Электр энергетика тармоғидаги корхоналарда мҳхс асосида молиявий ҳисоботларни тузиш масалалари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
43-51
19
3
Поделиться
Ахмеджанов, К., & Ахмаджонов, А. (2021). Электр энергетика тармоғидаги корхоналарда мҳхс асосида молиявий ҳисоботларни тузиш масалалари. Экономика и инновационные технологии, (5), 43–51. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/12136
Каримжон Ахмеджанов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Профессор, д.э.н.

Азимжон Ахмаджонов, Акционерное Общество Тепловые электрические станции

Главный бухгалтер

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳисоботларни Молиявий ҳисоботни халқаро стандартларига (МҲXС) мувофиқ тайёрлаш масалалари ҳозирда долзарб хисобланмоқда. Мақолада МҲXC хизматини фаолият юритиши аниқ режалаштирилган харакатларсиз амалга ошириб бўлмаслиги, шуниндек чиқарилаётган қарорни режалаштиришнинг моҳияти ва
зарурлиги, унинг йиллик стратегия ва жорий назоратда тутган ўрни ва аҳамияти баён этилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

55

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА ТАРМОҒИДАГИ КОРХОНАЛАРДА МҲХС

АСОСИДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРНИ ТУЗИШ

МАСАЛАЛАРИ

Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович

ТДИУ профессори, иқтисодиёт фанлари доктори

E-mail:

karimjonakhmedjanov@gmail.com

Аҳмаджонов Азимжон Каримжон ўғли

“Иссиқлик электр станциялари” AЖ Бош бухгалтери

E-mail:

akhmadjonov@tpp.uz

Аннотация

.

Ҳисоботларни

Молиявий ҳисоботни халқаро стандартларига (МҲ

X

С

)

мувофиқ тайёрлаш масалалари ҳозирда

долзарб хисобланмоқда

.

Мақолада МҲXC

хизматини фаолият юритиши аниқ режалаштирилган харакатларсиз амалга ошириб
бўлмаслиги, шуниндек чиқарилаётган қарорни режалаштиришнинг моҳияти ва
зарурлиги, унинг йиллик стратегия ва жорий назоратда тутган ўрни ва аҳамияти баён
этилган.

Калит сўзлар

:

Молиявий ҳисоботни халқаро стандартлари, режалаштириш,

бошқарув жараёни, биринчи ҳисобот, МҲХСга ўтиш, ўзгартиришлар, ҳужжатлаштириш.

Abstract.

The issues of preparation of reports in accordance with International Financial

Reporting Standards (IFRS) are currently relevant. The article explains that the operation of the
IFRS cannot be carried out without clearly planned actions, as well as the essence and necessity of
planning the decision, its role and importance in the annual strategy and current control.

Keywords:

International Financial Reporting Standards, planning, management process,

first report, transition to IFRS, changes, documentation.

Кириш

Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг жаҳон тажрибаси шуни

кўрсатадики, мамлакатни тез ривожланишига имкон берадиган энг мақбул ва
самарали омиллар мамлакатда бозорни бошқариш механизмларини жорий этиши
билан бозор муносабатларига асосланган муносабатлар тизимини яратишдир. Айнан
шу вазифа мамлакат энергетикларини ҳам

олдига қўйилган эди.

“Сўнгги 5 йилда электр энергияси истеъмолчиси бўлган тадбиркорлар сони 25

фоизга, уларнинг истеъмол ҳажми эса 30 фоизга кўпайган. Келгуси 5 йилда
иқтисодиётимиз

ўсишини 1,5 баробарга ошириб, ялпи ички маҳсулот ҳажмини камида

100 миллиард долларга етказишни режа қилганмиз. Бу борада ўрта ва йирик шаклдаги
минглаб янги саноат корхоналари ишга туширилиб, электр энергиясига эҳтиёж 100
миллиард килоВатт соатга етади. Бу

рақам –

ҳозиргидан

30 миллиард килоВатт соатга

кўп дегани. Шунинг учун, электр энергияси соҳасида янги ислоҳот ва лойиҳаларни
амалга ошириш бўйича жуда катта режаларни белгилаб олганмиз. Жумладан, келгуси
5 йилда қиймати 6,5 миллиард доллар бўлган 19 та

лойиҳа ҳисобидан, қўшимча

равишда 11 минг 500 мегаВатт янги қувватлар ишга туширилади. 2030 йилга бориб,
электр энергияси ишлаб чиқариш таркибида қайта тикланувчи манбалар улуши 30
фоиздан ортади”

деб таъкидлаб ўтди Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат

Мирзиёев

[2].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

56

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Юқоридаги янгиликлар ортидан янгидан

-

янги инвесторлар учун имкониятлар ва

қизиқишлар ортиши мумкинлигини кўришимиз мумкин. Бу эса ўз навбатида
бухгалтерия тизимидаги ислоҳатларни жадаллаштиришни талаб этади

.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Молиявий ҳисоботни халқаро стандартлари

асосида бухгалтерия ҳисобини

ислоҳ

қилишни

Ж.

Маклин,

Г.

Симесон,

Д.

Смитбург,

Т.

Левитт,

Р. Додж, Р. Aдамс, Д. Роберцон ва бошқалар каби хорижий олимлар амалга
оширганлар. Шунингдек, бу йўналишда рус тадқиқотчилари томонидан илмий
тадқиқотлар олиб борилган: В.Д. Aндреев, A.М. Богомолов, Н.A. Голошчапов, О.Е.
Терехова ва бошқалар.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султонов

ўзининг маърузасида

“Ҳукумат глобал

иқтисодиётга интеграцияни тезлаштириш

орқали ўтишни

амалга оширмоқда. Бу мақсадга рақобатбардош иқтисодиётни яратиш

орқали эришиш мумкин, бунинг учун

муҳим таркибий қисмлардан бири

-

хорижий

инвесторлар

ишонадиган юқори сифатли молиявий маълумотларнинг мавжудлигидир.

Бундай натижага

МҲХС

асосида

молиявий ҳисобот тузиш орқали эришиш мумкин” деб

таъкидлаб ўтган

[5].

С.Н. Ташназаровнинг фикрига кўра “Молиявий ҳисоботнинг халқаро

стандартлари –

бу молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи фанининг алоҳида

тармоғи бўлиб, молиявий ҳисоботнинг концептуал асослари, молиявий ҳисоботнинг
халқаро

стандартлари

зарурияти,

ишлаб

чиқилиши,

уларнинг

мазмуни,

интерпритацияси ва қўлланилишининг назарий ва методологик масалаларини
ўрганувчи қисмидир”

[6].

В.A.

Терехованинг

фикрига

кўра

“Молиявий

ҳисоботнинг

халқаро

стандартларини

турли

мамлакатлар

томонидан

қўлланилишининг

асосий

сабабларидан бири компаниянинг харажатлари камайганлиги хақида ҳисобот
бериш.”

Бизнинг фикримизча, ушбу фикр юзасидан бир қанча изланишлар олиб

бориш керак, чунки Молиявий ҳисоботнинг халқаро

стандартлари

молиявий

ҳисоботдаги моддаларни баҳолаш учун бухгалтерия қоидаларига қараганда бир оз
бошқача қоидаларни назарда тутади (“адолатли қиймат”

тушунчаси кенг

қўлланилади)

[7].

Бизнинг фикримизча, Молиявий ҳисоботнинг

халқаро стандартларига мувофиқ

молиявий ҳисоботларни тайёрлаш харажатлари миллий қоидаларга мувофиқ
молиявий ҳисоботларни тайёрлаш харажатларидан сезиларли даражада ошиб
кетади.

О.В.

Соловьёвнинг сўзларига кўра, “Молиявий ҳисоботнинг халқаро

стандартлари ҳақиқатан ҳам халқаро аҳамиятга эга бўлиб, кўплаб мамлакатларнинг
тажрибаларини бирлаштиради”

[8].

Бизнингча

,

бу позиция тўлиқлигича

тўғри эмас. Бунга

сабаб молиявий

ҳисоботнинг халқаро стандартларида континентал бухгалтерия моделининг
элементлари

мавжуд

эмаслиги;

бухгалтерия

ҳисоби

процедураларини

стандартлаштиришни мураккаблаштирадиган молия

-

хўжалик фаолияти бўйича ягона

(

ҳатто

тавсиявий) счётлар режаси мавжуд эмаслиги; барча ривожланган давлатлар

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари

Комитетида қатнашмаслиги

кабилар

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

57

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

A.С. Бакаев

[9]

, О.М. Островскийлар

[10]

томонидан Молиявий ҳисоботнинг

халқаро стандартлари

асосида миллий бухгалтерия стандартларини ишлаб чиқиш

таклиф этилган:

-

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари

Комитети фақатгина

барча

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тузилган молиявий
ҳисоботни тан олади

ва

ўзгартирилган стандартлар асосида тайёрланган ҳисобот

халқаро ҳисобланмайди

.

Бизнинг фикримизча, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бу

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари Комитети

томонидан ишлаб чиқилган

ва молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун жамоат манфаатлари учун қабул қилинган
принциплар ва қоидалар тизимидир ва Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари

асосида ёки миллий қоидаларга мувофиқ тузиш имконияти қонунчиликда
мустаҳкамланган тақдирда молиявий ҳисоботларнинг иккита тўпламини тақдим этиш
мажбурияти

,

бухгалтерия ҳисобини мураккаблаштиради ва молиявий ҳисоботни

тайёрлаш харажатларини оширади.

Тадқиқот методологияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги

ПҚ

-4611-

сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, акциядорлик

жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари

ва йирик солиқ тўловчилар

тоифасига

киритилган

юридик

шахслар

Молиявий

ҳисоботнинг

халқаро

стандартларига ўтишни жадаллаштириш орқали хорижий инвесторларни зарур
ахборот муҳити

билан таъминлаш ва халқаро молия бозорларига кириш

имкониятларини

кенгайтириш,

шунингдек,

ҳисоб

ва

аудит

соҳалари

мутахассисларини

халқаро

стандартлар

бўйича

тайёрлаш

тизимини

такомиллаштириш мақсадида 2021 йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида
бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этади

[1].

2021 йил якунларидан бошлаб

молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлашини

ҳисобга олган ҳолда ва дунёда

ҳозирги кунда

COVID-

19 пандемиясида

компанияларда

ноаниқлик шароитида

қарорлар қабул қилиш масаласи долзарб бўлиб бормоқда

,

натижаларни

умумлаштириш корхона фаолиятида аниқланган четга чиқишларни бартараф этиш
бўйича қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган текширув натижаларини
гуруҳлаштириш ва тизимлаштириш бўйича методик услублар мажмуасини ўз ичига
олади.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси

“Иссиқлик электр станциялари”

A

Ж корхоналарида таҳлилий ўрганишлардан

сўнг 2020 йилга мўлжалланган импорт ва кооперация маҳсулотлари

рўйхати ишлаб

чиқилган. Унга кўра, 2018

-

2021 йилларда “Иссиқлик электр станциялари” AЖ

эҳтиёжлари учун маҳсулотлар импортининг йиллик ҳажми прогноз кўрсаткичларига
кўра ўртача 33,2 миллион AҚШ долларини ташкил этди. Саноат кооперациясининг

кенгайиши ҳисобига 2019 йилда импортнинг амалдаги қисқариши 4,98 миллион AҚШ
долларини ташкил қилган

.

2020-

2021 йилларда импорт хажмини камайтириш учун тайёр маҳсулотлар

ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар рўйхати тузилди ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

58

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2020 йилда “Иссиқлик электр станциялари”

8,9

миллион

AҚШ доллари

миқдорида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат
кооперациясини кенгайтиришни режалаштирган, бу билан импорт қилинадиган
маҳсулотлар 27% га камайган

.

Улардан:

тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳисобига

5,620

млрд.

сўм (0,591 млн. AҚШ доллар).

саноат кооперацияси ҳисобига

84,0

млрд. сўм (8,4 млн. AҚШ доллар).

2021 йилда “Иссиқлик электр станциялари”

9,8

миллион

AҚШ

доллари

миқдорида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ва саноат
кооперациясини кенгайтиришни режалаштирмоқда, бу билан импорт қилинадиган
маҳсулотлар 30 фоизга камайиши режалаштирилган

.

Улардан:

тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳисобига

- 11,885

млрд.

сўм

(1,247 млн. AҚШ доллар

).

саноат кооперацияси ҳисобига

86,0

млрд.

сўм

(8,6 млн. AҚШ доллар

) [3].

Прогнозларига кўра

республикада электр энергияга еҳтиёж 2030 йилга келиб

117,2 млрд. кВт.с ёки 2018 йилга нисбатан 1,7 марта (66,2 млрд. кВт.с) мамлакат
аҳолисининг эхтиёжи –

19,5 млрд кВт (1,5 марта), иқтисодий тармоқлари

-

70,6 млрд

кВт. соатгача (1,9 марта) кўпайиши кутилмоқда

(1-

жадвал).

1-

жадвал

Ўзбекистон Республикасида электр энергиясига талабнинг ҳозирги ва прогноз

қилинаётган

ҳолати

[4].

Кўрсаткичлар

2018

2020

2025

2030

Ўзгаришлар

(+;-)

%

1

Элект энергия истеъмоли

66,2

73,3

90,0

117,2

51,0

77,1

1.1

Аҳоли

13,2

15,0

17,5

19,5

6,3

47,7

1.2

Иқтисодий тармоқлар

37,8

42,5

53,0

70,6

32,8

87,0

1.3

Экспорт

2,5

2,6

5,0

12,1

9,6

3,9

1.4

Технологик харажатлар ва
йўқотишлар

12,7

13,8

14,5

15,0

2,3

18,0

1-

жадвал

маълумотларидан қуйидаги

хулосалар чиқариш мумкин

:

-

2030 йилга келиб электр энергияга бўлган талаб 77,1 фоизга ошади, бу ишлаб

чиқариш қувватини 2 бараварга

оширилишини талаб қилади;

-

йилдан йилга электр энергияга бўлган талаб

аҳоли орасида ошиб боришини

жадвалда кўришимиз мумкун бу эса электр энергиянинг янги манбаларига бўлган
эхтиёжни ошириб боради

;

-

электр энергияга талабнинг ўсиши иқтисодий секторнинг 2030 йилда 1,

87

мартагача ортиши кутилмоқда ва энергетика экспортининг 2030 йилда 4,8 мартагача
ортиши кутилмоқда

;

- 2020 -

2025 йиллар оралиғи истеъмол ўсиши учун ўтиш даври бўлиши

кутилмоқда;

-

электр энергияни экспортига бўлган эҳтиёж 2030 йилга бориб деярли 10

баробарга ошиши иқтисодиётимиз учун катта кўрсаткич

ҳисобланади

.

-

ишлаб чиқарилган электр энергиясини сақлаб қолиш яъни 19 фоиздан 12,8

фоизгача камайтириш учун ўзига хос технологик янгиликлардан фойдалаш

кўзда

тутилган

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

59

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Электр станцияларни қуриш вақтни ҳисобга олиб, мавжуд станцияларни

янгилаш ва қувватни оширишни давом эттириш зарур

,

жумладан: қайта тикланадиган

ва муқобил энергия манбаларидан (гидроэнергетика, қуёш, шамол ва бошқа)
фойдаланадиган эски станцияларни модернизация қилиш, шунингдек кўмир
ёқадиган энергия блокларини қуриш ва модернизация қилиш билан замонавий
энергия тежайдиган блокларни қуриш.

Бу амалга оширилаётган ишлар эса келгусида “Иссиқлик электр станциялари”

АЖда МҲХС асосида консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботларни тузиш
заруриятини келтириб чиқаради, шунингдек, хорижий инвесторларга молиявий
ҳисоботларни тақдим этган ҳолда тушунарли бизнес тилида ҳамкорлик қилиш
талабларини қўяди

.

Ҳозирги

кунда МҲХСга мувофиқ молиявий ҳисоботларни тайёрлаш жараёни

деярли мукаммал ҳолга етиб келган, бунга мисол қилиб қуйидагиларни келтириш
мумкин, миллий ҳисоботга асосланиб, молиявий ҳисоботларни МҲХСга мувофиқ
тайёрлашнинг асосий усули бу трансформациядир. Молиявий ҳисоботни конвертация
қилиш ташкилотлар томонидан белгиланган мақсадларга эришиш учун амалга
оширилади ва бир қатор омилларга боғлиқ

бўлади

.

МҲХСга ўтишга

тўсқинлик қиладиган муаммолар тил муаммоси, МҲХСнинг

расмий эътироф этилган тили инглиз тили

эканлиги билан боғлиқ тўсиқлар

ва Халқаро

бухгалтерия ҳисоби стандартлари қўмитасининг розилигини талаб қиладиган
стандартларга

киритилган

қўшимчалар ва

янгиланишлар билан

ишлашни

қийинлаштиради. Янги стандартлар тизимига ўтиш билан, ташкилотларга албатта,
бухгалтерия ҳисобини юритиш ёки консалтинг хизматларини олиш, шунингдек,
ходимларни ўқитиш, аудиторлик ва консалтинг хизматларини сотиб олиш ва МҲХСга
мувофиқ юқори малакали мутахассисларнинг иш ҳақи билан боғлиқ қўшимча
харажатлар келтириб чиқади. Бундан ташқари, агар ташкилот халқаро ва Ўзбекистон
бухгалтерия ҳисобини бир

-

бири билан параллел равишда олиб боришга имкон

берадиган махсус ахборот дастуридан фойдаланган ҳолда МҲХСга мувофиқ
бухгалтерия ҳисобини юритишни режалаштирса, бухгалтерия ҳисобини МҲХСга
ўтказиш харажатлари сезиларли даражада катта бўлади.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги вақтда МҲХС

бўйича бухгалтерия ҳисоби бўйича

ўзбекча ёки русча компьютер дастурлари мавжуд эмас ва фақат молиявий мустаҳкам
ва барқарор компаниялар қиммат хорижий компьютер дастурлари билан
таъминланган

[11].

1-

расм. МҲХС ўтишга тўсқинлик қилаётган муаммо манбалари

1

.

1

Муаллиф томонидан шакллантирилган

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

60

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

“Иссиқлик электр станциялари”

AЖда, умуман бошқа акционерлик жамиятлари

ва ташкилотларда молиявий ҳисоботни тайёрлашда раҳбарият турли хил баҳо ва

баҳолаш омилларидан фойдаланади, уларнинг

асосий

қисми

корхонанинг молиявий

ҳолати

тўғрисидаги ҳисоботларига

сезиларли даражада таъсир кўрсатади

.

Бу

кўринишдаги

ҳисоботлар

инвесторлар учун муҳим ҳисобланиб бу орқали хўжалик

юритувчи субектнинг фаолияти,

ишлаб чиқариши ва ўзгаришларга бўлган сезувчанлик

даражасини баҳолашга ёрдам беради. Баҳонинг ўзгариши натижасида келиб чиқиши
мумкин бўлган ўзгаришлар

тўғрисидаги

маълумотларнинг

ошкор қилиниши

фойдаланувчиларга бошқарув сиёсати қарорлари сифатини ва келажакдаги
ўзгаришларни баҳолашга ёрдам беради.

МҲХСни татбиқ этишни кўриб чиқаётганда баъзи бир фактларни тан олиш ва

уларга риоя қилиш керак, бу қуйидаги тартибда бўлиши мумкин:

2-

Расм

.

МҲХСни амалга оширишда фактларни аниқлаш

2

Иқтисодий адабиётларда трансформация жараёнини аниқлашда ягона

ёндашув мавжуд эмас. Энг кенг тарқалган таърифлар

2-

расмда келтирилган.

Чет эл мамлакатларида МҲХСни қўллаш тўғрисидаги маълумотлар

2-

жадвалда келтирилган.

Ҳозирги

кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил

27

октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш
ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПФ

-

6096-

сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2020 йил

26

октябрда ўтказилган 87

-

сонли йиғилиш баёнининг “Иссиқлик электр станциялари”

АЖда бажарилишини таъминлаш борасида қатор чора

-

тадбирлар амалга

оширилмоқда.

Жумладан, Фармон ва йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида

Жамиятнинг 2020 йил

21 декабрда қабул қилинган 01

-423-

сонли буйруғига асосан

трансформация қилиш механизмларини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилган.

2

Муаллиф томонидан шакллантирилган

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

61

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

жадвал

Чет эл мамлакатларида МҲХСни қўллаш тўғрисидаги

амалиёт

3

Давлатлар

Жамоат

ташкилотларининг

консолидациялашган

ҳисоботи

Шахсий

молиявий

ҳисобот

Молиявий

ҳисоб аудити

Кичик ва ўрта

бизнес учун

стандартлар

1.

Арманистон

Кичик бизнесдан

ташқари барча

ташкилотлар учун МҲХС

асосида юритилади

МҲХС

МҲХС

Миллий стандартлар

2.

Озарбайжо

н

МҲХС

МҲХС

МҲХС

Кичик ва ўрта бизнес

компаниялари

бухгалтерия ҳисоби

бўйича Озарбайжон

миллий стандартлари

ёки МҲХС бирини

танлашлари керак;

3.

Буюк

Британия

МҲХС

МҲХС

фойдаланишга

рухсат

берилган

МҲХС

МҲХС ёки МҲМС

4.

Грузия

МҲХС

МҲХС

МҲХС

МҲХС

5.

Европа

иттифоқи

МҲХС

МҲХС

фойдаланишга

рухсат

берилган

МҲХС

Европа иттифоқи

давлатлари миллий

стандартлари

6.

Хитой

МҲХС

-

жамоат

ташкилотлари учун

Миллий

стандартлар

Миллий

стандартлар

Хитойнинг Кичик

бизнес учун

бухгалтерия ҳисоби

стандартлари

7.

Мўғилистон

МҲХС

МҲХС

МҲХС

МҲХС ёки МҲМС

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини (IFRS

-

МҲХС) жорий этиш

бўйича чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, 2020 йилда Жамиятнинг
молиявий ҳисоботларини МҲХС асосида тайёрлаш мақсадида

:

-

Консолидациялашган гуруҳ

учун МҲХС асосида Ягона ҳисоб сиёсати ва

консолидация услубиёти ишлаб чиқилди.

-

2020 йил учун бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари асосида тузилган

молиявий ҳисоботнинг МҲХСга трансформация қилиш ишлари якунланди ва
дастлабки консолидациялашган молиявий ҳисобот олинди.

Жамият ташкилий тузилмасида 4та штат бирлигига эга «МҲХС ва ҳисоботлар

консолидацияси» бўлими ташкил этилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги

ПҚ

-4611-

сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, жамият марказий

аппарати ва тизим таркибига кирувчи корхоналарнинг бухгалтерия хизмати
ходимларини МҲХС бўйича малака оширишлари ва бухгалтерларни халқаро
сертификатлаш

доирасида

«

МҲХС

бўйича

молиявий

ҳисобот»

фанини

муваффақиятли

топширганлиги тўғрисида ҳужжатга ёхуд халқаро бухгалтер

сертификатларидан бирига (

CIPA, CPA, ACCA, DipIFR

) эга бўлишлари мақсадида,

ACCA

GOLD

статусига эга

«International Business Studies»

ўқув маркази томонидан ўқитиш

3

Муаллиф томонидан шакллантирилган

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

62

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

жараёлари

ташкил этилди. АЖнинг бухгалтерия хизмати ходимлари ACCA тизими

бўйича тегишли сертификатларни олдилар ва кейинги босқичнинг сертификатларини
олиш учун тайёргарлик кўрмоқдалар.

Халқаро стандартлар асосида аудит ўтказиш мақсадида

“Катта тўртлик”

(

Big

four

) ташкилотларидан жалб

қилиш учун техник топшириқ шакллантирилган бўлиб,

тегишли танлов асосида

Deloitte

халқаро аудиторлик компанияси жалб қилинган.

Deloitte халқаро

аудиторлик компаниясининг тегишли ҳулосалари олинганидан сўнг

Халқаро кредит рейтингларини олиш бўйича “Катта учлик”га кирадиган, жумладан

Standard &

Poor’s, Moody's

ва

Fitch Ratings

каби компанияларнинг рейтингига

кирилади. Шунга кўра, Катта тўртлик (

Big

four) ташкилотларидан бири

KPMG

халқаро

аудиторлик компанияси

билан халқаро кредит рейтинг олиш бўйича шартнома

имзоланган бўлиб

,

ушбу корхона билан ҳамкорликда материал, ҳужжатларни

тайёрлашда ва жамият томонидан танланадиган кредит рейтинг агенликлари билан
музокаралар олиб боришда амалий ёрдам беришдан иборат.

Бу амалга оширилаётган ишлар келгусида “Иссиқлик электр станциялари”

АЖда МҲХС асосида консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботларни тузиш
имкониятини яратади ва ўз навбатида хорижий инвесторларга тўғри ва зарур
ахборотларни етказиб бериш, молиявий ҳисоботларни тақдим этган ҳолда тушунарли
бизнес тилида ҳамкорлик қилиш имкониятларини янада кенгайтиради, жамият
фаолиятини такомиллаштириш ва уларни халқаро бозорларга олиб чиқишга хизмат
қилади.

Хулоса ва таклифлар

Қурилаётган

янгидан

-

янги станция ва корхоналарнинг бухгалтерия ҳисобини

халқаро талабларга жавоб берадиган даражага олиб чиқиш эса ислоҳотларни
жадаллаштиришга қўйилган илдам қадамлардан бири бўлиши керак.

Шунингдек, электр энергетика тармоғи корхоналарида молиявий ҳисоботларни

халқаро стандартларини самарали жорий этишда қуйидагиларни инобатга олиш
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

-

йирик компанияларда МҲХС стандартларини қўллашдаги қийинчиликлар;

-

МҲХС

стандартларининг

айрим

қисмларини

шарҳлашнинг

ягона

амалиётининг йўқлиги

;

-

МҲХСни қўллаш бўйича амалий тавсияларнинг камлиги бўйича камчиликлар;

-

МҲХС ва миллий стандартларга мувофиқ параллел бухгалтерия ҳисобини

юритишдаги қийинчиликлар (агар миллий стандартларга мувофиқ ҳисобот
тайёрлашни сақлаб қолиш зарур бўлса);

-

биринчи ҳисобот учун қиёсий маълумотларни ретроспектив тайёрлаш билан

боғлиқ қийинчиликлар;

-

МҲХС

бўйича малакали мутахассисларнинг етишмаслиги ва оддий ходимлар

учун ҳам, компания менежерлари учун ҳам МҲХС

қоидаларини ўқитиш зарурати;

-

МҲХСнинг янги тамойиллари бўйича ҳисобни

юритишга тайёр бўлмаган

бухгалтерларнинг менталитети билан боғлиқ муаммолар;

-

МҲХСга мувофиқ молиявий ҳисоботларни тайёрлашга ўтишнинг ахборот

таъминоти (ИТ инфратузилмаси) ни ўзгартириш ва такомиллаштириш зарурати.

Кўпгина хорижий компаниялар учун МҲХСга мувофиқ молиявий ҳисоботларни

тайёрлашга ўтишнинг афзалликлари турли мамлакатлардаги компанияларнинг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

63

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҳисобот

маълумотларининг

таққосланиши,

компанияларнинг

ташқи

фойдаланувчилар

учун очиқлик даражасини ортиши

билан боғлиқ ҳисобланади.

Миллий стандартлар

бўйича турли мамлакатларда тайёрланган молиявий

ҳисоботлар

билан таққослаганда, МҲХС

бўйича тайёрланган молиявий ҳисоботлар

инвесторлар учун ҳисоботни тушуниш имкониятларини оширди, ҳар

хил

давлатлардаги компанияларнинг ҳисоботлари билан таққослаганда инвесторларнинг
харажатларини камайтиради.

Шунингдек, МҲХС бўйича ҳисобот

ташқи фойдаланувчилар учун ошкор

қилинадиган маълумотларнинг кўпайиши ҳисобига ташқи фойдаланувчилар

учун

янада жозибадор бўлиб бормоқда

.

Турли мамлакатлар компанияларининг биринчи ҳисоботларининг солиштириш

даражасига ҳисоботларни тайёрлашда иштирок этаётган мутахассисларнинг

профессионал хулосаси, норматив ҳуқуқий базанинг мазмуни, миллий стандартларга
мувофиқ молиявий ҳисоботларни

тайёрлаш тартибини тартибга солишда

мутахассисларнинг профессионал мушоҳадаси муҳим аҳамият касб этади.

Биринчи ҳисоботни тайёрлаш сабаблари (ҳисоботнинг мажбурий, ихтиёрий

характери), биринчи ҳисобот тайёрланадиган охирги фойдаланувчиларнинг
талаблари

турли

мамлакатлар

компанияларининг

биринчи

баёнотларини

солиштиришга

сезиларли таъсир кўрсатади.

МҲХСни қўллаган

барча компаниялар учун стандарт матнлари бир хил

бўлишига қарамай, МҲХСни биринчи марта қўлланилишида

халқаро фарқлар,

маълум бир мамлакатнинг алоҳида хусусиятлари, МҲХСни қўллаш амалиёти ҳам
таъсир кўрсатади.

Молиявий ҳисоботларни тузишда буларни ҳисобга

олиш мақсадга

мувофиқ ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

2020

йил

24

февралдаги

ПҚ

-4611-

сонли қарори.

2.

https://review.uz/oz/post/shavkat-mirziyoyev-navoiyda-quyosh-stanciyasi-yiliga-252-

million-kilovatt-soat-elektr-energiyasi-ishlab-chiqariladi

3.

https://www.tpp.uz/uz/page/2020-2021-yillarda-maalliylashtirish-va-kooperaciya

4. 2018-

2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергияси билан

таъминлаш концепцияси.

5.

https://uzdaily.uz/ru/post/53013

6. С.Н. Ташназаров. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида молиявий ҳисобот:

муаммо ва ечимлар. Монография. Т.: “Наврўз” нашриёти, 2016 й. 31

-47-

б.

7. Терехова В.А. Бухгалтерия ҳисобиниг миллий ва халқаро стандартлари «Иқтисод ва

ҳаёт» 2000 й.

8. Соловьев О.В. Международные стандарты финансовой отчетности 2010 г.

9. Бакаев А.С. Основные направления развития бухгалтерского учета в России //

Бухгалтерский учет.

- 2001. -

№ 3.

-

с. 3

-6.

10. Островский О.М.,

Ковалев В.В. XXVII конгресс ЕАА: новые возможности развития

учета // Бухгалтерский учет.

- 2004. -

№ 13.

-

с. 5

- 10.

11. Халзанов А. Б. Современные проблемы применения МСФО / А. Б. Халзанов. //

Молодой ученый.

- 2016.-

№ 27 (131).

12.

https://uzdaily.uz

сайти маълумотлари

13.

https://www.tpp.uz

сайти маълумотлари

14.

https://review.uz

сайти маълумотлари

15.

https://lex.uz

сайти маълумотлари

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПК-4611-сонли царори.

https://review.uz/oz/post/shavkat-mirziYOYev-navoiyda-quYOsh-stancivasi-Yiliga-252-million-kilovatt-soat-elektr-energiyasi-ishlab-chiqariladi

https://www.tpp.uz/uz/page/2020-2021-Yillarda-maalliylashtirish-va-kooperaciva

2018-2030 йилларда Узбекистон Республикасини электр энергияси билан таъминлаш концепцияси.

https://uzdaily.uz/ru/post/53013

С.Н. Ташназаров. Иктисодиётни модернизациялаш шароитида молиявий ^исобот: муаммо ва ечимлар. Монография. Т.: "Навруз" нашриёти, 2016 й. 31-47-6.

Терехова В.А. Бухгалтерия хисобиниг миллий ва халкаро стандартлари «Иктисод ва Хаёт» 2000 й.

Соловьев О.В. Международные стандарты финансовой отчетности 2010 г.

Бакаев А.С. Основные направления развития бухгалтерского учета в России // Бухгалтерский учет. - 2001. - № 3. - с. 3-6.

Островский О.М., Ковалев В.В. XXVII конгресс ЕАА: новые возможности развития учета // Бухгалтерский учет. - 2004. - № 13. - с. 5 -10.

Халзанов А. Б. Современные проблемы применения МСФО / А. Б. Халзанов. // Молодой ученый. - 2016.- № 27 (131).

https://uzdaily.uz сайти маълумотлари

https://www.tpp.uz сайти маълумотлари

https://review.uz сайти маълумотлари

https://lex.uz сайти маълумотлари

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов