Приоритетные направления, средства и методы реализации государственной политики в сфере туризма

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
404-416
31
8
Поделиться
Махмудова, М. (2021). Приоритетные направления, средства и методы реализации государственной политики в сфере туризма. Экономика и инновационные технологии, (3), 404–416. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11918
Мохинур Махмудова, Самаркандский государственный университет

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследованы сущность государственного регулирования туризма, приоритеты, инструменты и методы государственной политики в сфере туризма, основные принципы эффективного развития отрасли и формирования благоприятной конкурентной среды, инструменты и этапы государственного регулирования туризма, а также изучены факторы степени поддержки развития туристической индустрии.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

398

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ТУРИЗМ СОҲАСИДА ДАВЛАТ СИЁСАТИНИ АМАЛГА

ОШИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ, ВОСИТАЛАРИ ВА

УСУЛЛАРИ

Махмудова Мохинур Равшанбековна

Самарқанд давлат университети таянч докторанти

E-mail:

mohinurmahmudova288@gmail.com

Аннотация:

Ушбу мақолада туризмни давлат томонидан тартибга солишнинг

мазмуни, туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишнинг устувор йўналишлари,
воситалари ва усуллари, соҳани самарали ривожлантиришнинг асосий тамойиллари ва
қулай рақобатчилик муҳитни шакллантириш

йўналишлари, туризмни давлат

томонидан тартибга солиш воситалари ва босқичлар ҳамда

туризм индустрияси

ривожланишини қўллаб

-

қувватлаш даражалари бўйича омиллари тадқиқ қилинган.

Калит сўзлар:

туризм

,

тартибга солиш

,

тартибга солиш воситалари, усуллари,

давлат сиёсати, туризм индустрияси, рақобат, туристик маҳсулот

,

туристик

хизматлар

.

Аннотация:

В статье исследованы сущность государственного регулирования

туризма, приоритеты, инструменты и методы государственной политики в сфере
туризма, основные принципы эффективного развития отрасли и формирования
благоприятной конкурентной среды, инструменты и этапы государственного
регулирования туризма, а также

изучены факторы степени

поддержки развития

туристической индустрии.

Ключевые слова:

туризм, регулирование, инструменты регулирования, методы,

государственная политика, индустрия туризма, конкуренция, туристические продукты,
туристические услуги.

Abstract:

The article discovers the essence of state regulation of tourism, priorities, tools

and methods of tourism policy, the basic principles of effective development of the industry and the
formation of a favorable competitive environment, tools and stages of state regulation of tourism,
and the factors of the degree of support for the development of the tourism industry.

Keywords:

tourism, regulation, regulatory instruments, methods, public policy, tourism

industry, competition, tourism products, tourism services.

Кириш

Иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида туризм кўплаб

ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар миллий даромадининг асосий

манбаи

бўлиб ҳисобланади

.

Туристик маҳсулотларни

экспортини ошириш

ҳар

бир миллий

иқтисодиётда қўшимча талабни пайдо қилади ва

аҳолининг

ишбилан бандлиги

даражаси ошиши ва хорижий валюта тушумлари кўпайишини таъминлайди. Шунинг
учун

миллий иқтисодиётларда туризмни

ривожлантириш

қўшимча

қишмат ошишини,

иқтисодий ривожланишга эришишда муҳим аҳамият каб этади

.

Жаҳон Туризм Ташкилоти (United Nations World Tourism Organization (UNWTO))

маълумотларига кўра, бутун жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 10,4%и (2017 йилда
унинг ҳажми 8,3 трлн. АҚШ долларига тенг бўлди), дунёдаги инвестицияларнинг 7%и,
солиқ тушумларининг 5%и, жаҳондаги истеъмолчилик харажатларининг 11%и ва ҳар
16 та янги яратилаётган иш ўрнининг биттаси айнан туризм ва меҳмондўстлик


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

399

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

индустриясининг ҳиссасига тўғри келмоқда. Мазкур тармоқда аҳолининг иш билан
бандлик даражаси 2016 йилга нисбатан 103% га ўсди ва 2017 йилда туризм ва
сайёҳлик соҳасида бевосита 118,4 миллион киши (жаҳондаги умумий бандларнинг
3,8%и) иш билан банд бўлган бўлса, билвосита (туризмга хизмат кўрсатадиган
тармоқлар билан бирга) 313,2 миллион киши фаолият кўрсатмоқда.

[16]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Олий Мажлисга Мурожаатномасида

«Туризмни ривожлантириш бўйича 2021 йилда ҳам изчил ислоҳотларни давом
эттирамиз. Айниқса, зиёрат туризми ва ички туризмни ривожлантиришга алоҳида
эътибор берилади. Шунингдек, туризм объектлари атрофидаги ер майдонлари, сув ва
йўл инфратузилмаларини яхшилаш учун бюджетдан 1 триллион сўм ажратилади» деб

[11]

деб таъкидлаганлар. Бу эса республикамиз

туризм соҳасида давлат сиёсатини

амалга оширишнинг устувор йўналишлари, воситалари ва усулларини тадқиқ этиш
орқали барқарор

ривожланишининг стратегик йўналишларини аниқлаш ва туристик

маҳсулотлар

рақобатбардошлигини оширишнинг илмий

-

услубий ва амалий

жиҳатларини тадқиқ этиш долзарб ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Туризм соҳасини

рирожлантириш

ва тартибга солиш механизмларига

бағишланган кўплаб тадқиқотлар амалга оширилган бўлиб, уларда

туризмни

ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш

бўйича турли хил қарашлар

ва

ёндашувлар ишлаб чиқилган.

Туризм хизматлари бозорида

талаб ва таклиф

ўртасида мувофиқликни таъминлаш ҳамда туристик маҳсулотлар ва хизматлар
рақобатбардошлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Шунга кўра, биз, ушбу
йўналишда

баъзи

муаллифларнинг фикр ва мулоҳазаларини ўрганиб, уларнинг илмий

ёндашувларини

умумлаштириб, туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга

оширишнинг устувор йўналишлари, воситалари ва усуллари

бўйича

фикрларимизни

қисқача баён қиламиз.

Иқтисодчи олима М.Т.Алимова ўзининг “Ҳудудий туризм бозорининг

ривожланиш хусусиятлари ва тенденциялари”

номли докторлик диссертациясида

туризм бозорида талаб ва таклифни мувофиқлаштириш,

маркетинг концепцияси

орқали туристик маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш, туризм соҳаси
ривожланишининг

ташкилий

-

иқтисодий механизмларини такомиллаштириш

ҳамда

ҳудудий

туристик кластерни шакллантириш

бўйича илмий

мулоҳазаларни келтиради

[1].

Шунингдек,

МДҲ

олимлари

С.Г.Сурков

ва

В.И.Криворучколарнинг

“Международный туризм в России: проблемы развития и управления” номли

асарида Россияда халқаро туризм бозори ривожланишининг асосий йўналишлари ва

интеграцион

жараёнлар, туризм индустрияси субъектлари

фаолияти

,

халқаро

туризмни

тартибга солиш механизмлари, халқаро туристик

сиёсатнинг мақсадлари,

вазифалари ва устувор йўналишлари

бўйича тадқиқотлар олиб борганлар

[9].

Муаллифлар ўз асарида халқаро туризм ривожланишининг

омиллари,

глобаллашув жараёнларининг туристик фаолиятга таъсири, туризм дестинацияси
ривожланиш хусусиятларига

алоҳида

эътибор қаратганлар

.

М.М.Рамадонова ва

М.А.Макарченколарнинг

“Государственное

регулирование

туристической

деятельности” номли асарида туристик фаолиятни тартибга солиш усуллари,
воситалари ва шакллари ёритиб берилган. Бунда туризм соҳасини тартибга солишда


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

400

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

давлатнинг ролига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бироқ асарда туристик
фаолиятни тартибга солиш усуллари ва воситалари таснифи

ишлаб чиқилмаган

[7].

Шунингдек,

И.С.Тухлиев, Р.Ҳайитбоев, Б.Ш.Сафаров, Г.Р.Турсуноваларнинг

тадқиқотларида

мамлакатимизда

туризм

соҳасини

ва

индустриясини

ривожлантириш

,

туристик

-

рекрацион хизматларни кенгайтиришга

қаратилган бўлиб,

унда туризмда

рекрацион хизматларнинг

шаклланиши

масалаларига атрофлича

эътибор қаратилган

[10].

Бунда

туризм

соҳасини давлат томонидан тартибга солиш ва

унинг

инфратузилмасини ривожлантириш масалаларига атрофлича эътибор

қаратилмаган

.

В.И.Новичков,

М.Ю.Полозковлар

ўзларининг

“Анализ опыта

государственного регулирования туризма в развитых странах”

номли мақоласида

ривожланган мамлакатларда туризмни давлат томонидан тартибга солиш
тажрибалари таҳлилига эътибор қаратганлар бўлиб,

унда соҳада тадбиркорлик

фаолиятини

қўллаб

-

қувватлаш

бўйича

бир қатор таклифларни ишлаб чиққанлар

[6].

Бунда МДҲ давлатларида туризмни давлат томонидан тартибга солиш тажрибалари

бўйича масалалар келтирилмаган

.

Таъкидлаш керакки

,

ҳозирги

вақтда

туризмни давлат томонидан тартибга

солиш механизмларини ёритиб бериш ва туризм индустриясини ривожлантириш,
туризм соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари

,

омиллари

,

соҳани

самарали ривожлантиришнинг асосий тамойиллари ва қулай рақобатчилик муҳитни
шакллантириш

йўналишлари, туризмни давлат томонидан тартибга

солиш

воситалари ва босқичлари доирасидаги тадқиқотлар

кўплаб иқтисодчи олимлар

ўртасида тўлиқ баён этилмаган

.

Шунинг учун, бизнингча

,

ҳозирги вақтда туризмни

ривожлантириш ва қўллаб

-

қувватлаш бўйича давлатнинг роли

кенг бўлиб, соҳада

реализация қилинаётган давлат

сиёсатининг

асосий йўналишлари билан боғлиқ

муаммоларга эътиборни қаратиш

муҳим аҳамиятга эга

.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот

ишида

кейинги

йилларда

республикамиз

иқтисодиётнинг

трансформациялашуви жараёнлари ҳамда жаҳонда ва республикамизда юз
бераётган коронавирус пандемияси ҳисобга олиш

,

туризм соҳасини комплекс

ривожлантириш, туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишнинг устувор
йўналишлари ҳамда тартибга солиш воситалари ва усулларини тадқиқ этишнинг
муҳим жиҳати сифатида ўрганиш методологияси қўлланилиб, мазкур

йўналиш

бўйича

иқтисодчи олимлар ва мутахассисларнинг

фикрларига таянган

ҳолда

диалектик ва

тизимли ёндашув, қиёслаш, эмперик тадқиқот ҳамда

қиёсий таҳлил каби усуллари

орқали туризм соҳаси

ривожланишининг

ўстувор йўналишларини белгилаш

усули

таклиф этилган. Шунингдек, туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишнинг
устувор йўналишлари

ва воситалари

,

соҳани самарали ривожлантиришнинг асосий

тамойиллари

ва

туристик

маҳсулотлар

рақобатбардошлигини

таъминлаш

йўналишлари, туризмни давлат томонидан тартибга солишнинг

босқичлари

ҳамда

туризм индустрияси ривожланишини қўллаб

-

қувватлаш даражалари бўйича

омилларига оид аниқ тавсиялар ишлаб чиқилган.

Таҳлил ва натижалар

Туризмнинг ривожланиши, айниқса замонавий беқарор иқтисодий вазиятда

минтақаларда туристик комплекснинг бир хил эмаслигини кўрсатади, бу эса давлатни


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

401

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қўллаб

-

қувватлаш моделини ишлаб чиқиш ва иқтисодий механизмни тартибга

солишга турлича ёндашишга олиб келади.

Туризмнинг самарадорлиги дам олиш ва маданий объектлар мавжуд

ҳудудларда ижтимоий

-

сиёсий вазиятни барқарорлаштирадиган ва минтақаларда

туризмни барқарор ривожланишига замин яратадиган муҳим омил ҳисобланади.

Шу

билан бирга, бошқарув тизимининг ҳамда давлат томонидан қўллаб

-

қувватлашнинг

номукаммаллиги туризмга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Туризмни такомиллаштиришнинг асосий мақсади –

ноёб туристик ва

рекреацион ресурслардан, ички урф

-

одатлардан, туризм соҳаси тадқиқотларининг

илмий ютуқларидан фойдаланган ҳолда ҳамда асосий вазифалар ечимини
таъминлаш асосида замонавий ва рақобатдош туристик комплексни яратишдир

[9]:

маҳаллий, МДҲ ва хорижий мамлакатлар фуқароларининг эҳтиёжларини

қондириш, юқори сифатли туристик хизматлар ва аҳолининг дам олишлари учун
шарт

-

шароит яратиш;

ҳудудлар

иқтисодиётини

ривожлантиришда

туристик

комплекснинг

ҳиссасини ошириш;

табиий ресурслар ва курортларни, илмий, маданий ва тарихий меросни

сақлаш ва улардан оқилона фойдаланиш.

Бизнинг фикримизча, белгиланган мақсадларга эришиш учун бир қатор асосий

тамойилларни ишлаб чиқиш

мақсадга мувофиқдир. Улар қуйидагилардан иборат

:

хусусий туризм соҳасидаги объектларнинг тўлиқ инвентаризациясини

ўтказиш, ушбу объектларни рўйхатдан ўтказиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий
этиш ва хусусий туристик объектларнинг реестрини шакллантириш;

ташкилий

-

ҳуқуқий шакллар ва мулкчилик турининг барча турдаги туристик

ташкилотларининг муваффақиятли ишлаши

мақсадида, туризмни ривожлантириш

учун меъёрий

-

ҳуқуқий базасини такомиллаштириш

;

ҳудудларда туристик ташкилотларнинг ривожланишини рағбатлантириш

учун оқилона солиқ сиёсати ва иқтисодий механизмларни шакллантириш;

давлат кафолатлари ва маҳаллий

қўллаб

-

қувватлашнинг бошқа чоралари

билан туризмга инвестицияларни жалб қилиш;

табиий ресурслар ва дам олиш масканларини сақлаш, улардан оқилона

фойдаланиш ва муҳофаза қилиш

;

туристик хизматларнинг юқори технологик ва рақобатбардош ички бозорини

шакллантириш мақсадида транспорт, қишлоқ хўжалиги, саноат, банк ва инвестиция
тузилмалари, суғурта компаниялари ва реклама агентликлари билан туристик
ташкилотларнинг ҳамкорлиги учун шароит ва имкониятларни яратиш;

хизматларни сертификатлашнинг халқаро тизими орқали соҳани давлат

томонидан қўллаб

-

қувватлаш ва тартибга солишни кучайтириш;

туризм соҳасида раҳбарлар

ва мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш,

малакасини ошириш, сертификатлаш

тизими орқали ягона кадрлар сиёсатини амалга

ошириш

.

Туризм соҳасини давлат томонидан тартибга солиш шакллари туристик

маҳсулотлар ва хизматларга талаб ва таклиф ўртасида динамик мутаносибликк
эришиш мақсадида соҳани барқарор ривожлантиришга таъсир этишнинг асосий
йўналишларини назарда тутади. Иқтисодиётнинг трансформациялашиши шароитида


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

402

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

туризм соҳасини тартибга солишнинг барча усуллари ва воситалари узвий ўзаро
боғлиқ бўлиши керак. Улардан комплекс фойдаланиш туризм индустриясида амалга
ошадиган муносабатлар иштирокчилари

олдида юзага келадиган масалаларни

самаралил ечиш имконини беради.

Туризмни тартибга солиш ҳам бевосита, ҳам билвосита тартибга солишнинг

давлат ва бозор механизмларининг синтезидан иборат. Туризмни тартибга солиш
тизими муайян концепцияга асосланган умумий ва махсус, қисқа ва узоқ муддатли
чоралар, усуллар, тамойиллар ва воситалар мажмуини ўз ичига олади. Ушбу ҳолатда,
бизнинг фикримизча, туризм бозори ривожланишига таъсир этишнинг бозор ва
давлат механизмлари ўратсида ўзаро мутаносибликни шакллантириши зарур.

Ҳозирги кунда туристик хизматлар бозори самарали ривожланишининг асосий

мақсади –

соҳада иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш орқали ушбу бозор

ривожланишини таъминловчи қулай рақобатчилик муҳитни шакллантириш назарда
тутилиб, қуйидаги вазифлар ечимига қаратилгандир:

1.

Туристик хизматлар бозорида талаб ва таклиф ўртасида

бозор мувозанатига

эришиш

;

2.

Туристик хизматлар бозорида унинг субъектлари ўртасида ўзаро ижтимоий

-

иқтисодий муносабатларни ташкил қилиш ва тартибга солиш дастакларини
такомиллаштириш;

3. Туристик хизматлар бозорида рақобатчилик муҳитини шакллантириш

асосида туризм соҳасин ривожлантиришнинг стратегик концепциясини ишлаб чиқиш
ва реализация қилиш.

Туризмни давлат томонидан тартибга солишнинг умумий таснифи

1-

жадвада

келтирилган.

Тартибга солишнинг келтирилган усуллари туристик маҳсулотларга талаб ва

таклиф мувозанатини таъминлаш ва соҳани барқарор ривожланиши шароитларида
ижтимоий

-

иқтисодий конъюнктура ўзгаришларига туризм бозори параметрларини

режалаштиришнинг турли хил натижаларига эришиш имконини беради.

Туризмни ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш туризмни давлат

томонидан тартибга солиш мазмунига илмий ёндашув асосида амалий таклифлар
ишлаб чиқишни талаб этади.

Иқтисодиётни ижтимоий соҳаси сифатида туризмни давлат томонидан

тартибга солиш, бозор механизмларининг ишлаши учун шароитларни таъминлаш
мақсадида давлат органларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ва бозор
шароитларига таъсири сифатида тавсифланиши мумкин

[8]

. Давлат томонидан

тартибга солиш жараёни мураккаб вазифа бўлиб, у иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш,
унинг

қоидаларини асослаш, ушбу сиёсатни амалга ошириш воситалари ва

усулларини танлашни ўз ичига олади.

Таъсир объекти бўйича туризмни давлат томонидан тартибга солиш деганда

учта ўзаро боғлиқ қисмларни тартибга солиш бўйича тадбирлар тушунилади, яъни:
туристик ресурслар, ушбу соҳадаги туристик ва молиявий оқимларни ишлаб чиқиш.

Туризмни давлат томонидан тартибга солишнинг мазмуни давлат органлари

олдида турган мақсадлар, шунингдек минтақадаги давлат туризм идоралари
иқтисодий сиёсат олиб боришда уларнинг ихтиёрида бўлган воситалар билан


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

403

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

белгиланади

[2].

Бозор иқтисодиёти шароитида булар қуйидагилардан ташкил

топади:

1-

жадвал

Туризмни тартибга солиш усуллари таснифи

1

Таснифий белгилар

Туризмни тартибга солиш усуллари гуруҳи

Таъсир этиш даражасига кўра

Халқаро, миллий, ҳудудий, фирма доирасидаги чора

-

тадбирлар.

Тартибга солиш чора

-

тадбирларига кўра

Ҳуқуқий, маъмурий, иқтисодий, ташкилий, ижтимоий ва
ахборот.

Таъсир этиш услубига

кўра

Бевосита (тартибга солишнинг қонунчилик асослари,
маъмурий чоралар) ва билвосита (иқтисодий чора

-

тадбирлар).

Чора

-

тадбирларнинг тавсифига

кўра

Умумий (Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини
ривожлантириш концепцияси) ва махсус (ҳудудий туризмни
ривожлантириш дастурлари)

Таъсир этиш объектига кўра

Янги

жойлаштириш

воситаларини

қуриш,

туристик

инфратузилма объектлари, умумий овқатланиш объектлари,
транспорт

-

логистика тузилмалари, кўнгилочар масканлар

индустрияси, маданий ва спорт муассасалари, туристик
намойиш объектлари ва бошқалар.

Молиялаштириш манбаларига

кўра

Давлат бюджети, хорижий инвесторлар маблағлари,
хусусий сектор маблағлари, давлат

-

хусусий шерикчилиги

комбинацияси.

Таъсир этиш йўналишларига кўра

Туристик товарлар ва хизматларнинг талаб ва таклиф
миқдорига таъсир этувчи чоралар, туристик маҳсулотлар ва
хизматларни диверсификация қилиш орқали мавсумий
омиллар таъсирини камайтириш бўйича комплекс чора

-

тадбирлар.

Таъсир этиш характерига кўра

Рағбатлантирувчи, чекловчи, тақиқловчи, ҳимоя

қилувчи

чора

-

тадбирлар.

Таъсир этиш даврига кўра

Узоқ муддатли, ўрта муддатли, қисқа муддатли чора

-

тадбирлар.

туризм

бозори

иштирокчиларига

мамлакат

иқтисодиётининг

умумий

ҳолати

ва

ушбу

тармоқ

,

унинг

ривожланиш

истиқболлари

тўғрисида

маълумот

бериш

;

давлат

органлари мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг ушбу

босқичида туризм соҳасида амалга оширилиши кутилаётган иқтисодий сиёсатнинг
энг муҳим нуқталарини асослаш;

мамлакатдаги иқтисодий жараёнларга давлат таъсирининг муҳим

воситаларидан бири сифатида туристик

комплекснинг давлат секторини

ривожлантириш чора

-

тадбирларини амалга ошириш

.

Туризмни давлат томонидан тартибга солиш объекти бўлиб, бозор иқтисодиёти

шароитида фаолияти етарли даражада бўлмаган туристик хизматларни таъминлаш
учун шарт

-

шароитлар, жараёнлар ва муносабатлардир

[3]

. Буларга қуйидагиларни

ажратиб кўрсатиш мумкин:

иқтисодий цикл, пул муомаласи, нархлар, бандлик, инвестициялар, илмий

-

тадқиқот ишлари каби умумий бизнес жараёнлари

;

1

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

404

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҳудудий

мақсадли дастурларни амалга ошириш орқали ўзига хос базавий

туризм соҳаларини ривожлантириш

;

алоҳида аҳамиятга молик

йирик сайёҳлик марказлари ва дам олиш

масканлари

;

мамлакатнинг турли ҳудудларида туризмни ҳар томонлама ва мутаносиб

равишда ривожлантириш.

Бугунги кунда республикамизда туризм соҳасини ривожлантиришга алоҳида
эътибор берилмоқда.

Хусусан, 2019

-

2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида

туризм соҳасини

ривожлантириш

Концепциясига мувофиқ унинг ташкилий

-

иқтисодий

ва

институционал

асосларини

такомиллаштириш

муҳим

йўналишлардан бири ҳисобланади. Таҳлилий маълумотларга эътибор қаратсак,
республикада давлат томонидан кўрилаётган чора

-

тадбирлар натижасида

туристлар оқими 2016 йил бошида 1,9 млн. кишини ташкил этган ҳолда, бу
кўрсаткич 2020 йил бошига келиб, 6,7 млн. кишига ошган. Шунингдек, 2016 йил
бошига жойлаштириш воситалари сони 661 тани, 2020 йил бошида эса 1188 тани
ташкил этган, яъни бу кўрсаткич 79,7 %дан ортиқга ошган (1

-

расм).

1-

расм. Ўзбекистонда туристик оқим ва жойлаштириш воситаларининг ўсиш

тенденцияси

(2016-

2020 йиллар, 1 январь ҳолатига

)

[12]

Давлат томонидан тартибга солиш воситалари қуйидаги асосий элементларни

ўз ичига олади (

2-

расм).

Ушбу расмдаги маълумотлардан кўриниб турибдики,

юқоридаги гуруҳларнинг ҳар бир воситаси ўзига хос хусусиятларга эга ва муайян
ҳолатларда алоҳида ишлатилиши мумкин. Бугунги кунда давлат туризм идоралари
объектив равишда ушбу имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга мажбур бўлмоқдалар.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи

назаридан туристик фаолиятни тартибга солишнинг самарали воситаси туристик
хизматларни сертификатлаш ҳисобланади.

Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ИСО)га кўра

2

,

«Сертификатлаш –

бу

ишлаб чиқариш фаолияти, товарлари, хизматлари натижаларининг меъёрий

2

Криворучко В.И. Профессиональные стандарты и сертификация

специалистов службы гостеприимства санаторно

-

курортных и гостиничных

комплексов: Часть 1 / В.И. Криворучко, В.А. Кудря, М.В.

Александрова. –

Сочи: Академия

повышения квалификации г. Сочи. –

Сочи, 2005. –

1

72 с.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

405

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи жараён, бу орқали

учинчи томон маҳсулот

(жараён) ёки хизмат кўрсатилган талабларга жавоб беришини тасдиқлайди».
Сертификатланган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) нинг белгиланган талабларга
мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат бутун мамлакат бўйлаб амал қилувчи
мувофиқлик сертификати ҳисобланади.



















2-

расм

.

Туризмни давлат томонидан тартибга солиш воситалари

3

Ҳудудларда туризмни давлат томонидан тартибга солишни босқичма

-

босқич

қуйидаги йўналишда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ:

туристик хизматлар сифатини бошқариш бўйича давлат халқаро

стандартлари ва қоидалари;

туризм соҳасининг барча даражалари ва соҳалари раҳбарлари ва

мутахассисларини сертификатлаш ва аттестатсиядан ўтказиш учун тартиб ва

қоидалар;

ҳар бир туристик ташкилотга

ички ва халқаро сайёҳлик бозорида муносиб

ўрин эгаллашига имкон берадиган гуруҳларга ажратиш асосида «Туристик

3

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Туризмни давлат томонидан тартибга

солиш воситалари

Иқтисодий

Ҳуқуқий

Маъмурий

Ташкилий

Сертификат

-

лаштириш,

аттестация ва

аккредитация

Қонунлар,

қарорлар ва

бошқа меъёрий

ҳужжатлар

Бевосита ва

билвосита

иқтисодий

тартибга солиш

Туризмни

ривожлантириш

дастурларини

реализация қилиш

Нархларни

назорат қилиш

Туристик

хизматлар

сифатини
амалдаги

стандартларга

мувофиқлигини

назорат қилиш

Санитария,

қурилиш ва

бошқа меъёрий

талаблар

Давлат харид

-

ларини амалга

ошириш (суғур

-

талаш ва ҳ.к.)

Дам олиш

масканларида

сайёҳлар ва дам

олувчиларнинг
хавфсизлигини

таъминлаш бўйича

қонун ҳужжатлари

Солиқ, пул

-

кредит,

божхона

таърифлари

тизими, мақсадли

молиялаштириш

,

имтиёзли

кредитлар

Туризм соҳасида

соғлом рақобат

муҳитини қўллаб

-

қувватлаш

Туристик

кластерларни

шакллантириш,

малакали кадрлар
билан таъминлаш,

тарихий

-

маданий ва

экологик муҳофаза

тизими


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

406

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ташкилотларнинг давлат реестри» ни шакллантириш;

соҳа раҳбарлари ва мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, илмий

юксалтиришнинг ягона интеграциялашган илмий ва ўқув тизимини яратиш;

иқтисодиёт, маркетинг, реклама ва бошқа муҳим соҳаларни илмий асосда

ривожлантириш

ва янги технологияларни жорий этиш бўйича меъёрий

-

ҳуқуқий

ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгашни ташкил
этиш

.

Ушбу тадбирларни босқичма

-

босқич амалга ошириш туризмни иқтисодиётнинг

самарали ривожланаётган тармоғи даражасига кўтариш, касалликларнинг олдини
олиш, индивидуал ва аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, ишчи кучининг такрор
барпо бўлиши ва иш билан бандлик даражасини ошириш шаклида реал натижаларга
олиб келиши ва динамик ривожлантириш имконини беради.

Туризм индустрияси ривожланишини қўллаб

-

қувватлаш халқаро, миллий ва

ҳудудий даражаларда амалга оширилиб, улар туризм бозорини самарали
шакллантириш

ва

ресурслардан

оптимал

фойдаланиш

имкониятларини

кенгайтирувчи омиллар тизимини ўз ичига қамраб олади (

2-

жадвал).

2-

жадвал

Туризм индустрияси ривожланишини қўллаб

-

қувватлаш даражалари бўйича

омиллари

4

Даражаси

Амалга ошириладиган чоралар

Халқаро

даража

1. Халқаро туристик ташкилотлар дунё миқёсида фаолият юритади ва шу доирада
ҳисоб

-

китоблар олиб боради.

2. Халқаро туризмни ривожлантиришга доир меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб

чиқади ва реализация қилади.

Миллий

даража

1. Туристларнинг дам олиши, эркин ҳаракатланиши, саёҳат қилишини ҳуқуқий жиҳатдан
ҳимоялаш

.

2. Иқтисодий беқарорлик шароитида турагентлар фаолиятини суғурталаш.

3. Мамлакатда янги туристик маршрутларни ҳаракатланишини давлат томонидан
молиявий қўллаб

-

қувватлаш.

4. Янги туристик маршрутлар бўйича туристларни транспорт воситаларида келишини
давлат томонидан субсидиялаш.

5. Янги объектларга туристик жозибадорликни шаклланиши.

6. Туристларга хизмат кўрсатадиган ранспорт воситалари, музейлар ва жойлаштириш
воситаларида тиббиёт ходимлари иштирокини таъминлаш.

7. Инновацион технологияларни жорий этиш бўйича туристик корхоналарга кредитлар
ва солиқлар бўйича имтиёзлар бериш.

Ҳудудий

даража

1. Туризмни ривожланишига йўналтирилган лойиҳаларни

реализация қилишга давлат

грантлари ажратиш.

2. Ҳудудий даражада янги туристик маршрутларни жорий қилишни рағбатлантириш.

3. Ҳудудий

туризм инфратузилмаси

ривожланишига хусусий ва хорижий

инвестицияларни жалб қилиш.

4. Туристик кўргазмаларни ташкил этиш.

5. Ҳудудий туризм соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш
дастурларини ишлаб чиқиш ва реализация қилиш.

6. Ҳудудларда туристик кластерларни ташкил этиш ва уларнинг барқарор ривожланиш
режаларини ишлаб чиқиш.

7. Туристларни соғломлаштириш ва таълим, тарбияга йўналтирилган фаолият учун
шароит яратиш.

4

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

407

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Шу билан бирга, туризмни ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг

асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлиши мақсадга мувофиқдир:

мулкчилик

шаклидан қатъий назар барча туристик ташкилотлар тармоғи

фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва мувофиқлаштириш;

меҳнатга лаёқатли аҳолини, уруш ногиронларини, аҳолининг эҳтиёжманд

гуруҳларининг бошқа тоифаларини, болаларни соғломлаштириш учун мўлжалланган
санаторийларни сақлаб қолиш ва кўпайтириш бўйича чораларни амалга ошириш;

курорт ва рекреация ресурсларининг давлат ва ҳудудий реестрлари асосида

мамлакат табиий доривор ресурсларини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг қатъий
тизимини жорий этиш.

Туристик хизматлар бозорини ривожлантиришнинг муҳим воситаси рақобат

муҳитини яратиш, монополияга ва адолатсиз рақобатга қарши курашга асосланган
монополияга қарши сиёсатдир.

Иқтисодиётни давлат томонидан монополияга қарши тартибга солиш ўзаро

боғлиқ бўлган

иккита йўналишни ўз ичига олади: махсус монополияга қарши

қонунчиликни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ва монополияга қарши тартибга солиш
учун масъул органлар тизимини шакллантириш.

Туризм соҳасидаги давлатнинг монополияга қарши сиёсати, давлат томонидан

тартибга солиш шакли сифатида самарали амал қилмоқда

[14].

Амалдаги қонунчилик базасида туризм соҳасидаги инвестиция фаолиятини

тартибга солишга етарлича эътибор берилмаган.

Бизнинг фикримизча, мамлакатнинг туристик ҳудудларида инвестиция

фаолиятини рағбатлантиришнинг асосий усуллари қуйидагилардан иборатдир:

инвестиция фаолиятини солиқ билан тартибга солиш;

саноат гуруҳларини яратиш билан боғлиқ иқтисодиётни институционал

ўзгартириш;

мулк ҳуқуқининг реал

ҳимоясини таъминлаш

.

Туризмни давлат томонидан тартибга солиш инвестиция фаоллигини

рағбатлантириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ва аҳолининг

саломатлигини

яхшилаш нуқтаи назаридан ижтимоий муаммоларни ҳал қилишнинг

самарали воситасидир. Шу билан бирга, давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
туристик комплекснинг барқарорлиги ва рақобатбардошлиги бўлиши кераклигини
ҳисобга олиши

муҳим

ҳисобланади

.

Ҳар бир иқтисодий тизим сингари туризм бозори ва унинг субъектлари

ўртасидаги ўзаро муносабатлар бозор иқтисодиётининг тартибга солувчи дастаклари
орқали мувофиқлаштириб турилади. Аммо туризм бозори қанчалик такомиллашган
ва мукаммал бўлмасин, унинг тартибга солувчи иқтисодий механизми туризм
тармоғи учун малакали кадрларни тайёрлаш, транспорт тизимини модернизация
қилиш, туристлар хавсизлигини таъминлаш, тарихий

-

маданий меросни сақлаш ва

ҳимоя қилиш, атроф

-

муҳитни муҳофаза қилиш каби самарали ривожлантириш

дастакларини тўлақонли қамраб ололмайди

[1].

Шунинг учун туризмни ривожлантиришда давлатнинг ўрни муҳим аҳамиятга

эга бўлиб, соҳада юзага келадиган ҳуқуқий, иқтисодий, ташкилий, ижтимоий ва
ахборот механизмларини самарали амал қилиш учун шарт

-

шароитларни яратишни

назарда тутади. Бунда мамлакат миқёсида туризм индустрясини ривожлантириш ва


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

408

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

туристик хизматлар бозорининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича муносабатлар
ҳамда жараёнларни ўзаро боғлиқ ташкилий тизим орқали тартибга солиш мақсадга
мувофиқ ҳисобланди.

2020 йилда бутун дунёда юз берган пандемия даврида республикамизда

корновирус инфекциясини ёйилишини олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича
одамлар ҳаракатини чегаралаш ҳамда корхоналар фаолиятини тўхтатиш йўли билан
кенг кўламли чора

-

тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу жараён бевосита иш

ўринлари сони қисқариши, ишлаб чиқариш қувватларининг қисман ёки тўлиқ
тўхталиши, масофадан ишлаш тамойиллари жорий этилиши натижасида меҳнат
унумдорлиги пасайиши олиб келди. Айниқса, туризм, сайёҳлик, меҳмонхона ва
транспорт хизматлари энг катта йўқотишларга дуч келди. Йўқотишларнинг ҳажмини
йирик авиакомпанияларнинг акциялари қиймати 50 %га пасайганлигида ҳам кўриш
мумкин.

Шунга кра, пандемия даврида республикамизда боқа соҳалар сингари туризм

соҳасини давлат томонидан қўллаб

-

қуватлаш мақсадида бир қатор чора

-

тадбирларни амалга ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Хусусан,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ

-5969-

сон

«Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт
тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора

-

тадбирлар тўғрисида»ги Фармони

[17]

ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил 19 июндаги ПҚ

-4755-

сон «Туризм соҳасини санитария

-

эпидемиологик

хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда
ривожлантиришга доир қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ижросини

таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
6 октябрдаги 602

-

сон «Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий

вазиятда

туризм

соҳаси

субъектларини

қўллаб

-

кувватлаш

ва

туризм

инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисида»ги Қарори

[18]

асосида Тадбиркорлик

фаолиятини қўллаб

-

қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан туризм

соҳаси субъектлари фаолиятини қўллаб

-

қувватлашга йўналтирилган тегишли ҳажм ва

шартларда компенсация қилиниши амалга оширилди. Бу эса, инқирозли ҳолатларда
туризм соҳаси хўжалик субъектлари фаолиятини барқарор ривожлантиришда
давлатнинг роли нақадар муҳим эканлигини исботи ҳисобланди.

Хулоса ва таклифлар

Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг маълум чегаралари ҳам

мавжуд бўлиб, улар давлатнинг ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсиридан келиб
чиқади. Иқтисодиётга давлатнинг ҳар қандай аралашуви маълум харажатларни
тақозо этади. Уларга

энг аввало тартибга солишни ташкил этиш ва амалга ошириш

бўйича харажатларни киритиш мумкин. Шунингдек, тартибга солишнинг у ёки бу
шакли бозор мувозанати, ишлаб чиқариш ҳажми, ресурсларнинг қайта
тақсимланишига кўрсатиши мумкин бўлган таъсирни ҳам ҳисобга олиш лозим. Бунда
тартибга солишни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган сарф

-

харажатларнинг

миқдори давлатнинг иқтисодиётни тартибга солиши натижасида олинадиган
самарадан кам бўлиши лозим. Уларнинг нисбати давлатнинг иқтисодиётга аралашуви
чегараларини белгилаб беради.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

409

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Шуни таъкидлаш керакки, иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларида бозор

механизмининг самарали амал қилиши учун давлат турли хил усуллар ва воситалар
асосида уларни барқарор ривожланишига шарт

-

шароитлар яратиши зарур.

Бизнинг фикримизча, туризм соҳасини давлат томонидан тартибга солишнинг

асосий жиҳатлари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:

давлатнинг иқтисодий сиёсати ва туризмни ривожлантириш бўйича жорий

ва истиқболдаги стратегик мақсад ва вазифаларни белгилашда ўзаро мувофиқликни
таъминлш;

туризмни ривожлантиришга оид давлат сиёсатини реализация қилиш учун

марказий ва маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда туризм инфратузилмаси
субъектларининг масъулиятини ошириш;

соҳада эркин рақобатни рағбатлантириш мақсадида бозор тизимининг

самарали амал қилишига имкон туғдирувчи ҳуқуқий асос ва ижтимоий

-

иқтисодий

муҳитни таъминлаш;

туристик хизматлар бозорида рақобатни ҳимоя қилиш.

Фойдаланилган

адабиётлар

1. Алимова М.Т. Ҳудудий туризм бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва

тенденциялари (Самарқанд вилояти мисолида) // И.ф.д. дисс. –

Самарқанд: СамИСИ,

2017. 25-26-

б.

2.

Демченко Д.Н. Взаимодействие государства и бизнеса: принципы,

инструменты, институциональная трансформация в посткризисной экономике.
Автореф. дис. канд. экон наук. Ростов

-

на

-

Дону. –

2005.

С. 15.

3.

Карманов А. О некоторых положениях правового регулирования

туристического бизнеса в Краснодарском

крае / А. Карманов, А. Трифонов //

Кубань

-

бизнес. –

2010

№ 42. –

С. 4

-6.

4.

Криворучко

В.И.

Профессиональные

стандарты

и

сертификация

специалистов службы гостеприимства санаторно

-

курортных и гостиничных

комплексов: Часть 1 / В.И. Криворучко, В.А. Кудря, М.В.

Александрова. –

Сочи:

Академия повышения квалификации г. Сочи. –

Сочи, 2005. –

172 с.

5.

Лебедев К.А. Совершенствование государственного регулирования в сфере

туризма //Стратегия устойчивого развития регионов России. –

2014.

№. 24. –

С. 139

-

141.

6.

Новичков В. И., Полозков М. Ю. Анализ опыта государственного

регулирования туризма в развитых странах //Journal

of new economy.

2008.

№.

3

(22).

С. 46

-49.8.

7.

Рамадонова М.М., Макарченко М.А. Государственное регулирование

туристической деятельности //Альманах научных работ молодых ученых
университета ИТМО. –

2016.

С. 211

-213.

8.

Рыночные механизмы управления санаторно

-

курортной сферой

/

Л.В.

Криворучко, В.И. Криворучко. –

М: Финансы и статистика, 2003. –

176

с.

9.

Сурков С.Г. Международный туризм в России: проблемы развития

и

управления / С.Г. Сурков, В.И. Криворучко. –

М.: Советский спорт, 2009. –

214 с.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

410

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

10. Тухлиев И.С., Ҳайитбоев Р., Сафаров Б.Ш., Турсунова Г.Р. Туризм асослари.

Дарслик. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. –

Т.: «Fan

va texnologiya», 2014. 151

-

б.

11. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон

Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси,

30.12.2020.

https://review.uz/oz/post/poslanie-prezidenta-uzbekistana-shavkata-

mirziyoyeva-oliy-majlisu

12. Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий

-

иқтисодий ҳолати. Ўзбекистон

Республикаси Давлат статистика қўмитаси. –

Тошкент: 2020.

13. Харрис Г., Кац К.М. Стимулирование международного туризма в

XXI

веке. –

М.: Финансы и статистика, 2000. –

240 с.

14.

Экономика и организация туризма / Под ред. Е.Л. Драчева, Ю.В. Забаев,

Д.К.Исмаев.

-

М.: КНОРУС, 2005.

-

576 с.

15. UNWTOTourism Highlights.Edition 2017. - Madrid, WTO Publications

Department.-2018.

16. Travel & Tourism Economic Impact 2016 World [

Электрон манба

]:

http://www.wttc.org

17.

https://lex.uz/docs/4770761

18.

https://lex.uz/docs/5031869

Библиографические ссылки

Алимова М.Т. ХУДУДий туризм бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва тенденциялари (Самарканд вилояти мисолида) // И.ф.д. дисс. - Самарканд: СамИСИ, 2017. 25-26-6.

Демченко Д.Н. Взаимодействие государства и бизнеса: принципы, инструменты, институциональная трансформация в посткризисной экономике. Автореф. дис. канд. экон наук. Ростов-на-Дону. - 2005. - С. 15.

Карманов А. О некоторых положениях правового регулирования туристического бизнеса в Краснодарском крае / А. Карманов, А. Трифонов // Кубань-бизнес. - 2010 - № 42. - С. 4-6.

Криворучко В.И. Профессиональные стандарты и сертификация специалистов службы гостеприимства санаторно-курортных и гостиничных комплексов: Часть 1 / В.И. Криворучко, В.А. Кудря, М.В. Александрова. - Сочи: Академия повышения квалификации г. Сочи. - Сочи, 2005. - 172 с.

Лебедев К.А. Совершенствование государственного регулирования в сфере туризма //Стратегия устойчивого развития регионов России. - 2014. - №. 24. - С. 139-141.

Новичков В. И., Полозков М. Ю. Анализ опыта государственного регулирования туризма в развитых странах //Journal of new economy. - 2008. - №. 3 (22).-С. 46-49.8.

Рамадонова М.М., Макарченко М.А. Государственное регулирование туристической деятельности //Альманах научных работ молодых ученых университета ИТМО. - 2016. - С. 211-213.

Рыночные механизмы управления санаторно-курортной сферой / Л.В. Криворучко, В.И. Криворучко. - М: Финансы и статистика, 2003. - 176 с.

Сурков С.Г. Международный туризм в России: проблемы развития и управления / С.Г. Сурков, В.И. Криворучко. - М.: Советский спорт, 2009. - 214 с.

Тухлиев И.С., Хайитбоев Р., Сафаров Б.Ш., Турсунова Г.Р. Туризм асослари. Дарслик. Узбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлиги. -Т.: «Fan va texnologiya», 2014.151-6.

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Узбекистон

Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, 30.12.2020. https://review.uz/oz/post/poslanie-prezidenta-uzbekistana-shavkata-

mirziyoyeva-oliy-majlisu

Узбекистон Республикасининг ижтимоий-ицтисодий полати. Узбекистон Республикаси Давлат статистика цумитаси. -Тошкент: 2020.

Харрис Г., Кац К.М. Стимулирование международного туризма в ХХ1веке. -М.: Финансы и статистика, 2000. - 240 с.

Экономика и организация туризма / Под ред. Е.Л. Драчева, Ю.В. Забаев, Д.К.Исмаев. - М.: КНОРУС, 2005. - 576 с.

UNWTOTourism Highlights.Edition 2017. - Madrid, WTO Publications Department.-2018.

Travel & Tourism Economic Impact 2016 World [Электрон манба]: http://www.wttc.org

https://lex.uz/docs/4770761

https://lex.uz/docs/5031869

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов