Статистическая оценка социально-экономического развития регионов

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
66-77
30
5
Поделиться
Иноятов, У. (2017). Статистическая оценка социально-экономического развития регионов. Экономика и инновационные технологии, (5), 66–77. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9525
Умидбек Иноятов, Ташкентский архитектурно-строительный институт

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье описывается процесс статистического анализа социально-экономического развития регионов, статистический анализ динамики изменений в структуре валового регионального продукта Ташкентской области

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

1

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ҲУДУДЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШИНИ

СТАТИСТИК БАҲОЛАШ

Иноятов Умидбек Улуғбекович,

ТАҚИ мустақил тадқиқотчиси,

E-mail:

uma85891013@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада ҳудудларнинг ижтимоий – иқтисодий

ривожланишини статистик усулларда баҳолаш, Тошкент вилояти ялпи
ҳудудий маҳсулоти таркибини ўзгариш динамикасининг статистик таҳлилини
амалга ошириш жараёнлари ёритиб берилган.

Аннотация:

В данной статье описывается процесс статистического

анализа социально-экономического развития регионов, статистический анализ
динамики изменений в структуре валового регионального продукта
Ташкентской области.

Abstract:

This article describes the process of statistical analysis of the socio-

economic development of the regions, the statistical analysis of dynamics of changes
in the structure of gross regional product of Tashkent region.

Калит сўзлар:

ҳудудий тадбиркорлик, ижтимоий, иқтисодий,

иқтисодий барқарорлик, экспорт, кичик тадбиркорлик, тенденция, омил,
инвестиция.

Кириш

Мамлакатимизда ўтказилаётган демократик бозор ислоҳотлари ва

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар
стратегиясининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири иқтисодиётда давлат
иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг
устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
(КБХТ) ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий
ислоҳотларни давом эттириш

ҳисобланади. Халқаро валюта жамғармаси

(IMF)нинг ҳисоботига кўра, “бугунги кунда дунёда 90 фоиз корхоналар кичик
ва ўрта бизнес (КЎБ)га тегишли бўлиб, улар бутун дунёнинг 63 фоиз аҳолисини
иш билан таъминламоқда. Европа Иттифоқи миқёсида КЎБнинг умумий
салмоғи 99,8 фоизни ташкил этгани ҳолда 85 фоиз аҳолини иш билан
таъминламоқда”[1].

Ўзбекистонда ҳам мустақилликдан кейинги ўтган 26 йил мобайнида

амалга

оширилган

ижтимоий-иқтисодий

ислоҳотларда

КБХТни

ривожлантиришга алоҳида устувор йўналиш сифатида эътибор қаратилганлиги
боис

белгилаб

берилди.

Мамлакатимизнинг

Биринчи

Президенти

таъкидлаганларидек, “...авваламбор, соҳа ривожи учун мустаҳкам қонунчилик
ва ҳуқуқий база шакллантирилгани ва мунтазам такомиллаштириб
борилаётгани, бизнес учун имтиёз ва преференциялар бериш, ишлаб
чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда модернизация қилиш
масалаларида давлат томонидан тизимли равишда ёрдам кўрсатилаётганини
айтиш лозим”[2].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

2

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

КБХТни

тизимли

ва

комплекс

равишда

қўллаб-қувватлаш,

ривожланишини таъминлаш, жумладан, унинг ЯИМдаги, ишлаб чиқариш ва
аҳоли бандлигини таъминлашдаги улушини ошириш, кредит ресурсларига
бўлган эҳтиёжини қондириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш каби
йўналишларда

тизимли

чора-тадбирлар

амалга

оширилди.

Мазкур

ислоҳотларнинг самараси ўлароқ, 2016 йил якунларига кўра[3] КБХТнинг
улуши ЯИМда қарийб 57,0 фоиз, саноат маҳсулотлари ҳажмида 45,3 фоиз,
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмида 98,2 фоиз, асосий капиталга
киритилган инвестициялар ҳажмида 39,1 фоизга етди ва жами аҳолининг 78,2
фоизи мазкур соҳада меҳнат қилмоқда.

Бироқ, республикамиз минтақаларида тадбиркорлик фаолияти ва кичик

бизнесни ривожлантириш жараёнлари барқарор ва силлиқ кетаяпти деб
бўлмайди. Бу ҳолатни мамлакатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев танқид қилган
ҳолда “Тадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашувларда шахсан ўзим шунга
қаттиқ ишонч ҳосил қилдимки, улар турли маълумотнома, рухсатнома ва
сертификатларни, кредит олишда неча кунлар навбатда туриш, ноқонуний
текширувлар, бой берилган иқтисодий ва молиявий фойда ҳисобидан қўлга
киритган..Улар ўз ишида камчилиги ва қонунбузарлик ҳолати бўлмаса ҳам
турли даражадаги амалдорлар билан “келишиб олишга” мажбур бўлмоқда”[4].

Шу сабабли, минтақаларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш

жараёнларининг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш ва
самарадорлигини ошириш, жойларда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш,
уларнинг ташқи иқтисодий фаолиятдаги, экспортдаги иштирокини кучайтириш,
аҳолини иш билан таъминлаш вa дaрoмaдларини oшириш бoрaсидaги
имкониятларидан

тўлақонли

фойдаланиш,

ҳудудий

тадбиркорлик

субъектларининг

турли

даражаларда

ривожланиш

омиллари

ва

тенденцияларини статистик усулларда баҳолаш, статистик кўрсаткичлари
тизимини ишлаб чиқиш, ҳудудий иқтисодий ривожланиш стратегиялари
статистик моделларини тузиш ва статистик прогнозлашнинг илмий-услубий
асосларини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Вилоятда ижтимоий-иқтисодий ўсишни таъминлаш, ушбу ҳудудни

ривожлантириш бўйича ишлаб чиқарилган дастурлар ҳамда ҳукумат томонидан
тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича чиқарилган Қарор ва
фармонлар ижросини таъминлаш даражаси ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7

февралдаги “Ўзбекистон Респулбликасини янада ривожлантириш бўйича
ҳаракатлар стратегияси тўғрисдиаги” ПФ-4947-сонли фармони асосида ишлаб
чиқилган Тошкент вилояти ҳокимининг 2017 йил 1 апрелдаги 138-сонли
“Тошкент вилоятини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”ги қарори, шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимининг 2016 йил 17
сентябрдаги 289-сонли “2016-2018 йилларда Тошкент вилояти шаҳарлари ва
туманларини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги
қарори ҳудуд ривожланишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиб
келмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

3

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Мазкур Қарорларда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

бўйича

дастурлар

ҳамда

иқтисодий

ривожлантиришнинг

прогноз

кўрсаткичлари келтириб ўтилган бўлиб уларни ижросини таъминлаш бўйича
амалга оширилаётган ишлар вилоятнинг иқтисодий ривожланишини
таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги ПФ-

4354-сонли “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш
учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”, 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сонли “Хусусий мулк,
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш,
уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-
тадбирлари тўғрисида” ва 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли
“Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий
мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат
жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
фармонлари ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ҳудудий тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг миллий иқтисодиёт

тармоқларидаги самарадорлигини ошириш ва ривожлантириш муаммолари
Ҳ.П.Абулқосимов, Н.К.Муродова, Қ.Муфтайдинов, А.А.Қулматов[5], КБХТ
фаолиятини бошқариш механизми муаммолари И.У.Ибрагимов, Р.Ходжаев,
Ф.Қ.Шоюсупова, А.Эгамбердиев[6] илмий ишларида тадқиқ этилган.

Амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари ва олиб борилган илмий-

назарий изланишларга қарамасдан, айнан бугунги глобаллашув ва демократик
бозор ислоҳотлари шароитида ҳудудий тадбиркорлик фаолиятини кенг
қамровли статистик таҳлил қилишни такомиллаштириш, иқтисодий фаолиятига
таъсир қилувчи омилларни статистик моделлар асосида баҳолашга қаратилган
масалалар тизимли ҳолда ёритиб берилмаган, айрим ҳудудлар хусусиятлари
ўрганилиши билан чекланган ҳолда айнан Тошкент вилояти алоҳида тадқиқот
объекти сифатида тўлақонли ўрганилмаган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот жараёнида таҳлил ва синтез, индукция ва дедукция, иқтисодий-

математик моделлаштириш, статистик, корреляцион ва регрессион таҳлил,
эксперт баҳолаш, илмий абстракциялаш ва бошқа усуллардан кенг
фойдаланилди.

Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ишлаб чиқилган таклифлар

ва амалий тавсиялардан республика минтақаларида ҳудудий тадбиркорлик
фаолиятини ривожлантириш ҳамда прогнозлашда, соҳани янада самарали
ривожлантириш бўйича манзилли дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқишда
қўлланилади.

Таҳлил ва натижалар

Статистик маълумотлар 1990 йилларда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти

(ЯИМ)да кичик тадбиркорликнинг улуши атиги 10 фоиз атрофида
бўлганлигини кўрсатиб, мазкур ислоҳотларнинг самараси ўлароқ, 2016 йил


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

4

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

якунларига кўра кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши ялпи ички
маҳсулотда қарийб 57,0 фоиз, саноат маҳсулотлари ҳажмида 45,3 фоиз, қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари ҳажмида 98,2 фоиз, асосий капиталга киритилган
инвестициялар ҳажмида 39,1 фоизга етди ва жами аҳолининг 78,2 фоизи мазкур
соҳада меҳнат қилмоқда.

Тошкент вилояти ҳудудий жойлашиш ҳамда иқтисодий ривожланганлик

нуқтаи назаридан стратегик аҳамиятга эга бўлган ҳудудлардан бири
ҳисобланади. Вилоят ҳудуди мамлакат ҳудудининг 3.3 фоизини ташкил
қилсада, унинг ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ)и мамлакат ялпи ички маҳсулоти
(ЯИМ)нинг 10,3 фоизини ташкил қилиб, Тошкент шаҳридан кейин иккинчи
ўринда туради.

Тошкент вилоятининг бошқа ҳудудлардан ажралиб турувчи яна бир

хусусияти

бу

ҳудудда

саноатнинг

нисбатан

юқори

даражада

ривожланганлигидир.

Ўзбекистон

Республикасида

яратилган

саноат

маҳсулотининг 15.2 фоиздан ортиғи мазкур ҳудуднинг улушига тўғри келади.
Бундан ташқари саноатнинг ЯҲМдаги улуши 32.6 фоизни ташкил қилади.

Вилоят салоҳиятини кўрсатиб ўтиш ҳамда унинг мамлакат ижтимоий-

иқтисодий ривожланишини таъминлашдаги аҳамиятини очиб бериш мақсадида
биз мамлакат асосий макроиқтисодий кўрсаткичларини шакллантиришда
вилоятнинг улушини таҳлилий кўриб чиқамиз (1-расм).

1-расм. Мамлакат макроиқтисодий кўрсаткичларни шакллантиришда

Тошкент вилояти ва бошқа ҳудудларнинг улуши

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳамда Тошкент

вилояти статистика бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан
ҳисобланган.

Мамлакатимизда ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда

халқаро стандартларга жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали
жаҳон бозорига чиқиш бўйича амалий ишлар олиб борилаётган бир шароитда
вилоятнинг экспортдаги улуши 9,8 фоизни ташкил қилмоқда. Шунингдек,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

5

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

чакана савдо айланмаси ҳамда жами хизматларда вилоятнинг улуши мос
равишда 10,8 ва 9,3 фоизни ташкил қилаётганлигини кўришимиз мумкин.

Маълумотлардан кўринадики, бу ерда энг кичик кўрсаткич қурилиш

ишларига тўғри келмоқда. Яъни мамлакатдаги қурилиш ишларининг 5,4
фоизигина вилоят ҳиссасига тўғри келмоқда. Инвестициялар борасида ҳам
вилоятдаги кўрсаткични эътиборга молик деб бўлмайди, чунки юқоридаги
келтирилган маълумотларга нисбатан ҳамда вилоятнинг салоҳиятидан келиб
чиққанда 7,7 фоиз улушга эга. Қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқчилик
хўжалигида вилоятнинг улуши 12,6 фоизни ташкил қилиб, мамлакатда
салмоқли ўрин эгалламоқда.

Юқорида олиб борилган таҳлил натижаларидан кўринадики, вилоятда

ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш мамлакатнинг ижтимоий-
иқтисодий ривожланишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Буни
инобатга олган ҳолда биз ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш
тенденциясини ва ундаги ўзгаришларни ўрганган ҳолда баҳолаб ўтамиз.

Бунинг учун биз ЯИМ билан ЯҲМнинг ўсиш динамикасини статистик

таҳлил қилган ҳолда улардаги ўзгариш тенденцияларини бир-бирига мос
тушиш ёки тушмаслиги ҳамда уларнинг барқарорлигини кўриб чиқамиз (2-
расм). Биз таҳлилни 2006-2016 йиллар маълумотлари асосида амалга ошириб
ўтамиз. Мазкур статистик таҳлилда биз нафақат иқтисодий ўсиш балки
иқтисодий ўсишни барқарорлигига ҳам тўхталиб ўтмоқчимиз.

Олиб борилган статистик таҳлил натижаларига кўра, биз таҳлил

қилаётган 2006-2016 йиллар мобайнида Ўзбекистонда ЯИМнинг ўртача ўсиш
даражаси 8.3 фоизни, Тошкент вилоятида ЯҲМнинг ўртача ўсиш даражаси 7.4
фоизни ташкил этди. Бу ердан кўришимиз мумкинки мазкур давр мобайнида
Тошкент вилоятида ўртача ўсиш даражаси пастроқ.

Вилоят ЯҲМининг ўсиш тенденциясидаги ўзгаришларга эътибор

қаратадиган бўлсак, асосий пасайиш даври 2008 ва 2012 йилларга тўғри
келмоқда, яъни биринчи пасайиш жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози содир
бўлган йилга тўғри келган бўлиб, 2009 йилдан бошлаб ўсиш таъминланган
бўлса, иккинчи пасайиш 2011 йилдан бошлаб кузатила бошлаган бўлиб, 2012
йилда қуйи нуқтасига етган. Кейинги 4 йилда бироз пасайиш кузатилсада
иқтисодий ўсиш деярли барқарор бўлган. Биз бу ерда 2006-2016 йиллар
мобайнида вилоят ЯҲМи ўсиш даржасида иккита кескин пасайишни кузатдик
ва уларнинг сабабларини қуйида иқтисодиёт тармоқларидаги ўзгаришларини
таҳлил қилиш давомида аниқлаймиз.

Юқорида келтирилган иқтисодий нобарқарорлик ҳамда пасайишларнинг

сабабини ўрганиш мақсадида даставвал уни таркибий жиҳатдан ўзгариш
динамикасини таҳлил қилиб ўтамиз. Буни инобатга олган ҳолда Тошкент
вилояти ЯҲМи таркибини ўзгариш динамикаси статистик таҳлилини амалга
оширамиз (3-расм).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

6

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

2-расм. Ўзбекистон Республикаси ЯИМи ҳамда Тошкент вилояти

ЯҲМининг динамикаси

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳамда Тошкент

вилояти статистика бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан
ҳисобланган.

Вилоят ЯҲМ таркибини қараб чиқадиган бўлсак, унда асосий ўринни

саноат ва қишлоқ хўжалиги эгаллайди. Республика ЯИМда саноатнинг улуши
2006 йилда 21,8 фоизни ташкил этгани ҳолда, вилоят ЯҲМида саноатнинг
улуши 36,2 фоизни ташкил қилган. Аммо саноатнинг ЯҲМдаги улуши камайиш
тенденциясига эга бўлиб, бу тенденция 2011 йилгача сақланиб қолган бўлиб,
шу йили у ўзининг энг қуйи кўрсаткич 25,5 фоизга етган. Кейинги йилларда эса
саноатнинг улушини ошиши таъминланиб, 2016 йилда 32,6 фоизга етган.

3-расм. Тошкент вилояти ЯҲМ таркибининг ўзгариш динамикаси

Бироқ, ўрганилаётган йилларда саноатда иқтисодий ўсиш таъминланмади

деган хулосани чиқаришга асос бўла олмайди, чунки 2008 йилни инобатга

102,0

103,0

104,0

105,0

106,0

107,0

108,0

109,0

110,0

111,0

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

Ўзбекистон Республикаси

Тошкент вилояти

0%

10%

20%

30%

40%

50%

60%

70%

80%

90%

100%

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

36,2

35,5

29,2

27,6

27,0

25,5

28,4

30,0

29,2

31,5

32,6

28,5

26,4

24,3

25,4

24,0

23,0

22,1

21,0

20,3

19,8

18,2

3,7

3,7

4,0

3,8

4,3

4,3

4,5

4,8

4,9

4,3

3,4

9,5

11,2

13,0

14,3

14,3

17,9

16,5

16,6

15,2

14,5

13,5

6,7

7,2

7,6

7,1

12,3

12,2

10,5

9,9

10,7

10,0

9,5

10,2

9,3

13,6

14,3

11,9

11,3

11,8

11,7

11,9

11,9

15,3

5,2

6,7

8,3

7,4

6,2

5,8

6,2

6,1

7,9

7,9

7,5

Саноат

Қишлоқ хўжалиги

Қурилиш

Транспорт ва алоқа

Савдо

Бошқа тармоқлар

Соф солиқлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

7

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

олмаганда таҳлил қилинаётган барча йилларда ҳудудда саноат маҳсулотлари
ишлаб чиқаришни ўсиш тендецияси кузатилган. Аммо дастлабки даврда унинг
ўсиш тенденциясини бошқа соҳаларга нисбатан паст даражада бўлиши
ЯҲМдаги улушини пасайишини таъминлаган.

Худди шу ҳолатни қишлоқ хўжалиги мисолида ҳам кузатишимиз мумкин.

Яъни 2006-2016 йиллар мобайнида қишлоқ хўжалигида яратилган маҳсулот
миқдори 1,79 баробарга ўсиши кузатилган бўлсада, унинг ЯҲМдаги улуши 28,5
фоиздан 18,2 фоизга камайган. Бироқ, статистик маълумотларни кўрсатишича
мазкур даврда қишлоқ хўжалигида ўртача йиллик ўсиш суърати 6,7 фоизни
ташкил қилган (4-расм).

4-расм. Тошкент вилояти ЯҲМи ва тармоқлардаги ўсиш суръатини

йиллар бўйича динамикаси


Биз юқоридаги таҳлилларимизнинг мантиқийлигини давом эттириш

мақсадида ЯҲМ ҳамда иқтисодий тармоқларнинг ўсиши ҳамда таркибий
жиҳатдан ўзгаришини 4-расм маълумотлари асосида таҳлил қилиб ўтамиз.
Олиб борилган таҳлилларда ЯҲМнинг ўсиш суръатини пасайишини 2008 - 2012
йилларга тўғри келганлигини кўрган эдик. Биринчи, яъни 2008 йилдаги
пасайишни вилоятда саноат маҳсулотлари етиштиришдаги пасайиш билан
изоҳлашимиз мумкин, чунки саноатнинг ЯҲМдаги салмоқли улушга эгалиги
ҳамда айнан мазкур йилда соҳадаги ўсиш даражасини манфий бўлганлигини
инобатга оладиган бўлсак, яъни улушни 35,5 фоиздан 29,2 фоизга камайганлиги
ва ўсиш даражаси – 3,8 фоизни ташкил қилгани уни иқтисодий пасайишнинг
асосий сабабчиларидан бирига айлантирмоқда.

Шунингдек, 2012 йилда ЯҲМ ўсиш даражасини пасайиши қурилиш ва

савдо соҳасидаги кескин пасайиш ҳамда транспорт ва алоқа соҳасидаги
пасайиш билан изоҳлаш мумкин. Чунки қурилиш соҳасидаги ўсиш даражаси
2011 йилда 29,2 фоизни ташкил қилган бўлса, 2012 йилга келиб у 13,7 фоизга
тушиб қолган. Савдо соҳасида мазкур кўрсаткичлар мос равишда 18,8 ва -4,2
фоизни

ташкил

қилган.

Шунингдек,

ЯҲМ

ўсиш

суръатлардаги

-10,0

-5,0

0,0

5,0

10,0

15,0

20,0

25,0

30,0

35,0

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

Ялпи ҳудудий маҳсулот

Саноат ишлаб чиқариши (қўшилган қийматда)

Қишлоқ хўжалиги

Қурилиш

Транспорт ва алоқа

Савдо


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

8

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

нобарқарорликни қурилиш, савдо ҳамда транспорт ва алоқа соҳасидаги ўсиш
даражасининг нобарқарорлиги ҳисобига таъминланганлигини ҳам кўришимиз
мумкин.

Вилоят ЯҲМида саноатнинг улушини юқори эканлигини ва таҳлил учун

асос қилиб олинган йилларда унинг улушини камайиш ва ўсиш тенденциясига
эга эканлигини инобатга олган ҳолда унинг таркиби жиҳатдан ўрганиб
чиқишни мақсадга мувофиқ деб топдик. Қуйида келтирилган 1-жадвал
маълумотларидан кўришимиз мумкинки вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб
чиқаришда асосий ўринни машинасозлик ва металлни қайта ишлаш эгаллайди.
Бироқ

мазкур

йўналишнинг

вилоятда

ишлаб

чиқарилган

саноат

маҳсулотларидаги улуши камайиш тенденциясига эга бўлиб, 2006 йилда 55,9
фоизни ташкил қилган бўлса, 2015 йилга келиб 33,5 фоизга тушган.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кейинги йилларда кескин ва

ижобий ўзгаришни озиқ-овқат саноатида кузатишимиз мумкин. Яъни озиқ
овқат саноатининг улуши 2006 йилда 6,4 фоизни ташкил қилган бўлса, 2010 ва
2015 йилларда мос равишда 13,6 ва 22,4 фоизни ташкил қилган. Бундан
кўринадики, озиқ-овқат саноатининг умумий саноат маҳсулотларидаги улуши
кейинги декадада 3.5 баробарга ошганлигини кузатишимиз мумкин.

Ёқилғи саноатининг улуши дастлабки 5 йилликда ўзгаришсиз

қолганлигини ва кейинги 5 йилликда 1,8 фоиздан 2,7 фоизга, яъни 1,5 баробарга
ошган. Кимё ва нефть кимёси, енгил саноатда дастлабки 5 йилда ўсиш
кузатилиб, кейинги 5 йилда бироз пасайиши кузатилган. Ёғочни қайта ишлаш
ва қоғоз-целлюлоза ҳамда қурилиш материаллари саноатида дастлабки 5 йилда
пасайиш ва кейинги 5 йилда ошиш кузатилган, саноатдаги улуши нуқтаи
назаридан 2006 йилдаги ҳолатига эриша олинмаган (1-жадвал).

1-жадвал

Тошкент вилоятида саноат маҳсулотлари ишлаб

чиқаришнинг тармоқлар таркиби

Тармоқлар номи

2006 йил

2010 йил

2015 йил

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш

100.0

100.0

100

Шу жумладан тармоқлар бўйича:

Ёқилғи

1.8

1.8

2.7

Кимё ва нефть кимёси саноати

8.5

8.80

7.9

Машинасозлик ва металлни қайта ишлаш

55.9

40.5

33.5

Ёғочни қайта ишлаш ва қоғоз-целлюлоза
саноати

1.6

1.3

1.4

Қурилиш материаллари саноати

7.3

6.8

7.1

Енгил саноат

7.2

11.7

9.3

Озиқ-овқат саноати

6.4

13.6

22.4

Бошқа тармоқлар

11.3

15.5

15.7

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, фикримизча, вилоятнинг

ижтимоий-иқтисодий

ривожланишини

таъминлаш,

жумладан

саноат

маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш бир қатор муаммоларни бартараф


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

9

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

этишни талаб қилади. Булар:

корхоналарни хомашё билан таъминлаш ҳамда сотилган маҳсулот учун

тўловларни амалга ошириш жараёнидаги шартнома шартларини бузилиш
ҳолатларини бартараф этиш;

корхоналар бозорларини ҳудудий жиҳатдан диверсификация қилиш, яъни

ички ва ташқи бозорларда янги бозорларни излаб топиш ва эгаллаш. Чунки
олиб борилган изланиш натижаларига кўра ички ва ташқи бозорда ҳудудий
жиҳатдан фақат бир ҳудудга ёки бир нечта буюртмачига тобе бўлиб қолиш
улардаги ҳар қандай ўзгаришни корхона фолиятига тўғридан-тўғри таъсир
қилишини таъминлайди.

корхоналарни реконструкция қилиш орқали маҳсулотларни миқдор ва

сифат жиҳатдан диверсификациялаш.

Юқорида келтирилган муаммоларни бартараф этилиши барқарор ўсишни

таъминлаш, саноатнинг ЯҲМдаги улуши 2006 йилдаги даражасига кўтариш
ҳамда саноат маҳсулотлари билан ички бозорни тўлдириш ва экспорт
салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини статистик таҳлил

қилар эканмиз, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бевосита ташқи
савдо яъни экспорт импорт операциялари билан боғлиқ эканлигини ўргандик.
Жумладан вилоятдаги кўпчилик асосий саноат корхоналарини фаолияти айнан
хомашё импорти ёки бўлмаса тайёр маҳсулот экспорти билан чамбарчас боғлиқ
эканлигини аниқладик.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда биз Тошкент вилоятининг ташқи

савдосини таҳлилий ўрганган ҳолда унинг ҳудуд ижтимоий-иқтисодий
ривожланишидаги аҳамияти ҳамда ролини баҳолаб ўтишга ҳаракат қиламиз.
Бунинг учун даставвал биз экспорт ва импортнинг 2006-2016 йиллардаги
ўзгариш динамикасини ўрганиб чиқамиз (5-расм).

5-расм. Тошкент вилояти экспорт ва импорт ҳажми ўзгаришини йиллар

бўйича динамикаси

0,0

500,0

1000,0

1500,0

2000,0

2500,0

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

1

0

7

3

,2

1

5

3

3

,1

1

2

6

2

,9

1

0

5

7

,7

1

7

5

6

,0

2

2

4

4

,5

1

7

3

6

,8

1

6

2

4

,9

1

9

4

8

,9

1

6

7

7

,4

1

2

2

9

,8

5

5

4

,8

8

9

1

,6

1

0

9

6

,7

8

0

8

,4

1

1

4

5

,5

1

3

7

7

,8

1

2

1

5

,6

1

6

3

0

,0

1

9

5

7

,0

1

4

9

0

,3

1

6

8

2

,4

Экспорт, млн.АҚШ доллари

Импорт, млн.АҚШ доллари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

10

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Вилоят экспорт ва импорт операциялари бўйича юқори салоҳиятга эга

бўлган ҳудудлар сирасига киради. 2016 йилда вилоят экспортининг умумий
мамлакат экспортидаги улуши 9,8 фоизини ташкил қилган, аммо мазкур
кўрсаткич 2006 йилда 16,8 фоизни ташкил қилган. Импорт нуқтаи назаридан
қараганда мазкур кўрсаткичлар мос равишда 13,8 ва 11,6 фоизни ташкил
қилган. Бу ердан кўришимиз мумкинки, умумий мамлакат кўрсаткичларига
нисбатан экспорт улушининг камайиши импорт улушининг ошиши кузатилган.
Натижада соф экспорт миқдори камайиб борганлигини ва охирги йилларга
келиб анча пасайганлигини кўришимиз мумкин. Мазкур кўрсаткич 2006 йилда
558,4 миллион АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, 2016 йилга келиб -452,6
миллион АҚШ долларига тенг бўлган. Бироқ мазкур кўрсаткич 2015 йилда
187,1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган, 2013 ва 2014 йилларда эса мос
равишда -5,1 ва -8,1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган.

Ушбу жараённи оқибатларини вилоятдаги ҳудудлар ҳамда экспортёр

корхоналар доирасидаги ўрганиш натижаларига кўра хорижда ва Россия
Федерациясидаги иқтисодий инқироз натижасида маҳаллий корхоналарда
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талабнинг кескин даражада камайиб
кетганлиги аниқланди.

Ўсиш тенденцияси нуқтаи назаридан олиб қараганда импорт ҳамда

экспорт ўртасида умумий тенденция мавжуд бўлиб, улардаги асосий пасайиш
2008-2009 ва 2011-2012 йилларга тўғри келмоқда. Фақат ягона фарқ
экспортдаги пасайиш импортдаги пасайишга нисбатан кескин ва қуйи
нуқтадаги ҳолатни сақланиб қолиш муддати узоқроқни ташкил қилмоқда (6-
расм).

6-расм. Тошкент вилояти экспорт ва импортидаги ўсиш суръатини йиллар

бўйича динамикаси


Натижада экспорт билан импорт ўртасидаги фарқ қисқариши ҳамда соф

экспорт миқдорини ўзгариш тенденцияси манфий бўлишини таъминламоқда.
2016 йилга келиб, экспортнинг кескин қисқариши, бошқа томондан импортнинг
ошиши натижасида улар ўртасидаги фарқни кескинлашганлигини ва соф

-40,0

-20,0

0,0

20,0

40,0

60,0

80,0

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

Экспорт, ўсиш суръати, %

Импорт, ўсиш суръати, %


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

11

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

экспорт кўрсаткичи таҳлил қилинаётган йиллардаги энг қуйи даражасига
етганлигини кўришимиз мумкин.

Шунингдек, худди ЯҲМнинг ўсиш тенденциясидаги каби ўзгаришни

айнан экспорт ва импортда ҳам кузатилмоқда. Бундан хулоса қиладиган бўлсак,
ЯҲМ билан экспорт ва импорт ўртасида бевосита боғлиқлик мавжуд.
Юқоридаги таҳлил натижаларидан маълумки, саноат корхоналарининг
кўпчилигининг фаолияти бевосита ташқи савдога боғлиқдир.

Амалга оширилган таҳлилларга асосланган ҳолда хулоса қиладиган

бўлсак, вилоят ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ўсиш таъминланаётган
бўлишига қарамасдан нобарқарорлик мавжуд, шунингдек, саноатнинг
ЯҲМдаги улуши юқори бўлишига қарамасдан пасайиш тенденцияси
кузатилган.

Чунки 2008 йилдаги пасайишнинг асосий сабабчиларидан бири сифатида

саноат қараладиган бўлса, 2012 йилда ЯҲМ ўсиш даражасини пасайиши
қурилиш ва савдо соҳасидаги кескин пасайиш ҳамда транспорт ва алоқа
соҳасидаги пасайиш билан изоҳланади. Саноатдаги ўзгаришларни статистик
таҳлил қилиш мобайнида у ердаги пасайишнинг асосий сабабларидан бири
йирик саноат корхоналари маҳсулотларига бўлган талабни ички ва ташқи
бозорлардаги қисқариши келтирилади.

Хулоса ва таклифлар

1. Мамлакатимизда

иқтисодиётни модернизациялаш ҳамда бозор

ислоҳотларини янада чуқурлаштириш шароитида аҳоли бандлигини таъминлаш
ва даромадларини ошириш, мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш орқали
тўлов баланси мусбат сальдосини таъминлаш, бир сўз билан айтганда
мамлакатни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашда
тадбиркорлик, жумладан ҳудудий тадбиркорлик фаолиятини ривожланганлик
даражаси асосий омиллардан бири ҳисобланади.

2. Ҳудудий тадбиркорликнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини

ошириш, инновацион фаолиятни ривожлантириш учун қулай шароит яратиш
мақсадида давлат хусусий ташаббускорликни инновацион тадқиқотларга
қаратувчи қулай бизнес муҳитини шакллантириши; таркибий ислоҳотларни
оптималлаштириши; микро, мезо ва минтақавий даражаларда инновацион
инфратузилмани ривожлантиришга кўмаклашиши (суғурталаш, инновацион
воситачилар институти, технопарклар ва ҳакозо)и лозим. Бу жараёнда хусусий
тадбиркорлар бизнесни ташкил қилишнинг анъанавий моделидан инновацион
моделига ўтиш имконини қўлга киритадилар.

3. Таҳлилларга кўра, ҳудудий тадбиркорлик ривожланишининг туманлар

ва шаҳарлар кесимидаги имкониятларидан амалиётга тўлароқ фойдаланиш
учун маҳаллий эҳтиёжни туманлараро қондиришга қаратилган тадбиркорлик
субъектлари (мини ғишт заводи, сутни қайта ишлаш ва консерва заводлари
кабилар) ни барпо этиш вилоятда синергик самарадорлик ортишининг муҳим
манбаларидан ҳисобланади. Бунда ҳар бир туманнинг тадбиркорлик
муҳитидаги заифликларга бошқа туман (ёки шаҳар) нинг афзалликларини жалб
этиш эвазига барҳам берилади. Пировардида туманларнинг ишлаб чиқариш ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

12

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

хизмат кўрсатиш салоҳияти минтақа аҳолиси эҳтиёжларини тўлароқ
қондиришга замин бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. http://www.imf.org/external/pubs/ft/sdn/2015/sdn1504.pdf
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда ижтимоий-

иқтисодий сиёсатни амалга оширишда кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликнинг роли ва аҳамияти» мавзусидаги халқаро конференциянинг
очилиш маросимидаги нутқи. 2012 йил 14 сентябрь. – www.uza.uz

3. Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик. Ўзбекистон Республикаси Давлат

статистика қўмитаси. Статистик тўплам. – Т., 2017, 18-50-б.

4. “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар

бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” мавзусидаги
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни
2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017
йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган

Вазирлар

Маҳкамасининг

кенгайтирилган

мажлисидаги

маърузаси// http://uza.uz/oz/politics/tan-idiy-ta-lil-atiy-tartib-intizom-va-shakhsiy-
zhavobgarlik- 16-01-2017.

5. Абулқосимов Ҳ.П., Қулматов А.А. Ўзбекистонда кичик бизнес соҳасида

оилавий тадбиркорликнинг ўрни ва уни ривожлантириш йўллари. Монография. –
Т.: Университет, 2015. – 126 б.

6.Муродова Н.К. Кичик бизнес субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини

ошириш йўналишлари. Дис. иқт. фан. номз. – Т., 2008.

7.Муфтайдинов

Қ.

Иқтисодиётни

эркинлаштириш

шароитида

тадбиркорликни ривожлантириш муаммолари. Дис. ... иқт. фан. д-ри. – Т., 2004.;

8.Қулматов А.А. Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик фаолиятини

ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари. Дис. ... иқт. фан. номз. –
Т., 2004.

9. Ибрагимов И.У. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини

бошқариш механизмини такомиллаштириш (Наманган вилояти мисолида). Дис.
иқт. фан. номз. - Т., 2012.;

10. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2000-2016

йиллардаги статистик маълумотлари.

11. Тошкент вилояти статистика бошқармасининг 2000-2016 йиллардаги

статистик маълумотлари.

Библиографические ссылки

http://wvvw.imf.org/extemal/pubs/ft/sdn/2015/sdn 1504.pdf

Узбскистон Республикаси Президентининг «Узбскистонда ижтимоий-иктисодий сиёсатни амалга оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва ахамияти» мавзусидаги халкаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутки. 2012 йил 14 сентябрь. - www.uza.uz

Узбскистонда кичик тадбиркорлик. Узбскистон Республикаси Давлат статистика кумитаси. Статистик туплам. - Т., 2017, 18-50-6.

“Танкидий тахдил, катъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - хар бир рахбар фаолиятининг кундалик коидаси булиши керак” мавзусидаги Узбекистон Республикаси Президента Шавкат Мирзиёевнипг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси// http://uza.uz/oz/politics/tan-idiy-ta-lil-atiy-tartib-intizom-va-shakhsiy-zhavobgarlik- 16-01-2017.

Абулкосимов X-П., Кулматов А.А. Узбекистонда кичик бизнес сохасида оилавий тадбиркорликнинг урни ва уни ривожлантириш йуллари. Монография. -Т.: Университет, 2015. - 126 б.

Муродова Н.К. Кичик бизнес субъсктларининг тадбиркорлик фаолиятини ошириш йуналишлари. Дис. икт. фан. номз. -Т., 2008.

Муфтайдинов К. Иктисодистни эркинлаштириш шароитида

тадбиркорликни ривожлантириш муаммолари. Дис.... икт. фан. д-ри. - Т., 2004.;

Кулматов А. А. Узбскистонда кичик тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-иктисодий муаммолари. Дис.... икт. фан. номз. -Т., 2004.

Ибрагимов И.У. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини бошкариш механизмини такомиллаштириш (Наманган вилояти мисолида). Дис. икт. фан. номз. - Т., 2012.;

Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитасининг 2000-2016 йиллардаги статистик маълумотлари.

Тошкент вилояти статистика бошкармасининг 2000-2016 йиллардаги статистик маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов