Ахборот-коммуникация тармоқлари ва интернет технологиялари истиқболи

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
203-208
34
5
Поделиться
Ибрагимова, Л., & Саидкаримова, С. (2012). Ахборот-коммуникация тармоқлари ва интернет технологиялари истиқболи. Экономика и инновационные технологии, (2), 203–208. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7931
Л Ибрагимова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

С Саидкаримова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

ученик

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Ўқув жараѐнига кенг форматли коммуникация тармоқлари ва интернет технологияларини жорий қилиш мақсадида Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда “электрон таълим” миллий тармоғини барпо этишни ниҳоясига етказиш ҳамда 2011 йилда мамлакатимизнинг барча олий ўқув юртларини, кейинчалик эса академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини ягона компьютер ахборот тармоғига улашни таъминлаш вазифаси юклатилади”.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

1

Л.Т. Ибрагимова,

катта ўқитувчи,

С.С. Саидкаримова

талаба, ТДИУ

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИ ВА ИНТЕРНЕТ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ИСТИҚБОЛИ

Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек,

“Ўқув

жараѐнига кенг форматли коммуникация тармоқлари ва интернет
технологияларини жорий қилиш мақсадида Ўзбекистон алоқа ва
ахборотлаштириш агентлигига Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги
билан ҳамкорликда “электрон таълим” миллий тармоғини барпо этишни
ниҳоясига етказиш ҳамда 2011 йилда мамлакатимизнинг барча олий ўқув
юртларини, кейинчалик эса академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини
ягона компьютер ахборот тармоғига улашни таъминлаш вазифаси
юклатилади”

.

Хусусан, юртбошимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузаларида бугунги кунда
мамлакатимиз томонидан эришилган ютуқлар билан бирга ҳали олдимизда
демократик ислоҳотларни янада ривожлантириш ва фуқаролик жамияти
қуришда муҳим вазифалар турганини таъкидлаб ўтиб, кейинги босқичдаги
Ўзбекистон тараққиѐт йўлини белгилаб бердилар. 2010 йилнинг 12 ноябрь куни
Президентимиз Ислом Каримов томонидан парламентни янада ривожлантириш
ва

мустаҳкамлаш,

мамлакатимизнинг

суд-ҳуқуқ

тизимини,

сайлов

қонунчилигини такомиллаштириш, фуқаролик жамияти институтларини,
Оммавий Ахборот Воситаларини ривожлантириш, шунингдек, демократик
ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва иқтисодиѐтни либераллаштиришга
қаратилган.

“Мамлакатимизда

демократик

ислоҳотларни

янада

чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”
эълон қилинди.

Президентимиз томонидан таклиф этилган бу концепцияда бошқа

соҳалар билан бир қаторда мамлакатимизда ахборот соҳасини ислоҳ қилиш,
ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Хусусан, юртбошимиз таъкидлаганидек, “бугун биз демократик жараѐнларни
чуқурлаштириш, аҳолининг сиѐсий фаоллигини ошириш, фуқароларнинг
мамлакатимиз сиѐсий ва ижтимоий ҳаѐтидаги амалий иштироки ҳақида сўз
юритар эканмиз, ахборот эркинлигини таъминламасдан, Оммавий Ахборот
Воситаларини инсонлар ўз фикр ва ғояларини содир бўлаѐтган воқеаларга ўз
муносабати ва позициясини эркин ифода этадиган минбарга айлантирмай
туриб, бу мақсадларга эришиб бўлмаслигини яхши англаймиз”.

Ўзбекистонда вазирликлар ва идораларда, давлат ҳокимиятининг

жойлардаги органларида Ахборот-коммуникация технологияларини янада
кенгроқ жорий этиш, Интернет тармоғидаги Ахборот ресурсларини ошириш,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

2

электрон ҳужжат айланишини кенг йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор
берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ХV боби “Оммавий
Ахборот Воситалари”га бағишланган бўлиб, ўз ичига битта 67-моддани олади.
Ушбу моддада Оммавий Ахборот Воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ
ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда
жавобгардирлар.

Цензурага йўл қўйилмайди, деб белгилаб қўйилгани Оммавий Ахборот

Воситаларининг мутлақ қонуний эканлигининг кафолати ҳисобланади. Кейинги
10 йилда Оммавий Ахборот Воситалари фаолиятига бевосита дахлдор бўлган
ўнга яқин қонун ҳужжатлари “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари
тўғрисида”,

”Оммавий

Ахборот

Воситалари

тўғрисида”,

”Телекоммуникациялар тўғрисида”, ”Реклама тўғрисида” бир қанча қонунлар
қабул қилинди. Шундай қонун ҳужжатлари асосида мамлакатимизда Оммавий
Ахборот Воситалари соҳасида амалга оширилаѐтган ислоҳотларни янада
чуқурлаштириш имкони яратилди.

Юртбошимиз таъкидлаганидек, ”мамлакатимизда ўтган йиллар давомида,

айниқса, охирги 10 йилда Оммавий Ахборот Воситаларини янада
либераллаштириш, сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли
ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилди”. Кейинги 10 йилда
мамлакатимизда фаолият юритаѐтган Оммавий Ахборот Воситаларининг сони
1,5 баробар, электрон Оммавий Ахборот Воситаларининг сони эса 7 баробар
кўпайиб, уларнинг умумий сони 1200 тага етди.

Мавжуд барча телеканалларнинг 53%и, радиоканалларнинг эса 85%и

нодавлат Оммавий Ахборот Воситалари ҳисобланади. Ўтган йиллар мобайнида
Оммавий Ахборот Воситалари фаолиятида туб ўзгаришлар амалга оширилди.
Оммавий Ахборот Воситаларининг фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий
асослар яратилди. Бу йўналишда “Ноширлик фаолияти тўғрисида” (1996),
“Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида” (1996), “Оммавий
Ахборот Воситалари тўғрисида” (1997), “Ахборот олиш кафолатлари ва
эркинлиги тўғрисида” (1997) каби қонун ҳужжатларини айтиб ўтиш жоиздир.

Юртимизда муаллифлик ҳуқуқлари ва интеллектуал мулкни ҳимоя

қилиш, бу йўналишдаги меъѐрий ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, амалдаги
қонунчилик талаблари бажарилишини таъминлаш бўйича изчил тадбирлар
амалга оширилмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар Оммавий Ахборот Воситалари
учун янги имкониятлар яратиш билан бирга, Интернет журналистика ривожига,
миллий Оммавий Ахборот Воситаларининг халқаро медиа майдонда
интеграллашувига хизмат қилади.

Бугунги кунда янгилик бериб борувчи миллий Интернет порталлар

тизими кенгаймоқда, деярли барча босма Оммавий Ахборот Воситалари ўз веб-
сайтларига эга. 2010 йил 1 январь маълумотларига кўра, миллий “UZ” домени
майдондаги доменлар сони 10,3 минг тага етди. Вазирлик ва идоралар
томонидан веб-сайтлар орқали аҳолига интерфаол хизмат кўрсатиш 2,8 мартага
кўпайди. Интернет тизимига уланишга ѐрдам берувчи ташкилотлар сони
мингдан ортиб кетди. Интернет хизматидан фойдаланувчилар сони 6,8


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

3

миллиондан ортди. Қисқа муддатда Ўзбекистонда мобиль алоқа абонентлари
сони қарийб 11 миллионга етди.

Юртимизда ўтказилаѐтган маъмурий ислоҳотлар борасида ахборот-

коммуникация технологиялари тараққиѐтини жорий этиш, ҳисоботларни ва
қоғозли ҳужжат айланишини қисқартириш асосида давлат бошқаруви тизимини
босқичма-босқич модернизациялаш ва унинг фаолияти самарадорлигини
амалга ошириш йўлга қўйилди. Ахборот олишни кенгайтириш борасида давлат
хизматчиларининг турли йўналишлар соҳасида, давлат бошқаруви ҳамда
жамиятда ахборот-коммуникация технологияларини қўллашнинг жаҳон
тенденциялари бўйича хабардорлигини ошириш сиѐсати, шунингдек, электрон
ҳукумат қуришга йўналтирилган реал лойиҳалар борасида амалий кўникмалар
олиш, ахборот ва тажриба алмашиш амалга оширилмоқда.

Оммавий Ахборот Воситалари босма нашрлар ташкилий-ҳуқуқий

соҳалари, шунингдек, уларнинг эркин ривожланиши ва шаклланишининг
ҳуқуқий-иқтисодий

кафолатини

такомиллаштириш,

жамиятни

либераллаштириш ва демократик жараѐнларда уларнинг фаол иштирокини
таъминлаш мақсадида Президентимиз Ислом Каримов томонидан эълон
қилинган концепцияда ахборот соҳасида бир қатор янги қонунларни ишлаб
чиқиш ва амалдаги қонунларга бир қатор ўзгартиришлар киритиш йўлга
қўйилди. Оммавий Ахборот Воситалари соҳасига оид янги қонунлар қабул
қилиниши, шунингдек, амалдаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар
киритилиши қуйидаги имкониятларни яратади:

Биринчидан,

фуқароларнинг ахборот олишдаги Конституциявий

ҳуқуқини янада кенгроқ амалга ошириш, давлат органларининг қарор қабул
қилишдаги масъулиятини кучайтириш, аҳолининг ўз ҳуқуқ-эркинликлари ва
қонуний манфаатларига оид қабул қилинаѐтган қарорлар билан яқиндан
танишиш имкониятини яратиш, ижро ҳокимияти органлари фаолияти, ҳамда
давлатнинг ички ва ташқи сиѐсати очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш.

Иккинчидан,

Ахборот

бозори

иштирокчилари

фаолияти

самарадорлигини кучайтириш, уларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя
қилиш ва фаолиятини жонлантириш, уларга қўшимча иқтисодий имтиѐзлар
яратиш, миллий ахборот майдонининг изчил ривожланишига оид бир қатор
ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш.

Учинчидан,

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти

устидан жамоатчилик ва парламент назоратини таъминлашда Оммавий
Ахборот Воситалар ролини ошириш, ҳукумат ва жамоатчилик ўртасида
мустаҳкам алоқани йўлга қўйиш, давлат ва жамоат бирлашмалари матбуот
хизматлари, медиа тузилмалар фаолиятини ривожлантириш.

Тўртинчидан,

Оммавий Ахборот Воситаларининг ахборот олиш

юзасидан мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш, ахборот
олиш соҳасидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун юридик ва
мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлигини кучайтириш ва бир қанча
чора-тадбирларни таъминлашга қаратилган ҳуқуқий механизмлар устида иш
олиб бориши мақсадга мувофиқдир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

4

Мустақиллик туфайли яратилиб, йўлга қўйилган шарт-шароитлар сабабли

Оммавий Ахборот Воситаларимизнинг сони ҳозирда 4 баробарга кўпайиб,
уларнинг умумий сони 1218 тани ташкил этади.

Мустақиллик давригача мавжуд Оммавий Ахборот Воситалари давлатга

қарашли бўлган бўлса, бугун уларнинг 53 фоизи нодавлат Оммавий Ахборот
Воситалари ҳисобланади.

Эътиборлиси шундаки, 1991 йилларда давлатга қарашли 1 та телевидение

ва радиодан бошқа бундай Оммавий Ахборот Воситаси мавжуд эмас эди.
Бугунги кунда, телеканал, радиоканаллардан ташқари веб-сайтлар ҳам
Оммавий Ахборот Воситалари сифатида рўйхатдан ўтказилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, бу соҳада энг тез ривожланаѐтган тармоқлар ҳам

айнан электрон Оммавий Ахборот Воситалари ҳисобига

тўғри келади.

Ўзбекистонда Оммавий Ахборот Воситалари 10 та хорижий тилларда ва

сиѐсий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий, спорт каби 20 дан ортиқ
ихтисосликларда фаолият юритади.

Бундай салмоқли ўзгаришлар соҳада қонунчилик механизмини янада

такомиллаштириш, уларни эркин фаолият юритишлари учун зарур шарт-
шароитлар яратиш лозимлигини тақозо этмоқда. Президентимиз Ислом
Каримовнинг Парламент Қўшма мажлисидаги маърузасида “Ахборот соҳасини
ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш” борасида қўйган
вазифалари айнан шу мақсадга йўналтирилган. 2010 йил 14 январь куни
Ўзбекистон Республикаси Президенти концепцияда кўрсатилган қонун ва
меъѐрий ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайѐрлаш бўйича тегишли эксперт
гуруҳлари иш фаолиятини белгилаб берган Р-3560 сонли фармойиши қабул
қилинди.

Давлатга қарашли ва қарашли бўлмаган ОАВ умумий ҳисобдаги нисбати фоизда

(01.01.2011й. ҳолатига кўра)

Давлатга қарашли

бўлмаган ОАВ;

643 та; 53%

Давлатга қарашли

бўлган ОАВ;

575 та; 47%


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

5

Концепцияда белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, Матбуот

ва Ахборот агентлиги биринчи навбатдаги вазифаларни амалга оширишга
киришган. Жумладан, ”Оммавий Ахборот Воситалари фаолиятининг иқтисодий
асослари тўғрисида”ги, ”Оммавий Ахборот Воситаларини давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш кафолатлари тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаларини ишлаб
чиқиш ҳамда “Оммавий Ахборот Воситалари тўғрисида”ги ва “Ахборот
эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонунларга тегишли
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тадбирлари белгилаб олинди. Бу икки
қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишдан асосий мақсад, давлат
ҳокимияти ва бошқарув органлари устидан жамоатчилик ва Парламент
назоратини тўлақонли таъминлашга, сиѐсий ҳокимият ва жамоатчилик
ўртасидаги алоқани янада мустаҳкамлашга эришишдан иборат.

XXI асрда яшаѐтган ҳар бир замондошимиз учун ахборотнинг аҳамияти

ниҳоятда аҳамиятга эгалиги сир эмас.Ўтган асрнинг сўнгги ўн-ўн беш йилида
дунѐ миқѐсида юз берган буюк тарихий ўзгаришлардан келиб чиқиб, ҳозирда
биз яшаб турган аср “Ахборот асри” деб ниҳоятда муносиб таъриф берилди. XX
асрнинг сўнгги чорагида ҳам дунѐ ахборот оқими шиддатли эди, ва бу шиддат
йил сайин кучайиб борди. Юртимиз матбуотининг демократлашуви дунѐ
ахборот маконининг глобаллашуви даврига тўғри келди. Ахборот
глобаллашуви юксак даражаларга кўтарилди. Бунинг ўзига хос омиллари бор.
Жумладан:

-

дунѐда инсоний жамият барпо этишнинг бирдан-бир оқилона йўли

ҳуқуқий-демократик давлат қуриш ҳар қачонгидан кучайди;

-

ҳуқуқий-демократик жамиятнинг бош белгиси ва шартларидан бири

Оммавий Ахборот Воситаларининг эркинлиги бўлди;

-

тараққий этган етакчи мамлакатлар матбуотини эркинлаштириш

соҳасида эришилган илғор тажрибаларни узоқ-яқин давлатларга тарқатиш
имкониятлари осонлашди ва кўпайди;

-

дунѐ мамлакатларидаги матбуот эркинлиги ҳолати ва даражасини

халқаро миқѐсларда кузатиш, баҳосини бериш ва шу асосда мамлакатдаги
ижтимоий-сиѐсий аҳвол ҳақида дунѐ жамоатчилиги фикрини шакллантириш
одат тусига кирди.

Санаб ўтилган ҳолатлар ҳам дунѐнинг яхлит ахборот маконига

айланишини

жадаллаштирмоқда.

Оммавий

Ахборот

Воситалари

ва

коммуникация имкониятлари ривожланиб, Оммавий Ахборот Воситалари
соғлом рақобат муҳитида фаолият юритиши учун барча шарт-шароитлар ва
ҳуқуқий замин яратилмоқда. Ахборот алмашинувининг янги механизмларига
ўтиш, қуйидаги мақсад ва вазифаларга эга:

- талабларни қайта ишлаш ва мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича давлат

вазифалари бажарилиши мониторинггини кучайтириш;

- электрон ҳужжат алмашинуви тизимларининг ўзаро алоқасини

таъминлаш бўйича янги интерфаол давлат хизматларини жорий этиш ва
ривожлантириш;

- идораларнинг юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, бошқа давлат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

6

органлари билан ўзаро алоқаси бўйича харажатларини қисқартириш;

- давлат вазифаларини бажаришнинг самарадорлиги ва тезкорлиги

даражасини, аҳолининг давлат бошқарувида фаол иштирок этиши баробарида,
ахборотнинг тезкор алмашинуви ва тарқатишнинг ўсиши ҳисобига ошириш.

Мамлакатда ўтказилаѐтган маъмурий ислоҳотлар доирасида юқори

суръатларда

ахборот-коммуникация

технологияларини

жорий

этиш,

ҳисоботларни ва қоғозли ҳужжат айланишини қисқартириш асосида давлат
бошқаруви тизимини босқичма-босқич модернизациялаштириш ва унинг
фаолияти самарадорлиги оширилмоқда. Ахборот олишни кенгайтириш
доирасида давлат хизматчиларининг турли йўналишлар ва давлат бошқаруви
ҳамда жамиятда ахборот-коммуникация технологияларини қўллашнинг жаҳон
тенденциялари бўйича хабардорлигини ошириш сиѐсати, Ўзбекистонда
электрон ҳукумат қуришга йўналтирилган реал лойиҳалар доирасида амалий
кўникмалар олиш, шунингдек, ахборот ва тажриба алмашиш амалга
оширилмоқда.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоиз-ки, биз ҳозирда Глобаллашув даврида

яшамоқдамиз, чунки дунѐнинг қайси ерида бирон воқеа-ҳодиса рўй берса,
инсонлар бундан тез суръатларда ахборот олади. Мустақиллик туфайли,
юртимиз ҳар соҳада жаҳонда ўз ўрнига, мавқеига эга булди. Юртбошимиз И. А.
Каримов томонидан эълон қилинган концепцияда ахборот соҳасида бир қатор
янги қонунларни ишлаб чиқиш ва амалдаги қонунларга ўзгартиришлар
киритилди ва бу Оммавий Ахборот Воситалари соҳасида кўп қулайликларни ва
имкониятларни яратиб берди.

Ҳозирги кунда мамлакатимиздаги асосий миллий теле – радиоканаллар

аҳолининг холис ва ҳаққоний ахборотга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлаш,
юртдошларимизнинг маданий савияси, билим ва дунѐқарашини ошириш,
қадимий анъаналаримиз, тарихий меросимизни асраб – авайлаш ва
ривожлантириш, шу билан бирга, фуқароларимиз онгида демократик
қадриятлар, ѐш авлодни ватанпарварлик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат
руҳида тарбиялаш йўлида муносиб хизмат қилаѐтганини айтиб ўтиш лозим.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов