Влияние фактора локализации на увеличение прибыли

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
13-19
31
2
Поделиться
Хакимов, Б., Чориев, И., & Мавлонов, Н. (2014). Влияние фактора локализации на увеличение прибыли. Экономика и инновационные технологии, (2), 13–19. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8118
Б Хакимов, Ташкентский Финансовый Институт

 к.ф.д., профессор

И Чориев, Ташкентский Финансовый Институт

директор школы

Н Мавлонов, Ташкентский Финансовый Институт

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Научное обоснование положительного влияния мероприятий по локализации в деятельности хозяйствующих субъектов в условиях конкурентоспособной экономики является одним из самых актуальных задач. В данной статье отражен порядок определения влияния фактора локализации на увеличение прибыли хозяйствующих субъектов с применением методов горизонтального, вертикального и факторного анализа.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.Ж. Хакимов, и.ф.д., проф.,

И.Ҳ. Чориев, катта ўқитувчи,

Н.Н. Мавлонов, катта ўқитувчи,

ТМИ

ФОЙДАНИ ОШИРИШДА МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ

ОМИЛИНИНГ ТАЪСИРИ

Научное обоснование положительного влияния мероприятий по

локализации в деятельности хозяйствующих субъектов в условиях
конкурентоспособной экономики является одним из самых актуальных задач. В
данной статье отражен порядок определения влияния фактора локализации
на увеличение прибыли хозяйствующих субъектов с применением методов
горизонтального, вертикального и факторного анализа.

Scientific prove of a positive impact on the localization to the business entities

in terms of a competitive economy is one of the most important tasks. This article
describes the procedure for determining the effect of the localization factor in
increasing profits of business entities using the methods of horizontal, vertical and
factor analysis.

Калит cўзлар:

рақобатдош, модернизация, маҳаллийлаштириш,

маҳсулот, даража, кўрсаткич, тизим.

Асримизнинг иккинчи ўн йиллигида янада авж олган глобаллашув ҳамда

халқаро интеграция туфайли юзага келаётган янги муносабатлар ҳар қандай
мамлакат иқтисодиётида, ҳатто унда жойлашган кичик бир корхона фаолиятида
ҳам эътиборга олинмоқда ёки улар чуқур ўрганилмоқда. Жумладан,
корхоналарда таҳлил воситасида халқаро ва миллий, объектив ва субъектив,
ички ва ташқи ҳамда шу каби асосий талаблар ўзаро уйғунлаштирилиб, бизнес
қарорлари қабул қилинмоқда. Бу эса, ривожланган бозор иқтисодиётини
инновацион янгиликларга асосланган даврида ёки доимо кучли рақобат мавжуд
шароитда субъектларнинг узлуксиз ва самарали фаолият юритишлари учун ўта
зарур.

Илмий тадқиқот ишларимиз натижаларидан маълум бўлдики, бу борада

ҳар бир мамлакат ўзининг узоқ ва ўрта муддатли стратегияларига ҳамда
улардан келиб чиқадиган турли тактикаларига эга эканлар. Мана шундай аниқ
мақсаднинг мавжудлиги ҳамда белгиланган вазифалар бажарилиши муайян
мамлакат ва ундаги корхоналар иқтисодиёти ривожланишида асосий
омиллардан бири бўлмоқда.

Мустақил республикамизда ҳам буюк давлат қуриш йўлида кўплаб ишлар

амалга оширилди ва бу ҳаракат кенг кўламда давом эттирилмоқда. Ҳар
томонлама асосланган ҳамда самарали тадбирларнинг узлуксиз амалга
оширилиши туфайли Ўзбекистон Республикасида эришилаётган маъқул
жиҳатлар ва ютуқлар [1] халқаро майдонда ҳам эътироф этилмоқда. Миллий
иқтисодиётда маҳаллийлаштириш тадбирларининг кенг кўламда йўлга қўйиб,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

уларнинг узлуксиз давом эттирилиши мамлакатимизда рақобатдош
иқтисодиётни шакллантириш [2] йўналишидаги муҳим ишлардан биридир. Бу
борадаги тадбирларни амалга оширилиши натижасида 2013 йилнинг 9 ойи
давомида мамлакатимизда

“Маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб

чиқариш ҳажмларининг ҳисоблаб чиқилган экспортнинг ўрнини босиш
самараси 4 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги 39,7 фоизга ўсиши
таъминланади”

[3] ҳамда бошқа кўплаб ижобий натижаларга эришилади. Шу

сабабли ҳам республикамиз иқтисодиётида маҳаллийлаштиришга оид турли
тадбирлар янада кўпайтирилиб, улар ўз вақтида амалга оширилмоқда.
Натижада мамлакатимиз бозорлари янада тўйинмоқда, ички бозоримизда
импорт товарлар ўрнини босувчи янги турдаги маҳаллий маҳсулотлар пайдо
бўлмоқда, юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр маҳсулотлар ишлаб
чиқарилмоқда, даромадлар ошмоқда, аҳоли учун янги иш ўринлари очилмоқда,
иқтисодиётдаги хорижий валюта чиқимини камайтириш ҳамда киримини
кўпайтириш масалаларига ижобий таъсир этмоқда, корхоналаримизнинг
узлуксиз ривожланиши кабиларга эришилмоқда. Демак, маҳаллийлаштириш
тадбирларини

миллий

иқтисодиёт

учун

талаб

этилаётган

янги

муносабатларнинг энг муҳимларидан бири деб қараб, унинг барча жиҳатларини
илмий ўрганилишини давр тақозо этмоқда. Бундан мақсад мазкур тадбирнинг
мазмун-моҳиятини янада тўла ва чуқур билиб, уни амалиётга тўғри ва самарали
татбиқ этишдир.

Яна бир муҳим ҳолат. Мамлакатимиздаги маҳаллийлаштирилган

корхоналар фаолияти, маҳаллийлаштирилган маҳсулотларнинг иқтисодий
самарадорликлари ҳамда бошқа ижобий жиҳатлари махсус иқтисодий фанлар
томонидан давр талаблари асосида етарлича ўрганилмаяпти. Чоп этилаётган
дарсликлар, ўқув қўлланмалар, журнал мақолаларида, илмий тезислар ва
ишларда комплекс ҳамда тизимли тавсияга эга материаллар мавжуд эмас. Чоп
этилганлари эса у ёки бу объект бўйича ахборот тавсифи тарзида баён
қилинган, холос.

Бизнинг фикримизча, маҳаллийлаштирилган маҳсулотларнинг ижтимоий-

иқтисодий самарадорлиги кабилар барча махсус иқтисодий фанлар томонидан
чуқур ҳамда кенг кўламда ўрганилиши зарур. Бу эса, бу борадаги
билимларимизни

янада

ошириб

бизнес

объектларни

узлуксиз

такомиллаштириш имконини беради.

Маълумки, бизнесда энг асосий натижа имкон қадар кўпроқ фойдага

эришишдир. Фойда эса кўплаб омилларнинг уйғунлашуви таъсирида
шаклланади ва олинади. Ҳар бир омилнинг табиий, ижтимоий ва иқтисодий
табиатини билиш, уларга таъсир этиш воситаларини топиш, уларни олдиндан
кўра олиш, миқдоран ўлчаш ва режалаштириш, фаолият давомида тўғри
бошқариш ва назорат этиш, ишлатилмаган имкониятларни топиш ва
салоҳиятдан максимал фойдаланиш кабилар пировард натижада фойда
ҳажмини илмий белгилаш ва уни қўлга киритишдаги муҳим ёндашувлар
ҳисобланади.

Худди

шу

жойда

саволлар

туғилади.

Хўш,

корхоналарда

маҳаллийлаштириш тадбирлари туфайли ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

қанча фойда келтирмоқда? Ёки, корхоналарда фойда ҳажми ўзгаришига айнан
маҳаллийлаштириш тадбири қандай ва қанча миқдорда таъсир этмоқда?
Бугунги кунда уларнинг аниқлаш ва ҳисоб-китоб усуллари мавжудми?

Илмий тадқиқот натижаларидан маълум бўлдики, айнан юқоридаги

саволлар ҳамда маҳаллийлаштириш тадбирларига тегишли жуда кўп бошқа
масалаларга махсус иқтисодий фанлар, мақолалар, илмий-ишларда етарлича
жавоб ҳамда мақбул ечимлар берилмаган. Ваҳоланки, маҳаллийлаштириш
жараёнларини турли томондан ва кенг кўламда ўрганиш, уларни билиш ҳозирги
даврнинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.

Юқоридаги саволларга жавоб топиш мақсадида Зангиота туманида

жойлашган “SAMO” МЧЖ маълумотлари асосида маҳаллийлаштириш
омилининг фойдага таъсирини ўрганиб, таҳлил қиамиз.

1-жадвал

“SAMO” МЧЖда “Антигриппин №10” маҳсулоти бўйича

кўрсаткичлар динамикаси

Кўрсаткичлар

2010

йил

2011

йил

2012

йил

2013

йил

1.

Маҳсулот бирлиги баҳоси, сўм

712

764

795

820

Ўсиш суръати:
а) базисли
б) занжирли

1

1,07
1,07

1,12
1,04

1,15
1,03

2.

Сотилган маҳсулот миқдори, дона

350310

446931

580590

755355

Ўсиш суръати:
а) базисли
б) занжирли

1

1,28
1,28

1,66
1,30

2,16
1,30

3.

Маҳсулот бирлиги таннархи, сўм

625

553

538

519

Ўсиш суръати:
а) базисли
б) занжирли

1

0,88
0,88

0,86
0,97

0,83
0,96

4.

Маҳсулот бирлиги фойдаси (1сатр-3сатр)

87

211

257

301

Ўсиш суръати:
а) базисли
б) занжирли

1

2,43
2,43

2,95
1,22

3,46
1,17

5.

Маҳаллийлаштириш даражаси, %

0

48,58

51,7

53,69

Ўсиш суръати:
а) базисли
б) занжирли

1

1,06
1,06

1,11
1,04

Манба: Зангиота туманидаги “SAMO” МЧЖ ҳисоб тизими маълумотлари.

1-жадвал маълумотларида “SAMO” МЧЖда “Антигриппин №10”

маҳсулоти бўйича кўрсаткичлар динамикасининг 2010 йилга нисбатан
ўзгаришлари акс этган. Корхонада ушбу маҳсулот 2011 йилдан бошлаб
маҳаллийлаштириш асосида ишлаб чиқарила бошлаган. Бунинг натижасида
мазкур маҳсулотнинг сотиш ҳажмини юқори суръатда ўсиши таннархининг эса
пасайишига эришилган. Базис даврига нисбатан маҳсулот фойдасининг ўсиши
3,46 коэффициентни ташкил қилганлиги маҳаллийлаштиришнинг корхона учун


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

нақадар юқори самара келтирганлигини изоҳлайди. Шунингдек, корхонада
маҳсулотнинг маҳаллийлаштириш даражасининг базис даврига нисбатан 1,11
коэффициентга ўсишини ҳам ижобий баҳолаш мумкин.

Қуйидаги жадвалда “Антигриппин №10” маҳсулоти бўйича фойданинг

шаклланишига маҳаллийлаштириш омилининг таъсирини кўриб чиқамиз.

2-жадвал

“SAMO” МЧЖда “Антигриппин №10” маҳсулоти бўйича

фойданинг шаклланишига маҳаллийлаштириш таъсири

Кўрсаткичлар

2012 йил

2013 йил

Ўзгариши

минг сўм

%

минг сўм

%

минг сўм

%

1.

Маҳсулот қиймати

461569,1

100

619391,1

100

157822

-

2.

Маҳсулот таннархи

312357,4

67,6

392029,2

63,29

79671,8

-4,38

Жумладан, импорт
қилинган хомашё
бўйича божхона
имтиёзлари

51671,1

11,19

61729,1

9,97

10058

-1,23

Импорт қилинадиган
материаллар ва
маҳаллий материаллар
баҳосидаги тафоввут

149,7

0,03

181,6

0,03

31,9

-

3.

Маҳсулот фойдаси
(1сатр-2сатр)

149211,7

32,33

227361,9

36,71

78150,2

4,38

4.

Солиқ имтиёзлари

23078,45

5,00

30969,56

5,00

7891,11

-

5.

Жами фойда
(3сатр+4сатр)

172290,15

37,33

258331,46

41,71

86041,31

4,38

Жумладан,
маҳаллийлаштириш
имтиёзлари ҳисобига
(2а сатр+2б сатр
+4сатр)

74899,25

16,23

92880,26

15,00

17981,01

-1,23

Манба: Зангиота туманидаги “SAMO” МЧЖ ҳисоб тизими маълумотлари.

“SAMO”

МЧЖда

“Антигриппин

№10”

маҳсулоти

бўйича

маҳаллийлаштиришнинг фойданинг шаклланишига ижобий таъсири қуйидаги
йўналишларда намоён бўлмоқда:

маҳсулот таннархига киритиладиган импорт қилинган хом ашё бўйича

божхона имтиёзлари;

импорт қилинадиган материаллар ва маҳаллий материаллар

баҳосидаги ижобий тафовут (маҳаллий хомашё ва материалларнинг арзонлиги);

маҳсулот маҳаллийлаштириш дастурига киритилганлиги учун берилган

солиқ имтиёзлари.

“SAMO” МЧЖнинг “Антигриппин №10” маҳсулоти бўйича оладиган

фойдаси 258331,46 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 86041,31
минг сўмга ўсган. Жумладан, маҳаллийлаштиришнинг юқорида санаб ўтилган
ижобий таъсирлари натижасида “Антигриппин №10” маҳсулотининг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

фойдалилиги 92880,26 минг сўмга ошган. Маҳаллийлаштириш имтиёзлари
ҳисобига фойданинг ўсиши ўтган йилга нисбатан 17981,01 минг сўмни ташкил
этганлиги маҳаллийлаштиришнинг корхона учун қанчалик аҳамиятга эгалигини
кўрсатмоқда.

“SAMO” МЧЖда 31 хил турдаги фармацевтик маҳсулотлар ишлаб

чиқарилишини ҳисобга оладиган бўлсак (шундан 22 хил маҳсулот
маҳаллийлаштириш асосида ишлаб чиқарилади), маҳаллийлаштиришнинг
корхона учун қанчалик фойдали эканлигини билишимиз мумкин.

Бу борада билимларимизни янада кенгайтириш учун корхонанинг

“Антигриппин №10” маҳсулоти бўйича оладиган фойдасининг ўзгаришига
сотиш ҳажми, маҳсулот баҳоси ва таннархи ўзгаришининг таъсирини ўрганиш
ҳам муҳимдир (3-жадвал).

3-жадвал

“SAMO” МЧЖда “Антигриппин №10” маҳсулоти бўйича

олинган фойданинг омилли таҳлили

Кўрсаткичлар

Ўтган йили

Ҳисобот йилида

сотиш ҳажми

ўтган йил

баҳоси ҳамда

таннархида

Ҳисобот йили

А

B

C

D

1. Маҳсулот (иш, хизмат)лар

сотишдан олинган соф тушум,
сўм (QP)

Q

0

P

0

461569050

Q

1

P

0

600507225

Q

1

P

1

619391100

2. Сотилган маҳсулот (иш,

хизмат)ларнинг ишлаб чиқа-
риш таннархи, сўм (QS)

Q

0

S

0

312357420

Q

1

S

0

406380990

Q

1

S

1

392029245

3. Маҳсулот (иш, хизмат)лар

сотишдан олинган ялпи фойда,
сўм

(Q(P-S))

Q

0

(P

0

-S

0

)

149211630

Q

1

(P

0

-S

0

)

194126235

Q

1

(P

1

-S

1

)

227361855


Манба: Зангиота туманидаги “SAMO” МЧЖ ҳисоб тизими маълумотлари.


Бу ерда:

Q

1

, Q

0

– ҳисобот йили ҳамда ўтган йили сотилган маҳсулот ҳажми дона.

P

1

, P

0

– ҳисобот йили ҳамда ўтган йили сотилган маҳсулот баҳоси, сўм,

S

1

, S

0

– ҳисобот йили ҳамда ўтган йили сотилган маҳсулот таннархи, сўм.

3-жадвал маълумотлари асосида маҳсулот сотишдан олинган фойдага

қуйидаги омиллар таъсирини аниқлаймиз:

1.

Фойда ўзгаришига сотиш ҳажми ўзгаришининг таъсири:

сўм

минг

605

,

44914

1

05

,

461569

225

,

600507

63

,

14921

1

=

0

0

0

1

0





P

Q

P

Q

Ф

Ф

q

2.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Фойда ўзгаришига маҳсулот баҳоси ўзгаришининг таъсири:

сўм

минг

875

,

18883

225

,

600507

1

,

619391

=

0

1

1

1

P

Q

P

Q

Ф

p

3. Фойда ўзгаришига маҳсулот таннархи ўзгаришининг таъсири:

сўм

минг

745

,

14351

245

,

392029

99

,

406380

=

1

1

1

0

Q

S

Q

S

Ф

s

4. Омиллар таъсири йиғиндиси:

225

,

78150

745

,

14351

875

,

18883

605

,

44914

q

q

q

Ф

Ф

Ф

Ф

Ҳар уч омил таъсирида маҳсулот сотишдан фойда 78150,225 (227361,855-

149211,630) минг сўмга ошган.

Албатта, юқорида кўрсатиб ўтилган корхона фойдаси шаклланишида

маҳаллийлаштириш шароити ҳамда омилининг таъсири катта. Таъкидлаб ўтиш
керакки, таҳлил натижасида мазкур шароит ва омил фақат корхона учун фойда
келтирар экан, деган хулоса келиб чиқмаслиги керак. Буни қуйидаги ҳолатда
яққол кўришимиз мумкин (4-жадвал):

4-жадвал

Маҳаллийлаштирилган “Антигриппин №10” маҳсулоти билан айнан

ўринбосар импорт маҳсулоти баҳоси фарқи

Маҳсулот номи

“Антигриппин

№10”

Импорт

маҳсулотларининг

баҳоси

Фарқи (+/-)

мини-

мум

макси-

мум

мини-

мум

макси-

мум

Баҳоси

(улгуржи)

820

2160

5058

1340

4238

Манба: Зангиота туманидаги “SAMO” МЧЖ ҳисоб тизими маълумотлари ва

www.asklepiy.uz 2014 йил 6 январдаги баҳолар рўйхати, www.oxy-med.uz 2014 йил 9
январдаги баҳолар рўйхати маълумотлари.

Зангиота туманидаги “SAMO” МЧЖнинг “Антигриппин №10” маҳсулоти

пировард натижада халқимизга арзон нархларда ишлаб чиқариб, етказиб
берилмоқда. Агар мазкур корхона 22 хилдаги фармацевтика дори воситаларини
маҳаллийлаштирганини эътиборга оладиган бўлсак, бу ҳолат ҳам корхона, ҳам
халқимизга қанчалик наф келтираётганлигини билиш мумкин. Мазкур ҳисоб-
китобларни туман, вилоят, тармоқ ҳамда республика бўйича умумлаштирилса,
маҳаллийлаштириш тадбирининг нақадар аҳамиятли эканини тасаввур этиш
мумкин.

Сўзимиз якунида айтишимиз керакки, юқорида қайд этилган

кўрсаткичлар ва уларнинг ўрганиш тартиби маҳаллийлаштириш дастурига
кирган корхоналарни ҳамда уларнинг маҳсулотларини барча томондан тўлиқ
таҳлил қилиб бера олади деган фикрдан йироқдамиз. Чунки, иқтисодий таҳлил
ишлари турли мақсад ҳамда ундан келиб чиқадиган ёндашувлар асосида
ўтказилиши мумкин. Бу жиҳатдан улар турли хил ва кўринишларда амалга
оширилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Таклиф қилинаётган тартиблар эса
амалдаги анъанавий тартибдан фарқ қилиб, ўзига хос шакл ва мазмунга эга.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Мазкур

тартиб

ҳамда

кўрсаткичлардан

амалда

фойдаланиш

маҳаллийлаштирилган маҳсулотдан эришиладиган фойдани ўзига хос ва зарур
томонларини аниқ билиш билан устун аҳамият касб этади.

Хулоса қилиб айтганда, биз томонимиздан таклиф ва тавсия қилинган

ёндашувнинг энг асосий жиҳати маҳаллийлаштирилган маҳсулотдан
олинадиган фойданинг амалдаги тартиб билан биргаликда яна қандай асосларда
иқтисодий таҳлил қилиш керак, деган саволга жавоб берилишидир. Таъкидлаб
ўтиш керакки, иқтисодий таҳлил ижодий жараён. Уни таҳлилчилар
мақсадларига мувофиқ турли асосларда амалга ошириш мумкин. Мисол учун,
горизантал, вертикал, трендли, коэффициентли, эвристик, тизимли,
комплексли, омилли, иқтисодий-математик, анъанавий усулларда ва бошқалар.
Бундан келиб чиқадики, рақобатдош иқтисодиётни шакллантириш шароитида
мамлакатимиз корхоналарида рўй бераётган маҳаллийлаштириш жараёнлари ва
унинг натижалари, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ва уларнинг ижтимоий-
иқтисодий фойдаси каби муносабатлар кенг кўламда ҳамда чуқур ўрганилиш
зарурати мавжуд. Бу эса, соҳадаги илмий ходимлар, мутахассислар ва
амалиётчилардан ушбу муносабатларга тегишли янги-янги ижодий фикрларни
талаб этади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

И.А. Каримов. 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий
дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза. www.prezident.uz

2.

И.А. Каримов. 2011йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда

Ўзбекистонни

ижтимоий-иқтисодий

ривожлантиришнинг

устувор

йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза.
//Халқ сўзи, 2012 йил 20 январь, №14.

3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси

тўғрисида ахборот. 2013 йил 22 октябрь. //Халқ сўзи, 2013 йил 23 октябрь, №
207.

4.

Положение о порядке формирования Программы локализации

производства готовой продукции, комплектующих изделий и материалов на
основе промышленной кооперации. Приложение №1 к Постановлению КМ РУз
от 21.07.2010 г. №154.

5.

“Тежамкорликнинг концептуал асослари ва унинг ижтимоий-

иқтисодий шарт-шароитлари” мавзуидаги олий ўқув юртлараро илмий-амалий
анжуман материаллари. –Т.: ТМИ, 2013 йил 28 ноябрь, 276 б.

6.

“Рақобатбардош

иқтисодиётни

ривожлантириш

шароитида

бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудитнинг долзарб масалалари”
мавзуидаги Республика илмий-амалий конференция материаллари. –Т.: ТМИ,
2013 йил 14 декабрь.

Библиографические ссылки

И.А. Каримов. 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари хамда 2013 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маъруза. www.prczidcnt.uz

И.А. Каримов. 2011йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Узбекистонни ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маъруза. //Халк сузи, 2012 йил 20 январь, № 14.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг мажлиси тугрисида ахборот. 2013 йил 22 октябрь. //Халк сузи, 2013 йил 23 октябрь, № 207.

Положение о порядке формирования Программы локализации производства готовой продукции, комплектующих изделий и материалов на основе промышленной кооперации. Приложение №1 к Постановлению КМ РУз от 21.07.2010 г. №154.

“Тсжамкорликнинг концсптуал асослари ва унинг ижтимоий-иктисодий шарт-шароитлари” мавзуидаги олий укув юртлараро илмий-амалий анжуман материаллари. -Т.: ТМИ, 2013 йил 28 ноябрь, 276 б.

“Ракобатбардош иктисодиётни ривожлантириш шароитида бухгалтерия хисоби, иктисодий тахлил ва аудитнинг долзарб масалалари” мавзуидаги Республика илмий-амалий конференция материаллари. -Т.: ТМИ, 2013 йил 14 декабрь.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов