Кадрлар тайёрлаш тизимини молиялаштириш жараёнида тадбиркорлик маблағларининг ўрни

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
83-89
13
4
Поделиться
Йулдошев, Ж. (2012). Кадрлар тайёрлаш тизимини молиялаштириш жараёнида тадбиркорлик маблағларининг ўрни. Экономика и инновационные технологии, (1), 83–89. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7851
Ж Йулдошев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

стажер-исследователь-исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистонда кадрлар тайѐрлашда молиявий бошқарувни тубдан ислоҳ этиш йўлида, таълим тизимининг барча бўғинларида моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий техника, ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш, давлат таълим стандартларини такомиллаштириш, янги ўқув адабиѐтларини яратиш, энг асосийси, кадрларнинг касб малакаси ва маҳоратини ошириш учун таълим тизимини бошқаришда молиялашни такомиллаштириш йўлларини ишлаб чиқиш зарурдир.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

1

Ж.Т. Йўлдошев,

стажёр-тадқиқотчи-изланувчи,

ТДИУ

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ЖАРАЁНИДА ТАДБИРКОРЛИК МАБЛАҒЛАРИНИНГ ЎРНИ

Ўзбекистонда кадрлар тайѐрлашда молиявий бошқарувни тубдан ислоҳ

этиш йўлида, таълим тизимининг барча бўғинларида моддий-техника базасини
мустаҳкамлаш, замонавий техника, ўқув-лаборатория жиҳозлари билан
таъминлаш, давлат таълим стандартларини такомиллаштириш, янги ўқув
адабиѐтларини яратиш, энг асосийси, кадрларнинг касб малакаси ва
маҳоратини ошириш учун таълим тизимини бошқаришда молиялашни
такомиллаштириш йўлларини ишлаб чиқиш зарурдир.

Кўпчилик ҳолларда юқори малакали кадрлар тайѐрлаш уч асосий масала

ѐки муаммога алоқадор бўлади:

юқори малакали кадрларни сифатли тайѐрлашнинг очиқлиги;

таълим сифати;

ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги.

Ўзбекистонда

таълим

тизимининг

молиявий

бошқарувини

такомиллаштириш орқали малакали кадрлар тайѐрлашнинг янгича бошқарув
тузилмаларини ташкил этиш ва бошқарувнинг замонавий шакл ва усулларидан
фойдаланиш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Бюджет ва бюджетдан
ташқари мабағлардан фойдаланиш самарасини ошириш олий таълимни
молиялаштириш тизимини такомиллаштиришнинг зарур шартларидан
ҳисобланади. Шу муносабат билан билим даражасини ошириш, молиявий
маблағларни шакллантириш ва сарфлашнинг самарали шакли ва тартибидан
фойдаланиш, уларни амалда жорий этишни ошириш айниқса муҳимдир.

Таълим сифати муаммоларини ҳал этишда тизимли йўналишдан

фойдаланиш керак. Барча омилларни биргаликда бошқариш лозим. Бу
занжирдан бирон-бир омилни тушириб қолдириш таълим сифатини бошқариш
тизимида бузилишга олиб боради.

Ҳозирда таълим тизими иқтисодиѐт ривожланишининг энг муҳим омили

ҳисобланади деб, тўғридан-тўғри айтилмоқда ва Япония, Европа мамлакатлари
ва бошқа давлатлар мисол қилиб келтирилиб, таълим иқтисодиѐтга нисбатан
бирламчи эканлиги кўрсатилмоқда. «Вазиятни аниқлаштириш»га имкон
берувчи бир мулоҳазани келтириб ўтамиз. Иқтисодиѐтнинг (ѐки ишлаб
чиқаришнинг) ривожланишига туртки бериш учун бир нечта маълумотли
кишиларнинг ўзи етарли бўлади. Бироқ шу турткини янги ишлаб чиқаришлар,
технологиялар, маҳсулотлар ва ҳоказолар яратиш кўринишида беришга қодир
бир нечта маълумотли кишилар пайдо бўлиши учун уларнинг орасида бу
қобилиятли одамлар ажралиб туриши мумкин бўлган кўпгина кишиларни
ўқитиш зарур. Бундан ташқари, янги ишлаб чиқаришларнинг фаолият
юритишини бу ишни бажара оладиган кишилар, яъни зарур билим, маҳорат ва
кўникмаларга эга мутахассислар таъминлаши лозим. Демак, юқори малакали


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

2

кадрлар тайѐрлашсиз иқтисодий ўсиш ҳақида гапиришга ҳожат йўқ. Бу маънода
кадрлар тайѐрлаш тизимининг бирламчи эканлиги, унинг иқтисодиѐтни
ривожлантириш мақсадлари учун устувор эканлиги ҳақида гапириш ўринли
бўлади.

Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган ислоҳотлар халқ фаровонлигини

ошириш, инсонни ҳар томонлама камол топтириш, маънавий юксалтириш,
шахс манфаатларини рўѐбга чиқариш шароитлари ва таъсир механизмларини
яратишга қаратилган. Шу боис ҳам ҳозирги кунда малакали кадрлар тайѐрлаш
тизимини такомиллаштиришга муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамият касб
этаѐтган долзарб муаммолардан бири деб қаралмоқда.

Ўзбекистон Давлат мустақиллигига эришиб, ижтимоий-иқтисодий

ривожланиш ва бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг ўзига хос йўлини танлаб олиши
кадрлар тайѐрлаш ва таълим тизимини қайта қуриш борасида қатор чора-
тадбирларни кўришни талаб қилди. Таълим ва кадрлар тайѐрлаш тизимини
шаклланаѐтган бозор, шу жумладан, меҳнат бозори талабларига мослаштириш
ҳамда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадлари ва
вазифаларига мувофиқлаштиришни ҳаѐтнинг ўзи тақозо этди.

Ҳозирги кунда республикамиз олий таълими тизими (баъзи ОТМлари

филиалларини ҳисобга олмаганда)66

1

олий ўқув юртини ўз ичига олади, уларда

2009/2010 ўқув йили ҳолатига 286,2 минг талаба тахсил олмоқда. Бундан
ташқари Тошкент шаҳрида Вестминстр университетининг филиали, Г.Плеханов
номли Россия иқтисодиѐт университетининг филиали, М.Ломоносов номли
Москва Давлат университети филиали, Губкина номли Россия нефть ва газ
университети, Сингапур менежмент ривожланиши институт филиали ва Турин
политехника университети филиаллари фаолият юритмоқда.

Уларнинг

ўсиш

даражасини

1-

жадвалда кўришимиз мумкин. Ушбу олий таълим муассасалари сони 1995
йилга нисбатан 12,2 фоизга ўсган. Олий ўқув юртларида ишлаѐтган 18,5 минг
ўқитувчининг 52 фоизи фан доктори ва фан номзодларидир. Олий таълимда
кадрлар тайѐрлашни марказлаштиришдан ҳуқуқий йўналишга ўтказиш иши
олиб борилмоқда, ўқув юртларининг тармоғи кенгаймоқда, университет
таълими ривожланмоқда.

1-жадвал

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари ва

талабаларнинг сони тўғрисида маълумот

ОТМ

номи

Йиллар

1997\

1998й.

1998\

1999й.

1999\

2000й.

2000\

2001й.

2001\

2002й.

2002\

2003й.

2003\

2004й.

2004\

2005й.

2005\

2006й.

2006\

2007й.

2007\

2008й.

2008\

2009й.

2009\

2010й.

ОТМларда

талабалар,

минг киши

158,2 158,7 166,5 183,6 207,2 232,3 254,4 263,6 278,7 286,3 296,6 297,9 286,2


Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.

1

Статистический сборник. Основные тенденции и показатели экономического и социального развития

республики Узбекистан за годы независимости (1990-2010 гг.) и прогноз на 2011-2015 гг.- Т.: Узбекистан, 2011.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

3

Бугунги кунда турли олий ўқув юртларининг 35 таси ѐки қарийб ярми

минтақаларда жойлашган, бу эса кадрлар тайѐрлашнинг ушбу тури очиқлигини
оширишга хизмат қилиши лозим. 2008/2009 ўқув йили ОТМдаги талабалар
умумий сони 297,9 минг кишини ташкил этди.

Миқдорий

кўрсаткичлар

ўзгараѐтган

бир

пайтда

олинадиган

ихтисосликлар йўналиши бўйича талабалар сони таркиби ҳам ўзгармоқда.
Мамлакат олий ўқув юртлари орасида 22 та ОТМ кадрлар тайѐрлаш соҳаси
учун, 15 та ОТМ – саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа соҳалари учун, 5 та
ОТМ – тиббиѐт учун, 4 та ОТМ - қишлоқ хўжалиги учун, 9 та ОТМ –
иқтисодиѐт ва ҳуқуқ соҳаси учун, 7 та ОТМ – бошқа соҳалар учун
мутахассислар тайѐрлаб бермоқда.

2007 йил 286,3 мингта талабадан 273,7 мингтаси бакалавриатда ва 12,6

минг киши – магистратурада таҳсил олган. Бакалавриатда пуллик-шартнома
асосида талабаларнинг 69%, магистратурада эса 75%и ўқимоқда. Кадрлар
тайѐрлашдаги тузилмавий ўзгаришлар ўрта умумтаълим, ўрта махсус таълим ва
касбий таълимнинг ислоҳ этилиши сабабли алоқа соҳаси мутахассисларига
талабнинг ўсганлиги, қишлоқ хўжалигидаги тузилмавий ислоҳотлар, хизматлар
соҳасининг кенгайиши ва бошқа соҳаларда янги ихтисосликларга талабнинг
ортиши билан асосланади.

2-жадвал

ОТМларга тармоқ гуруҳлари бўйича мутахассислар тайёрлаш (%)

Тармоқлар

2000\

2001й.

2001\

2002й.

2002\

2003й.

2003\

2004й.

2004\

2005й.

2005\

2006й.

2006\

2007й.

2007\

2008й.

2008\

2009й.

ОТМлари

тайѐрлаган

мутахассислар

36,0

39,8

45,5

52,8

57,8

60,7

73,2

82,9

71,8

Шу жумладан ОТМларига:

Саноат ва қурилиш

5,4

5,7

6,4

7,7

7,7

8,5

10,3

11,6

8,7

Қишлоқ хўжалиги

2,7

3,1

3,1

3,4

4,1

3,7

4,2

4,4

3,2

Транспорт ва алоқа

1,9

2,1

2,5

2,6

2,9

3,5

3,9

4,5

4,0

Иқтисодиѐт ва ҳуқуқ

2,6

3,3

3,1

5,7

6,8

7,2

7,1

8,4

8,6

Соқлиқни сақлаш,
жисмоний тарбия ва
спорт

2,3

2,5

2,8

3,0

3,5

3,7

4,0

4,4

4,2

Маориф

20,8

22,7

27,2

30,0

32,1

33,4

42,9

49,2

42,3

Санъат ва
кинематография

0,3

0,4

0,4

0,4

0,7

0,7

0,8

0,8

0,8

10 минг аҳолига
тайѐрланган
мутахассислар

14,0

16,0

18,0

20,0

22,0

23,0

27,0

30,4

25,9


Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.


Ўзбекистонда мустақилликнинг 20 йили давомида таълим соҳасида

кўрилган чора-тадбирлар натижасида изчил ўзгаришлар амалга оширилди.
Республикамизнинг

кадрлар

тайѐрлаш

соҳасидаги

давлат

сиѐсати

рақобатбардош мутахассисларни тайѐрлашни таъминлаш даражасига эришиши
лозим бўлган мукаммал тизимни яратишга йўналтирилган. Республикадаги
малакали кадрлар тайѐрлаш бутун бошли тизимини яратиш ва ривожлантириш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

4

стратегияси жамият ва давлатнинг малакали рақобатбардош кадрларга
эҳтиѐжини таъминлашни назарда тутади. Ушбу стратегия тизимли-тузилмали
ѐндашув асосига қурилган бўлиб, кадрлар тайѐрлаш тизими миллий
моделининг самарали ишлашига имконият яратиб берувчи тамал принциплар,
бош йўналиш ва шартлар воситасида рўѐбга чиқарилади.

Тараққиѐт йўлидан ўтаѐтган ҳар қандай жамият юксак миллий тафаккур,

касб-маҳоратга эга кадрларга кучли эҳтиѐж сезади. Кейинги йилларда малакали
мутахассис ходимларга талаб кескин ошди, сифат ва миқдор кўрсаткичлари
ўзгарди, ишга қабул қилувчилар кўп холларда ходимнинг ишнинг қай даражада
билиши, касбий маҳоратига эътибор берилмоқда.

Бугунги шароитларда юқори малакали кадрлар тайѐрлаш тизимини

бошқаришнинг энг муҳим хусусияти шуки, кадрлар тайѐрлаш муаммолари
фақат таълим тизимининг ўзидагина ҳал қилинмаслиги керак. Ушбу
муаммоларнинг ҳал этилиши умумдавлат сиѐсатининг таркибий қисмига
айланиб бормоқда ва улар ижтимоий ҳаѐтнинг (жамият ҳаѐтининг) барча
жабҳаларини қамраб олувчи йирик ҳукумат дастурларининг ажралмас қисмига
айланиши лозим.

Давлатимиз ҳукумати томонидан ѐшларни баркамол етук мутахассис этиб

тайинлашга катта эътибор қаратилмоқда, жумладан 2010 йил «Баркамол авлод
йили» деб эълон қилинди. «Баркамол авлод йили» Давлат дастурига мувофиқ
ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайѐрлаш тизимини
янада такомиллаштириш, иқтидорли ѐшларни илмий фаолиятга жалб этиш,
уларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўѐбга чиқариш учун шарт-
шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010
йил 2 ноябрдаги «Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайѐрлаш
тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1426 -
сонли қарори тасдиқланди. Ушбу қарорга асосан, аспирантура ўрнига - таълим
муддати 3 йилдан иборат бўлган стажѐр-тадқиқотчи-изланувчилар институтини
ҳамда докторантура ўрнига - тадқиқот соҳасига кўра таълим муддати 2-3
йилдан иборат бўлган катта илмий ходим-изланувчилар институтини ташкил
этиш назарда тутилган.

Таълим, шу жумладан, олий мактаб ривожланиши кўрсаткичлари

молиявий аспектлар, ѐшларни таълим хизматлари билан қамраб олиш ва
битирувчилар бандлигини кенгайтириш, турли йўналишдаги таълим
муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича яхши томонга
ўзгармоқда. Кейинги йилларда ЮНЕСКО таълим бўйича конференцияларни
айнан Ўзбекистонда бир неча бор ўтказганини ҳам тасодифий эмас – бу миллий
таълим модели ютуқлари ва долзарблиги эътироф этилишидир. Ўзбекистон
Республикаси бошқа мамлакатларга қиѐсан олганда инсон тараққиѐти
кўрсаткичлари борасида ҳам фарқланиб туради. Аммо кадрлар тайѐрлаш учун
сарф-харажатлар ўсиши нафақат бюджетдан молиявий маблағларни
кўпайтириш, балки шаклланиш механизми етарлича тадқиқ этилмаган
бюджетдан ташқари янги манбалар билан ҳам таъминланди.

Айни пайтда таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистонда хорижий тажрибадан

самарали фойдаланиш кўп жиҳатдан республика иқтисодий таълим тизими


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

5

бошқарувида қай даражада амалий, замонавий усуллар қўлланилишига боғлиқ,
чунки бу қадар тез ривожланиб, мураккаблашиб бораѐтган тизим фаолиятида
бошқарувнинг роли сезиларли даражада ортиб боради.

Кадрлар тайѐрлаш соҳасига, яъни мамлакат ахолисининг таълимга маблағ

сарфлаш “Инсон капитали”ни инвестициялаш ҳисобланади, чунки инвестиция
деганда, келажакдаги натижа учун ишлаб чиқаришни кенгайтириш ѐки қайта
қуриш билан бирга, мутахассислар тайѐрлаш ва илмий тадқиқот ишларини
олиб боришга жалб этилган молиявий маблағлар ҳам тушунлади. Жамият,
давлат бундай инвестициядан манфаатдор, чунки таълим даражасини ошириш
иқтисодий ўсишни таъминлайди, меҳнат унумдорлиги ва бандик даражасини
оширади, бир қатор ижтимоий муммоларни бартараф этади. Шунинг учун
таълимга йўналтирилган молиявий ресурслар улуши устувор ҳисобланади.

Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра, Ғабий Европа миллий

бойлигининг таркибида асосий ишлаб чиқариш фондлари (бинолар ва
иншоотлар, машина ва жиҳозлар) ва табиий ресусрслар жами 23,2 фоизни
ташкил этса, инсон капитали 74 фоизга тенг. Шунингдек, ривожланган
хорижий мамлакатлар ва маҳаллий илғор корхоналар тажрибасига кўра,
персоналга инвестиция киритиш юқори натижалар беради. Ҳозирги кунда
инсон ресурсларига киритилган 1АҚШ доллари ўртача ҳисобда 3 долардан 8
долларгача даромад олиб келади

2

.

Таълимни молиялаштиришнинг тўғри йўлга қўйилиши кадрлар тайѐрлаш

тизимининг шаклланиши ва такомиллашишига таъсир кўрсатувчи омиллардан
биридир. Кадрлар тайѐрлаш тизимини молиялаширишда давлатга тегишли
ролнинг асосини иккита белгиловчи омил ташкил этади. Улардан биринчиси –
фуқароларни ялпи таълим олиши учун давлатнинг масъулияти бўлса,
иккинчиси – ушбу масъулиятни жамият билан ўзаро тақсимлашдир, чунки
жамиятнинг ривожланаши мамлакатнинг таълим салохиятига боғлиқдир.

Таълимни маблағ билан таъминламай, узлуксиз таълим тизимини ислоҳ

этишда, малакали кадрлар тайѐрлашда муваффақиятга эришиб бўлмайди.
Ўзбекистонда малакали кадрлар тайѐрлашда молиявий бошқарувни тубдан
ислоҳ этиш йўлида, олий таълим тизимида моддий-техник базасини
мустаҳкамлаш, замонавий техника, ўқув-лаборатория жиҳозлари билан
таъминлаш, давлат таълим стандартларини такомиллаштириш, янги ўқув
адабиѐтларини яратиш, энг асосийси, кадрларнинг касб малакаси ва
маҳоратини ошириш учун таълим тизимини бошқаришда молиялашни
такомиллаштириш йўлларини ишлаб чиқиш зарурдир.

ОТМнинг молиявий фаолиятини янада рағбатлантириш ва иқтисодий

қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимиз ҳукумати томонидан амалга
оширилаѐтган қатор чора-тадбирлардан яна бири, Президентимизнинг 2011 йил
20 майдаги «Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини
мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайѐрлаш сифатини тубдан
яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1533-сонли қарорининг қабул
қилинишидир. Ушбу қарор ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий жиҳатдан бой

2

Р.Нуримбетов, Бошқариш самарадорлигини баҳолаш. Жамият ва бошқарув, 2010 йил 4-сон.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

6

шахсни шакллантириш ҳамда юқори малакали, рақобатбардош кадрларни
тайѐрлашдан иборат стратегик мақсадга эришиш учун асос бўлди ва замин
яратди.

Қарордан келиб чиқадиган мақсад ва вазифалар «Олий таълим

муассасаларининг

моддий-техник

базасини

мустаҳкамлаш

ва

модернизациялаш, уларни замонавий ўқув ва илмий-лаборатория жиҳозлари
билан таъминлаш, юқори малакали кадрлар тайѐрлаш йўналишлари ва
мутахассисликларини

мақбуллаштириш,

таълим

стандартларини

такомиллаштириш ҳисобига таълим жараѐнини сифат жиҳатидан янги босқичга
кўтариш, илғор педагогик технологиялар ва ўқитиш шаклларини жорий этиш,
ўқитувчи кадрлар меҳнатини рағбатлантиришни кучайтириш асосида
иқтисодиѐт соҳа ва тармоқларида талаб қилинадиган олий маълумотга эга
мутахассисларни тайѐрлаш сифатини тубдан яхшилаш»дир.

Мустақилик йилларида ижтимоий соҳа бўйича Давлат бюджетининг

харажатларидаги улуши ортиб келмоқда. Шу жумладан, таълим тизими учун
ЯЧМдаги улуши 1990 йилда 17,9% бўлган бўлса, 2010 йилга келиб, 33,3 %га
етди.

3-жадвал

Давлат бюджети харажатлари тузилмасидаги ўзгаришлар

динамикаси (%)

3

Кўрсаткичлар

1990 йил 2000 йил 2010 йил

Жами харажатлар

100

100

100

1. Ижтимоий соҳа ва аҳолини

ижтимоий қўллаб - қувватлашга

31,5

42,5

59,0

Шу жумладан:

таълимга

17,9

23,2

33,3

соғлиқни сақлашга

10,0

8,7

12,8

2. Иқтисодиѐт

40,7

9,2

11,3

3. Инвестиция

16,6

20,4

6,4

4. Бошқа харажатлар

11,2

27,9

23,3

Ҳозирги кунда иқтисодиѐтни эркинлаштириш, иқтисодий ислоҳотларни

чуқурлаштириш ва модернизациялаш шароитида олий ўқув юртларининг
бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш имкониятларини кенгайтиришга
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу муносабат билан олий таълим муассасалари
бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш усул ва шаклларини
кенгайтириш бўйича ишлар олиб бормоқда. Олий таълим муассасалари, уларга
давлат томонидан бериб қўйилган мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи
таъсирчан йўллардан биридир. Бу уларнинг берилган мулкдан тўлиқ
бегоналашмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятида иштирок этишига катта
имкониятлар яратади.

3

Статистический сборник. Основные тенденции и показатели экономического и социального развития

республики Узбекистан за годы независимости (1990-2010 гг.) и прогноз на 2011-2015 гг.- Т.: Узбекистан, 2011.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

7

Республикада иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш даврида таълим

тизимини молиявий соғломлаштиришнинг стратегик йўналиши, бюджетдан
ташқари маблағ, яъни тадбиркорлик фаолиятидан

маблағларни

жалб этиш

ҳисобига молиялашнинг янги манбаидан фойдаланиш ҳисобланади. Бу чора
олий таълимни жаҳон миқѐсида ривожлантиришнинг объектив қонунияти
ҳисобланади.

Шундай экан, Ўзбекистонда таълим тизимининг молиявий бошқарувини

такомиллаштириш орқали малакали кадрлар тайѐрлашнинг янгича бошқарув
тузилмаларини ташкил этиш ва бошқарувнинг замонавий шакл ва усулларидан
фойдаланиш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.

Бунинг учун, аввало, таълим тизимини давлат томондан молиявий

қўллаб-қувватлаш, мавжуд маблағлардан самарали фойдаланиш ҳамда таълим
муассасаларига

бюджетдан

ташқари

маблағларни

жалб

этишни

такомиллаштириш муҳим ўрин тутади.

Республикада иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш даврида таълимни

молиявий соғломлаштиришнинг стратегик йўналиши бюджетдан ташқари
маблағлар, яъни тадбиркорлик фаолияти орқали маблағларни жалб этиш
ҳисобига молиялашнинг янги манбаидан фойдаланиш ҳисобланади.

Фикримиз, олий таълим тизимини молиявий томондан такомиллаштириш

учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланиш,
маблағларни тежаш ва мақсадли фойдаланиш тизимни молиялаштиришнинг
хорижий

тажрибаларини

татбиқ

этиш,

тизимни

молиялаштиришда

тадбиркорлик маблағларини жалб этиш самарадорлигини ошириш, тизимни
молиялаштиришда молиявий-иқтисодий фаолият барқарорлигини таъминлаш,
ҳомийлар маблағларини кенгроқ жалб қилиш, васийлар кенгаши фаолияти
самарасини ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва бошқа
зарурий тадбирларни амалга ошириш лозим.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов