Тадбиркорликни ривожлантиришда хориж марказларида кичик бизнесга ахборот - маслаҳат ёрдами

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
66-71
17
3
Поделиться
Алимбаев, М. (2011). Тадбиркорликни ривожлантиришда хориж марказларида кичик бизнесга ахборот - маслаҳат ёрдами. Экономика и инновационные технологии, (2), 66–71. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7721
М Алимбаев, Академия государственного и общественного строительства при Президенте

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Тадбиркорлик корхона фаолиятининг барча босқичларида ахборот ва маслаҳат хизматларига эҳтиѐж сезади: янги корхонани ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш, бизнес - режа тайѐрлаш, умумий иқтисодий вазият ва бозор конъюнктурасини баҳолаш, иқтисодий экспертиза ўтказиш ва сармоя лойиҳаларини баҳолаш, ишбилармон ҳамкорликни излаш, кредит ва ссуда олиш ѐхуд техник ва ташкилий янгиликлардан фойдаланиш учун юқори идора ва жамғармаларга ҳужжат расмийлаштириш жараѐнларида хизмат кўрсатади.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

1

М.М. Алимбаев,

тадқиқотчи,

ЎзРес Президенти ҳузуридаги Давлат ва

жамият қурилиши академияси

ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ХОРИЖ

МАРКАЗЛАРИДА КИЧИК БИЗНЕСГА

АХБОРОТ - МАСЛАҲАТ ЁРДАМИ

Тадбиркорлик корхона фаолиятининг барча босқичларида ахборот ва

маслаҳат хизматларига эҳтиѐж сезади: янги корхонани ташкил этиш ва
рўйхатдан ўтказиш, бизнес - режа тайѐрлаш, умумий иқтисодий вазият ва бозор
конъюнктурасини баҳолаш, иқтисодий экспертиза ўтказиш ва сармоя
лойиҳаларини баҳолаш, ишбилармон ҳамкорликни излаш, кредит ва ссуда
олиш ѐхуд техник ва ташкилий янгиликлардан фойдаланиш учун юқори идора
ва жамғармаларга ҳужжат расмийлаштириш жараѐнларида хизмат кўрсатади.

Ахборот ва маслаҳат кўмаги тадбиркорларга турли миқѐсда (миллий,

ҳудудий ва маҳаллий) мувофиқ равишда юқорида келтирилган хизматларни
кўрсатувчи махсус давлат ва хусусий инфратузилма яратишни назарда тутади.

Кичик ва ўрта корхоналарга бу каби хизматлар асосан ҳудудий ва

муниципиал миқѐсда кўрсатилади.

Ғарбда маҳаллий ва ҳудудий ҳукумат кичик бизнесга маслаҳат хизмати

кўрсатишни

молиявий

қўллаб - қувватлашнинг

турли

усулларидан

фойдаланилади:

-

жалб этилувчи маслаҳатчилар хизмат ҳақини тўлайди;

-

қайта ташкил этилаѐтган, янги лойиҳа ишлаб чиқарувчи ѐки экспорт

учун маҳсулот чиқарувчи кичик корхоналарга маслаҳатчилар хизмат ҳақини
тўлаши учун мақсадли ссуда ѐки имтиѐзли кредитлар ажратади; - танлов
асосида консалтинг фирмасини жалб этади, у билан шартнома тузади, шундан
сўнг маслаҳатчилар мазкур ҳудуддаги кичик корхоналарга бепул хизмат
кўрсатади;

-

хусусий ўқув - маслаҳат марказларини очади.

Турли мамлакатларда кичик бизнесни ташкил этиш ва юритиш бўйича

арзон нархда ѐхуд бепул маслаҳат, тавсия ва илмий

- техник маълумотлар тақдим этувчи ташкилотларнинг кенг тармоғи

шаклланган бўлиб, муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. Масалан, Буюк
Британияда бу иш билан “Майда корхоналар хизмати”, маҳаллий тадбиркорлик
агентликлари, меҳнат марказлари ва бошқалар шуғулланади. “Майда
корхоналар хизмати” нинг ўзи 266 мингта кичик корхоналар билан алоқа
щрнатган. У юридик, ташкилий бошқарув, ахборот хизматларини кўрсатади,
иш юритиш, субпудратлар излашга кўмаклашади. Аксарият ҳолларда бундай
ѐрдам бепул кўрсатилади.

Барча мамлакатларда кичик бизнес учун мутахассислар тайѐрлаш

масаласига жиддий эътибор қаратилади. Баъзи мутахассисларнинг фикрича,
кичик бизнесни ривожлантиришда таълим ҳатто кредит ажратишдан ҳам анча


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

2

муҳимроқ аҳамият касб этиши мумкин. Н.Сирополис ҳисоб-китобларига кўра,
ишдаги муваффақиятсизликларнинг 92 % малакасизлик ва бошқарувдаги
камчиликлар билан боғлиқ. Кичик бизнес вакилларини ўқитиш дастурлари
қуйидаги йўналишлар бўйича тавсифланади:

-

қисқа муддатли курслар, бунда машғулотлар дам олиш кунлари, кечки

пайт, ҳафтасига бир ѐки 2 маротаба ўтказилади;

-

аниқ лойиҳа, режалар асосига қурилган курслар, амалий машғулотлар

шаклидаги ўқитиш дастурлари;

-

аналитик дастурлар: турли корхона фаолияти ҳамда умумий муаммолар

ечимида турфа ѐндашувларни таққослаш;

-

маслаҳатлар бериш, маъруза ўқиш.

Энг кўп тарқалгани қисқа муддатли курслардир. Ушбу дастурларнинг энг

муҳим тамойили тингловчилар олган билимларини ўзлари ишлайдиган корхона
амалий фаолиятида қўллаш имкони бўлиши. Аниқ лойиҳалар асосига қурилган
курсларда ўқиш жараѐни асосан корхонанинг ўзида кечади. Асосий эътибор
компаниядаги муайян муаммони ажратиш ва ҳал этиш ѐхуд такомиллаштириш
лозим бўлган фаолият соҳасига қаратилади.

Буюк Британия тадбиркорлик сирлари ўқитилувчи бешта асосий мактабда

давлат томонидан молиялаштирилувчи “Янги корхона” умуммиллий дастурга
амал қилади. Аксарият нуфузли университет бизнес мактабларининг
тингловчилари иқтисодиѐтнинг умумий муаммолари ҳамда шахсий ишни
ташкил этиш асосларини ўрганади.

Одатда бундай дастурлар оз вақт давом этади. Масалан, Лондондаги

бизнес мактабида ушбу дастурлар бўйича таҳсил 16 ҳафта давом этади, шундан
4-6 ҳафтаси бизнес иқтисодиѐти умумий муаммоларини жадал ўрганишга
қаратилса, 10-12 ҳафта шахсий ишни йўлга қўйишга бағишланади. Ўқитиш
ҳақи 4 минг фунт стерлингдан иборат бўлиб, барча сарф-харажатларни
қоплайди (ҳомийлар ѐрдам беради). Ҳар йили бундай мактабларни 200 нафар
битирувчи тамомлайди.

Университет техник олий ўқув юртлари, ҳудудий бошқарув марказлари ва

хусусий маслаҳат фирмаларда 6-10 ҳафталик ўқиш давомийлигига эга “кичик
бизнес” курслари мавжуд. Кичик тадбиркорлик учун мутахассислар тайѐрлаш
бўйича курслар ҳукумат агентликлари ҳисобидан молиялаштирилади.

1992 йилдан Буюк Британияда “очиқ университет бизнес мактаби”

фаолият бошлайди. Тингловчилар ўзлари учун қулай вақтда қатнаши мумкин
бўлган ушбу кечки курслар “Барклейз бенк”, ва “Ички” компаниялари
томонидан молиялаштирилади. Курсда ўқиш ҳақи 350 фунт стерлинг. Ўқув
дастури ўз ичига маркетинг, бошқарувнинг ташкилий масалалари, молия
стратегиясини олган. Ҳукумат бизнес билан қўшимча тарзда шуғулланувчи
мактаб ўқувчилари ва талабаларни қўллаб-қувватлайди, хорижда бизнес
соҳасини ўрганувчи талабаларга стипендия ажратади.

Масалан

1

, Канадада тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган

мақсадли дастурлар амалга оширилиб, бошқарув кўмаги (ахборий, техник,

1

76 Сарокина В.Ф. Малый бизнес по британские, 106-б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

3

маркетинг) бўйича хизматлар кўрсатилади. Канада бандлик ва эмиграция
вазирлиги тизимига қарашли бандлик марказлари кичик корхоналарга
ишчиларни танлаш ва ѐллаш борасида ѐрдам кўрсатади; турли масалалар,
хусусан, режалаштириш, ижтимоий суғурта ва бошқалар бўйича маслаҳатлар
беради. Канада Федерал банки 75 кишидан кам ходимлар сонига эга
корхоналарга маслаҳат ѐрдами кўрсатади. Бу ерда мижоз муаммолари таҳлил
қилиниб, ечимлари кўрсатилади, шунингдек, амалга ошириш бўйича улар
билан бирга ишлайдилар, стратегик ва молиявий режалаштиришга доир
хизматлар кўрсатилади. Ўқитишнинг нисбатан самарали ва кенг тарқалган
шакли симпозиумлар ўтказишдан иборат.

Шунга қарамай, кичик бизнес учун айнан Америка бизнес - таълим ва

консалтинги бутун дунѐ миқѐсида эталон сифатида олинган. АҚШ нинг 250 та
университет ва коллежлари кичик корхоналар фаолиятининг турли
томонларини ўрганиш бўйича махсус курсларни таклиф этади. Бунда
бизнеснинг кескин ривожланишида “Америка модели”нинг ўзига хос
томонларидан бири ҳисобланувчи электрон тижоратни ўқитишга ҳам
алоҳида эътибор қаратилади.

Умуман, Америка иқтисодиѐти ва кичик бизнесида Интернетнинг ўрни

хусусида алоҳида тўхталиб ўтиш зарур. Интернет ривожланишини тадбиркор,
корхонанинг ахборот жамияти шароитида алоҳидалашувга қарши таъсири
сифатида кўриб чиқиш мумкин. Кичик корхоналар бошқа турдагилари сингари
ҳам ахборот қабул қилиш, ҳам ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни тарқатишга
эҳтиѐж сезади. Жойлашув ўрнига кўра чегараланган ҳолда улар Интернет
ѐрдамида географик чегараланган ѐриб ўтишга ҳаракат қилади. IDC тадқиқот
натижаларига кўра, 78, 1999 йилда Тармоққа уланган кичик корхоналар умумий
ҳисобининг 52 % дан ортди, 2003 йилга келиб эса бу кўрсаткич 70 % ни ташкил
этган.

Кичик корхоналарнинг аксарияти ўзи ѐхуд маҳсулотини Интернет тақдим

этиши устунликларини муносиб баҳолаб, ўз саҳифа ѐки сайтига эга бўлган.
Бошқа томондан эса кичик корхоналарнинг 13 % Интернетдан фойдаланиш у
ѐқда турсин, компьютерга ҳам эга эмас. Бундай шароитда улар ахборотга эга
бўлган эҳтиѐжини реклама каталогларини чоп этиш, турли кўргазмаларда
иштирок этиш ва ҳ.к.лар билан қондиришга ҳаракат қилади. Кўп ҳолларда,
кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар ана
шундай каталоглар нашр этиб, кичик корхоналарнинг кўргазмаларда иштирок
этишига ҳомийлик кўрсатади.

Жамиятнинг деярли ѐппасига интернетлашуви шароитида (АҚШ да

аҳолининг 40 % тармоқ фойдаланувчилари ҳисобланади. Масалан: Канадада -
60 %, Австралияда - 68 %, Буюк Британияда - 68 %, Японияда - 60 %, Россияда
- 15 %, Ўзбекистонда - 24 %) Интернет кичик бизнес учун янги фаолият
соҳалари ҳисобланади: электрон тижорат, молия инфратузилмасининг

2

2

http: //

www.idc.com

79 Электрон тижорат – бу бизнес бўйича ҳамкорлик ўртасида коммуникациянинг электрон воситалари ѐрдамида

мавжуд алоқалар асосида маҳсулот ва хизматлар алмашинуви. Қаранг: Папов К.М., Марлиев Р.А., Ляпунов С.И. Глобальный пунес и
информационное технологии. -М.: Финансы и статистика, 2001, 55-б.
3 http://www.i2r.ru/static/272/out_5093.shtml.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

4

электрон - тармоқ шакллари ва бошқаларни очиб беради. Индивид ва
ташкилотлар иқтисодий муносабатларнинг бозор шакли ўрнига тармоқли модел
кириб келмоқда. Компьютерлар такомиллашиб, арзонлашуви ҳамда корхона
(Интернет) ички маконида Интернет технологияларидан фойдаланиш
имконияти вужудга келиши билан масофавий меҳнат муносабатлари
оммалашиб бормоқда. АҚШ даги кўплаб майда ва ўрта корхоналарда 90 % гача
ходимлар компьютер терминалларидан фойдаланган ҳолда ишлайди. Уй
шароитида ѐки тегишли кичик корхоналарда транспорт ва энергияга сарф-
харажатларни қисқариш, идора таъминоти билан боғлиқ харажатларни тежаш
имконини беради.

90-йилларнинг иккинчи ярмида электрон тижорат айни авж палласига

чиққанда аксарият таҳлилчилар Интернетни электрон савдо қулайликларидан
фойдаланиш имконини берувчи диверсификатлашган тузилма, ривожланган
инфратузилма, тартибга келтирилган логистика ва сотув ҳажмига эга йирик
корпорацияларнинг навбатдаги устунлик томони деб аташган. Чиндан ҳам
фақат йирик савдо тармоғи ѐки корпорацияси буюртмани тармоқ орқали қабул
қилган ҳолда маҳсулотнинг истеъмолчига етказиб берилишини таъминлаши
мумкин эди.

Бироқ электрон тижорат ривожланиб боргани сари бизнес илдамлигида

кичик бизнес каттасидан сира ҳам қолишмайдиган электрон тижоратнинг
тўртинчи даври тобора муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирда амал қилувчи
таснифга кўра, электрон тижоратнинг

биринчи

даври унда мавжуд корхона

раҳбарлари Интернетдан фойдаланиш имконига эгалиги, корхоналарнинг ўзи
эса, одатда, глобал тармоқда ўзининг оддий тақдимот соҳасига эга бўлиши
билан фарқланади.

Иккинчи

даврдаги корхоналар маълум даражадаги сервисни таъминлаш

ҳамда мижозларни қўллаб-қувватлаш мақсадида брошюралар билан
кифояланмайди. Улар ўз маҳсулот ва хизматларининг тасвирий намойишини
таклиф этади.

Учинчи

даврдаги корхоналар Веб - сайтларидан савдо-сотиқ мақсадида

фойдаланадилар. Буларга даромад келтирувчи рақамли он-лайн – маҳсулот,
масалан, дастурий таъминот ѐки турли хил интеллектуал маҳсулотларни
киритиш мумкин. Кўпинча В2С ( business - to - customers ) электрон тижорат
деб ҳам аталади.

Электрон тижоратнинг

тўртинчи

даври В2В ( business - to - customers),

Интернет орқали савдогина эмас, асосий бизнес – операцияларнинг ҳам тармоқ
билан интергациялашувини назарда тутади. Айни кунда киришдан асосий
фойда ҳисоб - китобнинг он-лайн тизимлари орқали алоқа қилувчи йирик ва
ўрта компанияларга тегмоқда. Ford, Sears ва US Steel га ўхшаш қудратли
анъанавий корхоналар қисман В2С чакана савдо соҳасида йўқчиликни вужудга
келтирганга ўхшаш dotcom қўзғлони 80 та бартараф этишга эга бўлган уриниш
сифатида ўз таъминот занжирларини интеграциялаш режалари ҳақида
шошилинч тарзда маълум қилишмоқда.

Бироқ, мутахассислар В2В га қўшилишдан нисбатан катта фойда

Интернет бўйича ҳамкорлари ѐрдамида бозорнинг аҳамиятли сегментлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

5

устидан бошқарувни таъминлай оладиган ҳамда даставвал кичик бизнесга хос
бўлмаган лойиҳаларни амалга ошириш имконига эга бўлувчи кичик
корхоналарга тегади, деган фикрда қолаяпти.

“АҚШдаги кичик ёки уй

шароитидаги идораларга эга кўп сонли кичик компаниялар мажмуалиги
уларга муштарак саъй - ҳаракатлар билан В2В тарихидаги чиндан ҳам
йирик шахсга айланиш имконини беради”

, - дейди америкалик иқтисодчи

Д.Рамский.

Extensible Markup Language (XML) каби кўп сонли компанияларга

Интернет орқали бизнес-операциялар амалга ошириш имконини берувчи ҳамда
Web Hosting ва Application Service Providers (ASP) сингари кичик бизнес учун
Интернет тижорат корхоналарини камайтирувчи инновацияларни ҳисобга
олган ҳолда С.Marteter электрон журнали интернет тижоратнинг 4 сонига
кирувчи кичик корхоналар сонининг инқилобли ўсишини башорат қилмоқда.

Дунѐ хўжалик алоқаларининг ҳозирги глобаллашув шароитида тармоқли

интеграцияга эҳтиѐж айниқса муҳимдир. Умуман олганда, глобализацияни
Интернет ривожланишидан айрим ҳолда кўриб чиқиш амримаҳол. Интернет
фонд ва молия бозорлари орасидаги тафовут чегарасини бузиб, бизнеслар
қийматида нуфуз таркибини кучайтирган ҳолда (сўнгги 15 йил ичида PR ҳосил
қилувчи нуфуз қийматининг улуши ғарб компаниялар маҳсулоти қийматида 18
дан 82 % гача ўсди; бунда нуфузнинг 1 %га ўсиши ҳам акция бозор
қийматининг 3% га ўсишига олиб келади. В. Егоров ва Д. Жовтунларнинг
фикрича, ҳозирги шароитда ахборотнинг ижтимоий ҳам товар – пул асосда
аниқланди, бу эса бозорнинг ҳам ахборот, ҳам товар - пул таркибини
ўзгартириб юборади. Биринчиси унинг “ҳаво” пуллар билан тўлдирилиши,
иқтисодиѐтнинг зўриқиб, охир-оқибат маҳаллий ва жаҳон иқтисодий инқирозга
олиб келади. Бошқа томондан худди шу оқибатларни келтириб чиқарувчи
“эски” иқтисодиѐт механизмларининг самарасини йўқотиш ҳолати юз беради.

Дарҳақиқат, биржа ўйинлари орқали миллий бойликнинг асосий

қийматини ҳосил қилувчи америкаликлар иқтисодиѐтнинг бош индекслари
ҳамда ҳозирда америкалик оилаларнинг 50 % дан ортиғи эгалик қилувчи
(Германияда атиги 6 % оила акцияга эга) корхона акцияларининг биржадаги
нархига ниҳоятда қарам бўлиб қолади. Катировка ѐхуд бош индексларнинг
ҳатто қисқа фурсатга тушиши ҳам бундай шароитда жиддий оқибатларга олиб
келади; масалан, спекулятив капиталларнинг асосий қисми жамланган
NASDAQ юқори технологияли корхоналар индексининг кескин пасайиши 2000
йилда 3 триллион долларгача сохта капиталини йўқотишга олиб келади.

Иқтисодий муҳитнинг ноаниқ ҳамда башорат этиб бўлмаслигини

кучайтирган ҳолда глобализация соҳалараро ва кўп миллатли компанияларни
ишлаб чиқишни қайта ташкил этиб, диверсификациялашга ундамоқда. Йирик
компаниялар фаолиятининг бош тамойилига майда мустақил бўлинма-
компаниялар ( даромад марказлари)ни ажратиш ишлаб чиқариш ва
хизматларнинг бир қисмини субпудратчиларга бериш, тармоқ чизмалар асосида
ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, кичик инновацион, ишлаб чиқариш ва савдо
компаниялари билан кооперациялашув жараѐнига айланиб қолмоқда.

Бунда америка иқтисодиѐтининг ўзига хослиги ниҳоятда кучли рақобат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

6

шароитида йирик корхоналарга ишлаб чиқаришни диверсификациялаш
жараѐнида янги бўлинма ташкил этмай, мавжуд бренддан фойдаланган ҳолда
оѐққа турган кичик бизнеснинг ўзини сотиб олиш фойдали бўлиб қолаѐтганида
намоѐн бўлади. Айнан ана шу диверсификация синэнергиясини таъминлайди
(яъни янги тузилмани бириктириш аввалгисига бозорда ўзига тенг вазн ва
қиймат қўшибгина қолмай, бундай кўрсаткичларни тизимли равишда “2+2=5”
натижасига эришиш мақсадида ошириб беради)

3

.

Аммо юқорида кўрсатиб берилганидек, АҚШ иқтисодиѐтининг электрон

тижорат 4 - фазасига кириши натижасида бундай диверфикация ўз
долзарблигини йўқотади, ҳамда кичик бизнеснинг каттасига нисбатан аҳамияти
янада ортади. Электрон тижорат даврида, инновация бозорни эгаллашдан кўра
муҳимроқ бўлган бир пайтда, корхоналар ҳажми ҳамда уларнинг иқтисодий
марказларга нисбатан ҳолати аста-секинлик билан ўз аҳамиятини йўқотади

4

.

Мамлакатимизда интернетлашув жараѐни 1994 йилдан бери ривожланиб

келмоқда. Ҳозирги кунга келиб, телекоммуникациялар хизмати глобал
Интернет тармоғи билан тобора чамбарчас боғланиб бормоқда, тармоқдан
фойдаланиш эса одамлар ўртасида фаол ахборот ва билимлар алмашиш
имконини беради. Бу эса, билимларга асосланган жамиятни шакллантиришга
хизмат қилади. Масалан, бугун Ўзбекистонда Интернетдан фойдаланувчилар
умумий сони 3 миллион кишидан ошди. Мамлакатда Интернет хизмати ва
маълумотлар узатиш тармоқлари провайдерлари ҳамда операторлари сони 921
тани ташкил этади, глобал тармоқдан оммавий фойдаланиш пунктлари умумий
сони 963 тага этди. Бу йил Интернет тармоғидан кенг фойдаланаѐтган
мижозлар улуши икки баравардан ошди ва бугун 69 мингдан ортиқ абонентни
ташкил этади.

Хулоса қилиб айтганда, телекоммуникация хизматлари, жумладан,

Интернет тармоғини ривожлантириш Ўзбекистоннинг глобал ижтимоий-
иқтисодий ҳамжамиятга муваффақиятли интеграциялашуви ва аҳоли турмуш
даражасини оширишга хизмат қилади.

3

Баев Н., Кожин С. Диверсификация промиванных предприятий в США // Мэи МО 2001. № 10, с.86

81 Ramsey G.B каком месте континуума электронной номмерции находится ваше фирма // http:

www.tos.ru

/ rf /docs / trends / econt.html.

82 Kitchen Ph.J. Public Relations: Principles and Practice L, 1999. P.51
83 Егоров В.С., Жовтун Д.Т Интернетизация и рынок // Синергетика, философия, культура.- М.: РАГС, 2001, с.242.

4

Хемгатон А. Инновационная и корпоративная реструктуризация в мировой экономике. //Проблемы теории и практики управления, 2000.

№ 6. С.372 uza.uz/uz/tech/11760/.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов