Условия развития экономики знаний в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
105-117
5
3
Поделиться
Хасанхонова, Н. (2020). Условия развития экономики знаний в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (6), 105–117. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11830
Нодира Хасанхонова, Ташкентский Финансовый Институт

Старший преподаватель кафедры экономики

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследуется система экономики знаний, которая влияет на устойчивое экономическое развитие нашей страны. Проанализированы условия формирования экономики знаний в нашей стране и сделаны выводы. Также важно что раскрыты четыре колеса экономического развития Узбекистана в развитии экономики знаний.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

106

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz


ЎЗБЕКИСТОНДА БИЛИМЛАР ИҚТИСОДИЁТИ

РИВОЖЛАНИШИНИНГ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ

Хасанхонова Нодира Исаметдиновна

Тошкент молия институти “Иқтисодиёт” кафедраси катта ўқитувчиси

E-mail:

xasanxonova@mail.ru

Аннотация:

Ушбу

мақолада

мамлакатимизнинг

барқарор

иқтисодий

ривожланишини

таъминлашга таъсир этувчи билимлар иқтисодиёти тизими

ўрганиб

чиқилган. Мамлакатимизда билимлар иқтисодиётини шаклланишида республикамиздаги
шарт

-

шароитлар

таҳлил қилиниб, хулосалар

қилинган. Шунингдек, билимлар

иқтисодиётини ривожлантиришда Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиётнинг тўрт
ғилдирагини очиб берилиши аҳамиятлидир.

Калит сўзлар:

билимлар иқтисодиёти, институционализм, фан

-

техника инқилоби,

инсон омили, илм, таълим, интелектуал капитал, АКТ, иқтисодий тизим

Аннотация:

В статье исследуется система экономики знаний, которая влияет на

устойчивое экономическое развитие нашей страны. Проанализированы условия
формирования экономики знаний в нашей стране и сделаны выводы. Также важно что
раскрыты

четыре колеса экономического развития Узбекистана в развитии экономики

знаний.

Ключевые слова:

экономика знаний, институционализм, научно

-

техническая

революция, человеческий фактор, наука, образование, интеллектуальный капитал, ИКТ

,

экономическая система.

Abstract:

This article examines the system of knowledge economy, which affects the

sustainable economic development of our country. The conditions of the formation of the
knowledge economy in our country have been analyzed and conclusions have been drawn. It is also
important to reveal the four wheels of economic development of Uzbekistan in the development of
the knowledge economy.

Keywords:

knowledge economy, institutionalism, scientific and technological revolution,

human factor, science, education, intellectual capital, ICT, economic system

Кириш

Иқтисодий ривожланиш ҳозирги даврда янги босқичга кўтарилиб, янги тизимни

яратди. Бу тизимда фан, илм, илмий изланишлар ва инновацион ғояларга сармоялар
асосий ўринни эгаллади, ақилли ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш
ривожланишнинг асоси сифатида чиқди. Дунё янги тизимга

-

билимлар

иқтисодиётига кириб келди.

Билимлар иқтисодиёти

-

бу иқтисодиётда илмий

-

тадқиқат ва фан ютуқлари, илмий

-

техник инқилоб, у таълим ва ҳаёт сифатини

яхшилашга йўналтирилган тизим. Унинг ривожланишидаги асосий омил

-

бу илмий

тадқиқат ишлари, фан ва таълим. Ундан ташқари, шунингдек, ушбу тизимнинг асосий
жиҳати ва самараси бу юқори техника, рақамли ва нанотехнология, микрочиплар,
суньий интелектдир.

Ўзбекистон ҳам жаҳон мамлакатлари билан баравар қадам босишни мақсад

қилган экан, билимлар иқтисодиётини ривожлантирмасдан бунга эришишнинг иложи
йўқ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев: “Биз Ўзбекистонни


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

107

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат
жадал ислоҳотлар, илм

-

маърифат ва инновация билан эриша оламиз. Бунинг учун,

авваламбор, ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр
юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялашимиз зарур....
Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади”

1

деб

таъкидлаган.

Мамлакатимиз

тараққиётининг

ҳозирги

босқичида

амалга

оширилаётган изчил иқтисодий сиёсат илм

-

фан, таълим ва самарадорлиги юқори

бўлган технологияларни турли соҳаларида қўлланиш даражасини ошишига хизмат
қилмоқда. Аммо бу ҳолат ўз навбатида, илм

-

фан, таълим соҳаларини ўзгариб

бораётган шарт

-

шароитларга мослашиш ва иқтисодий фаоллигини оширишда илмий

тадқиқотларни янада жадаллаштиришни талаб қилмоқда.

Мавзуга оид адабиётлар шарҳи

Билимлар иқтисодиётининг асл кўриниши эса 20 асрнинг 40

-

60 йилларида

институционализм иқтисодий оқимини вужудга келиши билан бошлаган. Бу
йўналишда қатнашчиларни алоҳида кўриб чиқсак бўлади. Дж.К.Гелбрейт “Янги
индустриал жамият” ва Д.Белл “Индустриал жамиятдан кейинги жамият” асарларида
постиндустриал жамиятнинг дастлабки кўринишларига таъриф берганлар. Жумладан,
Ж.К.Гелбрейт фикри бўйича

2

, ҳозирги замон бозор иқтисодиёти хатти

-

ҳаракати

мураккаб техникаларни ишлаб чиқарувчи йирик корпорациялар билан аниқланади.
Унинг фикрича замонавий корпорацияларда реал иқтисодий ҳокимият капитал
эгаларига эмас ва ҳатто менежерларга ҳам эмас, балки илм, фан ва технологик билим
эгаларига тегишли бўлади. Техноструктура вакиллари ишлаб

чиқариш тўғрисида ўзига

хос профессионал билимга ва қарор қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотларга эга.
Албатта, расмий жиҳатдан муҳим қарорлар, қоидага кўра, компаниянинг етакчи
менежерлари –

директор ва унинг ўринбосарларининг алоҳида ҳуқуқи ҳисобланади.

Лекин барча қарорларни қабул қилиш деярли 100 фоиз ахборотларга боғлиқ.
Ахборотлар эса техноструктура «назорати» остида бўлади.

Америка социологи Д.Белл

3

(1919-

2011) бўлса, ҳозирги замон ижтимоий

тизимини асосий ҳаракатлантирувчи ва қайта ташкил этувчи куч фан

-

техника

инқилоби деб ҳисоблайди. Фан

-

техника инқилоби таъсирида иқтисодий

жараёнларда, мулкчилик муносабатларида, ҳокимиятнинг тузилишида жуда катта
ўзгаришлар амалга оширилади. «Индустриал жамиятдан кейинги жамият»
тизимининг ўзига хослиги шундан иборатки, у, энг аввало –

хизмат кўрсатиш жамияти

бўлиб, аҳолининг кўпчилиги шу соҳада иш билан банд бўлади деб ҳисоблайди.

Демак,

дастлабки

институционалистлар

билимлар

иқтисодиётининг

шаклланишига бирламчи бўғинини яратган бўлсалар, кейинчалик замонавий
институционализм вакиллари Э.Тофлер ва Ф.Перру уларни мустаҳкам назарий
жиҳатларини яратдилар. Уларни ғояларида постиндустриал, ахборот, технологик
жамиятни кенг тарғиб қилиниши, техника тараққиётидаги ўзгаришларга диққатни
қаратиш мустахкам ўрин олди

.

1

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси./ Халқ сўзи, 2020 йил 25

январь. –

б.3.

2

Ташматов Ш., Хасанхонова Н.

Иқтисодий таълимотлар тарихи.

Ўқув қўлланма

.

Т.: IQTISODIYOT DUNYOSI”, 20

20. -

Б.282

3

Ўша ерда

-

Б.285


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

108

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Замонавий институционализм вакиллари. Америкалик иқтисодчи Элвин

Тоффлер

4

(1928-

2016) 20 асрнинг 70

-

80 йилларида ўзининг “Келажак билан тўқнашув”

(1970), “Учинчи тўлқин” (1980) асарлари билан супериндустриал жамият назариясини
яратди. У “Учинчи тўлқин”

асарида жамият ривожланишининг “тўлқин”лари:

биринчиси

-

қишлоқ хўжалиги, иккинчиси –

саноат, учинчиси –

илмий

-

техник

инқилобни таҳлил қилди. Бунда у “учинчи тўлқин” индустриал жамиятдан
супериндустриал ҳисобланилган сифатий босқичга кўчишини айтиб, бунда

илмий ва

ахборот ўзгаришлари ижтимоий ҳаётни қайта ташкил этилишига сабабчи бўлади
дейди. Тоффлер, Ғарбнинг ривожланган давлатлари супериндустриал жамиятнинг
биринчи босқичида деб ҳисоблаган. Илмий

-

техник ва ахборот тараққиётининг

кейинги ривожланишида ҳаёт тезлиги янада ошади, яъни улар ўртасидаги
муносабатлар (интернет ривожланиши сабабли) қисқаради, касбларнинг ўзгариши
одатий ҳолга айланади, маҳсулотларнинг ҳаётийлик цикли қисқаради, бир марталик
ишлатидиган товарлар кўпаяди, хизматлар соҳаси етакчилик

қилади деб ҳисоблаган.

Илмий

-

техник тараққиёт, Тоффлер фикрича, янги глобал ва ижтимоий

зиддиятлар вужудга келишига олиб келади. Бунда унинг фикрича ижодий кучлар
жамият ҳаётида ўзгаришларни вужудга келтиради ва иқтисодий ривожланиш
даражаси янгиси билан

алмашади. Тоффлер миллий хўжалик ҳаётидаги барча

ўзгаришлар режали ва давлат назорати остида бўлади деб ҳисоблайди.

Ижтимоий

-

институционал таҳлилни франциялик иқтисодчи ва жамиятшунос

Франсуа Перру

5

(1903-

1987) “ХХ аср иқтисодиёти” (1961) асари орқали давом

эттирди. У уч иқтисод тамойилини шаклантирди, уларни миллий хўжаликнинг
кейинги ривожланиш даври деб билган. Улар доминант, гармоник ва глобал
иқтисодиётдир. Доминант иқтисодиёти унинг фикрича замонавий капитализмдир.
Перру фикрича доминант иқтисодиётда эркин ишлаб чиқариш ва рақобат йўқ, фақат
доминант бўлган ишлаб чиқаришлар мавжуд, улар доимий ўсишга эга, унинг таъсири
жаҳон иқтисодиётига қаратилади. Тажавузкор рақобат (бир

-

бирини синдириш,

бирини сирини иккинчиси томондан ўғирлаш) енгиб ўтилади, хўжалик фаолияти
глобаллашув томон силжийди.

Гармониялашган (ҳар тарафлама мослашган) жамият эса замонавий капитализм

тизимининг янги кўриниши деб билди, унда ишлаб чиқариш ҳар қандай одамнинг
эҳтиёжларини қондиради деб ҳисоблайди. У иқтисодиёт ривожланишида ва
тараққиёт йўлидаги ечимларни (деректив, индикатив, дастурий режаларни
бажаришда) қабул қилишда давлатнинг етакчилик ролини тан олади. Перру бу
ўринда иқтисодий ривожланишнинг ўзига хос хусусияти давлат томонидан
ўтказилаётган сиёсатда деб билди. Мазкур ривожланиш босқичида реал ЯИМни
ҳажмини максималлаштириш, тармоқлар орасидаги тақсимотларни камайтириш ва
иқтисодий жараёнларни ижтимоий гуруҳлар ва алоҳида шахслар учун ҳизмат қилади
деди.

Перру кейинги босқични глобал иқтисодиёт дейди. Унда жамият иқтисодий ва

ижтимоий келишмовчиликлари йўқолади, ҳар бир инсоннинг қизиқиш ва
эҳтиёжларини қондирадиган хўжалик ташкил қилинади. Бу босқичда хўжалик ва
хуқуқий институтларнинг асосий йўналишларида ўзгаришлар юз беради, давлатда

4

Ташматов Ш., Хасанхонова Н.

Иқтисодий таълимотлар тарихи.

Ўқув қўлланма

.

Т.: IQTISODIYOT DUNYOSI”, 20

20. -

Б.344

5

Ўша ерда

-

Б.344

-345


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

109

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

суднинг ҳал қилувчи роли ошади. Перру ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги
келишмовчиликларни фойда табиати (хусусий мулкдан олинадиган фойда асосан
ташкилий, ижодий янгиланишга сарфланади) ва иқтисодий фаолият мотивларни (ўз
ўзини яхши кўриш бошқаларга ёрдам бериш билан ўзгаради) ўзгартириш орқали
текислаш кераклигини таъкидлайди.

Билимлар иқтисодиётида инсон омили таърифлаган

ХХ асрнинг 60

-

йилларида

америкалик иқтисодчи олимлар Г.Беккер, Т.Шульц, Дж.Минцер «инсон капиталига
инвестициялар»

6

концепциясини амалиётга қўллашди. Уларнинг

концепциясида

таълим, соғлиқ, миграция каби инсонга сарфланадиган маблағлар келажакда
иқтисодни ўсишига сабабчи бўлади дейилди.

Замонавий

институционализмни

таърифлаган

М.Ю.Шляхтин

7

билимлар

иқтисодиётини икки босқичда шаклланганлигини қайд этиб ўтади. Бу постиндустриал
ва рақамли

-

ахборотлашган постиндустриал иқтисодиёт даврлари. Унинг фикрича,

рақамли

-

ахборотлашган жамият иқтисодиётнинг интелектуал ва инновацион омилига

асосланади, унда юқори технологиялар, илмий

-

тадқиқот ишларининг сўнги

ютуқлари, шу жумладан, тармоқ технологиялари, одам

-

машина интерфейси, мобил

тармоқлар, суньий интелект ва бошқалар кириб кетади.

Замонавий иқтисодий муносабатлар тизимида билим ва ахборот маҳсулот ҳам,

ишлаб чиқариш воситаси ҳамдир. "Илм ва таълим, дейди В.Л.Иноземцев

8

, -

тўғридан

-

тўғри ишлаб чиқарувчи кучга айланди, уларнинг ташувчилари эса жамиятда мавжуд
бўлган энг юқори кучлардир. Таълим ва интеллектуал капитал билан боғлиқ
муносабатлар инсон қадр

-

қимматининг шубҳасиз асл кўринишидир". Шунинг учун

ушбу билимлар иқтисодиётнинг асоси бўлган илм ва таълимни иложи борича тўлиқ
ва ҳар томонлама ўрганиш керак, чунки у ҳар қандай мамлакат ривожланиши учун
аҳамияти юқорилиги шубҳасиздир.

Таҳлил ва натижалар

Биз

биламизки,

билимлар

иқтисодиёти

постиндустриал

жамият

ва

институционал иқтисодиёт ривожининг юқори босқичи, илғор мамлакатларнинг
информацион ва билимлар даражасининг юқори даражаси. Кўпинча билимлар
иқтисодиёти атамасини инновацион иқтисодиётнинг синоними сифатида ҳам
ишлатилади.

Бироқ,

билимлар

иқтисодиёти

инновацион

иқтисодиёт

ривожланишининг энг юқори босқичидир ва билимлар жамиятининг ёки ахборот
жамиятининг асоси, пойдевори ҳисобланади.

М.В.Ченцова

9

фикрига кўра билимларга асосланган иқтисодиёт ўз ичига тўртта

иқтисодиётни жамлайди:

-

постиндустриал иқтисодиёт. Билимлар иқтисодиётида постиндустриал

иқтисодиётга хос хизматлар соҳаси устунлик қилади;

-

ахборотлар иқтисодиёти. Билимлар иқтисодиёти ахборотсиз ишлай олмайди, у

асосий ролни эгаллайди;

6

Г.Беккернинг кўпчилик диққатига сазовор бўлган “Инсон капиталига инвестициялар” иши 1962 йили нашр этилди.

7

Шляхтин Ю.М. Структуризация интелектуального капитала в экономике знаний. Диссертация на соискание учёной степени

кандидата наук. Ярасловль, 2009.

-

С. 8.

8

Иноземцев В.Л. За пределами экономического общества. Постиндустриальные теории и

постэкономические тенденции в

современном обществе.

- http://vvwvv.postindustrial.net/

9

Ченцова М.В. Концепция экономики знаний как новое направление формирования современной экономической

парадигмы. Вестник ФА. №1. 2008

. -

С. 121

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

110

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

инновацион иқтисодиёт. Инновацион иқтисодиёт билимларсиз бўлмагани

каби, билимлар иқтисодиёти ҳам у сиз яшолмади, чунки жамиятнинг ўсиб бораётган
эхтиёжларини қондириш инновацияларни қўллаган ҳолда амалга оширилади;

-

глобал тармоқ иқтисодиёти. Бугунги кунда билимлар иқтисодиёти глобал

интернет тармоғисиз яшай олмайди. Чунки у масофавий иқтисодий муносабатларни
таъминлаб туради.

Бизнинг тадқиқотимизча, билимлар иқтисодиёти –

билим ва инсон капитали

ривожланишининг асосий омили, у инсон капиталини кўпайтириш, ҳаёт сифатини
яхшилаш мақсадида юқори технологиялар, инновациялар ва сифатли хизматлар
билан таъминлаш тизимидир. Дунёда биз билган илғор мамлакатлар АҚШ, Германия,
Буюк Британия, Жанубий Корея ва Япония мамлакатлари ҳозирги босқичда билимлар
иқтисодиётидан кенг фойдаланаётган мамлакатлардир. Бу мамлакатларда инсон
капиталига инвестицияларга эътибор юқори, илм

-

фан ва юқори технологиялар ишлаб

чиқариш ва хизматлар соҳалари кенг жорий этилган.

Таъкидлаш керакки, билимлар иқтисодиётининг инновацион иқтисодиётдан

фарқи шундан иборатки, агар биринчисида билим бўлса, у бозорга қўйилиши мумкин
бўлган қимматли маҳсулотга айланади. Иккинчидан, билим инновацияларни яратиш
учун

зарур

шартдир,

аммо

у

иқтисодиётнинг

ушбу

турининг

асосий

ҳаракатлантирувчи кучи, учинчидан, у иқтисодиётга инновацион ишлаб чиқариш
усулларини доимий равишда жорий этиш, инновациялар, технологияларни сотиш ва
сотиб олишдир.

Иқтисодий ривожланишнинг ушбу босқичи ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, у

нафақат иқтисодиётнинг барча олдинги шаклларидан, балки постиндустриал
иқтисодиётдан илм

-

фан янгиликларининг тез ривожланиши, ахборотнинг кўплиги ва

асосан ақлий меҳнат қадрланиши билан ажралиб турадиган постиндустриал
рақамли

-

ахборотлашган иқтисодиёт сифатида чиқди. У бўйича тўлиқ тасаввурга эга

бўлиш учун қўйидаги

чизмани келтирамиз (1

-

расм

).

1 чизмадан биз билимлар иқтисодиётини шакллантиришда қуйидагиларга

таянилишини очиб бера оламиз

:

1. Билим (таълим, илм

-

фан) капитал, ер, ишчи кучи ва бошқа классик омиллар

билан бирга ишлаб чиқаришнинг янги омилига айланган. Билим ишлаб чиқаришнинг
яна бир омили.

2. Янги билимлар авлоди ишлаб чиқаришнинг мутлақо янги тармоғига айланди.

Ҳозирда билим (таълим, илм

-

фан) товар кўринишини олди.

3.

Интеллектуал

мулк

кўринишини

олган

билимлар

иқтисодий

муносабатларнинг муҳим таркибий қисмига айланди. Интеллектуал мулк
кўринишидаги билимлар асосида замонавий олимлар аниқ мақсадга эгаллайди ва
ишлаб чиқаришнинг муайян соҳасида қўлланилиши мумкин. Интеллектуал мулк
кўринишидаги билим маҳсулот сифатида анча қимматга тушади, чунки у маълум бир
ҳодиса тўғрисида маълумотларнинг оддий тўплами сифатида эмас, балки турли хил
жараёнларни оптималлаштириш учун амалда қўлланилиши мумкин бўлган фактлар
тўплами сифатида пайдо бўлади.

4. Ахборот ва коммуникация технологияларининг ривожланиши билимлар учун

қулай муҳитни яратади. Билимлар иқтисодиётининг ривожланиши ахборот
жамиятининг ривожланиши билан боғлиқ.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

111

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

расм. Билимлар иқтисодиёти, унинг шаклланиши, хусусиятлари ва ўлчови

10

10

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Билимлар

иқтисодиёти

Янги босқичдаги

иқтисодий тизим

Постиндустриал иқтисодиёт

Ахборотлар иқтисодиёти

Инновацион иқтисодиёт

Глобал тармоқ иқтисодиёти

Постиндустриал электро

-

ахборотлашган жамият

Ишлаб чиқариш

омиллари(ер,капитал,

ишчи кучи ва

тадбиркорлик қобилияти

+

Ахборот

+

Билим(илм, фан,

интелектуал капитал)

Шаклланиши асосида

қуйидагилар юзага келади:

Янги омил

товар

Интеллектуал мулк

Ахборот ва коммуникация

Хусусиятлари

Ресурс сифатида чекланмаганлиги

Худудий чеклов йўқ

Шаклланиши учун шарт

-

шароитлар

Институционал муҳит

Таълим

тизими

Инновацион тизим

АКТ инфратузилмаси

Унинг ривожланиши

оқибатида

Интелектуал капитал ўсади

Турли соҳалар

интеграциялаши кучаяди

Жаҳон рақобатлашув

даражаси кучаяди

Ва бошқа иқтисодий ўсиш билан боғлиқ

ҳолатлар кучаяди

Билимлар иқтисодиётини

ўлчаш

индекслар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

112

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Билимлар иқтисодиётининг шаклланиш белгиларига асосланиб, унинг қуйидаги

хусусиятлари ажрата оламиз:

-

ресурсларнинг чекланмаганлиги. Агар олдинги иқтисодий омилларнинг ҳар

бири уларнинг чекланишига асосланган бўлса, унда билимлар (билимлар
иқтисодиётининг асосий маҳсулоти) нафақат тугамайди (улар шунчаки хўжалик
юритувчи субъектлар орасида тарқалади), балки улар янги билимларни келгусида
ишлаб чиқариш учун омил бўлиб ҳам чиқади.

-

у учун ҳудудий чекловлар мавжуд эмас. Ҳозирда, бу омилни кириб келиши

билан ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва жуғрофий жойлашув билан
боғлиқлик йўқолди, чунки асосий бозор фаолияти виртуал маконга кўчди, лекин шу
билан бирга уни солиққа тортиш ва самарали тартибга солишни қийинлаштирди.

Чунки билимлар иқтисодиётининг муҳим таркибий қисмларидан бири бу

фундаментал фан. Баъзи бир тадқиқотлар асосида хулоса қилиш мумкинки, сўнгги ўн
йилликларда фундаментал тадқиқотлар сони кескин кўпайди, чунки кўплаб
инновацион технологиялар, маҳсулотлар ва хизматларни яратиш учун янги
билимларга эҳтиёж ошди.

Билимлар иқтисодиёти концепциясини мамлакатда амалга ошириш учун,

бизнинг фикримизча, қуйидаги шарт

-

шароитларга таяниш лозим:

-

мавжуд институционал муҳитга;

-

таълим тизимига;

-

инновацион тизимга;

-

мавжуд АКТ инфратузилмасига.

Билимлар иқтисодиётида, барча иқтисодий тизимларда бўлгани каби, ҳар

қандай

кўринишдаги институтлар (илмий, молиявий, ҳуқуқий, ижтимоий) ушбу тизим

субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни идрок этиш калити ва ривожланиш
йўналиши ҳисобланади.

Жаҳон миқёсида институционал тизим бўйича Ж.Гелбрейт янги индустриал

жамият ғоясини биринчилардан илгари сурган бўлса, кейинчалик Д.Белл, Э.Тоффлер,
Ф.Перру каби олимлар уни ривожлантирди. Барчасини фикри фан

-

техника, хизматлар

даражаси юқори бўлган очиқ иқтисодиётни ёқлаб чиқишган.

Ш.Ташматов ва Н.Хасанхоновалар

11

томонидан илгари сурилган фикрга кўра

давлат томонидан қабул қилинган дастурлар, узоқ муддатли иқтисодий ўсишнинг
танлаган йўналишига боғлиқ. Узоқ муддатли иқтисодий ўсиш асосан ислоҳотларнинг
ўзгарувчанлиги, ҳажми ва миқдорига боғлиқ. Демак, иқтисодий тараққиёт учун
масъул бўлган асосий куч иқтисодий сиёсатдир.

Иқтисодий сиёсатни потенциал, универсал ва узоқ муддатли ўсиш импульси бу

инновациялардир. Тизимли инновацияларсиз узоқ муддатли иқтисодий ўсиш
бўлмайди.

Тизимли

инновацияларнинг

таъминлашда

иқтисодиётни,

уни

тараққиётини таъминловчи тўртта асосий омил мавжуд.

Биринчиси, иқтисодиётнинг юксак ва инновацион бўлиши учун барча зарур

шарт

-

шароитларнинг мавжудлиги. Улар шунингдек, иқтисодий ўсиш узоқ ва барқарор

бўлишига хизмат қилиши лозим. У маъмурий

-

буйруқбозли иқтисодиётда ишламайди.

Маъмурий

-

буйруқбозлик тизимга эга давлатда жуда кўп давлат корхоналари бўлади

ва улар фаолияти самарасиздир. Уларга жуда катта миқдорда маблағ ажратилади ва

11

Ташматов Ш., Хасанхонова Н.

Иқтисодий таълимотлар тарихи.

Ўқув қўлланма

.

Т.: IQTISODIYOT DUNYOSI”, 20

20. -

Б.364

-366


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

113

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

лекин натижа нолга тенг. Шу сабабли энг аввало бу иқтисодий сиёсатда яратилган
шарт

-

шароитдир.

Иккинчиси, хусусий мулкни юқори даражада муҳофаза қилиниши керак, чунки

инвесторлар ёмон ҳимояланган мулкларга сармоя киритмайдилар. Ушбу ҳимоя тенг
шароитга эга бўлган рақобатли бозорда бўлиши керак. Агар тенглик бўлмаса, ва
юқори ҳимояланган мулк эгалари мавжуд бўлмаса, монополия юзага келади ва
самарали фаолият юритадиган хусусий мулк тизими бўлмайди. Шу сабабли

-

хусусий

мулк керак. Аммо бу этарли эмас, шу билан бирга рақобат ҳам керак. Агар бозор
муносабатлари шароитида зиён кўрганлар субсидияланса, унда самарали иқтисод
бўлмайди. Шу сабабли, учинчи омил

-

рақобат жуда муҳимдир.

Тўртинчиси давлатнинг молиявий ҳолати. Агар давлатда катта харажатлар бўлса,

ва ЯИМ юқори солиқларни талаб қилса, унда инвестициялар бундан азият

чекади. Шу

сабабли, иқтисодиётнинг инновацион бўлиши учун камида юқоридаги шартлар
бажарилиши керак. Бу узоқ муддатли иқтисодий ўсишнинг асосий омили. Агар ушбу
шартларнинг фақат биттаси кузатилса, у иқтисодиётнинг инновацияланиш ҳолатини
паст бўлади. Иқтисодий тараққиёт учун барча асосий шартлар бўлиши керак.

Мамлакатимизда, бизнинг фикримизча, бундай шароитлар тўлиқ ишлаши учун

яна бир неча йиллар лозим. Юртимизда институционал муҳит кўпроқ ижтимоий
сиёсатга боғлиқ. Ижтимоий сиёсат орқали шахснинг ижтимоий

-

иқтисодий

манфаатлари рўёбга чиқади, оилаларнинг, ҳар бир алоҳида инсоннинг
фаровонлигини яхшилашга доир чора

-

тадбирларнинг кенг мажмуаси амалга

оширилади. Амалга оширилаётган вазифаларнинг муҳим аҳамиятга эга эканлигини
хусусида Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.М.Мирзиёев «...ислоҳотларнинг

асосий мақсади

-

аҳоли учун муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлашдир.

Жадал ва барқарор ривожланишга қаратилган бу сиёсат бундан кейин ҳам сўзсиз
давом эттирилади»

12

деган сўзлари ўзининг амалий тасдиғини топмоқда.

Демак, фаровонлик билимлар иқтисодиётининг шаклланиши учун асосий

мақсад, йўналиш, чунки у алоҳида шахс, ижтимоий гуруҳ ёки синф, аҳолининг яшаши
учун зарур бўлган моддий, ижтимоий ва маънавий неъматлар билан
таъминланганлиги. Фаровонлик ишлаб чиқарувчи кучлар ва улар ўртасидаги
иқтисодий муносабатлар билан характерланади. Ишлаб чиқарувчи кучлар
даражасининг юқори бўлиши, ЯИМ, аҳоли даромадлари ва уларнинг фаровонлигини
ўсиш даражасини таъминлайди

13

.

Мамлакатимизда ижтимоий соҳани қўллаб қувватлашга алоҳида эътибор

қаратилади ва у юзасидан бир қатор қонун, фармонлар

14

қабул қилинган. Давлатнинг

ижтимоий соҳа бўйича амалга оширадиган харажатлар қаторига таълим, соғлиқни
сақлаш, ижтимоий таъминот киради. Ўзбекистонда ижтимоий таъминотга алоҳида
эътибор берилади (1

-

жадвал).

12

Мирзиёев Ш.М.Танқидий таҳлил, қатъий тартиб

-

интизом ва шахсий жавобгарлик

-

ҳар бир раҳбар фаолиятининг

кундалик қоидаси бўлиши керак. Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари

ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маъруза

. -

Тошкент: «Ўзбекистон», 2017

.

Б.

6.

13

http://tolkslovar.ru/b4874.html

14

Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқ ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонун.Т.: Адолат, 2003;

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнат мухофазаси тўғрисида”ги Қонуни. Т.: Адолат, 2002;

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

«Бандлик

соҳасида

давлат

сиёсатини

янада

такомиллаштириш

ва

меҳнат

органлари

фаолияти

самарадорлигини

тубдан

ошириш

чора

-

тадбирлари

тўғрисида»ги

2017

йил

24

майдаги

ПФ

-5052-

сонли

фармони

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

114

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

жадвал

Давлатнинг ижтимоий соҳага ажратмалари (мақсадли жамғармалардан ташқари,

миллиард сўмда)

15

Давлатнинг ижтимоий

соҳага харажатлари

2014 йил

2015 йил

2016 йил

2017

йил

16

2018 йил

17

Ижтимоий соҳа ва
аҳолини ижтимоий
қўллаб қувватлаш

18493,7

20447,1

22766,0

26708,7

34664,0

Шундан

Маориф

10673,5

12162,2

13851,7

15977,7

19504,3

Соғлиқни сақлаш

4507,2

5218,5

5811,6

7030,3

9562,0

Маданият ва спорт

361,5

387,5

460,6

750,2

1165,4

Фан

187,0

216,7

238,2

275,6

389,3

Ижтимоий таъминот

126,2

147,5

161,1

435,3

3385,4

Болали оилаларни
ҳисобга олган ҳолда
ижтимоий нафақалар

1805,0

2102,6

2043,2

2 239,6

Жадвал маълумотлари асосида айтиш мумкинки, Ўзбекистон давлатининг

олдида макроиктисодий баркарорликка эришиш масалалари, иктисодиётнинг чукур
таркибий ўзгаришларни амалга оширишда ижтимоий сохаларни ривожлантириш ва
ахолининг

кам

таъминланган

қисмини

ижтимоий

ҳимоялаш

иқтисодий

ислоҳотларнинг гарови сифатида чиқади. Шу сабабли республикамизда жами
бюджет харажатларининг 56,3% (2018 йил маълумоти бўйича)

18

атрофида шу

йўналишга сарфланади. Қолаверса, буларнинг барчаси молия, бюджет сиёсатининг
ўзгаришларини ва давлат бюджети ҳаражатларини йўналишларини белгилаб,
ижтимоий йуналтирилган бозор иктисодиёти, энг аввало, инсон манфаатларига
қаратилади.

Чунки ҳар бир инсоннинг ёки бирор ижтимоий гуруҳнинг, қолаверса,

миллатнинг ижтимоий манфаатлари доимо унинг ижтимоий эҳтиёжларини
қондирувчи жамият тизимининг муносабатларида ва давлат бюджети харажатларида
намоён бўлади.

Билимлар иқтисодиётини ривожлантиришда иқтисодий ривожланишда илм

салоҳиятидан самарали фойдаланиш, энг аввало, жамиятнинг умумий билим
даражаси, мамлакат илмий салоҳиятини оширишга қаратилган кадрларни тайёрлаш
сифати билан боғлиқдир. Янги ўзига хос ахборотлашган жамиятда илмий билимлар

,

техниканинг юқори суръатда ривожланиши, мамлакатлар ўртасида фан техника
тараққиёти ютуқлари билан айирбошлаш ўртасидаги кўп тармоқли алоқаларнинг
ўрнатилиши устуворлик касб этиб боради.

Испаниялик олим Х.О.Гассет жамият барқарорлигининг муҳим омили сифатида

фақат таълим тизими деб айтади. Мамлакатда ҳар бир фуқаро иқтисодий ҳолати ва

15

Ўзбекистон рақамларда 2015. Т.:2015.

-

Б. 27

-

31; Ўзбекистон рақамларда 2016. Т.:2016. –

Б. 27

-

31. Ўзбекистон рақамларда

2017. Т.:

-2017. -

Б. 30 –

34.

16

Шарапова М. Ижтимоий соҳа харажатларини бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни такомиллаштириш.

Бизнес эксперт журнали №4 (124) 2018.

-

Б.12

-14.

17

Фуқаролар учун бюджет. Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги. Т.: 2018.

-

Б. 37.

18

Фуқаролар учун бюджет. Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги. Т.: 2018.

-

Б. 37.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

115

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ижтимоий келиб чиқишидан қатьи назар уларнинг таълим олишини кафолатлаш
лозим

19

дейди. Шу ўринда айтиш лозимки, таълим сифатининг пастлиги билимлар

иқтисодиётининг тўлиқ шаклланиши учун асос йўқлигидан далолат беради. Миллий
иқтисодиёт миқёсида инновациялар ва ҳатто АКТнинг ривожланиши ҳам айнан
таълим сифатига боғлиқ. Сифатсиз таълим келажакни ривожлантирмайди, балки уни
хориж инновацияларига, технологияларини ўзлаштиришга боғлиқ қилиб қўяди.
Импорт техника мамлакатдаги барча соҳаларни қамраб бошқа давлат илмига
қарамликни

юзага келтиради. Демак, мамлакат уни тескарисини амалга ошириши

лозим.

Илм,

фан,

таълим

сифатини

иложи

борича

сифат

жиҳатидан

мукаммаллаштриб бориш лозим.

Жумладан, инновацияларни ривожлантиришда олий таълимни тутган ўрни

тўғрисида Жиля де Робьена

20

(Франция олий таълим ва фан вазири) қуйидагиларни

бериб ўтган:

-

ИТИларни молиялаштириш ҳажмини давлат улуши билан бирга хусусий сектор

молиявий ҳиссасини ошириш;

-

фан ва саноат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш;

-

инновацион жараёнларда мувофаққиятли фаолият учун замонавий малака ва

билимларни шакллантириш зарур.

Барчасини бир маромда ривожланиши ва билимлар иқтисодиётини

шаклланиши, бизнинг фикримизча, мамлакатдаги иқтисодий

-

сиёсий кучлар билан

бирга

самарали

муҳит

ишлаши

ҳисобланади.

Билимлар

иқтисодиётини

шакллантиришнинг

сиёсати

ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланишнинг

йўлини

белгилайди ва ушбу иқтисодий тизимда хўжалик субъектлари фаолиятини тартибга
солувчи иқтисодий хулқ

-

атворнинг маълум алгоритмларини яратади. Билимлар

иқтисодиётини ривожлантиришда иқтисодий сиёсат бу интеллектуал товарларни
ишлаб чиқариш, ҳимоя қилиш, алмашиш, тарқатиш ва ривожлантириш учун
(фирмалар, ўқув муассасалари, лабораториялар, илмий

-

тадқиқот институтлари,

дизайн бюролари, технопарклар ва

бошқалар, шунингдек, ижтимоий, ҳуқуқий ва

молиявий институтлар) тизимини ўз ичига олади.

Бу ўринда билимлар иқтисодиётини шакллантиришни таъминлаш ва унинг

иқтисодий ўсиши учун шарт

-

шароит яратадиган самарали муҳитни яратиш керак

(давлат

-

хусусий шериклик институтидан фойдаланган ҳолда, инновацион хусусий

бизнес секторини яратиш), инновацион турдаги янги ташкилотларни (инновацион
парклар, бизнес

-

инкубаторлар, венчур фондлари) шакллантириш, шунингдек

иқтисодий тартибга солиш тизимини ислоҳ қилиш (институционал муҳитнинг
ривожланишига таъсир қилувчи бюджет ва солиқ воситаларини яратиш) лозим.
Самарали иқтисодий сиёсат муҳити билимлар иқтисодиётини шаклланишини
таъминлайди, янги билимларни яратиш учун инфратузилмани ривожлантиришга
ёрдам беради, уларнинг ҳимояси, тарқатилиши ва фойдаланувчилар доирасига
киришни таъминлайди. Иқтисодий сиёсатда инновацион бирлашмалар, кичик илмий
ва ишлаб чиқариш тузилмалари, инновацион саноат тармоқларини ташкил этиш
орқали илм

-

фан ва юқори технологияли ишлаб чиқариш тармоқлари, ўқув

19

Понеделко Г. Европа: Новые реалии.

Испания: социальные измерение демократических преобразований// Мировая

экономика и международные отношения. –

Москва, 2004. №1. –

С. 80

-88.

20

Калашникова О.В. Источники финансирования высшего образования в условиях развития инновационной экономики//

Финансы и кредит. –

Москва, 2009.

-

№47 (383). –

С.73

-80.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

116

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

комплекси, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини, шунингдек бозор
институтларини бирлаштиришга ҳисса қўшадиган илмий

-

тадқиқот соҳасини,

инновацион соҳадаги тадбиркорлик субектларини қамраб олади (2

-

расм).













2-

расм. Билимлар иқтисодиётининг самарали иқтисодий сиёсат воситалари

21

Албатта, бу ўринда билимлар иқтисодиётининг институционал тузилмасини

тўлиқ ривожланишининг шарт

-

шароитларига мамлакатдаги инновацион муҳит асосий

ўринни эгаллайди. Билимлар иқтисодиётининг ҳар бир мамлакат учун ютуғи илм

-

фан

соҳаларини кенг жорий этилишидир.

Инновация жараёнида у ёки бу фаолият соҳасида самарадорликни ошириш учун

интеллектуал мулк ютуқлардан (кашфиёт, ихтиро, илмий ва конструкторлик
лойиҳалари ва ҳоказо) фойдаланиш натижасида олинган моддий ва номоддий
маҳсул яратилади. Инсоният тарихи давомида инновациялар иқтисодий ўсишнинг
ҳаракатлантирувчи кучи, яъни иқтисодий ривожланиш учун туртки бўлиб келган.
Иқтисодиётда инновацияларнинг роли ортиши биринчидан, бозор муносабатлари
табиати билан, иккинчидан, барқарор ўсиш йўлига чиқиш учун мамлакат
иқтисодиётида чуқур ислоҳотларни амалга ошириш зарурати билан белгиланади.
Инновацион фаолиятнинг жадаллашуви эса жаҳон бозорида курашишда номоён
бўлади, зеро инновациялар билан бозорга чиқиш, ривожланиш даражасида олдинга
илдамлаётган давлатлар қаторига қўшилишга сабаб бўлади.

Инновацияларни кенг жорий этишда албатта, ахборот бўлиши лозим. Ахборотни

эса ҳозирги ахборотлашган жамиятда АКТ тизими таъминлаб туради.

Кундалик ҳаётимизда тобора муҳим ўрин тутадиган бу тушунчалардан бири бу

ахборотдир. Чунки илмий

-

техник инқилоб ва жамият фаолиятининг муҳим қисмини

ташкил этган ахборотлаштириш бир мунча вақт олдин аҳамиятсиз эди, аммо ҳозирги
кунда у ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. У жамият ҳаётининг барча
жабҳалари тўғрисидаги тўлиқ маълумотлардан амалий фаолиятда фойдаланиш,

21

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилди.

Технопарклар,

бизнес

-

инкубаторлар,

инновацион

бизнес

марказлари

Билимлар иқтисодиётини

шаклланишида самарали иқтисодий сиёсат воситалари

Самарали

иқтисодий

сиёсат

воситалари

шакли

Билимларни

ўзлаштириш

институтлари

Билимларни

ишлаб

чиқарувчи

институтлар

Билимлар

-

ни улашувчи

институтлар

Ҳуқуқий

институт

-

лар

Молия

-

вий

инсти

-

тутлар

Фанлар

Академияси,

тадқиқотлар
марказлари,

илмий

тадқиқот

институтлари

ОТМ, олий

таълимдан

кейинги

таълим

Интеллек

-

туал мулк

агентлиги,

патент,

сертификат,

лицензия

Банк,

суғурта

ташки

-

лотлари,

венчур

фондлари


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

117

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

иқтисодий жараёнларни таҳлил қилиш ва прогноз қилиш учун зарур шартлардан
бирига айланди.

Билимлар иқтисодиёти шаклланишида биз биламизки АКТ тизими ички ва ташқи

иқтисодиёт

жараёнини

уйғунлигини

таъминлайди,

давлатлар

ўртасидаги

интеграллашувни таъминлайди. Юқоида кўрган бутун шарт

-

шароит АКТнинг сўнгги

ютуқлари билан бойитилиш асосида қурилган.

Хулоса ва таклифлар

Демак, билимлар иқтисодиёти мавжуд иқтисодиётнинг инновацион хусусияти,

глобал тармоқ тизимидаги буюк сакраш, инсон капиталини бошқаришнинг янги
усуллари, иқтисодиётнинг глобал тармоқдаги хатти

-

харакати, қайта яна вужудга

келиши ва ўз

-

ўзидан кўпайиб бориши, ўз иқтисодий тафаккури устида тинмай

харакатланишидир. Уни шакллашини мавжуд институционал муҳит, таълим тизими,
инновациялар ва мавжуд АКТ инфратузилмаси тўлиқ шароитлар ишлаган ҳолатда
амалга ошади. Шу сабабли уни ҳозирги кундаги таркибий ҳолатини таҳлил қилиш
муҳимдир.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги илмий таклифларни илгари

суришимиз мумкин:

1.

Билимлар иқтисодиёти тарихан қараганда янги тизим. Унинг юзага келиши

иқтисодий муносабатларнинг мураккаблашиши, глобал тармоқ тизимининг ҳар бир
соҳага, тармоқққа, уй хўжалигига кириб бориши ҳамда ер юзи аҳолисини
ахборотлашган жамиятга қадам қўйиши туфайли юзага келди. Бу даврда тез
ўзгарувчан ахборот, юқори технологиялар, роботлашиш, суньий интелект,
нантехнология барча тармоқларга кириб келди. У аҳолидан креатив ва конструктив
иқтисодий

тафаккурни талаб қилди, шу сабабли таълим, илм

-

фан тизимини айнан

ижодий ҳаракат билан боғлаш лозим;

2.

Билимлар иқтисодиётини шаклланиши ва ривожланишида аҳоли иқтисодий

тафаккури асосий ролни ўйнайди. Чунки у хусусий (жамият) эҳтиёж ва
манфаатларининг ўзаро таъсири жараёни натижасида юзага келган иқтисодий
тушунча, хулоса ва қарорлар ҳамда улар асосида шаклланган иқтисодий хатти

-

харакатлардир.

Билимлар иқтисодиётида аҳоли хоҳламаса ҳам иқтисодий

тафаккурида ўзгариш юзага келади. Бу даврдаги инновациялар инсонларни буюм,
товар ва хизматларга янгича қарашни юзага келтиради

.

Демак, аҳолини иқтисодий

тафаккурини янгилашга қаратилган ҳаракатларни амалга ошириш лозим;

3. Бизнинг тадқиқотимизча, билимлар иқтисодиёти –

билим ва инсон капитали

ривожланишининг асосий омили, у инсон капиталини кўпайтириш, ҳаёт сифатини
яхшилаш мақсадида юқори технологиялар, инновациялар ва сифатли хизматлар
билан таъминлаш тизимидир. Унинг юзага келишига асосан: институцион муҳит,
таълим, инновация ва АКТ инфратузилмаси сифатидаги шарт

-

шароит сабаб бўлади.

Агар бу шароитларни биттаси ишламай қолса, унда билимлар иқтисодиётига ўтиш
қийин. Давлат билимлар иқтисодиётини ривожланишда роли катталигини инобатга
олган ҳолда, давлат дастурларини мазкур йўналишга қаратмоқ лозим.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга мурожаатномаси./ Халқ сўзи, 2020 йил 25 январь. –

б.3.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

118

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2.

Ташматов Ш., Хасанхонова Н. Иқтисодий таълимотлар тарихи. Ўқув

қўлланма. Т.: IQTISODIYOT DUNYOSI”, 20

20. -

Б.282

3.

Шляхтин Ю.М. Структуризация интелектуального капитала в экономике

знаний. Диссертация на соискание учёной степени кандидата наук. Ярасловль, 2009.

-

С. 8.

4.

Иноземцев

В.Л.

За

пределами

экономического

общества.

Постиндустриальные теории и

постэкономические тенденции в современном

обществе.

-

http://vvwvv.postindustrial.net/

5.

Ченцова М.В. Концепция экономики знаний как новое направление

формирования современной экономической парадигмы. Вестник ФА. №1. 2008

. -

С.

121

6.

Мирзиёев Ш.М.Танқидий таҳлил, қатъий тартиб

-

интизом ва шахсий

жавобгарлик

-

ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак.

Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантиришнинг асосий

якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги
маъруза.

-

Тошкент: «Ўзбекистон», 2017. –

Б. 6.

7.

http://tolkslovar.ru/b4874.html

8.

Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқ ва

кафолатлари тўғрисида”ги Қонун.Т.: Адолат, 2003; Ўзбекистон Республикасининг
“Меҳнат мухофазаси тўғрисида”ги Қонуни. Т.: Адолат, 2002; Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

«Бандлик

соҳасида

давлат

сиёсатини

янада

такомиллаштириш

ва

меҳнат

органлари

фаолияти

самарадорлигини

тубдан

ошириш

чора

-

тадбирлари

тўғрисида»ги

2017

йил

24

майдаги

ПФ

-5052-

сонли

фармони.

9.

Ўзбекистон рақамларда 2015. Т.:2015.

-

Б. 27

-

31; Ўзбекистон рақамларда

2016.

Т.:2016. –

Б. 27

-

31. Ўзбекистон рақамларда 2017. Т.:

-2017. -

Б. 30 –

34.

10.

Шарапова М. Ижтимоий соҳа харажатларини бюджет маблағлари ҳисобидан

молиялаштиришни такомиллаштириш. Бизнес эксперт журнали №4 (124) 2018.

-

Б.12

-

14.

11.

Фуқаролар учун бюджет. Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги. Т.:

2018. -

Б. 37.

12.

Понеделко Г. Европа: Новые реалии. Испания: социальные измерение

демократических преобразований// Мировая экономика и международные
отношения. –

Москва, 2004. №1. –

С. 80

-88.

13.

Калашникова О.В. Источники финансирования высшего образования в

условиях развития инновационной экономики// Финансы и кредит. –

Москва, 2009.

-

№47 (383). –

С.73

-80.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси./ Халк сузи, 2020 йил 25 январь. - б.З.

Ташматов Ш., Хасанхонова Н. Ик,тисодий таълимотлар тарихи. Уцув Кулланма. Т.: IQTISODIYOT DUNYOSI", 2020. - Б.282

Шляхтин Ю.М. Структуризация интелектуального капитала в экономике знаний. Диссертация на соискание учёной степени кандидата наук. Ярасловль, 2009. -С. 8.

Иноземцев В.Л. За пределами экономического общества. Постиндустриальные теории и постэкономические тенденции в современном обществе. - http://vvwvv.postindustrial.net/

Ченцова М.В. Концепция экономики знаний как новое направление формирования современной экономической парадигмы. Вестник ФА. №1. 2008. - С. 121

Мирзиёев Ш.М.Танцидий тах/1ил, цатьий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - хар бир рах,бар фаолиятининг кундалик цоидаси булиши керак. Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мулжалланган ицтисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маъруза. - Тошкент: «Узбекистон», 2017. - Б. 6.

http://tolkslovar.ru/b4874.html

'Узбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалари, уларнинг х,уцук ва кафолатлари тугрисида"ги Цонун.Т.: Адолат, 2003; ’Узбекистон Республикасининг "Мехнат мухофазаси тугрисида'Ти Конуни. Т.: Адолат, 2002; Узбекистон Республикаси Президентининг «Бандлик сохасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва мехнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тугрисида»ги 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сонли фармони.

'Узбекистон ракдмларда 2015. Т.:2015. - Б. 27-31; Узбекистон ракдмларда 2016. Т.:2016. - Б. 27-31. Узбекистон ра^амларда 2017. Т.:-2017. - Б. 30 - 34.

Шарапова М. Ижтимоий со^а харажатларини бюджет маблатлари ^исобидан молиялаштиришни такомиллаштириш. Бизнес эксперт журнали №4 (124) 2018. - Б.12-14.

Фукдролар учун бюджет. Узбекистон Республикаси молия вазирлиги. Т.: 2018. - Б. 37.

Понеделко Г. Европа: Новые реалии. Испания: социальные измерение демократических преобразований// Мировая экономика и международные отношения. - Москва, 2004. №1. - С. 80-88.

Калашникова О.В. Источники финансирования высшего образования в условиях развития инновационной экономики// Финансы и кредит. - Москва, 2009. -№47 (383).-С.73-80.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов