Диверсификация состава экспортной продукции и выход на новые рынки – веление времени

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
270-281
48
5
Поделиться
Ахмедов, И. (2016). Диверсификация состава экспортной продукции и выход на новые рынки – веление времени. Экономика и инновационные технологии, (4), 270–281. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8881
И Ахмедов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматривается вопросы диверсификация структуры экспорта продукции, государственной поддержки производства и экспорта плодоовощной продукции в Узбекистане, повышения их конкурентоспособности на выход в мировые рынки.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

И.А. Ахмедов,

мустақил изланувчи, ТДИУ

ЭКСПОРТ МАҲСУЛОТЛАРИ ТАРКИБИНИ ДИВЕРСИФИКАЦИЯ

ҚИЛИШ ВА ЯНГИ БОЗОРЛАРГА ЧИҚИШ ДАВР ТАЛАБИ

В данной статье рассматривается вопросы

диверсификация структуры

экспорта продукции, государственной поддержки производства и экспорта
плодоовощной продукции в Узбекистане, повышения их конкурентоспособ-
ности на выход в мировые рынки.

This article discusses the issue of diversification of export structure, state

support for the production and export of fruits and vegetables in Uzbekistan,
increasing their competitiveness in the access to world markets.

Калит сўзлар:

экспорт, мева-сабзавот, давлат дастурлари, рақобат,

интеграция, жаҳон бозори, маҳсулот.


Бугунги кунда мамлакатимиз экспорт сиёсатининг бош мақсадларидан

бири экспорт салоҳиятини юксалтиришга қаратилган стратегик сиёсатининг
амалга ошириш, ташқи савдо балансида ижобий сальдони таъминлаш, кредит
мажбуриятларини ўз вақтида бажариш, мамлакат олтин валюта заҳираларини
кенгайтириш, ички валюта бозорини эркинлаштиришга қаратилган чора-
тадбирларни муваффақиятли амалга оширишдир. Мамлакатимиз экспорт
салоҳиятини юксалтириш, иқтисодиётни жаҳон иқтисодиёти тизимига кенг
кўламда интеграциялашувини таъминлаш, иқтисодиётда рақобатбардош ва
экспортбоп тайёр маҳсулотларнинг тури ва салмоғини кўпайтириш, яъни
экспорт маҳсулотлари таркибини диверсификация қилиш жаҳон бозорида
мустаҳкам ўрин олишнинг энг муҳим шартидир.

Экспорт қилинаётган маҳсулотлар таркибини диверсификация қилиш,

уларни импорт қилувчи мамлакатлар географиясини кенгайтириш бу
мамлакатлардан бири ёки бир гуруҳининг иқтисодиётида муаммолар рўй
берганда ҳам экспорт ҳажмининг кескин пасайиб кетишига йўл қўймаслик
имконини беради.

Муҳтарам Юртбошимизнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-

иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий
дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида - жаҳон бозорларида рақобат тобора
кучайиб бораётган бугунги шароитда иқтисодиётимизнинг рақобатдошлигини
тубдан ошириш, экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналарни қўллаб-
қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятидаги иштирокини ҳар
томонлама рағбатлантириш масалаларини 7 та энг устувор вазифалардан бири
қилиб белгиланди. Шунингдек, айнан ана шу соҳаларда ҳали фойдаланилмаган
улкан имконият ва салоҳият кўплиги таъкидланди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Бу борада, биринчи навбатда, экспортга маҳсулот чиқарадиган

корхоналар учун тақдим этилаётган имтиёзлар тизимини яна бир марта
танқидий кўриб чиқиш, божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш,
уларни амалга ошириш муддатларини қисқартириш ва ташқи савдо
операцияларини бажариш учун тарифларни пасайтиришга доир қўшимча
чоралар кўриш ҳамда маҳсулот экспорти билан боғлиқ барча ҳужжатлар ва
рухсат бериш тартиб-таомилларини расмийлаштиришнинг электрон шаклини
кенг жорий этиш вазифалари қўйилди.

Бу масалаларни ҳал этишда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва

савдо вазирлиги ва унинг қайта ташкил этилган Ташқи савдо компаниялари
зиммасига жиддий масъулият юклатилди ҳамда экспортни мувофиқлаштириш
ва экспорт фаолиятига янги иштирокчиларни жалб қилиш, юртимизда ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотларни экспортга етказиб бериш кўламини кенгайтириш
ва янги бозорларга кириб бориш учун масъул ҳисобланади.

Бугунги кунда, номақбул ташқи иқтисодий конъюнктура, ташқи

минтақавий сотиш бозорларида талабнинг пасайиши ва рақобатнинг
кескинлашуви, Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлмиш давлатларда
миллий валюталарнинг давом этаётган қадрсизланиши шароитларида, экспорт
ҳажмларини ошириш масалалари сезгирлик ва долзарбликни хусусиятларини
эгаллаб, биздан вазиятни ҳушёр баҳолаш ҳамда мавжуд захира ва
имкониятларни максимал даражада жалб этишни талаб этмоқда.

Бундай вазиятда республикамиз тармоқ корхоналари томонидан ишлаб

чиқарилаётган маҳсулотлар ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш
ёки сақлаб қолиш мақсадида маҳсулотлар таннархини тушириш ёки таннархдан
паст нархларда экспорт қилишга мажбур бўлмоқдалар. Бундай ҳолатда
республикамиз ташқи савдо кўрсаткичларида ижобий сальдога эришиш ёки
республика экспорт кўрсаткичларида ўсишга эришиш ҳамда валюта
тушумларини кўпайтириш жуда қийин. Бу камчиликларни тўлдиришнинг
асосий имкониятлари бу кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик суъектлари
ҳамда ҳудудий корхоналар экспорти эвазига амалга оширилиши мумкин.

Ҳудудий

экспорт

дастури

ижроси

2015

йил

якуни

билан

2,9 млрд.долларлик ташкил этган бўлса, экспорт таркибининг 1 261,5
млн.долларини ёки 43,7 фоизини хизматлар, 1 117,9 млн.доллари ёки 38,7
фоизи мева-сабзавотлари ҳамда 507,8 млн.доллари ёки 17,6 фоизини саноат
маҳсулотлари ташкил этади.

Экспорт таркибида саноат маҳсулотларининг улуши пастлигига асосан

тайёр экспортбоп саноат маҳсулотларининг етарли эмаслиги, ишлаб
чиқарилаётган маҳсулот сифатининг пастлиги, талаб юқорилиги туфайли
маҳсулотларнинг асосан ички бозорга йўналтирилаётганлиги сабаб бўлмоқда.

Энди, эътиборингизни 2016 йил учун экспорт дастури доирасида

қўйилган вазифаларга қаратмоқчиман.

Ўтказилган таҳлилларга кўра дунё бозорлардаги нархларнинг пасайиши

2016 йилда ҳам давом этиши ва Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари
бўлган мамлакатларда (Россия, Қозоғистон, Хитой ва бошқалар) маҳаллий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

валюталарнинг девальвация қилиниши 2016 йилда экспортни амалга оширишда
салбий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

2016 йил учун ҳудудий экспорт прогноз кўрсаткичи 3,87 млрд. доллар

миқдорида ўрнатилган. Бу топшириқ 2015 йил экспорт кўрсаткичига

(2887,2

млн.долл.)

нисбатан 33 фоизга кўпроқ белгиланган.

Жумладан, ушбу топшириқ маҳсулот турлари кесимида мева-сабзавот

маҳсулотлари бўйича 2,05 млрд.доллар, хизматлар – 1,01 млрд.долл. ва саноат
маҳсулотларига – 812,5 млнд.долл. экспорт топшириғи белгиланган.

Шу билан бирга, 2016 йилда экспорт дастури доирасида:
- 752 та корхоналарда халқаро сифат тизимларини жорий қилиш орқали

маҳсулотлар сифатини ошириш;

- 426 та янги корхоналарни экспорт фаолиятига жалб этиш ва

49

турдаги,

шу жумладан қўшилган қиймати юқори бўлган янги турдаги маҳсулотлар
экспортини таъминлаш;

- ҳар бир ҳудуд бўйича корхоналарнинг чет элларда 5-10 тагача янги

савдо уйларини ташкил этиш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунга келиб республикамизда барқарор

фаолият

кўрсатиб

келаётган

саноат

корхоналар

сони

20 мингдан зиёд бўлсада, экспорт дастурида атиги 877 та (4,4%) саноат
корхоналари иштирок этмоқда. Бу эса умуман жойларда ҳудудларнинг саноат
салоҳиятига тўғри келмаслиги яққол кўринмоқда. Жумладан,

Қорақалпоғистон Республикасида бўйича 19 та, Андижон вилояти – 74,

Бухоро вилояти – 41, Жиззах вилояти – 16, Қашқадарё вилояти – 50, Навоий
вилояти – 34, Наманган вилояти – 42, Самарқанд вилояти – 78, Сурхондарё
вилояти – 24, Сирдарё вилояти – 15, Тошкент вилояти – 132, Фарғона вилояти –
95, Хоразм вилояти – 33, Тошкент шаҳри – 224 та саноат корхонаси экспорт
дастурида иштирок этиши белгиланган. Бу жуда кам!

Демак, экспорт соҳасида биринчи масала ташқи бозорлардаги нобарқарор

вазиятда қўшилган қиймати юқори бўлган саноат маҳсулотлар миқдорини
ошириш ҳамда экспортга янги корхоналарни жалб қилиш орқали экспорт
заҳиралари топиш зарур.

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига республикамиз корхоналари томонидан

чет элларда очилган савдо уйлари сони 914 тани ташкил этди.

2015 йилда Польша, Латвия, Грузия, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон

давлатларида ҳудудий корхоналар томонидан 49 та янги савдо уйлари ташкил
этилди. Бу ҳозирги вазиятда етарли эмас.

Жаҳон бозорларидаги кескин рақобат туфайли ташқи бозорларда нақд

маҳсулотларсиз уларни хорижий харидорларга сотиш жуда қийин кечмоқда.
Харидорлар маҳсулотларни ўз кўзи билан кўрмасдан, ушлаб ҳис қилмасдан
товарларни сотиб олмайдилар. Шу боис, маҳсулотларимизни чет элдаги савдо
уйларига консигнация шартлари асосида олиб чиқиш муҳим аҳамият касб
этади.

Шунинг учун, иккинчи асосий масала, ташқи савдо инфраструктурасини

янада ривожлантириш, жумладан, чет элдаги мавжуд савдо уйлари тармоғини
ҳамда миллий маҳсулотларимиз тақдимотини амалга ошириш учун доимий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

фаолият юритувчи намойиш майдончаларини кенгайтиришимиз лозим

(ҳар бир

ҳудуд бўйича корхоналарнинг чет элларда 5-10 тага янги савдо уйларини
ташкил этиш)

.

Бугунги кунда республикамиз экспорт салоҳиятини янада оширишга,

айниқса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини экспорт
фаолиятига кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Жорий йил экспорт дастурининг бажарилиши ҳудудий экспортнинг, шу

жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортининг ўз
вақтида ва сифатли ташкил этилишига боғлиқ.

Республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш,

товарлар ва хизматлар сифати, турлари ҳамда рақобатбардошлигини оширишда
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тизимидаги
“Ўзтадбиркорэкспорт” ва “Ўзсаноатэкспорт” ташқи савдо компаниялари ҳамда
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-
қувватлаш Жамғармаси, “Ўзстандарт” агентлиги қошидаги Экспортга
кўмаклашиш бюроси алоҳида аҳамият касб этади. Саноат корхоналарида
сифатни бошқариш тизимини, экспорт маҳсулотларини сертификациясини, шу
жумладан, «ISO» халқаро стандартлар сериясини жорий этиш ташқи бозорда
маҳсулотларимизнинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

2016 йилнинг 1 январь ҳолатига республиканинг 2227 та корхонасида

халқаро стандартларга мос сифатни бошқариш тизими жорий этилди

(жами

барқарор саноат корхоналарининг 13 фоизи)

ва 2323 та мувофиқлик

сертификатлари берилди. Мазкур сифатни бошқариш тизими жорий этилган
корхоналардан 234 таси енгил саноатга (24%) ва 414 таси озиқ-овқат саноатига
(18,6%) тўғри келади.

Тасдиқланган тармоқ жадвалига асосан 2016 йилда 752 та ва 2017 йилда

470 та корхонада сифатни бошқариш тизими жорий этилиши режалаштирилган.
Бу эса 2018 йилга бориб сертификатланган корхоналар сони 3679 тага етади.

Демак, учинчи масала, экспортолди молиялаштириш амалиётини, шу

жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини
қўллаб-қувватлаш

жамғармаси

томонидан

молиявий

кўмаклашишни

кенгайтириш, ташқи савдо компаниялари ва Экспортга кўмаклаши бюроси
билан яқин ҳамжиҳатликда иш ташкил этиш талаб этилади.

Жаҳон глобаллашуви шароитида иқтисодий муносабатларни ўрнатишни

замонавий информацион технологиялари ва Интернет тармоғисиз тасаввур
қилиб бўлмайди. Таъкидлаш жоизки, ҳозирда халқаро савдонинг 70 фоизи
интернет тармоғи орқали амалга оширилади.

Шу сабабли, вазирлик, унинг ҳудудий бўлимлари ва вазирлик тизимига

кирувчи барча ташкилотлар расмий веб-сайтлари яратилган бўлиб,
тадбиркорлик субъектлари учун интерактив интернет хизматларидан кенг
фойдаланиш йўлга қўйилди.

Демак, тўртинчи масала, миллий маҳсулотларимизни ташқи бозорга

чиқариш мақсадида, жорий йил бошидан «Trade Uzbekistan» миллий электрон
ташқи савдо порталига маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

саноат маҳсулотларининг тижорат таклифлари жойлаштирилишини таъминлаш
зарур.

Саноат корхоналарининг халқаро кўргазма-савдоларда кенг иштироки

натижасида 2015 йилда саноатнинг барча соҳалари бўйича жами 415,6
млн.долларлик контрактлар имзоланди. Мазкур экспорт шартномалари
доирасида янги харидорлар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, янги
ташқи бозорларни эгаллаш имконини бермоқда.

2016 йилда чет элларда бўлиб ўтадиган 122 халқаро кўргазма савдолари

Ҳукумат топшириғига асосан танлаб олинган бўлиб, шундан ҳудудий
корхоналар фаолятига мос келадиган 65 тасида кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектлари, агрофирмалар, фермер ва деҳқон хўжаликлари ва
саноат корхоналар иштирокини биргаликда таъминлашимиз зарур. Мазкур
кўргазма савдолари доираси экспорт шартномаларини имзолаш мумкин бўлиб,
бу альтернатив экспорт шартномалари портфелини шакллантириш имконини
беради.

Шунинг учун,

бешинчи масала,

экспортёр корхоналарни кўргазма-

савдоларда кенг иштирокини ҳамда ушбу тадбирларда ишончли хорижий
компаниялар билан қўшимча экспорт шартномалари имзоланишини таъминлаш
орқали фаол маркетинг ва эгилувчан нарх сиёсатини олиб боришлари керак
ҳамда 2016 йилда экспортга мўлжалланган махсулотларга альтернатив
шартномалар портфелини шакллантириш лозим.

Экспорт салоҳиятимиз ва имкониятларимизнинг яна бир заҳираси бу

мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқишдир. 2015 йилда
республика бўйича жами 1,2 млрд.долларлик 592 минг тонна мева-сабзавот
маҳсулотлари экспорти таъминланди.

Мамлакатимизда йилига 17 миллион тоннадан зиёд мева-сабзавот

маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, уларнинг 4 миллион тоннадан зиёди экспорт
қилинади. Ўтган йили юртимизда 12 миллион 592 минг тонна сабзавот ва
картошка, 1 миллион 850 минг тонна полиз маҳсулотлари, 1 миллион 556 минг
тонна узум, 2 миллион 731 минг тонна мева етиштирилди.

Қишлоқ хўжалиги хомашёсини чуқур қайта ишлаш, етиштирилган

маҳсулотларни сақлаш инфратузилмасини ривожлантиришга ҳам алоҳида
эътибор қаратилмоқда. Ўтган йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта
ишлайдиган 230 корхона, 77 минг 800 тонна сиғимга эга бўлган 114 янги
совутиш камераси ташкил этилди ва модернизация қилинди. Мамлакатимизда
мева-сабзавотларни сақлашнинг умумий қуввати 832 минг тоннага етказилди.
Натижада йил давомида нархларнинг ошиб кетишига йўл қўймасдан, аҳолини
асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш,
ушбу

маҳсулотларни

экспорт

қилишни

кенгайтириш,

нарх-наво

барқарорлигини сақлаш имконияти яратилди.

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан мева-сабзавотлар экспортини 3 млрд.

долларга етказиш вазифаси қўйилди. Бу борада, Ҳукумат қарорига асосан 2016
йилда жами 19,7 млн.тонна мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум
маҳсулотларини етиштириш вазифаси қўйилган бўлса, шундан 1,4 млн.тонна
маҳсулотларни экспортини ташкиллаштиришимиз зарур. Экспорт таркибининг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

асосий қисмини мева-сабзавот маҳсулотлари ташкил қилишини ҳисобга олган
ҳолда, экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинларини экиш бўйича ишларни
ташкиллаштиришимиз муҳим ҳисобланади.

Албатта, янги узилган ёки ҳўл мева-сабзавотни ташқи бозорларга етказиш

бир мунча тавакалчиликни талаб этилади. Хорижий харидоргача маҳсулотни
нес-нобуд қилмасдан етказиб беришнинг ўзи маҳсулотни сақлаш ҳамда
транспорт ва логистика инфратузилмасини ривожлантиришни талаб этади.

Лекин, янги узилган мева-сабзавотга нисбатан уни қайта ишлаган ҳолда

сотадиган бўлсак, унинг бирламчи нархига нисбатан қўшилган қиймат эвазига
кўпроқ валюта маблағларини ишлаш, маҳсулотларни нес-нобуд қилмасдан
ташқи бозорга олиб чиқиш имконини беради. Қолаверса мева-сабзавот
маҳсулотларини қайта ишлаш янги қувватларини ташкил этиш ҳамда қўшимча
янги иш ўринларини ҳам яратади.

Шу боис, олтинчи масала, жойларда, мева-сабзавот маҳсулотларини

ювиш, саралаш, кесиш, қуритиш, қадоқлаш бўйича янги қувватларни ишга
тушириш, ҳар йили бўлиб ўтадиган “Агроминитех-экспо” кўргазма-
ярмаркаларда кичик бизнес субъектлари, фермер, деҳқон ва агрофирмаларни
кенг иштирокини таъминлаш ва логистика инфратузилмаларини яратиш ва
ривожлантириш, ҳамда 1,4 млн.тонна мева-сабзавот, полиз ва узум
маҳсулотлари экспортини таъминлашимиз лозим.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги улкан экспорт салоҳиятига эга бўлиб, бу

серқуёш заминда етиштирилаётган мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари ҳамда
уларни қайта ишлаш натижасида олинган озиқ-овқат маҳсулотлари дунё
бозорларида мустаҳкам ўрин эгаллаши мумкин. Мамлакатимизнинг “..ноёб
тупроқ-иқлим шароити, мамлакатимизда қуёшли кунлар бир йилда ўртача 320
кун бўлиши, барча тўрт фаслнинг изчил алмашинуви кенг турдаги юқори
сифатли мева ва сабзавотларнинг асосий навларини етиштириш учун қулай
имкониятлар яратади. Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги мавсумининг ўзига хос
хусусияти шундаки, бу мавсум янги кўкатлар табиий шароитда етиладиган
март ойининг дастлабки кунларидан бошланиб, бутун йил мобайнида,
бозорларга узум, қовун, хурмо ва беҳининг кечки навлари етказиб бериладиган
декабрь ойининг бошига қадар давом этади. Бу эса Ўзбекистонни мева-сабзавот
ва полиз маҳсулотлари билан деярли йил давомида барқарор таъминлайдиган
ишончли базага эга бўлган мамлакатга айлантиради.

Ҳўл ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари анъанавий истеъмол

бозорларининг қайта тикланиши ва кенгайиши Ўзбекистоннинг экспорт
салоҳиятини ошишида асосий омиллардан ҳисобланади. МДҲ мамлакатлари
ичида ҳўл ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий ишлаб
чиқарувчиси бўлган Ўзбекистонда мазкур соҳада улкан, етарли даражада
фойдаланилмаётган салоҳият мавжуд.

Кейинги йилларда Россия бозорларига мева-сабзавот маҳсулотларини

экспорт қилиш ҳажми кенгайиб бормоқда. Айниқса, Россия Федерацияси
томонидан

қарама-қарши

санкция

сифатида

Европанинг

айрим

мамлакатларидан озиқ-овқат импортига имбарго қўйилиши Ўзбекистон учун
янги имкониятлар очиши мумкин. Жумладан, foodnewsweek.ru интернет-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

сайтининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
маълумотларига таяниб берган маълумотларига қараганда Ўзбекистондан 2015
йилда Россия Федерациясига 400,0 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари
экспорт қилиш кўзда тутилган. Ўтган 2014 йилда бу кўрсаткич 250,0 минг
тоннани ташкил этган эди. Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини
кенгайтиришга Россия Федерацияси Президенти В.Путиннинг 2014 йил 10
декабрда Ўзбекистонга қилган расмий ташрифи чоғида асос солинган эди.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан тасдиқланган 2015 йилги

мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти прогноз-параметрларида умумий экспорт
ҳажмини 600 минг тоннага етказиш кўзда тутилган. Ўсиш биринчи навбатда
умумий экспортнинг 80 %дан ортиғи тўғри келадиган Россияга экспортни
ошириш ҳисобига таъминланиши лозим[1].

Мамлакатимизда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт

қилишга кўмаклашиш мақсадида “Ўзагроэкспорт” ихтисослаштирилган ташқи
савдо компаниясини ташкил этилиши натижасида 2016 йилнинг биринчи
ярмида 354 минг тоннадан зиёд ёки 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 1,3
баробар кўп ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортга
етказиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов “Ўзбекистонда

Озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзусидаги
халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқида “Биз дунёнинг 80 та
давлатига 180 турдан ортиқ сархил мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш
асосида тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилмоқдамиз. Ўзбекистон ўрик,
олхўри, узум, ёнғоқ, карам ва бошқа кўплаб мева ва сабзавот маҳсулотларини
экспорт қилиш ҳажми бўйича дунёда шундай маҳсулотларни етказиб берадиган
ўнта етакчи давлат қаторига киради”- деб, таъкидлаб ўтди[2].

www.ite-uzbekistan.uz

интернет-сайтида Иқтисодиёт вазирлигининг

матбуот маркази хабарига таяниб эълон қилинган маълумотларга қараганда
кейинги 10 йилликда мамлакатимизда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт
қилиш натурал ҳажмда 400 минг тоннадан 700 минг тоннага етган. Шунингдек,
натурал ҳажмда ошиш билан бирга маҳсулот турларини кенгайиши ҳисобига
экспорт қиймати 18 баробарга ошган[3].

Албатта миллий иқтисодиётнинг жаҳон молиявий-иқтисодий тизимига

интеграциялашувини чуқурлаштириш, унинг ташқи иқтисодий бозор
конъюктурасига боғлиқлигини пасайтириш учун ташқи бозорда рақобатдош
тайёр маҳсулотлар улушини ошириш ҳисобидан экспорт таркибини
диверсификация қилиш ўта муҳим масалалардан ҳисобланади.

Экспортга йўналтирилган мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва

жаҳон бозоридаги рақобатбардошлик даражасини оширишни тез суръатлар
ривожланаётган

мамлакатлар

тажрибасини

ўргансак,

ривожланаётган

мамлакатларда

мева-сабзавотчилик

мажмуаси

экспортини

диверсификациялашганлиги: бир ёки икки маҳсулот турини ишлаб чиқаришга
ихтисослашув мақбул эмас, хусусан халқаро рақобат шароитида энг паст
харажатлар билан сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга асосланиш мақсадга
мувофиқ. Ривожланаётган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, улар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

ривожланган мамлакатлар билан харажатлар бўйича ҳам, сифат бўйича ҳам
рақобатлаша олишлари мумкин. Муваффақият, энг аввало, илғор
технологияларни жорий этиш, маҳаллий таълимни тўғри йўлга қўйиш, илмий-
тадқиқотчилик имкониятларига кенг йўл очиш ва рағбатлантиришга
асосланади.

Экспорт диверсификацияси, яъни хорижга сотилаётган товарлар ва

хизматлар номенклатурасининг кенгайиши, жами экспортда алоҳида товар ёки
хизмат тури (айниқса, хом ашё) улушининг катта бўлишига барҳам берилиши,
маҳсулотларимиз

экспорт

қилинаётган

мамлакатлар

географиясини

кенгайтириш экспорт ҳажмининг барқарор бўлишини таъминлайди, миллий
иқтисодиётнинг ташқи бозордаги салбий ўзаришларга таъсирчанлиги
даражасини

пасайтиради.

Шунингдек,

ташқи

савдо

айланмаси

диверсификацияси – экспорт ва импортнинг товар номенклатурасини ва
ҳамкор давлатлар сонининг кенгайтирилиши ҳисобланади.

1-жадвал

Ўзбекистондан Европа Иттифоқига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

экспорти (минг АҚШ дол.)

Маҳсулот номи

2012 й.

2013 й.

2014 й.

2014/2013 й.

1

2

3

4

5

6

1.

Ўзбекистондан Европа

Иттифоқига жами экспорт

10 974

12266

18315

49.3%

2.

Узум, янги узилган ёки

қуритилган

7884

8126

8597

5.8%

3.

Қуритилган мева

1507

1024

5973

483.3%

4.

Ёнғоқлар

836

2363

2718

15.0%

5.

Янги узилган қовун ва тарвуз

718

750

1016

35.5%

6.

Ўрик, гилос, шафтоли, олхўри

2

2

11

450.0%

7.

Бошқа ҳўл мевалар

27

1

0

Манба: www.nbu-export.uz маълумотлари.


Ўзбекистоннинг жаҳон аграр ва озиқ-овқат бозорларига интеграциялашуви

жараёнида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишнинг географик
таркиби муҳим аҳамият касб этади. Кейинги йилларда мева-сабзавот
маҳсулотларини экспорт қилиш географияси кенгайиб бормоқда. Авваллари
Ўзбекистон мева-сабзавотларни анъанавий тарзда МДҲ, устувор равишда
Россия ва Қозоғистонга экспорт қилган бўлса, сўнгги пайтларда “Европа ва
Осиё бозорларида унга талабнинг ошганлиги кишини қувонтиради. Кейинги 2
йил ичида етказиб бериш географияси Норвегия, Таиланд, Вьетнам, Малайзия,
Индонезия, Бразилия, Кипр, Македония, Чили, Япония, Руминия, Словакия,
Канада, Болгария ва АҚШ ҳисобига кенгайди. Мисол учун, ўзбек гилоси ва
қовуни Бельгия, Норвегия, Болтиқбўйи мамлакатлари бозорларида мустаҳкам
ўрин эгаллаган”[4].

Ҳар йили ҳўл мева-сабзавотлар “1,3-1,5 миллиард АҚШ доллари ҳажмида

дунёнинг 40 зиёд мамлакатига экспорт қилинади. Биргина 2014 йилнинг ўзида
улар сафига Италия (ўрик мағизи), Чехия (қуритилган ўрик ва ерёнғоқ),


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Малайзия (мош), Ветнам (мош), Сингапур (гилос ва ўрик) ва Ливан (ёнғоқ)
сингари мева-сабзавотлар экспорт қилинадиган янги давлатлар қўшилди”[5].

Саховатли ўзбек заминида етиштириладиган мева ва сабзавотлар юқори

нуфузга эга бўлган ҳақиқий брендга – товар белгисига айланиб, бу
маҳсулотларни сотиб оладиган мамлакатларда улар юксак рақобатдошлиги
билан ажралиб туради. Мустақил тараққиётимизнинг ўтган қисқа даврида
Ўзбекистонда амалга оширилган улкан ислоҳотлар қишлоқ хўжалигини тубдан
диверсификация қилиш ва аҳолимизни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан
тўлиқ таъминлаш, уларни катта миқдорда экспорт қилишни йўлга қўйиш
имконини берди[6].

Сўнгги йилларда республикамиз ҳукуматининг ҳўл, қуритилган ва чуқур

қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулот-ларини экспортга чиқариш борасида
олиб бораётган мақсадли дастурлари доирасида ЕИга экспорт ҳажмини
ошириш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон ва
Европада ўтказилаётган халқаро кўргазмалар, ярмаркалар, анжуман ва
форумларда ўзбек мева-сабзавот маҳсулотларининг рақобат устунликларини
намойиш этиш орқали экспорт шартномалари тузишга алоҳида эътибор
қаратилмоқда. Жумладан:

- Ўзбекистон компанияларининг 2013 йил сентабр ойида ўтган “Рига Фоод

– 2013” халқаро кўргазмасидаги иштироки натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг
мева-сабзавот маҳсулотларини Латвия ва Европа мамлакатларига етказиб
бериш бўйича 100 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги шартнома ва
келишувлар имзоланган[7];

- 2015 йилнинг 15-25 январ кунлари Германия пойтахти Берлинда ҳар йили

ўтказиладиган дунёдаги энг йирик “Green Week – 2015” халқаро қишлоқ
хўжалиги ярмаркасида Ўзбекистондан 1600 дан ортиқ компаниялар қатнашган.
Дунёнинг 70 мамлакати Қишлоқ хўжалиги вазирлари ва 500 дан ортиқ қишлоқ
хўжалиги ҳамда озиқ-овқат саноати компаниялари раҳбарлари иштирок этган,
400 мингдан зиёд киши ташкриф буюрган ушбу нуфузли ярмаркада ўзбекистон
200 м

2

майдонда ўзининг озиқ-овқат экспорти салоҳиятини намойиш этган.

Ярмарка якунларига кўра Ўзбекистондан ЕИ мамлакатларига 130 млн.
Доллардан ортиқ қийматдаги мева-сабзавот ва текстил маҳсулотларини экспорт
қилиш бўйича шартномалар тузилган;

- 2015 йили Германиянинг “Messe Berlin” кўргазма мажмуасида дунёнинг

80 дан ортиқ мамлакати иштирокида бўлиб ўтган анъанавий “Fruit Logistica –
2015” халқаро ярмаркасида Ўзбекистондан ҳўл ва қуритилган мева-
сабзавотлар, қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари намойиш этилган[8];

- 2015 йили Латвия пойтахти Ригада ўтказилган “Riga Food – 2015”

халқаро ярмаркасида Ўзбекистон вакиллари дунёнинг 20 дан ортиқ компанияси
билан мева-сабзавотлар ва озиқ-овқат етказиб беришга шартномалар
имзолашган[9];

- 2016 йил 12-16 июль кунлари Тошкентда “I Халқаро мева-сабзавот

ярмаркаси”да 40 дан ортиқ, яъни АҚШ, Буюк Британия, Бирлашган Араб
Амирликлари, Жанубий Корея, Япония, Италия, Франция, Малайзия,
Ҳиндистон, Россия, Латвия, Озарбайжон, Туркманистон, Эрон, Афғонистон,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

Қозоғистон каби қирқдан зиёд мамлакатдан кўплаб халқаро савдо
ташкилотлари, савдо-саноат палаталари, қишлоқ хўжалиги соҳасига
ихтисослашган

вазирлик

ва

идоралар,

логистика

компаниялари,

мамлакатимизнинг мева-сабзавотчилик соҳасида иш юритувчи корхоналари
иштирок этди. Ярмарка якунларига кўра, мева-сабзавот маҳсулотларини
экспорт қилиш бўйича қиймати 2 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 270
шартнома

имзоланди.

Таъкидлаш

жоизки,

экспорт

қилинадиган

маҳсулотларнинг 27 фоизини сабзавотлар, 25 фоизини узум, 20 фоизини
мевалар, 17,6 фоизини қуритилган ва қайта ишланган маҳсулотлар, 8,4 фоизини
дуккакли маҳсулотлар, 2 фоизини қовун ташкил этди[10].

2-жадвал

Ташқи бозорларни ўрганиш натижалари

Импорт

Давлати

Маҳсулот

номи

Нави

Нархи

(1 кг учун

АҚШ дол.)

Импортга

йиллик талаб

1

2

3

4

5

Россия

Федерацияси

Хурма

Лепешка

Коралек

1,4 $ - 1,7 $

450 тонн

Инжирная

Ромашка

1,5 $ - 1,6 $

Қовун

Торпедо

0,92 $

200 минг тон.

Анор

Турецкий

1,40 $ - 1,50 $

480 минг тон.

Олма

Гранни смит

1,7 $ - 1,9 $

1,38 млн. тон.

Италия

Олма

Гала

1 $

1 млн.тон.

Хурма

Гала

1 $

Қовун

Галия

0,60 $ - 0,88 $

100 минг тон.

Қовун

Пиэль де Санто 0,45 $ - 0,60 $

70 минг тон.

Тарвуз

Черный арбуз

0,5 $ - 0,10 $

70 минг тон.

Тарвуз

Поласатый

арбуз

0,15 $ - 0,20 $

70 минг тон.

Германия

Олма

Гала(Франция)

1,75 $ - 1,95$

1 млн.тон.

Олма

Голден (Италия) 1,55 $ - 1,65$

1 млн.тон.

Олма

Жанаголд

(Германия)

1 $ - 1,3$

0,5 млн.тон.

Япония

Хурма

Амагаки

3,5 $

Х

Олма

Фуджи

2,5 $

3,1 млн.тон.

Польша

Олма

Гала

0,30 $ - 0, 45$

Х

Испания

Олма

Гала

0,50 $ - 0,55$

1,1 млн.тон.

Венгрия

Олма

Гала

0,65 $ - 0,70 $

0,25 млн.тон.

Голландия

Олма

Голден

1,45 $ - 1,55 $

0,25 млн.тон

Гранни смит

1,55 $ - 1,65 $

0,25 млн.тон.

Буюк Британия

Олма

Гала

1 $

1,65 млн.тон.

Манба: www.nbu-export.uz маълумотлари.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини

қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ташқи бозорларни ўрганиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

натижасида Россия Федерацияси, Италия, Германия, Япония, Польша, Испания,
Венгрия, Голландия, Буюк Британияда хурмо, қовун, анор, олма, тарвуз каби
маҳсулотларга бўлган талаб ўрганилди ва тадбиркорларга тақдим этилди.
Уларнинг нархлари ва навлари аниқланди.

2016

йилги

ярмарка

доирасида

Осиё

тараққиёт

банкининг

мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Такео Кониши “Ташкилотимиз
Ўзбекистон билан кўплаб соҳаларда қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириб
келмоқда, ҳамкорлигимизнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири
ирригация тизимини модернизация қилишга қаратилган лойиҳалардир.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга, фермер ва
ишбилармонларга имтиёзлар яратишга, мева-сабзавотчилик тармоғини
тараққий эттиришга катта эътибор қаратилмоқда”- деб, аълоҳида таъкидлаб
ўтди.

Шунингдек, Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазирининг

ўринбосари Сергей Левин “Ҳамкорлигимиз барча соҳаларда изчил
ривожланаётгани бизни ғоят қувонтиради. Ўзбекистон Россиянинг қишлоқ
хўжалиги соҳасидаги анъанавий ва муҳим шеригидир. Мамлакатингизда барча
соҳалар қатори қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавотчилик соҳаси ҳам изчил
ривожланмоқда. Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти
ҳажмини янада ошириш, узоқ муддатли ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил
ривожлантириш ва мустаҳкамлашдан манфаатдормиз. Мазкур ярмарка
мамлакатларимиз ўртасидаги соҳага оид ҳамкорликни янада ривожлантириш,
ўзаро фикр ва тажриба алмашиш имконини беради[]11”, - деб ўз фикрини баён
этди.

Кейинги йилларда ўзбек маҳсулотларига Европа мамлакатларида ҳам

талаб кучайиб бормоқда. Мисол учун, Ўзбекистон мева-сабзавотлари
Австриянинг “REWA” гипермаркетлари тармоғида сотилмоқда ва элита
шоколадлар ишлаб чиқарувчи “Zotter” шоколад фабрикасининг хомашёси
таркибига қўшилмоқда. Шунингдек, Германиянинг “Marap Handels GmbH”
каби йирик гипермаркетлари тармоғи аъло таъм ва юқори экологик
стандартларга жавоб бергани учун ўзбек мева-сабзавотларини афзал кўрмоқда.
Жорий йилда экспорт географияси Норвегия, Польша, Афғонистан, Бельгия,
Эрон, Таиланд, Туркманистон ва Беларусга экспорт қилиш ҳисобига
кенгайди[12].

Юқоридаги тадбирларни амалга ошириш билан бир қаторда, барча экспорт

заҳираларини ишга солиш, 2016 йилда Республика ҳудудлари экспорт
топшириқларини бажаришга имкон бериб, республика экспортида кичик бизнес
ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспорти улуши ортишига катта ҳисса
қўшади.

Экспорт таркибини диверсификация қилиш қўшма корхоналар сонини

кўпайтиришга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга,
янги иш ўринларини яратишга, экспортдан тушадиган валюта тушумларини
оширишга, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва натижада аҳоли
турмуш шароитини оширишга олиб келади. Маълумки, мамлакатимизнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

12

www.iqtisodiyot.uz

иқтисодий салоҳияти экспорт ҳажмини тўхтовсиз ошириб бориш имкониятини
беради.

Мамлакат экспорт салоҳиятини ривожлантириш стратегиясининг муҳим

таркибий қисмларидан яна бири фаол экспорт сиёсатини юритишдир. Бундай
сиёсатнинг моҳиятини кутиб, пойлаб ўтириш эмас, Ўзбекистон товарлари учун
бозорларни забт этиш, эгалланган ўринларни бошқалар эгаллаб олишига,
бизнинг экспортчиларимизни эгалланган бозорларидан сиқиб чиқаришга йўл
қўймаслик ташкил қилади. Бунга эришиш учун маҳсулот сифатини яхшилаш,
экспорт

товарлари

ассортиментини

диверсификациялаш,

экспортга

чиқарилаётган товарлар нархини пасайтириш учун харажатларни камайтириш
йўлларини излаш каби масалалар билан доим шуғулланиш лозим бўлади.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий бозорлар сегментларини аниқлаш ва
ўзлаштириш бўйича фаол маркетинг стратегиясини яратиш ҳам жуда муҳим
аҳамият касб этади.

Ўзбекистон экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича санаб ўтилган

умумий

тадбирлар

иқтисодиётнинг

муайян

соҳаларида

экспортни

ривожлантириш бўйича аниқ дастурларга айланиши керак. Шу билан бирга,
экспорт маҳсулотлари таркибини диверсификация қилиш ва янги бозорларга
чиқиш учун мўлжалланаётган тадбирлар экспорт хажмининг жиддий ўсишига
олиб келишига мустаҳкам замин яратади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

www.foodnewsweek.ru/world/uzbekistan-gotov-uvelichit-eksport-produktov-

v-rf.html

2.

http://www.uza.uz/oz/politics

3.

www.ite-

uzbekistan.uz/vis/uzprint/rus/press/news.php?ELEMENT_ID=14009

4.

www.gazeta.norma.uz/publish/doc/text117489_serquesh_uzbekistonning_dun

ega_inomlari

5.

www.uzlidep.uz/uzc/news/

6.

http://www.uza.uz/oz/politics/prezident-islom-karimovning-zbekistonda-ozi-

ovat-dasturini-amalga-oshirishning-muim-zakhiralari-mavzusidagi-khalaro-
konferentsiyaning-ochilish-marosimidagi-nuti-07.06.2014

7.

www.publika.uz/uz/uzbekistan/politics/30367

8.

www.beta.review.uz/index.php/novosti-main/7-biznes/730-uzbekistan-

prinyal-uchastie-v-yarmarke-fruit-logistica-2015

9.

www.anons.uz/article/economics/16329/

10.

http://agro.uz/uz/news/agro/-zekspomarkaz

11.

http://www.uza.uz/oz/business/zbekiston-meva-sabzavotlari

12.

www.12uz.com/news/show/economy/7409

Библиографические ссылки

www.foodnewsweek.ru/world/uzbekistan-gotov-uvelichit-eksport-produktov-v-rf.html

http://www.uza.uz/oz/politics

www.ite-

uzbekistan.uz/vis/uzprint/rus/press/news.php?ELEMENT ID= 14009

www.gazcta.norma.uz/publish/doc/tcxtll7489 serqucsh uzbckistonning dun ega inomlari

www.uzlidcp.uz/uzc/ncws/

http://www.uza.uz/oz/politics/prezident-islom-karimovning-zbekistonda-ozi-ovat-dasturini-amalga-oshirishning-muim-zakhiralari-mavzusidagi-khalaro-konferentsiyaning-ochilish-marosimidagi-nuti-07.06,2014

www.publika.uz/uz/uzbekistan/politics/30367

www.beta.review.uz/index.php/novosti-main/7-biznes/730-uzbekistan-prinyal-uchastie-v-vanTiarke-fruit-logistica-2015

www.anons.uz/article/economics/16329/

http://agro.uz/uz/news/agro/-zekspomarkaz

http://www.uza.uz/oz/business/zbckiston-meva-sabzavotlari

www, 12uz.com/news/show/economy/7409

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов