Практика корпоративного управления: отечественный и международный опыт

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
139-148
80
10
Поделиться
Расулов, Н. (2015). Практика корпоративного управления: отечественный и международный опыт. Экономика и инновационные технологии, (2), 139–148. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8303
Н Расулов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируется практика развития корпоративного управления в Узбекистане, а также опыт зарубежных стран. Проведены некоторые выводы по формированию национальной системы корпоративного управления. Даны предложения по повышению эффективности корпоративного управления в акционерных обществах.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Н.М. Расулов,

и.ф.н., ТДИУ

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ АМАЛИЁТИ: МИЛЛИЙ ВА ХАЛҚАРО

ТАЖРИБА

В статье анализируется практика развития корпоративного управления

в Узбекистане, а также опыт зарубежных стран. Проведены некоторые
выводы по формированию национальной системы корпоративного управления.
Даны предложения по повышению эффективности корпоративного управления
в акционерных обществах.

This article analyzes the practice of corporate governance in Uzbekistan as

well as the experience of foreign countries. There made some conclusions on creation
of national corporate governance system. There also presented suggestions on
improvement of performance of corporate governance in the joint-stock companies.

Калитли сўзлар:

корпоратив бошқарув, корпоратив муносабатлар,

корпоратив тузилма, корпоратив бошқарув амалиёти, акциядорлик жамияти,
хусусийлаштириш, хусусий мулк.

Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ва мутаносиб ривожланиши,

жаҳон бозорида мустаҳкам ўрин эгаллаши, барқарор иқтисодий ўсишни
таъминлаш, аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини янада ошириш олиб
борилаётган иқтисодий сиёсатнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Бу эса
жаҳон иқтисодиётининг глобаллашув кўлами тобора кенгайиб бораётган бир
шароитда ҳар қандай конъюнктура ўзгаришлари қарши тура оладиган, ички ва
ташқи бозор талабларига тезлик билан мослаша олувчи корхоналарни
шакллантиришни тақозо этади. Шунинг учун инновацияларни ишлаб чиқариш
жараёнига кенг жорий этиш ҳамда маҳсулот ва хизмат турларини муттасил
янгилаб бориш ҳисобига рақобатбардошликни таъминловчи корпоратив
тузилмаларни ривожлантириш зарур.

Ўзбекистонда корпоратив тузилмалар мустақилликнинг дастлабки

босқичларидан иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, турли
мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларига асосланган корхона ва
бирлашмаларнинг пайдо бўлиши, улардаги бошқарув механизмларини
такомиллаштириш, техник жиҳатдан қайта қуроллантиришни янада
ривожлантириш натижасида шакллана бошлади. Натижада давлат корхоналари
ўрнида масъулияти чекланган жамиятлар, шуъба корхоналар, очиқ ва ёпиқ
шаклдаги акциядорлик жамиятлари, қўшма корхоналар, хўжалик уюшмалари,
холдинг компаниялари ташкил топди.

Шунинг учун мазкур мақолада хусусийлаштириш натижасида ташкил

этилган акциядорлик жамиятлари бошқаруви ҳамда улардаги корпоратив
бошқарув тизимига алоҳида тўхталиб ўтишга қарор қилдик. Чунки
мамлакатимизда акциядорлик жамиятларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши
йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг мулкни давлат тасарруфидан

чиқариш ва хусусийлаштириш, акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қатор қонунлар қабул қилинди ҳамда
қимматли қоғозлар бозори фаолиятининг ҳуқуқий асослари шакллантирилди.
Ҳозирги кунда мавжуд акциядорлик жамиятлари миллий иқтисодиётнинг
истиқболини белгилашда катта аҳамиятга эга бўлиб, ишлаб чиқариш кўламини
кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш борасида муҳим ижтимоий-
иқтисодий вазифаларни бажармоқда. Аммо акциядорлик жамиятларида
корпоратив бошқарув амалиётидан самарали фойдаланишдаги мавжуд
муаммолар корхоналар бошқарувини самарали ташкил этиш, унга ички ҳамда
ташқи инвестицияларни жалб этишни кенгайтириш, истиқболли инновация
стратегияларини амалга ошириш ва бошқа шу каби бир қатор вазифаларни ҳал
этишни кечиктиришга сабаб бўлмоқда.

Жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган янги технологияларнинг

ривожланиши, товарлар, хизматлар ва ишчи кучи бозоридаги рақобатнинг
кучайиши ҳар бир хўжалик субъектидан ишлаб чиқаришни таркибан янгилаш,
миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш учун дунё амалиётида
ўзини оқлаган бошқарув усулларини ўз фаолиятига қўллашни тақозо этмоқда.
Бу эса аҳолининг тез ўсиб, ўзгариб бораётган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш,
замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш, рақобатдош
маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва товарлар ҳаётийлик даврининг барқарор ўсиб
боришини таъминлаш, тежамкор технологияларни қўллаш, инвестиция
муҳитини яратиш ҳамда замонавий бошқарув усулларидан фойдаланишни
долзарб масалага айлантирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 2014 йилда

республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга
мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган маърузасида мамлакатимизда корпоратив бошқарув тизимидаги
принцип ва ёндашувларни тубдан ўзгартириш масалаларига алоҳида эътибор
қаратиб, “... акциялаштириш жараёнини ривожлантириш кўламининг ўсиб
бораётгани корпоратив бошқарув ва акциядорлик жамиятлари фаолиятидан
тушадиган даромадларни тақсимлаш тизими ҳамда хусусийлаштириш
жараёнининг бошқа бир қатор йўналишларида ҳал этилмаган кўплаб
муаммолар мавжудлигини яққол кўрсатмоқда”[1] – деб таъкидлаб ўтди.

Давлат раҳбарининг ушбу кўрсатмаси бугунги кунда акциядорлик

жамиятларида корпоратив бошқарув амалиётини янада кенг кўламда жорий
этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, маърузада корпоратив ёки
акциядорлик бирлашмаларнинг фаолияти самарадорлигини танқидий баҳолаш,
уларни хорижий давлатлардаги ана шундай корхоналар билан таққослаб кўриш
зарур эканлиги таъкидланди.

Ўзбекистонда

корхоналар

фаолиятига

корпоратив

бошқарув

тамойилларини

жорий

этиш

билан

боғлиқ

амалиёт

юқорида

таъкидлаганимиздек, бозор ислоҳотларининг амалга оширилиши, корхоналарни
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш давридан шакллана
бошлади. Бу қисқа даврда давлат мулкчилиги монополиясини қисман тугатиш
натижасида хусусий мулкчиликнинг иқтисодий муносабатларнинг белгиловчи
миллий тизим пайдо бўлди ҳамда мулкдорлар синфининг шаклланиши учун


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

шарт-шароит

яратилди.

Натижада,

мамлакатимизда

мулкни

давлат

тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнлари орқали акциядорлик
жамиятлари ташкил этилиши ҳамда ривожлантирилиши уларнинг бошқарув
тизимига янгича мазмун касб этди (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистонда корпоратив бошқарув амалиётининг ривожланиш

босқичлари

Бос-

қичлар

Оралиқ

даврлар

Белгилари

Моҳияти

Натижалари

1

2

3

4

5

1

1990-

1992

йиллар

Мулкчилик

муносабатларини

шакллантириш

Мулкий муносабатларнинг

ҳуқуқий асослари

шакллантирилди

Корпоратив бошқарувнинг

институционал асосларини

яратиш бўйича илмий

изланишлар бошланди

2

1993-

1997

йиллар

Мулкий муносабат-

ларни ислоҳ этиш

Кўп укладли иқтисодиёт юзага
келди. Дастлабки акциядорлик

жамиятлари пайдо бўлди

Ўзбекистон Республикаси

“Акциядорлик жамиятлари

ва акциядорлар ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш тўғрисидаги”ги

қонуни қабул қилинди

3

1998-

2002

йиллар

Корпоратив

бошқарув

муносабат-

ларининг

шаклланиши

Ўзбекистонда корпоратив

бошқарув тизимининг

тўлақонли шаклланиши ҳал

қилувчи босқичга кирди

Акциядорлик жамиятлари

бошқарувига корпоратив

бошқарув элементлари

жорий этилди. Қимматли

қоғозлар бозори шаклланди

4

2003-

2007

йиллар

Корпоратив

бошқарув тизимини

такомиллаш-

тириш

Жамиятда корпоратив бошқарув

тўғрисидаги ёндашувлар пайдо

бўлди. Мулкдорлар синфининг

шаклланиши ҳисобига

иқтисодиётда корпоратив

тузилмаларнинг аҳамияти ошди

Акциядорлик жамиятлари

йириклаштирилди, кузатув

кенгаши ваколатлари

кенгайтирилди, корпоратив

маслаҳатчи, аудитор хизмати

институтлари жорий этилди.

5

2008-

2010

йиллар

Халқаро корпоратив

бошқарув

стандартлари ва

тамойилларини

жорий этиш

Маҳаллий ва хорижий

инвесторлар учун имтиёзлар

бериш тизими шакллантирилди

Жаҳон молиявий-иқтисодий

инқирози салбий оқибатлари

таъсири бартараф этилди.

Акциядорлик

жамиятларининг

инвестицион жозибадорлиги

ошди

6

2011-

2014

йиллар

Мулкчилик

соҳасида муайян

институционал

тўсиқларни

бартараф этиш,
соғлом рақобат

муҳитини яратиш

Давлат улуши мавжуд

акциядорлик жамиятларида

корпоратив бошқарув

механизмлари

такомиллаштирилди

Инвесторлар мулкининг

дахлсизлиги таъминланди,

мулкка эгалик қилиши ҳамда

уни тасарруф этиш тизими

кучайтирилди.

Акциялаштириш жараёни

кўлами миқдоран ўсди

7

2015

йилдан

кейинги

давр

Тармоқ ва соҳа

миқёсида

корпоратив

бошқарув

самарадорлигини

ошириш

мезонларини ишлаб

чиқиш

Тармоқ ва соҳа миқёсида

корпоратив бошқарув ҳолати ва

унинг самарадорлигини

ошириш мезонлари ишлаб

чиқилади. Корпоратив

бошқарувнинг намунавий

тузилмалари яратилади.

“Корпоратив бошқарув

кодекси” жорий этилади

Корпоратив бошқарувнинг

хорижий услубиётига

асосланган тажрибалари

чуқур ўрганилади. Ишлаб

чиқариш, ташқи иқтисодий

ва инвестиция жараёнларига

замонавий халқаро

корпоратив менежмент

стандартлари татбиқ этилади

Манба: тадқиқотлар асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Натижада

акциядорлик

жамиятларида

корпоратив

бошқарув

тамойилларини

қўллаш,

корпоратив

бошқарув

механизмларини

ривожлантириш ҳамда мулк ҳуқуқини тақсимлаш борасидаги муносабатлар
пайдо бўлди. Ўз навбатида, мулкдорлар томонидан инвестиция қилган
маблағларнинг самарали ишлатилиши ҳамда улушлари учун мос равишда
фойда олиш имкониятлари пайдо бўлди.

1-жадвал маълумотларига кўра, Ўзбекистонда корпоратив бошқарув

амалиётининг дастлабки босқичи 1990 йилларга тўғри келди. Бу даврда давлат
мулкини хусусийлаштириш билан боғлиқ турли ёндашувлар ўрганилди ва
Ўзбекистон шароитига тўғри келадиган хусусийлаштириш йўллари ишлаб
чиқилди. Мулкий муносабатларнинг ҳуқуқий асослари шакллантирилди [2].
Натижада 1991 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси “Давлат
тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуни қабул
қилинди. Жамиятда мулкчилик муносабатларининг шакллантириш жараёнлари
бошланди.

Иқтисодиётнинг

маълум

тармоқларини

ривожлантиришга

қаратилган, даромад олиш мақсадида турли соҳадаги касб эгаларининг
манфаатлари юзага келди. Бу эса Ўзбекистонда илк корпоратив муносабатлар
шаклланишига асос бўлди.

2-босқич 1993-1997 йилларни ўз ичига олиб, бу даврда иқтисодий

ислоҳотларнинг асосий йўналиши мулкий муносабатларни ислоҳ этишга
қаратилди. Иқтисодиётнинг турли тармоқ ва соҳаларида дастлабки
акциядорлик жамиятлари пайдо бўлди. Кўп укладли иқтисодиёт шакллана
бошлади. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш
натижасида ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан турли нодавлат хўжалик субъектлари,
жумладан, чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар барпо этилди. Алоҳида
жисмоний шахслар ҳамда уларнинг гуруҳлари ёки ҳуқуқий мақомга эга бўлган
шахслар томонидан бундай корхоналарнинг эгалари бўлиш имкониятлари
пайдо бўлди.

1996 йил 26 апрелда Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик

жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш тўғрисида”ги қонуни
қабул қилинди. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши бозор иқтисодиёти
талабларидан келиб чиқиб хусусийлаштирилаётган мулкни ҳақиқий мулк эгаси
қўлига топшириш, мулкка муносабатни ўзгартириш, корхонанинг молиявий
пул ресурсларини шакллантиришга қаратилди. Шунингдек, иқтисодий
жиҳатдан ночор, тўлов қобилияти пасайган, айланма маблағлари етишмайдиган
корхоналарни янги илғор технологиялар билан қайта жиҳозлаш учун акция
пакетларини йирик инвесторларга сотиш орқали янги молиявий ресурсларни
жалб этиш сиёсати амалга оширилди.

3-босқич 1998-2002 йилларга тўғри келди. Айнан шу даврда

Ўзбекистонда корпоратив бошқарув тизимини тўлақонли шаклланиши ҳал
қилувчи босқичга кирди. Иқтисодиётнинг ўзак тармоқларида кенг қамровли
таркибий ислоҳотлар ва монополиядан чиқариш тадбирлари амалга оширилди.
Бу жараёнлар иқтисодиётда давлат монополиясига барҳам бериш ва хусусий
мулкчилик шаклланишига замин яратди. Қимматли қоғозлар бозори ташкил
топди. Шу билан бирга ушбу даврда бир нечта Ўзбекистон Республикаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

қонунлари қабул қилинди. Жумладан, 1998 йил 20 майда қабул қилинган “Чет
эл инвестициялари тўғрисида”ги, 1998 йил 21 майда “Чет эллик инвесторлар
ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги
ҳамда 1999 йил 12 январдаги “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг қонунлари шулар жумласидандир.

4-босқич Корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш жараёнлари

билан боғлиқ бўлиб, 2003-2007 йилларни қамраб олди. Бу босқичда
республикамизда корпоратив бошқарув тўғрисидаги ёндашувлар пайдо бўлди.
Мулкдорлар синфининг шаклланиши ҳисобига иқтисодиётда корпоратив
тузилмаларнинг аҳамияти ошди. Акциядорлик жамиятларида корпоратив
бошқарувни жорий этиш ва самарадорлигини ошириш билан боғлиқ илмий
тадқиқот ишлари кўлами сезиларли ортди. Хусусийлаштириш билан бирга
бозор инфратузилмасини барпо этиш ҳамда уни ривожлантириш жараёнлари
амалга оширилди.

Бу тадбирлар аниқ мақсадларга йўналтирилган бўлиб, улар фонд ва

кўчмас мулк бозорларини ривожлантириш, суғурта фондларини ташкил этиш,
мулкни баҳолаш ҳамда бошқарув институтларини ташкил этишда ўз аксини
топди. Хусусийлаштириш жараёнларининг ижобий суръатларда бориши
мамлакатда хусусий мулкдорлар синфи ортишига омил бўлди. Натижада
миллий иқтисодиётда чуқур институционал ўзгаришларни амалга ошириш
ҳисобига молиявий ресурслар салмоғини кенгайтиришга имкон яратилди.

5-босқич 2008-2010 йилларни ўз ичига олиб, бу давр қисқа бўлишига

қарамай, миллий иқтисодиётнинг ривожланишида, ички имкониятлардан
самарали фойдаланишда кескин бурилишлар ясади. Чунки бу даврда юз берган
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, унинг салбий оқибатлари ва унинг
Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирининг олдини олиш ва юмшатишга асос
бўлувчи омиллар мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов томонидан
таъкидлаб ўтилди ҳамда уларни ҳал этиш йўллари кўрсатиб берилди. Давлат
раҳбарининг

“Мамлакатимизда

демократик

ислоҳотларни

янада

чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да
демократик бозор ислоҳотлари ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада
чуқурлаштириш йўналишида амалга оширилиши лозим бўлган устувор
вазифалар сифатида мулкдорлар синфини шакллантиришга алоҳида эътибор
қаратилди. Натижада акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизими
самарадорлигини ошириш борасида маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун
имтиёзлар бериш тизими шакллантирилди.

6-босқич 2011-2014 йилларни қамраб олди. Бу давр мамлакатимизда

фаолият юритаётган акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув
тамойилларини жорий этиш, давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятларида
корпоратив бошқарув механизмларини такомиллаштириш борасида янги
даврни бошлаб берди. Иқтисодий шароитларнинг ўзгариши ва халқаро
тажрибалардан келиб чиққан ҳолда акциядорлик жамиятларида корпоратив
бошқарув билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш, мувофиқлаштириш
бўйича мавжуд ҳуқуқий асослар такомиллаштирилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш учун меъёрий-ҳуқуқий

асослар яратилди. Натижада 2012 йил 6 январда Ўзбекистон Республикасининг
“Рақобат тўғрисида”ги, 2014 йил 6 майда Янги таҳрирдаги “Акциядорлик
жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги
қонунлари қабул қилинди. Мазкур қонунлар асосида 2014 йил 7 апрелда
“Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини
янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4609-
сонли Президент фармони ҳамда 2014 йил 2 июлда Вазирлар Маҳкамасининг
“Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли қарори қабул
қилинди.

7-босқич фикримизча, 2015 йилдан кейинги даврни ўз ичига олади. Бу

босқич Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг мамлакатимизни
2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга
мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида таъкидлаб
ўтган корпоратив бошқарув тизимида мавжуд камчиликларни ижобий ҳал
этишга қаратилади. Истиқболда мамлакатимизда тармоқ ва соҳа миқёсида
корпоратив бошқарув самарадорлигини ошириш мезонлари ишлаб чиқилади.
Корпоратив бошқарувнинг хорижий услубиётига асосланган тажрибалари
чуқур ўрганилади. Ишлаб чиқариш, ташқи иқтисодий ва инвестиция
жараёнларига замонавий халқаро корпоратив менежмент стандартлари татбиқ
этилади.

Юқорида таъкидланган Ўзбекистондаги корпоратив бошқарув амалиёти

билан боғлиқ кузатишлар, изланишлар, таҳлиллар, баён этилган фикр-
мулоҳазалар ва тадқиқот натижаларига асосланиб, республикамизда
корпоратив бошқарув амалиёти бўйича етарли тажриба тўпланганлигини
таъкидлаш мумкин. Жумладан, 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига
республикамизда 1088 акциядорлик жамияти фаолият юритиб, улар томонидан
жами 12,7 трлн. сўмлик қимматли қоғозлар эмиссия қилинган. 2014 йил
якунлари бўйича республикамизда акция ва корпоратив облигациялар
бозорининг умумий айланмаси 2013 йилга нисбатан 35 фоизга ўсиб, 1,3 трлн.
сўмни ташкил этди.

Мазкур йилда мамлакатимизда иккиламчи бозордаги аҳолининг

(жисмоний шахслар) иштирокидаги битимлар ҳажми 50,6 млрд. сўмни ташкил
этиб, жами акция ва корпоратив облигациялар бозорининг 3,9 фоизини ташкил
этиб, 2013 йилга нисбатан 1,4 мартага ошган. Бу ҳолат аҳолининг олдинги
йилга нисбатан фонд бозоридаги иштироки, акция ва облигацияларга нисбатан
инвестицияли қизиқишнинг кучайганидан далолат беради.

Маълумки,

қимматли

қоғозлар

ва

фонд

бозори

корпоратив

муносабатларга кучли таъсир кўрсатади. Бу соҳадаги таҳлилларга кўра,
мамлакатимизда хусусийлаштириш жараёнларининг бошланганлигига 24 йил
бўлганлигига қарамай, мазкур соҳада айрим камчиликлар ҳам мавжуд. Лекин
шунга қарамай, юқоридаги рақамлар албатта мамлакатимизда корпоратив
бошқарув амалиётида олиб борилган ислоҳотлар натижаси ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистонда корпоратив бошқарувни ривожлантириш борасидаги

тўпланган тажрибаларнинг самарадорлигини оширишда ривожланган хорижий
амалиётни пухта ўрганиш катта амалий аҳамият касб этади. Чунончи, бу борада
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан қуйидагилар
алоҳида таъкидланди: “Энг аввало, корпоратив ёки акциядорлик бирлашмала-
римизнинг фаолияти самарадорлигини танқидий баҳолаш, уларни хорижий
давлатлардаги ана шундай корхоналар билан таққослаб кўриш зарур. Чунки
бугунги кунда иқтисодий ривожланган мамлакатларда, айниқса, саноат
соҳасида мулкчиликнинг бундай шакли муҳим ўрин тутади” [1].

Шунинг учун биз тадқиқотларимизда корпоратив муносабатларнинг

пайдо бўлиши ва корпоратив бошқарувнинг ривожланишида жаҳон
амалиётида эришилган ютуқ ва бой тажрибанинг айрим жиҳатларини таҳлил
қилишга уриниб кўрдик (2-жадвал).

2-жадвал

Жаҳонда корпоратив бошқарув амалиётининг ривожланиш босқичлари*

Босқич-

лар

Оралиқ

даврлар

Мамлакатлар

Белгилари

1

2

3

4

1

1600-1800

йиллар

Голландия

“Ост-Индия” ва шунга ўхшаш компаниялар

пайдо бўлди

2

1808-1840

йиллар

Франция,

Бельгия

Акциядорлик ва холдинг компаниялар шакллана

бошлади

3

1850-1920

йиллар

Ғарбий Европа

мамлакатлари,

АҚШ

Трансмиллий корпорацияларга асос солинди.

Корпорациялар акцияларини сотиш бўйича

биржа савдолари ташкил этилди. Трест, картел,

концерн кўринишидаги монопол бирлашмалар

вужудга келди

4

1921-1940

йиллар

Ғарбий Европа

мамлакатлари,

АҚШ

Йирик корпорацияларнинг шуъба корхоналари

ташкил топди. Хусусий мулк эгалари ва

бошқарув тизими алоҳида бўлди. Ёлланма

бошқарувчилар (менежерлар) синфи юзага

келди

5

1945-1992

йиллар

АҚШ, Осиё,

Европа

мамлакатлари

Фонд биржалари ташкил топди. Трансмиллий

компаниялар кўлами кенгайиб, уларнинг сони

кескин ошди

6

1993-2010

АҚШ, Европа

Иттифоқи,

Япония, Хитой,

Жанубий

Корея, МҲД

Корпоратив бошқарув тамойиллари жорий

этилди. Халқаро глобал трансмиллий

корпорациялар ташкил топди.

Корпоратив бошқарув моделлари таклиф этилди

7

2011

йилдан

АҚШ, Европа

Иттифоқи,

Япония, Хитой,

Жанубий

Корея, Россия

Халқаро молия бозорларининг

интеграциялашуви юзага келди.

Инвестицияларни бир тармоқ ва соҳалардан

бошқа тармоқ ва соҳаларга кескин кўчиб ўтиш

жараёнлари кузатилмоқда

Манба: Тадқиқотлар асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Маълумотларга кўра акциядорлик жамиятлари ўз узоқ тарихига эга

бўлиб, улар капиталнинг илк муомаласи пайдо бўлиши билан юзага келган.
Бунга мисол қилиб 1602 йилда Голландияда тузилган Ост-Индия компаниясини
айтишимиз мумкин. Кейинчалик корпоратив муносабатлар Франция, Англия,
Бельгия каби мамлакатларда шакллана бошлади [3]. XIX асрнинг охирлари XX
асрнинг бошларига келиб АҚШ ва Европа мамлакатларида трансмиллий
корпорацияларнинг ташкил топиши ва ривожланиши корпоратив бошқарув
билан боғлиқ ёндашувлар ривожланишига туртки бўлди.

1920 йилларга келиб, Ғарбий Европа мамлакатлари ва АҚШда йирик

корпорацияларнинг шуъба корхоналари ташкил топди. Хусусий мулк эгалари
ва мулкни бошқариш билан боғлиқ масалалар янада такомиллашди. Натижада
ёлланма бошқарувчилар (менежерлар) синфи юзага келди.

Дунё амалиётида корпоратив бошқарувига бўлган қизиқиш XX асрнинг

90 йилларидан янада ортди. Бу даврга келиб, Корпоратив бошқарув
тамойиллари жорий этилди. Халқаро глобал трансмиллий корпорациялар
ташкил топди. Корпоратив бошқарув моделлари жорий этилди. Иқтисодий
ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти кенгашининг 1999 йил 26 майдаги
йиғилишида “Корпоратив бошқарув тамойиллари”нинг халқаро стандарти
қабул қилинди.

2008 йилда бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози дунёдаги

деярли барча мамлакатларнинг иқтисодиётига кескин таъсир кўрсатди. Чунки
ривожланган мамлакатлар иқтисодиётининг жаҳон хўжалиги ва иқтисодий-
молиявий тизимига интеграциялашуви жаҳон молиявий ва иқтисодий инқироз
юз берган шароитда корпорацияларнинг самарадорлигида салбий оқибатларни
намоён этди. Бу эса инвестицияларнинг маълум тармоқ ва соҳадан бошқа
тармоқ ва соҳага кескин кўчиб ўтиш жараёнларини тезлаштирди. Таъкидлаш
лозимки, жаҳонда юз берган бундай молиявий-иқтисодий инқирозга қарамай,
ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида ҳамон корпоратив тузилмаларнинг
салмоғи юқорилигича қолмоқда.

Шунинг учун акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизими

самарадорлигини ошириш, корпоратив бошқарув тамойилларини кенг жорий
этиш, бошқарув фаолиятига халқаро стандартларни татбиқ этиш учун, аввало,
корпоратив бошқарув механизмининг замонавий амалиётини ўрганиш лозим.
Бунинг учун, мамлакатимиз олимлари, мутахассис ва тадқиқотчилари
корпоратив бошқарув бўйича катта тажрибага эга давлатлар илғор тажрибасини
ўрганиш, таҳлил қилиш ва улардан миллий иқтисодиётимиз шарт-
шароитларига мувофиқ тарзда фойдаланиш имкониятларини асослашлари
зарур [5].

Маълумки,

акциядорлик

жамиятларида

корпоратив

бошқарув

самарадорлигига ички омиллардан ташқари бир қатор ташқи омиллар ҳам ўз
таъсирини кўрсатади. Буларга миллий анъаналар, иқтисодий ривожланишнинг
ўзига хос хусусиятлари, давлатнинг иқтисодиётга аралашуви, хусусий
мулкчилик муносабатларнинг ривожланганлик даражаси, хусусий мулкнинг
дахлсизлиги каби омилларни кўрсатиш мумкин. Шулардан келиб чиқиб, дунё


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

амалиётида корпоратив бошқарув тизимининг ўзига хос, бир-биридан ажралиб
турадиган 3 та тури: инглиз-америка, немис ва япон моделлари юзага келган.

Корпоратив бошқарувнинг Америка модели (Англия, АҚШ) – ихтиёрий

фуқарога шахсий бойликка эришиш имкониятини таъминлаш мақсадида
“аутсайдерлик”, яъни компания фаолиятига алоқадор бўлмаган гуруҳлар
томонидан компания фаолияти назоратига асосланган.

Немис моделида корпоратив тузилмаларга акциядорлик жамиятларидан

ташқари бошқа юридик шахслар: турли ширкатлар, хўжалик жамиятлари,
хўжалик бирлашма кўринишидаги концерн, уюшма, холдинг ва шунга ўхшаш
тузилмалар киради. Германия моделининг Америка моделидан фарқи,
акциядорларнинг асосий капитали юридик шахслар қўлида сақланишидир. Яна
бир муҳим жиҳати Германияда АҚШга нисбатан фонд биржаси камроқ
даражада ривожланган. Германия иқтисодиётида иштирок этаётган барча
компанияларнинг фақат 12 фоизга яқини Лондон фонд биржаси ва 10 фоизга
яқини АҚШ фонд биржаларида котировка қилинади[4].

Япония моделида эса, кўпгина компанияларнинг йирик акция пакетлари

катта банк ва молия гуруҳлари портфелида мужассамлашганлиги билан
ажралиб туради. Йирик акция пакетига эга бўлган акциядорлар корхона
бошқарувида бемалол иштирок эта оладилар. Корпоратив бошқарувнинг
японча моделидаги ўзига хос хусусият компаниянинг асосий акциядорлари
компанияга келиб тушаётган даромадларидан воз кечишлари эвазига гуруҳда
бирга фаолият юритиб каттароқ даромад олишлари каби имкониятларнинг
мавжудлигидир.

Япония корпоратив бошқарув моделининг яна муҳим бир жиҳати ўзида

юқори бизнес маданиятни акс эттириб, унда ўзаро ишончга асосланган узоқ
муддатли шахсий муносабатлар, шартномалар муҳим аҳамият касб этади.
Япония моделида акциядорлик жамиятларининг қонунчилик ва қимматли
қоғозлар билан операциялари тартибга солиниши Америка модели таъсирини
ўзида мужассам этади.

Демак, корпоратив бошқарувнинг миллий ва халқаро амалиётини

ўрганиш республикамизда фаолият юритаётган акциядорлик жамиятларида
корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини янада ошириш, корпоратив
бошқарув тамойилларини кенг жорий этиш ҳамда бошқарув фаолиятига
халқаро стандартларни жорий этиш имкониятларини кенгайтиради. Шунинг
учун корпоратив бошқарув билан боғлиқ миллий ва хорижий амалиётни
ўрганган ҳолда қуйидаги хулосалар ишлаб чиқилди. Улар фикримизча,
қуйидагилардан иборат:

биринчидан

,

тадқиқотлар натижасида аён бўлдики, эмиссия қилинган

акцияларнинг катта қисми давлат ҳиссасига тўғри келади. Акцияларнинг
умумий қийматида давлат акциялари улушининг кўплиги акциядорлик
жамиятларида корпоратив бошқарув самарадорлигини пасайтиради;

иккинчидан,

қимматли

қоғозларнинг

иккиламчи

бозорининг

қониқарли

даражада

шаклланмаганлиги

ҳамда

самарали

фаолият

юритмаётганлиги корхоналарга инвестицияларни жалб этиш имкониятларини
чеклашга олиб келмоқда;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

учинчидан,

акциядорлик жамиятлари томонидан чиқарилган акциялар

ликвидлилигининг пастлиги. Бунга сабаб ҳар бир акция учун тўланаётган
дивидендлар миқдори камлигидир;

тўртинчидан,

акциядорлик жамиятларида ҳозиргача корпоратив

бошқарув самарадорлигини баҳолашнинг ягона рейтинг тизими жорий
этилмаган. Бу ҳолат потенциал инвесторларнинг йирик бизнес лойиҳаларини
молиялаштириш жараёнидаги фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Хулоса сифатида таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда хусусий

мулкчилик соҳасидаги ислоҳотлар натижасида иқтисодий жиҳатдан саводхон,
хўжалик юритиш санъатига эга мулкдорлар синфи шаклланди. Корпоратив
бошқарувнинг самарадорлигини янада ошириш учун йирик корхоналарнинг
хусусийлаштиришдаги кейинги жараёнларга юқорида таъкидлаб ўтилган
мулкдорлар синфини жалб этиш лозим.

Бу эса Ўзбекистоннинг дунёдаги энг илғор, иқтисодий жиҳатдан юксак

даражада ривожланган мамлакатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллашида ўз
ҳиссасини қўшади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий

ўзгаришларни

амалга

ошириш,

модернизация

ва

диверсификация

жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий
тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир. – Т.:
Ўзбекистон, 2015. –17 Б.

2. Суюнов Д. Корпоратив бошқарув механизми: муаммо ва ечимлар.

Монография.

Т.: Академия, 2007. –100 Б.

3.

Асаул А.Н., Павлов В.И., Бескиерь Ф.И., Мышко О.А. Менеджмент

корпорации и корпоративное управление: Учебник. - СПб.: Гуманистика,
Россия, 2006. – С.81.

4.

Радыгин А.Д., Энтов Р.М., Межераупс И.В. Особенности

формирования национальной модели корпоративного управления. – М.: ИЭПП,
2008. – Стр.86.

5. Расулов Н.М. Ўзбекистонда корпоратив бошқарувнинг институционал

асослари // Иқтисодиёт ва таълим.: –Т.: №5, 2011 й. –Б. 65-69.

Библиографические ссылки

Каримов И. А. 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бсриш - устувор вазифамиздир. - Т.: Узбекистон, 2015. -17 Б.

Суюнов Д. Корпоратив бошкарув механизми: муаммо ва ечимлар. Монография. - Т.: Академия, 2007. -100 Б.

Асаул А.Н., Павлов В.И., Бескиерь Ф.И., Мышко О.А. Менеджмент корпорации и корпоративное управление: Учебник. - СПб.: Гуманистика, Россия, 2006. - С.81.

Радыгин А.Д., Энтов Р.М., Межераупс И.В. Особенности формирования национальной модели корпоративного управления. - М.: ИЭПП, 2008. - Стр.86.

Расулов Н.М. Узбекистонда корпоратив бошкарувнинг институционал асослари // Иктисодист ва таълим.: -Т.: №5, 2011 й. -Б. 65-69.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов