Развитие статистического изучения воспроизводства населения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
88-94
19
6
Поделиться
Абдурахманов, А. (2014). Развитие статистического изучения воспроизводства населения. Экономика и инновационные технологии, (3), 88–94. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8145
А Абдурахманов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статья посвящена исследованию истории населения и источникам данных о населении. В статье рассматривается история источников информации о населении. Освещены мнении различных ученых вознёсших весомой вклад в сферу демографии. Изложен, развитие знаний по сбору информаций о процессах и явлениях в прошлом столетии.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

А.Д. Абдурахманов,

катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ

АҲОЛИ ТАКРОР БАРПО БЎЛИШИНИНГ СТАТИСТИК ЎРГАНИШНИ

РИВОЖЛАНИШИ

Статья посвящена исследованию истории населения и источникам данных

о населении. В статье рассматривается история источников информации о
населении. Освещены мнении различных ученых вознёсших весомой вклад в
сферу демографии. Изложен, развитие знаний по сбору информаций о
процессах и явлениях в прошлом столетии.

Article is devoted research of history of the population and sources of the data

about the population. In article input a word history of sources of the information on
the population. Are shined opinion of various scientists uplifted powerful the
contribution to demography sphere. It is stated, development of knowledge on
gathering of information on processes and the phenomena last century.

Калит сўзлар:

демография, статистика, аҳоли, такрор барпо бўлиш,

табиий ўсиш, туғилиш, миграция, вафот этиш.

Жамият тараққиёти тарихида сайёрамиз ва унинг турли ҳудудларида аҳоли

сони, таркиби, демографик жараёнлар, жумладан, аҳоли такрор барпо бўлишига
оид маълумотлар қадимги даврлардан бошлаб мавжуддир.

I асрда Страбон томонидан 17 жилддан иборат “География” китоби ёзилган

бўлиб, унда табиат, хўжаликлар, этнография ва аҳолига оид қимматли
маълумотлар берилган [1]. Ўрта асрларга оид манбаларда ҳам хўжаликлар,
аскарлар сони, урушларда очлик ва турли эпидемиялардан ўлганлар сони
ҳақида статистик маълумотлар мавжуд. Кейинги даврларда статистика
ривожланиб бориб, жамият ҳаётидаги ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисида ялпи
ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил ва эълон қилиш билан боғлиқ
амалий фаолият соҳасига айланди.

Статистик билимлар шаклланиши ва ривожланишида XVI асрдан XIX

асрнинг бошларига қадар бўлган давр алоҳида аҳамиятга эгадир. Чунки бу
даврда статистик ва демографик билимлар пайдо бўлиши учун шароит
яратилди. Аҳоли ҳаракатида катта ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар юз беради.

XVI-XVIII асрларда дунёда континентлараро йирик аҳоли миграцияси

(кўчиши) кузатилади. Ушбу даврда дунёнинг турли ҳудудларидан аҳоли
Америка Кўшма Штатларига кўчиб кела бошлади. Бошқача қилиб айтганда,
аҳолининг миграцияси Шимолий Америка томон йўналган эди. Илмий
манбаларда қайд этилишича, 1610-1800 йилларда АҚШ аҳолиси 210 минг
кишидан 5,3 миллион кишига етди [2]. Салкам икки аср давомида АҚШ
аҳолиси 25 баробар кўпайди. Аҳолининг шундай тез ўсиши асосан миграция
ҳисобига содир бўлди. Аҳолининг табиий кўпайиши эса жуда секин борган.
Илмий манбаларда қайд этилишича, ўрта асрларда дунёнинг барча
ҳудудларида, жумладан АҚШда ҳам туғилиш ва ўлим жараёнлари юқори


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

даражада бўлган. XVIII асрнинг охирларига келиб қатор Европа давлатларида
ўлим ҳоллари бир мунча камайиб аҳолининг табиий ўсиши, яъни туғилиш
ҳисобига кўпайиб бориши кузатилади. Фан ва техниканинг ривожланиши,
аҳоли сонининг тез ўсиб бориши натижасида қатор ижтимоий-иқтисодий
муаммолар вужудга келади. Бу вазият аҳолини атрофлича ўрганишни тақозо
этади. Аҳоли сонининг ўсиши ва унинг оқибатлари олимлар эътиборини
тортади. Ана шундай олимлардан бири сиёсатшунос ва тарихчи Н. Макиавелли
(1469-1527) бўлиб, унинг асарларида сиёсат, иқтисод ва аҳоли масалаларига
кенг эътибор берилган. Н. Макиавелли фикрича, аҳоли кўпайиши давлатнинг
қудратли бўлишида асосий омил бўлиб хизмат қилади. Лекин аҳоли
ортиқчалиги ҳам ўз ўрнида қатор салбий оқибатларга олиб келади.

XVI асрда (1530-1596) француз сиёсий ёзувчиси Ж. Боден томонидан ҳам

демографик билимлар бирмунча ривожлантирилган. 1577 йили Ж. Боденнинг
Англияда “Республиканинг олти китоби” номли асари нашр этилиб, унинг
алоҳида бобида аҳоли ва унинг даромади статистикасини мунтазам ҳисоблаб
бориш ҳар қандай давлат учун зарурлиги қайд этилган.

Ж. Боденнинг замондоши италиялик сиёсий ёзувчи Д. Ботеро ҳам ўз

асарларида аҳоли статистикасига алоҳида этибор қаратади. У аҳоли ҳаракати
ҳақида биринчилардан бўлиб фикр юритган олим ҳисобланади. Д. Ботеро XVI
асрда яшаб, тадқиқотлар олиб борган бўлсада, унинг ижоди ХХ асрда
россиялик олимлар томонидан жуда юқори баҳоланади. Улар Д. Ботерони
аҳоли назариясининг асосчилари сифатида тан олишган. Д.Ботеро аҳолини
жуда тез кўпайиб бориш хусусиятини таъкидлаб, уни тўхтатишда турли
ҳаракатлар, очлик, эпидемия ва урушларни омил сифатида кўрсатади [3].

Умуман, XVI-XVII асрлардаги буюк географик кашфиётлар, халқаро

савдонинг ривожланиши, иқтисодий рақобат муҳитида турмуш тарзининг
шаклланиши натижасида турли давлатлар, уларнинг аҳолиси, урф-одатларига
қизиқиш кучаяди. Улар ҳақида маълумотлар аста-секин тўпланиб боради ва бу
маълумотлар баъзан аниқ ва баъзан ноаниқ бетартиб ҳолда бўлса ҳам, тарихчи,
сиёсатшунос олимлар, савдогарлар асарларида ўз аксини топа бошлайди. Бир
сўз билан айтганда, аҳоли ва унинг кўпайиб боришига оид статистик
маълумотлар ва демографик билимлар шакллана бошлайди.

XVII асрнинг иккинчи ярми ва XIX асрнинг бошларида аҳоли, хўжаликлар

ва давлатларга оид статистик маълумотлар географияси бирмунча кенгая
боради.

Бу даврда аҳолининг жамият ривожланишидаги ўрнига эътибор кучаяди.

Давлатлар ҳақида статистик маълумотлар тўплашга қизиқиш ортиб боради.
Айниқса, Германияда давлатларнинг иқтисодий ҳолати, ёдгорликлари,
обидалари ҳақида статистик маълумотлар тўплаш, уларни таҳлил этиш ва шу
давлатлар ҳақида асарлар яратиш ривожлана боради. Ҳатто немис олими
Г. Конринг 1660 йилдан Гельмштедте (Брауншвейг) университетида
“Давлатшунослик” фанидан маърузалар ўқий бошлайди. Ушбу маърузаларга
қизиқиш ниҳоятда кучайиб, Франция, Швейцариядан ҳам тингловчилар келади.
Г. Конрингни давлатшуносликка бағишланган асарлари чоп этилган бўлиб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

уларда асосий эътибор давлат аҳолисига, давлатни бошқариш тамойилларига,
давлат тузуми ва бошқариш усулига эътибор берилган [4].

Германиялик олимлардан И. Юсти (1705-1771), Я. Бильфельд (1717-1770),

И. Зоккенфельслар ҳам аҳоли давлатнинг қудрати, уни ўрганишда аҳолини
сонига эмас, балки сифатига эътибор бериш лозимлигини таъкидлайдилар.

Аҳоли такрор барпо бўлишдаги асосий жараёнлар туғилиш ва ўлимни

ўрганишда XVII асрнинг иккинчи ярмида яшаб ижод этган, инглиз олими
Д. Граунт тадқиқотлари алоҳида аҳамиятга моликдир. Д. Граунт Лондон
шаҳрида аҳоли ўлими ҳақидаги 80 йиллик статистик маълумотларни ўрганиб
чиқиб, 1662 йилда 90 бетдан иборат “Ўлим ҳақидаги бюллетенлар асосида олиб
борилган ва мундарижада илова этилган табиий ва сиёсий кузатишлар
натижалари кўрсатилган шаҳарнинг бошқаруви, дини, савдоси, ҳавоси, аҳоли
ўсиши ва бошқа ўзгаришлар хусусида Лондон фуқароси Джон Граунтнинг
асари“ китобини ёзди. Муаллиф статистик кузатиш асосида аҳолининг ўлим
ҳолати ва ўлимнинг ёш гуруҳлари бўйича алоҳида ўрганган, ҳамда ўлим
жадвалини ишлаб чиққан. Туғилишнинг қишлоқ ва шаҳардаги фарқлари, аҳоли
миграциясини ҳам таҳлил этган [5]. Дж. Граунт тадқиқотлари аҳолишунослар
томонидан юқори баҳоланиб келинмоқда.

XVIII – XIX асрларда Францияда ҳам аҳолини статистик ўрганиш борасида

тадқиқотлар олиб борилган. Ушбу тадқиқотларда аҳоли такрор барпо бўлиши
жараёнлари ҳам ўрганилган. 1855 йилда Парижда А. Гийярнинг “Инсон
статистика элементлари ёки қиёсий демография”, 1881 йилда Жан Бертильон
томонидан ёзилган “Франция аҳолиси характерининг статистикаси”[6] номли
асарлари аҳолини статистик ўрганишга бағишланади.

Аҳоли сони ва такрор барпо бўлиш жараёнларини статистик ўрганишда

Россияда ўтказилган тадқиқотлар ҳам назарий, ҳам методологик аҳамиятига
эгадир. XVIII асрнинг иккинчи ярмида М.В. Ломоносов томонидан “Россия
халқининг сақланиб қолиши ва кўпайиши” номли асар ёзилади. Мазкур
изланиш ноёб ва ўзига ҳос бўлиб, аҳолишунослик муаммоларни ёритувчи
биринчи рус асаридир. Лекин мазкур иш фақатгина юз йилдан сўнг нашр
этилди. Чунки XVIII асрда “Сиёсий фан”ларнинг ривожланишига мамлакат
раҳбарлари жуда катта гумон ва эҳтиёткорлик билан қарар эди. Бу даврда
Россияда солиқ топширувчи аҳолининг ревизия ҳисобидан ўтказиш, аҳолини
черков, маъмурий бирикмалар, полиция томонидан ҳисобга олиш ва бошқа
мамлакатлар аҳолисига доир маълумотлар сир сақланар эди. Ҳатто
“статистика” сўзининг ишлатилиши ҳам ман этилган эди.

XIX асрда статистика давлатшунослик билан шуғуллана бошлади ва 1804-

1805 йилларда расмий равишда университет ва академияларда статистика фан
сифатида ўқитиладиган бўлди. Шу боис фанга тегишли бўлган маълумотлардан
фойдаланиш учун кенг имконият яратилган. Бу ўзгаришлар аҳолишуносликни
нгривожланишига сабаб бўлди. 1806 – 1808 йилларда “Статистика” журнали
чоп этилди. У биринчи рус гуманитар ойномаларидан бўлиб, Петербургдаги
Фанлар академияси қошида К.Ф. Герман 1767 – 1833 томонидан нашр қилинар
эди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Ойноманинг 4 та китоби мавжуд бўлиб, ҳар бирида аҳолишунослик бўйича

маълумотлар нашр этилган. Биринчи мақола К.Ф. Германга (1755-1815)
тегишли эди. “Россияда яшовчиларнинг сони хусусида” деб номланган мазкур
изланиш “Халқ жадваллари”, яъни Россия аҳолисини рўйхатга олиш мавзусига
бағишланган.

Бундан ташқари, журналларда бир қанча губерниялардаги аҳоли ҳақида ҳам

маълумотлар келтирилган. Мақолалар ичида “Буюк Пётр ҳукмронлигининг
сўнгги йиллардаги Россиядаги аҳоли сони ва бўлиниши хусусида”, деб
номланганлиги алоҳида аҳамият касб этади. Мазкур асар муаллифи Фанлар
Академияси олими, тарихчи А.-Х. Лерберг (1770-1818) қаламига мансубдир.
Олим ўз изланишларида ҳар хил усулда солиқ топширувчилар рўйхатларида
кўрсатилган аҳоли сонини аниқлашга ҳаракат қилган. Бу мақола – тарихий
демографик тадқиқотлар борасидаги дастлабки илмий изланишлардан
ҳисобланади. Шуниси ҳам эътиборлики, 1806 йилда чиққан “Статистика”
журналининг биринчи сонида илк бор “аҳолишунослик” сўзи учрайди. Унгача
рус тилида “халқ”, “аҳоли” каби сўзлар ишлатилар эди. “аҳолишунослик”
тушунчасидан фақат илмий тилда фойдаланилар эди.

Аҳолишунослик бўйича

“Статистик журнал”

билан бир қаторда бошқа

илмий асарларни ҳам кўрсатиш мумкин. Масалан, К.Ф. Германнинг
“Аҳолишунослик ҳақида” деб номланган илмий асарида Россия аҳолиси бўйича
статистик тадқиқотлар натижалари берилган. Муаллиф ўз асарида кўплаб
маълумотлар, жадваллар келтирган, хусусан аҳолининг ўлим даражаси
ҳақидаги жадвал Россияда илк бор қўлланилади. 1811 йилда Россияда
вазирликнинг статистик маҳкамаси тузилди. Бу маҳкама кейинчалик ИИБнинг
статистик бўлимига айланди [7].

XIX – XX асрларга келиб статистика, демография ва аҳоли географияси

фанларида аҳолининг такрор барпо бўлиши илмий тушунча сифатида кенг
қўлланила бошлади. Аҳоли такрор барпо бўлишини туғилиш ва ўлим бирлиги
сифатида англаш ҳақидаги дастлабки уринишлар XVIII асрда Я. Эйлер
томонидан таклиф қилинган эди. Аҳоли такрор барпо бўлиши модели
америкалик аҳолишунос А. Лотко томонидан ишлаб чиқилди ва бу моделдан
ҳозирга қадар статистик, демографик тадқиқотларда фойдаланиб келинмоқда.

Аҳоли такрор барпо бўлишини ўрганишда В.И. Борткевич, Р. Беклар олиб

борган тадқиқотлар ҳам аҳамиятлидир. Р. Бёк аҳоли такрор барпо бўлиши
жараёни интенсивлигини ўрганиш конструкциясини яратди. ХХ асрнинг 30
йилларида Р. Кучинский, Р. Бёк ғоялари асосида аҳоли такрор барпо бўлиши
коэффициентларидан фойдаланди ва уни кенг тарғиб этди. Кучинский аҳоли
такрор барпо бўлишида туғилиш ва ўлим жараёни икки ёқлама хусусиятга эга
бўлганлиги ва уларни икки ёқлама яхлит жараён сифатида талқин этиш
зарурлигини кўрсатиб берди [8].

ХХ асрнинг 20-30 йилларидан бошлаб “аҳолининг такрор барпо бўлиши”

тушунчаси кенг тарқалди. Ушбу жараённи математик, демографик ва статистик
таҳлили кенгайиб борди. Россияда С.А. Новосельский, В.В. Паевский,
А.Я. Боярскийлар томонидан аҳоли такрор барпо бўлиши статистикаси
математик таҳлил этилди. ХХ асрнинг 50-80 йилларида аҳоли такрор барпо


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

бўлишига оид тадқиқотлар С.Г. Струмилин, А.Г. Рашин, Б.Ц. Урланис,
Д.И. Валентей, С.И. Пиражков, В.С. Стешенко, Г.А. Бондарская, В.А. Борисов,
В.Г. Волков, В.А. Беловалар томонидан ўтказилди.

В.Г. Венецский, С.Г. Кильдишевлар аҳоли статистикасини математик

услублар асосида ўрганиш бўйича йирик тадқиқотлар олиб бордилар [9]. Улар
яратган ғоя ва методологиядан аҳоли такрор барпо бўлиш параметрларини
ўрганишда кенг фойдаланилмоқда.

Ҳозирги даврда алоҳида ҳудудлар демографик жараёнларни статистик

таҳлилига бағишланган тадқиқотлар доираси кенгайиб бормоқда. Бундай
тадқиқотларга Бурятияда ўтказилган ҳозирги шароитда минтақада аҳоли такрор
барпо бўлишини бошқаришга бағишланган тадқиқотни, Якутияда демографик
вазиятнинг статистик таҳлилига оид тадқиқотларни[10] мисол қилиш мумкин.
Мазкур тадқиқотларда демографик жараёнлар, ҳудудий хусусиятлари, уларга
таъсир этувчи ижтимоий-иқтисодий омилларни статистик таҳлил этиш
методологияси ишлаб чиқилган, демографик вазиятдаги ўзгаришларга
статистик баҳо берилган.

Ўзбекистонда аҳоли такрор барпо бўлиш жараёнини алоҳида предмет

сифатида ўрганиш ХХ асрнинг 20-30 йилларидан бошланди. Аҳолишунос
олимлар А.А. Шорохова, Е.С. Тимм, А. Хамитовалар Ўзбекистоннинг Хоразм,
Тошкент вилоятлари ва Фарғона водийси аҳолисининг туғилиш, ўлим ва никоҳ
жараёнларини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказганлар [11].

Ўзбекистонда аҳоли такрор барпо бўлиш жараёнини ўрганиш ХХ асрнинг

60-йилларидан бошлаб ривожланди. Бу борада устоз аҳолишунос олимлар
М.К. Қорахонов, И.Р. Муллажонов, О. Отамирзаев, М. Бўриевалар ўтказган
тадқиқотлар аҳамиятлидир [12].

Юқорида қайд этилган тадқиқотлар аҳоли такрор барпо бўлиш

жараёнларини

тиббий-демографик

ўрганишга

бағишланади.

Бундай

тадқиқотларни демографлар томонидан ҳозирги даврда, яъни бозор
муносабатлари шаклланиши даврида ҳам жуда кенг ва мукаммал олиб
борилмоқда.

Ўзбекистонда демографик жараёнларни статистик ўрганиш борасида ҳам

қатор тадқиқотлар олиб борилган. Ф.Қ. Камилованинг тадқиқоти[13]
Ўзбекистоннинг демографик имкониятини статистик ўрганиш, ўтиш даври
шароитларида

истеъмолчилар

ҳаётийлик

имкониятларини

ижтимоий-

демографик омилларини янада тўлиқ қамраб олган ҳолда, аҳоли талабларини
модделлаштириш ва савдо ҳамда истеъмол моллари бозорнинг ривожланишини
прогноз қилишга услубий ёндашишни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон
истеъмол бозори шаклланишининг тамойилларини назарий, услубий ва амалий
ишлаб чиқаришга қаратилган бўлиб

Республиканинг демографик ҳолати ва

истеъмол муаммоларини иқтисодий-статистик ўрганишга бағишланган илмий
иш ҳисобланади.

Аҳоли такрор барпо бўлишининг иқтисодий-статистик таҳлилига бевосита

бағишланган илмий тадқиқотлардан бири Б.Б. Усмонов томонидан ўтказилган
тадқиқот бўлиб, унда муаллиф Ўзбекистонда шаҳар аҳолисининг сони
динамикаси, ёш-жинсий таркиби, аҳоли такрор барпо бўлишининг шаҳар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

ҳудудидаги

хусусиятларини

ўрганган;

республиканинг

демографик

ривожланишида, ижтимоий-иқтисодий омиллар аҳамиятини таҳлил этиб, аҳоли
такрор барпо бўлишининг келажакдаги жараёнини аниқлаган [14]. Шунингдек,
Ўзбекистонда кейинги йилларда аҳоли такрор барпо бўлиши жараёнларини
унинг ҳудудлари бўйича социологик-демографик, географик тадқиқ этиш
ривожланиб бормоқда. Бунга Д.Н. Эгамованинг Ўзбекистон Республикаси
жанубий ҳудудида “Особенности социально-демографического развития семьи
в Кашкадарьинском вилояте в условиях рыночной экономики” деб номланган
тадқиқоти, О.Л. Абдурахмановнинг “Аҳоли табиий ҳаракатининг ҳудудий
тафовутлари (Самарқанд вилояти мисолида)” номли тадқиқоти, Г.А. Ходжаева-
нинг “Геодемографическая ситуация и регулирование развития населения
Каракалпакстана” номли тадқиқотлари[15] фикримиз далилидир.

Шундай қилиб, аҳолини такрор барпо бўлиши статистикасини тадқиқ этиш

XVII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб то бугунга қадар қатор олимлар
томонидан ривожлантирилди. Аммо қайд этиш лозимки, ҳозирги кунда,
Ўзбекистонда янги иқтисодий шароитда аҳолини такрор барпо бўлиши
жараёнларига бағишланган тадқиқотлар етарли даражада эмас. Кун сайин
демографик жараёнлар ўзгариб бораётган бир шароитда чуқур статистик таҳлил
қилиш,

уларнинг

истиқболларини

белгилаш

жамият

тараққиётини

режалаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Вахоланки, бу каби илмий
тадқиқотлар жамиятнинг иқтисодий тараққиётини янада мустаҳкамлашнинг,
шунингдек аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш каби долзарб
масалаларнинг асосини ташкил этади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Капиллов В.А. География населения. - М., 1999. - С.12.

2.

Хорев Б.С., Чапек В.Н. Проблемы изучения миграция населения. -

М.,1978. - С.116

3.

Шелестов Д.К. Демография: История и современность. - М., 1983. - С.21.

4.

Птуха М.В. Очерки по истории статистики в СССР. - Т.//М.,1959. - С.15.

5.

Бўриева М. Демография асослари. – Т., 2001. 12-13-б.

6.

Қайд этилган манба, манба 13-бет.

7.

Шелестов Д.К. Демография: история и современность. – М., 1983. 17-25с.

8.

Демографический энциклопедичекий словарь. – М., 1985. - С.72.

9.

Венецкий И.Г., Кильдишев Г.С. Основы математической статистики. -М.,

1963.

10.

Будаева Д.Ц. Регулирование процессов воспроизводства населения

региона в современных условиях. /Автореферат дисс. на соис. канд. экон. наук.
– М., 1996; Пеньковская Т.С. Статистический анализ демографической
ситуации Республики САХА (Якутия). /Автореферат дисс. на соис. канд. экон.
наук. – М., 2007.

11.

Шорохова А.А. Методика изучения плодовитости человека. – Т.,

1935.Тимм Е.С. Опыт изучения естественного движения населения в кишлаках.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

– Т., 1935. Хамитова А. К вопросу рождаемости и плодовитости городского
населения Узбекистана. //Медицинский журнал Узбекистана, 1963, №5.

12.

Караханов М.К. Некапиталистический путь развития и проблемы

народонаселения. – Т., 1983; Мулладжанов И.Р. Демографическое развитие
Узбекской ССР. – Т., 1983; Ата-Мирзаев О.Б., Гентиcке В., Муртазаева Р.
Узбекистан многонациональный: историко-демографический аспект. – Т., 1998;
Буриева М. Рождаемость в Узбекистане. – Т., 1991; Бўриева М. Ўзбекистонда
оила демографияси. - Т., 1997.

13.

Камилова Ф.К. Потребительский рынок Узбекистана и роль

демографических факторов в его развитии. Автореферат дисс. на соис. док.
экон . наук. – Ташкент, 1997.

14.

Усмонов Б.Б. Экономико-статистический анализ воспроизводства

городского населения Республики Узбекистан. /Автореферат дисс. на соис.
канд. экон. наук. – М., 1984.

15.

Эгамова Д.Н. Особенности социально-демографического развития семьи

в Кашкадарьинском вилояте в условиях рыночной экономики. /Автореферат
дисс.на соис. канд. экон. наук. – Т., 2006; Абдурахманов О.Л. Аҳоли табиий
ҳаракатининг ҳудудий тафовутлари (Самарқанд вилояти мисолида) Геог.
фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзган диссертация
автореферати. – Т., 2007; Ходжаева Г.А. Геодемографическая ситуация и
регулирование развития населения Каракалпакстана. /Автореферат дисс.на
соис. канд. геог. наук.

Библиографические ссылки

Капиллов В.А. География населения. - М., 1999. - С. 12.

Хорев Б.С., Чапек В.Н. Проблемы изучения миграция населения. -М.,1978.-С.116

Шелестов Д.К. Демография: История и современность. - М., 1983. - С.21.

Птуха М.В. Очерки по истории статистики в СССР. - Т.//М.Д959. - С. 15.

Бурцева М. Демография асослари. - Т., 2001. 12-13-6.

Кэйд этилган манба, манба 13-бет.

Шелестов Д.К. Демография: история и современность. - М., 1983. 17-25с.

Демографический энциклопедичекий словарь. - М., 1985. - С.72.

Венецкий И.Г., Кильдишев Г.С. Основы математической статистики. -М., 1963.

Будаева Д.Ц. Регулирование процессов воспроизводства населения региона в современных условиях. /Автореферат дисс. на соис. канд. экон. наук. - М., 1996; Пеньковская Т.С. Статистический анализ демографической ситуации Республики САХА (Якутия). /Автореферат дисс. на соис. канд. экон, наук. - М., 2007.

Шорохова А.А. Методика изучения плодовитости человека. - Т., 1935.Тимм Е.С. Опыт изучения естественного движения населения в кишлаках. - Т., 1935. Хамитова А. К вопросу рождаемости и плодовитости городского населения Узбекистана. //Медицинский журнал Узбекистана, 1963, №5.

Караханов М.К. Некапиталистический путь развития и проблемы народонаселения. - Т., 1983; Мулладжанов И.Р. Демографическое развитие Узбекской ССР. - Т., 1983; Ата-Мирзаев О.Б., Гентиске В., Муртазаева Р. Узбекистан многонациональный: историко-демографический аспект. - Т., 1998; Буриева М. Рождаемость в Узбекистане. - Т., 1991; Бурцева М. Узбекистонда оила демографияси. - Т., 1997.

Камилова Ф.К. Потребительский рынок Узбекистана и роль демографических факторов в его развитии. Автореферат дисс. на соис. док. экон . наук. - Ташкент, 1997.

Усмонов Б.Б. Экономико-статистический анализ воспроизводства городского населения Республики Узбекистан. /Автореферат дисс. на соис. канд. экон. наук. - М., 1984.

Эгамова Д.Н. Особенности социально-демографического развития семьи в Кашкадарьинском вилояте в условиях рыночной экономики. /Автореферат дисс.на соис. канд. экон. наук. - Т., 2006; Абдурахманов О.Л. Ахоли табиий харакатининг худудий тафовутлари (Самарканд вилояти мисолида) Гсог. фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзган диссертация автореферата. - Т., 2007; Ходжаева Г.А. Геодемографическая ситуация и регулирование развития населения Каракалпакстана. /Автореферат дисс.на соис. канд. геог. наук.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов