Туризм фаолиятини баҳолашда ёрдамчи ҳисобларининг аҳамияти

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
138-143
4
1
Поделиться
Кувватов, А. (2011). Туризм фаолиятини баҳолашда ёрдамчи ҳисобларининг аҳамияти. Экономика и инновационные технологии, (2), 138–143. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7735
А Кувватов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳозирги кунда туризм иқтисодиѐти юқори даромад келтирувчи ва тез суръатларда ривожланаѐтган тармоқлардан биридир. Унинг ялпи қўшилган қиймат яратиш, бандликни ошириш, ҳудудларни ривожлантиришдаги иқтисодиѐтга таъсири беқиѐсдир. Туризм соҳаси, бошқа кўпчилик тармоқлардан фарқли равишда, табиий ресурслар камайишига олиб келмайди, бундан ташқари, ушбу тармоқ экспортга йўналтирилган фаолият бўлиб, жаҳон бозоридаги беқарорликларга чидамлидир.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

1

А.У. Қувватов,

тадқиқотчи,

ТДИУ

ТУРИЗМ ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШДА

ЁРДАМЧИ ҲИСОБЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Ҳозирги кунда туризм иқтисодиѐти юқори даромад келтирувчи ва тез

суръатларда ривожланаѐтган тармоқлардан биридир. Унинг ялпи қўшилган
қиймат яратиш, бандликни ошириш, ҳудудларни ривожлантиришдаги
иқтисодиѐтга таъсири беқиѐсдир. Туризм соҳаси, бошқа кўпчилик
тармоқлардан фарқли равишда, табиий ресурслар камайишига олиб келмайди,
бундан ташқари, ушбу тармоқ экспортга йўналтирилган фаолият бўлиб, жаҳон
бозоридаги беқарорликларга чидамлидир.

Туризмнинг мамлакат иқтисодиѐтига ижобий таъсири қуйидагиларда

намоѐн бўлади:

-

хорижий валютанинг оқиб келишини таъминлайди ва мамлакатнинг

тўлов баланси ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади;

-

аҳоли бандлигининг ошишини таъминлайди;

-

туризм соҳаси инфратузилмасини ривожланишига олиб келади.

Охирги 10 йилликда жаҳонда ташриф буюрувчи хорижий туристлар

сонининг ўртача йиллик ўсиш суръатлари 3,4

1

фоизни ташкил этди. 2010 йилда

туризмнинг жаҳон ялпи ички маҳсулотидаги ҳиссаси 5 фоиз, ушбу соҳада банд
бўлганларнинг дунѐ кўрсаткичидаги улуши эса 6-7 фоиз атрофида баҳоланди.

Жаҳонда содир бўлаѐтган молиявий-иқтисодий инқирозларга қарамай,

туристлар сони ва туризм фаолиятидан олинаѐтган даромадлар ҳажмининг
муттасил ошиши кузатилмоқда. Агар 1950 йилда дунѐ бўйича туристлар сони
25 млн. кишини, туризм индустриясидан олинган даромад – 2,1 млрд.АҚШ
долларини ташкил этган бўлса, 2010 йилга келиб ташриф буюрувчи туристлар
сони 935 млн. кишига, халқаро туризмдан олинган даромад эса 919 млрд.АҚШ
долларига етди (1 ва 2-расмлар).

1

Манба: Бирлашган Миллатлар Халқаро туризм ташкилоти маълумотлари (www.unwto.org).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

2

Манба: Бирлашган Миллатлар Халқаро туризм ташкилоти маълумотлари (www.unwto.org).

Туризм соҳаси тараққий этган мамлакатларда ушбу фаолиятдан

олинаѐтган даромадлар ҳажмини таҳлил қиладиган бўлсак, бу борада АҚШ
(2010 йилда 103,5 млрд. АҚШ доллари), Испания (52,5 млрд. АҚШ доллари),
Франция (46,3 млрд. АҚШ доллари), Хитой (45,8 млрд. АҚШ доллари) ва
бошқа Ғарбий Европа давлатлари етакчилик қилишмоқда.

Жадвал

Халқаро туризмдан олинган даромад бўйича дунёнинг энг йирик 10 та

мамлакати (камайиб бориш тартибида, млрд.АҚШ доллари)

Давлатлар номи

2009

2010

1.

АҚШ

94,2

103,5

2.

Испания

53,2

52,5

3.

Франция

49,4

46,3

4.

Хитой

39,7

45,8

5.

Италия

40,2

38,8

6.

Германия

34,6

34,7

7.

Буюк Британия

30,1

30,4

8.

Австралия

25,4

30,1

9.

Гонгконг (Хитой)

16,4

23

10.

Туркия

21,3

20,8

Манба: Бирлашган Миллатлар Халқаро Туризм Ташкилоти маълумотлари (www.unwto.org).

Туристларни қабул қилиш бўйича эса Франция дунѐда етакчи ўринни

эгаллайди (2010 йилда 76,8 млн. киши), гарчи у туризмдан олинган даромадлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

3

ҳажми бўйича АҚШ ва Испания давлатларидан кейинги ўринда турса ҳам.
Юқорида санаб ўтилган мамлакатларда бундай юқори кўрсаткичларга нафақат
мамлакатдаги мавжуд тарихий-маданий ѐдгорликлар ѐки табиий шарт-
шароитлар орқали, балки туризм индустриясини юқори даражада тараққий
эттириш, туристларга кўрсатилаѐтган хизматлар сифатини яхшилаш ва
кенгайтириш, шунингдек ҳукумат томонидан олиб борилаѐтган самарали
туризм сиѐсати орқали эришилмоқда.

Ҳозирги кунда туристларни қабул қилиш бўйича энг юқори

кўрсаткичларга эга 10 та мамлакатнинг жаҳон кўрсаткичидаги улуши 44,7
фоизни ташкил этмоқда. Халқаро туризмдан олинаѐтган даромадлар ҳажми
бўйича эса, бу кўрсаткич 46,3 фоиздан иборат.

Охирги йилларда туризм соҳасида дунѐнинг ривожланган мамлакатлари

етакчилик қилаѐтган бўлсада, ривожланаѐтган мамлакатларда ҳам ушбу
соҳанинг сезиларли даражада ўсиши кузатилмоқда. 2010 йилда ривожланган
мамлакатларда халқаро туризмдан олинган даромаднинг дунѐ бўйича туризмда
олинган даромаддаги улуши 63,1 фоизни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич
ривожланаѐтган мамлакатларда 36,9 фоиздан иборат. Туристларни қабул қилиш
бўйича

ривожланган

ва

ривожланаѐтган

мамлакатларнинг

жаҳон

кўрсаткичидаги ҳиссаси мос равишда 53,0 ва 47,0 фоизни ташкил қилади.

Туризм индустрияси ривожланган мамлакатлар қатори, мамлакатимиз

ҳам юқори туристик салоҳиятга эга давлатлардан биридир. Бугунги кунда
республикада туризм устувор соҳага айланган ва ҳукумат томонидан уни
ривожлантиришга

катта

эътибор

қаратилмоқда.

Туризм

соҳасини

ривожлантириш республикамизнинг хориж мамлакатлари билан ҳамкорлик
алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, халқаро туризм бозорига узвий
қўшилиш, Ўзбекистоннинг юксак, ноѐб маданий-тарихий ва маънавий
меросини жаҳон ҳамжамиятига тарғиб қилиш, жаҳон иқтисодиѐтига
интеграциялашув жараѐнларини янада кенгайтириш ва юксалтириш учун
муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Ҳозирги

кунда

мамлакатимизда

туризм

соҳасининг

ижобий

тенденцияларда ривожланиб бораѐтганига қарамай, ушбу соҳа олдида турган
яқин истиқболдаги вазифалар қуйидагилардан иборат:

-

туризм фаолиятини тартибга солувчи меъѐрий-ҳуқуқий базани янада

такомиллаштириш ва ушбу соҳада фаолият юритувчи муассасаларни
рағбатлантирувчи чора-тадбирлар кўриш;

-

ушбу фаолиятга хорижий инвестицияларни янада кўпроқ жалб қилиш

бўйича шарт-шароитлар яратиш;

-

туристик муассасалар томонидан кўрсатилаѐтган хизматлар сифатини

яхшилаш ва нарх сиѐсатини такомиллаштириш;

-

туризм индустриясида кичик бизнес субъектлари фаолиятини

рағбатлантириш,

эсдалик

маҳсулотлари

ишлаб

чиқариш

саноатини

ривожлантириш;

-

хизмат кўрсатишнинг ноанъанавий усулларини (масалан, айрим сайѐҳлар

учун сув тагига шўнғиш, альпинизм спорт усталари каби тоққа кўтарилиш ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

4

бошқа хизматлар) йўлга қўйиш, янги туристик ва саѐҳат йўналишларини
жорий қилиш;

-

ташриф буюрувчиларнинг туристик ҳудудларда бўлиши ва дам олиши

билан боғлиқ хавфсизлик чораларини таъминлаш ва уларни рўйхатга олиш,
турли йиғимлар йиғиш тизимини тартибга солиш;

-

туризм соҳасида кадрлар сиѐсатини такомиллаштириш.

Жаҳон иқтисодиѐтининг ҳозирги замонавий шароитида туризмнинг

аҳамияти унинг товар ва хизматларга бўлган қўшимча талабини
шакллантириш, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, янги иш ўринлари, давлат
бюджети даромадлари учун қўшимча манбаларни яратишдан иборатдир.
Табиийки, туризмни муваффақиятли ривожлантириш учун унга мос иқтисодий
ахборотлар тизимига эга бўлиш зарур.

Дунѐнинг кўпгина мамлакатларида иқтисодиѐтда туризмнинг роли

ҳақидаги маълумотларнинг етишмаслиги сезилади, шу билан бирга
иқтисодиѐтнинг ушбу сектори ривожланиш даражаси ва муҳимлигини
ифодаловчи, унинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва бу соҳада
давлат сиѐсатини олиб бориш имконини берувчи ишончли статистик
маълумотларга эҳтиѐж сезилмоқда.

Анъанавий туризм статистикаси табиий кўрсаткичлар (ташриф буюрувчи

туристлар сони, меҳмонхоналар ва улардаги мавжуд ўринлар сони ва бошқалар)
асосида шакллантирилар эди. Бироқ, бу кўрсаткичлар мамлакат ва ҳудуднинг
иқтисодий ҳаѐтида туризмнинг ўрни ва аҳамиятини аниқлаш ҳамда белгилаш
имкониятини бермайди. Бу имкониятга фақат қийматли кўрсаткичлар,
шунингдек, миллий ҳисоблар тизимидаги (МҲТ) бошқа тармоқлар фаолиятини
баҳолашда қўлланиладиган кўрсаткичларни ҳисоблаш методологиясига мос
келувчи кўрсаткичларни шакллантириш орқали эришиш мумкин.

Ушбу мақсадларда МҲТ қўшимча равишда ѐрдамчи ҳисобларни ишлаб

чиқишни тавсия қилади. Ёрдамчи ҳисоблар қандайдир алоҳида иқтисодий
фаолиятни ѐки масалани чуқур ва батафсил ўрганишга қаратилган статистик
кўрсаткичлар тўпламини ўзида акс эттиради. Ёрдамчи ҳисоблар кўрсаткичлари,
одатда, методологик жиҳатдан МҲТнинг бошқа кўрсаткичлари билан мос
келади, аммо зарур ҳолатларда (асосан тармоқлар классификацияси, статистик
ўлчашлар чегарасини кенгайтириш, стандарт макроиқтисодий кўрсаткичларни
шартли тўғрилашларда) умумий стандартларни четлаб ўтишга йўл қўйилади.

Туризм ѐрдамчи ҳисоблари (ТҲЁ) туризм соҳасини ташриф буюрувчи

туристлар томонидан шаклланган товар ва хизматларга қўшимча талаб манбаи
сифатида батафсил ўрганишни кўзда тутади. Бу талаб қўшимча таклифнинг
шаклланишига сабаб бўлади, яъни туризмга хос бўлган муайян тармоқлар
(фаолият турлари) ривожланишини рағбатлантиради. Натижада давлат
бюджети даромадларининг ошиши, қўшимча иш ўринлари яратилиши ва
инвестициялар киритишга эришилади.

ТЁҲни тузиш билан бир неча йиллардан бери кўпгина миллий статистика

хизматлари, туризм билан боғлиқ институтлар, шунингдек, БМТ, Жаҳон
туристик ташкилоти (ЖТТ), Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти
(ИҲРТ), Евростат ва бошқа ташкилотлар шуғулланиб келмоқдалар. Улар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

5

орасидан БМТ ва ЖТТ фаолиятини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Ушбу
ташкилотлар томонидан яратилган

“Туризм статистикаси бўйича халқаро

тавсиялар”

2008 йил ва

“Туризм ёрдамчи ҳисоблари”

: тавсия қилинган

методологик асос, 2008 йил қўлланмалари МҲТ тамойилларига мос келувчи
туризм статистикасини ташкил қилиш ва туризм ѐрдамчи ҳисобларини тузиш
бўйича ноѐб халқаро ҳужжат ҳисобланади.

ТЁҲни тузишдан мақсад туризмнинг барча жиҳатлари: туристик истеъмол

таркиби; ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ иқтисодий
фаолият турлари; туризм фаолиятининг бошқа фаолият турлари билан
алоқадорлиги бўйича таҳлилий ахборотларни шакллантиришдан иборат.

Туризмнинг иқтисодиѐтдаги муҳим аҳамиятини ҳисобга олиб, туризм

фаолиятини баҳолаш усулларини такомиллаштириш, туризм статистикасининг
замонавий усулларини жорий этиш статистика органлари олдида турган
долзарб масалалардан биридир.

Ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва халқаро ташкилотлар тавсиялари

шуни кўрсатадики, туризм фаолиятини баҳолашнинг энг мақбул усули - туризм
ѐрдамчи ҳисобларини шакллантириш ҳисобланади. Ушбу ҳисоблар қуйидаги
маълумотларни шакллантириш имконини беради:

-

туризм соҳасида яратилган қўшилган қиймат ҳажми, шунингдек, унинг

ялпи ички маҳсулотдаги улуши, бошқа кўрсаткичлар билан алоқадорлиги ва
нисбати;

-

турист сифатида ташриф буюрувчилар томонидан истеъмол қилинган

туристик маҳсулотлар ҳажми ва туризм йўналишларида шаклланган талабни
баҳолаш (жами туризм фаолиятидан олинган даромадни туризм йўналишлари
бўйича тақсимлаган ҳолда ўлчаш);

-

туристик маҳсулотларга бўлган талаб ва таклиф ўртасидаги

алоқадорлик;

-

туризм ва унинг турли йўналишларидаги бандлик ва ялпи жамғарилиш

ҳамда бошқалар.

Бундан ташқари, ТЁҲни шакллантириш умумэътироф этилган халқаро

стандартларни қўллаган ҳолда, туризм соҳаси ривожланишини ифодаловчи
кўрсаткичларни халқаро даражада таққослаш имконини яратади.

ТЁҲ маълумотларининг асосий фойдаланувчилари – давлат органлари,

халқаро ташкилотлар ва кенг омма ҳисобланади.

Туризм фаолиятини баҳолашда туристик истеъмол тушунчаси муҳим

аҳамиятга эга. ТЁҲ туристик истеъмол тушунчаси, истеъмол туридан қатъий
назар, МҲТдаги “якуний истеъмол” тушунчасига тўла мос келади (туристик
истеъмол корхонанинг оралиқ истеъмоли билан тенг бўлган ҳоллардан
ташқари). Ташриф буюрувчи туристга ўзида алоҳида туристик истеъмол турини
акс эттирувчи ва ўзининг одатдаги турар жойидан ташқарига сафар қилувчи ва
борувчи (вақтинча яшаш жойида ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланиш
мақсадида боришдан ташқари) сифатида қаралади.

Бугунги кунда Давлат статистика қўмитаси томонидан туризм

статистикасини

янада

такомиллаштириш,

туризм

бўйича

статистик

кўрсаткичлар тизимини кенгайтириш борасида сезиларли ижобий ишлар олиб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

6

борилмоқда. Шу кунга қадар туризм статистикаси кўрсаткичлари туристик
хизматларни таклиф қилувчи субъектлардан олинган маълумотлар асосида
ифодаланган бўлса, ҳозирги кунда бунга қўшимча равишда туристик хизматлар
истеъмолчиларидан олинган маълумотлар асосида ҳам кўрсаткичлар
шакллантирилмоқда. Бошқача сўз билан айтганда, туризм кўрсаткичлари ушбу
соҳадаги ҳам таклиф, ҳам талаб томонидан ҳисобланмоқда.

Мамлакатимизда ТЁҲни жорий қилиш бўйича 2011-2012 йилларга

мўлжалланган ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, бунга Давлат
статистика қўмитаси, “Ўзбектуризм” МК, Давлат Божхона қўмитаси ва бошқа
манфаатдор идоралар жалб қилинган.

Ушбу режага мувофиқ ТЁҲни жорий қилишнинг методологик асосларини

яратиш, туризмни кузатиш анкетаси бўйича маълумотларни йиғиш ва бирламчи
қайта ишлаш, якуний маълумотлар ва жадвалларни шакллантириш ишлари
кўзда тутилган.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов