Теоретические и практические аспекты обеспечения финансовой безопасности в текстильной промышленности Узбекистана

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
176-184
9
6
Поделиться
Турсунов, Б. (2020). Теоретические и практические аспекты обеспечения финансовой безопасности в текстильной промышленности Узбекистана. Экономика и инновационные технологии, (5), 176–184. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11790
Бобир Турсунов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Начальник отдела экономической безопасности, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье освещаются теоретические и практические аспекты обеспечения финансовой безопасности в текстильной промышленности нашей страны. Автор выделяет факторы, влияющие на финансовую безопасность текстильных предприятий, и разрабатывает научные и практические рекомендации по их устранению. Также определены важные задачи по обеспечению финансовой безопасности на текстильных предприятиях.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

163

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЎЗБЕКИСТОН ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИДА МОЛИЯВИЙ

ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ НАЗАРИЙ-АМАЛИЙ

ЖИҲАТЛАРИ

Турсунов Бобир Ортиқмирзаевич

ТДИУ “Иқтисодий хавфсизлик” кафедраси мудири, Ph.D

E-mail:

tursunov-bobir@mail.ru

Аннотация

:

Ушбу мақолада

мамлакатимиз тўқимачилик саноатида молиявий

хавфсизликни таъминлашнинг назарий ва амалий жиҳатлари ёритиган. Муаллиф томонидан
тўқимачилик корхоналари молиявий хавфсизлигини таъминлашга

таъсир этувчи омиллар

аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича илмий

-

амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Шунингдек, тўқимачилик корхоналарида молиявий хавфсизликни таъминлашнинг муҳим
вазифалари белгилаб берилган.

Калит сўзлар:

иқтисодий хавфсизлик, молиявий хавфсизлик, тўқимачилик саноати,

тикув

-

трикотаж, молиявий мустақиллик.

Аннотация

:

В данной статье освещаются теоретические и практические аспекты

обеспечения финансовой безопасности в текстильной промышленности нашей страны.
Автор выделяет факторы, влияющие на финансовую безопасность текстильных
предприятий, и разрабатывает научные и практические рекомендации по их устранению.
Также определены важные задачи по обеспечению финансовой безопасности на текстильных
предприятиях.

Ключевые

слова:

экономическая

безопасность,

финансовая

безопасность,

текстильная промышленность, трикотаж, финансовая независимость.

Abstract:

This article highlights the theoretical and practical aspects of ensuring financial

security in the textile industry of our country. The author identifies the factors influencing the financial
security of textile enterprises and develops scientific and practical recommendations for their
elimination. It also identifies important tasks to ensure financial security in textile enterprises.

Keywords:

economic security, financial security, textile industry, sewing, financial independence.

Кириш

Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноати иқтисодиётнинг тез ривожланаётган

сегментларидан бири бўлибгина қолмай, балки чет эл инвестицияларини жалб қилиш,
маҳсулот экспорт қилиш борасида етакчи соҳа ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 50 дан зиёд мамлакатларига

экспорт қилинади. Асосий экспорт бозорлари –

бу МДҲ давлатлари, биринчи ўринда,

Россия, шунингдек Лотин Америкаси давлатлари, ЕИ, Корея Республикаси, Хитой,
Сингапур, Эрон, Исроил, АҚШ ва бошқа давлатлар. 2016 йилда янги сотиш бозорларига
чиқишга муваффақ бўлган давлатлар –

Покистон, Грузия, Хорватия, Нигерия ва қатор

бошқа давлатлар ҳисобланади. Россия ва МДҲ давлатлари Ўзбекистон тўқимачилик
корхоналарининг маҳсулотларини энг кўп ҳажмда импорт қилувчи давлатлардир.
Экспортнинг 51 фоизи айнан шу давлатларга тўғри келади, 21 фоизи Жанубий Осиё
мамлакатларига, 12 фоизи Европага, 8 фоизи Яқин Шарқ ва Африкага экспорт қилинади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

164

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Тўқимачилик ва тикув

-

трикотаж маҳсулоти экспорти кўрсаткичлари 2016 йилда 1,2 млрд.

АҚШ долларини ташкил этди.

[12]

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

МДҲ давлатларида молиявий хавфсизликни ўрганиш билан кўплаб

иқтисодчи

олимлар шуғулланишган. Масалан Украина олимлари орасидан Бланк И.А.

[1],

Загородний А.Г.

[2]

, Вознюк Г.Л.ларни алоҳида кўрсатиш мумкин. Рус олимларидан

Сенчагов В.К.

[3]

, Богомолов В.А.

[4]

, Гапоненко В.Ф.

[5]

ва бошқ. молиявий хавфсизликни

ўрганишга муҳим

ҳисса қўшишган.

Мамлакатимизда корхона ахборот тизимларинини бошқариш

ва ахборот

хавфсизлиги муаммолари иқтисодчи олим Абдулаев М.

[8]

ва бошқалар томонидан

ўрганилган. Корхоналарнинг иқтисодий ва молявий хавфсизлиги масалалари эса
иқтисодчи олимлар

Абулқосимов Ҳ.П.

[9] ва Бурханов А.У. [10] томонидан ўрганилган.

Дастлаб, “молиявий хавфсизлик” тушунчаси иқтисодий хавфсизликнинг бир қисми

сифатида кўриб чиқилган ва мустақил элемент сифатида ажратилмаган. Шунинг учун
“молиявий хавфсизлик” тушунчасининг вужудга келиш тарихини иқтисодий хавфсизлик
тарихи сифатида кўриб чиқиш мумкин.

MaBiCo молиявий

-

таҳлилий марказининг энциклопедиясида молиявий хавфсизлик

(ингл. financial security) деганда, корпоратив тузилмаларни, микродаражада хўжалик
юритувчи субъектларнинг молиявий фаолиятини ҳимоя қилиш бўйича кўриладиган чора

-

тадбирлар, усуллар ва воситалар тўплами бўлган тушунча тушунилади.

[11]

Иқтисодчи олим Гукова А.В.нинг фикрича, корхона молиявий хавфсизлигининг

моҳияти корхона корпоратив стратегиясининг мақсадларига мувофиқ, ноаниқ ва рақобат
муҳитида молиявий стратегияни мустақил равишда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
қобилиятига асосланган. Яъни, молиявий хавфсизлик корхонанинг шундай ҳолатики, у:

1) узоқ муддатли даврда корхонанинг молиявий мувозанатини, барқарорлигини,

тўлов қобилиятини ва ликвидлигини таъминлашга имкон беради;

2) корхонани барқарор кенгайтириш учун корхонанинг молиявий ресурсларга

бўлган эҳтиёжларини қондиради;

3) корхонанинг етарли молиявий мустақиллигини таъминлайди;

4) корхонага молиявий зарар етказишни ёки капитал таркибини салбий

ўзгартиришни ёки корхонани мажбуран тугатишни кўзда тутадиган

мавжуд ва вужудга

келадиган хавф ва таҳдидларга қарши тура олади;

5) молиявий қарорларни қабул қилишда етарли даражада мослашувчанликни

таъминлайди;

6) корхона эгаларининг молиявий манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди.

[6]

Олим Проценко Е

.

А

.

тадқиқотида молиявий хавфсизлик деганда

,

хўжалик юритувчи

субъектнинг молиявий

-

иқтисодий барқарорлигини, ликвидлилигини ва такрор ишлаб

чиқаришни

кенгайтириш қобилиятини сақлаган ҳолда

,

режали

ривожлантириш

қобилияти

тушунилади

.[7]

Маҳаллий олимлардан Абулқосимов Ҳ.П.нинг таърифига кўра: “Молиявий

хавфсизлик мамлакат ва унинг ҳудудлари ижтимоий

-

иқтисодий барқарорлиги ва

ривожланиши учун зарур молиявий шароит ва ресурсларнинг яратилганлиги, молиявий


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

165

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тизимнинг яхлитлигини сақлаш ҳамда ички ва ташки иқтисодий манфаатлар таҳдидига
муваффақиятли қаршилик кўрсатишни ифодалайди. Бу хавфсизлик пул, бюджет, кредит,
солиққа тортиш ва валюта тизимларида вужудга келадиган таҳдидларнинг олдини олиш,
улардан муҳафазаланишни ўз ичига олади”.

[9]

Бошқа яна бир маҳаллий молиячи олим Бурханов А.У. томонидан молиявий

хавфсизлик ва корхонанинг молиявий хавфсизлигига чуқурроқ таъриф берилган:

-

мамлакат молиявий хавфсизлиги –

молиявий муносабатлар субъектларининг барча

даражадаги молиявий манфаатларини ҳимоя қилиш;

-

миллий иқтисодиёт ва унинг тармоқларини молиявий ресурсларга бўлган

талабларини қондириш ва тегишли мажбуриятларни амалга ошириш

учун ликвидли

активлар билан таъминлаш;

-

молия тизимининг барқарорлиги ва салбий таъсирларга чидамлилик ҳолати;

-

миллий иқтисодий тизим фаолиятини самарали ташкил этиш ва домий иқтисодий

ўсишни таъминлаш бўйича молиявий имкониятлар мажмуидир.

Шунингдек, муаллиф хулосасига кўра, мамлакат молиявий хавфсизлиги миллий

иқтисодиётни жадал ривожланиши учун маблағ ва шароит билан таъминланганлик
ҳолати ҳамда давлат, жамият, шахсни баркамол ривожланиши учун манба бўлиб хизмат
қилади.

Корхонанинг молиявий хавфсизлиги –

бу:

корхона фаолиятини барқарор ривожланишини таъминлаш;

корхона молиявий барқарорлигининг зарурий шарти;

корхонанинг молиявий ҳолати ёмонлашуви бўйича эҳтимолий таҳдидларнинг

олдини олиш ва бартараф қила олиш имконияти;

корхона фаолиятида юзага келадиган рискларни минималлаштириш;

корхонанинг ички ва ташқи хавфлардан ҳимояланиш даражасидир.

[10]

Тадқиқот методологияси

Мазкур мақолада илмий билишнинг анализ ва синтез, индукция ва дедукция,

тизимли ёндашув, статистик ва молиявий таҳлил усуллардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Маълумки, тўқимачилик саноати турли хил тармоқлар (иқтисодий фаолият

турлари) мажмуини бирлаштиради, уларда ишлаб чиқариш маълум техник шартлар ва
сифат стандартларига мувофиқ янги материалларни ишлаб чиқариш мақсадида хом
ашёни қайта ишлаш орқали ташкил этилади. Тўқимачилик саноатининг тасниф рўйхатида
қуйидаги тармоқ гуруҳлари ажралиб туради:

-

тўқимачилик хом ашёсини бирламчи қайта ишлаш;

-

пахта

-

қоғоз;

-

жун;

-

зиғир;

-

ипак;

-

нотўқима материаллар;

-

каноп

-

жут;

-

тўқиш тармоғи;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

166

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

тўқимачилик

-

атторлик;

-

кигиз

-

намат;

-

трикотаж.

Тўқимачилик маҳсулотлари кийим

-

кечак ва пойафзал ишлаб чиқаришда,

шунингдек мебел, машинасозлик, мудофаа ва бошқа соҳаларда қўлланилади.

Статистик маълумотларга кўра, 200

9-2019

йиллар давомида тўқимачилик

маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми республикада йил сайин ортиб борган. Бироқ,
Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида тўқимачилик маҳсулоти ҳажми камайганини
кузатиш мумкин. Наманган вилоятида эса сўнгги 4 йилда

тўқимачилик маҳсулоти ишлаб

чиқариш ҳажми жадал ошиб борган (

1-

жадвал).

1-

жадвал

Ўзбекистон Республикаси бўйича вилоятлар кесимида 2008

-

2018 йилларда

тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамжмининг ўсиши

[13]

Ўтган йилга нисбатан фоизда

2009

й

.

2010

й

.

2011

й

.

2012

й

.

2013

й

.

2014

й

.

2015

й

.

2016

й

.

2017

й.

2018 й.

2019

й.

Ўзбекистон

Республикаси

104,6

117,0

101,5

108,7

110,1

112,5

115,8

108,8

125,7

136,1

104,5

Қорақалпоғистон

Республикаси

107,5

105,0

104,3

110,9

112,8

103,2

107,9

113,2

153,7

124,0

104,0

вилоятлар

:

Андижон

105,9

124,6

106,1

108,3

107,1

121,0

109,0

111,4

143,4

115,8

102,1

Бухоро

108,0

122,9

107,0

104,5

106,3

114,5

113,2

106,2

101,5

106,3

101,1

Жиззах

109,8

106,6

119,5

107,8

112,1

124,1

109,2

117,2

133,0

114,1

103,2

Қашкадарё

104,7

106,0

105,9

102,8

108,7

110,3

121,9

107,7

118,3

119,6

109,7

Навои

107,9

115,4

110,3

121,0

97,7

113,6

121,6

119,7

143,1

132,5

102,4

Наманган

114,4

118,4

103,2

107,0

112,0

109,5

108,2

114,3

172,8

142,8

115,9

Самарқанд

106,3

127,9

107,7

130,4

107,2

127,1

122,5

96,2

144,4

128,0

112,2

Сурхондарё

102,8

120,3

101,7

108,3

106,0

111,9

107,8

89,7

92,7

94,6

96,7

Сирдарё

114,9

107,1

112,2

103,2

98,7

109,3

109,2

104,6

81,3

101,6

100,9

Тошкент

98,9

121,6

65,9

99,2

114,3

116,8

115,9

139,3

138,0

135,7

136,3

Фарғона

97,8

106,5

102,1

118,5

108,0

103,6

116,1

110,1

120,6

118,8

103,4

Хоразм

92,3

98,6

121,3

104,4

113,8

102,8

117,2

103,4

143,9

122,5

103,6

Тошкент ш

.

112,5

160,2

111,0

97,7

123,3

107,4

125,0

101,5

133,2

134,6

115,5


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

167

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Пахта ип, пахта ва шойи газламалар, кийим, трикотаж, пайпоқ маҳсулотлари, хом

ипак пахта ишлаб чиқариш билан бир қаторда соҳа корхоналари ички бозордаги тиббий
буюмлар, махсус кийимга бўлган талабни тўлиқ қондиришга муваффақ бўлдилар. Соҳа
жадал ривожланаётганининг кўрсаткичларидан бири –

бу инвестициялар ўзлаштирилиши

даражасидир. Жумладан, 1995 йилдан кейинги даврда соҳага икки миллиард доллардан
ортиқ миқдорда чет эл инвестициялари жалб қилинди. Германия, Швейцария, Италия,
Жанубий Корея, Япония, Туркия, АҚШ, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларнинг
инвесторлари иштирокида 200 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди.

2019 йилда Ўзбекистон Республикасида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси

таркибига кирган тўқимачилик корхоналари сони 6000 тадан ошди, шулардан 492 таси,
ёки

12,6 фоизи Наманган вилоятида фаолият юритган. Агар республикада 2009 йилда

корхоналарнинг фаоллик даражаси 77,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2019 йилда бу
кўрсаткич 96,7 фоизни ташкил этган. Наманган вилоятида эса у тегишли равишда 74,7
фоиздан 96,2 фоизга кўтарилган. 2009

-

2019 йиллар давомида республикада қарийб 2944

та, шу жумладан Наманган вилоятида 273 та тўқимачилик корхонаси ўз фаолиятини
тўхтатди. Ҳисоб

-

китобларга қараганда, жами республика бўйича банкротлик даражаси

2009 йилда 13,8 фоиздан 2017 йилда 9,6 фоизга, Наманган вилоятида эса 2009 йилда 10,5
фоиздан 2017 йилда 6,3 фоизга камайган. Бу фактларни республиканинг тўқимачилик
саноатида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий якунлари сифатида қабул қилиш
мумкин.

Тўқимачилик саноатини ривожланишини тўхтатувчи омиллар қаторида 2030

йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноатини ривожлантириш
стратегиясида қуйидагилар қайд этилган:

-

тўқимачилик саноатининг бир қатор тармоқларига хос бўлган технологик

қолоқлик, асосий

фондларнинг ёмонлашиши, инвестицион фаолиятнинг етарли

эмаслиги;

-

маҳаллий маҳсулотларнинг ташқи бозорларга чиқиши чекланганлиги, рақобатни

кучайганлиги

;

-

тўқимачилик тармоғида кимёвий маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда

инновацион фаолият ва жорий қилинган инновацион технологияларнинг ривожланиш
суръатларининг етарли эмаслиги.

Шу муносабат билан, юқорида айтиб ўтилган прогнозда тўқимачилик саноатини

ривожлантириш учун инновацион ривожланиш сценарийси кўзда тутилган, яъни:

-

ресурс ва энергияни тежайдиган технологиялар ҳисобига тармоқнинг ишлаб

чиқариш салоҳиятини инновацион ва технологик янгилаш, инвестициялар ҳажмини
ошириш;

-

бошқалар.

Барча ишлаб чиқилган сценарий шароитларда тўқимачилик саноатини

ривожлантиришнинг асосий омили маҳсулотларга ички талабнинг ўсиши ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг инновацион

сценарийсига солиштирганда, инерцион сценарий инновацион ва инвестицион
фаолликни кўпайтириш, илғор технологиялардан фойдаланиш ва йирик инвестиция
лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутмайди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

168

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Шу билан бирга, тўқимачилик саноати иқтисодиётнинг ва маҳаллий саноатнинг

устувор йўналишларидан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда, зарур ва юқори
сифатли тўқимачилик маҳсулотларини таклиф қилиш туфайли бошқа сегментларнинг
рақобатбардошлилиги ўсишда давом этаётган ижобий таркибий ўзгаришларга ҳисса
қўшмоқда.

2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноатини

ривожлантириш стратегиясида тўқимачилик саноатида ишлаб чиқариладиган деярли
барча турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш кўзда тутилган. 2

-

жадвалда

кўрсатилгандек, 2020 йилда тўқимачилик ишлаб чиқаришининг ўсиши 2018 йилги
базавий йилга нисбатан 43 %га, 2030 йилда эса 2,5 бараварга ўсиши керак.

Яқин келажакда “барқарор ўсиш траекториясига” ва ўртача дунё кўрсаткичига

эришиш учун тўқимачилик саноатининг барча тармоқларида ва унинг алоҳида
ташкилотларида

иқтисодий

ва

молиявий

хавфсизлик

шароитида

барқарор

ривожланишни таъминлаш учун қатъий сиёсат талаб этилади.

Ушбу позиция мамлакат

иқтисодиётининг ҳозирги тизимида барқарор ривожланишнинг асосий омиллари ва
шарт

-

шароитларини назарий таҳлил қилишни ва айрим тармоқлар ва кичик тармоқларни

бошқаришнинг инструментал усулларини талаб қилади. Бундай таҳлилнинг энг муҳим
қоидалари, бизнинг фикримизча, қуйидагичадир.

Биринчиси.

Барқарор ривожланишнинг самарали тизимини давлат институтлари ва

жамиятнинг ҳаракатларисиз, тегишли қонунлар, давлат ва минтақавий дастурларсиз
шакллантириш мумкин эмас. Бу ҳукуматнинг инновацион ривожланишнинг асосий
йўналишларини, рақамли иқтисодиётни “танаффус”, янги технологик тузилишга ўтиш
учун шароит яратиши кераклигини танлашини тушунтиради. Инновацион ривожланиш
учун мотивацияни ҳисобга олган ҳолда, 2020 йилдан 2030 йилгача мамлакатнинг
тўқимачилик

мажмуасига инвестициялар 3,6 баравар кўпаяди, бу ҳар бир маҳсулот гуруҳи

учун тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтиради. Бироқ, фаол
инновацион ривожланиш ва тўқимачилик саноатини ташкил этишга инвестицияларни
жалб қилиш учун иқтисодий рағбат ҳанузгача кучсиз даражада, иқтисодиёт экспортга
йўналтирилган хомашё моделидан инновацион ва технологик жиҳатдан рақобатбардош
моделга айлантирилмоқда.

Иккинчиси.

Вилоятларда тўқимачилик саноатининг барқарор ривожланиши

шартлари кўп жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси субъектларининг давлат ҳокимияти
органларининг самарали фаолиятига, ҳудудларнинг саноат ва ижтимоий

-

маданий

ривожланиш хусусиятларига боғлиқ. Вилоят ҳокимият

органларининг барқарор

ривожланишни таъминлашдаги самарадорлиги ижтимоий

-

иқтисодий тизим сифатида

минтақа саноатининг ҳолати тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотга эга бўлган ахборот
таъминоти даражаси билан белгиланади.

Мониторинг кўпинча нафақат маълумот олиш усули сифатида, балки қандайдир

тизимнинг (ижтимоий

-

иқтисодий, экологик,

молиявий, солиқ, техник, инновацион, саноат

ва ҳ.к.) иқтисодий хавфсизилигини таъминлаш ва барқарор ривожланиш муаммоларини
тадқиқ қилиш усули сифатида ҳам кўриб чиқилади. Шунинг учун, мониторинг, бир қатор
тадқиқотчилар ва амалиётчи

-

мутахассислар бошқаруви билан аниқланади.

Учинчиси.

Тўқимачилик саноати айрим ташкилотларининг барқарор ва хавфсиз

ривожланишини бошқариш учун бундай ривожланишнинг омилларини

-

бошқарув


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

169

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

механизмлари ва усулларини аниқлаш керак. Ҳар бир ташкилот учун барқарор
ривожланишни бошқариш механизми инновацияларга, инқирозга қарши сиёсатга
мослашиши, соҳани ривожлантириш стратегиясига йўналтирилган бўлиши керак. Таҳлил
инструментлари ва усуллари

стратегик ривожланишнинг асосий кўрсаткичларига эришиш

учун ташкилотнинг бозордаги мавқеини сақлаш ва кенгайтиришга, молиявий аҳвол
даражасини сақлашга йўналтирилиши керак. Шу сабабли, тўқимачилик ташкилотлари
учун барқарор ва хавфсиз ривожланишни бошқариш учун кенг тарқалган ва ҳатто
мажбурий воситалар қаторида асосан молиявий менежмент (ликвидлик, даромадлилик,
молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида), ахборот ресурсларини бошқариш,
инновациялар ва рақобатбардошликни бошқариш, сифат менежменти, самарали
маркетинг, хатарларни бошқариш ва минтақадаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви ҳамда
молия институтлари билан фаол ҳамкорлик талаб қилиниши мумкин.

Тўқимачилик

саноатини

ташкил

этишнинг

юқорида

қайд

этилган

детерминантларига таянган ҳолда, чидамлилик, молиявий барқарорлик учун шарт

-

шароитлар яратиш, самарали шартнома сиёсати, ўз зиммасига олган мажбуриятларни ўз
вақтида ва тўлиқ бажариш шарти билан бошқа ташкилотлар (хом ашё етказиб берувчилар
ва тўқимачилик маҳсулотлари истеъмолчилари) билан узоқ муддатли иқтисодий
алоқаларни мустаҳкамлаш мумкин.

Юқорида тавсифланган, ҳудудларда тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб

чиқарувчи ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларни ривожланишига ташқи ва ички
омилларнинг салбий таъсирини етарли даражада акс эттиришга йўналтирилган барча
шароитларни яратиш доимий таҳлил ва мониторингни талаб қилади.

Молиявий муносабатларнинг мамлакат иқтисодиётидаги ролининг кучайиши

нафақат давлат даражасида, балки корхона даражасида молиявий хавфсизликни
таъминлаш аҳамиятининг ошишига олиб келади. Ҳатто акциялари фонд бозорида эълон
қилинмаган ва молия бозорларида молиявий ресурсларни жалб қилмайдиган замонавий
тўқимачилик корхоналари ҳам ўз фаолиятларида молиявий инқироз оқибатларини
бошдан кечирмоқда.

Айнан шу корхоналарда молиявий хавфсизлик тизимини ривожлантиришга

эътиборнинг кучайишига олиб келади.

Тўқимачилик корхоналарида молиявий хавфсизликни таъминлаш учун қуйидаги

вазифаларни бажариш керак:

-

корхонанинг барқарор ривожланишини таъминлаш;

-

нақд тўловлар ва асосий молиявий

-

иқтисодий кўрсаткичлар барқарорлигининг

таъминланиши;

-

молиявий

-

банк инқирозлари ва рақобатчиларнинг қасддан ҳаракатлари, соя

тузилмаларини корхонани ривожлантиришга салбий таъсирини бартараф этиш;

-

акциядорлар, менежерлар ва кредиторлар ўртасида корхонанинг пул оқимларини

тақсимлаш, ундан фойдаланиш ва назорат қилиш бўйича агентлик низоларини олдини
олиш;

-

корхона учун турли молиялаштириш манбаларини жалб қилиш ва улардан

фойдаланиш энг мақбулдир;

-

молиявий муносабатлардаги жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг

олдини олиш.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

170

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ушбу вазифаларни корхона акциядорлари ва менежерлари томонидан нафақат

корхона молиявий тизимининг элементлари, балки улар билан ўзаро боғлиқ бўлган барча
бошқарув элементларининг хавфсиз ва самарали ишлашини таъминлаш учун ҳал қилиш
керак.

Молиявий хавфсизликни таъминлашнинг муҳим вазифаларидан бири молиявий

хавфсизлик стратегиясини ишлаб чиқишдир. Корхонанинг молиявий хавфсизлиги
стратегияси

-

бу молиявий муносабатлар соҳасидаги, корхонанинг молиявий

барқарорлиги ва иқтисодий ўсиши учун шароит ва манбаларни яратишга
мўлжалланмаган, унинг молиявий барқарорлиги ва тўлов қобилиятини таъминлайдиган
фаолият.

Молиявий хавфсизликка таъсир этувчи хавф ва таҳдидларни ташқи ва ички

қисмларга бўлиш мумкин:

Молиявий хавфсизликнинг йўқолишига таъсир қилувчи асосий ташқи хавф ва

таҳдидлар қуйидагилар:

• номақбул шериклар томонидан корхонанинг акциялари, қарзлари сотиб

олиниши;

• компаниянинг муҳим молиявий мажбуриятлари мавжудлиги (кўп миқдордаги

қарз маблағлари ва компания олдидаги катта қарзлар);

• капитал бозорлари ва уларнинг инфратузилмаси ривожланмаганлиги;

• инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонун ҳужжатлари ижросининг

ҳуқуқий тизими етарли даражада ривожланмаган;

• пул ва молиявий кредит тизимларининг инқирози;

• иқтисодий беқарорлик;

давлат

иқтисодий

сиёсатини

шакллантириш

механизмларининг

номукаммаллиги.

Молиявий хавфсизликка таъсир этувчи ички хавф ва таҳдидларга корхонанинг

молиявий бошқаруви соҳасидаги қасддан қилинган ёки тасодифий хатолар киради.

• корхона стратегиясини танлаш;

• корхона активлари ва пассивларини бошқариш ва оптималлаштириш

(дебиторлик ва кредиторлик қарзларини бошқариш, ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва
мониторинг қилиш, инвестиция лойиҳалари ва молиялаштириш манбаларини танлаш,
амортизация ва солиқ сиёсатини оптималлаштириш).

Хулоса ва таклифлар

Корхонанинг молиявий хавфсизлигига ички хавф ва таҳдидларни камайтириш учун,

биринчи навбатда, корхонанинг молиявий хавфсизлигини назорат қилиш керак, муаллиф
фикрига кўра, йирик тўқимачилик корхоналарида молиявий хавфсизлик хизмати
(хизмати) ташкил қилиниши ва улар тўғридан

-

тўғри бош директорга бўйсуниши керак.

Корхона учун молиявий хавфсизликнинг самарали тизимини ташкил этиш учун ички

ва ташқи таҳдидлар аниқланиши керак бўлган корхона учун тегишли ҳужжатларни,
шунингдек, корхонанинг молиявий хавфсизлиги бузилган деб ҳисоблаш мумкин бўлган
мезонларни ишлаб чиқиш керак. Бошқача айтганда, корхоналарнинг молиявий
хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолашга имкон берадиган мезонлар
аниқланиши керак. Молиявий хавфсизлик хизмати ушбу мезонларга мувофиқлигини
баҳолайди ва маълумотни корхонанинг юқори раҳбариятига етказади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

171

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Шу билан бирга, қарздорларга қўйиладиган талаблар тамойиллари ишлаб

чиқилиши керак, улар корхонанинг молиявий хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлиши
керак. Шу билан бирга, Хавфсизлик хизмати молиявий хавфсизликни баҳолаш учун
(шунингдек, корхонанинг молиявий манфаатларига риоя этилишини назорат қилиш учун)
тақдим этилган ҳисоботларнинг муҳимлиги тўғрисида ўз фикрини билдириши керак.

Бундан ташқари, ҳар томонлама ва объектив мониторинг учун, шу жумладан

корхонанинг молиявий

хавфсизлигига таҳдид солувчи ички ва ташқи таҳдидларни

аниқлаш ва прогноз қилиш учун ахборот тизими яратилиши керак. Олинган
маълумотларга асосланиб, салбий омилларга қарши курашиш, шунингдек таҳдидларнинг
мумкин бўлган салбий оқибатларини олдини олиш ва бартараф этиш учун тезкор ва узоқ
муддатли чора

-

тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш керак.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Бланк И.А. Управление финансовой безопасностью предприятия. / И.А. Бланк. —

К.: Эльга, Ника

-

Центр, 2004. —

784 с.

2. Загородний А.Г. Фінансово

-

економічний словник. / А.Г. Загородній, Г.Л. Вознюк.

К.: Знання, 2007. —

1079 с.

3

. Экономическая безопасность России: Общий курс / Под ред. акад. РАЕН В.К.

Сенчагова. —

М.: Дело, 2005.

4

.Экономическая безопасность: учеб. пособие для студентов

вузов, обучающихся

по специальностям экономики и управления. / В.А. Богомолов и др.; под ред. В.А.
Богомолова. —

2-

е изд., перераб. и доп. —

М.:ЮНИТИ

-

ДАНА, 2009. —

295 с.

5

. Гапоненко В.Ф. Экономическая безопасность предприятия. Подходы и

принципы. / В.Ф.

Гапоненко,А.А. Безпалько, А.С. Власков —

М.: Изд. «Ось

-

89», 2006. —

208

с.

6.

Гукова А.В. Роль финансовой безопасности предприятия в системе его

экономической безопасности / А.В. Гукова, И.Д. Аникина —

[Электронный ресурс]. —

Режим доступа: http://www.

jeducation.ru/3_2006/98.html.

7

. Проценко Е.А. Угрозы финансовой безопасности предприятия и методы

нейтрализации их влияния / Е.А. Проценко. —

[Электронный ресурс]. —

Режим доступа:

http://www.rusnauka.com/ 13_NPN_2010/Economics/65 824.doc .htm.

8.

Абдуллаев М., Зайнутдинова У. Корхона ахборот тизимларинини бошқариш

жараёнларини алгоритмлаштириш

.

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron

jurnali.

6,

noyabr

-dekabr,

2019

yil,

144-

154

бетлар.

(http://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/17_Abdullayev_Zaynutdinova.pdf)

9

. Абулқосимов Ҳ.П. Давлатнинг иқтисодий хавфсизлиги. Ўқув қўлланма. –Т.:

Академия.2012.

10.

Бурханов А.У. Молиявий хавфсизлик. Ўқув қўлланма. –Тошкент: Маънавият,

2019. -

37 бет.

11. http://MaBiCo.ru
12.http://legprom.uz.

13. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари

.

Библиографические ссылки

Бланк И.А. Управление финансовой безопасностью предприятия. / И.А. Бланк. — К.: Эльга, Ника-Центр, 2004. — 784 с.

Загородний А.Г. ФЫансово-економ!чний словник. / А.Г. Загородый, Г.Л. Вознюк. - К.: Знания, 2007. - 1079 с.

Экономическая безопасность России: Общий курс / Под ред. акад. РАЕН В.К. Сенчагова. — М.: Дело, 2005.

Экономическая безопасность: учеб, пособие для студентов вузов, обучающихся по специальностям экономики и управления. / В.А. Богомолов и др.; под ред. В.А. Богомолова. — 2-е изд., перераб. и доп. — М.:ЮНИТИ-ДАНА, 2009. — 295 с.

Гапоненко В.Ф. Экономическая безопасность предприятия. Подходы и принципы. / В.Ф. Гапоненко,А.А. Безпалько, А.С. Власков — М.: Изд. «Ось-89», 2006. — 208 с.

Гукова А.В. Роль финансовой безопасности предприятия в системе его экономической безопасности / А.В. Гукова, И.Д. Аникина — [Электронный ресурс]. — Режим доступа: http://www. jeducation.ru/3_2006/98.html.

Проценко Е.А. Угрозы финансовой безопасности предприятия и методы нейтрализации их влияния / Е.А. Проценко. — [Электронный ресурс]. — Режим доступа: http://www.rusnauka.com/ 13_NPN_2010/Economics/65 824.doc .htm.

Абдуллаев М., Зайнутдинова У. Корхона ахборот тизимларинини бошцариш

жараёнларини алгоритмлаштириш. "Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar" ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil, 144-154 бетлар.

(http://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/17_Abdullayev_Zaynutdinova.pdf)

Абулцосимов Х,П- Давлатнинг и^тисодий хавфсизлиги. Ук,ув кулланма. -Т.: Академия.2012.

Бурханов А.У. Молиявий хавфсизлик. Укув цулланма. -Тошкент: Маънавият, 2019. -37 бет.

http://MaBiCo.ru

http://legprom.uz.

Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитасининг маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов