Минтақа саноати ишлаб чиқаришини модернизациялаш ва ривожлантиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни (Бухоро вилояти мисолида)

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
220-226
25
3
Поделиться
Махмудов, Н., & Низамов, А. (2012). Минтақа саноати ишлаб чиқаришини модернизациялаш ва ривожлантиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни (Бухоро вилояти мисолида). Экономика и инновационные технологии, (2), 220–226. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7934
Н Махмудов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

д.э.н, профессор

А Низамов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

стажер-исследователь-исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида устувор тармоқларни модернизациялаш, ишлаб чиқариладиган товар номенклатурасини янгилашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ролини ошириш ва шу асосда жаҳонда юз бераѐтган ўзгаришлар ва такрорланиб бораѐтган иқтисодий инқирозларга бардош бера олиш муҳим аҳамият касб этади.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

1

Н.М. Махмудов

иқтисод фанлари доктори, профессор,

А.А. Низамов,

стажѐр-тадқиқотчи-изланувчи, ТДИУ

МИНТАҚА САНОАТИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ

МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШДА КИЧИК БИЗНЕС

ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ ЎРНИ

(Бухоро вилояти мисолида)

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида устувор тармоқларни

модернизациялаш, ишлаб чиқариладиган товар номенклатурасини янгилашда
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ролини ошириш ва шу асосда
жаҳонда юз бераѐтган ўзгаришлар ва такрорланиб бораѐтган иқтисодий
инқирозларга бардош бера олиш муҳим аҳамият касб этади. Бу ўринда 2011
йилнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилиниши ҳамда “Кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик
муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Фармоннинг қабул қилиниши республика ҳудудларида кичик бизнесни
ривожлантиришга катта аҳамият берилаѐтганидан далолат беради.

Мамлакатимизда амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги

босқичи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, унга кенг
иқтисодий эркинлик бериш билан тавсифланади. Шу боис республикамиз
ҳамда унинг ҳудудларида иқтисодий сиѐсатнинг стратегик вазифаси – кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга алоҳида
эътибор берилмоқда.

Кичик бизнес капитал тақчиллиги шароитида кўп маблағ талаб

қилмайдиган хўжалик фаолияти сифатида ресурслар айланмасининг юқори
суръатларини

таъминлайди, иқтисодиѐтни

қайта қуриш, иқтисодий

нобарқарорлик ва ресурслар чекланганлиги шароитида истеъмол бозорини
шакллантириш ва уни тўлдириш муаммосини тез ҳамда тежамли тарзда ҳал
этади. Кичик корхоналар истеъмол талаби ўзгаришига тезда мослашади ва шу
йўл билан истеъмол бозоридаги зарурий мувозанатни таъминлайди. Кичик
бизнес янги иш ўринларини яратиши билан ишсизлик муаммосини ҳал этишда
муҳим роль ўйнайди. Ҳозирги пайтда ушбу соҳа нафақат иқтисодиѐтнинг ўсиш
суръатларини жадаллаштиришда, балки мамлакатимиз учун ниҳоятда муҳим
бўлган бандлик ва аҳоли даромадларини ошириш масалаларини ҳал этишда ҳам
етакчи ўрин тутмоқда. Охирги йилларда республикамизда кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик (КБХТ) билан шуғулланувчи корхоналар сони тобора
ортиб бораѐтгани соҳа изчил ривожланаѐтганлигидан далолат беради.

Шуни таъкидлаш лозимки, КБХТ фаолияти ривожланишининг

макроиқтисодий ва минтақавий тенденцияларнинг ижтимоий, технологик,
иқтисодий ва сиѐсий жиҳатлари ҳамда минтақалар ривожланишининг кучли ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

2

заиф имкониятларини баҳолаш келгуси ривожланишининг хавф-хатарларига
баҳрам беради.

Бу эса, кичик бизнес ривожланишининг стратегик вазифаларини белгилаб,

унинг энг муҳим устувор йўналишлари ривожини рағбатлантириш, тармоқ ва
ҳудуд ривожи учун зарур паст рентабелли субъектларни қўллаб-қувватлаш,
йирик корхоналар билан кооперация ишларини йўлга қўйиш, истеъмолчилар
талабига мослашиш, мустақил тадбиркорлик муҳитини мустаҳкамлаш кабилар
амалга оширилишини тақозо этади.

Маълумки, Бухоро вилояти республикада саноати ривожланган вилоятлар

қаторига киради. Ҳозирги кунда вилоятда саноатни ривожлантиришда кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни ошиб бормоқда. Унинг ялпи
ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ)даги улуши 2006 йили 53,5 % дан 2010 йилда 64,1 %га
ўсди (1-расм).

1-расм. Бухоро вилояти ЯҲМда КБнинг улуши, (%да)

Манба: Бухоро вилояти статистика бошқармасининг расмий маълумотлари асосида

муаллиф томонидан тайѐрланган.


Бухоро вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда фаолият

юритиб келаѐтган субъектлар сони 2010 йилда 2006 йилга нисбатан 1,5
бараварга ўсди.

Сўнги ўн йил мобайнида мазкур соҳанинг мамлакат ялпи ички маҳсулот

(ЯИМ)даги улуши қарийб 1,7 марта (31%дан 52,5%га) ўсиб, унда аҳолининг
74,3 %и банд бўлган. Бироқ, шуни таъкидлаш лозимки, соҳа ривожи учун қулай
муҳит яратиш борасида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос бўлган хусусиятларни
ҳисобга олиш ҳам тақозо этилади. Ушбу ҳолатни КБХТнинг ЯИМ, саноат
ишлаб чиқариши ва аҳоли бандлигидаги улушларини вилоятлар ва туманлар
бўйича гуруҳлашимиз мумкин (1-жадвал).

53.5

56.2

59.3

61.4

64.1

48

50

52

54

56

58

60

62

64

66

2006 й.

2007 й.

2008 й.

2009 й.

2010 й.

Бухоро вилояти ЯҲМда КБнинг улуши


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

3

1-жадвал

Бухоро вилояти ҳудудларининг КБХТ улуши бўйича гуруҳланиши

1

Гуруҳлаш

мезони

Гуруҳлаш

даражаси

Гуруҳлар таркиби (вилоят, туман, шаҳар) ва

улуши (%)

Ҳудуд

саноатидаги

улуши

Энг юқори

Вобкент ва Когон туманлари (83,0%)

Юқори

Бухоро шаҳри (41,2%) ва Олот (34,4), Бухоро
(30,7%), Ғиждувон (35,0%) туманлари

Ўртача

Жондор (28,8%), Пешкў (26,5%), Қоракўл (23,7%)
ва Шофиркон (22,4%) туманлари

Паст

Когон шаҳри (12,6%) ва Ромитан тумани (12,2%)

Ўта паст

Қоравулбозор тумани (0,3%)

Ҳудуд аҳолиси

бандлигидаги

улуши

Энг юқори

Вобкент (86,7%), Когон (85,7%), Жондор (85,3%)
ва Пешкў (84,7%) туманлари

Юқори

Қоракўл (83,6%), Шофиркон (83,5%), Олот
(83,0%), Бухоро (81,9%), Ромитан (81,8%) ва
Ғиждувон (81,4%) туманлари

Ўртача

Бухоро (61,0%) ва Когон (49,2%) шаҳарлари

Паст

Қоровулбозор тумани (25,0%)


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сонининг кўпайгани

вилоятда меҳнатга лаѐқатли аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашда
ижобий таъсир кўрсатди. 2010 йилда Бухоро вилояти иқтисодиѐти бандлигида
кичик бизнеснинг улуши 76,3 %ни ташкил этди.

Ушбу ҳолат кичик бизнес субъектларининг тармоқлар ва соҳалардаги

улушининг ўзгаришида ҳам кузатилади (2-жадвал).

2-жадвал

2010 йилда кичик бизнес субъектларининг тармоқлар бўйича улуши, %

2

Тармоқ,

соҳа

номи

Ўз

бе

ки

ст

он

Р

ес

публи

ка

си

Б

ухоро вил

ояти

Б

ухоро ша

ҳри

К

огон

ша

ҳри

Олот т

ум

ан

и

Б

ухоро т

ум

ан

и

В

обк

ен

т

тум

ан

и

Ғи

ждувон

т

ум

ан

и

К

огон

ту

м

ан

и

Қ

ора

кўл

т

ум

ан

и

Қ

оровулбоз

ор

тум

ан

и

Пе

шк

ў т

ум

ан

и

Р

ом

ит

он

т

ум

ан

и

Ж

он

дор т

ум

ан

и

Шоф

ирк

он

ту

м

ан

и

Саноат

19,6 17,9 41,2 12,6 34,4 30,7 82,8 35,0 83,0 23,7 0,3 26,5 12,2 28,8 22,4

Қишлоқ

хўжалиги

97,9 98,2 97,2 100 99,9 96,9 99,9 98,4 90,7 99,0 97,7 96,8 99,3 100 99,3

Қурилиш 52,3 53,4 51,2 18,2 96,3 68,2 95,9 95,7 27,8 75,4 11,7 98,7 44,4 93,4 89,7

Савдо

50,5 48,2 44,2 40,6 54,8 47,6 24,4 56,9 74,7 54,5 43,9 48,3 53,0 69,6 53,1

Хизмат

кўрсатиш

47,7 65,5 60,5 68,4 67,1 66,1 69,6 77,4 67,7 74,7 49,0 71,4 60,4 68,0 60,1

Экспорт 13,6 7,6 16,6 -

5,5 13,5 100 0,1 100 8,4

-

14,1 5,1 10,3 1,2

Импорт 36,6 28,9 76,6 61,2 100 93,1 100 100 94,7 100

-

100 94,9 73,8 100

1

Манба: Бухоро вилояти статистика бошқармасининг расмий маълумотлари асосида муаллиф томонидан

тайѐрланган.

2

Ўзбекистон Ресбупликаси ДСҚ ва Бухоро вилояти статистика бошқармасининг расмий маълумотлари асосида

муаллиф томонидан тузилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

4

Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2010 йилда Когон шаҳри

ҳамда, Қоровулбозор ва Ромитан туманларида кичик бизнес субъектларининг
саноат ишлаб чиқаришидаги ва экспорт-импортдаги улушлари мамлакат
миқѐсидаги даражалардан анча паст бўлган (кичик бизнес субъектлари Когон
шаҳрида экспорт, Қоровулбозор туманида эса экспорт-импорт соҳалари билан
шуғулланмаган). Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда
вилоят тармоқ ва ҳудудий таркибида салбий ҳолатлар билан бирга, қатор
ижобий томонлар ҳам мавжуд. Тармоқ таркибида энг юқори кўрсаткични
қишлоқ хўжалиги – 98,2 %ни, хизмат кўрсатиш – 65,5 %, қурилиш – 53,4 %
улушлари мамлакат миқѐсидаги даражалардан анча катта ҳиссани эгаллайди.

2-расм. Ўзбекистон Республикаси ва Бухоро вилояти саноатида

кичик бизнеснинг улуши, (%)

Манба: Ўзбекистон Республикаси ДСҚ ва Бухоро вилояти статистика

бошқармасининг расмий маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайѐрланган.

Ҳудудий ривожланишнинг ўзига хос хусусиятлари, шарт-шароитлар ва

имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, Бухоро вилоятида макроиқтисодий
барқарорликни таъминлашни янада мустаҳкамлаш, иқтисодиѐтда хусусий
секторнинг роли ва аҳамиятини ошириш, иқтисодиѐтнинг муҳим тармоқларида
таркибий ислоҳотларни чуқурлаштириш, маъмурий ислоҳотларни ва ижтимоий
соҳани янада ривожлантириш дастурий чоралари кўрилмоқда.

Тадбиркорлик самарали ривожланиши учун барча иқтисодий, ижтимоий ва

ҳуқуқий шароитларни яратиш зарур. Тадбиркорлик фаолияти қизиқарли ва
хавфсиз бўлиши учун ахборот, ҳуқуқий, солиқ ва ижтимоий инфратузилма кенг
миқѐсда ривожлантирилиши лозим. Кичик бизнес нормал ривожланиши учун
инфратузилма қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

тадбиркорликни рағбатлантирувчи меъѐрий қонун ҳужжатлари;

молиявий муассаса ва ташкилотлар (банклар, суғурта ва лизинг
компаниялар);

10.7

11.5

13.1

14.5

17.9

10

12.9

13.9

16.9

19.6

0

5

10

15

20

25

30

35

40

2006 й.

2007 й.

2008 й.

2009 й.

2010 й.

Ўзбекистон Республикаси саноатида КБнинг улуши

Бухоро вилояти саноатида КБнинг улуши


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

5

тадбиркорлар учун зарур бўладиган ахборот ва маслаҳатларни берадиган
марказлар, бизнес-инкубаторлар;

ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишга ѐрдам берадиган маркетинг
хизматлари ва ҳ.к.лар (3-расм).

3-расм. Тадбиркорлик фаолиятининг механизми

3

Афсуски, минтақада бундай инфратузилма ҳали етарли даражада

ривожланмаган. Эндиликда тадбиркорликни қўллаб-қувватловчи, инновацион
ғояларини ҳаѐтга татбиқ этишга кўмаклашувчи ташкилотлар сонини
кўпайтириш, улар ҳақида тадбиркорларга ҳар томонлама ахборот етказиб
туриш лозим.

Бозор муносабатлари ривожланиши шароитида хизмат кўрсатиш соҳасини

ташкилий-иқтисодий жиҳатдан тўғри шакллантириш муҳим аҳамият касб
этади. Агар ушбу соҳа ривожланиши ташкилий жиҳатдан оптимал ва хизматлар
бозорида конъюнктурасига нисбатан эгилувчан бўлса, хизмат кўрсатиш ва
самарадорлиги шунчалик юқори бўлади. Хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнат
фаолиятини ташкил этишни тўғри йўлга қўйиш миллий иқтисодиѐт миқѐсида
бир қатор ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни бартараф этишга сабаб бўлади.

3

Муаллиф ишланмаси.

Тадбиркорликни

қўллаб-қувватловчи

ҳуқуқий ҳужжатлар

мавжудлиги

Имтиѐзли

солиқларнинг

қўлланилиши

Ижтимоий бозор

инфратузилмаси-

нинг

ривожланиши

Ҳомийларнинг

мавжудлиги

ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛОВЧИ

Тўсиқлар:

-бошланғич капитал
етишмаслиги;
-солиқларнинг
юқорилиги;
-кредитларни
олишда
қийинчиликлар;
-маркетинг даражаси
пастлиги;
-билимлар етарли
эмаслиги

Ютуқлар:

-янги иш
ўринлари
яратилиши;
-дарамад манбаи
ошиши;
-турмуш даражаси
ўсиши;
-иқтисодий мавқеи
ошиши

ТАШҚИ ИНСТРУМЕНТЛАР

Университет,

институт, коллежлар,

бизнес-инкубаторлар

Молиявий муассасалар

(банк, суғурта, лизинг

компаниялар)

Ассоциация

Кенгашлари, касаба

уюшмалари, қўмиталар

Маркетинг

хизматлари

ТАДБИР-

КОРЛИК

ФАОЛИЯТИ

Ишсиз

Тадбиркор


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

6

3-жадвал

Бухоро вилоятида 2008-2010 йилларда хизмат кўрсатиш соҳаси ва

тармоқларда хизматларнинг турлари бўйича ҳажми (млрд. сўм ҳисобида)

4

Кўрсаткичлар

2008 й. 2009 й.

2010 й.

2008-2010
йилларда

ўсиш (%)

Жами хизматлар, шу жумладан:

867,6

1193,3

1512,9

1,74 марта

1. Савдо ва умумий овқатланиш
хизматлари

173,4

213,5

277,2

1,6 марта

2. Транспорт хизматлари

136,2

173,1

230,6

1,7 марта

3. Алоқа ва ахборотлаштириш

30,6

32,0

38,3

1,25 марта

4. Молия, банк хизматлари

58,8

81,4

93,4

1,6 марта

5. Сайѐҳлик-экскурсия

3,9

3,8

2,8

0,71 марта

6. Меҳмонхона хўжалиги

4,3

5,8

5,9

1,37 марта

7. Коммунал хўжалиги

145,1

192,5

223,5

1,54 марта

8. Маиший хизмат

25,6

33,7

38,2

1,5 марта

9. Автомобил ва техникалар
таъмири

10,8

12,1

15,5

1,43 марта

10. Бошқа бозор хизматлари

278,9

445,4

587,5

2,1 марта


Бухоро вилоятида хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқлари фаолиятининг

самарадорлигини таҳлил этиш учун савдо ва умумий овқатланиш, транспорт
тармоқлари ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасининг 2008-2010 йиллардаги
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳамда фаолият натижаларини ифодаловчи
кўрсаткичлар танлаб олинди. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, вилоятда таҳлил
этилаѐтган хизмат кўрсатиш соҳаси ва тармоқларида ЯҚҚ ҳажми 2008-2010
йилларда мунтазам ўсиш тенденциясига эга. 2008-2010 йилларда ЯҚҚнинг
ўсиш суръати савдо ва умумий овқатланишда 1,6 баробарга, транспортда 1,7
баробарга ошган. Маиший хизмат кўрсатиш соҳасида эса 1,5 баробарга ошган.
Шу билан биргаликда вилоятнинг мазкур соҳа ва тармоқларида иш билан
бандлик ҳам мумтазам ўсиб бориш тенденциясига эга эканлиги аниқланди (3-
жадвал).

Шундай қилиб, Бухоро вилоятида кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда уларнинг саноат ишлаб чиқаришдаги
салмоғини ошириш бўйича қуйидаги таклифларни бериш мумкин:

-

Бухоро вилоятида кичик бизнес фаолиятини рағбатлантириш учун

тижорат банклари томонидан ўрта ва узоқ муддатга кредитлар бериш ва фоиз
ставкасини камайтириш;

-

кичик бизнес субъектларини йирик корхоналар билан ўзаро кооперацион

алоқаларини кучайтириш масалаларига эътибор қаратиш лозим;

4

Манба: Бухоро вилояти статистика бошқармаси маълумотлари асосида муалиф томондан тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

7

-

кичик бизнес фаолиятини ташкил этишда замонавий технологиялар ва

самарали дастгоҳ, ускуналарни харид қилиш учун хорижий капиталларни жалб
этиш ва лизинг хизматидан фойдаланиш талаб этилади;

-

келажакда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг экспортдаги

улушини янада ошириш учун Ташқи иқтисодий алоқалар инвестиция ва савдо
вазирлигининг ҳудудий бўлимлари ҳамда маҳалий ҳокимият органларининг
қўллаб-қувватлаши талаб этилади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов