаш имконини
бермайди. Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, унинг миллий иқтисодиётдаги
ўрнини мустаҳкамлаш учун ҳам модернизациялаш зарур. Шу сабабли ҳам хизмат
кўрсатиш соҳасини модернизациялашнинг усули ишлаб чиқилиши лозим.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Хизматлар соҳасини назарий тадқиқ қилишда энг аввало “хизматлар”,

“хизматлар соҳаси” каби атамаларнинг мазмун

-

моҳиятига эътибор қаратиш мақсадга

мувофиқ. “Хизматлар” атамаси олимлар томонидан иқтисодий адабиётларда турлича
нуқтаи назардан талқин қилинади. Ушбу атамалар доирасида кўплаб хорижлик ва
маҳаллий олимларимиз назарий тадқиқотлар олиб боришган. Таниқли олимлардан
бири Ф. Котлер хизматга қуйидагича таъриф беради: Хизмат –

бу бир томон

бошқасига таклиф қилиши мумкин бўлган ҳар қандай фаолиятдир

[1].

С.Н.Коробкова хизматлар соҳасига қуйидагича таъриф беради: “Хизматлар

соҳаси

-

яратилиш жараёнида намоён бўладиган фойдали таъсирга эга бўлган,

неъматлар яратиладиган иқтисодиёт соҳасидир. Хизматлар соҳасида меҳнат моддий
товар кўринишида ифодаланмайди”

[2]

. Г.А.Аванесова, Л.П.Воронкова, В.И.Маслов,

А.И.Фроловлар томонидан берилган таърифга кўра: “...хизматлар соҳаси –

бир

томондан ўзининг турли туман эҳтиёжларини ва талабларини қондиришни
хоҳлаётган одамлар, бошқа томондан мавжуд талабларни қондиришни мақсад
қилган, истеъмол қийматига эга бўлган фойдали фаолият ташкилотчилари, товар ва
маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларни рақобатлашувининг ишлаб чиқариш хўжалиги
амалиёти ва ўзаро ижтимоий таъсир доирасидир”

[3].

Иқтисодчи олимлар Л.Н.Маницкая ва Б.М.Жуковларнинг хизмат кўрсатиш

ташкилотларини модернизациялаш бўйича олиб борган тадқиқотлари бу борада
эришган энг муҳим илмий ютуқларидан бири ҳисобланади. Улар хизмат кўрсатиш
корхоналарида модернизациялаш моделларини ишлаб чиқиб, унга таъсир этадиган
ташқи ва ички омилларни ҳам кўрсатиб берган[4

, 5].

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда хорижий ва миллий тадқиқотчиларнинг илмий тадқиқотлари

асосида хизмат кўрсатиш атамаларига аниқлик киритилиб, хизмат кўрсатиш
хусусиятлари таснифланди, хизмат кўрсатиш фаолиятидан фойдаланиш йўналишлари
ҳамда имкониятлари аниқланди. Шу билан бирга

расмий статистик маълумотлари

асосида

Eviews10

таҳлил дастуридан фойдаланган ҳолда

,

хизматлар ҳажмининг 2010

-

2019 йиллардаги динамик қаторига асосланган ҳолда кўрсаткичларнинг ўзгариш
қонуниятлари аниқланди ҳамда аниқланган қонуниятлар асосида кўрсаткичларнинг
2023 йилгача ўзгариш даражаси прогноз қилинди.

Тадқиқотни амалга ошириш жараёнида тадқиқот методологияси сифатида

илмий абстракция, корреляцион

-

регрессион таҳлил, таҳлил

ва синтез усулларидан

фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Хизмат кўрсатиш тармоқларини модернизациялаш иқтисодиётнинг қишлоқ

хўжалиги, саноат тармоқларини модернизациялашдан кескин фарқ қилади. Масалан,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

244

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қишлоқ

хўжалигини

модернизациялашда

мамлакат

аҳолисини

озиқ

-

овқат

маҳсулотлари билан узлуксиз ва барқарор таъминлаш, ер ресурслари унумдорлигини
ошириш, экологик мувозанатни сақлаш ёки соҳани экспорт салоҳиятини кескин
кўтариш назарда тутилади. Саноат тармоқлари модернизацияси ҳам тикланмайдиган
ресурслардан имкон қадар самарали фойдаланишни назарда тутади. Хизмат
кўрсатиш тармоқларининг модернизацияланиши эса асосан қуйидаги имкониятларни
яратиб беради:

-

хизмат турларини кўпайтиради;

-

хизматлар ҳажмини оширади;

-

хизматларнинг сифатини яхшилайди;

-

хизмат кўрсатиш тезлигини оширади.

Хизмат кўрсатиш соҳасини модернизациялашнинг ўзига хос хусусияти мавжуд.

У хизмат кўрсатиш соҳасининг айрим тармоқларида банд бўлган ходимларнинг
қисқаришига олиб келса, айримларида эса аҳоли бандлигини таъминлайди. Масалан,
тиббиёт соҳасидаги янги технологиялар бир вақтнинг ўзида беморнинг қон босими,
юрак уруши ҳамда қон таркибини аниқлаш имконини беради. Бунда бемор ўз
хасталиги

бўйича яна бошқа бир шифокор кўригидан ўтишга ҳожат қолмайди. Демак,

шу соҳадаги мутахассислар таркибида кадрлар қисқариши содир бўлади. Таълим
соҳасида эса модернизация жараёнининг кучайиши янги иш ўринларини очиш
имконини беради. Таълим соҳасида модернизацияни кириб келиши ундаги ўқув
дастурларини янгиланиши ва жаҳон стандарти талабларига мослашиши натижасида
ўқув муассасаларидаги ҳар бир ўқитувчининг йиллик ўқув юкламаси ўзгаради.
Таълим соҳасидаги модернизация ўқитувчиларга ўз устида ишлаш, янги манбалардан
фойдаланиш, янги педогогик технологияларни топиш учун алоҳида вақт ажратади. Бу
эса, ушбу соҳада янги иш ўринларини яратиш, таълим сифатини янада яхшилаш
имконини

беради.

Шундан

келиб

чиқиб,

хизмат

кўрсатиш

соҳасидаги

модернизацияни яхлит бир кўринишда қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Уни
имкон қадар бандлик нуқтаи

-

назардан қараш лозим

[6,7,8].

Миллий

иқтисодиётнинг

ривожланганлик

даражасини

мамлакатнинг

макроиқтисодий

кўрсаткичларининг

ўрганилаётган

даврда

барқарор

ўсиш

тенденциясига эришганлиги билан изоҳлаш ўринлидир. 2013

-

2019 йилларда

мамлакатимизда макроиқтисодий кўрсаткичларни барқарор ривожланганлик
даражасини кузатишимиз мумкин. Жумладан, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) 2013 йилда
144548,3 млрд. сўмни, 2019 йилга келиб эса 511838,1 млрд. сўмни ташкил этган. Ўсиш
кўрсаткичи таҳлил этилаётган йилларнинг базис даврига нисбатан 354,1 % га ўсиш
суръатига эришилган.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2013 йилда 70634,8 млрд. сўмни,

2019 йилда 331006,6 млрд. сўмни ташкил этган ва ўсиш 2019 йилда 2013 йилган
нисбатан 468,9 % ни ташкил этган.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларга инвестициялар киритилишига

ва унинг жозибадорлигини оширишга бор имкониятлар сафарбар қилинмоқда.
Бунинг натижаси сифатида ушбу йўналишда статистиканинг йиллар кесимида мос
равишда ўсиш тенденциясига эришилаётганлигини кузатишимиз мумкин. Асосий
капиталга киритилган инвестициялар 2013 йилда 30 490,1 млрд. сўм бўлган бўлса,

2019 йилда 189 924,3 млрд. сўмни, ўсиш кўрсаткичи эса 622,9 %ни ташкил этган.
Мамлакатимизда макроиқтисодий кўрсаткичларнинг юқори даражага ўсишида,
албатта, хизмат кўрсатиш тармоқларининг ўрни юқори. Мамлакатимизда барча
хизматлар ҳажми 2013 йилда 55 872,8 млрд. сўм, 2019 йилда 190356 млрд.сўмдан


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

245

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

иборат бўлган. Таҳлил қилинаётган базис йилга нисбатан 340,7 % га ўсиш
кўрсаткичига эришилган. Ташқи савдо айланмаси ҳам 2013 йилда 28 269,6 млн.
долларни, 2019 йилда эса 42 177,8 млн. долларни, ўсиш кўрсаткичи

149,2% ни ташкил

этган.

1-

жадвал

Ўзбекистон Республикасининг 2013

-

2019 йиллардаги макроиқтисодий

кўрсаткичларининг ўзгариши

(млрд.сўм ҳисобида)

Кўрсаткичлар

2013

йил

2014

йил

2015

йил

2016

йил

2017

йил

2018

йил

2019

йил

2019

йилда

2013

йилга

нисбатан

(%)

Ялпи ички маҳсулот

144548,3 177153,9 210183,1 242495,5 302536,8 406648,5 511838,1

354,1

ЯИМ дефлятори индекси

111,7

114,3

110,4

108,7

119,4

127,5

119,2

106,7

Инфляция даражаси

(ўтган йилнинг декабрь

ойига нисбатан)

6,8

6,1

5,6

5,7

14,4

14,3

15,2

223,5

Саноат маҳсулоти

70634,8

84011,6

97598,2

111869,4 148816,0 235340,7 331006,6

468,9

Истеъмол товарлари

28614,1

33868,5

42085,5

48253,8

59690,4

83512,6

111494,3

389,6

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ

хўжалиги

69391,3

85101,7

103302,0 119726,7 154369,4 195095,6 224288,8

323,2

Асосий кариталга

киритилган

инвестициялар

30 490,1

37 646,2

44 810,4

51 232,0

72 155,2

124

231,3

189

924,3

622,9

Қурилиш

ишлари

15 219,3

20 060,4

25 423,1

29 413,9

34 698,0

51 129,3

68 854,4

452,4

Чакана савдо товар

айланмаси

46 863,0

58 136,6

71 184,1

88 071,6

105229,9

13 195,2

16 184,2

34,5

Хизматлар, жами

55 872,8

68 032,1

78 530,4

97 050,0

11

8811,0

150

889,8

190

356,0

340,7

Ташқи савдо айланмаси

(млн. АҚШ доллари)

28 269,6

27 530,1

24 924,3

24 232,2

26 566,1

33 429,9

42 177,8

149,2

Экспорт

14 322,7

13 545,7

12 507,6

12 094,6

12 553,7

13 990,7

17 901,7

124,9

Импорт

13 946,9

13 984,3

12 416,6

12 137,6

14 012,4

19 439,2

24 276,1

174

Сальдо

375,8

-438,6

91,0

-43,0

-1 458,7

-5 448,5

-6 374,4

-5998,6

Манба: Ўзбекистон Республикаси

Давлат

статистика қўмитаси маълумотлари асосида тайёрланган.

Хизматлар соҳаси мураккаб, кўп режали механизм бўла туриб, фаолиятнинг бир

қатор йўналишларини (савдо ва транспортдан таълим ва суғурталашгача) қамраб
олади ва замонавий иқтисодиётнинг истиқболли соҳаларидан бири саналади.

Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган соҳани ва

унинг доирасида фаолият

кўрсатувчи хизматлар бозорини бошқаришда мавжуд бўлган ресурсларнинг
самарали ишлатилишини ҳисобга олган ҳолда, инсон, ижтимоий гуруҳлар ва жамият
талабларини қондирилишини таъминлашга имкон берадиган ва турли хизматларга
бўлган талаб ва таклиф балансини имкон даражада таъминлаш масаласини ҳал
қиладиган замонавий усул ва услубларини жорий қилиш бугунги куннинг талабидир

[9,10,11].

Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасидаги асосий кўрсаткичлар

динамикасини моделлаштириш соҳада юз

бераётган тенденциялар, трендлар ва

вақтли қаторлар каби моделлар ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Хизматлар
соҳасининг айрим кўрсаткичларини ўрганилган йиллар давомида ўзгариш
тенденцияларини таҳлилини амалга оширилди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

246

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Хизматлар ҳажми (Y)нинг ортиб боришига таъсир этувчи асосий капиталга

киритилган инвестициялар ҳажми (Х

1

) йилдан

-

йилга ортиб борган. Бу эса, тўғридан

-

тўғри чиқиш омили ҳисобланган иқтисодий фаолиятнинг асосий турлари бўйича
кўрсатилган хизматлар ҳажмининг ортиб боришига олиб келади.

Белгиланган омиллардан келиб чиқиб, боғланишдаги омилларнинг зичлиги

аниқланди, регрессион таҳлил амалга оширилиб, регрессия тенгламаси тузилди.
Кўрсаткичларнинг жойлашуви йиллар давомида барқарор, аниқ оралиқларда ўсганлигини
эътиборга олган ҳолда регрессион боғланиш тўғри чизиқли боғланиш сифатида баҳоланди.

2-

жадвал

Ўзбекистон Республикасида 2010

-

2019 йилларда иқтисодий фаолиятнинг асосий

турлари бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми

1

(млрд.сўм)

Йиллар

Иқтисодий фаолиятнинг асосий

турлари бўйича кўрсатилган

хизматлар ҳажми

Молия

хизматлари

Транспорт

хизматлари

Савдо

хизматлари

2010

27126,8

2643,7

10524,4

6620,8

2011

35196,3

3346,6

13571,7

8789,9

2012

44386

4208,8

16498,8

11533,6

2013

55872,8

5546,5

20562

14807,9

2014

68032,1

6728,2

23781

18979,2

2015

78530,4

8206,7

26817,3

21366,9

2016

97050,0

9898,4

30617,8

27368,2

2017

118 811,0

15023,8

36217,2

32006,9

2018

150889,8

21296,3

44159,4

39743,4

2019

151622,0

19688,5

45059

41062,5

Тренд моделлари асосида Ўзбекистон Республикасида 2020

-

2023 йилларда

хизматлар соҳаси ривожланишининг истиқболдаги кўрсаткичлари ҳамда уларни
ҳисоблаш учун энг қулай функциялар рўйхати келтирилди (3

-

жадвал).

3-

жадвал

Ўзбекистон Республикасида 2020

-

2023 йилларда хизматлар соҳаси

ривожланишининг прогноз кўрсаткичлари

2

(млрд.сўм)

Кўрсаткич номи

Модель

Йиллар

2020

й

.

2021

й

.

2022

й

.

2023 й

.

1.

Иқтисодий
фаолиятнинг
асосий турлари
бўйича
кўрсатилган
хизматлар ҳажми

1

2

3

1, 702

0, 47

2, 295

2696, 05

y

x

x

x

=

+

+

+

+

167304,8

182987,6

198670,

5

214353,

3

2.

Молия хизматлари
(млрд.сум)

1

2312, 58

3437, 3

x

t

=

 −

22001,1

24313,7

26626,2

28938,8

3.

Транспорт
хизматлари

2

4117,97

3879,31

x

t

=

 +

49177,0

53295,0

57412,9

61530,9

4.

Савдо хизматлари

3

4275,11

1688, 63

x

t

=

 −

45337,6

49612,7

53887,8

58162,9

1

Жадвал маълумотлари Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тайёрланган

.

2

Тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

247

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ўзбекистон Республикаси бўйича 2010

-

2019 йилларда кўрсатилган хизматлар ҳажми

бўйича корреляцион

-

регрессион таҳлилда ҳам таъсир этувчи омиллар сифатида молия

хизматлари –Х

1

, транспорт хизматлари –Х

2

ва савдо хизматлари

-

Х

3

белгиланди ва таҳлил

амалга оширилди. Белгиланган омиллардан келиб чиқиб, боғланишдаги омилларнинг
зичлиги аниқланди, регрессион таҳлил амалга оширилиб, регрессия тенгламаси тузилди.
Кўрсаткичларнинг жойлашуви йиллар давомида барқарор, аниқ оралиқларда ўсганлигини
эътиборга олган ҳолда регрессион боғланиш тўғри чизиқли боғланиш сифатида қаралди.

Корреляцион

-

регрессион боғланиш натижасида қуйидаги натижалар олинди:

-

кўпликдаги корреляция коэффициенти

R= 0,99996;

-

детерминация коэффициенти

R

2

= 0,99992;

-

Фишер мезони аҳамияти

Z= 1,1737E-10.

Боғланишнинг регрессия тенгламаси коэффициентлар иштирокида қуйидаги

кўринишдан иборатлиги аниқланди (

1-

расм):

1

2

3

1,702

0, 47

2, 295

2696,05

y

x

x

x

=

 +

 +

 +

27

12

6,

8

35

19

6,

3

44386

55

87

2,

8

68

03

2,

1

78

53

0,

4

97

05

0,

00

118

81

1,

00

15

08

89

,8

151622

16

73

04

,8

18

29

87

,6

19

86

70

,5

21

43

53

,3

0

50000

100000

150000

200000

250000

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

2019

2020

2021

2022

2023

1-

расм. 2010

-

2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида иқтисодий фаолиятнинг

асосий турлари бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажмининг ўзгариш динамикаси

(млрд.сўмда)

Манба: Муаллиф тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган

.

Расмдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, иқтисодий фаолиятнинг асосий

турлари бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми 2010

-

2019 йилларда ўзгариш

динамикаси 2020

-

2023 йилларда ҳам барқарор ўсиш тенденциясини сақлаб қолади

ва 2010 йилдаги кўрсаткичдан 7,9 марта ортиб 214353,3 млрд. сўмга етади.

Юқоридаги таҳлиллар иқтисодий фаолиятнинг асосий турлари бўйича

кўрсатилган хизматлар ҳажми самарадорлигини умумий ҳолатда баҳолаш ва
олдиндан башоратлаш имконини беради. Иқтисодий фаолиятнинг асосий турлари
бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми истиқболини баҳолашда асосий кўрсаткичга
таъсир этувчи омилларнинг муҳимлилик даражасига кўра тартиблаган ҳолда таҳлил
қилиш соҳанинг келгусидаги истиқболини аниқ кўрсата олади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

248

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Хулоса ва таклифлар

Юқоридаги назарий ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш асосида

қуйидаги хулосаларга келинди:

1.

Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни либераллаштириш ҳамда

макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш шароитида хизматлар соҳаси қисқа

давр

ичида тез суръатлар билан ривожлантириш учун етарли салоҳиятга эга соҳалардан
эканлиги

аниқланди.

Ўзбекистон

Республикасини

2017

-

2021

йилларда

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқиб, мамлакатимиз
ҳудудида мавжуд бўлган хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятини ривожлантириш
жараёни амалга оширилмоқда.

2.

Хорижий ва миллий тадқиқотчиларнинг илмий тадқиқотлари асосида хизмат

кўрсатиш атамаларига аниқлик киритилиб, хизмат кўрсатиш хусусиятлари
таснифланди.

3.

Хорижий мамлакатларнинг хизмат кўрсатиш фаолиятидан фойдаланиш

тажрибаларини ўрганган ҳолда мамлакатимиз ҳудудларида хизмат кўрсатиш
фаолиятидан фойдаланиш йўналишлари ҳамда имкониятлари аниқланди.

4.

Ўзбекистон

Республикаси

ҳудудларида

мавжуд

хизмат

кўрсатиш

фаолиятининг миқдорий ва сифат кўрсаткичлари динамик қаторларини таҳлил қилиш
асосида қуйидагилар аниқланди ва баҳоланди:

-

хизмат кўрсатиш фаолияти таҳлил қилинган йиллар давомида барқарор ўсиб

бормоқда ва ҳақиқатда мавжуд бўлган хизматлар таклифи реал талабни тўлиқ
қондира олмаяпти;

-

хизматлар ҳажмининг 2010

-

2019 йиллардаги динамик қаторига асосланган

ҳолда кўрсаткичларнинг ўзгариш қонуниятлари аниқланди ҳамда аниқланган
қонуниятлар асосида кўрсаткичларнинг 2023 йилгача ўзгариш даражаси прогноз
қилинди.

Хизматлар соҳаси бозорининг ҳозирги

кундаги ҳолатини таркибий жиҳатдан

ўрганиб чиқиш, ушбу тизимдаги корхоналарнинг аксарияти кластер шаклида ташкил
топмаганлигини, аниқроқ айтадиган бўлсак, асосий хизматлар атрофида шаклланган
хизматлар асосан талабдан келиб чиқиб, уюшмаган ҳолда алоҳида мустақил ва стихияли
тарзда шаклланганлигини кўрсатади. Чунки, хизмат кўрсатиш корхоналари атрофида
шаклланган инфратузилма тизимлари алоҳида, бир

-

бири билан боғланмаган ва умумий

ташкилланмаган тарзда фаолият олиб борувчи тузилмалар кўринишида шаклланган. Бу
тузилмалар қувватларининг асосий хизмат қувватларига боғланмаганлиги, бир томондан,
уларнинг қисман ноаниқ бозорга ишлашига олиб келса, иккинчи томондан, мижозларнинг
ушбу маҳсулот ва хизматларга бўлган талабининг қондирилишида кутилмаган узилишлар
юз бериши хавфи юқори бўлади. Бундай ҳолатлар турли хизматларини таклиф этувчи
корхоналарнинг “жозибадорлик” даражаси пасайишига олиб келади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Котлер, Ф., Маркетинг менеджмент. Экс пресс

-

курс. 2

-

е изд. / Пер. с англ. под

ред. Божук С. Г. СПб.: Питер, 2006. —

464 с.

2.

Коробкова С.Н. Сервисная деятельность. Учебное пособие. Под редакцией

В.К.Романовича Издательство –

СПб Питер –

2006.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

249

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3.

Аванесова Г.А., Воронкова Л.П., Маслов В.И., Фролов А.И. Туризм,

гостепримство, сервис. Словарь

-

справочник.

Под ред. Л.П.Воронковой. –

М.: Аспект

Пресс, 2002. –

367 с.

4.

Маницкая Л.Н., Жуков Б.М. Модернизация предприятий сферы услуг:

концептуальная модель и инструментарные средства. // «Современные проблемы
науки и образования» №3, 2011 г.

https://scienceeducation.ru/ru/article/view?id=4711

.

5.

Хонкелдиева Г.Ш., Муминова Э.А., Мирзаев А.Т., Асрақулов А.А. Ўзбекистонда

хизматлар соҳаси: замонавий ҳолат, муаммолар ва ривожланиш истиқболлари:
монография. –

Тошкент , “Наврўз”

-

2020. 160 бет.

6.

Ханкелдиева Г.Ш. Особенности корпоративного управления в акционерных

обществах с государственным участием // Бюллетень науки и практики. Электрон.
журн.

2017.

№11

(24).

С.

357

-

363.

Режим

доступа:

http://www.bulletennauki.com/honkeldiyeva

7.

Ханкелдиева Г.Ш. Особенности корпоративного управления в акционерных

обществах с государственным участием // Бюллетень науки и практики. Электрон.
журн.

2017.

№11

(24).

С

.

357-

363.

Режим

доступа:

http://www.bulletennauki.com/honkeldiyeva

8.

Мирзаев, А. Т. (2019). Совершенствование интегральной оценки механизма

рекреационно

-

туристических объектов.

Бюллетень науки и практики

,

5

(2).

С. 127

-

134.

https://doi.org/10.33619/2414-2948/39/17

9. Mirzaev A. T. ESTIMATION OF THE PROSPECTS FOR THE USE OF RECREATIONAL

FACILITIES IN THE MARKET OF TOURISM SERVICES /

/Наука сегодня: вызовы,

перспективы и возможности [Текст]. –

2018.

С. 76.

10. Mirzaev A. T. EVALUATION OF INNOVATION CAPACITY RESOURCE COMPONENTS

IN EFFECTIVE MANAGEMENT OF RECREATIONAL CLUSTERS ON THE BASIS OF
ECONOMETRIC ANALYSIS // EPRA International Journal of Research and Development
(IJRD).

2020 .

pp.131-137.

https://doi.org/10.36713/epra4790

11. Asrakulov, A. S. (2017). Some aspects of development of the labor market of the

Republic of Uzbekist

an. Актуальные проблемы социально

-

гуманитарных наук (pp. 39

-

42).

Библиографические ссылки

Котлер, Ф., Маркетинг менеджмент. Экс пресс-курс. 2-е изд. / Пер. с англ, под ред. Божук С. Г. СПб.: Питер, 2006. — 464 с.

Коробкова С.Н. Сервисная деятельность. Учебное пособие. Под редакцией В.К.Романовича Издательство - СПб Питер - 2006.

Аванесова Г.А., Воронкова Л.П., Маслов В.И., Фролов А.И. Туризм, гостепримство, сервис. Словарь-справочник. Под ред. Л.П.Воронковой. - М.: Аспект Пресс, 2002.-367 с.

Маницкая Л.Н., Жуков Б.М. Модернизация предприятий сферы услуг: концептуальная модель и инструментарные средства. // «Современные проблемы науки и образования» №3, 2011 г. https://scienceeducation.ru/ru/article/view2icH4711.

Хонкелдиева Г.Ш., Муминова Э.А., Мирзаев А.Т., Асракулов А.А. Узбекистонда хизматлар со^аси: замонавий х,олат, муаммолар ва ривожланиш истицболлари: монография.-Тошкент, "Навруз"-2020.160 бет.

Ханкелдиева Г.Ш. Особенности корпоративного управления в акционерных

обществах с государственным участием // Бюллетень науки и практики. Электрон, журн. 2017. №11 (24). С. 357-363. Режим доступа:

http://www.bulletennauki.com/honkeldiyeva

Ханкелдиева Г.Ш. Особенности корпоративного управления в акционерных

обществах с государственным участием // Бюллетень науки и практики. Электрон, журн. 2017. №11 (24). С. 357-363. Режим доступа:

http://www.bulletennauki.com/honkeldiyeva

Мирзаев, А. Т. (2019). Совершенствование интегральной оценки механизма рекреационно-туристических объектов. Бюллетень науки и практики, 5(2). - С. 127-134. https://doi.org/10.33619/2414-2948/39/17

Mirzaev А. Т. ESTIMATION OF THE PROSPECTS FOR THE USE OF RECREATIONAL FACILITIES IN THE MARKET OF TOURISM SERVICES //Наука сегодня: вызовы, перспективы и возможности [Текст]. - 2018. - С. 76.

Mirzaev A. T. ESTIMATION OF THE PROSPECTS FOR THE USE OF RECREATIONAL FACILITIES IN THE MARKET OF TOURISM SERVICES //Наука сегодня: вызовы, перспективы и возможности [Текст]. - 2018. - С. 76.

Mirzaev А. Т. EVALUATION OF INNOVATION CAPACITY RESOURCE COMPONENTS IN EFFECTIVE MANAGEMENT OF RECREATIONAL CLUSTERS ON THE BASIS OF ECONOMETRIC ANALYSIS // EPRA International Journal of Research and Development (IJRD). - 2020 . - pp.131-137, https://doi.org/10.36713/epra4790

Asrakulov, A. S. (2017). Some aspects of development of the labor market of the Republic of Uzbekistan. Актуальные проблемы социально-гуманитарных наук (рр. 39-42).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов