Особенности реализации модернизационных процессов на предприятиях на основе корпоративного управления

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
50-61
13
2
Поделиться
Муминова, Э. (2020). Особенности реализации модернизационных процессов на предприятиях на основе корпоративного управления. Экономика и инновационные технологии, (6), 50–61. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11824
Элнорахон Муминова, Ферганский политехнический институт

Заведующий кафедрой экономики, к.э.н. доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследованы основные приоритеты развития корпоративного управления, обеспечения устойчивого и сбалансированного роста производства, усиления привлечения прямых иностранных инвестиций, создания благоприятной экономической среды для малого бизнеса и частного предпринимательства, дальнейшей реструктуризации предприятий, такие вопросы, как техническое и технологическое обновление и рост экспорта, были проанализированы теоретически и практически. При этом в последовательности анализа эффективности управления модернизацией корпоративных предприятий была дана оценка определения цикла управления процессами модернизации на корпоративных предприятиях и их
объективности, а также изучены основные этапы процесса организации технологической
модернизации на корпоративных предприятиях.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

51

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ АСОСИДАГИ КОРХОНАЛАРДА

МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ЖАРАЁНЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ХУСУСИЯТЛАРИ

Муминова Элнорахон Абдукаримовна,

ФарПИ, “Иқтисодиёт” кафедраси мудири, и.ф.н., доцент

E-mail:

e.muminova@ferpi.uz

Аннотация

:

Мақолада корпоратив бошқарув асосидаги корхоналар фаолиятини

ривожланишининг асосий устувор йўналишлари тадқиқ этилган бўлиб, унда ишлаб чиқаришнинг
барқарор ва мувозанатли ўсишини таъминлаш, тўғридан

-

тўғри хорижий инвестицияларни жалб

этишни кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай
иқтисодий муҳитни яратиш, тармоқ корхоналарини янада реструктуризация қилиш, техник ва
технологик жиҳатдан янгилаш ҳамда экспортни кўпайтириш каби масалалар назарий ва амалий
жиҳатдан таҳлил қилинган. Шу билан бирга корпоратив корхоналарни модернизациялаш
жараёнлари бошқарув самарадорлигини баҳолаш кетма

-

кетлигида корпоратив корхоналарда

модернизациялаш жараёнларини бошқариш циклини белгилаб олиш ва уларнинг тўғри йўлга
қўйилганлиги баҳоланган ва

корпоратив корхоналарда технологик модернизациялашни ташкил

этиш жараёнининг асосий босқичлари ўрганилган.

Калит сўзлар:

корпоратив бошқарув, модернизациялаш, инвестиция, инновация,

самарадорлик, акциядорлик жамиятлари, инвестицион лойихалар, иқтисодий самарадорлик.

Аннотация

:

В статье исследованы основные приоритеты развития корпоративного

управления, обеспечения устойчивого и сбалансированного роста производства, усиления
привлечения прямых иностранных инвестиций, создания благоприятной экономической среды для
малого бизнеса и частного предпринимательства, дальнейшей реструктуризации предприятий,
такие вопросы, как техническое и технологическое обновление и рост

экспорта, были

проанализированы теоретически и практически.

При этом в последовательности анализа

эффективности управления модернизацией корпоративных предприятий была дана оценка
определения цикла управления процессами модернизации на корпоративных предприятиях и их
объективности, а также изучены основные этапы процесса организации технологической
модернизации на корпоративных предприятиях.

Ключевые слова:

корпоративное управление, инвестиции, эффективность, риск,

акционерные общества, инвестиционные проекты, экономическая эффективность.

Abstract:

The article examines the main priorities for the development of corporate management,

ensuring sustainable and balanced growth of production, enhancing the attraction of foreign direct
investment, creating a favorable economic environment for small businesses and private entrepreneurship,
further restructuring enterprises, such issues as technical and technological renewal and export growth
analyzed theoretically and practically. At the same time, in the sequence of analyzing the effectiveness of
modernization management of corporate enterprises, an assessment was made of the definition of the cycle
of management of modernization processes at corporate enterprises and their objectivity, and the main
stages of the process of organizing technological modernization at corporate enterprises studied.

Keywords:

corporate management, investment, efficiency, risk, joint stock companies, investment

projects, economic efficiency.

Кириш

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган жадал ислоҳотлар

негизида

иқтисодиётнинг барча тармоқларини модернизациялаш, техниктехнологик янгилаш ва
рақобатчиликка асосланган бизнес муҳитини яратиш,

шу жумладан давлат

тассарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган

корхоналар негизида ташкил

этилаётган хўжалик субъектлари, шунингдек,

Давлат улушига эга бўлган акциядорлик


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

52

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

жамиятлари фаолиятини бошқариш

самарадорлигини янада оширишнинг аҳамияти

ортиб бормоқда.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янада

чуқурлаштириш

борасида «... нафақат иқтисодиётнинг таянч тармоқларини,

балки, энг аввало,

ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва мамлакатимиз

барча фуқароларининг ҳаётий

манфаатларини таъминлашга ва уларнинг

даромадларини кўпайтиришга доир

истиқболдаги муҳим вазифалар туриши

керак»

[1]

. Бу ҳолат, акциядорлик

жамиятларини ривожлантириш стратегияси

ва самарали бошқариш борасида

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёевнинг 2017

-

2021 йилларга Ўзбекистон

Республикасини

ривожлантиришнинг ҳаракатлар стратегияси муҳимдир. Ҳаракатлар

стратегиясининг “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг

устувор

йўналишлари”да акциядорлик жамиятлари фаолиятини

ривожлантириш ва самарали

бошқаришни ташкил қилиш жараёнларига

“корпоратив бошқарувининг замонавий

стандартлар принциплари ва усулларни

жорий этиш, корхоналарни стратегик

бошқаришда

акциядорларнинг

ролини

кучайтириш”

муҳим

вазифалардан

ҳисобланади

[2].

Корпоратив бошқарув ҳозирги кунга келиб корхоналарни бошқаришнинг

нафақат

замонавий фалсафасига, балки самарадорликни таъминлайдиган муҳим

технологиясига

айланиб улгурди. Такомиллашган корпоратив бошқарув

натижасида иқтисодий

қўшилган қийматнинг (economic value added –

EVA)

сезиларли даражада кўпайиши,

самарадорликнинг ортиши ва рискнинг

камайиши юз бериши турли эмпирик

тадқиқотларда ўз аксини топган. Хусусан,

бир қатор етакчи экспертлар томонидан

ўтказилган тадқиқот натижалари

кўрсатишича, самарали корпоратив бошқарув йўлга

қўйилган компанияларда

иқтисодий қўшилган қиймат корпоратив бошқарувнинг

стандартлари амал

қилмайдиган

компанияларга нисбатан 8,5 фоизга юқори бўлган

[3].

Корпоратив бошқарув амалиётини яхшилаш Ўзбекистон иқтисодиётини ислоҳ

қилиш жараёнининг бир қисми бўлиб, у хусусий мулкни ҳимоялаш, акциядорлар
манфаатлари ва хуқуқларини таъминлаш, мамлакат иқтисодий алоҳида ўрин тутувчи
инвестицион жозибадор, рақобатбардош миллий корпорацияларни шакллантириш
учун шарт шароитларни яратиш бугунги кундаги долзарб вазифалардан бири
ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Замонавий корпоратив менежментнинг турли йўналишлари ва таркибий

қисмларини ишлаб чиқиш бўйича хорижлик олимларнинг фикр

-

мулоҳазалари

атрофлича ўрганилган

.

Корпоратив бошқарув бўйича тадқиқотлар олиб борган иқтисодчи олим

А.Берлининг тадқиқотларида

корпорацияларни бошқаришда стратегияни танлаш ва

корхона менежментини ривожлантириш, инвестицион фаолиятни бошқариш

масалалари тадқиқ этилган

[4].

Маҳаллий

иқтисодчи

олимлардан

С.С.Гулямов

[5]

,

Д.Н.Раҳимова

[6],

Н.М.Расулов

[7]

, М.С.Саидовларнинг

[8]

тадқиқот ишлари корпоратив бошқарув

жараёнларини илмий

-

назарий асосларини яратишга қаратилган. Уларнинг илмий

изланишларида,

мулк

шакллари

трансформацияси,

корпоратив

бошқариш

моделларини мукаммаллаштириш, акциядорлик корхоналарни ривожлантириш
жараёнидаги масалаларда ўз ифодасини топган. Жумладан, А.А.Хашимовнинг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

53

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тадқиқотларида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш
шароитида корпоратив тузилмаларни бошқаришни ривожлантиришнинг илмий

-

методологик жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилган

[9]

. Р.И.Яушевнинг илмий

изланишлари интеграцион корпоратив тузилмалар ва таъсисчилар капиталида давлат
иштирокидаги

корхоналарни

бошқариш

муаммоларига

бағишланган

[10].

М.Б.Хамидулин

фонд бозорини ривожланиши, акциядорлик жамиятларида Кузатув

кенгашининг роли ва аҳамияти масалалари устида фикр юритган

[11]

. Ўзбекистонда

акциядорлик

жамиятларини

хусусийлаштириш

масалалари

Б.Ю.Ходиев

[12],

Б.Б.Беркинов

[13]

каби олимларнинг илмий

тадқиқотларида ўз ифодасини топган

.

Корпоратив бошқарувнинг замонавий хусусиятлари

моҳиятан анча кенг

бўлиб,

бир пайтнинг ўзида ташкилотлардаги турли функцияларни, жумладан,

менежмент,

молия, ҳисоб, бизнес ҳуқуқи, бизнес этикаси ва иқтисодиётини

мужассамлаштиради.

Шунингдек, корпоратив бошқарув ҳисобдорлик,

шаффофлик, ошкоралик, ижтимоий

масъулият, ҳалоллик (софлик) каби

жиҳатларни ҳамда бошқарув органлари,

акциядорлар ва манфаатдор томонлар

ўртасидаги муносабатларни қамраб олади.

Бундан ташқари, ушбу хусусиятлар ташкилотларни самарали бошқариш ва назорат
қилиш учун тартиб

-

қоидалар,

сиёсат, усуллар ва таркибий тузилмаларни белгилаб

беради. Корпоратив

бошқарув хусусиятининг бундай кенг қамровлилиги боис, бу

борада ягона

умумқабул қилинган атама мавжуд эмас

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот жараёнида қиёсий таҳлил ва синтез, индукция ва дедукция,

тизимли

таҳлил, илмий абстракциялаш, иқтисодий

-

математик

моделлаштириш

ва бошқа

усуллардан кенг фойдаланилди.

Тадқиқотнинг амалий аҳамияти шундаки, ишлаб

чиқилган самарали корпоратив бошқарув тизимини яратиш ва баҳолаш билан боғлиқ
натижалар корпоратив бошқарув асосидаги корхоналар фаолияти, бошқа манфаатдор
тузилмаларда истиқболли дастур ва режаларни ишлаб чиқиш имконини беради.

Таҳлил ва натижалар

Жаҳонда

корпоратив бошқарувга бўлган муносабат XX асрнинг 90 йилларидан

янада ортиб, корпоратив тузилмаларни шакллантиришга турли даражаларда тараққий
этган давлатлар алоҳида эътибор қарата бошладилар. Бу даврга келиб, корпоратив
бошқарув тамойиллари жорий этилиб, халқаро глобал трансмиллий корпорациялар
ташкил топди, корпоратив бошқарув моделлари жорий этилди. Бугунги кунда
жаҳондаги ривожланган давлатлар амалиётида корпорацияларни назарий

-

услубий

жиҳатдан ўрганиш, уларни бошқаришда стратегияларни танлаш, акциядорлик
жамиятларини корпоратив бошқарув муаммоларини комплекс тадқиқ этиш бўйича
кўплаб амалий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, жаҳон амалиётида
корпоратив бошқарув тизимининг ўзига хос бир

-

биридан ажралиб турадиган 3 та тури:

инглиз

-

америка, германия ва япон моделлари кенг қўлланиб келинмоқда

[14].

Бугунги кунда корпоратив бошқарув ҳамда корпоратив корхоналардаги

модернизациялаш жараёнлари самарадорлигининг ўзаро боғлиқлигини илмий тадқиқ
этиш катта аҳамият касб этади. Корпоратив бошқарув шароитида модернизациялаш
жараёнларининг нисбатан самарали амалга оширилишига имкон яратувчи омиллар
мавжуд:

1. Модернизациялаш жараёнларини амалга ошириш учун тақозо этилувчи катта

ҳажмдаги молиявий маблағларни жамлаш ва сафарбар этиш имконияти.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

54

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2. Эскирган техника ва технологияни замонавий, янги ишлаб чиқариш воситалари

билан босқичма

-

босқич алмаштириб боришда корпоратив тузилманинг ички ишлаб

чиқариш ва технологик алоқаларидан фойдаланиш.

3. Тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг кўп босқичли технологик жараёнларига эга

бўлган корпоратив тузилмаларда диверсификациялаш имкониятларининг кенглиги.

4. Ишлаб чиқаришни замонавий техника ва технологиялар билан таъминлаш ва

бошқарув услубларининг янги турларини яратувчи илмий лабораториялар ва тажриба
конструкторлик ишларини молиялаштириш ва улар фаолиятини таъминлаш
имкониятларининг кенглиги ва ҳоказолар.

“Жаҳон тажрибаси корпоратив бирлашмаларнинг шаклланиши маҳсулот турли

хилни ишлаб чиқаришнинг технологик занжирини барпо қилиш имкониятини беради.
Айни пайтда меҳнатни мақсадга мувофиқ тақсимлаш учун қулай шароит яратилади, бу
эса юқори унумли ускуналар, илғор технологияларни жорий қилиш ҳамда ишлаб
чиқаришни ташкил этишга ёрдам беради, техник тараққиёт ва рақобатбардош
маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таъминловчи мажмуавий илмий дастурларни
амалга ошириш учун зарур бўлган лойиҳалаш бюролари, илмий тадқиқот

лабораториялари, тажриба ускуналарини барпо қилиш иқтисодий жиҳатдан ўзини
оқлашига кўмаклашади”

[15].

Шунингдек, хўжалик фаолиятини корпоратив ташкил этиш ва бошқаришнинг кенг

имкониятлари корпорацияларнинг устунликларидан фойдаланишга асосланиб,
уларни тузишнинг кўплаб вариантларидан фойдаланган ҳолда фирмалараро
муносабатларни моделлаштириш имконини беради. Улардан асосийлари сифатида
қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

1. Акцияларни чиқариш орқали пул маблағларини жалб этиш қобилияти

инвесторларнинг чекланмаган сонининг маблағларини жамлаш имкониятини беради.
Бунда инвесторларнинг маълум рағбатлантириш (пул мукофоти)га умид қилишлари ва
жамиятни бошқаришда иштирок этишни маълум даражада танлаш имконияти
яратилади.

2.

Бошқарилиш

муаммосини

ҳал

этиш

енгиллашади.

Ташкилий

расмийлаштиришнинг ниҳоясига етганлиги, масъулият ва ваколатларни белгилашдаги
регламентларнинг ўрнатилганлиги акциядорлик жамиятлари бошқарув органлари
ўртасидаги назорат функциясини тақсимлаш имконини беради. Бу бошқариш
жараёнини профессионаллаштириш мумкинлигини англатади.

3. Акциядорлар таркибига кириш ва ундан чиқишнинг соддалаштирилган тартиби

манфаатдор шахслар ротациясининг кенг имкониятларини ҳамда, тегишли равишда,
инвестицион таклифнинг ўта ўзгарувчанлиги шароитида юқори мослашувчанликни
таъминлайди.

4. Чекланган масъулият тамойили рискларни камайтиришга имкон яратади.

Чекланган масъулият тамойилининг амал қилиши рискларни акциядорлар ва
бошқарувчилар ўртасида тақсимлаш орқали йирик корпорацияларни ташкил этишни
мумкин қилиб қўйди

[16].

Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификациялаш жараёнлари узоқ

муддатли истиқболда корхонанинг иқтисодий ва молиявий жиҳатдан юксалишига
олиб келса

-

да, аҳамиятли даражадаги сарф

-

харажатларни тақозо этиши сабабли

жорий натижаларга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Бу эса корхона фаолияти


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

55

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

билан боғлиқ бўлган турли иқтисодий субъектларнинг манфаатларига ҳам турлича
таъсир кўрсатади. Шунга кўра, иқтисодий манфаатлар уйғун ва муштараклигини турли
даражада таъминловчи корхоналарда ушбу жараёнларга

бўлган муносабат ҳам бир

-

биридан фарқланади. Мазкур фарқ корпоратив корхоналарда ҳам модернизациялаш
жараёнларини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари мавжудлигидан дарак
беради.

Инновацион фаолиятнинг асосини инновация усулларини прогнозлаштириш ва

яратишнинг назарий масалалари, методологик принципларини ишлаб чиқиш ва
ривожлантиришга йўналтирилган илмий фаолият ташкил қилади, шунингдек,
корпорацияда инновацион фаолиятни режалаштириш ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.

Иқтисодиётни

модернизациялаш

шароитида

хусусийлаштирилган

корхоналарнинг бошқариш тизимини ўрганишга оид тадқиқотлар олиб боришга ҳам
эҳтиёж сезилмоқда. Бизнинг фикримизча, мулкдорлар синфининг вужудга келиши
инновацион жараёнларнинг узоқ муддатли келажакда бозор институтлари ва бозор
рақобатини мустаҳкамловчи механизмлар орқали белгилаб олинади. Бугунги кунда
инновацион жараёнларда илғор техник тизимларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни
илмий ташкиллаш, мотивацион тизимлар ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга
таъсир этувчи модернизация асосий омил

ҳисобланади.

Тадқиқотда корпоратив бошқарув асосида фаолият олиб бораётган

корхоналарда

янги технологиялар яратишга йўналтирилган, иқтисодий жиҳатдан самарадор
инновацион технологияларини танлаш, баҳолаш, уларни амалга ошириш
жараёнларини бошқаришнинг илмий жиҳатдан таҳлил қилиш зарурияти аниқланди.

Корпоратив бошқаришда инновация модели унинг инновация фаоллигини ва

инновация салоҳиятини ишлаб чиқишга тадбиқ этиш ҳамда амалиётга инновация
ютуқларини тизимли жорий этиш, унинг инновация фаолиятини мақсадли

режалаштириш орқали самарадорлигини оширишга йўналтирилган. Таклиф этилган
инновация модели корпоратив асосда фаолият олиб бораётган

корхоналарда

инновацион элементларни қўллаш натижасида инвесторлар учун жозибадорлигини
оширишни ва уни самарали ривожланишини таъминлайди. Корпорациялар ўзининг
ижтимоий

-

иқтисодий мақсадини самарали амалга ошириш учун инновацион асосда

барқарор ривожланиши зарур.

Инновацион лойиҳаларнинг бажарилишида лойиҳавий бошқарув тизими муҳим

роль ўйнайди, чунки, бу тизим лойиҳанинг бажарилиш муддатларини қисқартиришга,
уни бажарилиши билан боғлиқ жорий вазифаларни тез ва тўла ҳал қилишга,
ресурсларни иқтисод қилишга ёрдам беради. Мамлакатимизда инновацион
фаолиятни ташкил этиш ва бошқаришдаги мавжуд яна бир муаммолардан бири

-

бу

инновацион маҳсулот, ишлар, хизматларнинг ҳудудий кесимда нотекис тақсимланиши
ҳисобланади. Бунга асосий таъсир қилувчи омиллар сифатида албатта инновацион
фаолият учун сарфланаётган харажатлар ҳамда ҳудудий ривожланишдаги фарқлар
ҳисобланади. Бироқ бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан ҳудудлар кесимидаги
ривожланиш даражасидаги фарқни камайтириш бўйича бир қатор амалий ишлар ва
дастурлар амалга оширилмоқда

.

Жумладан, 2017

-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлан

-

тиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратeгиясининг 3.5 бандини
вилоятлар, туманлар ва шаҳарларни комплекс ва мувозанатли ижтимоий

-

иқтисодий


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

56

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ривожлантириш, уларнинг салоҳиятидан оптимал фойдаланиш деб номланганлиги,
ҳамда мазкур муаммони бартараф этиш бўйича мукаммал ҳисоб

-

китобларга

асосланган манзилли, мақсадли ҳамда аниқ чора

-

тадбирлар, дастурлар, лойиҳалар

келтириб ўтилганлиги ҳукумат томонидан муаммога қаратилаётган эътибор
ифодасидир.

Инновацион маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқариш бевосита молиялаштириш

билан боғлиқ эканлигини инобатга олган ҳолда уларни молиялаштириш манбаларини
таркибий жиҳатдан динамикасини таҳлилига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқчимиз.
Фикримизча,

инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий қилишда илмий

тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни
ривожлантириш инновацион салоҳиятни янада оширишга хизмат қилади.

Тадқиқотларимиз кўрсатишича, корпорация бошқарувининг муваффақиятли

амалга ошиши биринчидан унинг рақобат муҳитига, иккинчидан, инновацион салоҳият
кўрсаткичларига боғлиқ. Бунда эса, корпорациялар учун манфаатдор, юқори даражада
даромад келтирадиган ишланмалар ва янгиликларни қўллаб

-

қувватлаш, ресурс

тежамкорлигини

таъминловчи самарали илмий ҳажмдор технологиялар ва

интеллектуал тизимларни амалиётга жорий этадиган инновацион жараёнлар муҳим
аҳамиятга эга. Тадқиқотда корпоратив бошқариш асосидаги корхоналар сифатининг
интеграл коэффициентини қуйидагича ифодаланиши тавсия этилди:

ку

инт

К

=

=

n

i

i

d

1

i

K

max

бу ерда:

ку

инт

К

бошқариш сифатининг интеграл коэффициенти;

i

d

-

омилнинг нисбий аҳамияти;

i

K

-

корпорация бошқариш тизимининг самарадорлигига таъсир кўрсатувчи

омил;

ку

инт

К

(б)–

бошқарув сифатининг базис кўрсаткичи:

агар

ку

инт

К

>

ку

инт

К

(б)

бўлса, амалга ошириладиган лойиҳани мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаш лозим,

акс ҳолда уни қайта кўриб чиқишга тўғри келади.

Корпоратив бошқарув асосидаги корхоналарни

модернизациялаш жараёнлари

корпоратив бошқарув тизимининг самарадорлигига ҳам таъсир кўрсатиб, унинг восита
ва дастакларининг ҳам таъсирчанлигини ошириб бормоқда. Айни пайтда,
компаниянинг корпоратив бошқаруви ўз олдига тармоқни янада ривожлантиришнинг
бир қатор устувор йўналишларини белгилаб олган.

Корпоратив бошқарув асосидаги корхоналарда бошқарув самарадорлигини

ошириш юзасидан мунтазам маъмурий ислоҳотлар олиб борилмоқда. Булардан
асосийси –

давлат бошқарув органларининг иқтисодий субъектлар хўжалик

фаолиятига аралашувини қисқартириш ҳисобланади.

Акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини кучайтириш

бўйича ҳукумат қарорларини бажаришда компания ўз устав фондига берилган
акцияларнинг давлат пакетлари ва корхоналар улушлари воситасида корхоналарни
бошқаришда бевосита иштирок этмоқда.

Компания вакиллари Кузатув кенгаши аъзолари ҳисобланиб, барча зарур

ташкилий ва ишлаб чиқариш масалалари кенгаш ёки акциядорларнинг умумий


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

57

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

йиғилишига киритиш йўли билан, шунингдек, тасдиқланган устав ва ички корпоратив
ҳужжатлар асосида ҳал этади (

1-

расм).






1-

расм. Корпоратив бошқарув асосидаги корхоналар

фаолиятини

ривожланишининг асосий устувор йўналишлари

1

Корпоратив

бошқарув асосидаги корхоналарда

инновацион моделлар орқали

бошқариш стратегияни амалга ошириш ишлаб чиқаришни модернизациялаш,
инновацион жараёнларни давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш, инновацион

стратегияни ишлаб чиқиш, корпорацияларни бошқариш

самарадорлигини ошириш,

корхоналарга тўғридан

-

тўғри инвестициялар, жумладан хорижий инвестицияларни

кенг жалб этишга олиб келади

[17].

Юқоридаги фикр

-

мулоҳазалардан кўринадики, корпоратив

бошқарув асосидаги

корхоналарда ишлаб чиқаришни модернизациялаш жараёнларини амалга ошириш
маълум устунлик ва афзалликларга эга. Ушбу вазифа корпоратив корхонани
модернизациялаш ишларини олиб бориш чора

-

тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш

давридаёқ ҳисобга олиниши лозим. Бу эса пировардида ишлаб чиқаришни
модернизациялаш жараёнларининг самарадорлигига аҳамиятли таъсир кўрсатади.

Корпоратив бошқарув механизми компанияни белгиланган мақсадларига

эришиш учун зарур бўлган ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва ташкилий
муносабатларни ҳаракатга келтирадиган элементлар мажмуидир. Корпоратив
бошқарув механизми директорлар кенгашини акциядорлар олдида, компания
раҳбариятининг директорлар кенгаши олдида, йирик акция пакети эгаларининг
миноритар акциядорлар олдида, корпорациянинг ходимлари ва мижозлари ҳамда
умуман жамият олдидаги масъулиятини таъминлашга хизмат қилади. Корпоратив
бошқарувнинг диққат

-

эътибори ушбу гуруҳлар ва институтлар ўз функциясини улар

ўртасидаги манфаатлар уйғунлигини сақлаган ҳолда бажаришлари учун қаратилган.

Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта қуроллантириш

дастурларининг

мукаммаллиги

ва

улар

борасида

корпоратив

муносабат

иштирокчилари, айниқса, бошқарув субъектларининг доимо ҳам тўлиқ тасаввурга эга
эмаслиги мазкур жараёнларнинг самарадорлик даражасига ўз салбий таъсирини
ўтказаётганлиги

аниқланди.

Корпоратив

корхоналарда

модернизациялаш

жараёнларини бошқариш самарадорлигини баҳолашда мазкур жараённи амалга
оширишнинг мантиқий жиҳатдан кетма

-

кетлигини аниқлаш ва услубий асосларини

ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ (

2-

расм).

1

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Ишлаб чиқаришнинг барқарор ва

мувозанатли ўсишини таъминлаш

Экспортни кўпайтириш

Тармоқ корхоналарини янада

реструктуризация қилиш, техник ва

технологик жиҳатдан янгилаш

Тўғридан

-

тўғри хорижий инвестицияларни

жалб этишни кучайтириш

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни

ривожлантириш учун қулай иқтисодий

муҳитни яратиш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

58

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Расмдан кўринадики, корпоратив корхоналарни модернизациялаш жараёнлари

бошқарув самарадорлигини баҳолаш кетма

-

кетлигида дастлабки босқични

корпоратив корхоналарда модернизациялаш жараёнларини бошқариш циклини
белгилаб олиш ва уларнинг тўғри йўлга қўйилганлигини баҳолаш ташкил этади.

2-

расм. Корпоратив корхоналарда

технологик модернизациялашни ташкил этиш

жараёнининг асосий босқичлари

2

Аксарият ҳолларда корпоратив корхоналар модернизациялаш дастурларида

эътибордан четда қолаётган ёки у қадар эътибор қаратилмаётган жиҳат –

эскирган

асбоб

-

ускуналарни ишлаб чиқариш жараёнидан чиқариш ҳисобланади.

Маълумки, олдинги ўринларда ишлаб чиқариш жараёнидан эскирган техника ва

асбоб

-

ускуналарнинг

чиқарилиши

модернизациялаш

жараёнининг

муҳим

кўрсаткичларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтган эдик. Зеро, эскирган жиҳозларни
аниқлаб, уларни ўз вақтида ишлаб чиқариш жараёнларидан чиқариб бориш маҳсулот
сифатини ошириш, таннархини пасайтириш ҳамда унинг рақобатбардошлигини
кучайтиришнинг муҳим шарти ҳисобланади. Ушбу тадбирлар ҳар бир корхона ва
тармоқнинг модернизация дастурларига киритилган ва ўз вақтида амалга оширилган
бўлиши лозим.

Корпоратив бошқарув замонавий хўжалик тизимини ташкил этиш ва

юритишнинг энг самарали, турли манфаатларни оқилона уйғунлаштирувчи ва
демократик тизимларидан ҳисобланади. Бироқ, шуни ҳам алоҳида таъкидлаш
лозимки, бугунги кунда ўзининг салбий таъсирлари билан жаҳон иқтисодиётига ҳамон
таҳдид солиб келаётган глобал молиявий

-

иқтисодий инқироз кўпчилик, шу жумладан,

ривожланган мамлакатлар корпоратив бошқаруви тизимидаги камчилик ва
нуқсонларни юзага чиқарди. Хусусан:

2

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Корпорация

инновацион салоҳиятини баҳолаш ва модернизация мақсадларни

аниқлаш

Инновацион тузилмалар ташкил этиш, илмий текшириш муассасалари ёки

конструкторлик бюролари билан стратегик ҳамкорлик қилиш

Инновацион лойиҳалар портфелини тузиш ва улардан

энг мақбулларини танлаш

Модернизациялаш жараёнларини

бошқарув самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни

ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш

Корпоратив корхоналарни модернизациялаш жараёнлари бошқарув самарадорлигини

янада ошири

ш чора

-

тадбирларини ишлаб чиқиш

Корхоналарни

техник ва технологик модернизациялаш стратегиясини жорий этиш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

59

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

хусусий манфаатларнинг ижтимоий манфаатлар билан уйғунлиги

таъминланмади, аксарият ҳолларда хусусий

-

корпоратив манфаатлар жамият

манфаатларидан устун қўйилди;

-

фонд бозорларининг нисбатан тез ва жадал ривожланиши улар амал

қилишининг

виртуаллик даражасини оширди ва реал капитал ҳажмининг кўпайиши ва

таркибининг такомиллашиб бориши жараёнлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик тобора
сусайиб борди;

-

корпоратив корхоналарда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва

диверсификациялаш жараёнларининг мунтазам амал қилишини таъминлаш
механизмлари яратилмаганлиги сабабли ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнлари
ривожланиши ўртасида жиддий тафовутлар вужудга кела бошлади.

Мазкур нуқсонларни бартараф этиш ҳозирги шароитда йирик корпоратив

компаниялар раҳбариятини ишлаб чиқариш ва бошқарув тизимини қайта ташкил этиш
ва такомиллаштириш, бошқарувда инновацияларни яратиш ва жорий этишга мажбур
қилади.

Ҳолбуки, корпоратив тузилмаларда бошқа хўжалик тузилмалари ва ишлаб

чиқаришнинг кичик кўламли шаклларига қараганда фан ва ишлаб чиқаришнинг
интеграцияси учун нисбатан қулай имконият мавжуд. Корпоратив бошқарув
тизимлари турли

-

туман бўлиб, ҳозирда илмий

-

техникавий ютуқларни жадал ва

самарали ўзлаштириши мумкин бўлган бошқарув тизимлари устувор аҳамият касб
этмоқда. Мазкур тизимларнинг жорий этилишини бир вақтнинг ўзида ҳам фан

-

техника

тараққиёти, ҳам ижтимоий тараққиёт тақозо этмоқда. Бу эса йирик ишлаб чиқариш
тузилмаларида фан

-

техника тараққиётининг янги ютуқларини ишлаб чиқаришга жадал

татбиқ этиб боришни таъминловчи механизм яратиш имкониятларини янада
кенгайтиради.

Шу ўринда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида корпоратив бошқарувнинг

замонавий усулларини қўллаш ва инновацион бошқарув элементларини татбиқ этиш
даражаси ўзаро фарқланишини ҳам ҳисобга олиш муҳим ҳисобланади. Жумладан,
корпоратив бошқарув корхоналари

ўзида иқтисодий фаолият ва ишлаб чиқаришнинг

турли шакл ва кўринишларини мужассамлаштириши, тармоқ кесимида горизонтал ва
вертикал интеграциялашув имконият ва даражалари ўртасида аҳамиятли фарқ ва
тафовутларнинг мавжудлиги, бошқарув усуллари ва воситаларининг кенг спектридан
фойдаланишнинг тақозо этилиши билан тавсифланади.

Ҳозирги

шароитда Ўзбекистонда ҳамда иқтисодиётда чуқур таркибий

ислоҳотлар ўтказаётган қатор мамлакатларда бу каби муҳим ва амалий

чораларнинг

амалга оширилиши электроэнергетика корхоналарини модернизациялашнинг
замонавий бошқарув тизими билан ўзаро боғлиқлигини кучайтириб, соҳанинг жадал
ривожланишига қулай замин яратади

[18]

. Йирик корпорациялар биржаларга

жойлаштирилган қимматли қоғозлар

ҳисобидан молиялаштирилганлиги ҳамда ташқи

инвесторларни жалб этганлиги учун ҳам стандартларни татбиқ этишдан юқори
даражада манфаатдордирлар. Айни пайтда ўрта ва кичик компаниялар тўғридан

-

тўғри

инвесторларни қидирадилар ёки банк томонидан кредитланадилар.

Фикримизча, корпоратив корхоналарни модернизациялаш жараёнини

қимматли қоғозлар орқали молиялаштиришга эътиборни кучайтириш лозим. Чунки
ҳозирда кўплаб тармоқлардаги модернизациялаш жараёнлари асосан миллий ва
хорижий тўғридан

-

тўғри инвестициялар ҳисобидан

амалга ошмоқда. Бу эса

корхонанинг ташқи қарзларининг кўпайишига олиб келади.

Демак, корпоратив бошқарув тизимида ишлаб чиқаришни модернизациялаш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

60

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

жараёнларини амалга оширишдан яна бир мақсад –

янги иш ўринларини

яратишдир

[19]

. Мутахассисларнинг ҳисоб

-

китобларига кўра, электроэнергетика

тармоғига киритилган 1 млн. доллар инвестиция эвазига 45

-

50 нафар ишчи ўрнини

яратиш мумкин. Бу машинасозликка нисбатан 3

-

4 баравар, нефть

-

газ комплексига

нисбатан 5

-

6 баравар кўпдир. Мазкур ҳолат электроэнергетика тармоғидаги

инвестиция сиёсатининг янги концепциясини вужудга келтириб, у саноатни
ривожлантиришни рағбатлантириш йўли билан аҳоли бандлигини оширишда
ижтимоий барқарорликнинг муҳим омилига айланишини намоён этади

[20].

Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар мунтазам равишда ўз бошқарув

моделларини излаш жараёнида бўладилар. Ривожланган мамлакатлардаги аксарият
компаниялар қисман ташкилий ўзгаришларни йилига энг камида бир марта, йирик
қайта ташкил этиш жараёнларини эса ҳар 4

-

5 йилда ўтказиб туради.

Шунга кўра,

корпоратив

корхоналарда

ишлаб

чиқаришни

модернизациялаш

ва

диверсификациялаш жараёнларининг мунтазам амал қилишини таъминлаш
механизмларини яратиш муҳим чора

-

тадбирлардан бири ҳисобланади.

Хулоса ва таклифлар

Мамлакатимизда корпоратив бошқарув тизимининг самарали фаолият юритиши

учун зарур

шарт

-

шароитлар яратилганлиги, унинг самарадорлигини баҳолашнинг

замонавий усуллари ва амалиётининг йўлга қўйилганлиги кўпроқ аҳамиятга

эга.

Корпоратив бошқарув тузилмасида фарқлар бўлишига

қарамасдан, мамлакатлар миллий

корпоратив бошқарув тизимини

шакллантиришда корпоратив бошқарувнинг халқаро

тамойилларига риоя

қилиш, хусусан, миллий корпоратив бошқарув кодексларини ишлаб

чиқишда

айнан шу халқаро тамойилларни ҳисобга олишга ҳаракат қилишади. Бундан

келиб чиқадики, тузилманинг қандай бўлишидан қатъи назар, корпоратив

бошқарувнинг

умумқабул қилинган тамойили, усули ва механизмларини

самарали жорий этиш устувор

аҳамият касб этади.

Умуман олганда, юқорида билдирилган фикр

-

мулоҳазалар асосида қуйидаги

таклиф ва хулосалар шакллантирилди:

1. Ишлаб чиқаришни модернизациялаш серқирра ва мураккаб жараёндир. У энг

аввало корхоналарда узоқ вақтлардан буён фойдаланиб келинаётган, бугунги кунда ҳам
жисмоний,

ҳам маънавий жиҳатдан эскирган асбоб

-

ускуналарни фойдаланишдан

чиқарилишини тақозо этади. Бироқ, шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, ҳозирда
корхоналарда мавжуд бўлган ва ишлатилиб келаётган асбоб

-

ускуналарни замонавий

жиҳозлар билан қисқа муддатда ва ялпи ҳолда алмаштириб бўлмайди. Бу, биринчидан,
жуда катта молиявий маблағларни тақозо этса, иккинчи томондан, амалдаги ишлаб
чиқариш жараёнининг тўхтатиб қўйилишига олиб келади. Шунга кўра, корхонанинг кўлами,
маҳсулотининг аҳамияти, техник

-

технологик ва молиявий

имкониятларидан келиб чиққан

ҳолда ушбу жараённи босқичма

-

босқич, изчил равишда амалга оширилиши муҳим

ҳисобланади.

2.

Корпоратив бошқарув

корхоналарида модернизациялаш жараёнларини

такомиллаштириш мақсадида: 1) модернизациялаш ва техник қайта қуроллантириш
дастурларини ишлаб чиқишда уларга эскирган жиҳозларни босқичма

-

босқич муомаладан

чиқариб бориш бўйича чора

-

тадбир ва талабларнинг киритилишини таъминлаш; 2)

корхоналарда эскирган техника ва технологик линияларнинг мавжудлиги бўйича
инвентаризация ўтказилиб, уларни босқичма

-

босқич чиқариб бориш юзасидан

мониторинг ташкил этиш; 3) корхона ишлаб чиқариш фаолиятига янги асбоб

-

ускуналар ва

техник жиҳозларни муайян даврда қиймати жиҳатидан бир текисда ҳамда асбоб

-

ускуналарнинг технологик жиҳатидан жараёнлар узвийлиги ва изчиллигини ҳисобга олган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

61

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҳолда

киритилишини таъминлаш; 4) маҳсулот сифатини ошириш вазифасига алоҳида

эътибор қаратиш; 5) корхона асосий воситалари таркибидаги оптимал пропорцияларнинг
сақланишини таъминлаш зарур.

3. Ишлаб чиқаришни модернизациялаш жараёнлари узоқ муддатли истиқболда

корхонанинг иқтисодий ва молиявий жиҳатдан юксалишига олиб келсада, аҳамиятли
даражадаги сарф

-

харажатларни тақозо этиши сабабли жорий натижаларга сезиларли

таъсир кўрсатиши мумкин. Бу эса корхона фаолияти билан боғлиқ бўлган турли иқтисодий
субъектларнинг манфаатларига ҳам турлича таъсир кўрсатади. Шунга кўра, иқтисодий
манфаатлар уйғун ва муштараклигини турли даражада таъминловчи корхоналарда ушбу
жараёнларга бўлган муносабат ҳам бир

-

биридан фарқланади. Мазкур фарқ корпоратив

корхоналарда ҳам модернизациялаш жараёнларини амалга оширишнинг ўзига хос
хусусиятлари мавжудлигидан дарак беради.

4

. Мамлакатимизда кейинги йилларда инновацион маҳсулот, иш ва

хизматларни ишлаб чиқаришда кескин ўсиш таъминлаган бўлишига қарамасдан бир
қатор муаммолар ҳам аниқланди. Хусусан, биринчи марта ўзлаштирилган
корхоналарни инновацион маҳсулот, иш ва хизматлар ишлаб чиқарган корхоналар
сонидаги улуши камайиш тенденциясига эга бўлмоқда. Бундан ташқари, инновацион
маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий қилишда илмий тадқиқот институтлари ва олий
таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш инновацион салоҳиятни
янада оширишга хизмат қилади.

5.

Корпоратив асосда фаолият олиб бораётган корхоналарда инновацион

фаолиятни барча босқичларини амалга ошириш учун тизимлаштирилган қонунчилик
базасини яратиш, инновацион инфратузималарнинг элементлари: технопарклар,
кичик инновацион корхоналар, техник платформалар, инновацион кластерлар
фаолиятини тартибга солувчи меъёрий

-

хуқуқий базани такомиллаштириш зарур.

6

. Ўзбекистонда ишлаб чиқариш кохоналарини модернизация қилиш ва техник

қайта жиҳозлашни таъминлашга қаратилган фаол

инвестиция сиёсатини амалга

ошириш муҳим аҳамият касб этади. Корпоратив бошқарув

корхоналарининг экспорт

салоҳиятини ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш кўп жиҳатдан самарали
инвестицион фаолиятни давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш механизмлари орқали

амалга ошириш мақсадга мувофиқ.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикасининг Президенти лавозимига киришиш

тантанали маросимга бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи
// Халқ сўзи, 2016 йил 15 декабрь, № 247 (6682)

.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4947

-

сон

фармонининг

1

-

иловаси

«2017

-

2021

йилларда

Ўзбекистон

Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси». www.lex.uz.

3.

Э.Метрик (Wharton School of Business), П.Гомперс ва Ж.Ишии (Harvard University)

томонидан АҚШнинг 1500 та компаниялари бўйича олиб борилган ва натижалари 2003 йилда
Quarterly Journal of Economics журналининг февраль сонида нашр этилган.

4.

Berle A.A., Means G.C. The Modern Corporation and Private Property. Commerce Clearing

House, Chicago, IL, 1992- pp. 68-87

5.

Гулямов С.С. Задачи совершенствования системы корпоративного управления в

Узбекистане. //Корпоративное управление в Узбекистане. Материалы научно

-

практической

конференции. Т.: 2004. с.143

-

145; Д.Н.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

62

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

6.

Рахимова, Ш.Н. Зайнутдинов. Корпоратив бошқарув асослари. –

Т.: Академия, 2006.

-

47б.; Беркинов Б.Б. Корпоративное управление: цели и задачи /Народное слово 15.05. 2004 г.

7.

Расулов

Н.

М.

Корпоратив

бошқарувнинг

иқтисодий

механизмларини

такомиллаштириш негизида корхоналар ривожланиш самарадорлигини ошириш (Ўзбекистон
Республикаси саноат корхоналари материаллари мисолида).08.00.13

-

“Менежмент ва

маркетинг” ихтисослиги. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс.

-

Т., 2010.

-

161 б.

8.

Саидов М.С. Табиий монополиялар соҳаларида менежментнинг замонавий

усулларини жорий этиш масалалари (“Ўзбекэнерго” Давлат акциядорлик компанияси
мисолида). Ихтисослик: 08.00.13 –

“Менежмент ва маркетинг”. И.ф.н. илмий даражасини

олиш учун ёзилган дисс. –

Т., 2009. –

176 б

9.

Хашимов А.А. Корпоратив бошкарув шаклидаги тузилмаларни ривожлантириш

истиқболлари. –

Т.: Фан, 2003. –

111 б.

10.

Яушев Р.И. Состояние и проблемы управления государственными пакетами акций

корпораций// Корпоративное управление в Узбекистане. Материалы научно

-

практической

конференции.–Т.: 2004. С.15.

11.

Хамидулин М.Б. –

Корпоратив маданият ва корпоратив бошқарув.

-

Т.: Академия,

2007. -

224 б

12.

Ходиев Б.Ю., Шодмонов Ш.Ш., Ғафуров У.В. Мамлакатни жадал ислоҳ этиш ва

модернизация қилиш –

миллий тараққиётимизнинг мантиқий босқичи: Илмий

-

оммабоп

рисола. –

Т.: ТДИУ, 2008. –

53 б.

13.

Беркинов Б.Б. Корпоративное управление: цели и задачи //Народное слово 15.05.

2004 г

.

14.

Ханкелдиева Г.Ш. Корхоналар корпоратив бошқарувининг баҳолаш усулларини

таҳлил қилиш.//

Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар» илмий электрон журнали. №5,

2017 й. сентябрь

-

октябрь.

15.

Хашимов А.А. Ўзбекистонда интеграциялашган корпоратив тузилмаларни

бошқариш методологиясини такомиллаштириш. –

И.ф.д. илмий даражасини олиш учун дисс.

Т.: ТДИУ, 2007. –

18-19-

б

16.

Иванова Е.А., Шишкина Л.В. Корпоративное управление: учебное пособие /

Е.А.Иванова, Л.В. Шишикина; под ред. проф. В.Ю. Наливайского. –

Ростов н/Д.: “Феникс”, 2007.

-

С.68.

17.

Г.Ш.Ханкелдиева. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корпорацияларни

бошқаришнинг илмий

-

методологик асослари.

Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) илмий

даражасини олиш учун ёзилган диссертация. –ТДИУ. –

253 б.

18. KI Kurpayanidi, EA Muminova, RR Paygamov (2016). Management of innovative activity on

industrial corporations. Lap Lambert Academic Publishing, Germany.

19. Ilyosov, A. A. and etc. (2020). Problems of the use of digital technologies in industry in the

context of increasing the export potential of the country. ISJ Theoretical & Applied Science, 10 (90),
113-117. Doi: https://dx.doi.org/10.15863/TAS

20.

Ilyosov, A.А. (2020) Industrial and regional analysis of industrial production and export in

Uzbekistan. EPRA International Journal of Research and Development (IJRD). 5 (10). p 173-179.
DOI:10.36713/epra2016.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Узбекистон Республикасининг Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимга багишланган Олий Мажлис палаталарининг цушма мажлисидаги нутци // Халц сузи, 2016 йил 15 декабрь, № 247 (6682).

'Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4947-сон фармонининг 1-иловаси «2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратег

ияси». www.lex.uz.

Э.Метрик (Wharton School of Business), П.Гомперс ва Ж.Ишии (Harvard University) томонидан АК,Шнинг 1500 та компаниялари буйича олиб борилган ва натижалари 2003 йилда Quarterly Journal of Economics журналининг февраль сонида нашр этилган.

Berle А.А., Means G.C. The Modern Corporation and Private Property. Commerce Clearing House, Chicago, IL, 1992- pp. 68-87

Гулямов C.C. Задачи совершенствования системы корпоративного управления в Узбекистане. //Корпоративное управление в Узбекистане. Материалы научно-практической конференции. Т.: 2004. с.143-145; Д.Н.

Рахимова, Ш.Н. Зайнутдинов. Корпоратив бошцарув асослари. -Т.: Академия, 2006.-476.; Беркинов Б.Б. Корпоративное управление: цели и задачи /Народное слово 15.05. 2004 г.

Расулов Н. М. Корпоратив бошкдрувнинг ицтисодий механизмларини такомиллаштириш негизида корхоналар ривожланиш самарадорлигини ошириш (Узбекистон Республикаси саноат корхоналари материаллари мисолида).08.00.13 - "Менежмент ва маркетинг7' ихтисослиги. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. - Т., 2010. -161 б.

Саидов М.С. Табиий монополиялар со^аларида менежментнинг замонавий усулларини жорий этиш масалалари ("Узбекэнерго" Давлат акциядорлик компанияси мисолида). Ихтисослик: 08.00.13 - "Менежмент ва маркетинг". И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. -Т., 2009. - 176 б

Хашимов А.А. Корпоратив бошкарув шаклидаги тузилмаларни ривожлантириш истицболлари. -Т.: Фан, 2003. - 111 б.

Яушев Р.И. Состояние и проблемы управления государственными пакетами акций корпораций// Корпоративное управление в Узбекистане. Материалы научно-практической конференции.-Т.: 2004. С.15.

Хамидулин М.Б. - Корпоратив маданият ва корпоратив бошцарув.- Т.: Академия, 2007. -224 б

Ходиев Б.Ю., Шодмонов Ш.Ш., Гафуров У.В. Мамлакатни жадал исло^ этиш ва модернизация цилиш - миллий таракдиётимизнинг мантиций босцичи: Илмий-оммабоп рисола. - Т.: ТДИУ, 2008. - 53 б.

Беркинов Б.Б. Корпоративное управление: цели и задачи //Народное слово 15.05. 2004 г.

Ханкелдиева Г.Ш. Корхоналар корпоратив бошцарувининг ба^олаш усулларини талил цилиш.// Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар» илмий электрон журнали. №5, 2017 й. сентябрь-октябрь.

Хашимов А.А. Узбекистонда интеграциялашган корпоратив тузилмаларни бошцариш методологиясини такомиллаштириш. - И.ф.д. илмий даражасини олиш учун дисс. -Т.:ТДИУ, 2007.-18-19-6

Иванова Е.А., Шишкина Л.В. Корпоративное управление: учебное пособие / Е.А.Иванова, Л.В. Шишикина; под ред. проф. В.Ю. Наливайского. - Ростов н/Д.: "Феникс", 2007. - С.68.

Г.Ш.Ханкелдиева. Ицтисодиётни модернизациялаш шароитида корпорацияларни бошцаришнинг илмий-методологик асослари. Ицтисодиёт фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. -ТДИУ. - 253 б.

KI Kurpayanidi, ЕА Muminova, RR Paygamov (2016). Management of innovative activity on industrial corporations. Lap Lambert Academic Publishing, Germany.

Ilyosov, A. A. and etc. (2020). Problems of the use of digital technologies in industry in the context of increasing the export potential of the country. ISJ Theoretical & Applied Science, 10 (90), 113-117. Doi: https://dx.doi.org/10.15863/TAS

Ilyosov, A.A. (2020) Industrial and regional analysis of industrial production and export in Uzbekistan. EPRA International Journal of Research and Development (IJRD). 5 (10). p 173-179. DOI:10.36713/epra2016.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов