Стратегическое управление страховыми компаниями в условиях диверсификации экономики и факторы его совершенствования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
34-40
26
6
Поделиться
Ишмухамедов, Б., & Саидов, Ф. (2014). Стратегическое управление страховыми компаниями в условиях диверсификации экономики и факторы его совершенствования. Экономика и инновационные технологии, (3), 34–40. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8138
Б Ишмухамедов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

директор школы

Ф Саидов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

мастер

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются вопросы: стратегическую позицию страхования, внедрение новых виды страховых услуг, формирование инфраструктуры страхового рынка, увеличение капиталов и активов страховых компаний, перспективная роль страхования в современной экономике.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.Ж. Ишмухамедов,

катта ўқитувчи,

Ф.Саидов, магистр, ТДИУ

ИҚТИСОДИЁТНИ ДИВЕРСИФИКАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА СУҒУРТА

КОМПАНИЯЛАРИНИНГ СТРАТЕГИК БОШҚАРУВИ ВА УНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ОМИЛЛАРИ

В статье рассматриваются вопросы: стратегическую позицию

страхования, внедрение новых виды страховых услуг, формирование
инфраструктуры страхового рынка, увеличение капиталов и активов
страховых компаний, перспективная роль страхования в современной
экономике.

The following issues are worked out in the article, strategic position of

insurance, implementation of new insurance services, formation of infrastructure in
insurance market, increase of funds and assets in insurance companies, perspective
role of insurance in modern economy.

Калит сўзлар:

суғуртавий ҳимоя, экспортизация, миллийлаштириш,

камситиш, актив, экспорт, импорт, лицензия.

Стратегик таҳлил ва режалаштириш стратегик ҳолатларнинг таҳлили

орқали корхона стратегиясини аниқлаб олиш жараёнидир. Бундан ташқари,
стратегик режалаштириш корхонанинг рақобат устунликларига эришиш, сақлаб
қолиш ҳамда ривожланишига кўмаклашувчи ташқи ва ички омиллар ва
фаолиятларнинг таҳлил қилиб чиқишни ҳам назарда тутади. Стратегик
ташкиллаштириш корхонани танлаб олган стратегиясига энг самарали ва тўла
ҳолда мослашуви жараёнидир.

“Юртимизда қабул қилинган 2011-2015-йилларда саноатни устувор

даражада ривожлантириш дастури ва ишлаб чиқаришни модернизация
қилиш, техник ва технологик янгилашга доир тармоқ дастурларининг
изчил амалга оширилиши натижасида саноат таркибида юқори қўшимча
қийматга эга бўлган, рақобатдош маҳсулотлар тайёрлаётган қайта ишлаш
тармоқларининг ўрни тобора ортиб бормоқда” [1].

Шулардан келиб чиққан ҳолда, масаланинг ҳозирдаги аҳамияти, жаҳон

иқтисодиётининг глобаллашуви шароитида суғурта корхоналарини стратегик
назорат ва тартибга солиш, корхонани амалдаги эришган ҳолатини баҳолаш ва
таҳлили асосида корхона ўз олдига қўйган стратегияга тўла эришиш ҳамда
келажакдаги ташкилий тузилмасини ишлаб чиқиб қўллаш жараёнлари мазкур
масаланинг долзарблигини кўрсатади [2].

Стратегик бошқарувнинг асосий мазмуни, ташқи муҳит ўзгаришларига

ташкилий кетма-кетлик асосида корхонанинг мослашуви фикри, ҳар қандай

бошқарув масалаларини ҳал қилиш ва тўлиқ бошқарув тизимини ташкил

этишдан иборат. Лекин ташқи муҳит ўзгаришларига мослашиш ва шу билан

бирга қўйилган мақсадларга эришиш тезлигини сақлаб қолиш учун ташкилот ўз

стратегиясига эга бўлиши лозим

[3].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Стратегия тушунчаси

маълум сабабларга кўра стратегик бошқарув

назариясида марказий ҳисобланади, лекин шу билан бирга ягона ҳам эмас.
Замонавий дунёда у қатор тушунчаларни ифодалайдики, уларни четлаб ўтиш
мумкин эмас.

Бу тушунчалардан асосийлари қуйидагилар:

стратегия, миссия,

салоҳият, атроф-муҳит, рақобат афзалликлари, мақсад мослашуви,
мақсадлар

[8].

Маркетинг стратегияси, корхона ичи менежменти стратегияси, молиявий

стратегия, ташкилий стратегия, ишлаб чиқариш стратегияси ва бошқалар –
буларнинг барчаси корхонанинг ўзига нисбатан марказга интилиш фаолиятига
эга. 1-жадвал корпоратив, бизнес ва функционал стратегияларнинг стратегик
фокус, стратегик муҳит, стратегик ресурслари ва танлов танқидлари
жиҳадларидан асосий характеристикаси фарқи акс эттиради.

1- жадвал

Корхона стратегияси турларининг қиёсий

характеристикаси

Корпоратив

стратегиялар

Бизнес-

стратегиялар

Функционал

стратегиялар

Стратегик

фокус

Капитал

Рақобатбардош

устунликлар

Самарадорлик

Стратегик соҳа

Корхона бир

бутунлик
сифатида

Корхона

бизнесининг

стратегик

соҳалари

Корхона ички

ташкил этилиши

ва жараёнлар

Стратегик

ресурслар

Капитал

Ички салоҳият

Тизим

Критериялар

Капитал

самарадорлиги

Стратегик

ҳолатлар

Даромадлилиги

Манба: Муаллифлар томонидан тузилган


Ўзбекистон ҳукумати томонидан суғурта соҳасини ривожлантиришга

катта эътибор берилиб, суғурта бозорини босқичма-босқич ислоҳ қилиш амалга
оширилмоқда. Ўзбекистонда суғурта бозорининг шаклланиши “Капитал
суғурта” ОАЖ

иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтказиш жараёни билан

чамбарчас боғлиқдир. Акциядорлик шаклидаги суғурта ташкилотларининг
фаолияти «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонун билан бир қаторда
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ҳуқуқий тартибга солинади [4].

Акциядорлик суғурта ташкилотлари ёпиқ ва очиқ турда ташкил этилиши

мумкин. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорида бошқа мулк
шаклидаги суғурта ташкилотлари билан бир қаторда акциядорлик суғурта
ташкилотлари ҳам муваффақиятли фаолият кўрсатишмоқда. Улар жумласига
очиқ акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилган «Ўзагросуғурта» ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

«Кафолат» давлат акциядорлик суғурта компанияларини, «Мадад» суғурта
агентлигини, «Капитал суғурта» очиқ акциядорлик жамиятларини мисол
сифатида келтириш мумкин.

Суғурта ташкилотлари ўз зиммасига олган мажбуриятлари ҳажмига

қараб, маълум фоиз ажратиш йўли билан марказлашган суғурта жамғармасини
ташкил этсалар, мақсадга мувофиқдир. Жорий йилда асосий суғурта
хизматлари ҳажми ҳисобот йилда кескин ошиши кузатилган [5].

«Капитал

суғурта»

очиқ

акциядорлик

жамиятнинг

иқтисодий

кўрсаткичлари кўрсатишича, 2011-2012 йиллар ичида суғурта хизматлари
ҳажми 5231,2 млн. сўмни ташкил қилган, бу кўрсаткич 2010 йилда 4930.8 млн.
сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 129,5 %ни ва 2009 йилга нисбатан
164 фоизни ташкил қилган.

Таҳлил натижаларига кўра, жамият суғурта хизматлари ва бозор

истеъмол сегментлари билан узвий боғлиқликда фаолият юргизган ҳолда, ўз
хизматлар даражасини кескин оширишга эришган. Натижада 2011 йилга
нисбатан хизматлар айланмаси 3245,5 млн. сўмдан 2012 йилга келиб 5346,2
млн. сўмга етган ёки ўсиш суръати 1,6 мартага, ҳажми эса 2986 млн. сўмга
ошган [6].

Юқоридаги

таҳлилларидан

кўринадики,

жамият

фаолиятининг

муваффақиятли иш юритишнинг асосий кўрсаткичи фаолият турларидан
тушган даромадлари хисобланади. Келтирилган маълумотларига кўра, ҳисобот
йилида жамият ялпи даромади юқори даражада бўлган [7].

Даромадларнинг бир қисми асосан суғурталаш мукофотлари бўйича ва

валюта курси фарқидан тушган даромадлар ҳисобидан тушган даромад
ҳисобидан ташкил топган. Лекин 2013 йилда, жаҳон инқирози ҳамон давом
этаётган даврда унинг таъсири туфайли хорижий инвесторлар, инвестиция
лойихаларини амалга ошириш давомида курс фарқларининг кескин ўзгариб
туриш туфайли йўқотишлар ҳажми салкам 11,2 млн. сўмни ташкил этди.
Натижада, мазкур салбий ҳолатлар жамият харажатларининг кескин ошишига
олиб келди. Ушбу ҳолатлар таъсирида йил якунига кўра, уларнинг миқдори 1,2
млн. сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилларга нисбатан камайиш
тенденцияси кузатилмоқда. Бу эса жамият асосий айланма капиталлари
таркибига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ўзбекистонда хорижий инвестицияларни жалб этишни фаоллаштиришга

катта эътибор қаратилиб, инвесторларга кўмаклашиш ва кафолатлар бериш
учун уларга инвестиция, солиқ тизими ва божхона тўловлари соҳаларида
маълум имтиёзлар, шароитлар ва кафолатлар тизими шакллантирилди. Бундай
тизимнинг таркибий қисми бўлган суғуртанинг шакллантирилиши хорижий
инвесторларга сиёсий ва тижорат хатарларидан суғурта кафолатини тақдим
этиш имкониятини яратди [6].

ўтган 2013 йилнинг охирига келиб республикамизда 34

та суғурта

ташкилоти фаолият кўрсатди. 2014 йил 1 январь ҳолатига кўра, улардан 30 таси
фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 300 бўлинмаси, шу жумладан, чет эл суғурта
бозори вакиллари иштирокида тузилган тўртта суғурта ва брокерлик
компанияси иш олиб бормокда. Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишлари амалга оширилиши
инвестиция фаолиятини жадаллаштиришга, хорижий инвестицияларни кенг
жалб этишга, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва экспортнинг ўсишига
кўмаклашишга қаратилган. Бу эса суғурта компаниялари фаолиятини кенг
қамровда ривожлантиришни тақозо этади.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда жами 34 та фаолият кўрсатаётган суғурта

компанияларнинг 3 таси – ҳаётни суғурталаш, 28 таси – умумий суғурталаш ва
1 таси – қайта суғурталашни амалга оширувчи компаниялардир. Мазкур
компаниялар томонидан 260 дан ортиқ суғурта турлари кўрсатилмоқда.

Ўтган ҳисобот йилида республикада жами суғурта мукофоти 48,5 млрд.

сўмни ташкил этиб, 2010 йилга нсбатан 13,7 фоизга ўсган. Ушбу ҳолат
динамикасини қуйидаги 2-жадвалдан ҳам кўришимиз мумкин.

2-жадвал

Республика бўйича суғурта хизматлари бўйича олинган жами суғурта

мукофотларининг динамикаси (млн. сўм)

Йиллар

Суғурта

мукофотлари

ҳажми

Суғурта

мажбуриятлари

бўйича ҳажми

Суғурта

тўловлари

бўйича

ҳажми

Тўлаш

коэффициенти

2005

21606,3

2229,4

2452,1

0,11

2006

27064,5

3226,3

2721,9

0,10

2007

32964,7

4619,1

4114,9

0,12

2008

42655,2

18157,3

4775,3

0,11

2009

48500

18997,4

6200

0,13

2013*

171000,4

73451,5

8977,00

0,13

*Дастлабки маълумотлар
Манба: UzReport.com [8].


Бу ўринда шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳисобот йилида харажатлар

бўйича ҳам айрим кўрсаткичларни нисбатан камайиши ҳисобига эришилган.
Жумладан, хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасидаги
қайта суғурталовчиларнинг улушини ҳисобга олган ҳолдаги, хабар қилинган,
лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси
кўрсаткич бўйича харажатлар даражасини 78,4 фоизга ёки салкам 80 млн. сўмга
камайиши содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасидаги қайта
суғурталовчилар улушини ҳисобга олган ҳолда, содир бўлган, лекин хабар
қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси кўрсаткични эса мос
равишда 60,8 фоизга ёки 56 млн. сўмга камайтириши ҳисобидан эришилган.
Натижада жамият бўйича 1078 млн. га ўсиб ялпи даромадга нисбатан 84,2
фоизга ёки 203 млн. сўмга камайган [2]. Бу албатта, хозирги молиявий инқироз
шароитида жамият томонидан самарали олиб борилган суғурталаш сиёсатини
амалга ошириш тадбирларини жорий этиш туфайли эришилгандир.

Ўз навбатида, республика суғурта бозори таҳлилидан келиб чиқиб

таъкидлаш жоизки, республика маҳсулот ва хизматлар бозорларида Ўзбекистон


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

экспортчиларига суғурта ҳимоясини тақдим этиш мақсадида, «Ўзбекинвест»
экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ташкил этилди. Бу суғурта
компанияси миллий экспорт қилувчиларнинг иқтисодий манфаатларини чет
элларда хорижий ҳамкорлар томонидан қабул қилинган контракт
мажбуриятларининг бажарилишига тўсқинлик қилувчи сиёсий, тижорат ва
тадбиркорлик хатарларидан суғуртавий ҳимоя қилишни ҳамда Ўзбекистон
Республикаси иқтисодиётига сармоя сарфлаётган хорижий инвесторларнинг
мулкий ва шахсий манфаатларини комплекс суғуртавий ҳимоя қилишни
таъминлайди.

Сиёсий хатарлардан суғурталаш бўйича халқаро тамойилларга асосланган

ҳолда «Узбекинвест-интернейшнл» АЖ хорижий инвестицияларни ва савдони
суғурталаш соҳаларида ўзининг суғурта хизматларини тақдим этади. Бугунги
кунда, бу компания хорижий инвестицияларни қуйидаги сиёсий хатарлардан
суғурталамоқда: мулкни мусодара қилишдан; экспроприациядан; мулкдан
маҳрум қилишдан ёки миллийлаштиришдан; қўшимча хатарлар сифатида -
танловли камситишлардан; активлардан мажбурий маҳрум этилишдан; экспорт
- импорт эмбаргосидан; лицензия бекор қилинишидан; уруш ва фуқаролар
ғалаёнидан;

ҳукумат

шартномаси

бекор

қилинишидан

ҳукумат

кафолатларининг ноқонуний равишда йўқ қилинишидан ва ҳоказолардан [9].

Узоқ муддатли хатарларни қоплаш бўйича компания жаҳон суғурта

бизнесининг етакчи суғурта ва қайта суғурталаш компаниялари, халқаро
молиявий институтлари ҳамда давлат экспорт - кредит агентликлари билан,
қисқа муддатли хатарлар бўйича сиёсий хатарларни суғурталовчи хусусий
бозор компаниялари билан фаол ҳамкорликни ривожлантирмокда. Йирик
инвестиция лойиҳаларини қоплаш бўйича қўшма корхонанинг АИГ (АҚШ)
суғурта компанияси ва Ллойдс бозоридаги хусусий компаниялар билан
шартномалари бор.

Компания фаолияти давомида қайта суғурталашни кенг йўлга қўйган

ҳолда, ташқи савдо шартномалари ва Узбекистон Республикаси иқтисодиётига
йўналтирилаётган инвестициялар бўйича умумий ҳисобда 884,76 млн. АҚШ
доллари миқдорида суғурта ҳимояси тақдим этилди.

Хулоса

қилиб

айтганда,

республикамизда

хорижий

инвестицияларни,

умуман,

инвестиция

фаолиятини

суғурталаш

механизми яратилди.

Мавжуд механизмни янада такомиллаштириш,

хорижий инвесторларга сифатли, арзон ва кулай суғурта хизматларини
кўрсатиш миллий ва қўшма суғурта компанияларимизнинг асосий мақсадидир.

“Буни, авваламбор, иқтисодиётимизда амалга оширилаётган чуқур

таркибий ўзгаришларнинг, мамлакатимиз бир пайтлардаги аграр
республикадан босқичма-босқич равишда саноати ривожланган замонавий
давлатга айланиб бораётганининг яққол тасдиғи сифатида қабул
қилишимиз даркор ” [1].

Ҳозирги глобаллашув жараёни замон талабларига жавоб берувчи

инвестицион тизимни шакллантириш, инвесторларни молия бозорида,
жумладан қимматли қоғозлар бозоридаги инвестицион фаолиятини
фаоллаштириш ва пировард натижада ички ва халқаро молия бозорларда юқори


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

рақобатбардошлик даражасига эришиш учун фонд бозорида инвестицион
фаолият тизимини ислоҳ қилишнинг стратегиясини белгилаб олишни тақозо
қилмокда. Республикамизда қимматли қоғозлар муомаласи ўз моҳияти билан
такрор ишлаб чиқариш жараёни билан тўлиқ боғланмаган ҳолда, қимматли
қоғозлар билан ўтказилган спекулятив операциялардан олинган маблағлар
молия муомаласи соҳасида қолиб қетмоқда ва иқтисодиётда пул маблағларини
тақсимлаш ва қайта тақсимлашдек муҳим вазифани тўлақонли бажара
олмаяпти. Фонд бозорининг мамлакатимиз ЯИМдаги улуши пастлигича (2 %)
қолмокда. Фонд бозорида институционал инвестор сифатида суғурта
компанияларининг (2012 йил якуни бўйича биржа умумий савдо айланмасидаги
улуши атиги 5,6 %) фаолияти тўлақонли шаклланмаяпти [10].

Ушбу мақсадларни амалга ошириш ва жаҳон талабларига тўла жавоб бера

оладиган суғурталаш тизимини яратиш:

биринчидан

,

суғурта бозорида маълумотларнинг очиқ намоён этилиши,

яъни

суғурталанувчи

ва

суғурта

назорати

органларининг

суғурта

компанияларининг ишончлилик даражаси тўғрисидаги маълумотларга эга
бўлиши;

иккинчидан,

суғурта компаниялари фаолиятини бошқаришни тўғри

йўлга қўйиш, яъни самарали бошқарувни ташкил этиш;

учинчидан,

хорижий суғурта институтлари устидан фаол назорат олиб

борилиши;

тўртинчидан

,

хўжалик-молиявий аҳволи ёмон ҳолатда бўлган ёки

банкротлик эҳтимоли юқори бўлган суғурта компаниялари билан ишлаш
услубларини яратиш;

бешинчидан

,

суғурта соҳаси бўйича етук мутахассисларни тайёрлаш,

хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш муҳимдир.

Суғурта ташкилотлари ўз зиммасига олган мажбуриятлари ҳажмига қараб,

маълум фоиз ажратиш йўли билан марказлашган суғурта жамғармасини ташкил
этсалар мақсадга мувофиқдир. Ушбу жамғарма маблағлари қийин ҳолатга
тушиб қолган суғурта ташкилотларига бериладиган ёки улар банкрот деб эълон
қилинганда мажбуриятларини бажариши учун хизмат қилади. Бизнингча, бу
жамғарма ташкил этилажак давлат суғурта назорати хизмати томонидан,
суғурталовчилар уюшмаси вакилларини жалб қилган ҳолда бошқарилиши
мақсадга мувофиқдир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш,

барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар
стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. //Халқ сўзи, 18.01.2014.

2.

Шахов В.В. Страхование. Учебник. – М.: ЮНИТИ, 2001. - 311 с.

3.

Вахабов А., Иброҳимов А. Хакимов Б. Иқтисодий таҳлил назарияси.

Ўқув қўлланма. -Т.: ТМИ, 2003. - 176 б.

4.

Хужаев Й. Ташқи иқтисодий фаолиятда суғурта. Ўқув қўлланма. – Т.:

Солиқ академияси, 2005.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

5.

Шеннаев Х.М. Суғурта сизга нима беради? Ўқув қўлланма. -Т.: ФТМ,

2003. – 106 б.

6.

http://samgkk.uz/yangiliklar/20-matbuot-anzhumani-utkazildi.html

.

7.

Хорин А.Н., Керимов В.Э. Стратегический анализ: учеб. пособ. 2-е

изд., перераб. и доп. – М.: Эксмо, 2009. – 480 с.

8.

UzReport.com.

9.

Ўлмасов А., Вахабов А. Иқтисодиёт назарияси. -Т.: Шарқ, 2006. - 480

б.

10.

http://samgkk.uz/yangiliklar/20-matbuot-anzhumani-utkazildi.html

.


Библиографические ссылки

Каримов И. 2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотлар стратегиясиии изчил давом эттириш Йили булади. //Халк сузи, 18.01.2014.

Шахов В.В. Страхование. Учебник. - М.: ЮНИТИ, 2001. - 311 с.

Вахабов А., Иброхимов А. Хакимов Б. Иктисодий тахлил назарияси. Укув кулланма. -Т: ТМИ, 2003. - 176 б.

Хужасв Й. Ташки иктисодий фаолиятда сугурта. Укув кулланма. - Т: Солик академияси, 2005.

Шеннаев Х.М. Сугурта сизга нима беради? Укув кулланма. -Т.: ФТМ, 2003.- 106 6.

http://samgkk.uz/yangiliklar/20-matbuot-anzhumani-utkazildi.html.

Хорин А.Н., Керимов В.Э. Стратегический анализ: учеб, пособ. 2-е изд., перераб. и доп. - М.: Эксмо, 2009. - 480 с.

UzRcport.com.

Улмасов А., Вахабов А. Иктисодиёт назарияси. -Т„: Шарк, 2006. - 480 б.

http://samgkk.uz/yangiliklar/20-matbuot-anzhumani-utkazildi.html.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов