Олий таълим муассасаларида замонавий бошқарув тизимининг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришнинг концептуал асослари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
131-141
49
30
Поделиться
Умарова, Х. (2021). Олий таълим муассасаларида замонавий бошқарув тизимининг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришнинг концептуал асослари. Экономика и инновационные технологии, (5), 131–141. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/12146
Хилола Умарова, Институт изучения проблем молодежи и подготовки перспективных кадров

Директор Агентства президентских образовательных учреждений, независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада пандемия шароитида олий таълим муассасаларида бошқарув тизимини шакллантиришнинг назарий асослари тадқиқ этилган. Шу билан бир қаторда, ОТМ бошқарув тизимини такомиллаштириш жараёнида эътиборга олиниши зарур бўлган хусусиятлар, асосий тенденциялар ва трендлар, соҳада кузатилаётган муаммолар таҳлили натижаларига таянган ҳолда бошқарув ҳамда бошқарув тизимларининг ташкилий-иқтисодий механизми тушунчаларининг муаллифлик ёндашуви баён этилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

143

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ БОШҚАРУВ

ТИЗИМИНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ

Умарова Хилола Уктамовна

Президент таълим муассасалари агентлиги

директори,

Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти

мустақил изланувчиси

E-mail:

h.umarova@piima.uz

Аннотация.

Ушбу мақолада пандемия шароитида олий таълим муассасаларида

бошқарув тизимини шакллантиришнинг назарий асослари тадқиқ этилган. Шу билан бир
қаторда, ОТМ

бошқарув тизимини такомиллаштириш жараёнида эътиборга олиниши

зарур бўлган хусусиятлар, асосий тенденциялар ва трендлар, соҳада кузатилаётган
муаммолар таҳлили натижаларига таянган ҳолда бошқарув ҳамда бошқарув
тизимларининг ташкилий

-

иқтисодий механизми тушунчаларининг

муаллифлик ёндашуви

баён этилган

.

Калит сўзлар

:

пандемия, олий таълим муассасалари, бошқарув, бошқарув тизими,

бошқарув тизимининг ташкилий

-

иқтисодий механизми, тенденциялар, трендлар, ташқи

муҳит омиллари

.

Abstract.

This article examines the theoretical foundations of the formation of management

systems in higher education institutions in the context of a pandemic. In addition, the author's
approach to the concepts of management, management system and organizational-economic
mechanism of management systems is described, based on the results of the analysis of the problems
observed in the field, the main trends and tendencies that need to be taken into account in improving
the management system of higher education institutions.

Keywords:

pandemic, higher education institutions, management, management system,

organizational and economic mechanism of management system, trends, tendencies, external
environmental factors.

Кириш

Дунёда

COVID-

19 пандемияси билан боғлиқ кескин вазиятнинг сақланиб қолиши

олий таълим тизими

фаолиятига ҳам

жиддий таъсир ўтказди

.

Жаҳоннинг деярли барча

мамлакатларидаги олий таълим муассасаларида

(

кейинги ўринларда ОТМ

)

ўқув

режалари, таълим методологияси ва

фаолиятни ташкил этиш шакллари

пандемия

шароитига мос равишда қайта

кўриб чиқилмоқда ёки тубдан янги ёндашувлар жорий

этилмоқда

.

Албатта, мазкур

ўзгаришларнинг олий таълим фаолиятига узоқ

(

стратегик

)

ёки қисқа муддатли

(

тактик

)

ижобий ёки салбий таъсирини объектив

баҳолаш

учун

маълум муддат

талаб этилади. Аммо шунга қарамасдан

,

фавқулодда

вазиятларда юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш, тезкор ўзгарувчан ташқи
муҳит шароитига мослашувчанлик имкониятларини

ошириш

,

узоқ муддатли даврда

тўхтовсиз ривожланиш

ва

олий таълим муасасасалари фаолияти самарадорлигини

таъминлаб берувчи бош омил

сифатида ОТМ

бошқарув тизимини

қайд этишимиз

мумкин.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

144

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Фикримизча, олий таълим муассасалари бошқарув тизимини

ривожлантириш,

шунингдек, мамлакатимиз ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишидаги роли ва

аҳамиятини ошириш бўйича

тегишли таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишда қуйидаги

хусусиятлар эътиборга олиниши мақсадга мувофиқ

:

биринчидан, пандемия шароитида кескин карантин чораларининг жорий

қилиниши

натижасида ОТМ

бошқарув

тизимининг моҳиятан

янги тамойиллар асосида

ташкил этиш

заруратини юзага келтирди

;

иккинчидан, олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ОТМларнинг

аксарияти

ўз

-

ўзини молиялаштириш тизимига ўтиши

ҳисобига фаолиятга бозор механизмларини

жорий қилиниши

.

Хусусан, молиялаштиришнинг ички ва ташқи манбалари ўртасидаги

мувозанатни таъминлаш бошқарув тизимининг бош вазифаларидан бирига айланди;

учинчидан, олий таълим муассасалари фаолиятининг асосий йўналиши бўлган

таълим соҳасига топ

-100

таликдаги университетлар, интернет ва технологик

компанияларнинг кириб келиши оқибатида

юзага келган рақобат курашининг

кескинлашуви ОТМ бошқарув тизимининг ташкилий тузилмаси ва функционал
вазифаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда

;

тўртинчидан, олий таълим соҳасини ривожлантириш стратегиясига мувофиқ

қабул квоталарини ўрнатиш имкониятларини ортиши

ҳамда таълим жараёнини

ташкил этишда академик мустақилликнинг тақдим этилиши билан

бошқарув тизими

олдида турган вазифалар кўлами кенгайди;

бешинчидан, мамлакатларнинг жаҳондаги мавқеини, шунингдек, исталган

кўринишдаги фақулодда вазиятлардан тезкорлик ва кам талофат билан чиқиб кетиш
имкониятларини белгилаб берувчи бош омиллардан бири сифатида инсон капиталини
ривожланишига бўлган эътибор кучайди

.

Қайд

этилган хусусиятлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси олий таълим

тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида

[1]

олий таълим

муассасаларини тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш

вазифаларининг белгиланиши

ОТМ

бошқарув тизимини ташкилий

-

назарий

жиҳатларини тадқиқ қилишнинг

долзарблигини асослайди

.

Илмий манбалар таҳлили

Пандемия шароитида ОТМ

бошқарув тизимини шакллантириш

масалалари

кўплаб нуфузли халқаро ташкилотларнинг аналитик тадқиқотларида ўз аксини топган.
Хусусан, Университетлар халқаро ассоциацияси

(international association of universities)

томонидан blended learning, flipped classro

om

каби стратегияларга асосланган онлайн

таълим методологияларини қўллаш, тегишли платформалар ва рақамли воситаларни
танлаш ҳамда

ушбу жараёнларни ташкил этиш юзасидан тавсияномалар ишлаб

чиқилган

[2].

Бир қатор тадқиқотларда қайд этилишича, ОТМ

фаолиятини масофадан

туриб ташкил этишда техник ва меъёрий чекловлардан ташқари ходимлар жамоасини

бошқариш, ходимлар фаолияти натижаларини

баҳолаш, иш ҳақини

тўлаш тизимини

ўзгартириш ва шароитга мос келувчи бошқарув

қарорларини қабул қилишда жиддий

камчиликлар кузатилган

[3].

Стэнфорд университети томонидан ташкил этилган “

Educational reforms in Russia

and China at the turn of the 21st century: a comparative analysis

” номли конференцияда,

жумладан, олий таълим бошқарув тизимидаги ўзгаришлар аксарият ҳолатларда


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

145

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

технологиялар,

жамият

ҳаётида юз бераётган жараёнлар, сиёсий конъюктура ҳамда

“юмшоқ куч” таъсирини кучайтириш билан боғлиқ эканлиги қайд этилган

[4].

Профессор Н.А.Қосимова “COVID

-

19 ва олий таълимни ривожлантиришнинг янги

босқичи” номли мақоласида

қайд қилишича: “Бунда олий таълим йўналишлари ва

ихтисосликлари, ўқув дастурининг моҳияти

ва энг муҳими исталган дастурлар якунида

олиниши лозим бўлган таълим натижаларидан келиб чиққан ҳолда турли усулларни
қўллашда муайян

мувозанатни сақлаш жиддий масала

ҳисобланади. Янги

технологияларнинг қўлланилишига

бош мақсад сифатида қаралмасдан, белгиланган

мақсад ва вазифалар контекстида ўқув дастурини тугатганларда

тегишли

кўникмаларни шакллантириш воситаси сифатида кўриб чиқилиши лозим”

[5].

Ч.У.Адамкулова

ўзининг

“Олий таълим соҳасини модернизациялаш шароитида

ОТМ ривожланишини бошқаришни ташкил этиш механизмларини шакллантириш:
назария, методология, амалиёт (Қирғизистон Республикаси мисолида)” номли илмий

-

тадқиқот ишида ОТМ фаолиятини бошқариш тизимининг концептуал асосларини

ўқув

-

таълим фаолияти, илмий фаолият, методологик фаолият, маъмурий

-

хўжалик

фаолиятига тегишли компонентлар билан тўлдириш таклифини асослаб берган

[6].

А.А.Махмудовнинг

“Олий таълим муассасаларида молиявий ресурсларни

бошқаришга оид айрим назарий ёндашувлар” деб номланган мақоласида олий
таълим муассасаларини молиялаштиришда бюджет маблағлари асосий ўринни
эгаллаши, молиялаштириш маблағларининг ҳажмини мамлакатнинг ижтимоий
ривожланиш даражаси, аҳолининг даромади, ялпи ишлаб чиқариш маҳсулотлари,
моддий базани мустаҳкамлаш ва қўшимча молиялаштириш манбаларини

топиш, халқ

хўжалиги тармоқларининг олий даражадаги мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёжи ва
талабларига қараб белгиланиши лозимлигини таъкидлаган

[7].

О.С.Қаҳҳоров

томонидан

тайёрланган “Таълим тизимида рақобатбардош

кадрлар тайёрлашнинг бошқарув самарадорлигини баҳолаш” илмий мақолада

олий

таълим муассасаларининг

бошқарув фаолияти самарадорлиги, бошқарув тизими ва

бошқарув жараёни самарадорлигининг ўзаро таъсири ва омиллари, таълим
муассасаси самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари ва кадрлар тайёрловчи
кафедраларнинг устуворлик масалалари тадқиқ қилинган [

8].

Пандемия шароитида ОТМ

бошқарув тизимини шакллантиришнинг назарий ва

услубий муаммолари кўплаб илмий тадқиқотларда ўз аксини топганлигига
қарамасдан, бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини сақлаб қолмоқда

.

Тадқиқот методологияси

Мазкур илмий

мақолада

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20

19

йил

8

октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача
ривожлантириш

концепциясини

тасдиқлаш

тўғрисида”ги

ПФ

-5847-

сонли

Фармонида белгиланган вазифалар ҳамда ушбу йўналишда иқтисодчи

олимларнинг фикр

ва мулоҳазаларини эътиборга олган ҳолда илмий мушоҳода,

таққослаш, гуруҳлаш, эксперт баҳолаш, таҳлил ва бошқа усуллардан фойдаланилган

.

Таҳлил ва натижалар

Бошқарув ва бошқарув тизими категорияларининг иқтисодий моҳияти юзасидан

илмий ва амалий манбалар таҳлили асосида қуйидагиларни қайд этиш мумкин:

-

бошқарув алоҳида фаолият йўналиши бўлиб, унинг миссияси ташкилотнинг

ташқи муҳити томондан белгилаб берилган мақсадлар ва уларни амалга ошириш учун


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

146

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

зарур бўлган ички имкониятлар ўртасидаги мувофиқликни таъминлашдан иборат.
Бундай хулоса: а) ташқи муҳит томонидан белгиланган мақсад ва вазифалар ижро учун
биринчи навбатдаги масала эканлиги; б) ташқи муҳит талабларига мос келувчи ички
имкониятларни ривожлантириш механизмлари ва воситаларини трансформациялаш
зарурлиги; в) ташқи муҳит талабларини амалга ошириш ва трансформациялаш
жараёнларининг муваффақиятини таъминловчи ташкилий тузилмани шакллантириш
лозимлиги; г) ташқи муҳитдаги ўзгаришларга мос равишда бошқарув объектига таъсир
ўтказиш усулларини тўхтовсиз янгилаб бориш; ва д) ички ва ташқи молиялаштириш
манбалари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш учун фаолиятнинг янги
йўналишларини жорий этиш зарурлиги билан изоҳланиши мумкин;

-

тизимлилик тамойилларига мос равишда исталган ташкилот очиқ тизим

сифатида таснифланади. Бундай ёндашув бошқарувнинг энг муҳим хусусияти сифатида
барча манфаатдор томонларнинг талабларини ўзаро узвийликда кўриб чиқиш

ва

қаноатлантиришни тақозо қилади. Демак, бошқарув, бошқарув тизими ташкилотнинг
мақсад ва вазифаларини белгилаб бериш, режалаштириш, амалга ошириш ва назорат
кичик тизимларини шакллантиришда ташқи ва ички муҳит талабларини эътиборга
олиши лозим бўлади. Ташқи ёки ички муҳитга тегишли бўлган исталган элемент
талабларини

инобатга олинмаслиги ташкилот фаолиятини инқирозга олиб келиши

мумкин;

-

ташқи муҳитдаги ўзгаришлар ва рақобат курашининг кучайиб бориши

шароитида бошқарув ва бошқарув тизими ривожланишининг узоқ муддатли
мақсадлари ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари ва воситаларини белгилаб
бериш имкониятига эга бўлиши зарур. Бунда илмий тадқиқот натижаларига асосланган
инновацион ташкилий тузилмалар ва рақамли технологияларни бошқарув тизимида
қўллаш, менежментнинг сифат стандартларини жорий этишга эътибор қаратилиши
муҳим аҳамият касб этади;

-

бошқарув ва бошқарув тизими ташкилотнинг исталган бўғинида фаолият

юритувчи индивидлар ва уларнинг бирлашмалари учун етарли даражадаги мотивация
тизимини ишлаб чиқиши керак. Мотивациянинг мақсади ташкилотда юз бераётган
жараёнларни индивидлар ва бўлимлар томонидан тўлиқ тушунилиши, фаолият
самарадорлиги ва бошқа элементлар билан мувофиқлигини таъминлашга
йўналтирилган бўлиши лозим.

Юқорида амалга оширилган таҳлил натижаларига асосланган ҳолда “бошқарув

бу ташқи муҳит талабларига мос равишда иқтисодиёт субъектлари фаолиятини

ташкил этиш, олиб бориш ва ривожлантиришга қаратилган фаолият туридир”. Ушбу
илмий таърифга асосланган ҳолда

муаллифнинг фикрига кўра:

“бошқарув тизими –

бу

ташқи муҳит талаблари доирасида фаолиятни ташкил этиш, олиб бориш ва
ривожлантириш бўйича функционал стратегиялар, сиёсатлар ва процедуралар
жамланмаси” сифатида талқин қилиниши мумкин.

Муаллиф томонидан бошқарув ва бошқарув тизимига берилган талқиннинг

қабул қилиниши қуйидаги имкониятларни яратади:

бошқарув тизимини ташкил этишда ташқи муҳит талаблари ҳал қилувчи аҳамият

касб этиши, исталган ташкилот глобал ва миллий ижтимоий

-

иқтисодий тизимнинг

ажралмас ва узвий қисми эканлиги қайд этилади. Бу орқали бошқарувнинг ташкилий
тузилмаси, миссияси, мақсадлари ва вазифалари аниқ белгилаб олинади (

1.1-

расмга


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

147

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қаранг

);

бошқарув тизимининг асосий элементлари ҳисобланувчи функционал

стратегиялар, сиёсатлар ва процедураларнинг иқтисодий моҳиятига аниқлик
киритилади ва тизимлаштирилади;

бошқарув тизимининг мақсади ва функционал вазифаларини аниқ белгилаб

олиш имконияти яратилади;

ташқи муҳит талабларига мувофиқ бўлган бошқарув тизими шакллантирилади.

1-

расм. Бошқарув тизимига таъсир этувчи ташқи муҳит параметрлари

1

Тадқиқотнинг кейинги босқичида ОТМ

бошқарув тизимининг ўзига хос бўлган

хусусиятларини кўриб чиқиш

мақсадга мувофиқ. Бунда

,

қуйидаги масалаларга эътибор

қаратилади

:

-

олий таълим муассасаларида бошқарув тизимини шакллантириш жараёнида

эътиборга олиниши лозим бўлган иқтисодий назариялар моҳиятини таҳлил қилиш;

-

ОТМ бошқарув тизимига бевосита таъсир ўтказувчи глобал ва миллий

тенденцияларни ўрганиш;

-

пандемия шароитида ОТМ бошқарув тизимида кузатилган асосий

муаммоларни тадқиқ қилиш;

-

амалга оширилган таҳлил натижаларига таянган ҳолда ОТМ бошқарув

тизимининг иқтисодий моҳиятига аниқлик киритиш.

Иқтисодиёт субъектлари фаолиятида бошқарув тизимини шакллантиришда

эътиборга

олиниши зарур бўлган бир қатор

иқтисодий назариялар мавжуд бўлиб, улар

ОТМ бошқарув фаолиятининг

ўзига хос бўлган хусусиятларига

мос равишда

қуйидагича

таснифланиши мумкин:

1. Д.Белл, Э.Тоффлер, Ж.Несбет, Ф.Фукуяма ва бошқалар томонидан ишлаб

чиқилган постиндустриал иқтисодиёт назарияси.

Мазкур назариянинг асосий ғояси

билимлар, информацион соҳадаги илмий янгиликлар, инсонларнинг таълим
даражаси, компетенциялар, креативлик билан боғлиқ. Демак, ОТМ бошқарув тизими

1

Муаллиф томонидан шакллантирилган.

Глобал муҳит

талаблари

Глобал

ривожланиш

дастурлари

Минтақавий

битимлар ва

келишувлар

Миллий ижтимоий

-

иқтисодий муҳит

талаблари

Мамлакатни

янада

ривожлантириш

стратегияси

Ҳудудий

ривожланиш

параметрлари

Бизнес муҳити

талаблари

Истиқболли

фаолият

йўналишлари

Техник ва

технологик

янгиликлар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

148

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ахборот таъминоти, бошқарув ходимларининг малакавий компетенцияларидан келиб
чиққан ҳолда ташкил этилади.

2. Э.Пероуз, Б.Вернерфильд, Ж.Барни томонидан яратилган, сўнгра “асосий

компетенциялар” концепцияси сифатида К.Прахалад ва Г.Хэмел томонидан
ривожлантирилган ресурслар назарияси.

Ресурслар ўз таркибига ташкилотнинг

моддий ва номоддий активларини (

инсон, интеллектуал, билимлар, бренд ва

бошқалар

) олиб,

бошқарув тизимининг бош мақсади ресурсларни инсонларнинг

асосий компетенцияларини ривожлантиришга йўналтириш ҳисобланади.

3. Д.Саланчик, Ж.Пфеффер,

Г.Олдричлар томонидан ишлаб чиқилган

ресурсларга тобеълик назарияси.

Мазкур назарияга биноан бирорта ҳам олий таълим

муассасаси барча зарурий ресурсларни яратиши мумкин эмас. Шунинг учун муқобил
таълим шакллари, бошқа ОТМлар ва бизнес субъектлари билан ҳамкорлик
алоқаларини йўлга қўйиш, шунингдек, ресурсларнинг бир қисмини бошқа
манбалардан жалб қилишга мажбур.

ОТМ фаолиятининг муваффақияти меҳнат

,

моддий ва молиявий ресурслар билан таъминланиш даражасига боғлиқ.

4.

М.Хаммер ва Ж.Чампилар томонидан таклиф этилган бошқарувнинг

жараёнли концепцияси

. Ушбу концепцияга биноан бошқарув ягона, мантиқий

алоқадор

жараёнлар

жамланмаси

ҳисобланади.

Жараёнли

модел

ўзаро

мувофиқлаштирилган режалар, лойиҳалар ва бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш
имкониятини яратади.

5. Билимлар иқтисодиёти назариясига (П.Друкер) кўра,

ҳар бир ОТМнинг

базавий ресурси –

профессор

-

ўқитувчилардан талабаларга етказилаётган билим ва

кўникмалар ҳисобланади. Демак, бошқарув тизимининг бош мақсади профессор

-

ўқитувчиларнинг илмий

-

педагогик имкониятларини оширишдан иборат бўлиши

лозим

.

6. Г.Беккер ва Т.Шульц томонидан ишлаб чиқилган инсон капитали назарияси.

Мазкур назарияга биноан, профессор

-

ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга

қилинган харажатларга

инвестиция сифатида қаралади. Бунга кўра, бошқарув тизими

учун ОТМ ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масаласи устуворлик касб этади.

Фикримизча, ОТМ бошқарув тизимини ташкил этишда юқорида келтирилган

назарияларнинг ҳеч бири эътибордан четда қолмаслиги

лозим. Шу билан бир қаторда,

улардан

ҳеч бирини алоҳида олган ҳолда қўллаш ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Демак,

мазкур назарияларнинг ўзига хос бўлган “гибрид”и

талаб этилади. Мазкур бошқарув

жараёни олий таълим тизимида кузатилаётган глобал тенденциялар ва трендлар,
мавжуд муаммолар ҳамда ушбу тизим фаолиятини ривожлантириш концепциясида
назарда тутилган мақсад ва вазифаларни эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилиши
мақсадга мувофиқ.

Белгиланган иккинчи масала юзасидан, авваламбор шуни қайд этиш лозимки,

турли даражадаги халқаро ташкилотлар, илмий тадқиқот ва таҳлилий марказлар
томонидан тайёрланган ҳужжатларда ОТМ фаолиятида

кузатилаётган тенденциялар

ва уларнинг моҳияти юзасидан ягона ёндашув мавжуд эмас. Буни эътиборга олган
ҳолда мазкур тенденциялар ва трендлар мазкур мақоланинг

олдига қўйилган

вазифалар нуқтаи

-

назаридан гуруҳланади

.

Биринчи тенденция –

таълимнинг глобаллашуви. Ушбу тенденция миллий

таълим тизими фаолиятининг давлат чегараларидан ташқарига чиқиши, ягона жаҳон


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

149

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

таълим экотизими ва таълим хизматлари бозорининг шаклланиши ҳисобига билим ва
кўникмаларнинг унификацияланишида намоён бўлмоқда. Аммо пандемия мазкур
жараёнларга салбий таъсир ўтказди. Хусусан, АҚШнинг 170 та университетида
ўтказилган ижтимоий сўровномада қатнашган экспертларнинг фикрига кўра,

2020

йилнинг кузги семестрида хорижлик

талабаларнинг сони 25 фоизгача камайиши

қайд

этилган

[9].

Иккинчи тенденция –

олий таълимнинг оммалашуви. Сўнгги икки йил давомида

мазкур тенденция таълим жараёнини рақамлаштириш орқали кескин фаоллашди.
Аммо олий таълимнинг оммалашуви хусусан, таълим сифати ва унга бўлган талабнинг
пасайиши каби салбий ҳолатларни юзага келтирди

.

Шу боисдан,

яқин истиқболда

ОТМларда “элитар таълим” тамойилининг жозибадорлиги ошиб бориши мумкин.

Учинчи тенденция –

олий таълимда технологик омиллар таъсири даражасининг

ошиб бориши. Аввалига информацион, сўнгра рақамли технологияларнинг кенг
қўлланилиши

натижасида

таълим ландшафти ва конфигурациясини кескин ўзгартириб

юбориши

билан бир қаторда, таълимда моҳиятан

янги тузилмаларнинг пайдо

бўлишига олиб келди. Таълим шахслар ўртасидаги мулоқот жараёнидан технологик
жараёнга айланиб бормоқда. Аммо олий таълимда рақамлаштириш жараёнлари бир
маромида ривожлангани йўқ. Хусусан, 2020 йилнинг сентябрь

-

октябрь ойларида

АҚШнинг Gallup институти томонидан 4000 нафар талабалар ўртасида ўтказилган
сўровномада респондентларнинг 44 фоизи таълимни онлайн форматга ўтказилиши
натижасида унинг сифати нисбатан ёмонлашгани, 16 фоизи эса жиддий
ёмонлашганлигини қайд этишган

[10].

Шу билан бир қаторда, ОТМ бошқарув тизимида эътиборга олиниши лозим

бўлган қуйидаги уч асосий трендни қайд этиш мумкин:

1. Иқтисодий ўсишнинг бош омили бўлган инсон капиталини ривожлантиришда

олий таълим муассасалари аҳамиятининг ошиб бориши.

2. Тўхтовсиз ва бир умрлик таълимга бўлган эҳтиёжнинг кўпайиши.

3. Иқтидорли ёшлар учун рақобат курашининг кескинлашуви. Шу ўринда қайд

этиш лозимки, яқин истиқболда таълим муассасалари, корпорациялар ва ҳатто
мамлакатлар миқёсида ҳам ёш иқтидор эгалари учун рақобатлашиш устуворлик касб
этади.

Фикримизча, пандемия шароитида жаҳоннинг деярли барча мамлакатларида

ОТМ бошқаруви тизимидаги муаммолар моҳиятан бир

-

бирига жуда

яқин бўлиб, фақат

юзага келиш шакллари бўйича фарқланиши мумкин. Хусусан:

-

фавқулодда ҳолатларда ОТМ фаолиятини ташкил этиш бўйича жорий

масалаларга доир қарорлар ҳамда таълимни назорат қилиш ва тартибга солиш тизими
талаблари ўртасидаги қарама

-

қаршиликни юзага келиши. Бундай ҳолатда аксарият

ОТМлар тегишли буйруқлар ва йўриқномаларни кутишни афзал кўрмоқда;

-

фавқулодда ҳолатларда ОТМ бошқарув тизими олдидаги асосий вазифа

маъмурий бошқарув эмас, балки ахборот алмашув тизимини йўлга қўйиш зарур
эканлиги тўлиқ тушинилмаган;

-

фавқулодда ҳолатларда қўшимча молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжнинг

ошиб бориши. Хусусан, ОТМлардаги

I

Т

-

тузилмаларининг ривожланмаганлиги

натижасида масофавий таълимни йўлга қўйишда

кўзда тутилмаган харажатларнинг

миқдори кўпайишига олиб келди;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

150

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

инқироз шароитида самарали бошқарув тизимини ташкил этиш имкониятига

эга бўлган ходимларнинг етишмаслиги ва бошқалар.

Белгилаб олинган тўртинчи масала юзасидан қайд этиш лозимки, ОТМ бошқарув

тизимини ташкил қилишда эътиборга олинадиган

асосий хусусиятлар қуйидагилардан

иборат:

биринчидан, ОТМларнинг алоҳида олинган миссияси ва стратегик мақсади

мавжуд эмас. ОТМлар мамлакат ижтимоий

-

иқтисодий тизимининг ажралмас ва

чамбарчас қисми сифатида олий таълим тизимини ривожлантириш концепциясида
белгиланган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда миссия ва узоқ муддатли
мақсадларини белгилаб олади. Буни назарий жиҳатдан ОТМ миссияси ва
мақсадларининг миллий ривожланиш стратегиясига тобеълик концепцияси деб
ҳисоблаш мумкин;

иккинчидан, ОТМ миссияси ва мақсадларини амалга ошириш учун зарур бўлган

ресурслар ташқи ва ички манбалар ҳисобидан шаклланади. Улар ўртасидаги оптимал
мувозанатни таъминлаш ва босқичма

-

босқич хусусий имкониятларни кенгайтириб

бориш орқали ички манбаларнинг устуворлигига эришиш учун ОТМнинг мамлакат
ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишига қўшган ҳиссасини ошириш зарур. Бунинг учун

ОТМ ихтиёридаги барча турдаги ресурслар тайёрланаётган мутахассислардаги
компетенцияларни

меҳнат

бозорининг истиқболдаги талабларига мослаштириш,

ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишнинг фундаментал ва амалий муаммоларини

бартараф этишга қаратилиши зарур

бўлади. Назарий жиҳатдан ушбу жараёнлар

ресурслар трансформацияси концепциясининг амалга оширилиши деб таснифланиши
мумкин;

учинчидан, ОТМ бошқарув тизими самарадорлиги кўп жиҳатдан бошқарув

процедураларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг тезкорлигига боғлиқ. Айни
пайтда ишлаб чиқилган процедуралар бошқарувнинг ташкилий тузилмасини тўхтовсиз
оптималлаштиришга йўналтирилган бўлиши зарур. Бошқарувнинг ушбу таркибий
элементига хос бўлган хусусиятлар бошқарувнинг жараёнли концепциясини тўлиқ
қабул қилишни талаб этади;

тўртинчидан, бошқарув тизимини шакллантиришда қўлланилаётган билимлар

иқтисодиёти ва инсон капитали концепциялари ОТМ миссияси ва мақсадларини
бевосита амалга оширувчи профессор

-

ўқитувчиларнинг билим ва кўникмаларини

кенгайтириш билан бир қаторда, фаолиятни прогнозлаш ва режалаштириш, тегишли
қарорларни қабул қилиш ҳамда уларни амалиётга татбиқ этишга қодир бўлган
бошқарув ходимлари малакасини ошириш ва захирасини шакллантириш

соҳасида

қўлланилиши мақсадга мувофиқ. Ушбу мулоҳазаларни

назарий жиҳатдан кадрлар

сиёсатини тизимли амалга ошириш концепцияси деб ҳисобланиши мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда: “ОТМ фаолиятида бошқарув –

бу

миллий ривожланиш стратегияларида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга
оширишга

қаратилган

фаолият

йўналиши”

деб

таснифлаш

мумкин.

Ўз навбатида, “ОТМ бошқарув тизими –

бу миллий ривожланиш стратегияларида

белгиланган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда ОТМ миссияси ва стратегик
мақсадларини белгилаш, уларни амалга ошириш механизмлари ва воситалари
жамланмаси” сифатида талқин

этиш мумкин.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

151

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Тадқиқотнинг келгуси босқичида ОТМ бошқарув тизимининг ташкилий

-

иқтисодий механизмлари масаласига тўхталиб ўтилади

.

Профессор И.В.Жукованинг фикрига кўра, ташкилий

-

иқтисодий механизмлар –

бу бошқарув объектига таъсир ўтказишнинг иқтисодий, маъмурий, ҳуқуқий, ташкилий
усуллари мажмуасидир

[11]

. Рус олимаси В.В.Попова томонидан ташкилий

-

иқтисодий

механизмлар тадбиркорлик субъектлари фаолиятида

кутилаётган ривожланиш

йўналишини таъминлаш мақсадида таъсир ўтказишнинг молиявий ва ташкилий

-

ҳуқуқий шакллари, усуллари, инструментлари ва воситалари жамланмаси сифатида
таснифланган

[12].

Юқорида қайд этилган, шунингдек, бошқа иқтисодчи олимлар томонидан

ташкилий

-

иқтисодий механизмларни тадқиқ этиш натижасида олинган илмий

хулосалар қайсидир жиҳатлари билан ўзаро мос бўлса, бошқа жиҳатларига кўра
жиддий фарқ қилади. Хусусан, деярли барча олимлар томонидан ташкилий

-

иқтисодий

механизмлар ўз таркибига ташкилий ва бошқарув тузилмасини олиши қайд этилган
бўлса, реал шароитда ҳаракатда бўлган иқтисодий қонунларга мос равишда ташкилий

-

иқтисодий механизмларни шакллантириш масаласи ёки ушбу механизмларни ягона

мақсадга йўналтирилган тизим эканлиги илмий тадқиқот ишларида жуда кам
ўрганилган.

Илмий манбаларда иқтисодий механизм юзасидан ягона ёндашувларнинг

мавжуд эмаслигини эътиборга олган ҳолда, фикримизча, 2007

йилда иқтисодий

механизмлар назарияси учун халқаро Нобель мукофотига сазовор бўлган америкалик
иқтисодчи олимлар Л.Гурвиц

[13]

, Р.Майерсон

[14]

ва Э.Маскинларнинг

[15]

илмий

ишларига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. Улар томонидан ишлаб чиқилган
иқтисодий механизмлар назариясига кўра, механизм фақат фаолият мақсади аниқ
бўлган шароитида ишлаб чиқилиши мумкин. Аммо мақсадга эришиш шароити
(муҳити) ва воситалари ҳамма вақт ҳам аниқ бўлмайди. Бундай ҳолатда иқтисодий
механизмни ишлаб чиқиш жараёни фаолиятнинг исталган вазиятида қўлланилиши
шарт бўлган ягона “ўйин” қоидаларини яратишга йўналтирилади.

Бундан келиб чиққан ҳолда “ОТМ бошқарув тизимининг ташкилий

-

иқтисодий

механизми –

бу миллий ривожланиш стратегияларида белгиланган мақсад ва

вазифалардан келиб чиққан ҳолда ОТМ миссияси ва стратегик мақсадларини амалга
ошириш тартибини белгилаб берувчи меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуаси”

тарзида талқин этилиши мақсадга мувофиқ.

Хулоса ва таклифлар

Глобал ва миллий даражадаги ижтимоий

-

иқтисодий омиллар таъсири

натижасида ОТМ

бошқарув тизимида трансформацион жараёнлар кучайиб бормоқда.

Ушбу трансформацион жараёнлар фақат бошқарув тизими билан чекланмасдан

,

ОТМларнинг барча функционал фаолият йўналишларини қамраб олаётганлигини
эътиборга оладиган бўлсак, бугунги кунда ОТМлар фаолиятини ташкил этиш
моделларида жиддий ўзгаришлар юз бермоқда

,

деган хулосага келиш

мумкин

.

Айни

пайтда,

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

2019

йил

8

октябрдаги ПФ

-5847-

сонли Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси

Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”да

:

“олий таълим

муассасаларида таълим, фан, инновация ва илмий

-

тадқиқотлар натижаларини

тижоратлаштириш фаолиятининг узвий боғлиқлигини назарда тутувчи “Университет


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

152

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3.0

концепциясини босқичма

-

босқич жорий этиш” шу билан бирга

“хорижий

инвестицияларни кенг жалб қилиш, пуллик хизматлар кўламини кенгайтириш ва
бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига олий таълим муассасаларида
технопарк, форсайт, технологиялар трансфери, стартап, акселератор марказларини
ташкил этиш ҳамда уларни тегишли тармоқ, соҳа ва ҳудудларнинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишини тадқиқ қилувчи ва прогнозлаштирувчи илмий

-

амалий

муассасалар даражасига олиб

чиқиш”

каби устувор вазифаларнинг қўйилиши ОТМ

бошқарув тизимини шакллантириш ва тўхтовсиз такомиллаштиришнинг назарий
асосларини тадқиқ этиш долзарб масалалардан бирига айланмоқда

.

Фикримизча, ОТМда бошқарув, бошқарув тизими ва бошқарув тизимининг

ташкилий

-

иқтисодий механизми тушунчаларига аниқлик киритиш фақат назарий

аҳамият касб этмасдан, мазкур фаолият йўналишларининг амалий асосларини
ривожлантиришда муайян даражада хизмат қилади

.

Шу ўринда қайд этиш зарурки, ҳар қандай назарий ишланманинг амалиётга

жорий этилиши бир неча босқичлардан

иборат бўлади. Бу орқали юзага келиши

мумкин бўлган муаммо ва камчиликларни

ҳар бир босқичда бартараф этиш имконияти

яратилади, шунингдек

,

ортиқча молиявий харажатлар

миқдори қисқартирилади

ва

тизим фаолиятини

трансформациялаш жараёнлари

нисбатан “оғриқсиз” бўлиши

таъминланади.

Фикримизча, мақолада келтирилган назарий ишланмаларни амалиётга

жорий

этиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлиши мумкин:

1-

босқич. Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида

белгиланган стратегик мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда

ОТМ миссияси ва

узоқ муддатли мақсадларни белгилаб олиш. Бунда

,

меҳнат бозори талаблари

доирасида

юқори малакали кадрларни

тайёрлаш сифатини ошириш, илмий

тадқиқотларнинг истиқболли йўналишларини аниқлаш ва илмий натижаларни
тижоратлаштириш механизмларини ишлаб чиқишга эътибор қаратилиши лозим.

2-

босқич. Белгиланган миссия ва узоқ муддатли мақсадларни амалга ошириш

имкониятини яратувчи фаолиятни ташкил этиш моделини танлаш.

Бунда

,

ОТМнинг

тарихий анъаналари, унинг ихтиёридаги моддий ва номоддий ресурсларни объектив
баҳоланиши муҳим аҳамият касб этади.

3-

босқич. Белгиланган миссия ва узоқ муддатли мақсадларни қўшимча

молиявий қўйилмалар, ташкилий ўзгаришларни талаб этмаган ҳолда амалга ошириш

имкониятини берувчи бошқарув тузилмаси ташкил қилинади.

4-

босқич. ОТМ бошқарув тизимининг самарали фаолиятини ташкил этиш учун

горизонтал, вертикал ҳамда тескари алоқа механизмларини тартибга солувчи
меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуаси ишлаб чиқилади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий

таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш
тўғрисида”ги ПФ

-5847-

сонли Фармони.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси, 09.10.2019 й., 06/19/5847/3887

-

сон; 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521

-

сон

2.

https://iau-aiu.net/

- International Association of Universities.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

153

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3. UNESCO (2020) COVID-19 and Higher education: today and tomorrow.

https://iau-

aiu.net/Covid-19-Higher-Education-challenges-and-responses

; Maitra S, Robinson J.

(2020)

Higher

Education

after

COVID-19.

https://www.researchgate.net/publication/341504615

4. Educational reforms in Russia and China at the turn of the 21st century: a

comparative analysis. Standford Library.

https://searchworks.stanford.edu/view/8922793

5

. Касымова Н.А. Сovid

-

19 и новый этап развития высшего образования. Олий

таълим тараққиёти истиқболлари

.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим

экспертларининг илмий

-

методик журнали

. 2020

й

.

№8.

6. Адамкулова

Ч.У. “Формирование механизма организации управления

развитием вуза в условиях модернизации сферы высшего образования: теория,
методология, практика (на материалах Кыргызской Республики)”. Диссертация на
соис. ученой степени доктора экономических наук. Душанбе

, 2018

г

.

7.

Махмудов

А

.

А

.

Олий

таълим

муассасаларида

молиявий

ресурсларни

бошқаришга

оид

айрим

назарий

ёндашувлар

.

«

Iqtisodiyot: tahlillar va prognozlar

»

журнали

.

№ 2 (13) 3, апрель

-

июнь

, 2021

йил

8.

Қаҳҳоров

О.С.

“Таълим тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш

-

нинг

бошқарув самарадорлигини баҳолаш.” “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар”
илмий электрон журнали. № 2, март

-

апрель, 2019 йил

9. COVID-19 Report: an outlook for International Student Recruitment.

https://studyportals.com/intelligence/covid-19-report-an-outlook-for-international-
student-recruitment/

10.

https://www.facebook.com/groups/scienpolicy/permalink/721197788523500/

-

маълумотларидан фойдаланилган.

11.

Жукова И. В. Формирование адаптивного организационно

-

экономического

механизма

управления

горнодобывающим

предприятием.

https://pnu.edu.ru/vestnik/pub/articles/1597/

12.

В.В. Попова. Организационно

-

экономический механизм управления

производительностью

труда

персонала

предприятий.

http://dspace.nbuv.gov.ua/bitstream/handle/123456789/2772/st_32_18_NEW.pdf?seque
nce=4

13. Hurwicz, L. (1960). Optimality and informational efficiency in resource allocation

processes. In: Mathematical Methods in the Social Sciences (P. 39). Arrow K.J., Karlin S.,
Suppes P. (eds.). Stanford: Stanford University Press.; Hurwicz, L. (1996). Institutions as
families of game forms. The Japanese Economic Review, 47(1): 113

132.

14. Myerson R. Optimal auction design // Mathematics of Operations Research. 1981.

Vol. 6, No 1. P. 58

73.

15. Maskin E, Klein P. Conceptual Economic Theory. In: The Role of Economic Theory.

Kluwer Academic Publishers.; 1994

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг "Узбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасди^лаш тугрисида"ги ПФ-5847-сонли Фармони. Конун хужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2019 й„ 06/19/5847/3887-сон; 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521-сон

https://iau-aiu.net/ - International Association of Universities.

UNESCO (2020) COVID-19 and Higher education: today and tomorrow. https://iau-

aiu.net/Covid-19-Higher-Education-challenges-and-responses; Maitra S, Robinson J. (2020) Higher Education after COVID-19.

https://www.researchgate.net/publication/341504615

Educational reforms in Russia and China at the turn of the 21st century: a comparative analysis. Standford Library, https://searchworks.stanford.edu/view/8922793

Касымова H.A. Covid-19 и новый этап развития высшего образования. Олий таълим таракдиёти истик,боллари. Узбекистон Республикаси олий таълим экспертларининг илмий-методик журнали. 2020 й. №8.

Адамкулова Ч.У. "Формирование механизма организации управления развитием вуза в условиях модернизации сферы высшего образования: теория, методология, практика (на материалах Кыргызской Республики)". Диссертация на соис. ученой степени доктора экономических наук. Душанбе, 2018 г.

Махмудов А.А. Олий таълим муассасаларида молиявий ресурсларни бошкдришга оид айрим назарий ёндашувлар. «Iqtisodiyot: tahlillar va prognozlar» журнали. № 2 (13) 3, апрель-июнь, 2021 йил

Кагоров О.С. "Таълим тизимида рацобатбардош кадрлар тайёрлаш-нинг бошкдрув самарадорлигини ба^олаш." "Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

COVID-19 Report: an outlook for International Student Recruitment. https://studvportals.com/intelligence/covid-19-report-an-outlook-for-international-student-recruitment/

https://www.facebook.com/groups/scienpolicy/permalink/721197788523500/ -маълумотларидан фойдаланилган.

Жукова И. В. Формирование адаптивного организационно-экономического

механизма управления горнодобывающим предприятием.

https://pnu.edu.ru/vestnik/pub/articles/1597/

В.В. Попова. Организационно-экономический механизм управления

производительностью труда персонала предприятий.

http://dspace.nbuv.gov.ua/bitstream/handle/123456789/2772/st 32 18 NEW.pdf?seque псе=4

Hurwicz, L. (1960). Optimality and informational efficiency in resource allocation processes. In: Mathematical Methods in the Social Sciences (P. 39). Arrow K.J., Karlin S., Suppes P. (eds.). Stanford: Stanford University Press.; Hurwicz, L. (1996). Institutions as families of game forms. The Japanese Economic Review, 47(1): 113-132.

Myerson R. Optimal auction design // Mathematics of Operations Research. 1981. Vol. 6, No 1. P. 58—73.

Maskin E, Klein P. Conceptual Economic Theory. In: The Role of Economic Theory. Kluwer Academic Publishers.; 1994

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов