Перспективы развития туристско-рекреационных услуг в Хорезмской области

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
365-374
22
2
Поделиться
Ибадуллаев, Э. (2020). Перспективы развития туристско-рекреационных услуг в Хорезмской области. Экономика и инновационные технологии, (5), 365–374. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11815
Эргаш Ибадуллаев, Ургенчский государственный университет

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассмотривается сущность и содержание туристско-рекреационных услуг, а также анализируется индустрия туризма Хорезмской области и даются рекомендации по развитию туристско-рекреационных услуг в регионе.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

352

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ТУРИСТИК-РЕКРЕАЦИОН

ХИЗМАТЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Ибадуллаев Эргаш Бактурдиевич

Урганч давлат университети таянч доктаранти

E-mail:

ergash_1990@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада туристик

-

рекреацион хизматлар моҳияти ва мазмуни

ёритилган бўлиб, унда Хоразм вилоятининг туризм соҳаси таҳлил қилинган ва вилоятда
туристик

-

реакрацион хизматларни ривожлантириш бўйича тавсиялар берилган.

Калит сўзлар

:

туризм, рекреация, турист, санотория, туристик

-

реакрацион

хизматлар

.

Аннотация:

В данной статье рассмотривается сущность и содержание

туристско

-

рекреационных услуг, а также анализируется индустрия туризма Хорезмской

области и даются рекомендации по развитию туристско

-

рекреационных услуг в регионе.

Ключевые слова:

туризм, отдых, турист, санаторий, туристско

-

реакционные

услуги.

Abstract:

This article discusses the essence and content of tourist and recreational services,

analyses the tourism sector of Khorezm region and provides recommendations for the development
of tourist and recreational services in the region.

Keywords:

tourism, recreation, tourist, sanatorium, tourist and recreational services

Кириш

2019

йил бутун дунё бўйича туристлар оқими 1,5 млрд. кишини ташкил қилиб

сайёҳлар сони ўтган йилга нисбатан 4%га ошган ва бу туризм саноатининг узлуксиз
ўсишга эришган қаторасига тўққизинчи йили бўлди[5]. Бутун жаҳон бўйича
туризмнинг хизматлар соҳасидаги экспорт улуши 29 % ни, умумий экспортдаги улуши
эса 7% ни ташкил қилган. 2018 йилда

туризм индустрияси дунё иқтисодиётида

экспортдан келадиган даромади 1,5 трлн.

долларни ташкил қилиб, кимё ва ёқилғи

саноатидан сўнг 3 ўринни эгаллаган. Туризмнинг ривожланиши ўз навбатида янги иш
ўринларини яратади, жумладан,

бугунги кунда

ҳар

ўнта ишчи ўрнининг биттаси ушбу

соҳа ҳиссасига тўғри келади[4].

Республикамизда туризм йилдан йилга ривожланиб мамлакат иқтисодиётида

ўз ўрнини тобора мустаҳкамлаб бормоқда. 2019 йил якунларига кўра 6.748.500 нафар
сайёҳ Ўзбекистонга ташриф буюрган ва туристик

-

рекреацион хизматлар экспорт

кўрсаткичи 1 млрд 313 млн АҚШ долларини ташкил қилган, бу эса ўз навбатида 2018
йилга нисбатан 26.1 % га ўсган[14].

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ш.Мирзиёев

Олий

Мажлисга

мурожаатномасида “Бизда туризм кўпинча қадимий шаҳарларимиз, тарихий

-

маданий ёдгорликлар доирасида чекланиб қолмоқда. Ваҳоланки

,

мамлакатимизнинг

бетакрор

табиати,

миллий

қўриқхоналар,

тоғли

ҳудудларда

туризмни

ривожлантириш учун катта салоҳият мавжуд, айниқса

,

тиббиёт туризми, зиёрат

туризми ва экотуризмни ривожлантириш нафақат иқтисодиёт, балки ижтимоий
соҳанинг ривожланишига ҳам туртки беради” деб таъкидлаб “

2019-

2025 йилларда


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

353

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

туризмни ривожлантириш миллий концепцияси”ни ишлаб чиқиш бўйича ҳам
кўрсатма берган эдилар[13].

Сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар натижасида Ўзбекистонда туристик

-

реакрацион хизматлар жадал суръатлар билан ривожланиб келмоқда. Хусусан,
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент

туманлари;

Фарғона, Андижон, Наманган

вилоятлари;

Жиззах вилоятининг Зомин тумани

;

Қашқадарё ҳамда Сурхондарё

вилоятлари мамлакатимизнинг туристик

-

реакрацион хизматлар ривожланган

минтақалар ҳисобланади.

Шунингдек, мамлакатимизнинг муҳим туристик дестинацияларидан бири

ҳисобланган Хоразм вилоятида ҳозирги кундаги

туристик

-

реакрацион хизматларни

ривожланиши билан боғлиқ муаммоларни чуқур таҳлил қилиш, истиқболли
йўналишларини белгилаш долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Туристик рекреацион хизматларнинг мохиятини халқаро миқёсда мазмун

моҳияти ва вазифаларини аниқлаштириб олиш лозим. Туризмда

“рекреация”

атамаси

дастлаб XIV асрларда, инглиз тилидаги адабиётларда илк бор қўлланилган бўлиб
бўлиб,

"refreshment or curing of a sick person"

яъни “тетиклантириш” ёки “касал

одамларни тузалиши” деган маъноларда

ишлатилган

[3].

Туристик

-

рекреацион хизматлар турли даврларда олимлар томонидан турлича

талқин қилинган. Ғарб олимларидан С.Виллиамс фикрича, рекреация

туризмнинг

ажралмас қисми бўлиб, улар ўртасида боғлиқлик узвий эканлигини айтиб ўтиб, ўз
илмий изланишларида туризм типологиясида

“рекреацион туризм”

тушунчасини

алоҳида туризм тури сифатида киритиб ўтган [2]. Яна бошқа бир ғарб олимларидан

Чарлес Р.Гоелденер ва Ж.Р

.

Брент Ричиеларга кўра туристларнинг турига қараб

ташриф давомида рекреация бирламчи ёки иккиламчи эҳтиёжга айланиши ҳам
мумкин эканлигини кўрсатиб беришган [1].

Рус олимлари В.И.Григорьев ва

В.С.Симоновлар ижтимоий неъматлар назарияси нуқтаи назаридан қараб
рекреацияни дам олишни мақсадли ташкил этиш орқали тегишли билим ва
кўникмаларни ўзлаштиришга йўналтирилган фаолият тури сифатида ўрганганлар[6].

Мамлакатимиз иқтисодчи олимларидан

М.Қ.Пардаев рекреацияни тармоқ

сифатида олиб

,

дам олувчининг сарфлаган жисмоний, ақлий ва маънавий кучини

,

саломатлигини қайта тиклашга, қолаверса

,

интеллектуал салоҳиятини

юксалтиришга

қаратилган хизматлар йиғиндиси деб ҳисоблаб

,

бу фаолиятни амалга оширишда

қўлланиладиган барча субъектлар мажмуини эса

“рекрацион тизим”

деб атаган[8].

И.Тухлиев, Ғ.Х.Қудратов, М.Қ Пардаевларга кўра рекреацион туризм

дам олиш

мақсадидаги туризм бўлиб, қатор давлатлар учун туризмнинг оммавий шакли

ҳисобланади

ва

дам олиш мақсадида сафарлар ҳилма

-

хиллиги билан фарқланади

ҳамда

қизиқарли

томоша

дастурлари,

машғулотлар,

ташриф

буюрилган

мамлакатнинг маданиятини ўрганиш билан боғлиқ бўлган этник саёҳатлар дея
таъриф берганлар[7]. Шунингдек, З.И.Усмонова ўз ишларида

“рекреацион фаолият”

,

“рекреацион хизматлар”

ва

“туристик

-

рекреацион хизматлар”

тушунчаларининг

ижтимоий

-

иқтисодий мохиятини очиб берган [10].

Юқорида қайд қилиб ўтилган тадқиқотлар

доирасида, туристик

-

рекреацион

хизматларнинг

ўзига

хос

жиҳатлари

кенг

ёритилган

бўлса

-

да,

айнан

мамалакатимизнинг

Хоразм

вилоятида

туристик

-

рекреацион

хизматларни


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

354

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ривожлантириш бўйича етарлича

тадқиқот ишлари амалга оширилмаганлигини

кўрсатди.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот ишида иқтисодий ҳодиса ва воқелик жараёнларини ўрганишнинг –

кузатиш, кабинет тадқиқотлари, анализ ва синтез, гуруҳлаш, таҳлилнинг мантиқий ва
таққослама усуллари, статистик таҳлил

,

индукция, дедукция усулларидан

фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Ҳозирги

кунда

мамлакатмизда

туризмни

ривожлантиришнинг

яхлит

концепциясини шакллантириш ва уни изчил амалга ошириш, туризмга
иқтисодиётнинг стратегик тармоғи сифатида ривожлантиришга алоҳида эътибор
берилмоқда[12].

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда туристик

-

реакрацион хизматларни ривожланиш

тенденциялари кузатилмоқда. Республикамиз бу борада катта салоҳиятга эга
мамлакатлардан ҳисобланади (1

-

жадвал)

.

1-

жадвал

Ўзбекистон Республикасида турисик

-

реакрацион хизматларнинг ривожланиши

Рекреация муассасалари

2014

Йил

2015

йил

2016

Йил

2017

йил

2018

йил

2018 йилда

2014 йилга

нисбатан

ўзгариш

(+,-)

1

Санаторийлар ва дам олиш
муассасалари сони

387

392

434

460

484

97

Уларда ўринлар (жойлар), мингта

56.8

58.2

57.3

57.1

59.2

2.4

Шундан

2

Санаторийлар сони

103

111

116

119

128

25

Уларда ўринлар (жойлар), мингта

15.6

16.8

16.6

17

19.4

3.8

3

Санаторий

-

профилакториялар

59

56

62

63

73

14

Уларда ўринлар (жойлар), мингта

5.5

5.2

5.4

5.2

6.7

1.2

4

Дам олиш уйлари, дам олиш

базалари ва пансионлар сони

53

53

52

59

84

31

Уларда жойлар, мингта

5.3

5.1

4.9

5

5.5

0.2

5

Саёҳлик базалари ва бошқа дам

олиш муассасалар сони

172

172

204

219

199

27

Уларда жойлар, мингта

30.5

31.1

30.5

29.9

27.7

-2.8

Манба

:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маьлумотлари асосида

муаллиф ишланмаси.

1-

жадвал маълумотларидан

мамлакатнинг умумий санаторийлар ва дам олиш

муассасалар сони 2014

-

йилга нисбатан 97 тага кўпайиб 2018 йилда 484 тани ташкил

қилган ва ўз навбатида улардаги ўринлар сони ҳам 5 йил давомида 2.4 мингтага
ошган. Объектлар сони бўйича энг катта

ўсиш

дам олиш уйлари, дам олиш базалари

ва пансионларга тўғри келган (31 та), жойлар сони бўйича энг кўп ўринлар
саноторийларда ташкил қилинган

(3.8 минг).

Тадқиқот жараёнида рекреантларнинг республика бўйлаб рекреация

объектларига жойлаштиришни вилоятлар

кесимида таҳлил қилдик. Ушбу

кўрсаткич

бўйича Тошкент вилояти катта ўсишга эришиб, 2018 йилда

110966 мингта рекреант

жойлаштирилган.

Ўсиш

даражаси бўйича Жиззах вилояти

беш йил давомида 70.4%


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

355

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

билан етакчилик қилган. Хоразм вилояти 2018 йилда 5736 та мижозга хизмат
кўрсатилган ва

5 йил давомида 38,2% ўсишга эришган (2

-

жадвал).

2-

жадвал

2014-

2018 йилларда ҳудудлардаги рекреация объектларига жойлаштирилган

рекреантлар (минг киши)

Ҳудулар

2014

йил

2015

йил

2016

йил

2017

йил

2018

йил

2018 йилда

2014 йилга

нисбатан

ўзгариш

(%да)

Ўзбекистон
Республикаси

291602

310241

334791

355671

426571

146.2

Қорақалпоғистон

Республикаси

5684

5451

6197

6687

7094

124.8

Вилоятлар

Андижон

6078

4845

4477

5622

8425

138.6

Бухоро

7586

7619

7927

8620

9688

127.7

Жиззах

13659

15633

20585

21038

23277

170.4

Қашқадарё

9196

10909

11469

8317

9620

104.6

Навоий

8921

8995

9023

12288

11542

129.3

Наманган

43386

46207

50206

56811

56679

130.6

Самарқанд

14123

15425

16887

18755

21273

150.6

Сурхондарё

6890

6965

7557

7203

14367

208.5

Сирдарё

598

278

145

159

-

-

Тошкент

77489

90728

93214

1009933

110966

143.2

Фарғона

59726

57165

61759

65403

94100

157.5

Хоразм

4149

3837

3986

3938

5736

138.2

Тошкент ш

34117

36184

41359

39897

53804

157.7

Манба

:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маьлумотлари асосида муаллиф

ишланмаси

.

Хоразм вилояти ўзининг катта туризм салоҳияти билан мамлакатимизнинг

асосий туристик дестинацияларидан ҳисобланади. Вилоятда 259 та модди

-

маданий

мерос объектлари мавжуд бўлиб, шундан 17 таси археология ва 154 та архитектура
объектлари, 80 та монументал санъат ёдгорликлари, 2 та музейлар ва 6 та
туристларни ўзига жалб қилувчи диққатга сазовор жойлар мавжуд[9].

Хоразм вилояти туризмининг ривожланиш тенденцияларини таҳлил қилиш

жараёнлари шуни кўрсатдики, сўнгги

3-

4 йилда ушбу соҳа

сезиларли даражада

ривожланган. Жумладан

,

вилоятда жойлаштириш воситалари 2019 йилда 87 тага

ошиб

,

2017 йилга нисбатан 2.7 баробар, 2018 йилга нисбатан эса 2.2 баробарга ўсган.

2019

йилдан

бунёд қилинган 87 та жойлаштириш воситаларидан 59 таси оилавий

меҳмонхоналарни ташкил қилган.

Бунда

,

албатта, давлат томонидан туризм соҳасига

берилаётган имкониятларнинг ўрни катта. Кўп йиллардан

буён талаб мавжуд

ҳисобланган янги хизматлар

,

яъни туристик ахборот марказларининг кўпайиши

мамлакатда туристларга

,

айниқса, якка ҳолда саёҳат қилувчиларга яратилган яна бир

қулайлик бўлган. Сайёҳлик ташкилотларининг сони ҳам ортиб

, 2017

йилга нисбатан

2,6 баробарга, 2018

йилга нисбатан эса 1.7 баробарга ошган (3

-

жадвал)

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

356

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3-

жадвал

2009-

2019 йилларда Хоразм вилоятида туризм хизматларини ривожланиш

тенденциялари

Йиллар

Жойлаштириш

воситалари сони

(умумий)

Сайёҳлик

ташкилотлари

Кўрсатилган хизматлар

хажми

(млрд сўм)

1

2009

17

2

29,31

2

2010

22

3

26,65

3

2011

25

4

36,77

4

2012

30

7

55,62

5

2013

36

10

86,73

6

2014

51

16

83,14

7

2015

59

17

87,57

8

2016

72

20

113,86

9

2017

56

22

133,7

10

2018

69

34

394,30

11

2019

152

58

657,20

Манба:

Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бўлими

маълумотлари асосида тайёрланди.

3-

жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики

,

вилоятга ташриф буюрувчилар

сонининг ортиши билан кўрсатилган хизматлар миқдори ҳам ўтган ўн йилликда
сезиларли даражада ошиб

, 2019

йилда 657,20 млрд сўмни ташкил қилган ҳолда, бу

кўрсаткич 2009 йилга нисбатан 20 баробардан зиёд, 2018 йилга нисбатан эса 1

,6

марта ошган. Бундай катта ўсиш тенденциясини сайёҳлик ташкилотлари сонида ҳам
кўришимиз мумкин. 2009 йилда вилоятда туроператорлар сони

атиги

2 тани ташкил

қилган бўлса,

2018

йилда эса уларнинг сони 34 тага

етган, 2019 йилда 58 тани ташкил

қилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018

-

йилдаги ПФ

-

5326 сонли

“Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай
шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги

фармонида туризм соҳасига берилган имтиёзлардан унумли фойдаланилган ҳолда
вилоятда 115 та

намунавий санитария

-

гигиена шаҳобчалари ва 17 та туризм

объектларида бепул Wi

-

FI ҳудудлари ташкил қилинди[9]. Вилоятда сўнгги йилларда

туризм соҳасининг ривожланиши, туристик хизматларининг

сифат жиҳатдан

такомиллашуви воҳага ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий туристлар сонининг
ўсишига олиб келган

(1-

расм

).

1-

расмдан кўриниб турибдики

, 2016

йилда жами туристлар сони 754,8 мингни ташкил

қилган бўлса, мос равишда 2017 йилда 1,151,300 турист

,

2018 йилда 1,653,200 ва 2019

йилда 2,645,800 та туристни ташкил қилган. Тадқиқот ишимизда шу нарса
кузатилдики

,

диаграммада берилган давр мобайнида хорижий туристлар сони ҳам

маҳаллий туристлар сонида ҳам ўсиш кузатилган.

2016

йилда хорижий туристлар

сони 46,6 мингни ташкил қилган бўлса,

бу кўрсаткич 2019 йилда 420,8 мингни ташкил

қилиб

,

деярли ўн баробарга ошган. Вилоятга ташриф буюрган маҳаллий туристлар

сони 2016 йилда 708,2 минг нафарни ташкил қилган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич
2,225,000 ни ташкил қилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

357

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

расм

. 2016-

2019 йилларда Хоразм вилоятига ташриф буюрган маҳаллий ва

хорижий туристлар сони

(минг киши)

Манба: Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти

маълумотлари асосида

тайёрланди.

Сўнгги 3

-

4 йилда ҳукуматимиз томонидан туризм соҳасига оид 80 га

яқин

меъёрий

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар қабул қилиниб, ўз навбатида ҳудудларда туризм

инфратузилмасини ривожланаётганлиги туристлар оқимини кўпайтирмоқда.

2019

йилда

2018

йилга нисбатан Хоразм вилоятига ташриф буюрган туристлар

сони 82% га

ўсганлиги ҳам бунга ёрқин мисол бўлади.

Хоразм вилоятида жойлашган Хива “Ичан қалъа” дунёга “очиқ осмон остидаги”

музей

-

қўриқхонаси

вилоятга ташриф буюрувчиларнинг асосий дестинациялардан

бири ҳисобланади. Вилоят нафақат тарихий

-

маданий ва танишув туризми

ресурсларига бой, балки экологик туризм, қишлоқ туризми

гастрономик туризм,

экстремал туризм,

тиббиёт туризми каби

истиқболли йўналишли туризм турларини

ривожлантириш имконияти мавжуд.

Тадқиқот жараёнида Хоразм вилоятида туристик

-

реакрацион хизматларни

ривожланишининг бугунги ҳолати ва улардан фойдаланиш имкониятларини таҳлил
қилдик. Жумладан, вилоятда қуйидаги йўналишларда туристик

-

реакрацион

хизматларни ривожлантириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:

Биринчи йўналиш

:

Боғот туманида жойлашган “Қалажиқ оромгоҳи

соғломлаштириш” маркази ҳисобланади. Ушбу соғломлаштириш маркази 3000 минг
йиллик тарихга эга бўлган “Қалажиқ қалъа” атрофидаги кўл ёнида жойлашган. Ушбу
кўл мазкур жойнинг муҳим туристик

-

реакрацион объекти ҳисобланиб, унинг суви

турли хил минерал моддаларга бой бўлиб,

сувда чўмилиш, қирғоқ балчиғида ётиш,

қумга кўмилиш ва қуёшда тобланиш инсонда қон айланишини тизимини яхшилайди,
асабни тинчлантиради, бўғим ва айрим тери касалликларини даволашда самарали
фойда беради;

Иккинчи йўналиш

:

вилоятнинг “Шовот” канали қирғоқида жойлашган

больнеологик курорт “Хонқа” санаторийси ҳисобланади. Ушбу санатория кўп

46,6

51,3

123,2

420,8

708,2

1100,0

1530,0

2225,0

754,8

1151,3

1653,2

2645,8

0,0

500,0

1000,0

1500,0

2000,0

2500,0

3000,0

2016

2017

2018

2019

Хорижий саёхлар(минг киши)

Маҳаллий саёхлар(минг киши)

Жами (минг киши)


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

358

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

йиллардан бери ташриф буюрувчиларга кардиологик, неврологик ва ҳаракат таянч
аъзолари касалликлари билан самарали курашишга ёрдам беради. Ушбу санотория
бром,

йод ва бошқа микроэлементлар билан тўйинтирилган маъданли шифобахш

суви билан машҳур ҳисобланади.

Учинчи йўналиш

:

вилоятнинг туристик

-

реакрацион хизматларидан бири

Шовот

туманида жойлашган “Шовот Оби

-

ҳаёт” санаторияси ҳисобланади. Саноториянинг

дарахт ва ўсимликлар билан ўралганлиги ва сув бўйида жойлашганлиги дам
олувчиларни мусаффо ҳаво билан таъминлайди. Ушбу сиҳатгоҳнинг бошқа
масканлардан фарқли жиҳати бу ерда махсус шифобахш дамламалар тайёрланади.

Бундан ташқари

,

ушбу масканда ўз соғлигини қайта тиклашни хоҳловчиларга

санатория игна

-

терапия, гидромассаж, магнитотерапия ва бошқа инсонни

тетиклаштирувчи хизматларни таклиф қилади. Шунингдек,

санаторияга ташриф

буюрувчилар шифобахш балчиқ, бассейн, вибромассаж, сауна, треножёр зал
хизматларидан ҳам фойдаланишлари мумкин.

Хоразм вилоятида фаолият олиб бораётган юқорида келтирилган асосий

иккита “Хонқа” ва “Шовот Оби

-

ҳаёт” саноторияларининг салоҳиятини қуйидаги

жадвалда кўришимиз мумкин

(4-

жадвал).

4-

жадвал

“Хонқа” ва “Шовот Оби

-

ҳаёт” санаторияларининг салоҳияти

Эгаллаган

худуди

Жами

хоналар

сони

Люкс хоналар

сони

Ўртача

даволаниш

давомийлиги

Бир кунлик
даволаниш

тўлови

Йиллик ўртача қабул

қуввати

Хонқа саноторияси

20 гектар

46 та

6 та

(1 кишилик)

7 та

(2 кишилик)

12 кун

Оддий

(140-

160 минг

сўм)

люкс

(200 минг сўм)

350-

400 та

Шовот Оби

-

ҳаёт саноторияси

11 гектар

108 та

10та

(1 кишилик )

20та

(2 кишилик)

10-

12 кун

Оддий (100 минг
сўм) Люкс (120
минг сўм)

950-

1000 та

Манба

:

Санаториялар маъмурияти билан суҳбат маълумотлари асосида муаллиф томонидан

тузилди.

Тўртинчи йўналиш:

Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан

Хоразм вилоятида туристик

-

реакрацион хизматларни янада

ривожлантириш бўйича

кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоятнинг кўплаб
туманларида кўнгил очиш ва кўчма дам олиш масканлари фаолиятини йўлга қўйиш
учун катта салоҳият мавжуд эканлигини

эътиборга олиниб, ҳудудий департамент

томонидан чора тадбирлар ишлаб чиқилган.

Хусусан, вилоятнинг

Боғот тумани Бешариқ қишлоғи “Гулшан” маҳалласи,

Хўжалик қишлоғи “Қалажиқ қалъа” маҳалласи, Урганч тумани Юқори Дўрман
қишлоғи, Ўрмон хўжалигининг Урганч туманига қарашли ҳудуди, Ғойбу қишлоғи
“Туркманлар”

махалласи Ғозовот канали қирғоқларида, Шовот тумани Чўқли қишлоқ

“Моноқ” маҳалласи, “Чиғатой қалъа” қишлоғи ҳудудларида Тупроққалъа тумани


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

359

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

“Шарлауқ” маҳалла ҳудуди, “Саримой”

қишлоқ

ҳудудларида, Гурлан тумани Вазир

қишлоғи “Эсабий” маҳалласида, Қўшкўпир тумани “Амирқум” маҳалласида, Хива
туманининг Чинобод қишлоғида, Янгиариқ туманининг “Чиқирчи” қишлоқи

ҳудудида, Янгибозор туманининг “Бошқирших”

қишлоқи кўчма дам олиш

масканларини жойлаштириш учун ҳудудлар ажратилган.

Хоразм вилояти бўйича барча туманларда кўчма дам олиш масканларини

жойлаштириш учун жами 70,3 га.

ер майдонларини

ажратилган бўлиб, уларнинг

асосий ташаббускорлари сифатида асосан фермер хўжаликлари, масъулияти
чекланган жамиятлар, ўрмон хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар ҳисобланади.
Кўчма дам олиш масканлари учун 290 та қурилмалар сони жалб қилиниши назарда
тутилган (5

-

жадвал).

5-

жадвал

Хоразм вилоятида кўчма дам олиш масканлари жойлашадиган ҳудудлар тўғрисида

маълумот

Туман номи

Худуд манзили

Майдон

(га

)

Ташаббускор

Кўчма

қурулмалар

сони

1

Боғот тумани

Бешариқ қишлоқи

“Гулшан”

маҳалласи

26,9

“Шабнам”

фермер

хўжалиги

18

Хўжалик қишлоғи

“Қалажиқ қалъа”

маҳалласи

15,6

“Қалажиққалъа Оазис

экотуризм”

50

2

Гурлан тумани

Вазир қишлоғи “Эсабий”

маҳалласи

2,27

“Гурлан Исмоилов кўли”

МЧЖ

10

3

Қўшкўпир

тумани

“Амирқум”

маҳалласи

7,3

Қўшкўпир

т хокимлиги

15

5

Урганч тумани

Юқори Дўрман қишлоғи

1,2

Урганч туман хокимлиги

15

Ўрмон хўжалигининг

Урганч туманига қарашли

ҳудуди

2,3

Хоразм ўрмон хўжалиги

28

Юқори Дўрман қишлоқи

1

“Акация”

МЧЖ

10

Ғойбу

қишлоғи

“Туркманлар”

маҳалласи

Ғозовот

канали

қирғоқлари

0,5

“Чап қирғоқ Амударё”

ИТХБ

8

4

Хива тумани

Чинобод қишлоқи

5

“Валико плюс”

ф.х

20

0,06

“Болтавой оқсоқол”

ф.х

12

5

Шовот тумани

Чўқли қишлоқ

“Моноқ”

маҳаллиси

0,42

Шовот туман ҳокимлиги

12

“Чиғатой қаъла” қишлоғи

ҳудуди

1,1

Шовот канали ҳимоя

зонаси

25

6

Янгиариқ тумани

“Чиқирчи” қишлоқи

ҳудуди

2

Хоразм ўрмон хўжалиги

20

7

Янгибозор тумани

Бошқирших қишлоқи

0,15

Хоразм миллий табиати

боғи

15

8

Тупроққаьла тумани

“Шарлауқ” маҳалла

ҳудуди

1,5

“Амударё”

дарёсининг

ҳимоя зонасида

12

Саримой қишлоқ

ҳудуди

3

“Боёт қум чорвадори”

фермер хўжалиги

20

Манба: Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти маьлумотлари асосида

тайёрланди

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

360

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Бундай кўчма дам олиш масканлари туризм соҳасида айрим ҳудудларда юзага

келадиган мавсумий муаммоларга ўз навбатида ечим бўлади. Бундан ташқари

ушбу

туристик

-

рекреацион хизматларни таклиф қилувчиларнинг даромадларини оширган

ҳолда бозордаги талаб ва таклиф асосида қўшимча хизматларни таклиф қилишга
имкон яратади ва мавсумий ишсизликнинг камайишига сабаб бўлади.

Хулоса ва таклифлар

Тадқиқотларимиз натижасида, Хоразм вилоятида

нафақат тарихий

-

меъморий,

маданий,

зиёрат, экологик, қишлоқ туризми балки туристик

-

рекреация хизматларини

ривожлантириш имкониятлари мавжуд эканлиги аниқланди. Истиқболда вилоятнинг
туристик

-

реакрацион хизматларини янада ривожлантириш мақсадида қуйидаги чора

-

тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

Вилоятдаги “Қалъажиқ оромгоҳи соғломлаштириш” маркази, “Хонқа” ва

“Шовот Оби

-

ҳаёт” саноториялари

атрофида туризм инфратузмаси объектларини

барпо қилиш;

Вилоятнинг Эшон равот, Ғовук кўл атрофларида, Амударё ўзанида (Урганч

тумани, “Чолиш” посёлкаси) янги туристик

-

реакрация мажмуаларини инвестициялар

(хорижий ва маҳаллий) жалб қилган барпо қилиш;

Хоразм вилоятида

кўнгил очиш ва кўчма дам олиш масканлари

ташкил

қилишни самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва уларни туристик мавсум
даврида доимий фаолиятини кўрсатишини ташкил қилиш;

Вилоятда мавжуд экотуризм ресурсларидан мақсадли фойдаланган ҳолда

ушбу ҳудудларда рекреация хизматларини йўлга қўйиш, жумладан

,

отда сайр қилиш

орқали умуртқа поғона касалликларини даволаш, Амударё қирғоқларида,
тўқайзорларда мавсумий кўчма дам олиш масканларини барпо қилиш;

Вилоятдаги туристик

-

реакрацион мажмуаларини электрон вебсайтлар

саҳифасини яратиш ҳамда реакрация хизматлари объектларининг ягона электрон
базасини шакллантириш;

Вилоятда фаолият кўрсатаётган туристик

-

реакрацион мажумаларининг турли

хил хизматлари, тадбирлари ва дастурларини маркетинг

услублари ва

стратегияларини татбиқ қилиш орқали реклама

-

тарғибот фаолиятини ташкил қилиш;

Умуман, истиқболда туристик

-

реакрацион хизматларнинг ривожланиши

Хоразм вилоятининг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишига ўзининг ҳиссасини қўшиб,

маҳаллий бюджет даромадларининг кўпайиши, инвестициялар оқимининг ўсиши,
ишчи ўринларини яратилиши, аҳоли саломатлигини яхшиланишига хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Charles R,

B Ritchie “Tourism: Principles, Practices, Philosophies” Twelfth edition

Hobeken New Jersey, 2016y, p 21.

2.

Gjorgievski, Mijalce, Saso Kozuharov, and Dejan Nakovski “Typology of

recreational-tourism resources as an important element of t

he tourist offer” Special

issue,

UTMS Journal of Economics 4 (1): 2013y p53

60.

3.

Stephen F. Nell R “Tourism, Recreation and Sustainability” Cromwell Press 2009y

page 32.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

361

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

4.

Travel and Tourism Economic impact and Trends 2019. World Travel and Tourism

Council.

5.

World Tourism Barometer Volume 18 Issues 1. January 2020 WTO.

6.

Григорьев В.И, Симонов В.С “Стратегия формирования индустрии

рекреаций” –СПб: Иид по СПбГУЭФ 2006 б 3.

7.

И.Тухлиев, Ғ.Х Қудратов, М.Қ Пардаев “Туризмни режалаштириш” дарслик

“Иқтисод

-

молия” (2010) Тошкент.

8.

Пардаев М.Қ ва бошқалар “Рекреацион зоналар ва экологик туризм

таьрифларини ишлаб чиқишда назарий ва услубий ёндашувлар” Иқтисодиётни
модернизациялаш шароитида хизмат кўрсатиш сохаси самарадорлигини ошириш ва
инновацион фаолиятини такомиллаштириш муаммолари. Анжуман материаллари.

2014-

й 21

-

22 феврал Самарқанд

9.

Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бўлими

маьлумотлари.

10.

Усманова

З.И

“Ўзбекистонда

туристик

рекреацион

ҳизматларни

ривожлантириш хусусиятлари ва тенденциялари” Phd дисс Самарқанд 2018й.

11.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 –йил 2

-

декабрдаги ПФ

-

4861 сонли фармони. “Ўзбекистон Республикаси туризм сохасини жадал
ривожлантиришни

таьминлаш

чора

-

тадбирлари

тўғрисидаги”

Президент

фармонининг биринчи бандида.

12.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 –йил 2

-

декабрдаги ПФ

-

5326 сонли фармони.

Lex.uz

13.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга Мурожатномаси Халқ сўзи газетаси 28

-

декабр 2018

-

йил

14.

Ўзбекистона Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

маълумотлари. https://uzbektourism.uz /cyrl/newnews/view?id=964.




Библиографические ссылки

Charles R, В Ritchie "Tourism: Principles, Practices, Philosophies" Twelfth edition Hobeken New Jersey, 2016y, p 21.

Gjorgievski, Mijalce, Saso Kozuharov, and Dejan Nakovski "Typology of recreational-tourism resources as an important element of the tourist offer" Special issue, UTMS Journal of Economics 4 (1): 2013y p53-60.

Stephen F. Nell R "Tourism, Recreation and Sustainability" Cromwell Press 2009y page 32.

Travel and Tourism Economic impact and Trends 2019. World Travel and Tourism Council.

World Tourism Barometer Volume 18 Issues 1. January 2020 WTO.

Григорьев В.И, Симонов В.С "Стратегия формирования индустрии рекреаций" -СПб: Иид по СПбГУЭФ 2006 б 3.

И.Тухлиев, F.X КУДРатов, М.К, Пардаев "Туризмни режалаштириш" дарслик "Ик,тисод-молия" (2010) Тошкент.

Пардаев М.К, ва бошцалар "Рекреацион зоналар ва экологик туризм таьрифларини ишлаб чикишда назарий ва услубий ёндашувлар" Ик,тисодиётни модернизациялаш шароитида хизмат курсатиш сохаси самарадорлигини ошириш ва инновацион фаолиятини такомиллаштириш муаммолари. Анжуман материаллари. 2014-й 21-22 феврал Самарканд

Туризмни ривожлантириш Давлат кумитаси Хоразм вилояти КУДУДИЙ булими маьлумотлари.

Усманова З.И "Узбекистонда туристик рекреацион кизматларни ривожлантириш хусусиятлари ва тенденциялари" Phd дисс Самарканд 2018Й.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2016 -йил 2-декабрдаги ПФ-4861 сонли фармони. "Узбекистон Республикаси туризм сохасини жадал ривожлантиришни таьминлаш чора-тадбирлари тутрисидаги" Президент фармонининг биринчи бандида.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2016 -йил 2-декабрдаги ПФ-5326 сонли фармони. Lex.uz

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожатномаси Халксузи газетаси 28-декабр 2018-йил

Узбекистана Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси маълумотлари. https://uzbektourism.uz /cyrl/newnews/view?id=964.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов