Состояние и перспективы оказания медицинских услуг по материально-техническому обеспечению малого бизнеса и предпринимательской деятельности

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
37-45
19
4
Поделиться
Ахмаджонов, И. (2016). Состояние и перспективы оказания медицинских услуг по материально-техническому обеспечению малого бизнеса и предпринимательской деятельности. Экономика и инновационные технологии, (6), 37–45. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8997
И Ахмаджонов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются вопросы здравоохранения, медицинская оборудования, материально техническая обеспечения, реконструкция, модернизация, частный предпринимательство, частный сектор, капитальный ремонт, мировой стандарт, малый предприятия, инвестиционная программа, кредиты и гранты.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

И.Х. Ахмаджонов,

илмий изланувчи

КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДА ТИББИЁТ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА ТАЪМИНОТИ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ

ҲОЛАТИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ

В статье рассматриваются вопросы здравоохранения, медицинская

оборудования, материально техническая обеспечения, реконструкция,
модернизация, частный предпринимательство, частный сектор, капитальный
ремонт, мировой стандарт, малый предприятия, инвестиционная программа,
кредиты и гранты.

The issues of crisis, causes health protection, medical equipments, material

technical ensuring, reconstruction, modernization, private entrepreneur, private
sector, major repairs, world standard, small enterprise, investment program, credit
and grant.

Калитли сўзлар:

соғлиқни сақлаш, тиббиёт асбоб-ускуналари, моддий

техника таъминоти, реконструкция, модернизация, хусусий тадбиркор,
хусусий сектор, капитал таъмирлаш, жаҳон стандарти, кичик корхона,
Инвестиция дастури, кредит ва грантлар.

Тиббиёт тизимидаги ислоҳотлар мустақил Ўзбекистон сиёсатининг

устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Чунки бугунги кунда ҳар қайси
ҳалқ, давлат ва жамиятнинг ривожланиш омили инсон, унинг соғлиғи ва
турмуш даражасига бераётган эътибори, шу йўлдаги саъй ҳаракати билан
ўлчаниши барчамизга аён.

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги ишлар нечоғлиқ

муҳим ва долзарб эканлиги Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг
“Соғлом ҳалқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади”, [1] деган
сўзларида ёрқин акс этган. Ана шу эзгу мақсадда қабул қилинган Ўзбекистонда
cоғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишларидан бири
аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни такомилаштириш,
унинг сифатини, тиббий ёрдамни яхшилашдан иборатдир. “Соғлиқни сақлаш
соҳасида қишлоқ врачлик пунктларининг фаолияти тубдан қайта кўриб
чиқилди. Бундай тиббиёт масканларининг сонини янада оптималлаштириш,
замонавий диагностика ва тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш,
малакали кадрлар билан таъминлаш ва уларнинг меҳнатини рағбатлантиришни
кучайтириш бўйича кичик бизнес корхоналари томонидан тиббиёт
техникаларини олиб келиш ва тиббиёт масканларини таъминлаш бўйича чора-
тадбирлар амалга оширилди.

Натижада оптималлаштириш натижасида камқувватли ва самарасиз

фаолият кўрсатаётган 243 та қишлоқ врачлик пункти тугатилди [3].

Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва аҳолини

саломатлик ҳолатини яхшилашдаги муҳим йўналиш бўлиб, соғлиқни сақлаш
тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштиришни, ташкилий, молиявий-
иқтисодий ва ҳуқуқий шароитларни шакллантириш асосида республикада


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

жаҳон талаблари даражасига жавоб бера оладиган ихтисослашган, юқори
технологик тиббий марказларни ташкил этиш, илғор тиббий технологияларни
кенг жорий этишни кўзда тўтади.

Айни шу мақсадлар асосида юртимизда замонавий, ҳалқаро андозалар

даражасидаги тиббиёт муассасаларини моддий-техника таъминоти хизматлар
кўрсатиш тизимини янада ривожлантиришда кичик бизнес корхоналарининг
салоҳиятини ошириш масалалари муҳим омиллардан эканлиги ва мазкур
масалаларни ҳал этишдаги муҳим омиллардан бири эканлиги белгилаб
берилмоқда.

Тиббиёт тизимидаги ислоҳотлар мустақил Ўзбекистон сиёсатининг

устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Чунки бугунги кунда ҳар қайси
ҳалқ, давлат ва жамиятнинг ривожланиш омили инсон, унинг соғлиғи ва
турмуш даражасига бераётган эътибори, шу йўлдаги саъй ҳаракати билан
ўлчаниши барчамизга аён. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ
қилиш Давлат Дастурини амалга ошириш жараёнида, айниқса, аҳолига
кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини тубдан юксалтириш,
оналик ва болалаикни муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасаларининг моддий
техник базасини мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш ва даволашнинг
илғор технология ҳамда янги услубларини жорий этишга алоҳида эътибор
қаратилмоқда.

Соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш Давлат дастури ҳамда унинг

мантиқий давоми бўлган қатор ҳуқуқий ҳужжатлар мамлактимиз тиббиёт
тизимини модернизациялаш, сифат жиҳатдан янги, энг юксак талабларга жавоб
берадиган бирламчи тиббиёт, республика ва вилоятлар шошилинч тиббий
ёрдам ҳамда бошқа ўнлаб турли йўналишларга ихтисослаштирилган тиббиёт
муассасаларининг мукаммал тармоғини яратишда муҳим қадамлардан бири
бўлди. Бугун мазкур тарихий дастурларнинг натижа ва самаралари нафақат
юртимиз аҳли, балки жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам алоҳида эътироф
этилмоқда.

Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи малакали тиббий ёрдамни ташкил

қилиш

мақсадида

шаҳар

кўптармоқли

поликликаларда,

туман

поликлиникаларида барча тор соҳа мутахассислари бир ерда жамланади,

Амбулатор тизим тобора такомиллашиб, моддий техника базаси

мустаҳкамланганлиги боис ҳудудлардаги тарқоқ жойлашган шифо ўринларига
талаб камайиб, ўрин жойлари кам самарали бўлиб бормоқда.

Президентнинг 2007 йил 19 сентябрдаги 3923-сонли “Соғлиқни сақлаш

тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат
дастурининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги Фармонида соғлиқни сақлаш
соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, замон талабларига жавоб
берадиган ташкилий тузилмани шакллантириш, касалликлар тарқалишининг
зарур профилактикасини таъминлаш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш
самарадорлиги ва сифатини, ундан барчанинг баҳраманд бўлишини тубдан
ошириш, шунингдек тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
тизимини такомиллаштириш каби соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни
янада чуқурлаштиришнинг асосий вазифалари белгилаб берилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Мазкур Фармон доирасида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасидаги

хусусий сектор изчиллик билан шакллантирилиб борилмоқда. Бугунги кунда
тиббиётнинг нодавлат секторида 2000дан зиёд хусусий тадбиркорлик
субъектлари (тиббий муассасалар ва якка тартибда фаолият кўрсатувчи
шифокорлар) аҳолига тиббий ёрдам кўрсатмоқдалар [7]. Галдаги вазифа -
хусусий секторнинг ривожланишида сон кўрсаткичларига эмас, балки тиббий
хизматнинг сифат кўрсаткичларига асосий эътиборни қаратишдан иборат.

“Бундай тиббиёт масканларининг сонини янада оптималлаштириш,

замонавий диагностика ва тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш,
малакали кадрлар билан таъминлаш ва уларнинг меҳнатини рағбатлантиришни
кучайтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди. Оптималлаштириш
натижасида камқувватли ва самарасиз фаолият кўрсатаётган 243 та қишлоқ
врачлик пункти тугатилди” [3].

Нодавлат секторни ривожлантириш йўналишида замонавий диагностика

ва даволаш ускуналарига, турган юқори малакали тиббиёт ходимларига эга
бўлган, ҳамда аҳолига даволаниш жараёни стандартларига мувофиқ равишда
сифатли, ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатадиган хусусий тиббиёт
муассасаларини ривожлантиришга кўмаклашиш, республикамиз соғлиқни
сақлаш тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий
йўналишлари қаторида белгиланди.

Эътирофлиси шундаки, тиббиётимизнинг ҳар бир йўналишига назар

ташласак, улардаги ўзгаришлар инсон саломатлиги ва унинг манфаатлари
йўлида қилинаётганлигига гувоҳ бўламиз. Айниқса, 2009 йилдан буён
Инвестиция дастури асосида республикамиздаги тиббиёт муассасалари янгидан
бунёд этилаётганлиги, реконструкция қилиниб, жаҳон стандартлари асосида
капитал таъмирланаётганлиги диққатга сазовордир. Масалан, тизимда 2009 йил
Инвестиция дастури доирасида 9,3 миллиард сўм, 2010 йил – 79,1 миллиард
сўм ажратилган бўлса, 2011 йилда 136,0 миллиард сўмни, 2012 йилда 256,0
миллиард сўмн и, 2014 йилда эса ушбу кўрсаткич 342,7 миллиард сўмни
ташкил этди (1-расм).

1-расм. Кичик корхоналари учун Инвестиция дастури доирасида

республикамиздаги тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш,

капитал таъмирлашга ажратилган маблағлар миқдори динамикаси, млрд сўм

Манба:

ЎзР Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари

Эътироф этиш жоизки, маърузада келтирилишича, йил мобайнида

мамлакатимиз бўйича 311 миллиард сўмлик бюджет маблағи ҳисобидан 146 та
замонавий тиббиёт муассасаси фойдаланишга топширилган.

9,3

79,1

136

256

300,3

342,7

0

50

100

150

200

250

300

350

400

2009 йил

2010 йил

2011 йил

2012 йил

2013 йил

2014 йил


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

“Бу борада скрининг марказлари, вилоят кўптармоқли болалар

шифохоналари,

шунингдек,

ихтисослаштирилган

педиатрия

тиббиёт

муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва зарур жиҳозлар билан
таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Оналар ва болалар тизимли
асосда тиббий текширувдан ўтказилмоқда.” [3] Жумладан, Андижон вилояти
кўп тармоқли тиббиёт марказида янги даволаш корпуси ва диагностика бўлими,
болалар касалликлари санаторийси барпо этилди. Қашқадарё вилоятининг
Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси, Сурхондарё вилоятида кўп тармоқли
болалар ва катталар тиббиёт марказлари, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон ва
Қўштепа туманлари тиббиёт бирлашмалари ва бошқа ўнлаб касалхоналар
тубдан реконструкция қилинди.

Инвестиция дастурлари доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли

реконструкция ва қурилиш ишлари тиббиёт муассасаларининг моддий техника
базасини янада мустаҳкамлаш ҳамда соҳада жаҳон тиббиётининг янги
технологияларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилаяпти.
Обод турмуш йилида жойларда бир юз қирқ олтита тиббиёт муассасида
қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилди. Мазкур тадбирлар
ҳалқимизнинг

тиббий

хизматдан

баҳрамандлигини

ошириш,

аҳоли

саломатлигини мустаҳкамлашда ўз самараларини бераётир [5].

Фақатгина 2013-2014 йилларда йилнинг ўзида соғлиқни сақлаш соҳасига

йўналтирилган инвестициялар ҳажми 2010 йилга нисбатан 3,8 баробар ошди.
Бунинг натижасида 295 та тиббиёт объекти реконструкция қилиниб,
фойдаланишга топширилди. Республика ихтисослаштирилган тиббиёт
марказларини жиҳозлаш даражаси 1,8 баробар ортди ва 91,7 фоизга етди,
жумладан, юқори технологияларга асосланган ускуналар билан жиҳозлаш
даражаси 82,6 фоизни ташкил этмоқда [8].

Инвестиция дастурига асосан 13 та вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт

марказлари, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси, Республика
педиатрия

ихтисослаштирилган

илмий-амалий

маркази,

Республика

ихтисослаштирилган кардиология марказини замонавий ташхис ва даволаш
ускуналари билан жиҳозлаш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш ва келтириш
ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу мақсадларга 6 инвестицион лойиҳа
доирасида жами 25,53 млн. АҚШ долл. сарфланди. Тез тиббий ёрдам хизмати
учун 121 дона “ДАМАС АМВ” автомашиналари сотиб олинди ва жойларга
етказилди.

Кичик бизнес корхоналари томонидан 2014 йилга мулжалланган

Инвестиция дастурида 143 тиббиёт объектини барпо этиш ва реконструкция
қилиш, кунига 10145 кишини қабул қиладиган амбулаторя-поликлиника
муассасаларини фойдаланишга топширилди. Уларни ташхис қўйиш ва даволаш
бўйича жахон стандартларига мувофиқ жихозлаш хамда қайта жихозлашга
алохида эътибор қаратилди.

Жорий йилда Инвестиция дастурига киритилган бешта инвестиция

лойихаси асосида умумий қиймати 40,5 миллион АҚШ долларига тенг тиббиёт
асбоб-ускуналарини харид қилиш ва етказиб берилди. Шу мақсадда хорижий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

шериклар билан хамкорликда амалга оширилаётган қатор лойихалар ва
дастурларни рўёбга чиқариш давом эттирилади

[4].

Табиийки, бу мамлакатимиз тиббиёт тизимида амалга оширилган улкан

ишларнинг бир қисми, холос. Бунга қўшимча қилиб, соғлиқни сақлаш
тизимини янада яхшилаш мақсадида ажратилаётган давлат бюджети
маблағларининг йилдан йилга кўпайиб бораётганлигини эслаш ўринлидир.
Агар ўтган йил соҳа ривожи учун давлат бюджетидан 2,8 триллион сўм маблағ
ажратилган бўлса, бу йил ушбу кўрсаткич 3,4 триллион сўмга етди.

Олиб борилган ишлар натижасида қуйидаги асосий йўналишлар

шаклланди:

“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида

республиканинг чекка худудларида истиқомат қилувчи 145 минг аҳолини
республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш
институтлари ва тиббиёт олий таълим муассасаларининг етакчи олимлари
ҳамда юқори малакали шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий
кўрикдан ўтказиш ва “Фертил ёшдаги аёллар, болалар ва ўсмирлар
соғломлаштириш хафталиги”ни ўтказиш;

перинатал марказлар фаолиятини ривожлантириш;

Андижон, Кашкадарё, Самарканд вилоятлари ва Қорақалпоғистон

Республикасидаги вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари базасида
ҳудудий неонатал хирургия бўлимларини ташкил этиш;

Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган

замонавий перинатал технологияларни тадбиқ этиш тадбирлари амалга
оширилди.

2014 йилда Инвестиция дастури доирасида кичик бизнес

корхоналари томонидан тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини
мустаҳкамлаш ва уларни замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан
жиҳозлаш амалга оширилди, [8] жумладан:

6 та оилавий поликлиника, 67 та туман тиббиёт бирлашмаси, 60 та

вилоят ва шаҳар тиббиёт муассасалари ва 10 та республика марказ ва
клиникаларида 407,4 млрд. сўм эвазига реконструкция ва қурилиш ишларини
олиб бориш, 177 та ҚВПда 4,0 млрд. сўмлик мукаммал таъмирлаш ишларини
бажариш;

хорижий молия институтларининг кредит ва грантлари хисобига туман

ва шахар тиббиёт биролашмаларини, шахар поликлиникаларини (Саломатлик-
3), Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт
марказини, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасини, вилоят
болалар

кўп

тармоқли

тиббиёт

марказларини,

ихтисослаштирилган

кардиология марказини, онкология муассасаларини, Сурхондарё вилоят кўп
тармоқли тиббиёт марказини умумий қиймати 25,0 млн. АҚШ долл. тенг
бўлган замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш лойиҳаларини
амалга ошириш;

Корея Республикасининг Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик

жамғармасининг 102,0 млн. АҚШ долл. қийматидаги молиявий кўмаги асосида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

2014-2017 йилларда Тошкент шахрида Республика болалар кўп тармоқли
марказини қуриш ва замонавий тиббий асбоб-ускуна билан жиҳозлаш чора-
тадбирлари амалга оширилди ва мазкур тадбирларни янада давом эттириш
бўйича йўналишлар кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга Жаҳон молиявий

институтлар маблағларини жалб қилиш бўйича мақсадли лойиҳалар асосида
республика соғлиқни сақлаш тизимида муҳим чора-тадбирлар амалга
оширилди.

Жумладан, Жаҳон банки (ЖБ)

кредит маблағлари ҳисобига амалга

оширилган, соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинини ислоҳ қилишга
йўналтирилган «Саломатлик-1» лойиҳаси муваффақиятли якунланди. Лойиҳа
бир қатор вилоятларнинг аҳоли пунктларида қишлоқ врачлик пунктларини
техник жиҳозлаш, шунингдек, бозор шароитларини ҳисобга олган ҳолда
соғлиқни

сақлашни

молиялаштириш

ва

бошқариш

тизимини

такомиллаштиришга йўналтирилган.

Лойиҳани амалга ошириш натижасида, хизмат кўрсатилаётган аҳоли

сонига кўра самарали молиялаштириш тизимига ўтиш учун меъёрий асослар
яратилди. Бу тизимни ҳамма жойда жорий қилиш катта миқдордаги
маблағларни кичик бизнес корхоналари томонидан соғлиқни сақлашнинг
бирламчи бўғинига, оналар ва болаларга хизмат кўрсатишга, бюджет
маблағлари харажатлар структурасини рационаллаштириш ва ҳоказоларга
йўналтиришга имкон беради.

Кўрсатилган давр мобайнида мамлакатда ташкил этилган 3100 та қишлоқ

врачлик пунктларига бир сменада 135 минг бемор ташриф буюрди,
стационарларда даволаниш муддати эса 1997 йилда 24 кундан 2006 йилда 10
кунгача қисқартирилди. Энг замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланган,
вилоятлар ва туманларда ўз филиалларига эга бўлган Республика шошилинч
тиббий ёрдам маркази ташкил қилинди [8].

Соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинини ислоҳ қилиш жараёнларини

чуқурлаштириш, бутун республика бўйича умумий врачлик амалиётини жорий
қилиш ҳамда, бирламчи тиббий ёрдамнинг шаҳар моделини синаб кўриш
мақсадида Тошкент, Самарқанд, Гулистон ва Марғилон шаҳарларида

Халқаро

тараққиёт ассоциацияси (ХТА)

иштирокида «Саломатлик-2» лойиҳаси амалга

оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати-18,1 млн. АҚШ долларини,
жумладан, ХТА кредити ҳисобидан-39,5 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.

Кичик бизнес субъектлари томонидан соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ

қилиш Давлат дастурини амалга ошириш, Республика биринчи тиббий ёрдам
илмий маркази ва унинг вилоятлардаги филиаллари моддий-техника базасини
мустаҳкамлаш учун ушбу муассасаларни асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш
бўйича 23,8 млн АҚШ доллари ҳажмида

Ислом тараққиёт банки (ИТБ)

билан

битим имзоланди. ИТБ билан 171 та йирик марказий туманлар шошилинч
тиббий ёрдам бўлинмалари ва шаҳар шифохоналарини асбоб-ускуналар билан
жиҳозлаш бўйича битим имзоланди [9].

Хитой Халқ Республикаси билан республика онкология диспансерларига

диагностика ускуналарини етказиб бериш бўйича шартнома тузилди, МФИ
билан вилоятлардаги болалар касалхоналарини асбоб-ускуналар билан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

жиҳозлаш, вилоят маслаҳат-диагностика марказларини ташкил қилиш ва
жиҳозлаш масалалари келишиб олинмоқда. Республика Ҳукумати ва Халқаро
тараққиёт банки ўртасида темир танқислиги анемияси билан касалланишни
камайтириш

борасидаги

чора-тадбирлар

самарадорлигини

оширишга

йўналтирилган «Унни фортификациялаш миллий дастури» лойиҳа гранти,

Глобал Фонд

билан эса ОИТСга қарши курашиш учун-24,6 млн. АҚШ

доллари, силга қаршииш кураш учун-12,6 млн. АҚШ доллари, малярияга қарши
курашиш учун-2,5 млн. АҚШ доллари миқдорида грантлар амалга
оширилмоқда (1-жадвал).

1-жадвал

Соғлиқни сақлаш соҳада инвестициялар асосида амалга оширилаётган

лойиҳалар (хорижий инвестициялари ва кредитлари иштирокида)

(млн.долл.)

Чора-тадбирлар

номи

Жами

капитал

қўйилм

алар

Жумладан

01.10.2014й.га бўлган

ҳолатда лойиҳа бўйича

хорижий инвестицияларни

ўзлаштириш жорий

кўрсаткичлари

бю

джет

ҳис

об

иг

а

бю

джетда

н

та

шқа

ри

ф

ондл

ар м

аб

л

ағ

и

та

шқи

м

ол

ия

л

ашт

иришг

а

эҳ

ти

ёж

ўзлаштир

илди

ўзлаштириш

керак

1

2

3

4

5

6

7

8

Жами

:

3747,7

597,5

4,1

3 164,1

337,4

2 826,8

жум.Соғлиқни сақлаш бўйича

380,0

121,7

-

258,4

17,9

240,4

1.

Амалга оширилаётган ва
ишлаб чиқилган
лойиҳалар

256,5

121,7

-

134,9

17,9

116,9

1.1

Республика шошилинч
тиббий ёрдам маркази ва
унинг минтақавий (вилоят)
филиалларини тиббий асбоб-
ускуналар билан жиҳозлаш

56,9

12,6

44,4

8,0

36,4

1.2

Тошкент шаҳрида
кардиохирургияни асбоб-
ускуналари билан жиҳозлаш

11,5

1,0

10,5

-

10,5

2.

Бошқа манбалари
ҳисобидан

123,5

-

-

123,5

-

123,5

2.1.

Соғлиқни сақлаш вилоят
объектларини қуриш, қайта
таъмирлаш ва жиҳозлаш

67,0

67,0

67,0

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652 сонли

“Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Қарори материаллари асосида тайёрланган.

Тиббий хизматлар сифати ва самарадорлиги, бирламчи тиббий санитария

ёрдами (БТСЁ) муассасалари билан ҳамкорликда ишлаётган ихтисослашган
поликлиникалар

тизимини

ривожлантириш

воситасида

яхшиланади.

Ихтисослашган ёрдамни янада ривожлантириш, мамлакатнинг барча
вилоятларини бир хилда қамраб олиш, мутахассислар малакасини ошириш ва
замонавий юқори технологияли жиҳозлар билан таъминлашга қаратилади.

Ихтисослашган ёрдам тизими маъмурий марказларда (яъни мижозлар

яшайдиган жойларга яқин) йирик касалхона ва клиникалардан ташкил топиб,
асосий касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволашни таъминлашга
қаратилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Ана шундай амалий ишларимиз натижасида сўнгги ўн йилда

ривожланишида туғма нуқсонлари бўлган болалар сони 1,3 баробар камайди. 6-
15 ёшли болалар орасида ўткир юқумли касалликлар билан оғриш 34,4 фоизга,
пневмонияга чалиниш 49,7 фоизга, бронхит билан хасталаниш 32,8 ва сколиоз
билан касалланиш 32,7 фоизга камайди [3].

Республика кардиохирургия илмий-амалий марказини ташкил қилиш

орқали,

кардиология

тиббий

ёрдамини

кучайтириш,

шунингдек

эндокринология, акушерлик ва гинекология, педиатрия, терапия ва тиббий
реабилитация, дерматология ва венерология, физиатрия ва пульмонология
марказларини ташкил қилиш алоҳида аҳамият касб этди.

Ижтимоий устуворликлар учун, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари

фондларнинг маблағлари ҳисобидан 2006-2014 йилларда ЯИМнинг салкам 30
фоизига яқин маблағлар йўналтиришга эришилган.

Таъкидлаш жоизки, бирламчи тиббий-санитария ва шошилинч ёрдам

кўрсатиш муассасаларини, айниқса, қишлоқ жойларда кенгайтириш, жиҳозлаш
ва модернизациялаш бўйича саъй-ҳаракатлар давом эттирилади.

Соғлиқни сақлаш тизимида норасмий тўловларни қисқартириш ва

мақсадли имтиёзлар тақдим этиш воситасида кам таъминланган фуқаролар,
болалар, қариялар ва ногиронлар учун бепул тиббий ёрдам ва асосий дори-
дармон воситаларининг очиқлигини кенгайтириш учун чора-тадбирлар амалга
оширилади.


Соғлиқни сақлаш соҳасида асосий ислоҳотлар соғлиқни ҳимоя қилиш ва

тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда тиббий ёрдамнинг ҳамма учун бир
хилда имкониятларини таъминлашга қаратилади. Соғлиқни сақлашда миллий
ривожланиш устуворликларига эришиш учун ушбу соҳа харажатларини 2017
йилга бориб ЯИМнинг 1-1,5 фоизигача ошириш белгиланган. Бунда барча
тиббий ёрдам турлари ва диагностика сифатини ошириш, шунингдек, тармоқни
профилактик тиббиёт томон қайта йўналтириш вазифаси қўйилади.

Зеро, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек,

“Ўзининг олижаноб касбига содиқ шифокор ҳар куни энг инсоний
фазилатларни намоён этиб, барчамизга олий инсонпарварлик мақсадларига
холис хизмат қилишнинг ёрқин намунасини кўрсатади” [6].

Хулоса ўрнида айтганда, яратилаётган бундай имкониятлар, юртимизда

инсон саломатлигини асрашга бўлган эътибор ва чексиз ғамхўрлик оқ халатли
халоскорларни ҳамиша фидойиликка ундайверади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-

1652 сонли “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.

2.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 й. 29 мартдаги 91-сонли “Тиббиёт

муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва
фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги
қарори


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

3.

И. Каримов. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни

амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом
эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб
бериш – устувор вазифамиздир.-Т.: //Халқ сўзи, 2015 йил 17 январь (№
11/6194).

4.

И. Каримов. 2014 йил Обод турмуш йили. Тиббий хизмат сифати ошиб,

аҳоли саломатлиги янада мустаҳкамланмоқда. //Ҳалқ сўзи, 28.02.2013 №41.

5.

И. Каримов. Эл саломатлиги фидойилари. //Ҳалқ сўзи, 12.11. 2014

№221.

6.

И. Каримов. Сифатли ва замонавий тиббий хизмат тизимда амалга

оширилаётган ислоҳотларнинг пировард мақсадидир //Ҳалқ сўзи, 08.11.2013 №
219.

7.

ЎзР Давлат Статистика Қўмитасининг маълумотлари.

8.

ЎзР Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг статистик маълумотлари.

9.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш “Саломатлик ва тиббиёт

ститистикаси институти” статистик маълумотлари.

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПК-1652 сонли “Согликни саклаш тизимини ислох, килишни янада чукурлаштириш чора-тадбирлари тугрисида”ги карори.

Вазирлар Махкамасининг 2012 й. 29 мартдаги 91-сонли “Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустахкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида” ги карори 3. И. Каримов. 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кснг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир.-Т.: //Халк сузи, 2015 йил 17 январь (№ 11/6194).

И. Каримов. 2014 йил Обод турмуш Йили. Тиббий хизмат сифати ошиб, ахоли саломатлиги янада мустахкамлаимокда. //Халк сузи, 28.02.2013 №41.

И. Каримов. Эл саломатлиги фидойилари. //Халк сузи, 12.11. 2014 №221.

И. Каримов. Сифатли ва замонавий тиббий хизмат тизимда амалга оширилаётган ислохотларнинг пировард максадидир //Халк сузи, 08.11.2013 № 219.

УзР Давлат Статистика Кумитасининг маълумотлари.

УзР Согликни Саклаш Вазирлигининг статистик маълумотлари.

Узбекистан Республикаси согликни саклаш “Саломатлик ва тиббиёт ститистикаси института” статистик маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов