Бўлажак иқтисодчи мутахассисларнинг касбий маҳоратини шакллантиришда таълим технологияларининг ўрни

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
144-149
5
2
Поделиться
Хакимова, М. (2011). Бўлажак иқтисодчи мутахассисларнинг касбий маҳоратини шакллантиришда таълим технологияларининг ўрни . Экономика и инновационные технологии, (1), 144–149. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7677
М Хакимова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Республикамизда олиб борилаѐтган таълимий ислоҳотлардан кўзда тутилган пировард мақсад ѐшларимизнинг порлоқ келажагини таъминлашдир. Юртимизда ѐшларнинг таълим олиш сифатини бугунги кун талаблари даражасида ташкил этиш, уларни ҳар томонлама етук, малакали мутахассис қилиб тайѐрлаш давлат сиѐсати даражасига кўтарилган.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

1

Ҳакимова М.Ф,

иқтисод фанлари номзоди, доцент

БЎЛАЖАК ИҚТИСОДЧИ МУТАХАССИСЛАРНИНГ КАСБИЙ

МАҲОРАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ТАЪЛИМ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ

Республикамизда олиб борилаѐтган таълимий ислоҳотлардан кўзда

тутилган пировард мақсад ѐшларимизнинг порлоқ келажагини таъминлашдир.
Юртимизда ѐшларнинг таълим олиш сифатини бугунги кун талаблари
даражасида ташкил этиш, уларни ҳар томонлама етук, малакали мутахассис
қилиб тайѐрлаш давлат сиѐсати даражасига кўтарилган. Мамлакатимизнинг
истиқболи – бугунги кун талаба-ѐшларининг илм чўққиларини қай даражада
забт этиши, жамият ривожига муносиб ҳисса қўшувчи истеъдодли, зукко,
ватанпарвар, фидойи шахс сифатида шаклланиб бораѐтганлиги билан белгила-
нади. Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан юксак малакали, иқтидорли,
ташаббускор, замонавий техника ва технологияларга тез мослашишга лаѐқатли
мутахассисларни тайѐрлаш борасида бир қатор вазифалар белгилаб қўйилган.

Жамиятимизда ижтимоий-иқтисодий, сиѐсий, маданий соҳаларда

бўлаѐтган ўзгаришлар келажакда мамлакатимизнинг интеллектуал имконият-
ларини белгилаб берувчи ва уни ривожлантиришнинг асосий шарти ҳисоблан-
ган таълим тизимига ҳам боғлиқ эканлигини ҳисобга олиш керак. Шу билан
бирга интеллектуал салоҳиятнинг ўсиши, уни сифат даражасида ривожлан-
тириш нафақат таълим самарадорлигининг ошишига, шунингдек бу соҳадаги
тизим такомиллашувига ўз таъсирини ўтказиш билан бирга мазкур ижтимоий
тизимнинг барча соҳалари ўсишига ҳам сезиларли даражада таъсир этади.

Шу жиҳатдан бугунги кунда таълимдаги стратегик йўналишлардан бири-

– таълим муассасаларининг инновацион фаолияти асосий омил сифатида
белгилаб бериляпти. Олий ўқув юртларида таълим олаѐтган ҳар бир бўлажак
мутахассис таълим тизимини ислоҳ қилишнинг зарурлигини тушуниб етиши,
уни амалиѐтда таълим муассасаларининг инновацион жараѐнларига қўшилиши-
даги аҳамиятини англаб етиши ҳамда яратиш имкони мавжуд бўлган
инновацион майдонда ўзини кўриш ва энг муҳими, аниқ янгиликларни
ўзлаштиришдан иборат.

Талабаларга билим беришда замонавий таълим технологияларининг

аҳамияти тўғрисида сўз борганда Президентимиз И.А. Каримовнинг

“Ўқув

жараѐнига янги ахборот ва педагогик технологияларни кенг жорий этиш,
болаларимизни комил инсонлар этиб тарбиялашда жонбозлик кўрсата-
диган ўқитувчи ва домлаларга эътиборимизни янада ошириш, қисқача
айтганда, таълим-тарбия тизимини сифат жиҳатидан бутунлай янги
босқичга кўтариш диққатимиз марказида бўлиши даркор”

деган сўзларини

таъкидлаш ўринлидир. Бу масала “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
йили” Давлат дастурида ҳам асосий йўналишлардан бири сифатида эътироф
этилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

2

Республикамизда узлуксиз таълим тизимини жорий этишнинг илмий-

назарий асоси бўлган

«Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайѐрлаш

миллий дастури»

да кадрлар тайѐрлаш миллий модели, таълим-тарбия

жараѐнини ислоҳ қилишнинг мақсади, вазифалари, йўналишлари кўрсатилган
бўлиб, мазкур мақсад ва вазифаларни амалга ошириш таълим-тарбия
жараѐнининг фаол иштирокчиси, ташкилотчиси ва бошқарувчиси бўлган
ўқитувчилар зиммасига юкланади ҳамда уларнинг муваффақиятли ҳал этилиши
кўп жиҳатдан ўқитувчиларнинг касбий-педагогик тайѐргарлиги даражасига
боғлиқ бўлади.

Мамлакатимизда барча соҳаларда бўлаѐтган ислоҳотлар, ижтимоий

ўзгаришлар, маънавий-маърифий йўналишларда ҳам ўз аксини топмоқда.
Ўзбекистонда одоб-ахлоқ илмига, маънавият масалаларига катта эътибор
берилмоқда, айниқса ѐшларнинг маънавий қиѐфасини мустақиллик мафкураси,
унинг инсоний тамойиллари асосида шакллантиришга бош вазифа сифатида
қаралаѐтгани бежиз эмас. Энг қувонарлиси шундаки,

Президентимиз

И. Каримов ѐшларнинг маънавий тарбиясига, уларнинг билим ва касб
маҳоратини ошириш масалаларига алоҳида эътибор бериб келмоқда.

Чунки мустақиллигимизнинг уч таянчи - мустақил сиѐсат, иқтисодий қудрат ва
халқ маънавияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, уларнинг уйғун
ривожи таъминлансагина Ўзбекистон буюк юрт сифатида жаҳон ҳамжамиятида
ўз муносиб ўрнини топа олади.

Шу боисдан ҳам келажак борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар

дастурида ѐшлар тарбиясига алоҳида аҳамият, эътибор бериш, уларни
жамиятимизнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий тараққиѐтида фаол
иштирок этишларини таъминлаш ҳар бир фуқаронинг бурч ва вазифалари
ҳисобланади. Мазкур ҳолатда, энг аввало, ѐшларимиз онгида маънавият ва
ахлоқийлик каби юксак фазилатларни тарбиялашимиз зарур, яъни ѐшлар
тарбияси соҳасидаги сиѐсатни кенг жабҳада олиб борилиши, жумладан,
оиладаги тарбия пойдеворини таълим масканларида ҳам уйғун равишда
мустаҳкам қўйилишига эътибор қаратилиши керак.
Шунинг учун иқтисодиѐтни модернизация қилиш шароитида ҳамда
таълим тизимини ўрганиш асосида мамлакатимиз иқтисодиѐтида эришилган
ютуқларни атрофлича таҳлил этиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни батамом
бартараф этиш ҳамда иқтисодиѐтни ривожлантириш усулларини илғор хори-
жий тажрибалардан самарали фойдаланиш орқали таълим тизимини янада
такомиллаштириш масалалари илгари сурилади. Бунда, асосий эътибор
Ўзбекистонни жаҳон иқтисодиѐтига интеграциялашуви жараѐнини жадал
суръатларда ривожлантириш, бунинг учун мамлакатимиз ташқи иқтисодий
фаолиятини эркинлаштириш борасида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбир-
ларни амалга оширишга қаратилади.

Мамлакатимиз истиқболи, бозор иқтисодиѐти қонунларига асосланган

жамият қуриш соҳасидаги ишларнинг самарадорлиги юқори малакали,
ривожланган мамлакатлар даражасида, рақобатбардош мутахассислар тайѐр-
лаш, баркамол авлодни шакллантириш муаммоси билан узвий боғлиқ.
Президент И. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

3

қилинганининг 18 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида
таъкидлаганидек,

“Айни пайтда мамлакатимиздаги барча, яъни 12 мингдан

ортиқ таълим муассасалари, илмий ва маданий-маърифий ташкилотлар
25 мингдан зиѐд ўқув материаллари ва ресурсларни ўз ичига олган Таълим
порталига уланди. Бу масофадан туриб ўқитиш усулларини таълим
тизимига кенг жорий этиш, ўқувчи ва ѐшларга бошқа хил ахборот –
коммуникация хизматлари кўрсатиш имконини бериши билан айниқса
аҳамиятлидир. Шу билан бирга, замонавий ахборот ва компьютер
технологиялари, рақамли ва кенг форматли телекоммуникациялар,
интернетни нафақат мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларига,
балки ҳар бир оилага жорий қилиш ҳаракатлари бугунги кунда тобора
кучайиб бормоқда. Айнан замонавий алоқа ва ахборот технологиялари
тизимини кенг кўламда ривожлантириш мамлакатимиз ва жамиятимиз-
нинг тараққиѐт даражасини кўрсатадиган мезонлардан бири бўлиб хизмат
қилади”

1

.

Мустақилликнинг ўтган 20 йиллик даври давомида миллий хўжалигимиз

иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамланиб, инқироз ҳолатидан чиқарилди ва унинг
кўпгина соҳаларида барқарор ўсишга эришилди. Бозор механизмининг
таркибий қисмлари қарор топди ва унинг инфратузилмалари вужудга
келтирилди, ҳозирги кунда эса иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш,
иқтисодиѐтни ҳар тарафлама эркинлаштириш амалга оширилмоқда. Энг
муҳими шу давр ичида миллий истиқлол ғояси ва мафкураси шаклланиб,
кишиларимиз онгига сингиб бормоқда.
Шу ўринда Президентимиз И.А. Каримовнинг қуйидаги фикрларини
таъкидлаш ўринлидир:

«Айниқса ўсиб келаѐтган авлод тақдирига ҳеч ким

бефарқ қарай олмайди. Бунда олий ўқув юртларининг аҳамияти каттадир.
Ёшларни қай усулда ўқитиш, уларни тарбиялаш, мустақил мамлакатнинг
етук мутахассислари бўлиши учун қайғуриш ҳар биримизнинг муқаддас
бурчимиздир. Бунда олий ва ўрта махсус таълим тизими савиясини жаҳон
андозалари даражасига етказиш, халқ хўжалигида мутахассисликларга
бўлган талаб ва эҳтиѐжларни илмий таҳлил асосида аниқлаш, хорижий
мамлакатлар тажрибасидан оқилона фойдаланиш шу куннинг долзарб
вазифаларидандир»

2.

.

Туб ислоҳотларни амалга ошириш, бозор муносабатларини шакллан-
тириш кўп жиҳатдан иқтисодий таълимга боғлиқ. Кишиларда иқтисодий
тафаккурни шакллантирмасдан туриб, чуқур ўзгаришларни амалга ошириб
бўлмайди.

Бугунги кунда эркин шахсни шакллантириш муаммоси таълим

муассасаларида ўқув-тарбиявий ишларни замонавий педагогик технологияга
ўтказишни тақозо этади. Бу жараѐн осон кечмайди, чунки ихтиѐрий қурила-

1

Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини тизчил давом эттириш – тараққиѐтимизнинг муҳим

омилидир. Президент И. Каримовнинг

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул

қилинганининг 18 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. //Инсон ва қонун,
51-сон, 2010 йил 8 декабрь.

2

Каримов И.А. «Илм- зиѐ салоҳияти-юрт бойлиги» маърузасидан. -Т.: //Маърифат, 1993 йил 21 июль.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

4

ѐтган ва жорий этилаѐтган ўқитиш тизимини қатъиян илмий асосланган педа-
гогик тизимга айлантириш керак. В.П. Беспальконинг таърифига кўра,

«педагогик тизим маълум шахс сифатларини шакллантиришга тартибли,
аниқ мақсадни кўзлаб ва олдиндан ўйлаб педагогик таъсир этишни
вужудга келтириш учун зарур бўлган ўзаро боғлиқ воситалар, усуллар ва
жараѐнлар йиғиндисидир»

3

.

Ҳар бир жамиятда шахсни шакллантириш мақсади белгилаб олинади ва
унга мос равишда педагогик тизим мавжуд бўлиши керак. Агар мақсад ўзгарса
мавжуд тизим ҳам ўзгариши муқаррардир. «Кадрлар тайѐрлаш миллий
дастури» жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини ҳис этадиган
фуқароларни тарбиялашни бош мақсад қилиб қўйди. Чунончи, Миллий дастур
таълим-тарбия соҳасидаги давлат буюртмаси ҳисобланиб, миллий истиқлол
мафкурасининг моҳият-мазмунига тўлиқ мос келади. Фақат давлат буюртмаси-
гина таълим-тарбиянинг умумий мақсад ва вазифаларини аниқ белгилаб беради
ѐки олий таълим учун педагогик тизимнинг мавжудлик шартларини
кафолатлайди.
Таълим технологияси шундай билимлар соҳасики, уларнинг воситасида
янги минг йилликда давлатнинг таълим соҳасидаги сиѐсатида туб бурилиш юз
беради, ўқитувчи фаолияти янгиланади, талабаларда ҳур фикрлилик, инсон-
парварлик туйғулари тизими шакллантирилади.
Бугунги кунга келиб, ўқитувчилар методикани кўп ҳолларда
технологиядан ажрата олмаяптилар. Шу боис бу тушунчаларга аниқлик
киритиш керак. Методика ўқув жараѐнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича
тавсиялар мажмуасидан иборат. Замонавий педагогик технология эса олдиндан
белгилаб қўйилган аниқ мақсад йўлида ўқитувчининг касбий фаолия-тини
янгиловчи ва таълимда якуний натижани кафолатлайдиган тадбирлар мажмуаси
йиғиндисидир.
Технология тушунчасини ойдинлаштиришга қаратилган таърифларнинг
хилма-хиллиги, бир томондан ривожланган мамлакатларда ушбу мавзунинг у
ѐки бу даражада ечилаѐтганлигини кўрсатса, иккинчи томондан, таълим
технологиясини педагогик амалиѐтга жорий этишга бўлган уринишларнинг
маълум натижасини ифодалайди.
Ҳозирда мамлакатимизда мутахассисларнинг илмий салоҳиятини
бирлаштиришга имкониятлар етарли даражада, чунки назария ва амалиѐт
бирлигининг таъминланиши таълим технологиясининг асл моҳиятини
аниқлашга йўл очади. Демак, замонавий педагогик технологияга педагогика
фанининг алоҳида тармоғи сифатида ѐки фақат таълим амалиѐтини мақбул-
лаштиришга йўналтирилган тизим, деб қараш мумкин эмас. Педагогик
технология бу соҳадаги назарий ва амалий изланишларни бирлаштириш
доирасидаги фаолиятни акс эттиради

4

.

Эндиликда таълим-тарбиянинг мақсади бутунлай янгиланади, унга мос

ҳолда мазмун ҳам, педагогик жараѐн ҳам янгиланиши билан инсон фаолияти

3

Беспалько В.П. Персонифицированное образование //Педагогика, 1998. №2.-с.12-17

4

Очилов М. Янги педагогик технологиялар. - Қарши: Насаф, 2000.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

5

чегараси ниҳоятда кенгайиб бораяпти, аудиторияга ўқитиш имкониятлари катта
бўлган янги технологиялар (саноат, электрон, ахборот) кириб келмоқда. Рўй
бераѐтган сифат ўзгаришлари шундан далолат берадики, бугунги кунда «ўрга-
ниш»нинг бирламчи жараѐнларини анъанавий методика ва ўқитиш воситалари
қолипига сиғмай ўқитувчининг индивидуал қобилиятларига мос келмай қолди.
Янги методикаларни талаб этадиган ва таълим жараѐнининг таркибий
компонентларига айланиб бораѐтган ва уни ўзининг маълум хусусиятларини
жорий этадиган техникавий, ахборотли, полиграфик, аудиовизуал воситалар
мавжудки, улар замонавий педагогик технологияни реал воқеликка айлан-
тирмоқда.
Ўқув-тарбия жараѐнини технологиялаштириш тарихига назар соладиган
бўлсак, бу жараѐн XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб объектив воқеликка
айланди. Ахборотлаштириш эса бу жараѐндаги инқилобий «бурилиш»дир,
яъни таълим ахборот технологияси – бу

«ўқувчи-талаба-компьютер»

ўртаси-

даги мулоқотдир.
Олий ўқув юртларида бўлажак иқтисодчи мутахассисларнинг илмий-
техникавий ва ижодкорлик қобилиятларини ўстириш – ҳар қандай тур, босқич
ѐки даражадаги таълимнинг асосий вазифаларидан биридир. Зотан, бугунги кун
ѐшлари техника ва технология, иқтисодиѐт асослари борасидаги билимлардан
хабардор бўлса-ю, улардан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлмаса, у
кўзланган мақсадга эриша омайди. Ўзлаштирилган билимларни амалиѐтда
қўллаш йўллари ва воситаларини билишгина ишлаб чиқариш жараѐнларини
такомиллаштириш, янги техника, меҳнат қуроллари ва янги технологиялар
яратиш имконини беради.
Кенг кўламли ва мустаҳкам билим, кўникма, малака, қизиқувчанлик,
ташаббускорлик, муаммоларни мустақил ҳал этишда аниқ мақсадга интилиш ва
шахсий фаолиятга нисбатан талабчанлик бўлажак мутахассислар ижодкорлик
қобилиятлари шаклланишининг заминидир.
Бўлажак иқтисодчи мутахассисларда ижодкорлик қобилиятини шакллан-
тиришнинг муҳим шарти фаолиятдир. Демак, кадрларнинг асосий вазифаси
ушбу фаолиятни ташкил этиш шакл, усул, восита ва йўналиш-ларини белгилаб
берувчи зарур ахборотлар билан таъминлаш ҳисобланади. Ахборот
таъминотининг ҳаддан зиѐдлиги ҳам вазифани ижобий ҳал этмайди. Шу
сабабли ахборот таъминотини педагогик жиҳатдан бошқариш, уларнинг илғор
техника ва технология ютуқлари билан бойитилганлигини ҳисобга олиш
мақсадга мувофиқдир.

Илмий-техник тараққиѐт ва ижодкорликка эришиш жараѐнини педагогик

жиҳатдан бошқаришнинг предмети инсон омили бўлиб, у ўзига хос таълим-
тарбия ишлари ва уни бошқариш, ижодий масалаларни ечиш методикаси ва
алгоритмини ўрганишни кўзда тутади. Бўлажак иқтисодчи мутахассисларнинг
илмий-техник, ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш, тайѐрлаш жараѐнига
нисбатан педагогик ѐндашув тизими шахс ижодкорлиги ва яратувчанлигини
бошқаришнинг бош масалаларидан бири ҳисобланади ва у ўз ичига зарурий
ахборотларни йиғиш, таҳлил қилиш, уни қайта ишлаш, мақсадни аниқлаш,
мақсадга эришиш режасини ишлаб чиқиш, режа бўйича ижодкорлик ишларини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

6

ташкил қилиш, унинг амалга ошишини назорат қилиш, ушбу тизим фаолиятини
тартибли олиб бориш ва махсус ечимлар қабул қилиш каби босқичларни олади.
Ҳар қандай бошқариш жараѐни, аввало, мақсадни белгилаш, яъни
мақсадни тўғри қўя билишдан бошланади. Бу эса бошқариш объектининг айни
пайтдаги ҳолатини таҳлил қилиш ва унинг ривожланиши мумкин бўлган
имкониятларини ўрганишдан бошланади. Илмий-техник ижодкорликни мақсад-
ли педагогик бошқариш моҳиятига кўра объектив тавсифга эга, унда инсон
шахсини камол топтиришнинг объектив қонунлари ўз ифодасини топган.
Бундан ташқари мақсадли бошқариш тафаккур маҳсули ва улар шахсларнинг
ҳамкорликдаги фаолияти жараѐнида шаклланади. Мақсад, ўз навбатида,
педагогик объектдаги ўзгаришларнинг йўналишлари, бошқариш фаолиятини
унинг асосий турлари ва уларнинг мазмунини белгилаб беради.
Илмий-техник ижодкорлик фаолиятига тайѐрлашнинг муҳим шарти
мақсадли педагогик бошқаришда қатнашувчи шахсни юқори даражадаги
объектив ахборотлар билан таъминлаш ҳисобланади. Объектив ахборотгина
мақсадга йўналтирилган фаолият учун ҳаракатлантирувчи восита бўла олади.
Таълим жараѐнида кўрсатмалилик зарурати билиш жараѐнининг
характери, яъни жонли мушоҳададан абстракт тафаккурга, ундан кейин эса
амалиѐтга ўтиши билан боғлиқ. Педагог ва психологларнинг таъкидлашича,
сезги ва тасаввур қилишдан ташқарида фикрлар ҳаракатланмайди, шунингдек
ўқитиш жараѐнида ҳам олға силжиш бўлмайди. Демак, кўрсатмалилик фақат
онгга таъсир этиш билан чегараланмасдан ўрганувчидан маълум ҳис-ҳаяжонли,
мотивни ҳам юзага чиқаради, ҳис этиш ва мантиқий фикрлаш бирлиги
асосидагина эгалланган билимлар мустаҳкамланади.
Бугунги кунда таълимни ривожлантиришнинг янги поғонасида ўқитишни
техник воситаларсиз кўтариб бўлмайди. Замонавий таълим технологияларининг
муҳим кўрсаткичларидан бири - ахборотларни талабаларга узатиш тезлиги
айнан шу воситалар ѐрдамида таъминланади
Шундай қилиб, таълим технологияси бўлажак мутахассисларда ижодий
қобилиятни шакллантиришга имкон берувчи ахборотлар йиғиш ҳамда улардан
машғулот жараѐнида фойдаланиш йўлида маълум имкониятларни яратади.
Ушбу маълумотлар эса фан асосларининг ахборот таъминоти мазмуни ва
ижодкорлик усулларини бошқариш имкониятини белгилайди. Иқтисодчи
мутахассисларнинг касбий маҳоратини шакллантиришда таълим технология-
ларидан фойдаланиш,

ижодий фаолиятга тайѐрлаш жараѐнининг самараси кўп

жиҳатдан унинг ахборот таъминоти педагогик жиҳатдан бошқариш
йўналишларининг тизимли ва узлуксиз бўлишини тақозо этади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов