Халқаро бозорларда глобал товар экспорти ва импортининг трендлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
90-96
25
7
Поделиться
Отакулов, М. (2012). Халқаро бозорларда глобал товар экспорти ва импортининг трендлари. Экономика и инновационные технологии, (1), 90–96. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7854
М Отакулов, Академия государственного управления при Президенте Республики Узбекистан

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада глобаллашув жараѐни товар ва хизматларнинг халқаро масштабда товар экспорти ва импорти таркиби ва уни ҳудудий хиссаси бўйича динамик равишда ўзгариш тенденциялари боғлиқликларда таҳлил қилинишича экспорт ва импорт операцияларини тренд ўзгаришлари полиномаси жаҳон бозори конъюнктураси талаб ва таклиф ўзгаришларини нисбатан боғлиқликларини кўриш мумкин. Дунѐ бўйича ҳудудлар кесимида товар экспортини ҳиссасини фоизларда ўн йилликларда нисбатан ўзгариши унинг миқдорини қийматлардаги ифодасига нисбатан ўсиш суръатида фарқланиши ва бу фарқлар ўзгариш индексини қийматлар таркиби бўйича олинган кўрсаткичларнинг товар ва маҳсулотлар таркиби бўйича ушбу даврлар давомида ўзгаришини қамраб олган бўлиб, ўсиш суръатини товарлар таркиби бўйича умумий ва хусусий жиҳатларига боғлиқлиги тренд тенгламаси асосида келтирилган.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

1

М.К. Отақулов,

катта илмий ходим-изланувчи,

ДЖҚА

ХАЛҚАРО БОЗОРЛАРДА ГЛОБАЛ ТОВАР ЭКСПОРТИ ВА

ИМПОРТИНИНГ ТРЕНДЛАРИ

АННОТАЦИЯ

Мақолада глобаллашув жараѐни товар ва хизматларнинг халқаро

масштабда товар экспорти ва импорти таркиби ва уни ҳудудий хиссаси бўйича
динамик равишда ўзгариш тенденциялари боғлиқликларда таҳлил қилинишича
экспорт ва импорт операцияларини тренд ўзгаришлари полиномаси жаҳон
бозори конъюнктураси талаб ва таклиф ўзгаришларини нисбатан
боғлиқликларини кўриш мумкин. Дунѐ бўйича ҳудудлар кесимида товар
экспортини ҳиссасини фоизларда ўн йилликларда нисбатан ўзгариши унинг
миқдорини қийматлардаги ифодасига нисбатан ўсиш суръатида фарқланиши ва
бу фарқлар ўзгариш индексини қийматлар таркиби бўйича олинган
кўрсаткичларнинг товар ва маҳсулотлар таркиби бўйича ушбу даврлар
давомида ўзгаришини қамраб олган бўлиб, ўсиш суръатини товарлар таркиби
бўйича умумий ва хусусий жиҳатларига боғлиқлиги тренд тенгламаси асосида
келтирилган.

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиѐтининг товар ва хизматлар бозоридаги

глобаллашув истеъмолчилар хоҳиш-истакларини унификациялашуви натижаси
бўлиб, унда глобал товарларга бўлган талабнинг сифат ва миқдор таркибини
умумлаштирган янги меъѐри вужудга келди. Республикамизда ташқи савдо
экспорти ва импортини ҳиссасини ортиб бориши халқаро бозорларга
интеграцияни янада кенгайишини кўрсатмоқда. Буни эътиборга олиб
мамлакатимиз Президенти И.А. Каримов

―Барчамиз бир ҳақиқатни англаб

етишимиз лозим — Ўзбекистон бугун халқаро ҳамжамиятнинг ва глобал
молиявий-иқтисодий бозорнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади‖

1

,

деб таъкидлаб ўтди.

Глобаллашув дунѐ иқтисодиѐтида жиддий тузилмавий ўзгаришларни

келтириб чиқарди. Натижада айрим давлатлар ундан ўзининг ишлаб чиқариш ва
савдо соҳасидаги нисбий афзалликлари асосида бошқа давлатларга нисбатан
юқори манфаатларга эга бўлди. Бунинг тасдиғи сифатида жаҳон ҳамжамиятида
юз бераѐтган глобаллашув иқтисоднинг интеграллашуви ва дунѐнинг барча
давалатлар иқтисодининг бир–бири билан боғлиқлигини кучайиб боришини
кўриш мумкин. Унинг ѐрқин мисоли сифатида жаҳон савдосининг экспорт ва
импорт операциялари таркибидаги динамик ўзгаришларда кўриш мумкин
(1-расм).

1

Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари

ва чоралари. –Т.: Ўзбекистон, 2009, 5-б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

2






1-расм. Жаҳон савдо экспорти ва импортининг 2000-2009 йиллардаги

динамик ўзгариш графиги

2

.

1-расмда келтирилган маълумотдан кўриниб турибдики, жаҳон савдо

экспорти ва импорти ўртасидаги тафовут кескин фарқ қилмайди, лекин унинг
динамик ўзгариши 2004 йилда экспорт 21 %га, импорт 18,9 %га ортган бўлса,
2009 йилга келиб, экспорт 12,5 %, импорт -11,6 %га тушган. Жаҳон экспорти ва
импорти ўзгариш динамикасининг 2000-2009 йиллардаги ўзгариши тренд
тенгламаси экспорт учун полиномал тренд тенгламаси

y = 0,963x

2

- 10,40x - 10,57

(1)

Бунда: R² = 0,555 га тенг бўлиб, импорт учун полиномал тренд тенгламаси

y = 0,843x

2

- 9,091x - 8,485

(2)

Бунда: R² = 0,506га тенг. Мавжуд ҳолатнинг полиномал тренд тенгламаси
динамик ўзгаришда ўрта боғлиқликни ифодалаб, тафовутларни кескин фарқ-
ланмаслигини исботлашини кўриш мумкин.

Полиномал тренд тенгламалар интерпретациясини кўрсатишича, жаҳон

бозорида экспорт ва импорт операцияларининг 2000-2007 йилларда экспорт
ҳажми бўйича устунликка эришиб, унинг вазни юқори бўлган ва 2007 йилнинг
иккинчи ярмидан молия бозоридаги инқирозли вазият оқибатида импортнинг
ҳажми ортиб боришини кузатиш мумкин.

Жаҳон товар савдосини асосий маҳсулотлар гуруҳи таркиби бўйича

ўртача йиллик фоизлардаги ўзгариши таҳлил қилинадиган бўлса, унда саноат
маҳсулотлари ишлаб чиқаришда юқори ўзгаришга эгалигини кўриш мумкин
(2-расм).

2

Жаҳон савдо ташкилоти статистик маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайѐрланган (www.wto.org).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

3





2-расм. Жаҳон товар савдосининг асосий маҳсулотлар гуруҳи бўйича

ўртача йиллик фоизлардаги ўзгариши

3

.



Келтирилган маълумотларда саноат маҳсулотлари бўйича мос

даврлардаги фоизлардаги ўзгаришлар билан полиномал боғлиқлик ўртасида
1990-2009 йиллар оралиғида деярли фарқ йўқлигини кўриш мумкин. Қолган
ѐқилғи ва қазиб олиш маҳсулотлари 1950-1973 йилларга нисбатан 1973-1990
йилларда 7 фоиздан кўп миқдорга кескин ўзгарган. Ушбу ўзгаришнинг жаҳон
бозори конъюнктурасига таъсири катта бўлди, саноат ва қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари нархига ўз таъсирини кўрсатди. Полиномал тренд тенгламаси
қуйидаги кўринишда: боғлиқликнинг полиномал бўлмаган, яъни чизиқли
логорифмик кўринишларида ноижобий параметрал кўрсаткичларга эга ҳамда
апроксион хатолик даражаси зарур бўлган аниқлик даражаси интервалидан
юқори ѐки жуда паст. Саноат маҳсулотлари учун:

y = 1,504x

2

- 8,341x + 16,51

(3)

R² = 0,980

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича

y = 1,96x

2

- 10,58x + 15,48

(4)

R² = 0,757

Ёқилғи ва қазиб олиш маҳсулотлари бўйича

y = 0,455x

2

- 2,384x + 5,979

(5)

R² = 0,467

Таҳлилларнинг кўрсатишича, 1950-2009 йилги ўзгариш 1950-1973йилги

ўзгаришдан паст эканлигини саноат, қишлоқ хўжалиги ва ѐқилғи ҳамда қазиб
олиш маҳсулотлари бўйича полиномал боғлиқликлар тенгламаси асосида
кўриш мумкин. Бунинг сабаби, жаҳон бозорида товар ва хизматлар ишлаб
чиқариш ва истеъмолнинг интенсивлашуви ҳисобига содир бўлишидир.

3

Жаҳон савдо ташкилоти статистик маълумотлари асосида муаллиф томонидан қайта ишланган (www.wto.org).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

4

Нисбий афзаллик асосида ихтисослашувнинг шартли равишда квотали

савдо келишувларига ўтиши глобаллашувнинг кейинги босқичларида глобал
товар томон янада фаол трансформациялашувга олиб келмоқда. Буни глобал
товарда мужассам бўлган истеъмолнинг дунѐ бўйича глобаллашув талабларини
қондириш билан боғлиқ асосий товар гуруҳлари савдосидаги ўзгаришлар
асосида кўриш мумкин.

2000 ва 2009 йилларда дунѐ товар экспортининг нисбатан ўзгаришини

ҳудудлар кесимида ўзгариш ҳиссаси кўриб чиқиладиган бўлса, унинг миқдорий
ўзгаришлари Шимолий Америка ҳудудида 0,68 га, Европада 0,98га тушган
бўлса, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида (МДҲ) 1,61га, Африка ва Ўрта
Шарқ давлатларида 1,33га ортган. Ушбу ҳолат дунѐ товар экспортининг
қийматлар кўринишида юқорида келтирилган ўзгаришларни такрорлайди
(1-расм).

Дунѐ бўйича ҳудудлар кесимида товар экспортини ҳиссасини фоизларда

2009 йилни 2000 йилга нисбатан ўзгариши унинг миқдорини қийматлардаги
ифодасига нисбатан ўсиш суръатида фарқланади. Ушбу фарқлар ўзгариш
индексини қийматлар таркиби бўйича олинган кўрсаткичларнинг товар ва
маҳсулотлар таркиби бўйича ўн йиллик давомида ўзгаришини қамраб олган
бўлиб, ўсиш суръатини товарлар таркиби бўйича умумий ва хусусий
жиҳатларига боғлиқ.

1-жадвал

2000 ва 2009 йилларда дунѐ товар экспортида ҳудудлар ҳиссаси

4

Ҳудудлар

Дунѐ бўйича

ҳиссаси, %

2009/

2000 йилга

нисбатан

ўзгариш

Қиймати, млрд.

АҚШ долл.

2009/

2000 йилга

нисбатан

ўзгариш индекси

2000й. 2009й.

2000й.

2009й.

1.

Шимолий
Америка

19,5

13,2

0,68

1225

1602

1.30

2.

Жанубий ва
марказий
Америка

3,2

3,8

1,19

198

459

2.32

3. Европа

42,0

41,2

0,98

2634

5016

1.9

4. МДҲ

2,3

3,7

1,61

146

452

3.1

5. Африка

2,4

3,2

1,33

149

384

2.57

6. Ўрта Шарқ

4,3

5,7

1,33

268

690

2.57

7. Осиѐ

26,4

29,4

1,11

1837

3888

2.12

8. Дунѐ бўйича

100

100

1

6456

12490

1.94







Ушбу ҳолат дунѐ товар экспортининг қийматлар кўринишида юқорида

келтирилган ўзгаришларни такрорлайди. Буни дунѐ товар экспортини МДҲ ва
Африка ва Ўрта шарқ давлатларининг арзон ишчи кучи ва арзон хомашѐ
экспортини ўсиши ва асосий глобал товар даражасига етган маҳсулотлар
эвазига ҳамда таннарх бўйича рақобат устунлиги эвазига ўзгаришга
эришганлигидадир.

4

Жаҳон савдо ташкилоти статистик маълумотлари асосида муаллиф томонидан қайта ишланган (www.wto.org).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

5

Дунѐ бўйича МДҲ экспорти ва импортини ҳиссасини йиллик фоизларда

динамик ўзгариши кўриб чиқиладиган бўлса, экспортни 2000йилдан 2001
йилгача 36,9 %га ва импорт 15,6 %га миқдорга пасайганлигини кўриш мумкин
(3расм).

Халқаро иқтисодий майдондаги глобаллашув жараѐни билан боғлиқ

бўлган тенденцион ўзгаришларга асосан йирик иқтисодга эга бўлган давлатлар
ва нисбатан кичик иқтисодли давлатлар ўртасидаги товар ва хизматлар
айирбошлашни интенсивлашувига сабаб бўлди. Ушбу ҳолатни эътиборга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов

―Жаҳон миқѐсида

глобаллашув ва рақобат тобора кучайиб бораѐтган бугунги замонда биз
дунѐда юз бераѐтган туб ўзгаришлар жараѐнида эгаллаб турган ўрнимизни
холисона ва танқидий баҳолашимиз, тобора ошиб бораѐтган ҳаѐт
талабларига жавоб беришимиз, кечаѐтган давр билан ҳамқадам
бўлишимиз шарт‖

5

–деб таъкидлади.
























































3-расм. МДҲ экспорти ва импортини йиллик фоизларда ўзгариши

6

.



Бу ҳолат жаҳон бозори конъюнктурасини ва давлатлар тўлов балансини

ѐмонлашуви билан изоҳланади. Лекин Ўзбекистон Республикасида 2008 йилда
ташқи савдо айланма 21,4 фоизга ва товарлар ва хизматлар экспорти 28,7
фоизга ортган

7

. Албатта бундай ижобий ўзгариш ташқи экспорт ва импорт

операцияларини мақсадли товар ва хизматлар гуруҳида олиб бориш асосида
амалга ошган.

Жаҳон миқѐсида глобаллашув ва иқтисодиѐтнинг либераллашуви ҳамда

рақобатни тобора кучайиб бориши билан боғлиқ жараѐнларда кескин қалқиш

5

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини

ривожлантириш концепцияси. - Т.: Ўзбекистон, 2010, 4-б.

6

Жаҳон савдо ташкилоти статистик маълумотлари асосида муаллиф томонидан қайта ишланган (www.wto.org).

7

Каримов И.А. Жаҳон молиявий – иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг

йўллари ва чоралари. - Т.: Ўзбекистон, 2009, 5-б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

6

ѐки инқирозли вазиятдан сақланиш ҳамда интеграцион муносабатларда импорт
маҳсулотларига ортиқча боғланмасликни муҳим масала эканлиги 2008йилда юз
берган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози сабоқлари асосида бугун барча
иқтисодий адабиѐтларда ўз исботини топди.

Ўзбекистон Республикаси

экспорти ва импортининг базис даврларга

нисбатан йиллик фоизда ўзгариши таҳлил қилинса, охирги йилларда экспорт
салоҳиятини ортганлигини ва импорт операциялари бўйича ташқи қарзни
йўқлигини кўриш мумкин (2-жадвал).

2-жадвал

Ўзбекистон Республикаси

экспорти ва импортининг ўтган йилга нисбатан

йиллик фоизларда ўзгариши

8

Кўрсаткичлар

2005й. 2006й. 2007й. 2008й. 2009й. 2010й.

Экспорт

111,5

118,1

140,7

128,7

102,4

110,8

пахта толаси

117,9

106,2

102,8

94,6

94,9

146,0

озиқ-овқат маҳсулотлари

110,3

2,5р

150,7

67,5

139,0

177,1

улардан истеъмол
маҳсулотлари

142,1

2,9р

156,6

67,9

136,4

177,3

кимѐ ва кимѐвий маҳсулотлар

123,9

124,8

172,4

104,8

90,9

112,9

энергия манбалари ва нефт
маҳсулотлари

103,6

164,2

216,7

160,5

142,2

80,2

қора ва рангли металлар

119,5

142,6

125,4

78,8

72,3

152,7

машина ва ускуналар

126,6

134,7

144,3

93,7

38,4

2,1м

хизматлар

114,9

117,5

124,6

124,4

85,9

114,7

бошқалар

102,5

81,9

129,1

98,0

103,9

Импорт

107,2

107,4

109,5

111,5

97,3

93,2

озиқ-овқат маҳсулотлари

110,1

124,4

112,7

126,1

105,5

113,2

шундан истеъмол маҳсулотлари

117,9

106,0

93,3

110,7

86,0

113,9

кимѐ ва кимѐвий маҳсулотлар

116,9

117,9

117,0

110,5

92,7

120,3

энергия манбалари
ва нефт маҳсулотлари

127,9

183,1

87,7

66,5

72,5

161,0

қора ва рангли металлар

106,7

108,9

136,4

100,6

80,3

123,7

машина ва ускуналар

101,0

100,0

108,5

119,8

105,0

72,7

хизматлар

100,0

94,6

96,8

109,2

96,7

101,7

бошқалар

124,0

106,5

104,4

92,9

81,6

116,8



Жадвал маълумотига асосан экспортни 2007 йилда 2006 йилга нисбатан

кескин 140,7 %га ўсиши ва импортни эса 2010 йилга келиб 93,2 фоизга
тушишини кузатиш мумкин. 2010 йилга келиб экспорт суръатини ортиб
бориши озиқ – овқат товарлари 177,1 %га ва жумладан истеъмол товарлари
177,3% ҳисобига бўлган бўлса, импорт эса энергия ва нефть маҳсулотлари
(161%) ҳисобида бўлган. Ушбу келтирилган кўрсаткичлар таҳлилида импорт
қилинувчи истеъмол товарларини 2010 йилда 113,9 %га ортиши мамлакатимиз
ички захиралари ҳисобига унинг ўрнини босувчи ички истеъмол товарлари
базасини

кенгайтириш

имкониятини

Президентимиз

И.А. Каримов

―Мамлакатимиз иқтисодий тараққиѐтининг энг муҳим истиқболлари ва

8

Жадвал муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат Статистика қўмитаси маълумоти асосида

ҳисобланган .


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

7

устувор йўналишларини белгилаб олар эканмиз, биз ички эҳтиѐжнинг
ўсишига алоҳида эътибор қаратишимиз керак бўлади‖

9

- деб таъкидлайди.

Маълумки, ривожланаѐтган давлатларнинг ―импорталмашинувчи‖ ўсиш

иқтисодий сиѐсатига асосланиши, ташқаридан кириб келаѐтган импорт
товарларни квоталаш эвазига ички талабни рағбатлантириш натижасида ЯИМ
(ялпи ички маҳсулот)да ўсишга эришиш мумкин. Жумладан, 2010 йилда
республикамизда ўтган йилга нисбатан 8,5% ўсишга эришилди. Кейинги ўн
йилда (2000 йилга нисбатан таққослаганда, 2010 йилда) мамлакатимизда ялпи
ички маҳсулот қарийб 2 баробар, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда эса 1,7
баробар ошганлигини кўриш мумкин.

Келтирилган маълумотлар асосида

истиқболли ривожланиш стратегияси сифатида 2011 йили мамлакатимизда
ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 108,3 фоиз, саноатдаги ўсиш — 109,3
фоиз, қишлоқ хўжалигида — 105,8 фоиз ҳажмида бўлиши кўзда тутилмоқда.
Инфляция даражаси 7-9 фоиз атрофида бўлиши назарда тутилмоқда

10

.

Юқорида келтирилган мамлакат истиқбол кўрсаткичлари асоси ички

истеъмол талабнинг ҳиссасини орттиришни мамлакатимиз Президенти

―...бизнинг яқин истиқболдаги энг муҳим вазифамиз бошлаган
ишларимизни изчил давом эттириш – истеъмол талабини кенгайтириш
мақсадида социал соҳани ривожлантириш, меҳнатга ҳақ тўлашни янада
ошириш, хизмат кўрсатиш секторини, инфратузилма объектларини
ривожлантиришга, транспорт ва коммуникация лойиҳалари амалга
оширилишига алоҳида эътибор беришдир‖

- деб таъкидлайди.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, глобаллашув жараѐни жаҳон бозорида

асосий товар гуруҳи бўлган глобал товарларнинг экспорти ва импортини
динамик ўзгариши асосида унинг ҳиссаси ва таркиби бўйича полиномал
боғлиқликлардаги тафовутларни чуқур таҳлил қилиш ҳамда ўрганиш халқаро
глобаллашув жараѐнида мамлакат ривожланишининг демократик бозор
ислоҳотларини ва иқтисодиѐтни либераллаштиришни ва уни янада
чуқурлаштиришнинг асоси ҳисобланади.

9

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини

ривожлантириш концепцияси. -Т.: Ўзбекистон, 2010, 53-б.

10

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини

оширишга хизмат қилади // Халқ сўзи, 2011, 23 январь.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов