Человеческое отчуждение и национальный менталитет в обществе в условиях современного глобального развития

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
381-385
25
2
Поделиться
Султонова, Д. (2016). Человеческое отчуждение и национальный менталитет в обществе в условиях современного глобального развития. Экономика и инновационные технологии, (6), 381–385. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9071
Д Султонова, Зангиатский пищевой колледж

Преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье изложена суть достоинство и убеждения человека, общечеловеческие ценности в период глобализации и информатизации, а также роль семьи, образовательных учреждений и махалли в воспитании гармоничного поколения.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Д.Б. Султонова,

Зангиота озиқ-овқат коллежи ўқитувчиси

ҲОЗИРГИ ЗАМОН ГЛОБАЛ ТАРАҚҚИЁТ ШАРОИТИДА ЖАМИЯТДА

ИНСОН БЕГОНАЛАШУВИ ВА МИЛЛИЙ МЕНТАЛИТЕТ


В статье изложена суть достоинство и убеждения человека,

общечеловеческие ценности в период глобализации и информатизации, а
также роль семьи, образовательных учреждений и махалли в воспитании
гармоничного поколения.

In the article the essence of human dignity and beliefs, human values in times of

globalization and information, as well as the role of the family, educational
institutions and Mahalla in education the harmonious generation.

Калитли сўзлар:

инсон бегоналашуви, моддий ва маънавий олам,

дипрессия, невроз, миллийлик, менталитет, маҳалла,

Фозил одамлар шаҳри,

эгоизм.


Ҳозирги кун фалсафасида инсоннинг яралиши, моҳияти, жамиятда тутган

ўрни ва унинг қадр-қиммати масаласи муҳим ўрин тутади. Бу борада улуғ
мутафаккир Абдуҳолиқ Ғиждувоний инсонни “кичик олам” деб ҳисоблашида
жуда чуқур маъно борлиги, унинг қадр-қиймати нақадар улуғлигини таъкидлаб
ўтган. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И. Каримов “Юксак
маънавият енгилмас куч” асарида инсон моҳиятига тўлиқ тўхталиб, “Собиқ
шўролар тузими даврида инсонни бир томонлама ўрганиш, яъни моддий ҳаётни
бирламчи қўйиш; инсоннинг моддий ва маънавий борлиғини ажратиб
ўрганишга асосланган фалсафий қарашларга....” эътироз билдириб, “Бир сўз
билан айтганда, ўз тимсолида ҳам моддий, ҳам маънавий хусусият ва
аломатларни мужассам этган ноёб хилқат, Яратганнинг буюк мўъжизасидир.
Шунинг учун хам унинг ички дунёси, унга ато этилган фазилат ва хислатларни
охиригача англаш, тушунишнинг ўзи мураккаб бир масала”[1]-деб
таъкидлайди. Бундан кўринадики, инсонни икки моддий ва маънавий дунёсини
бир-биридан ажратиб ўрганиш ва инсон моҳиятига бир ёқлама ёндушув,
айниқса ҳозирги глобаллашув жараёнида инсон ва жамият ҳаётида жуда катта
муаммоларни келтириб чиқаради.

Хусусан, инсоннинг жамият ҳаёти, қолаверса, ўз-ўзидан бегоналашишига

барҳам бериш, миллийликни сақлаб қолиш ва замон билан ҳамнафас қадам
ташлашда ахборот тезлиги ва уларнинг инсон руҳиятига таъсири
муаммоларини ўрганиш ҳозирги кун фалсафасида муҳим аҳамият касб этади.
Миллийлик, аввалло, миллатнинг узоқ ўтмиши, аждодларнинг табиий-
ижтимоий муҳитга мослашиши давомида муълум қадриятлар шаклланиши ва
улар томонидан яратилган миллий-маънавий меърос, келажак авлодга амалий
қадр-қимматга эга бўлган урф-одатлар, маросимлар, анъаналардан иборат
бўлиб, миллийлик маълум бир халқнинг ўзига хос маданиятидир. Хўш, шундай
экан глобаллашув ва ахборотлашув жараёнлари миллийлик чегараларига даҳл


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

этадиган бўлса, инсонлар қадр-қиммати, қадриятлари, эътиқодига қандай
салбий таъсир кўрсатади?

Биламизки, инсон қадр қиммати унинг руҳий ҳолати билан узвий боғлиқ.

Ҳозирги кунда инсон руҳий ҳолитини ўрганиш жараёнида “дипрессия”,
“невроз” каби тушунчалар тез-тез ишлатилмоқда. “Аҳолининг 10 фоизидан
ортиғи невроздан азият чекади. Бу неврознинг белгилари: тушкунлик – эзгин
кайфият, бирон-бир ташаббуснинг йўқлиги ва ташқи оламдан узоқлашиш
хусусияти”[2]. Демак, бундай руҳий ва асаб касалликларида инсон дардини
тинглайдиган ва инсонлар ёрдамига мухтожлик сезади бу эса ўз навбатида,
ташқи оламдан узоқлашмаслиги, одамлар билан мулоқотда бўлишлиги ва
маданий ҳордиқ чиқариши зарурлигини белгилайди.

Чунки, инсон ҳеч қачон жамиятдан ташқарида танҳо, якка ўзи яшай

олмаслиги ва ёлғиз инсоний фазилатларни ўзлаштира олмаслиги бошқача
айтганда, эгоизм касаллигига учраса, ҳеч қачон хақиқий бахт нималигини
тушуниб етолмаслиги тажрибадан маълум. Худди шунинг учун ҳам ҳар бир
инсон ўзида мавжуд бўлган барча қобилиятларни жамиятда намоён қилишга
ошиқади. Буюк мутафаккиримиз Абу Наср Фаробий ўз давридаёқ “Фозил
одамлар шаҳри” асарида: - “Ҳар бир инсон ўз табиати билан шундай
тузилганки, у яшаш, олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга
мухтож бўлади, у бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга
бўлиш учун инсонлар жамоасига эҳтиёж туғилади ...”[3] - деб, бежиз таъкидлаб
ўтмаган.

Ғарб фалсафаси намоёндаси Эрих Фром фикрича, “ХХ аср жамиятида

инсоннинг бегоналашиши масаласи асосий масалага айланиб қолди. Бунинг
асосий сабабларидан бири инсонлар ўртасидаги меҳрнинг йўқолиши ва унинг
ўрнини моддий манфаат эгаллашидир. Бундай жамиятда инсон ўз қадр-
қимматини йўқотиб, қандайдир нарсага, мулкка айланиб қолади”[4]. Мана
шундай кенг кўламли муаммолар соя солиб турган бир пайтда комил инсон,
баркамол авлодни тарбиялаш масаласи янада мураккаблашади. Маънавий
ҳаётни камолотга етказишда, инсоний муносабатларни, қадриятларни тиклашда
миллий менталитетимизнинг роли ва таъсири беқиёсдир.

Маълумки, азалдан ўзбек ҳалқининг ўзига хос менталитети жумладан,

урф-одатлари, анъаналарини давом эттирувчи маҳаллалари миллий қадриятлар
маскани, ҳар биримизнинг шаклланадиган кичик бир Ватанимиз ҳисобланиб
келади. Ўзаро меҳр-муҳаббат, оқибат, аҳиллик ва тотувлик, кексаларни
қадрлаш ва эъзозлаш, ёрдамга мухтожларга ёрдам бериш, бир-бирининг
ҳолидан хабар олиш, тўй-томоша, маросимлар ўтказиш, етимларга мурувват
кўрсатиш каби миллий менталитетимизга хос урф-одат ва анъаналар
авваломбор маҳалла муҳитида шаклланади ва юзага чиқади. Маҳалла ўз-ўзидан
муълумки инсонларнинг жамият билан уйғун ҳолда яшашини таъминлаб
берувчи, индивиднинг шахс бўлиб шаклланишига замин яратувчи маскан
ҳисобланади. Мустақиллик йилларида шунинг учун ҳам маҳалла билан боғлиқ
қадриятлар тикланиб, давлатчилигимиз тарихида биринчи марта “маҳалла”
тушунчаси Конституциямизга киритилди ва унинг ўз-ўзини бошқариш тизими
сифатида жамият бошқарувида ўрни ва мақоми қатъий белгилаб қўйилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Қатоғон совет тузуми йилларида халқимиз ҳаётининг, турмуш тарзининг

ажралмас тарихий шаклига айланган маҳалла институтига эътибор берилмади.
Одамларни миллий маънавий қадриятлар асосида бирлаштириш, ўзлигини
англашни таъминловчи фаолиятни рағбатлантирадиган миллий институт бу
тузумга керак эмас эди. Шунинг учун ҳам собиқ иттифоқда маҳалла ҳақида,
буни қўллаб-қувватлаш, ҳатто фаолият соҳаларини аниқлаб, унга рухсат бериш
ҳақида бирорта муҳим ҳужжат қабул қилинмади. Маҳаллий давлат органлари
маҳалла зарур бўлганда, уни эслаб қолар, ишлари битгандан сўнг яна
унитишарди. Маҳалла бошлиқларининг маҳалланинг ҳеч қандай қонуний
мақоми бўлмаган ва шундай бўлиши табиий эди.

Аммо тоталитар давлат унинг қуйи ва юқори ташкилотлари томонидан

ҳимоясиз, ҳомийсиз бўлса-да, миллатнинг тили каби унинг маҳалла институти
ҳам йўқолиб кетмади, қайсики тўй ва маросимларни ўтказишда, кишилар
ўртасидаги турмуш муаммоларини ҳал қилишда, турли хашарларни амалга
оширишда маҳалла ўзини намоён қилиб турди.

Мустақиллик миллий қадриятларни қайта тиклаш ва такомиллаштириш

асосида янги жамият, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш имкониятини берди.
Миллий минталитетга мос бўлган, унга асосланадиган институтлар бунинг
учун энг яхши восита эди. Улар ичида маҳалла алоҳида ўрин тутарди.
Мустақил давлатимиз ўз Президенти раҳнамолигида маҳалла институтларини
ривожлантиришга алоҳида эътибор берди, ўнлаб қонунлар ва қарорлар қабул
қилиб, маҳалланинг мақомини, ҳуқуқ ва вазифаларини белгилаб берди,
шароитга мос ҳолда уларни кенгайтириб берди. Қисқа вақт мобайнида маҳалла
фуқаролик жамиятининг асосий институти сифатида ҳаётимиздан мустаҳкам
ўрин олди. Бунинг асосий сабабларидан бири мустақил давлатимизнинг
жамиятни гуллаб яшнашини мақсад қилган эзгу интилиш туфайли миллий
қадриятларимизга нисбатан кўсатилаётган ғамхўрлиги бўлди.

Келгусида кучли фуқаролик жамиятини қуришда маҳалланинг ўрни

беқиёс. Ҳар йили анъанавий тарзда миллий ва маънавий қадриятлармизни кенг
тарғиб қилиш, маҳаллаларда амалга оширилаётган кенг қамровли ишларни
ўрганиш, рағбатлантириш, муносиб тақдирлаш ҳамда бу борадаги илғор
тажрибаларни кенг оммалаштириш мақсадида “Энг намунали фуқароларнинг
ўзини-ўзи бошқариш органлари” танлови ўтказиб келинмоқда. Бу эса ўз
навбатида, маҳалла фаолиятини такомиллаштириш ва ролини кучайтириш
имконини бермоқда.

“Халқ виждони”, “демократия дарсхонаси” дея эътироф этилаётган

маҳалланинг нуфузи ҳозирда янада ортиб, маҳаллаларда аҳоли ўртасида ўзаро
аҳиллик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш, ёшлар, айниқса, қиз болаларни
тарбиялаш, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарни эгаллашига ёрдам
бериш, оилавий низоларнинг олдини олиш, урф-одат ва маросимларни ихчам
ҳамда тартибли ўтказиш, ибратли миллий-диний анъаналарни тарғиб этиш
борасидаги ижобий ишлар айнан маҳаллалар орқали ўз ифодасини
топаётганини бугун ушбу халқчил ва ноёб ўзини-ўзи бошқариш институти
фаолиятини нафақат ҳамюртларимиз, балки дунё ҳамжамияти ҳам катта
қизиқиш билан ўрганмоқда. Буни жорий йилнинг май ойида Хоразм


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

вилоятининг Урганч шаҳрида “Баркамол авлодни тарбиялашда маҳалла
институтининг роли” мавзусида ўтказилган халқаро давра суҳбатида,
шунингдек Жанубий Корея, Америка Қўшма Штатлари, Германия, Франция ва
Хитойда маҳалла институти тажрибасини оммалаштиришга бағишланган
халқаро давра суҳбатлари ва уларда хорижлик мутахассисларнинг фикрларидан
ҳам яққол кўриш мумкин.

Маҳалла ўзини-ўзи бошқариш институти Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия

жамоат фондининг Устави ва Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг
ҳудудий бўлим ҳамда бўлинмалари тўғрисида Устав (Низом) асосида фаолият
юритади. Низомда келтирилганидек, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат
фонди юридик шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида
ташкил этилган, хайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа ижтимоий
фойдали мақсадларни кўзлайдиган, аъзолиги бўлмаган ҳамда ташкилий-
ҳуқуқий шакли жамоат фонди бўлган нодавлат нотижорат ташкилотдир.

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди дастурига соғлом маънавий

муҳит барқарорлигини таъминлаш, фуқаролар онгида юртга садоқат, маданий
меросимизга ҳурмат туйғуларини юксалтириш, ёшларни миллий ва
умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларни “оммавий маданият”нинг
салбий иллатлари таъсиридан ҳимоялаш, умумбашарий ва миллий байрамларни
аҳоли ўртасида юқори савияда ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича қабул
қилинган маънавий-маърифий дастурлар ижросини фуқаролар йиғини
ҳудудида таъминлаш каби кўплаб масалалар киритилган.

Бундан англаб етиш мумкинки, миллий менталитетимизга хос бўлган

“Маҳалла – ҳам ота, ҳам она” деган ҳикматли нақл олдимизда турган жуда кўп
муаммолар ечимини беради. Баркамол авлодни тарбиялашда оила, таълим
муассасалари билан бир қаторда маҳалланинг роли ҳам кам эмас, зеро уларнинг
хар бири мустақил фаолият олиб бормаслиги, балки ҳамкорликда иш
юритишлари мақсадга мувофиқдир. Шу куннинг энг асосий муаммосидан бири
бола тарбиясига ота-оналарнинг бефарқлигидир. Фарзанд учун хамма нарсани
эмас, балки унга керак нарсани бера олиш муҳим роль ўйнайди. Шундай ота-
оналар борки, уларнинг ўзлари тарбияга муҳтождир. Ота-она билан фарзанд
ўртасидаги муносабатларини назоратга олиш, ота-оналарнинг ёш авлодни
тарбиялаш бўйича ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва физиологик билимларини
ошириш мақсадида фуқаролар йиғини ҳузурида ташкил этилган “Ота-оналар
университетлари” иш олиб боради.

Хулоса қилиб айтганда, ҳеч иккиланмай айтишимиз мумкинки, миллий

қадриятларимиз, урф-одатларимиз, халқимиз маданиятига бўлган ишонч,
эътиқодни ёш авлод онгига мустаҳкам сингдира олсак, уларни шу руҳда
тарбиялай олсак, Ватанимиз келажагига ғаразли кучлар хавф туғдира олмайди.
Бу борада айниқса, маҳалла фаолиятини такомиллаштириш, маҳалла ўзини-ўзи
бошқариш институти билан ҳар бир оила ўртасидаги муносабатларни
маҳаллага бўлган халқ ишончини кучайтириш мақсадга мувофиқдир. Мухтасар
қилиб айтадиган бўлсак, миллий менталитетимизга хос урф-одат, анъаналарни
сақлаб қолиш ва уларни ҳозирги замон руҳида ривожлантириш баркамол
авлодни, комил инсонни тарбиялашнинг муҳим шартидир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. Юксак маънавият енгилмас куч. Т.: Маънавият, 2008, 67б.
2. Отажонов М. Психоанализ асослари. -Т.: Ўзбекистон, 2004, 33б.
3. Абу Наср Фаробий “Фозил одамлар шаҳри” А. Қодирий номидаги халқ

мероси нашриёти, 1993, 186 б.

4. Янги ва энг янги давр Ғарбий Европа фалсафаси, ЎзМУ, Т., Шарқ, 2002,

302б.

5. Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қарор топишининг ўзига хослиги, Т.,

Иқтисодиёт, 2014.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Юксак маънавият енгилмас куч. Т.: Маънавият, 2008, 676.

Отажонов М. Психоанализ асослари. -Т.: Узбекистон, 2004, 336.

Абу Наср Фаробий “Фозил одамлар шахри” А. Кодирий номидаги халк мсроси нашристи, 1993, 186 б.

Янги ва энг янги давр Гарбий Европа фалсафаси, УзМУ, Т., Шарк, 2002, 3026.

Узбекистонда фукаролик жамияти карор топишининг узига хослиги, Т., Иктисодист, 2014.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов