Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш масалалари (хорижий тажрибалар асосида)

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
267-275
5
4
Поделиться
Рузиев, Ш. (2020). Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш масалалари (хорижий тажрибалар асосида) . Экономика и инновационные технологии, (6), 267–275. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11856
Шохрузбек Рузиев, Коканский университет

Заведующий кафедрой академических дел  PhD

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мазкур мақолада туризмнинг иқтисодий ривожланишдаги аҳамияти, мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилган. Ривожланган хорижий давлатларнинг ҳуқуқий қиёсий таҳлиллари ҳамда илғор тажрибаси асосида юртимизда туризмни ривожлантириш бўйича таклифлар келтирилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

260

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЎЗБЕКИСТОНДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

МАСАЛАЛАРИ (ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАР АСОСИДА)

Рузиев Шоҳрузбек Равшан ўғли

Қўқон университети Академик ишлар департаменти бошлиғи, PhD

E-mail:

ruzievshohruz@gmail.com

Аннотация.

Мазкур мақолада

туризмнинг иқтисодий ривожланишдаги аҳамияти,

мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар
таҳлил этилган. Ривожланган хорижий давлатларнинг

ҳуқуқий

қиёсий таҳлиллари ҳамда

илғор тажрибаси асосида

юртимизда туризмни ривожлантириш бўйича таклифлар

келтирилган.

Калит сўзлар

(Key words):

туризм, виза, визасиз режим, сайёҳлар

,

инфраструктура,

гидлик фаолияти, хорижий давлатлар, қонун ва қонуности ҳужжатлар.

Abstract.

This article analyzes the importance of tourism in economic development, the work

being done in our country to develop the tourism industry is analyzed. Based on the comparative
analysis of developed foreign countries, proposals for the development of tourism in our country are
presented.

Key words:

tourism, visas, visa-free regime, tourism, infrastructure, guide activities, foreign

countries, law and legal documents.

Кириш

Жаҳонда туризм соҳаси

барча инфратузилмаларни ривожлантиришга бевосита ва

билвосита таъсир кўрсатадиган ижтимоий

-

иқтисодий ҳодиса сифатида гавдаланади

.

Замонавий туризм транспорт, ижтимоий ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг юқори
даражада ривожланишига асосланган бўлиб, бу охир

-

оқибат уни иқтисодиётнинг

юқори рентабелли соҳасига айлантиради.

Ўзбекистон Республикасида мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ туризм

соҳасини давлат томонидан қўллаб –

қувватлаш, мазкур соҳа билан шуғулланувчи

корхоналарга имтиёзлар яратиб бериш, шунингдек, туризм соҳаси учун
инфратузилмани шакллантириш борасидаги ишлар жадал суръатлар билан давом
эттирилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон 1993 йил 4 октябрда Бутунжаҳон

туризм ташкилотига Маркази Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб аъзо бўлди. Бу
ўз навбатида Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантириш ишларига катта ижобий
туртки берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон

Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора

-

тадбирлар

тўғрисида” ги ПФ 5611 сонли қарорида “2019

-

2025 йилларда Ўзбекистон

Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Консепсияси”га мувофиқ

Европа ва

Жануби

-

Шарқий Осиё мамлакатлари билан товар айланмаси, ташиладиган

йўловчилар сони ва инвестицияларни кўпайтириш учун республикадаги транспорт
алоқа тизимини тубдан яхшилаш

мақсадида хорижий алоқаларни янада

мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилди

[1].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

261

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Республикамизда туризмни ривожлантириш жуда катта иқтисодий самара

бериши ҳаммамизга аён, чунки у хорижга ресурс чиқармай (пахта, газ, нефть) валюта
олиб кириш имконини беради. Таҳлиллар шундан далолат берадики, кўпгина
ривожланган мамлакатларда туризмдан келадиган даромад бошқа соҳаларга
қараганда анча кўпроқ валюта тушумларини келтиради. Масалан: Туркия йилига 4

-5

млрд. долларлик товар экспорт қилса, туризм фаолиятидан 10 млрд. доллардан ортиқ
даромад олади. Австрия, Англия, Италия, Франция, Испанияларда ҳам худди шундай
юқори кўрсаткичларни кўришимиз мумкин.

Мазкур

соҳа

кузатувчилари

сайёҳлик

ва

туризм

иқтисодий

ривожланишнинг

драйвери

ҳаракатлантирувчи

кучи

экани

ҳақида

якдил

фикр

билдирмоқда,

ушбу

соҳалар

янги

иш

ўринларига

замин

яратиш

баробарида

(ICAO

маълумотига

кўра,

2017

йилда

ҳар

10

иш

ўрнининг

биттаси

шу

соҳага

тегишли

бўлган)

ижтимоий

ривожланишга

катта

ҳисса

қўшади.

Туризм

хизмат

кўрсатишга

асосланган

иқтисодиётни

яратиш

ва

ривожлантиришни

рағбатлантиради

.

Ушбу

фаолият

доираси

Тошкентдаги

йирик

меҳмонхоналардан

тортиб,

Самарқанддаги

кичик

хостеллар

,

халқаро

аэропортлардаги

бутиклар,

Бухоро

ва

Хиванинг

хушманзара

кўчаларидаги

кичик

ҳунармандчилик

дўконларигача

бўлган

қамровни

қамраб

олади.

У

инсонларда

иқтисодий

кўникмаларни

оширади,

билим

уфқларини

кенгайтиради.

Бугунги

кунда

аксарият

мамлакатларда,

жумладан,

энг

ривожланган

10

та

мамлакатда

бутун

саъй

-

ҳаракатлар

чет

эллик

сайёҳларни

жалб

этишга

қаратилмоқда.

Туризм

ривожланаётган

мамлакатлар

учун,

айниқса,

пул

оқимини

оширишда

фойдали

бўлиши

ҳaммага

маълум

[2].

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Жаҳон тадқиқотларида туризм соҳасида алоҳида эътибор қаратилиб

келинмоқда.

Жумладан,

ҳозирги

кунда

ривожланган

давлатлар

илмий

тадқиқотларида туризм соҳасини уларнинг иқтисодиётига, ижтимоий соҳасига,
экология ва бошқа соҳаларга таъсири

ўрганиш бўйича бир қанча тадқиқотлар олиб

бормоқдалар. Ушбу тадқиқотларнинг асосий мазмунида ижтимоий капиталнинг
туризм йўналишида олиб борилаётган сиёсатга мос тушадими. Ушбу жумбоқни очиб
беришда бир нечта олимлар АҚШ 3 та штати, Австралия ва Океания мамлакатларида
74 қизиқиш билдирган томонлар билан тадқиқот ўтказилган. Ушбу тадқиқот
натижасига кўра улар ўзаро боғлиқ бўлиб ижтимоий капиталнинг ўсиши туризм
соҳасини ривожланишига билвосита таъсир ўтказиши асосланган

[3].

Кужел Ю. ўзининг дарслигида туризм соҳасини мамлакат ижтимоий–иқтисодий

ривожлантиришдаги ролини очиб берган. Бунда мамлакатнинг энг тез
ривожланадиган соҳаси сифатида туризмга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини
келтириб ўтади

[4].

Россиялик олимлар Н.Морозова ва М.Морозовнинг фикрига кўра замонавий

туризм индустрияси янги компьютер технологияларини жорий этилиши билан улкан
ўзгаришларга эга бўлди. Ҳар қандай ташкилотни туристик бизнес бозорида замонавий
ахборотлар технологиясидан фойдаланилмасдан муваффақиятли фаолият кўрсатиши
амалиётда мумкин эмас

[5].

Н. Хайдаровнинг фикрига кўра, мамлакатда таълим соҳасига хорижлик

талабаларни қабул қилишни кескин кўпайтириш керак. Улар камида 4 йил ўқиш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

262

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

даврида туристлар каби ҳаёт кечиради. Уларни ўқиш даврида ота

-

оналари ва яқин

дўстлари кўриб кетиш учун келиб

-

кетиш имконияти жуда катта

[6].

Кўриб ўтилган мутахассисларнинг фикрига кўра, туризм соҳасини ривожлантириш

мамлакатнинг барча секториларининг

ривожланишига бевосита таъсири юқори

эканлиги асослаб берилган. Ҳозирги кунда мамлакатимиз

туризм салоҳиятини

ривожланган давлатлар фойдаланаётган тажрибалар

асосида мавжуд бўлган туристик

салоҳиятдан фойдаланиш орқали дунёга намоён қилиш зарур ҳисобланади.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот жараёнида туризмни ривожлантириш бўйича хорижий давлатларнинг

илғор тажрибалари ўрганилди. Туризм

бўйича расмий статистик маълумотлардан

фойдаланилди.

Мақолада назарий мушоҳада, тизимли ёндашув, кузатиш, умумлаштириш,

қиёсий таҳлил, синтез каби усуллардан самарали қўлланилди.

Изланишлар натижалари

Бирлашган Миллатлар Жаҳон Туризм

Ташкилоти (United Nations World Tourism

Organization (UNWTO)) маълумотларига кўра, бутун жаҳон ялпи ички маҳсулотининг
10,4%и (2017 йилда унинг ҳажми 8,3 трлн. АҚШ долларига тенг бўлди), дунёдаги
инвестицияларнинг 7%и, солиқ тушумларининг 5%и, жаҳондаги истеъмолчилик
харажатларининг 11%и ва ҳар 16

та янги яратилаётган иш ўрнининг биттаси айнан

туризм ва меҳмондўстлик индустриясининг ҳиссасига тўғри келмоқда. Мазкур
тармоқда аҳолининг иш билан бандлик даражаси 2016 йилга нисбатан 103% га ўсди ва
2017 йилда

туризм ва сайёҳлик соҳасида бевосита 118,4 миллион киши (жаҳондаги

умумий бандларнинг 3,8%и) иш билан банд бўлган бўлса, билвосита (туризмга хизмат
кўрсатадиган тармоқлар билан бирга) 313,2 миллион киши фаолият кўрсатмоқда

[7].

Грузия

сўнгги

бир

неча

йилда

чет

эллик

туристлар

сонини

уч

марта

оширгани

билан

мақтовга

сазовор

бўлди

[8].

Ушбу

мамлакат

ажойиб

таомлари,

ноёб

маданий

мероси,

самимий

ва

ҳаётсевар

халқи

билан

машҳур

.

Бироқ

бошқа

кўплаб

мамлакатларнинг

гастрономик

ва

маданий

мероси

ҳам

шундай

ноёб

бўлишига

қарамай,

улар

дунё

сайёҳлари

назаридан

четда

қолмоқдалар

.

Грузиянинг

аксарият

давлатлар

учун

визани

бекор

қилгани

ўз

навбатида

сайёҳлар

сонининг

кескин

ошишига

сабаб

бўлди

.

Аввал

мамлакатга

ҳар

йили

100

мингдан

камроқ

сайёҳ

келган

бўлса,

сўнгги

20

йилда

уларнинг

сони

6,5

миллион

кишига

етди

.

Аҳолининг

кам

таъминланган

қисми

2006

йилда

32,5

фоизни

ташкил

этган

бўлса,

2017

йилга

келиб,

1,63

фоизга

қадар,

яъни

икки

баробарга

қисқарганлиги

кузатилган

.

Мустақил

кузатувчилар

фикрича

,

бунга,

асосан,

туризм

соҳасининг

ривожланиши

сабаб

бўлган

ва

2018

йилда

мамлакатнинг

ялпи

ички

маҳсулоти

7,5

фоиз

ўсган

[2].

Мамлакатимизда

ҳам

туризмни

ривожлантириш

борасида

бир

қатор

ислоҳотлар

амалга

оширилмоқда.

Хусусан,

Туризмни ривожлантириш

давлат

қўмитаси ва унинг

минтақавий тузилмалари штат бирликларининг

оширилгани, ҳудудларда туризм

департаментлари ва бошқармалари, ҳоким ўринбосарлари лавозимлари ташкил
этилгани мазкур ташкилотларнинг имкониятларини кенгайтирда катта рол ўйнамоқда

.

Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги Қонуни 2019 йил 18 июлда

қабул қилинган, унда соҳанинг ҳозирги ривожланиш босқичидан келиб чиққан ҳолда
янги тушунчалар киритилди, туризм бўйича

давлат сиёсатининг принциплари ва

асосий йўналишлари белгиланди. Шунингдек, туристик фаолият субъектлари


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

263

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тоифаларга ажратилди. 47 та давлат фуқаролари учун виза режими бекор қилинди
ҳамда визасиз режимга эга мамлакатлар сони 86 тага етди. Бундан ташқари виза
жараёнларини соддалаштириш мақсадида электрон виза олиш имкониятига эга
мамлакатлар сони 57 ни ташкил этди.

Қўшимча равишда, “Ватандош”, “Талаба”, “Академик”, “Зиёратчи” ва “Тиббиёт”

виза турлари жорий этилди. Қилинган ишлар натижаси таҳлили шуни кўрсатмоқдаки,
ўтган давр билан солиштирганда 2019 йилда мамлакатимизга келган сайёҳлар сони

26,

2 фоизга кўпайди. Визасиз режим жорий этилган давлатлардан ташриф буюрган

сайёҳлар сонида эса 58 фоиз ўсиш кузатилди. Натижада, сайёҳларни жойлаштириш
масканларининг юкланиш даражаси 62 фоиздан 84 фоизга кўпайди. Охирги йилларда
туризм соҳасидаги янги тенденцияларга мос ва кенг сегмент талабларига жавоб
берадиган хостеллар бозорини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу
мақсадда 2019 йилда мамлакатда кам бюджетли туризм инфратузилмаси ва хостеллар
бизнесини янада рағбатлантириш учун хостелларни мажбурий сертификациялаш
тартиби бекор қилинди ва бошқа бир қатор талаблар соддалаштирилди. 2019 йилнинг
ўзида республикада 161 та янги хостеллар қуриб фойдаланишга топширилди. Улар
томонидан бир вақтнинг ўзида 5666 нафар сайёҳга хизмат кўрсатиш имконияти
яратилди

[9].

Олинган натижалар муҳокамаси

Туризмни

ривожлантириш

омилларига

чипталарининг

нархи

арзон

бўлган

авиакомпаниялар

-

лоукостерлар

(lowcosters)

ҳам

таъсир

кўрсатади.

Польшада

туризм

ривожланишига

авиакомпанияларнинг

таъсир

этувчи

жиҳатлари

ўрганилганда,

тадқиқот

натижасига

кўра

,

лоукостерлар

унчалик

машҳур

бўлмаган

жойларда

туризмни

ривожлантиришга

ҳисса

қўшган

ҳамда

кичик

шаҳарларда

ушбу

соҳанинг

тараққий

этишига

хизмат

кўрсатган

.

Мазкур

тадқиқотда

бошқа

омиллар

ҳам

ўрганилган.

Масалан,

қишқи

туризмга

нисбатан

талабнинг

юқори

даражаси

ҳамда

янги

йўналишларга

хизмат

кўрсатувчи

лоукостерларнинг

янги

маршрутлари

пайдо

бўлгани

сабабли

2005

йилда

Норвегияга

келувчи

сайёҳлар

сони

кескин

ошган.

2005

йилда

туризм

манзиллари

ўртасида

улкан

муваффақият

қозонган

шаҳарлар

сифатида

Валенсия

,

Барселона

(Испания)

ҳамда

Дубровникни

(Хорватия)

мисол

қилиб

келтириш

мумкин.

Сайёҳлар

сонининг

жадал

ошишига

чипта

нархлари

паст

авиакомпаниялар

сонининг

жадал

ортиши

сабаб

бўлди,

натижада

Буюк

Британиядан

келувчилар

сони

икки

баробар

ўсди

[10].

Республикамизда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича мавжуд имконият ва

шароитлардан самарали фойдаланишда қийинчиликлар бўлиб, халқаро туризм
йўналишида республикага ташриф буюрувчиларнинг талаб эҳтиёжларини қондириш
талаб даражасида эмас. Бунинг асосий тўсиқларидан бири, ҳали бу соҳада
инфраструктуранинг етарли даражада ривожланмаганлиги ва туризмни давлат
томонидан бошқаришнинг энг самарали усулларини жорий қилиш билан боғлиқ
бўлган муаммолар чуқур ўрганилмаганлигидир.

Мазкур тадқиқот

доирасида, Республикамизда туризм соҳасини тартибга солиш

бўйича қабул қилинган қонун ва қонун ости ҳужжатларини таҳлил қилиш натижасида
қуйидаги номувофиқлик ва муаммолар мавжудлигига гувоҳ бўлдик

:

1.

Туризм соҳасида фаолият юритувчи ташкилотларда хизмат кўрсатувчи гидлар

фаолияти, уларга қўйиладиган талаблар, уларни сертификатлаштириш ҳамда


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

264

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

малакасини ошириш масалалари бўйича махсус тартиблар ишлаб чиқилган. Аммо
мустақил тарзда гидлик фаолияти билан шуғулланиш, уларга қўйиладиган талаблар,
уларнинг ҳуқуқий мақоми ва уларнинг малакасини ошириш бўйича соҳага оид бирорта
юридик ҳужжатда тўхталиб ўтилмаган.

2.

Туристларга мамлакатимиздаги тарихий обидалар, тарихий шахслар,

давлатнинг ҳудудий ва маъмурий тузилиши, шунингдек, урф

-

одатлар ва анъаналар

тўғрисида маълумот берувчи гид

-

таржимонлар ўзлари бераётган маълумотларнинг

тўғрилиги ва асосланганлиги учун шахсан жавобгарлиги масаласи ҳамда уларга
бериладиган жазо тури қонун ва қонун ости ҳужжатларида аниқ белгилаб қўйилмаган
ва ҳоказо.

Юқорида келтириб ўтилган камчилик ва номувофиқликларни бартараф этиш

бевосита соҳанинг янада ривожланиши ва мазкур фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини
янада мустаҳкамланишига ёрдам беради.

Тадқиқот доирасида Австрия Республикасининг туризм тизими ва соҳани давлат

томонидан ҳуқуқий тартибга солиш масалалари таҳлил қилинди ҳамда ўрганиш
натижалари асосида Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тартибга солиш
бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Австрия Федератив Республикаси Марказий Европада жойлашган давлат бўлиб,

9 та федерал ҳудудлардан ташкил топган. Мамлакат туризм соҳасида дунёнинг етакчи
давлатларидан бири ҳисобланиб, мамлакат ЯИМ нинг 35 % туризм соҳаси ҳиссасига
тўғри келади

[11].

Мамлакатнинг туристик марказлари Вена ва Залсбург шаҳарлари

ҳисобланади.

Австрия Федерал Республикасида туризм соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга

солиш бўйича махсус

федерал қонун

қабул қилинмаган. Лекин ҳар бир федерал ҳудуд

бўйича махсус қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари қабул қилинган. Мамлакатдаги
туризм соҳасини ривожлантириш ва тартибга солиш масалалари солиқ қонунчилиги,
божхона қонунчилиги, халқаро савдо ва иқтисодий муносабатлар қонунчилиги
асосида тартибга солинади.

Австрияда туризм соҳасини давлат томонидан ҳуқуқий тартибга солиш

борасидаги энг асосий ҳужжат “

Европа туризмини рақобатбардош ва барқарор

тарзда ривожлантириш бўйича

” Европа иттифоқи Дастури ҳисобланади. Австрия

Европа Иттофоқига аъзо давлат сифатида бу Дастурнинг бажарилишини
таъминлайди

[11].

Мамлакатда туризм соҳаси Австрия миллий туризм ташкилоти (

Austrian National

Tourist Office

, Österreich Werbung) ҳамда Австрия Иқтисодиёт, оила ва ёшлар

вазирлиги (

Ministry of Economy, Family and Youth

) томонидан ривожлантирилади ва

тартибга солинади. Бунда Австрия миллий туризм ташкилоти мамлакатда туризм
маркетинги соҳасини ривожлантириш билан шуғулланади ва мазкур соҳа бўйича энг
асосий ташкилот ҳисобланади. Австрия Иқтисодиёт, оила ва ёшлар вазирлиги эса
туризм

соҳасини давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш, тартибга солиш, назорат қилиш,

молиялаштириш ва бошқа вазифаларни бажаради

[12].

Австрияда туризмни ривожлантириш бўйича

миллий дастур

қабул қилинган

бўлиб, у давлат томонидан туризмни қўллаб қувватлашнинг ҳуқуқий ва иқтисодий
механизми бўлиб хизмат қилади. Дастурдаги асосий вазифалар:

Солиқ имтиёзлари, субсидия ва дотациялар;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

265

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Туризм

соҳасини

ривожлантириш

ва

туристик

хизматлар

истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни қўллаб қувватловчи миллий
қонунчилик ва норматив ҳужжатларни такомиллаштириш;

Мамлакатга кириш ва ундан чиқиш пайтида виза чекловларини камайтириш;

Нархларни қисқартириш ва бошқа турли имтиёзлар бериш йўли билан

номавсумий туризмни рағбатлантириш;

Ижтимоий туризмни ривожлантириш ва қўллаб

-

қувватлаш;

Туристлар ҳавфсизлигига қўйиладиган талабларни кучайтириш ва ва бу

соҳадаги ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш;

Давлат томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш, маданий ва тарихий

меросни асраб

-

авайлаш бўйича қонунчиликни мустаҳкамлаш

[13].

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда туризмни ривожлантириш

бўйича қабул қилинган давлат дастурлари бирмунча кенг ва атрофлича, аммо Австрия
давлат дастурида кўпроқ самарадорлик ва инновацияга эътибор қаратилган.

Юқорида келтирилган, Ўзбекистонда туризм соҳасини давлат томонидан

ҳуқуқий тартибга солиш борасидаги муаммо ва номувофиқликлар бўйича Австрия
тажрибасини ўрганиш натижаларини келтириб ўтамиз:

1.

Австрияда туризм соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солувчи ва

ривожлантирувчи ташкилотлар ҳуқуқий мақоми бўйича номувофиқликлар мавжуд
эмас, яъни Австрия Иқтисодиёт, Оила ва Ёшлар вазирлиги соҳани давлат томонидан
тартибга солувчи, назорат қилувчи ва қўллаб қувватловчи давлат органи ҳисобланади.
Австрия

Миллий

Туризм

Ташкилоти

эса

мамлакатда

туризм

соҳасини

ривожлантиришни услубий жиҳатдан таъминловчи ташкилот ҳисобланади. У назорат
ва лицензиялаш ваколатларига эга эмас ҳамда вазирлик тасарруфидаги ташкилот
ҳисобланади.

2.

Таҳлил жараёнида шунинг

гувоҳи бўлдикки, Австрия Республикасига хорижий

сайёҳларнинг келиш тартиби, Австриялик сайёҳларнинг чет давлатларга чиқиш
тартиби ва мамлакат ичкарисида шаҳарлараро ҳаракатланувчи туристларнинг
ҳаракатланиш тартиби тўғрисида алоҳида актлар қабул қилинган.

3.

Туризм соҳаси ходимларини (гидларни) сертификатлаштириш ҳамда уларнинг

малакасини ошириш масалалари билан боғлиқ талаблар Австрия миллий туризм
ташкилоти томонидан ишлаб чиқилади ва Австрия Иқтисодиёт, оила ва ёшлар
вазирлиги томонидан ҳар йили тасдиқланиб, амалга оширилиши таъминланади.
Мустақил гидлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича масалалар алоҳида федерал
ҳудудлар қонунчилиги асосида тартибга солинади. Масалан, Юқори Австрия федерал
парламенти томонидан 1992 йилда қабул қилинган “

Туризм тўғрисида

” ги

қонунда

мустақил гидлик фаолияти билан шуғулланиш ва гидлар тайёрлаш марказларини
ташкил этиш масаласи келтириб ўтилган.

4.

Туристларга мамлакатдаги тарихий обидалар, тарихий шахслар, давлатнинг

ҳудудий ва маъмурий тузилиши тўғрисида маълумот берувчи гид

-

таржимонлар ўзлари

бераётган маълумотларнинг тўғрилиги ва асосланганлиги учун шахсан жавобгарлиги
масаласи ҳамда уларга бериладиган жазо тури Австрия қонунчилигида ҳам ўз аксини
топмаган.

Таҳлил жараёнида шу нарсага амин бўлдикки, Австрияда туризм соҳасининг

ривожлантирилиши учун ҳукумат томонидан жуда катта ҳуқуқий ва иқтисодий


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

266

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

имкониятлар яратиб берилган. Буни солиқ имтиёзлари –

туристик фирмаларнинг

хорижий валютадаги даромадларининг 20%и солиққа тортилмаслиги

[14]

, назорат

қилувчи иқтисодий ва бошқа тизимларнинг камайтирилганлиги, соҳага кадрларни
тайёрлашнинг юқори даражаси, узоқ муддатли барқарор режаларнинг мавжудлиги,
жамият барча соҳаларининг туризм ривожида иштирок этиши ва янгидан янги
турхизматларнинг яратилганлиги, шунингдек, мамлакатда соҳани бошқариш
тизимининг тўғри танланганлиги ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланганлиги
мисолида кўришимиз мумкин.

Хулоса ва таклифлар

Бугунги

кунда

ривожланган

давлатларда

“Европанинг

ақлли

туризм

пойтахти”

ташаббуси

(The European Capital of Smart Tourism initiative)

илгари

сурилмоқда.

Ушбу

ташаббус

“ақлли

туризм”

воситаларини

,

чора

-

тадбирларини

қамраб

олади

ҳамда

шаҳарларда

тўртта

тоифа:

бақарорлик,

ногиронлиги

бор

инсонлар

учун

махсус

имкониятлар

яратиб

бериш,

рақамлаштириш,

маданий

мерос

ва

ижодкорона

ёндашув

бўйича

амалга

оширилаётган

лойиҳалардан

хабардорликни

оширишни

назарда

тутади.

Туризмни

ривожлантириш

стратегияси

маҳаллий

ҳамжамиятларни

мазкур

соҳа

орқали

қанчалик

кўп

қўллаб

-

қувватласа,

у

мамлакатда

шунчалик

барқарор

бўлади.

Олинадиган

даромадлардан

фойдаланишнинг

энг

яхши

йўли

ёдгорликларни

таъмирлаш,

ҳамжамиятни

қўллаб

-

қувватлаш,

одамларга

ҳуқуқ

ва

имкониятлар

бериш,

камбағаллик

даражасини

пасайтириш

[15].

Барқарор

туризм

ҳам

меҳмонларнинг,

ҳам

уларга

мезбонлик

қилувчи

шаҳарларнинг

хавфсизлигини

таъминлаши,

атроф

-

муҳитнинг

ифлосланишига

ва

аҳоли

тиқилинч

бўлишига

йўл

қўймаслиги

керак.

Туристлар

оқимини

адолатли

тақсимлаш

ҳам

барқарорлик

учун

муҳим

аҳамиятга

эга.

Бу

ривожланган

мамлакатлар

учун

ҳам,

ривожланаётган

мамлакатлар

учун

ҳам

бирдай

муҳим.

Хулоса сифатида, ўрганилган хорижий тажриба, эгалланган назарий билимлар

ҳамда бир қатор меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш натижасида ишлаб

чиқилган қуйидаги таклиф ва тавсияларни келтириб ўтамиз:

1.

Ўзбекистон Республикасида маҳаллий туризмни ривожлантириш мақсадида

мамлакат ҳудудида ҳаракатланувчи сайёҳларнинг ҳаракатланиш тартиби, уларга
яратиб бериладиган шароитлар ва имтиёзлар бўйича алоҳида ҳужжат ишлаб чиқиш ва
тасдиқлаш;

2.

Туризм соҳасида фаолият юритувчи гидлар малакасини ошириш, уларнинг

кўникма ва билимларини баҳолаш бўйича махсус дастурий тизим яратиш, бунда
гидларни имтиҳонлардан ўтказиш ва малакасини ошириш ишларида инсон омили
иштирокини имкони борича чеклашга қаратилган алоҳида лойиҳа ишлаб чиқиш ва
амалга ошириш;

3.

Мустақил гидлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар фаолиятининг

ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда гид

-

таржимонлар тайёрлаш махсус ўқув

марказлари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда бу жараёнга нодавлат

-

нотижорат

ташкилотларини кенг жалб этиш;

4.

Туристларга мамлакатимиздаги тарихий обидалар, тарихий шахслар,

давлатнинг ҳудудий ва маъмурий тузилиши, шунингдек, урф

-

одатлар ва анъаналар

тўғрисида маълумот берувчи гид

-

таржимонлар бераётган маълумотларнинг тўғрилиги

ва асосланганлиги жавобгарлик масаласини туризм қонунчилигида аниқ белгилаб


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

267

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қўйиш ҳамда уларга бериладиган жазо турини Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий
жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексда мустаҳкамлаб қўйиш;

5.

Туристик ташкилотлар томонидан хорижий валюталарнинг Ўзбекистонга

киритилишини янада рағбатлантириш мақсадида, уларга солиқ имтиёзлари бериш,
яъни уларнинг хорижий валютадаги даромадларининг

маълум қисмини солиқлардан

озод қилиш. Бу нарса тадбиркорларнинг соҳага янада кўпроқ инвестиция ажратишига
олиб келади.

6.

Ўзбекистон Республикасида туристик фаолиятни лицензиялаш тартибини

қайта кўриб чиқиш ва янада соддалаштириш;

7.

Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш учун

секторлараро муносабатларни тартибга солувчи ва ривожлантирувчи меъёрий
ҳуқуқий ҳужжатларни яратиш. Бунда соҳа ривожида нодавлат секторнинг иштирокини
кенгайтириш масалаларининг ҳуқуқий асосларини яратиш;

8.

Туризм соҳасига ажратилаётган сармоялар ҳажмини

янада кенгайтириш ва

мазкур фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорларга кредит имкониятларини
кенгайтириш мақсадида “Туризм тараққиёт банки”ни ташкил этиш;

9.

Ўзбекистонда туризм соҳасига янги ахборот коммуникация технологияларини

жорий қилиш бўйича махсус лойиҳа ишлаб чиқиш ва шу мавзуда халқаро
конференциялар ташкиллаштириш;

10.

“Ақлли

туризм”

воситаларидан

самарали

фойдаланиш;

11.

Ҳар бир туристик фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектида,

туризм соҳасида фаолият юритишда асос бўлувчи меъёрий

-

ҳуқуқий хужжатлар базаси

яратилиши ва доимий тарзда янгилаб борилиши лозим.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бугунги кунда мамлакатимизда

туризм соҳасини ривожлантириш ва давлат томонидан ҳуқуқий тартибга солиш
борасида катта ютуқларга эришилди. Мазкур соҳани ривожлантириш мақсадида
тадбиркорларга жуда катта имтиёз ва имкониятлар яратиб берилганлиги соҳа
ривожининг асосий омили бўлди. Шу билан бир қаторда

баъзи бир камчилик ва

фойдаланилмаётган имкониятлар борки, уларни бартараф этиш ва бу йўлда
ривожланган

хорижий

давлатларнинг

ижобий

тажрибаларидан

самарали

фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида

туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги 2019

йил 5 январдаги ПФ

-

5611 Фармони.

2.

https://uzanalytics.com/iqtisodi%D0%B5t/6667

3.

Barnabé Walheer, Linjia Zhang . Profit Luenberger and Malmquist

-Luenberger

indexes for multi-activity decision-making units: The case of the star-rated hotel industry in
China //International Journal of Tourism Management. Pages 1-

604 (December 2018) рр.1

-

11.

4.

Кужеля Ю. Л. Туризм и гостеприимство. Учебник:

-

М. : Издательство Юрайт,

2018.

439 с.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

268

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

5.

Морозова Н., Морозов М., Информационное обеспечение туризма. Учебник.

Москва, КноРус, 2016, 7 c

6.

Н.Хайдаров. Туризмни ривожлантиришда хорижий давлатлар тажрибаси.

Очиқ иқтисодиёт: соғлом рақобат, бизнес муҳити инвестицион муҳит жозибадорлиги /
Халқаро амалий анжуман / ТДИУ

7.

Travel & Tourism Economic Impact 2018 world.

8.

https://www.worldbank.org/en/news/feature/2017/10/31/central-asia-tourism-

a-driver-for-development

9.

https://review.uz/oz/post/turizm-soasini-rivozlantiris-bujica-2019-jilda-amalga-

osirilgan-islar

10.

ETC 2005, European Travel Commission, European Tourism Insights 2005.

Including Outlook for 2006, A report of the Market Intelligence Group of the ETC no. 2006/1,
Brussels, April 2006.

11.

Annual tourism report of Austria 2010.

12.

www.bundeskanzleramt.at

13.

Official Journal L 384, 31/12/1986 P. 0052

0053.

14.

www.freddy.de-buyscherses.eu.int, Inventory of taxes in the EU.

15.

Туризм

ушбу

соҳада

хизмат

қилaётган

аёлларни

қўллаб

-

қувватлаш

билан

ҳам

боғлиқдир.

Кўплаб

аёллар

саёҳат

ва

туртизм

саноатида

хизмат

қилади.

https://www.e-unwto.org/doi/pdf/10.18111/9789284419685

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг "Узбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид цушимча чора-тадбирлар тугрисида"ги 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611 Фармони.

https://uzanalytics.com/iqtisodi%D0%B5t/6667

Barnabe Walheer, Linjia Zhang . Profit Luenberger and Malmquist-Luenberger indexes for multi-activity decision-making units: The case of the star-rated hotel industry in China //International Journal of Tourism Management. Pages 1-604 (December 2018) pp.l-11.

Кужеля Ю. Л. Туризм и гостеприимство. Учебник:- М. : Издательство Юрайт, 2018. - 439 с.

Морозова Н., Морозов М., Информационное обеспечение туризма. Учебник. Москва, КноРус, 2016, 7 с

Н.Хайдаров. Туризмни ривожлантиришда хорижий давлатлар тажрибаси. Очик, ицтисодиёт: сотлом рацобат, бизнес му^ити инвестицион му^ит жозибадорлиги / Халкдро амалий анжуман / ТДИУ

Travel & Tourism Economic Impact 2018 world.

https://www.worldbank.org/en/news/feature/2017/10/31/central-asia-tourism-a-driver-for-development

https://review.uz/oz/post/turizm-soasini-rivozlantiris-bujica-2019-jilda-amalga-osirilgan-islar

ETC 2005, European Travel Commission, European Tourism Insights 2005. Including Outlook for 2006, A report of the Market Intelligence Group of the ETC no. 2006/1, Brussels, April 2006.

Annual tourism report of Austria 2010.

www.bundeskanzleramt.at

Official Journal L 384, 31/12/1986 P. 0052 - 0053.

www.freddy.de-buyscherses.eu.int, Inventory of taxes in the EU.

Туризм ушбу сохдда хизмат к,илаётган аёлларни куллаб-кувватлаш билан >^ам боЕликдир. Куплаб аёллар саёх,ат ва туртизм саноатида хизмат цилади.

https ://n ww.e-unwto.o rg/doi/p df/10.18111/9 789284419685

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов