“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
114
5/2021
(№
00055)
ЎЗБЕКИСТОН ХУДУДЛАРИГА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ
ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Яхшимуратова Айханум Рустамовна
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар
институти таянч докторанти
E-mail:
Аннотация
.
Мазкур
мақолада
Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудларининг
инвестицион
салоҳияти,
ҳудудларнинг
иқтисодий
-
ижтимоий
ривожланишида
инвестицияларнинг тутган роли, мамлакат ҳудудларига
хорижий инвестицияларни жалб
қилиш масалалари ёритилган. Ҳудудлар инвестицион
жозибадорлик индекси, сўнгги
йилларда мамлакатимиз ҳудудларига жалб қилинган хорижий инвестициялар таҳлили ва
ҳудудларга инвестицияларни жалб қилиш ва самарадорлигини
ошириш йўллари
келтирилган.
Калит сўзлар:
Ҳудуднинг ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиши, инвестицион
жозибадорлик, инвестицион жозибадорлик индекси, инвестиция муҳити, инвестициялар,
хорижий инвестициялар.
Аннотация
.
В статье отражены инвестиционный потенциал регионов Республики
Узбекистан, роль инвестиций в социально
-
экономическом
развитии регионов, вопросы
привлечения иностранных
инвестиций в регионы страны. Представлены индекс
инвестиционной привлекательности регионов, анализ иностранных инвестиций,
привлеченных в регионы страны за последние годы, а также способы привлечения
инвестиций в регионы и повышения эффективности.
Ключевые слова
:
социально
-
экономическое развитие региона,
инвестиционная
привлекательность, индекс инвестиционной привлекательности, инвестиционная среда,
инвестиции, иностранные инвестиции.
Abstract.
This article covers the investment potential of the regions of the Republic of
Uzbekistan, the role of investment in the socio-economic development of the regions, the issues of
attracting foreign investments to the regions of the country. The index of investment attractiveness
of the regions, the analysis of foreign investments attracted to the regions of the country in recent
years and ways to attract and increase the efficiency of investment in the regions are presented.
Key words
:
social and economic development of the region, investment attractiveness,
index of investment attractiveness, investment environment, investments, foreign investments.
Кириш
Мамлакатимиз
ҳудудларининг
барқарор
ва
мутаносиб
иқтисодий
ривожланишини таъминлаш Ўзбекистонда юритилаётган иқтисодий сиёсатнинг энг
асосий
йўналишларидан бири ҳисобланади. Ҳудудларнинг ижтимоий
-
иқтисодий
жиҳатдан ривожланиши, турмуш шароитининг яхшиланиши ҳам бевосита уларнинг
иқтисодиёти
ривожланиши билан боғлиқ. Мамлакат иқтисодиёти ҳудудлардан
таркиб топган бир бутун тизимни ташкил қилганлиги
сабабли, унинг ҳар бир
ҳудудидаги ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишни таъминлаш мамлакатимизнинг
узлуксиз, барқарор
тараққиётига замин яратади.
Мамлакат ҳудудларига инвестицияларни мутаносиб равишда жойлаштириш
миллий иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишининг асоси ҳисобланади.
Республикамиз Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Жаҳон тажрибаси
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
115
5/2021
(№
00055)
шуни кўрсатадики, қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритган бўлса, ўз
иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган. Шу сабабли ҳам
инвестиция –
бу
иқтисодиёт драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисодиётннг юраги, десак, муболаға
бўлмайди”
1
.
Инвестиция фаолиятини тартибга солишда ва инвестициялардан самарали
фойдаланишда энг муҳим бўлган масалалардан бири –
бу чет эл инвестициялари
иштирокидаги корхоналарни
ҳудудлар
бўйича оптимал даражада бир текис
жойлаштириш ва хорижий инвесторларни ҳудудларга янада кўпроқ жалб қилишдир.
Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили
Ҳудудларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида хорижий
мамлакатлар олимларидан
Miriam Ruiz, Mehdi Behname, Henryk Dzwigol, Olena
Aleinikova, Yuliia Umanska, Nadiia Shmygol, Yaroslav Pushak, Vitaliy Okulov Ann Vlasovets,
Ataul Karim Rukon, Vlada Petrova Vitaliy Okulov, Vlada Petrova Vitaliy Okulov, Rudolf-
Ferdinand Danckwerts, В.Н.Ведяпина, Г.А. Брок, К.М.Галяр, Кадочников, Ковалев,
А.П.
Косинцев, А.А. Мальцев, ва бошқалар илмий
-
тадқиқот
ишларини
олиб боришган.
Маҳаллий иқтисодчи олимлар Д.Ғ.Ғозибеков, Н.Ғ.Каримов, Р.Х.Хожиматов,
Ҳ.Ҳ.Имомов, А.В.Вахабов, Б.К.Ғойибназаров, М.Р.Рахимова, А.Э.Ишмухамедов,
Т.М.Ахмедов,
О.О.Олимжонов,
И.А.Якубов,
Ҳ.М.Саидахмедов,
А.М.Қодиров,
Қ.Х.Абдурахмонов,
Ш.И.Мустафақулов, Б.Т.Байхонов ва бошқаларнинг илмий
-
тадқиқот ишларида инвестицияларнинг иқтисодий мазмун
-
моҳияти, вазифалари,
мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва
ундан самарали фойдаланиш назариялари кабилар ўз аксини топган.
Хусусан,
хорижий инвестициялар атамасига
1947
йилда
АҚШда
нашр
этилган
Ф
.
Ҳениус
номидаги
Ташқи
савдо
луғатининг
2-
нашрида
: "
Хорижий
инвестициялар
-
бир
мамлакатдан
экспорт
қилинадиган
ва
бошқа
мамлакат
ҳудудига
киритилган
инвестициялар
"
дея таърифланади
[1],
рус олими А.В. Кочемасованинг фикрича,
тўғридан
-
тўғри
хорижий
инвестициялар
-
бу
инвесторнинг
капитал
қўйилмалари
объектини
бошқаришини
таъминлайдиган
узоқ
муддатли
сармоядир
.
Шундай
қилиб
,
тўғридан
-
тўғри
инвестициялар
-
бу
инвестор
(
юридик
шахс
,
чет
эл
компанияси
)
томонидан
узоқ
вақт
давомида
назорати
амалда
ўрнатиладиган капитал
(
молиявий
ёки асосий воситалар)
ҳисобланади
[2].
Оксан Байулген эса ўз изланишларида бир
қанча
мамлакатлар
ичидаги
қарорларни
қабул
қилиш
жараёнини
таҳлил
қилиб
,
тўғридан
-
тўғри
хорижий
инвестицияларнинг
мухолифлари
ва
тарафдорлари
ўртасидаги
муносабатларни
аниқлайдиган
ва
шакллантирувчи
институционал
тузилиш
илгари
ўйлагандан
кўра
анча
мураккаб
ва
қизиқроқ
эканлигини
исботлаган
[3].
Профессор Д.Г. Ғозибеков
хорижий
инвестицияларни
қуйидагича
таърифлайди
:
“Чет
эл
инвестициялари
бир
иқтисодиёт
субъекти
капиталини
ўзга
иқтисодиётга
муайян
муддатга
боғлаш
бўлиб
,
ички
инвестициялардан
рисклар
кенглиги
билан
фарқланган
ҳолда
,
ҳуқуқий
шароитларнинг
,
инвестиция
муҳитининг
ўзгариши
билан
тавсифланади
ва
натижада
мамлакатлар
ва
минтақалар
бўйлаб
капитал
кўчиши
юз
беради”
[4].
1
Ш.М.Мирзиёев раислигида 2019 йилнинг I чорагида тўғридан
-
тўғри хорижий инвестициялар ва халқаро молия
ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини таҳлил қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши.
Тошкент.08.04.2019 йил.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
116
5/2021
(№
00055)
Қ
.
Хошимов
эса: “чет
эл
инвестициялари
-
чет
эл
мулкдорлари
томонидан
маълум
капитални
бир
иқтисодиётдан
мутлақо
бошқа
мамлакат
иқтисодиётининг
қонун
билан
таъқиқланмаган
турли
тармоқларига
аниқ
ва
ноаниқ
рискларни
ҳисобга
олган
ҳолда
ўз
манфаатига
эришиш
,
нисбатан
юқори
даражада
самара
олиш
мақсадида
муайян
муддатга
сафарбар
этадиган
барча
мулкий
,
молиявий
,
интеллектуа
1
бойликлардир” дея
таърифлайди
[5].
Профессор Ш.Мустафақулов ўз монографиясида хорижий инвестияларнинг
мамлакат ҳудудларига таъсирини баҳолай туриб,
тўғридан
-
тўғри хорижий
инвестициялар оқимини мамлакат иқтисодиётига йўналтириш билан бир қаторда,
ижтимоий
-
сиёсий масалалар ҳам ҳал этилади..., инвесторларнинг қарорларига
нафақат иқтисодий нафлик, балки ижтимоий нафлик ҳам сезиларли таъсир кўрсатади
дея таъкидлайди
[6].
Тадқиқот методологияси
Ушбу мақоланинг илмий
-
назарий асоси сифатида иқтисодий адабиётлар ҳамда
илмий мақолалар, хорижий
ва маҳаллий иқтисодчи олимларнинг инвестиция
фаолияти, мамлакат ҳудудларига инвестицияларни жалб қилиш ва улардан самарали
фойдаланиш бўйича изланишлари, уларнинг ёзма ва оғзаки фикр
-
мулоҳазаларини
таҳлил қилиш, иқтисодий жараёнларни кузатиш, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга
тизимли ёндашув, муаллиф тажрибалари билан қиёсий таҳлил ўтказиш орқали
тегишли йўналишларда хулоса, таклиф ва тавсиялар берилган. Мавзуни ўрганиш
жараёнида иқтиcoдий, мaнтиқий, илмий aбcтрaкциялaш, қиёcий тaҳлил
,
динaмикaдa
ўргaниш, индукция,
дeдукция ва бошқа усуллардан фoйдaлaнилди.
Таҳлил ва натижалар
Хорижий ва миллий инвестицияларни жалб қилишда мамлакат ва унинг
ҳудудларида яратилган инвестицион жозибадорлик, қулай инвестицион муҳит
ва
ҳудудларнинг нисбий афзалликлари муҳим ўрин тутади. Айнан юқоридаги омилларга
хорижий инвесторлар томонидан алоҳида эътибор берилади. Ҳудудларнинг
инвестицион жозибадорлигини аниқлашда турли услублардан фойдаланилади.
Уларнинг бир
-
биридан фарқи инвестицион муҳитни белгилайдиган омил ва
индикаторларни танлаб олишда намоён бўлади.
Юртимиз олимларининг тадқиқотларига кўра, ҳудудларнинг инвестицион
жозибадорлик индекси
олтита элемент асосида ҳисобланади ва шу бўйича интеграл
индекс аниқланади. Олинган маълумотларга кўра, ҳудудларнинг инвестицион
жозибадорлигини учта гуруҳга бўлиш мумкин: инвестиция муҳити жуда яхши бўлган
гуруҳлар; инвестиция муҳити ўрта даражада бўлган
гуруҳлар; инвестиция муҳити
даражаси жуда паст бўлган гуруҳлар. Буни биз қуйидаги жадвал
маълумотларидан
билиб олишимиз мумкин
(1 -
жадвал).
Биринчи гуруҳга Тошкент шаҳри, Тошкент, Қашқадарё, Андижон ва Фарғона
вилоятлари киради ҳамда улар инвесторлар учун
энг қулай инвестицион
имкониятларга
эга
ҳисобланади
(индекс
0,755
-
0,347).
Инвестицион
жозибадорликнинг юқори бўлиши ушбу ҳудудларда табиий ижтимоий
-
иқтисодий
салоҳият,
инфратузилма,
жумладан,
транспорт
ва
ахборот
-
коммуникация
тармоқларининг ривожланиш даражаси юқорилиги билан белгиланади
[7].
Иккинчи гуруҳни Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Наманган вилоятлари ташкил
этади (индекс 0,322
-
0,288). Ушбу ҳудудлар
хорижий инвесторларнинг қазиб оладиган
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
117
5/2021
(№
00055)
ва қайта ишлайдиган корхоналар фаолият кўрсатаётганига қизиқиши билан
белгиланади.
1-
жадвал
Ҳудудларнинг
инвестицион жозибадорлигини аниқлаш элементлари
№
Ҳудудлар
Ҳудуднинг
умумий
иқтисодий
ривожла
-
ниш
даражаси
Ҳудуд
-
нинг
молиявий
ресурслар
билан
таъмини
-
ши
Инвести
-
цион
инфра
-
тузилма
ривож
-
ланиш
дара
-
жаси
Ҳудуд
-
нинг
демог
-
рафик
тавсифи
Институ
-
ционал
ўзгариш
-
лар ва
ривожла
-
ниш
даражаси
Ҳудуд
-
нинг
инвести
-
цион
фаолият
хавфсиз
-
лиги
даражаси
Мутлақ
интеграл
кўрсаткич
1
Қорақалпоғистон
0,0064
0,121
0,085
0,222
0,559
0,535
0,234
2
Андижон
0,341
0,151
0,276
0,426
0,560
0,594
0,367
3
Бухоро
0,304
0,144
0,165
0,413
0,509
0,511
0,315
4
Жиззах
0,198
0,049
0,075
0,388
0,496
0,506
0,151
5
Қашқадарё
0,362
0,542
0,266
0,382
0,370
0,386
0,382
6
Навоий
0,536
0,189
0,218
0,348
0,348
0,439
0,338
7
Наманган
0,141
0,118
0,183
0,374
0,531
0,554
0,285
8
Самарқанд
0,181
0,234
0,154
0,401
0,607
0,522
0,322
9
Сурхондарё
0,150
0,101
0,104
0,324
0,549
0,422
0,250
10
Сирдарё
0,185
0,037
0,147
0,320
0,317
0,723
0,247
11
Тошкент
0,434
0,197
0,366
0,493
0,611
0,362
0,404
12
Фарғона
0,317
0,241
0,331
0,470
0,289
0,573
0,347
13
Хоразм
0,171
0,113
0,199
0,310
0,529
0,535
0,284
14
Тошкент ш.
0,837
0,793
0,701
0,820
0,580
0,845
0,755
Манба:
Асқарова М.Т., Ҳакимов Ҳ.А. Макроиқтисодий сиёсат. Ўқув қўлланма. Т.: ТДИУ, 2016. 314 б
.
Учинчи гуруҳга нисбатан кам ривожланган ҳудудлар –
Хоразм, Сурхондарё,
Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси киради (0,284
-0,234).
Бу ҳудудларда бошқа ҳудудларга нисбатан мавжуд инфраструктура ҳолатининг
етарли даражада ривожланмаганлиги, табиий иқтисодий, инвестиция муҳитининг
аъло даражада эмаслиги мазкур ҳудудларга хорижий инвестицияларни жалб
қилишда давлатнинг иштироки юқори бўлиши лозимлигини белгилайди.
Мамлакат ҳудудларига хорижий инвесторларни кенг жалб қилишда
ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлик кўрсаткичидан ташқари бошқа бир нечта
алоҳида кўрсаткичлар
орқали ҳам ҳудуднинг иқтисодий
-
инвестицион салоҳиятини
аниқлаш мумкин
бўлиб, улар, энг аввало, инвестиция фаолиятига доир (умумий)
ҳудудий ҳуқуқий асосларнинг яратилганлиги
ҳамда амал қилиш даражаси,
ҳудудларнинг ЯҲМ, тадбиркорликни бошлаш ва ишбилармонлик муҳити индекси,
ҳудудлардаги мавжуд инфраструктура ҳамда ишчи кучининг малакаси, табиий
ресурслар салоҳияти ва бошқалардир. Ҳар бир инвестор ҳудудларга берилган
алоҳида имтиёз ёки қўшимча енгилликлар бор ёки йўқлиги билан ҳам қизиқади.
Ҳудудларда юқоридаги кўрсаткичларнинг талаб даражасида эканлиги эса инвестор
учун кафолат вазифасини бажаради.
Хорижий инвесторларни ҳудудларга кенг жалб қилиш ҳамда ҳудудларнинг
инвестицион
жозибадорлигини ва инвестиция муҳитини яхшиловчи омилларга
қуйидагиларни киритиш мумкин
:
−
мавжуд ҳуқуқий
-
қонунчилик соҳасини такомиллашганлиги;
−
инвестицион маълумотлар ягона базасининг яратилганлиги ҳамда очиқлиги;
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
118
5/2021
(№
00055)
−
ҳудудларни
бошқариш даражаси, маъмурий тўсиқларнинг камлиги;
−
солиқ ва кредит тизимининг мақбуллиги;
−
транспорт ва алоқа инфраструктура ҳолатининг
ривожланганлиги;
−
иқтисодиётнинг очиқлиги;
−
ҳудуднинг
обрўси (имиджи) юқорилиги;
−
банк
-
молия ва суғурта хизматларидан фойдаланиш имкониятларининг
юқорилиги
;
−
ҳудудий
имтиёз ва қўшимча енгилликларнинг мавжудлиги ва бошқалар.
Бугунги
кунда
мамлакатимиз
ҳудудларига
киритилаётган
хорижий
инвестицияларнинг ҳажми кундан
-
кунга ошиб, ҳудудлар ва шу асосда мамлакат
иқтисодий
-
ижтимоий ривожланишига катта ҳисса қўшмоқда. Жаҳонда бугунги кунда
коронавирус пандемияси ҳали ҳамон ўз ҳукмини сурмоқда ва бу мамлакатларга ҳар
томонлама
жиддий
таъсирини
кўрсатмоқда.
Шундай
кескин
вазиятда
республикамизга хорижий инвестициялар оқимининг кириб келиши пасайгани йўқ.
Бунинг сабаблари юритилаётган оқилона иқтисодий
-
инвестиция сиёсати, қулай
инвестицион ва табиий салоҳият, малакали кадрлар салоҳияти, шунингдек, узоққа
мўлжалланган стратегик аҳамиятга эга ҳудудий инвестиция дастурларининг жорий
этилишидир.
Ҳудудлар
бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, сўнгги
йилларда олиб борилаётган
иқтисодий сиёсат натижаси ўлароқ мамлакатимизнинг барча ҳудудларида
инвестициялар оқими йилдан йилга ошиб бормоқда. Ҳудудлар ривожланиши бўйича
олдинда бўлган Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Фарғона,
Қашқадарё
ҳамда Наманган вилоятларида асосий капиталга инвестициялар миқдори бошқа
ҳудудларга нисбатан кўпроқни ташкил қиляпти.
Бу ҳудудларда сўнгги йилларда
миқдори 5
-
7 миллиард АҚШ долларигача бўлган йирик инвестиция лойиҳалари ишга
туширилди.
Бунга асосий сабаблар эса инфраструктуранинг ривожланганлиги, қулай
инвестицион муҳитнинг мавжудлиги, малакали ишчи кучи, ишлаб чиқариш
кучларининг оқилона тақсимланганлиги, қолаверса бой табиий заҳиралар
ҳисобланади. Биргина Тошкент шаҳри ва вилоятини оладиган
бўлсак сўнгги икки
йилда бу ҳудудларга
мос равишда 2019 йил 42 трлн
.
ва 20 трлн., 2020 йилда 44 трлн.
ҳамда
19 трлн
.
сўмга яқин инвестициялар киритилган.
Бошқа ҳудудларга нисбатан камроқ инвестицилар ўлаштирилган вилоятлар эса
Хоразм, Андижон, Сирдарё ҳамда Сурхондарё вилоятлари ҳисобланади. Хоразм
вилоятига 2019 йилда 5 трлн. сўмдан кўпроқ инвестициялар киритилган бўлса,
Сирдарё вилоятига 5,8 трлн.
сўм, Сурхондарёга эса 11,8 трлн.
сўм инвестициялар
киритилган. 2020 йилда эса
Андижон вилоятига 8,7 трлн.
,
Сирдарё вилоятига 7,1
трлн., Хоразм вилоятига эса 6,6 трлн.
сўмлик капитал қўйилмалар
киритилган
(2-
жадвал)
.
Мазкур рақамлар ҳар йили ҳар хил ўсиш тенденциясига эга, бунга сабаблардан
эса стратегик инвестиция лойиҳаларининг турли йилларда турли ҳудудларда
бажарилиши ҳамдир. Мисол учун, 2014
-
2017 йилларда Қорақалпоғистон
Республикасида йирик инвестицион лойиҳа ҳисобланган Сургил газ
-
кимё
комлексининг ишга туширилиши,
2019-
2020 йилларда Бухорода Қандим
газ кони
негизидаги комплекснинг ишга туширилиши ва бошқалардир.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
119
5/2021
(№
00055)
2-
жадвал
Асосий капиталга инвестициялар, млрд сўмда
Йиллар
2015
2016
2017
2018
2019
2020
Ўзбекистон
Республикаси
44810,4
51232,0
72155,2
124231,3
195927,3
202000,1
Қорақалпоғистон
Республикаси
6021,2
3778,3
2822,0
6757,8
8750,6
8167,4
вилоятлар:
Андижон
1956,5
2188,5
2986,0
4711,9
7452,1
8755,1
Бухоро
4075,9
5922,9
11613,4
9610,9
10366,6
11248,7
Жиззах
1304,9
1449,7
1788,2
3606,3
7900,9
12974,2
Қашқадарё
5894,7
7304,4
11175,3
16518,5
24462,5
19921,7
Навоий
1809,1
2963,2
3977,9
10579,5
17646,3
16042,6
Наманган
2227,5
2824,5
3586,7
8158,1
12084,9
11982,5
Самарқанд
3237,2
3623,5
4384,2
7061,4
10266,7
13426,0
Сурхондарё
1843,6
2142,4
3551,0
7240,6
11835,1
9923,0
Сирдарё
1083,3
1322,9
1628,0
2699,3
5869,1
7174,5
Тошкент
4428,1
4238,7
5938,4
11226,9
20353,9
18994,4
Фарғона
2542,3
2643,6
2954,5
5539,1
8685,4
11320,0
Хоразм
1531,5
1560,5
2175,9
3013,8
5032,0
6663,2
Тошкент
ш.
6854,6
9268,9
13573,7
26435,7
42458,1
44778,8
Манба
:
Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси маълумотлари асосида шакллантирилди
.
Қолаверса, ҳар йилги ҳудудий инвестицион дастурларнинг бажарилиши ҳам бу
рақамларнинг ўзгаришига катта таъсир
қилади. Шу сабабдан мамлакатнинг қайсидир
ҳудуди инвестициларни кўп ё кам жалб қиляпти деб аниқ айтишнинг имкони йўқ ва
бу доимо нисбий ҳолатда баҳоланади. Чунки ҳар бир ҳудуднинг ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиш даражаси ўзига хосдир, инвестициялар миқдори ҳам
шунга
монанд бўлади.
Охирги
йилларда мамлакатимиз ҳудудлари ичида энг кўп хорижий
инвестициялар Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Навоий
вилоятлари ва Тошкент
шаҳрига
киритилганлигини кўришимиз мумкин.
Бухоро вилоятига киритилаётган хорижий инвестициялар миқдорига эътибор
қаратадиган бўлсак, 2015
йилда ҳудудга
жами инвестицияларнинг 36 фоизга яқини
,
2018
йилда 44 фоизи, 2019 ва 2020 йилларда эса мос равишда 53,9 ва 49,5 фоиз
хорижий инвестициялар жалб қилинган.
Қашқадарё
вилояти ёнилғи энергетика соҳасидаги йирик саноатлашган
ҳудудлардан бири бўлганлиги
боис бу ҳудудга ҳар йили катта миқдорда хорижий
сармоялар киритилмоқда
.
Ҳудудга сўнгги йилларда умумий инвестицияларга
нисбатан 51 фоиз
(2018 йил), 70,3 фоиз
(2019 йил), 66,8 фоиз
(2020 йил) хорижий
сармоялар киритилганлигини кўришимиз мумкин.
Пойтахтимизда яратилган қулай инвестиция муҳити, аъло даражадаги
инфраструктура имкониятлари, ҳар томонлама яратилган инвестиция имкониятлари
Тошкент шаҳрига чет эл инвестицияларини катта миқдорда кириб келишига замин
яратмоқда. Тошкент шаҳрига 2015 йилда умумийинвестицияларга нисбатан 13 фоиз
хрижий инвестициялар киритилган бўлса бу рақамлар
2019
36.7 фоиз, 2020
йилда
эса 31,5 фоизни ташкил қилган.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
120
5/2021
(№
00055)
Мамлакатимиз ҳудудлари ичида нисбатан кам хорижий инвестициялар жалб
қилинаётган ҳудудлар сирасига Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларини
киритиш мумкин. Мазкур ҳудудлар республика миқёсида киритилган жами хорижий
инвестицияларга нисбатан
3-10
фоиз миқдорда чет эл сармояларини жалб қилмоқда.
Бу ҳудудларда хорижий инвестицияларга нисбатан маҳаллий инвесторларнинг
сармоялари салмоғи кўпдир
(3-
жадвал)
.
3-
жадвал
Чет эл инвестициялари
ва кредитлари
,
фоизда
Йиллар
2015
йил
2016
йил
2017
йил
2018
йил
2019
йил
2020
йил
Ўзбекистон
Республикaси
18,5
20,7
23,8
24,3
43,6
42,9
Қорaқaлпоғистон
Республикaси
48,2
44,6
10,0
23,7
36,9
46,0
вилоятлaр:
Aндижон
4,4
4,9
7,2
14,8
39,6
40,0
Бухоро
35,9
52,4
71,0
44,0
53,9
49,5
Жиззaх
2,9
7,3
10,8
8,7
48,8
45,6
Қaшқaдaрё
17,6
27,5
18,0
51,1
70,3
66,8
Нaвоий
3,0
5,1
24,2
34,0
39,9
70,8
Нaмaнгaн
21,9
22,6
31,6
33,5
45,8
31,7
Сaмaрқaнд
4,0
2,2
2,8
4,7
27,8
29,4
Сурхондaрё
10,4
9,8
11,5
21,4
66,3
62,1
Сирдaрё
10,8
7,7
4,6
9,6
44,8
43,4
Тошкент
15,3
13,7
12,0
9,6
26,0
30,8
Фaрғонa
7,6
8,9
5,8
19,4
42,7
39,6
Хорaзм
2,7
5,8
6,8
8,5
42,5
27,0
Тошкент
ш.
13,0
16,4
18,1
15,1
36,7
31,5
Манба
:
Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси маълумотлари асосида шакллантирилди
Ҳудудларни
ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантиришда хорижий инвестиция
лойиҳаларини амалга оширишнинг
аҳамияти катта ҳисобланади. Бунинг эса
афзалликларига қуйидагилардан иборат
:
−
биринчидан, хорижий инвестициялар кўмагида корхоналарга замонавий
техника ва технологиялар жорий қилиниб, экспортга мўлжалланган маҳсулотлар
ишлаб чиқариш ривожланади;
−
икккинчидан, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни
йўлга қўйиш, бунинг учун хорижий инвестицияларни иқтисодиётнинг етакчи
соҳаларига йўналтириш орқали пировардида аҳолининг турмуш даражасини ошириш
имкони яратилади;
−
учинчидан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жадаллаштириш ўсиб бораётган аҳолини иш
жойлари билан таъминлаш имкониятларини оширади;
−
тўртинчидан, корхоналарнинг эскирган ишлаб чиқариш қувватлари, моддий
-
техник базаси янгиланади ва улар техник жиҳатдан қайта қуролланади;
−
бешинчидан, табиий ресурсларни қайта ишлайдиган корхоналар барпо
этилади
[9].
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
121
5/2021
(№
00055)
Хулоса
ва
таклифлар
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, мамлакатимиз ҳудудларига
хорижий
ҳамда маҳаллий инвестицияларни жалб қилишда қуйидаги устувор
йўналишларни белгилаш мақсадга мувофиқ:
−
мамлакатимиз ҳудудларини иқтисодий
-
ижтимоий афзаллик ва табиий
салоҳиятини дунё инвесторларига янада кўпроқ кўрсатишга қаратилган ташвиқот
-
тарғибот, маркетинг ишларини кенг йўлга қўйиш;
−
мамлакат ҳудудларида мавжуд табиий
-
ресурс салоҳиятини ҳисобга олган
ҳолда, ҳудудий инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Бунда
табиий
-
ресурс, иқтисодий, инвестицион салоҳияти юқори бўлган
Тошкент шаҳри,
Тошкент, Самарқанд, Фарғона вилоятларига имтиёзлар
нисбатан кам ёки умумий
бўлган
қаттиқ инвестиция сиёсатини,
Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё, Қорақалпоғистон
каби ҳудудларга эса имтиёзлари нисбатан кўпроқ бўлган
енгилроқ инвестиция
сиёсатини амалга ошириш;
−
ишчи кучига талаб юқори ҳудудлар ва иш ўринлари кам ҳудудларда алоҳида
имтиёзлар жорий қилиш (мисол учун, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида
ишчи кучи сони кўплиги ва иш ўрни ўртасида номутаносибликлар мавжудлиги боис
яратилган ҳар бир иш ўрни учун имтиёзлар бериш)
.
Юқорида келтирилган муаммоларни ҳал қилиш ва тадбирларни амалга
ошириш ҳудудлар ривожланишинива шу асосда миллий иқтисодиётнинг
ривожланиши ва унинг инвестиция салоҳиятини ортишига катта туртки бўлади.
Фойдаланилган
адабиётлар
1.
Ф
.
Ҳениус номидаги
Ташқи савдо луғати,
2-
нашр. 1947й. АҚШ.
2.
Кочемасова, А.В. Мировой опыт привлечения прямых иностранных инвестиций
в условиях глобализации экономики / А.В. Кочемасова
// Финансы и кредит. –
2013.
–
№
18.
–
С. 66−77.
3. Oksan Bayulgen. Foreign Investment and Political Regimes. Cambridge, 2010. 12-p.
4.
Д.Е. Ғозибеков “Инвестицияларни молиялаштириш масалалари”
Т.: “Молия”
нашриёти. 2003.
45-
бет.
5.
Қ
.
Б
.
Хошимов
“Чет
эл
инвестициялари
иштирокидаги
корхоналарни
солиққа
тортиш
ва
уни
такомиллаштириш
йўллари” иқтисод
фанлари
номзоди
илмий
даражасини
олиш
учун
ёзилган
диссертация
автореферати
.
Т
.
БМА
. 2004, 7-
б
.
6.
Ш.И.Мустафакулов, Инвестицион муҳит жозибадорлиги: назария, методология
ва амалиёт. Монография. БМА. 2017. 208
-
б.
7.
Асқарова М.Т., Ҳакимов Ҳ.А. Макроиқтисодий сиёсат. Ўқув қўлланма. Т.: ТДИУ,
2016. 314 б.
8.
Ўзбекистон Республикаси Йиллик Статистик тўпламлари
(
2004 йил, 2013 йил,
2015
йил
).
9.
Алматова Д. Минтақаларда инвестициялар жалб этишнинг муҳим йўналишлари.
“ЎЗИA”
-
“ЭВУ” 1/2012.
10
“Ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлиги: аниқлашнинг услубий жиҳатлари
ва таъсир кўрсатадиган омилларнинг таснифий таҳлили“
Ш.И.Мустафакулов, Молия ва
банк иши электрон илмий журнали 5
-
сон октябрь, 2016 йил, 84
-
105 б.