Инновацион салоҳиятни ошириш стратегияси

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
115-119
18
5
Поделиться
Зайнутдинов, Ш. (2011). Инновацион салоҳиятни ошириш стратегияси. Экономика и инновационные технологии, (1), 115–119. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7673
Ш Зайнутдинов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

д.э.н, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мустақил Ўзбекистон ривожланишининг ҳозирги босқичида инновация инсоният тараққиѐти ва иқтисодий ўсишнинг асосий омилига айланмоқда. Инновация жараѐнининг доимий ривожланиб бориши инсоният ва ижтимоий ҳаѐт ўзгаришига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

1

Ш.Н.Зайнутдинов,

иқтисод фанлари доктори, профессор


ИННОВАЦИОН САЛОҲИЯТНИ ОШИРИШ

СТРАТЕГИЯСИ

Мустақил Ўзбекистон ривожланишининг ҳозирги босқичида инновация

инсоният тараққиѐти ва иқтисодий ўсишнинг асосий омилига айланмоқда.

Инновация жараѐнининг доимий ривожланиб бориши инсоният ва

ижтимоий ҳаѐт ўзгаришига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Инновация хўжалик юритиш субъектларини модернизациялашга катта

таъсир кўрсатмоқда. Самарали инновацион фаолият нафақат ишлаб чиқариш
стратегияси, балки мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини кучайтиришни ҳам
белгилайди.

Мамлакатимизда иқтисодиѐт ривожланишининг сўнгги босқичларида

инновацион жараѐнни жадаллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу
борада Президентимиз И. Каримовнинг 2008 йилдаги

“Ишлаб чиқаришга

инновацион

лойиҳалар

ва

технологияларни

жорий

этишни

рағбатлантиришнинг қўшимча чоралари”

916-сонли қарори муҳим аҳамият

касб этади.

Корхоналарнинг инновацион жараѐнининг натижавийлиги жами омиллар,

яъни амалга ошириш шароити, ресурслар таъминоти, менежмент тизимининг
тўғри йўлга қўйилганлиги билан аниқланади.

Инновацион салоҳият тушунчаси иқтисодиѐт фанида ХХ асрнинг сўнгги

йилларида пайдо бўлди. Инновацион салоҳият мамлакатнинг техника ва
технологияси янгиланиши, унда илмий-техника ривожланиши даражасини,
диверсификация сиѐсатининг кучайишини англатади. Баъзи иқтисодчи
олимларимиз инновацион салоҳиятни иқтисодий салоҳиятдан юқори қўйишади.
Бунда улар илмий-техника даражасига кўпроқ эътибор қаратишади.

Бизнинг фикримизча, бундай қарашлар унчалик тўғри бўлмаса керак.

Чунки ҳар қандай ҳолатда иқтисодий салоҳият инновацион салоҳиятга
қараганда анча кенг тушунча бўлиб, у мамлакатдаги ишлаб чиқариш салоҳияти,
ресурслар салоҳияти, моддий-минерал салоҳияти, қазилма бойликлар
салоҳияти ва бошқаларни қамраб олади. Ҳозирги даврда Ўзбекистонда
иқтисодиѐт салоҳияти 3,0 трл. АҚШ долларидан ортиқдир.

Инновацион салоҳиятни кучайтириш катта ҳажмда инвестицияни жалб

этишни талаб қилади. Ҳозирда иқтисодий ривожланган давлатлар янги техника
ва технологияни яратишга, янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ЯИМнинг

5-7

%ини сарфлайди. Ўзбекистонда эса бу рақам бирмунча паст. Шу билан

бирга республикамизда интеллектуал салоҳият бошқа мамлакатларга қараганда
анча юқори.

Корхонанинг инновацион салоҳияти корхонанинг барча жиҳатлари, яъни

янгиликни яратиш ва ундан амалиѐтда фойдаланиш қобилиятини ифодалайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

2

Корхонанинг инновацион салоҳияти элементларига қуйидагилар

киради:

Моддий-техник ресурслар;

моддий ва номоддий активлар;

молиявий ресурслар;

ташкилий ресурслар;

кадр ресурслар;

ижтимоий-руҳий омиллар.

Шундан келиб чиқиб, корхона инновацион жараѐнларни ташкил

этиш учун ихтиѐрида қуйидагиларга эга бўлиши лозим:

ғоя ва ишланмаларни молиялаштириш учун етарли пул

маблағлари;

янги маҳсулотни яратиш ва оммавий равишда ишлаб чиқариш

учун тегишли моддий-техника базаси;

янгиликларни амалга ошириш ва уни жорий этиш учун

қобилиятли ходимлар;

ҳар қандай инновацион жараѐн асосида ѐтувчи оригинал (расман)

ғояларни ишлаб чиқиш имконияти.

Яна бир иқтисодий тушунча

“интеллуктуал салоҳият”

хусусида.

Интеллектуал салоҳият инновацион салоҳиятнинг ажралмас қисмидир.
Мамлакатда интеллектуал салоҳият, яъни муҳандис ва иқтисодчи олимларимиз,
уларнинг янгилик яратиш имконияти қанчалик ошиб борса, демак, шунга қараб
инновацион салоҳият кўпайиб боради.

Корхона интеллектуал салоҳияти ундаги “инновацион ғоялар портфели”

сиғими билан аниқланади. Демак, инновацион ғоялар портфели сиғимини
ошириш эса корхонада инновацион фаоллик билан боғлиқдир. Инновацион
фаолликнинг мазмун-моҳияти деганда корхонада инновацион ўзгаришларни
жадаллаштириш тушунилади.

Бозор

иқтисодиѐти

шароитида

инновацион

жараѐнларни

ривожлантиришнинг

хусусиятларидан

бири,

корхоналарда

янгиликка

мойилликдир. Шу сабабли инновацияни фаоллаштириш билан бирга уни қабул
қилиш жараѐнларини ўрганиш ҳам зарур. Янгилик киритиш доимо фойда
келтиравермайди. Кўпинча у ноаниқлик билан боғлиқ бўлгани учун учун
инновацион фаолликда таваккалчиликка ҳам эътиборни қаратиш лозим.

Инновацион салоҳиятни ошириш кичик корхоналарни ривожлантириш

билан боғлиқ. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, кичик корхоналар катта
корхоналарга қараганда,

4

баробар кўп инновациялар яратади ѐки илмий

тадқиқотга киритилган ҳар бир долларга кичик инновацион корхоналар

2,5

баробар кўп маҳсулот яратадилар.

Корхоналарда

инновацион

салоҳиятни

баҳолашда

қуйидаги

кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин:

-

илмий-техник салоҳият (илмий даражага эга ходимлар сони; бир

ходимга тўғри келадиган рационализаторлик таклифлар сони; патентлар сони
ва бошқалар);


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

3

-

коммерциализация кўрсаткичлари (ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот

ҳажмида янги маҳсулот улуши; лицензия шартномалари сони ва бошқалар);

-

бажарилаѐтган ишларнинг давомийлиги (инновацион даврнинг

катталиги);

-

инновациянинг

бошқарилаѐтган

тизими

тавсифи

(корхонада

инновацион фаолиятни рағбатлантириш шакллари; юқори даражадаги
раҳбарларнинг инновацион лойиҳаларни амалга оширишда қатнашиши;
инновацион фаолиятга қатнашувчиларга эркинлик даражасини таъминланиши).

Инновацион фаолият мақсадларни амалга ошириш миқѐси ва

хусусиятлардан келиб чиқиб, инновацион стратегияни ишлаб чиқиш мумкин.

Инновацион стратегия корхонанинг узоқ муддатга ривожланишида

инновацион салоҳиятдан самарали фойдаланишини таъминлайдиган тадбирлар
мажмуасидир. Инновацион ўзгаришлар рақобат афзалликлари асосида
ўрганилиб, қуйидаги стратегиялар ишлаб чиқилади:

-

дифференциациялаш;

-

харажатларни пасайтириш;

-

энг яхши қиймат.

Ушбу стратегия йўналишлар корхоналарда инновациядан кенг фойдала-

нишга имконият яратади. Бунда нафақат юқорида кўрсатилган стратегия учун,
балки корхонанинг фаолиятни самарали ривожлантирувчи жиҳатларини таҳлил
қилиш лозим. Масалан, ресурс ва энергия тежамкорлигини таъминлайдиган
технология, беҳуда харажатларни пасайтириш, самарали меҳнатни ташкил
этиш ва ҳ.к.

Инновацион салоҳиятга хос бўлган стратегияларни ўрганиш жуда муҳим,

чунки ишлаб чиқариш ва бизнесни ривожлантириш бир қатор тармоқ ва
соҳаларга боғлиқдир. Шу сабабдан учта стратегик йўналишни ишлаб чиқиш
фойдали, биринчидан, жамланган ўсиш стратегияси, бунда корхонани бир
бизнес асосида янги товар ишлаб чиқариш ва янги бозорни эгаллаш;
иккинчидан, интегратив кенгайтириш ўсиш стратегияси, яъни янги тузилмалар
асосида қўшимча бўлинмалар, шуъба корхоналарни шакллантириш ѐки
мулкчиликни ривожлантириш; учинчидан, диверсификация стратегияси - кўп
профил (ихтисосли) бизнес стратегиясини ривожлантириш. Ушбу стратегия
турларини амалга оширишда инновацион стратегияни ҳисобга олиш мақсадга
мувофиқдир.

Мамлакатимизда инновацион салоҳиятни оширишда инвестицион

лойиҳаларни тузиш ва уларни амалга ошириш ўрни беқиѐсдир. Бу борада
мустақиллик йилларида янги-янги автомобиль, юк автомобиллари ва
автобуслар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бухоро нефтни қайта ишлаш
заводи, Шўртан газ-кимѐ мажмуаси, Қўнғирот сода заводлари ишга туширилди.
Бу завод ва мажмуаларнинг барчаси хорижий давлатлар инвестициялари билан
биргаликда амалга оширилди.

Янги Тошғузор – Бойсун – Қумқўрғон темир йўли, ўнлаб текстиль

мажмуалар қурилди. Жумладан, инвестицион лойиҳаларда АҚШ, Германия,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

4

Япония, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Туркия, Россия ва
бошқа давлатлар қатнашди.

Мамлакатимизда 2010 йил 9 миллиард 700 миллион АҚШ долларига тенг

миқдордаги инвестициялар ўзлаштирилди, бу ялпи ички маҳсулотнинг қарийб
25 фоизини ташкил этди. Ушбу инвестицияларнинг салкам 72 %и ишлаб
чиқариш корхоналарини барпо этишга, жумладан, 38 %га яқини асбоб-ускуна
ва илғор технологиялар сотиб олишга сарфланди. Шу борадаги умумий
қўйилмалар ҳажмида хорижий инвестициялар миқдори 2 миллиард
400 миллион долларга тўғри келди.

Барча молиявий манбалар ҳисобидан техник ва технологик қайта

жиҳозлаш учун йўналтириладиган инвестициялар ҳажми 3 миллиард
800 миллион доллардан ошган. Инвестиция дастури доирасида 2010 йил 200
дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди. 2011 йил иқтисодиѐтимизнинг реал
секторига 3 миллиард доллар инвестиция киритиш кўзда тутилмоқда. Бу
маблағнинг 2 миллиард 200 миллион долларидан ортиғи ѐки 73 %дан
кўпроғини тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ташкил этади.

Маълумки, 2008 йил жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози бошланди.

Ушбу инқироз Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Инқироз таъсирини бартараф
этиш учун Президентимиз И. Каримов раҳбарлигида 2009-2014 й.й.
мўлжалланган катта инвестицион лойиҳа-дастур қабул қилинди. Дастурга
мувофиқ, 2009-2014 й.й. республикамизда 55,4 миллиард долларлик 550
инвестицион лойиҳа бажарилиши керак (жадвал).

Жадвал

2009 – 2014 й.й. муҳим инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш

Дастури

Саноат тармоқлари

Лойиҳа қиймати,

млрд.долл.

Тузилиши

(лойиҳанинг

умумий

қийматидан),

%

1

2

3

Жами

Жумладан:
Нефть-газ сектори
Нефть-газ кимѐ саноати

55,4


15,3
12,1

100,0


27,6
21,8

Манба:

Азимов Р.С. Эффективность антикризисной программы и важнейшие

приоритеты посткризисного развития Узбекистана. 12 апреля 2010 г.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

5

Жадвал давоми

1

2

3

Транспорт ва инфратузилма
Энергетика
Кимѐ саноати
Тоғ-руда ва металлургия
саноати
Тўқимачилик саноати
Машинасозлик
Қурилиш материаллари
саноати
Бошқа тармоқлар

7,5
5,8
5,6

4,4
1,9
1,4

0,8
0,6

13,5
10,5
10,1

7,9
3,4
2,5

1,4
1,1

Манба:

Азимов Р.С. Эффективность антикризисной программы и важнейшие

приоритеты посткризисного развития Узбекистана. 12 апреля 2010 г.

Жадвалдаги кўрсатилган далиллардан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда

инновацион салоҳиятни кучайтиришда ишлаб чиқаришни техник ва технологик
модернизациялаш муҳим аҳамият касб этади.

Демак, яқин йиллардаги инновацион салоҳиятга катта ҳиссасини

қўшадиган устувор йўналишлар қуйидагилардан иборат деб ҳисоблаймиз:

-

қўшилган қиймати юқори бўлган тармоқлар устуворлигини

таъминлаш;

-

бандликни таъминлаш учун рақобат афзалликка эга бўлган

меҳнат сиғими юқори бўлган тармоқларни ривожлантириш;

-

экспорт тузилишида товар диверсификациясини кенгайтириш.

Шундай қилиб, юқорида кўрилган инновацион салоҳиятни ошириш

стратегиясини ишлаб чиқишга қаратилган бир қатор назарий, услубий ва
амалий жиҳатлар баѐн этилган. Ушбу муаммо кенг қамровли бўлгани учун
қисқа мақола доирасида уни барча жиҳатлари тўлиқ ўрганилмаган.

Ўйлаймизки, олимларимиз ва тадқиқотчиларимиз бу йўналишда

изланишларни давом эттирадилар.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов