Давлат бошқарувида “ақлли” бошқарув принципларига босқичма-босқич ўтиш масалалари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • при Президенте Республики Узбекистан государственная банковская академи, научных и научно-педагогических кадров
CC BY f
60-69
60
17
Поделиться
Холов, А. (2019). Давлат бошқарувида “ақлли” бошқарув принципларига босқичма-босқич ўтиш масалалари. Экономика и инновационные технологии, (4), 60–69. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10847
Актам Холов, при Президенте Республики Узбекистан государственная банковская академи, научных и научно-педагогических кадров

начальник отдела обучения, к.э.н

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада давлат бошқарувида “ақлли” бошқарув принципларига босқичма-босқич ўтиш масалалари ёритилган. Шунингдек, профессионал бошқарувчилар учун зарур бўлган компетенциялар, фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштироки таҳлил қилинган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

102

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДА “АҚЛЛИ” БОШҚАРУВ

ПРИНЦИПЛАРИГА БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЎТИШ МАСАЛАЛАРИ


Холов Актам Хатамович

1

1

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

ДБА илмий-тадқиқотлар ва илмий педагог кадрларни

тайёрлаш бўлими бошлиғи, PhD (иқтисодиёт фанлари)

Ўзбекистон,100066, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 45

E-mail:

aktam-xolov@mail.ru

Аннотация:

Мақолада давлат бошқарувида “ақлли” бошқарув принципларига

босқичма-босқич ўтиш масалалари ёритилган. Шунингдек, профессионал бошқарувчилар
учун зарур бўлган компетенциялар, фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштироки
таҳлил қилинган.

Калит сўзлар:

давлат бошқаруви, ақлли бошқарув, бошқарув самарадорлиги, ақлли

механизм, пропорционаллик, субсидиарлик, шаффофлик, стратегик режалаштириш ва
прогнозлаштириш, профессионал бошқарувчи, касбий компетенцияси, бошқарув
компетенцияси.

Abstract:

The article considers the issue of a gradual transition to the principles of "smart"

management in public administration. Thus, an analysis of the competencies necessary for
professional managers and citizen participation in public administration was carried out.

Keywords:

public administration, smart management, management efficiency, smart

mechanism, proportionality, subsidiarity, transparency, strategic planning and forecasting,
professional management, professional competence, managerial competence.

Кириш

Мамлакатимизда

давлат

бошқарувининг

барча

бўғинларида

амалга

оширилаётган тизимли ислоҳотлар ўз натижаси ва самарасини бермоқда. Амалга
оширилаётган ислоҳотлар янгича фикрлаш, янгича тафаккур ва янгича дунёқарашни
шакллантиришни тақозо этмоқда. Шу жумладан, давлат бошқарувида ҳам
институционал ислоҳотларни амалга ошириш, бошқарув самарадорлигини
таъминлашда инновацион менежмент инструментлардан фойдаланишни талаб
этмоқда. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор
вазифалар, давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича қуйидаги йўналишларда
ислоҳотларни амалга оширишни тақозо этмоқда:

давлат бошқарувини марказлаштиришдан чиқариш, давлат бошқаруви

органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш;

давлат бошқаруви органларининг вазифа ва ваколатларини белгилаш

мезонлариyb тартибга солиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг муҳим

масалаларини муҳокама қилишга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб
этиш;

давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари

фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

103

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

давлат бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини

таъминлашнинг қўшимча механизмларини жорий этиш;

давлат бошқарувида замонавий менежмент услубларини кенг қўллаш ва

бошқарув жараёнларини автоматлаштириш, бошқарувнинг инновацион шаклларини
жорий этиш.

Ўз навбатида ушбу вазифаларни амалга ошириш давлат бошқарувида

“ақлли”

бошқарув принципларига босқичма-босқич ўтиш заруратини юзага келтиради.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Жаҳоннинг бир қатор, чунончи АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Хитой,

Европанинг иқтисодиёти ривожланган давлатлари муниципал ҳокимият органларида
очиқлик ва шаффофликка асосланган, оптимал бошқарув қарорларини қабул қилиш
ҳамда “ақлли” бошқарув принципларини жорий этишга алоҳида аҳамият берилган.

Мазкур соҳада илмий тадқиқот олиб борган олимлар А. Дубова ва

Д.Разумовлар Россияда давлат ва шаҳар ҳокимияти ўртасида ҳокимиятни ва
масъулиятни тақсимлаш масалаларини ҳамда ҳудудларни ривожлантиришда
мослашувчан инструментларни жорий этишни таҳлил этишган [1]. Шунингдек,
бошқарув фаолияти аҳолининг турмуш даражаси ва ҳаёт сифатини оширишга
қаратилган мезонлар билан баҳоланишини ўрганган. Стратегик бошқарув асосида
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепцияларини ишлаб чиқиш,
шаҳарлар ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш бўйича
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишган.

Бизнес соҳасида тадқиқот олиб борган Р.Л. Богуэ мақсадларни режалар

асосида бошқариш масаласини тадқиқ этиб, “ақлли” бошқарувни “жамиятни
индивидуал ва жамоавий мақсадларини бошқариш қобилиятига эга стратегия”
сифатида тасниф этади [2].

Россиялик тадқиқотчи А.Скворцов “ақлли бошқарув” (Smart Governing)

концепцияси қуйидаги самарадорлик, тезкорлик, мувофиқлик, профессионаллик,
ҳаракатчанлик, очиқлик ва кўптармоқлилик тушунчаларда ўз ифодасини топади деб
таъкидлайди. Технолгик жиҳатдан ақлли бошқарув ахборот ва телекоммуникация
тармоғи, бизнес жараёнларини автоматлаштириш (BPR), мобил иловалар, булутли
технологиялар (cloud services, cloud technologies), очиқ маълумотлар (open data) ва
катта маълумотлар (Big Data) базасидан иборат [3] эканлиги билан изоҳлайди.

Россия

таббиий

фанлар

академияси

аъзоси

В.Н.Бурков

бошқарув

функцияларини амалга ошириш механизм сифатида ривожлантирувчи, маслаҳат
берувчи, ўргатувчи ва рефлексив тизимнинг татбиқ этилиши, белгилаб қуйилган
бошқарув мақсадларини ижрочилар учун ҳам, барча манфаатдор томонлар учун ҳам
фойдали бўлишини таъкидлайди [5]. Бунда бошқарув функциялари (режалаштириш,
ташкиллаштириш, мувофиқлаштириш, назорат ва рағбатлантириш) амалга оширишни
барча босқичида манфаатдор ташкилотлар ва ижрочиларни камида минимал
даражада иштирок этишни таъминловчи электрон ахборот тизимини жорий қилишни
назарда тутади.

БМТнинг давлат бошқаруви ва ривожланишни бошқариш бўлими экспертлари

А.Альберти ва Я.Кепинглар фикрича, “ақлли бошқарув мураккаб масалаларини
ечишда инновацион, самарали, инклюзив, ҳамкорлик, очиқликка асосланган давлат
хизматларини замонавий ахборот-технологияларига асосланган ҳолда кўрсатишни


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

104

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ақлли бошқарув механизми

[4].

назарда тутади” [6]. Бунда давлат сиёсатини амалга оширувчи қарорлар қабул
қилишда жамоатчилик иштирокини таъминловчи механизмларини жорий этишни,
ҳукуматнинг етакчилик қобилияти, функциялари ва институционал асосларини
такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.

Бу борада мамлакатмизда давлат бошқарувининг ижтимоий–иқтисодий

жараёнларни

бошқаришдаги

функцияларидан

бири

сифатида

мақсадга

йўналтирилган фаолияти — ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланишга оид
устувор йўналишларни аниқлаш ва уларни амалга оширишнинг ҳаракат дастурларини
татбиқ этишга алоҳида этибор қаратилмоқда. Жумладан, ҳудудларда ижтимоий-
иқтисодий ҳолатнинг номутаносиблигини бартараф этиш, табиий ресурсларни
ўзлаштириш, минтақаларнинг мувозанатли ривожланишини такомиллаштириш ва
аҳоли бандлигини таъминлаш борасида 2017 йил 42 та, 2018 йилда 49 та, 2019
йилнинг 1-чорагида 18 та ҳаракат дастурлари ишлаб чиқилди. Бу жараёнлар
Ўзбекистон Республикасида

давлат бошқарувида

“ақлли бошқарув” тамойилларини

жорий этиш, давлатнинг айрим функцияларини хусусий секторга босқичма-босқич
беришда ўз ифодасини топмоқда.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқотнинг методологик асосини менежмент фанининг фундаментал

қонунлари, “ақлли бошқарув” тизимини татбиқ этиш концепциялари, шунингдек,
бошқарув қарорлари қабул қилишга доир тадқиқот олиб борган хориж ва
Ўзбекистонлик олимлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг
маъруза ва нутқлари ташкил қилади. Тадқиқот жараёнида 2017–2021 йилларда
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар

стратегиясининг

“Давлат

ва

жамият

қурилиши

тизимини

такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари” бўйича амалга оширилган ислоҳотлар

АҚЛЛИ

БОШҚАРУВ

Ривожланатирувчи

- Ҳаражатни

камайтирадиган

- Тизимли ҳаракат

- Соддалаштириш

- Бошқарув

структураси

Маслаҳт берувчи

Актив маслаҳатчи

Пассив маслаҳатчи

Ўргатувчи

Ҳалолликни

Масъулиятни

Самимийликни

Очиқликни

Рефлексив

Ақлли

раҳбар

Ақлли

механизм


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

105

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тизимли таҳлил, институционал таҳлил, контент таҳлил, функционал таҳлил, қиёсий
таҳлил, анализ ва синтез каби илмий тадқиқот усуллари орқали ўрганилди.

Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти инновацион давлат бошқаруви,

стратегик режалаштириш ва прогнозлаштириш (foresight), давлат хизматларини
такомиллаштириш, ақлли бошқарув ва рақамлаштириш соҳасида тизимли
ислоҳотларни амалга оширишда қўлланилади.

Таҳлил ва натижалар.

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта

устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва
ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 12-
бандида “Давлат бошқарувида илғор давлат менежменти ва “ақлли” бошқарув

принципларига босқичма-босқич ўтиш” вазифаси белгиланган. Мазкур вазифани
амалга оширишда бир қатор жиҳатларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир.

Биринчидан

, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, давлат

органларида профессионал бошқарувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини
жорий қилиш.

Хорижий давлатлар кадрлар тизимидаги инновацион ғоялар ва тажрибалар

барча давлатлар учун универсал бўлмаса-да, уни Ўзбекистоннинг бошқарув
кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида қўллаш ва татбиқ этиш мумкин
бўлган умумий жиҳатларига, ўзимизга мос келадиган томонларини ўзлаштириш
нуқтаи назаридан таяниш мумкин. Жумладан, Франция, Япония, Германия, АҚШ,
Россия, Хитой, Австралия, Жанубий Корея мамлакатлари давлат хизматида бошқарув
кадрлари сиёсати анъаналари, тартиблари ва талаблари ўрганилиб, республикамизда
бошқарув кадрлари фаолиятига мувофиқ келадиган томонларини алоҳида ўрганиб
чиқиш лозим. Масалан, француз бошқарув кадрлари сиёсати хизмат категорияларига
боғланган бўлиб, шахснинг маълумот даражаси (қандай ўқув юртини тугатганлиги)
лавозим даражасини (яъни, қандай категориядаги лавозимни эгаллай олишини)
аниқлаб беради ёки Япония бошқарув кадрлари сиёсатида лавозимга талабгорлар
учун ўнга яқин турдаги имтиҳонлар белгилаб қўйилган бўлиб, биринчи (ўрта
мактабни битирганлар учун), иккинчи (олий таълимни битирганлар учун), учинчи
(амалда фаолият кўрсатаётганлар учун) даражаларга ажратилган. Германияда ҳам
бошқарув кадрлари фаолиятини ташкил этишда имтиҳонлар топшириш анъанаси
шаклланган бўлса-да, бироқ танловлар муҳим ўрин тутади. Танловлар эса бошқа
давлатлардан фарқли равишда Олий суд инстанцияси томонидан назорат қилинади.
Бу мамлакатда раҳбарларни муассаса раҳбарининг ихтиёрига кўра ва сайлаш асосида
тайинлаш тамойили амал қилади.

Шаклланган ва маълум меъёр даражасида намоён бўлувчи касбий билим,

малака, тажриба ва мотивациянинг мураккаб, яхлит шакли

компетенция

деб аталади

ва маълум жиҳатдан инсоннинг касбий етуклигини англатади. Замонавий раҳбар
кадрлар

профессионал

бошқарувчи

бўлиши

учун

касбий

ва

бошқарув

компетенцияларига эга бўлиши лозим.




background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

106

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ПРОФЕССИОНАЛ

БОШҚАРУВЧИ

КАСБИЙ

КОМПЕТЕНЦИЯСИ

Билим, кўникма ва амалий тажриба

асосида касбий фаолиятига тегишли
вазифаларини бажариш ва масалаларини
ечишда муваффақиятли фаолият юритиш
қобилияти:

- ўз соҳасини мукаммал билиши
- ўз соҳасига янгилик киритиш
- ўз устида ишлаши, ўзини танқидий

баҳолаш

АКТни билиши
Хорижий тилларни билиши

БОШҚАРУВ

КОМПЕТЕНЦИЯСИ

Бошқарув маҳорати

– вазиятни

таҳлил қилиш, қарор қабул қилиш,
мақсад қўйиш, натижага эришиш йўлида
фаолиятни ташкиллаштириш, ходимларни
мотивациялаш ва ходимларни назорат
қилиш бўйича билимларга эга бўлиш ва
самарали услуб, воситаларни қўллай
олиш

Лидерлик

– жамоа ёки гурухда

лидерлик ролини ўзига олиш малакаси.
Одамларни мақсадга йўналтириш йўлида
уларга таъсир этиш, ишонтириш ва
натижадорликка ундаш қобилияти

Тизимли фикрлаш

– вазиятни яхлит

ва таркибий қисмлари билан бирга кўра
олиш; мавжуд алоқаларни аниқлаштириш
қобилияти; умумий ҳодиса таркибида
муҳимини ажрата олиш; маълумотни
тўплаш ва катта ҳажмдаги маълумотларни
тартиблай олиш, таҳлил қила олиш
қобилияти

Қадриятлар

ватанпарварлик,

самимийлик

ва

инсонпарварлик,

ташкилотга, жамоага содиқлик, ишончли
инсон ва ходим бўлиш, ўз касбини
улуғлашга интилиш

Норматив ҳужжатлар ва ҳуқуқий

меъёрларни яхши билиш

– ўзи ишлаётган

соҳа ва бошқа соҳалар бўйича чиқадиган
барча янгилик ва ўзгаришларни билиб
туриши. Ҳуқуий асосланган, ҳар бир
ўзгарувчан вазиятлар хавфли сигналларни
дарҳол пайқаб олиш ва шунга мос
жавобни танлай олиш.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

107

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ўзгаришларга

мосланувчанлик,

стрессга бардошлилик –

ўзгарувчан

вазиятда ҳаракат қилиш қобилияти, янги
шароитларга тезда мослашиш ва янги
вазифаларни

самарали

ҳал

қилиш,

ўзгаришларни бошқара олиш малакаси

Коммуникативлик\киришимлилик

-

одамлар билан мулоқотда бўлишга

интилиш, иложи борича низоли ва кескин
вазият юзага келишига йўл қўймаслик.
Ҳар қандай одамлар билан ва ҳар қандай
шароитда умумий тил топа билиш ва бу
сифати орқали ўзгаларда ўзи ҳақида
ижобий фикр яратиш

Натижадорликка йўналганлик –

ҳар қандай шароит ва вазиятда ўзи
кўзлаган мақсадга интилиш. Ҳар доим ўз
меҳнат самарасини ошириб боришга
интилиш

ва

юқори

кўрсаткичларга

эришиш. Бирон ишни тез якунлашга
интилиш.

Расм 2. Профессионал бошқарувчилар учун зарур бўлган компетенциялар.

Давлат бошқарувида “ақлли” бошқарув

принципларига босқичма-босқич

ўтишнинг иккинчи жиҳат

давлат муассасалари бошқарув фаолиятида бевосита

фуқаролар иштирокини таъминлашга

оид. Бу ўринда Президентимиз Ш.

Мирзиёевнинг “Халқимиз бугун ҳаракатга келди. Одамларда ишонч пайдо бўлди.
Давлат органлари халққа, халқимиз эса ўз олдига қўйган мақсадларига қараб интила
бошлади” [7] деган фикрларини таъкидлаш муҳим. Ислоҳотларнинг қанчалик
самарали кечиши ва истиқболи халқнинг давлат ва жамият ҳаётида бўлаётган
ўзгаришлар ҳамда янгиланиш жараёнида фаол иштирок этиши билан узвий боғлиқ.
Бироқ бу иштирок сайлов ва референдумларда овоз бериш билан кифояланмаслиги,
балки ҳокимият тузилмалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш
ҳамда қарорлар қабул қилиш жараёнида иштирок этишни ҳам назарда тутади. Бу
ҳолат маҳаллий давлат органларида бошқарув қарорларини қабул қилишда халқнинг
иштирокини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратишни тақозо этади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида очиқликка асосланган, самарали

қарорлар қабул қилиш модели асосида бошқарув қарорлари электрон
муҳокамасининг ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлиги сайтига алоҳида
“қарорлар муҳокамаси” рукни сифатида жорий этиш фуқаролар ва манфаатдор
ташкилотларнинг

қарорлар

қабул

қилиш

жараёнида,

шунингдек,

давлат

муассасалари фаолиятида бевосита ва билвосита иштирок этиш имкониятини
кенгайтиради. Аҳолининг қарорлар қабул қилиш жараёнидан хабардорлиги, улар
томонидан қарор ижросининг назорат қилинишида, бошқарувдаги иштироки
келгусида ҳамжамият олдида жавобгарлик ҳиссини уйғотишга замин яратади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

108

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

“Ақлли” бошқарув принципларини жорий этишда

давлат органларининг

халққа кўмакчи, тадбиркорларга бизнес ҳамкор сифатида

фаолият кўрсатишини

йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади. Бошқарув қарорлари қабул қилиш
тизимининг очиқлиги ва шаффофлигини ошириш бу бевосита маҳаллий давлат
ҳокимияти вакиллик органларининг фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ.
Бунда ҳокимиятнинг вакиллик органлари ва ижро ҳокимияти идоралари ўртасида
яқин ҳамкорликни таъминлайдиган усул ва услубларни такомиллаштириб, ўта
марказлашган бошқарувдан босқичма-босқич воз кечиш, шунингдек, ҳокимларнинг
ижро ва вакиллик ҳокимияти раҳбари сифатидаги ваколатларини алоҳида-алоҳида
ажратиб қўйиш муҳим аҳамият касб этади. Бу, ўз навбатида, халқ депутатлари вилоят,
туман, шаҳар Кенгашларида партия гуруҳларининг бошқарув қарорлари қабул
қилишдаги ролини оширишни тақозо этади. Давлат органларининг тадбиркорларга
бизнес ҳамкор сифатида фаолият кўрсатиши бевосита давлат-хусусий шерикликнинг
ҳуқуқий ва институционал базасини такомиллаштириш билан боғлиқ. “Давлат-
хусусий шериклик тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши инвестиция, инновация,
инфратузилма ва бошқа лойиҳалар ҳамда давлат, ижтимоий, иқтисодий, илмий-
техникавий аҳамиятга эга дастурларни амалга ошириш имкониятини кенгайтиради.

Раҳбар фаолияти натижаларига доимий равишда баҳо бериш тизимини

яратиш

ҳам “аққли бошқарув”нинг муҳим жиҳати ҳисобланади. Маҳаллий давлат

ҳокимияти органларида раҳбар фаолияти натижаларига доимий равишда баҳо
беришда SMART усулини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Унга кўра, мақсад аниқ
(specific), ўлчовли (measurable), мақбул (accepted), ҳақиқий (realistic), чекланган вақт
оралиғида бажариладиган (time-dependent) бўлиши лозим. Вилоят, туман ва шаҳар
ҳокимликлари фаолиятини комплекс баҳолаш мезонларини амалиётга татбиқ этишда
илғор

хориж

тажрибасига,

дунёнинг

ривожланган

мамлакатларида

кенг

қўлланилаётган замонавий усул ва моделларга асосланган (“очиқлик индекси”,
якуний

натижалар

бўйича

аниқлаш,

тўғридан-тўғри

натижалар

асосида

самарадорликни баҳолаш, иқтисодий самарадорликни баҳолаш орқали ижтимоий ва
сиёсий омилларнинг алоқадорлигини баҳолаш, кўп мезонли баҳолаш усулларини
моделлаштириш ва бошқалар) методикалардан, тамойиллардан унумли фойдаланиш
мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Ривожланган давлатлар тажрибасига кўра «Ақлли бошқарув»га жавобгар

ваколатли орган сифатида Норвегияда Савдо ва саноат вазирлиги, Голландияда
Молия вазирлиги, Швецияда Швеция иқтисодий ва ҳудудий ривожланиш агентлиги,
Англияда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги яхши тартибга солиш (Better regulation
executive) департаменти амалга оширади. Ўзбекистонда ушбу вазифани Вазирлар
Маҳкамасининг турли тузилмалари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги каби ташкилотлар амалга
оширмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 январдаги

«Ўзбекистон Республикасида «Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш
концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 48-сонли қарорининг қабул қилиниши
Ўзбекистон Республикасида «Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш назарда
тутади. Бу, ўз навбатида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида “Ақлли бошқарув”
тамойилларини жорий этиш, бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтиришни


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

109

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тақозо этади. Бошқарувдаги долзарб муаммолар бўйича маҳаллий ҳокимият
органларига тегишли таклифларни ишлаб чиқиш ва тақдим этишга қаратилган
инновацион ечимлар ва тизимларни ўзида мужассам этган «Ақлли ҳокимият»ни
мавжудлиги фуқароларнинг давлат бошқарувида иштирок этишини таъминловчи
механизм сифатида баҳоланади.


Хулоса ва таклифлар

Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни самарали амалга

оширишни таъминлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида “ақлли” бошқарув
принципларини жорий этишнинг назарий-методологик асосларини ишлаб чиқиш,
маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятига баҳо бериш долзарб масала бўлиб,
бу борада ишни ташкил этишнинг аниқ натижаларга эришишга қаратилган замонавий
услубларини (сифат менежменти, индикатив режалаштириш) жорий этиш талаб
қилинади. Давлат бошқарувининг замонавий усулларини кенгайтириш, яъни
аутсорсинг, краудсорсинг ва давлат-хусусий шериклик механизмларини қўллаш
орқали маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирлик ва идораларнинг штатлар
сонини қайта кўриб чиқиш ва самарасиз штат бирликларини қисқартиришни назарда
тутади.

Хулоса қилиб айтганда, давлат бошқарувининг барча бўғинларида бошқарув

қарорлари қабул қилишда, бошқарув жараёни (режалаштириш, ташкилаштириш,
мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва рағбатлантириш)да «ақлли тартибга
солиш»нинг қуйидаги асосий тамойилларига амал қилиш лозим:

1.

Зарурият – тартибга солишни жорий қилиш кераклиги ёки керак эмаслигини

аниқлаш. Жамоатчилик фикрини эшитиш, онлайн-сўровномалар, танқидий таҳлил
усуллари орқали реал вазиятга баҳо бериш орқали янги талаб ёки нормани жорий
этиш заруриятини аниқлаш. Бунда бозор муносабатларини ривожланишини ҳисобга
олиш лозим.

2.

Пропорционаллик – қўлланиладиган чора ва воситалар танлови

белгиланган мақсадларга пропорционал бўлиши лозим. Стратегик мақсадларни
белгилашда “шахс-жамият-давлат” манфаатлари уйғунлигини ҳисобга олиш лозим.
Амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг мақсадга мувофиқлигини текшириш,
тегишли экспертлар хулосасини олиш, ҳар бир норматив тусдаги қаорорларни
жамоатчилик муҳокамасига қуйиш мақсадга мувофиқ.

3.

Субсидиарлик – масалаларнинг энг қуйи ёки марказдан узоқ даражаларда

ҳал этилишини энг содда ва энг кам ресурс талаб қиладиган йўл билан амалга
ошириш зарур. Вазифалар қуйи даражада ҳал қилинишига йўналтирилган ташкилий
ва ҳуқуқий принцип, яъни вазифа, функция ва ваколатларни номарказлаштиришдан
келиб чиқиб, ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий тузилмалари
ўртасида мавжуд штат бирликларини оқилона тақсимлаш. Бунда муаммони
жойида ўрганиб, уни ечимини топишга, кам вақт ва кам ресурс сарфлаб натижага
эришишга эътибор қаратилади.

4.

Шаффофлик – барча манфаатдор томонларнинг норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилишга қадар бўладиган муҳокамаларда иштирок
этиши. “Очиқлик индекси” рейтинги орқали барча давлат ва хўжалик бошқаруви
органлари фаолиятининг баҳоланиши.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

110

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

5.

Жавобгарлик – тартибга солишни қўллаш ва унинг самарадорлигига ким

масъул эканлигини аниқ белгилаш, барча манфаатдор томонлар учун тартибга
солишга амал қилиш жараёнида юзага келадиган муаммолар тўғрисида мутасадди
органларни хабардор қилиш имкониятининг мавжудлиги.

6.

Қулайлик – тартибга солиш изчил ва тушунарли бўлиши лозим. Давлат

бошқарувида амалга оширилаётган ўзгаришларга мослашиш имкониятининг
мавжудлиги. Фуқароларнинг давлат бошқарувидаги фаоллигини ошириш.

7.

Соддалик – ҳар қандай тартибга солиш, унга риоя қилиш ва уни қўллаш

тушуниш учун содда бўлиши керак. Оддий фуқаро ҳам амалга оширилаётган
ислоҳотлар жараёнини англаши, унда муносабат билдириш имкониятининг кенглиги.

Давлат бошқарувида “ақлли” бошқарув принципларига босқичма-босқич

ўтишнинг асосий ғояси фуқароларнинг давлат бошқаруви жараёнидаги иштироки
ҳисобланади. Одатда, фуқаролар қарор лойиҳаларига муносабат билдириш орқали
ва ҳокимият фаолиятига баҳо бериш орқали бошқарув жараёнида иштирок этади

.

Фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштироки қуйидаги функцияларни

бажаради: 1) огоҳлантириш функцияси; 2) танқидий таҳлил қилиш функцияси; 3)
назорат қилиш функцияси; 4) ташкил этиш ва тартибга солиш функцияси; 5)
фуқаролик позициясини шакллантириш функцияси.

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта

устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси белгиланган вазифалардан келиб
чиқиб, давлат бошқарувида “Ақлли бошқарув” принципларини жорий этиш давлат
бошқарувини босқичма-босқич номарказлаштириш ҳамда бошқарув жараёнида
қуйидаги тамойилларга амал қилиш мақсадга мувофиқ: ижро этувчи ҳокимият
органлари тизимида коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини
жорий этиш, давлат бошқарувини бюрократиядан холи қилиш ва унинг сарф-
харажатларини пасайтириш, бошқарув қарорлари қабул қилиш тизимининг фаолият
самарадорлигини ва шаффофлигини ошириш, стратегик режалаштириш, инновацион
ғоялар, ишланмалар ва технологиялар тизимини жорий этиш, жамоатчилик ва
парламент назоратини кучайтириш, «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш
орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлигини ошириш инновацион
ривожланишнинг замонавий тенденциялари ва жаҳон стандартларини ҳисобга олган
ҳолда давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Anastasia Dubova, Dmitriy Razumov. Smart Governance for Smart Region: The

Yaroslavl Region case

.

Journal of Real Corp, pp 983-984.

2.

Bogue, R. L. (2005). Use SMART goals to launch management by objectives plan.

Retrieved November, 15, 2010. // https://www.techrepublic.com/article/use-smart-goals-
to-launch-management-by-objectives-plan/

3.

Андрей Скворцов. Город с интеллектом. // Журнал «Деловой

квадрат», 2015 / № 3 (113), март // http://old.d-kvadrat.ru/dk/info/17424.html

4.

Буркова

И.В.

Механизмы

умного

управления.

//

https://studylib.ru/doc/2355468/mehanizmy-umnogo-upravleniya-burkova--i.v.

5.

Управление развитием крупномасштабных систем MLSD' 2015 [Текст] :

материалы восьмой междунар. конф. 29 сент. - 1 окт. 2015 г., Москва, Россия : в 2 т. /


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

111

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

под общ. ред.: С. Н. Васильева, А. Д. Цвиркуна. - М. : Ин-т проблем упр. РАН , 2015.
С .19-24

6.

Capacity Development Workshop on “ICT and E-Government in SIDS:

Responding to the SAMOA Pathway” 11-12 February 2015 Seoul, Republic of Korea //
http://www.sustainablesids.org/wp-content/uploads/2018/06/1_Overview-for-SIDS-
Training-Workshop.pdf

7.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқ

депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги
нутқи.

//

http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-

mirziyeevning-khal-10-11-2017

Библиографические ссылки

Anastasia Dubova, Dmitriy Razumov. Smart Governance for Smart Region: The Yaroslavl Region case. Journal of Real Corp, pp 983-984.

Bogue, R. L. (2005). Use SMART goals to launch management by objectives plan. Retrieved November, 15, 2010. // https://www.techrepublic.com/article/use-smart-goals-to-launch-management-by-objectives-plan/

Андрей Скворцов. Город с интеллектом. // Журнал «Деловой квадрат», 2015 /N9 3 (113), март// http://old.d-kvadrat.ru/dk/info/17424.html

Буркова И.В. Механизмы умного управления. //

https://studylib.rU/doc/2355468/mehanizmy-umnogo-upravleniya-burkova--i.v.

Управление развитием крупномасштабных систем MLSD' 2015 [Текст] : материалы восьмой междунар. конф. 29 сент. -1 окт. 2015 г., Москва, Россия : в 2 т. /под общ. ред.: С. Н. Васильева, А. Д. Цвиркуна. - М. : Ин-т проблем упр. РАН , 2015. С .19-24

Capacity Development Workshop on "ICT and E-Government in SIDS: Responding to the SAMOA Pathway" 11-12 February 2015 Seoul, Republic of Korea // http://www.sustainablesids.org/wp-content/uploads/2018/06/l_Overview-for-SIDS-Training-Workshop.pdf

'Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халк депутатлари Самарканд вилояти Кенгашининг навбатдан ташкари сессиясидаги нутци. // http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-khal-10-11-2017

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов