Научные теории об индикаторе валового внутреннего продукта и соображения по его расчету

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
296-302
65
6
Поделиться
Рустамов, Н. (2016). Научные теории об индикаторе валового внутреннего продукта и соображения по его расчету. Экономика и инновационные технологии, (3), 296–302. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8818
Н Рустамов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освещены научно-теоретические основы показателя валового внутреннего продукта. В статье приводятся суждения о валовом внутреннем продукте, рассматривается основные пути совершенствование его расчёта с учётом изменений происходящих в системе национальных счётов.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Н.И. Рустамов,

катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ

ЯЛПИ ИЧКИ МАҲСУЛОТ КЎРСАТКИЧИ ТЎҒРИСИДАГИ ИЛМИЙ

НАЗАРИЯЛАР ВА УНИНГ ҲИСОБЛАНИШИГА ДОИР МУЛОҲАЗАЛАР

В статье освещены научно-теоретические основы показателя валового

внутреннего продукта. В статье приводятся суждения о валовом внутреннем
продукте, рассматривается основные пути совершенствование его расчёта с
учётом изменений происходящих в системе национальных счётов.

In the article considered scientific – theoretical basis of gross domestic

product indicator. And also, discussed main ways of developing calculation of gross
domestic product by considering changes, on going in the system of national
accountings.

Калитли сўзлар:

Ялпи ички маҳсулот, ялпи миллий маҳсулот, миллий

даромад, миллий ҳисоблар тизими, ялпи ички маҳсулотни ҳисоблашга доир
мулоҳазалар, ялпи ички маҳсулотни ҳисоблашнинг янги қоидалари, миллий
ҳисоблар тизимида рўй бераётган асосий ўзгаришлар.

Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичи мамлакат иқтисодиёти ўсишини

ифодаловчи асосий кўрсаткич ҳисобланади. У мамлакат ҳудудидаги
корхоналар томонидан барча ишлаб чиқариш омиллари ёрдамида ишлаб
чиқарилган товар ва хизматларнинг бозор қийматидаги ифодаси бўлиб, унинг
миқдори миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) асосида ҳисоблаб чиқилади. Миллий
иқтисодиётда асосий макроиқтисодий кўрсаткич сифатида ЯИМ ёки ялпи
миллий маҳсулот, ҳатто ялпи миллий даромад ҳам қўлланилиши мумкин.
Масалан, АҚШ ва Японияда ялпи ички маҳсулот эмас, балки ялпи миллий
маҳсулот асосий макроиқтисодий кўрсаткич ҳисобланади. Аммо, Бирлашган
миллатлар ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган МҲТда ЯИМ бирламчи
кўрсаткич бўлиб хизмат қилади. Миқдор жиҳатдан булар ўртасида тафовут
унчалик катта эмас: ривожланган мамлакатларда бу фарқ бир фоиздан
ошмайди. Фақат чет элларда ишловчи фуқаролардан тушадиган даромадлар
салмоқли бўлган мамлакатларда бу фарқ катта бўлиши мумкин.

Миллий ишлаб чиқариш ҳажмини аниқлаш бўйича ишлар XX-асрнинг

30-йилларида иқтисодчи олим Саймон Кузнец томонидан АҚШ Тижорат
Департаментида бошланган. Миллий маҳсулотни ҳисоблаш биринчи бор 1934
йилда Саймон Кузнец томонидан амалга оширилган. Бу ишда илк бор миллий
даромад ва маҳсулот ҳисобга олинган. Кузнец АҚШнинг 1869 йилгача бўлган
миллий даромадини ҳисоблаб чиққан. 1929-1935 йиллардаги миллий даромад
ва ишлаб чиқариш тўғрисидаги маъруза 1937 йилда АҚШ конгрессига тақдим
этилган. Бунгача ҳеч ким мамлакатнинг иқтисодий фаолиятини тўлиқ ёритиб
бермаганди. 1939 йилгача макроиқтисодиёт термини қўлланилмасди. Бу
хизматлари учун 1971 йилда Саймон Кузнец Нобель мукофоти билан
тақдирланган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

ЯИМнинг ҳаракати шакллари, жумладан, миллий даромад иқтисодиёт

назарияси фанининг тадқиқот соҳасида марказий ўринлардан бирини
эгаллайди. Таниқли иқтисодчи П. Самуэльсоннинг фикрича “ҳозирги замон
иқтисодиёти фанининг бирламчи вазифаси миллий даромаднинг иқтисодий
мазмунини тавсифлаш, таркибини таҳлил қилиш ва ундаги ўзгаришларни
тушунтиришдан иборат [1, 452]. Америкалик иқтисодчи А. Хансеннинг
таъбирича, “миллий даромад – бу иқтисодий ҳаётнинг бош барометридир [2,
56]. ЯИМ, жумладан, унинг таркибий қисми ҳисобланадиган миллий даромад –
бу истеъмол ва инвестицияларни қўллаш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш,
уни кенгайтириш билан боғлиқ бўлган барча зарурий харажатларни қоплаш
манбаи, аҳоли турмуш даражасини ошириш, мамлакат мудофаа қудратини
мустаҳкамлаш, жамият ва табиат ўртасидаги зарурий мувозанатни сақлаб
туриш ҳамда ижтимоий тараққиётни таъминлаш учун ресурслар манбаидир.

Иқтисодий адабиётларда ЯИМ иқтисодий категория сифатида чуқур

таҳлил этилиб, унинг характерли белгилари ва хусусиятларини очиб беруви
илмий хулосалар берилган. Хусусан, П. Самуэльсоннинг таъкидлашича: “ЯИМ
– мамлакат миқёсида товарлар ва хизматлар ялпи ишлаб чиқариш ҳажмини
нисбатан тўла акс эттиради. У жорий йилда мамлакат миқёсидаги истеъмол,
ялпи инвестиция, давлат харидлари ва соф экспортларнинг қиймат ҳисобидаги
суммасига тенг”[1, 442]. Россиялик олимлардан С.С.Носова “ЯИМ – бу ишлаб
чиқариш омилларининг миллий иқтисодиётга тегишли бўлишидан қатъий назар
бир йил мобайнида мамлакат ҳудудида иқтисодиётнинг барча тармоқларида
яратилган, истеъмол, экспорт ва жамғаришга мўлжалланган ҳамма охирги товар
ва хизматларнинг бозор қийматидир”[3, 33] деб таъриф беради. В.В. Золотачук
ЯИМни иқтисодиётда товар ва хизматларни такрор ишлаб чиқариш жараёнлари
билан боғлайди ва “ЯИМ маълум вақт оралиғида иқтисодиётда яратилган
ҳамма қўшилган қийматларни йиғиндиси сифатида ҳисобланади ва бозор
нархларидаги барча маҳсулотлар ва оралиқ маҳсулот ўртасидаги фарққа тенг”
[4, 107] деб таърифлайди. Т.А.Агапова, С.Ф. Серёгиналар ЯИМ тўғрисида
қуйидаги фикрларни билдирадилар:

“ЯИМ

-

мамлакат резидентлари томонидан

маълум муддат давомида ишлаб чиқарилган пировард товарлар ва хизматлар
бозор баҳосининг умумий йиғиндисидан иборат... Миллий тегишлилиги ва
фуқаролигидан қатъий назар, мазкур мамлакатнинг ҳудудида иқтисодий
манфаат марказига эга бўлган (ишлаб чиқариш фаолияти билан
шуғулланадиган, мамлакат ҳудудида бир йилдан ортиқ яшаётган) барча
иқтисодий бирликлар (корхоналар, уй хўжаликлари) резидент ҳисобланади”

[5,

25].

Ўзбекистонлик олимлардан, иқтисод фанлари доктори А. Маматов

“ЯИМ - бу маълум вақт оралиғида (асосан бир йилда) мамлакат ҳудудида
ишлаб чиқарилган барча пировард маҳсулотлар ва хизматларни бозор
баҳосидаги қийматлари йиғиндисига тенг” [6, 10] деб таъриф беради ва уни
илмий абстракция методологияси бўйича алоҳида қисмларга бўлиб таҳлил
қилади. Мамлакатимизни етакчи олимларидан А. Ўлмасов ва А. Вахобовлар
ЯИМ тўғрисида қуйидаги фикрни билдирадилар: “ЯИМ деганда маълум давр
мобайнида мамлакат ичида пировард натижада яратилган товар ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

хизматларнинг бозор қиймати тушунилади. ЯИМ бу оралиқ, яъни қайта
ишланадиган маҳсулот эмас, балки истеъмолга тайёр бўлганидан бозорда
сотиладиган маҳсулотдир. Унинг бозорда сотилган нархи бозор қиймати
бўлади. ЯИМга муайян даврда, масалан бир йилда янгидан яратилган маҳсулот
ва хизматлар қиймати киритилади. Аммо илгари яратилган, кейинчалик
сотилган маҳсулотлар қиймати кирмайди. ЯИМга шу мамлакатнинг ҳудудида
яратилган барча маҳсулот ва хизматлар киради. Шу мамлакат вакиллари бошқа
ерда, яни хорижда яратган товар ва хизматлари унинг ЯИМига кирмайди,
аксинча бошқа мамлакатнинг ЯИМини ташкил этади” [7, 267]. Профессор
Н.Тўхлиевнинг фикрига кўра “ЯИМ– бу мамлакат резидентлари томонидан
маълум давр мобайнида ишлаб чиқарилган пировард маҳсулот ва
хизматларнинг бозор нархидаги умумий қийматидир. У мамлакат ҳудудида
ишлаб чиқарилган якуний товарлар ва хизматлар бозор қийматининг ўлчови
бўлиб хизмат қилади. Бу кўрсаткич оралиқ истеъмол харажатларини ўз ичига
олмайди. ЯИМ ҳажми кўплаб омилларнинг таъсири натижасида шаклланади [8,
78]. Бизнинг фикримизча, ЯИМ – бу ишлаб чиқариш омилларининг миллий
иқтисодиётга тегишли бўлишидан қатъи назар маълум бир давр мобайнида
(чорак, йил) мамлакат ҳудудида иқтисодиётнинг барча тармоқларида ишлаб
чиқарилган ҳамма товар ва хизматларнинг бозор қийматини ифодаловчи
кўрсаткичдир. Биз ЯИМ ўсишини аҳоли турмуш даражасини ошириш билан
боғлаб ўрганамиз ва ҳозирги вақтда ЯИМни ҳисоблаш методологиясини
такомиллаштириш лозим деб ҳисоблаймиз.

Ялпи ички маҳсулот яхлит иқтисодиётнинг ривожланиш якунини ёритиб

берувчи ишлаб чиқариш ва хизматларнинг пировард кўрсаткичидир. Унинг
мазмуни истеъмол қиймати нуқтаи-назаридан жами якуний товар ва
хизматларнинг, қиймат жиҳатидан қайта яратилган қиймат ҳамда асосий
фондлар амортизациясини ифодалайди.

Ялпи ички маҳсулотнинг такрор ишлаб чиқариш босқичлари бўйича

ҳаракати ушбу кўрсаткични ҳисоблашнинг уч усулидан фойдаланишни тақозо
этади:

1. Қўшилган қиймат (ишлаб чиқариш) усули;
2. Харажатлар (пировард истеъмол) усули;
3. Даромадлар (тақсимлаш) усули.
Бу учала усулни қўллаш ялпи ички маҳсулот ҳаракатининг барча

босқичларини комплекс тадқиқ қилишга, даромадлардан фойдаланиш ҳамда
уларни шакллантириш жараёнларини ўрганишга ёрдам беради.

Ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш усулларидан бири қўшилган қиймат

усули бўлиб, бу усулда ҳисоблаганда якуний товарлар ва хизматларни ишлаб
чиқаришни турли босқичида қўшилган қийматлар йиғиндиси ифодаланади.
Ялпи ички маҳсулотни бу усулда аниқлаш статистик жиҳатдан қулай бўлиши
билан бирга уни ҳисоблаш муҳим шартига амал қилиш, яъни бир қийматни
икки бор ҳисобга олиш, ёки оралиқ маҳсулот қийматини ялпи ички маҳсулотга
киритиб юборишнинг олдини олади.

Ялпи ички маҳсулотни қўшилган қиймат усули бўйича ҳисоблаш -

иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларидаги қўшилган қийматлар ҳамда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

маҳсулотларга соф солиқларни жамлаштириш йўли билан амалга оширилади.
Бу ерда тармоқлардаги қўшилган қиймат - товар ва хизматларни ялпи ишлаб
чиқариш ҳамда оралиқ истеъмол ўртасидаги фарқдан келиб чиқади.

Қўшилган қиймат концепцияси маҳсулотнинг турли тармоқларда

яратилган қийматини шу маҳсулот турини ишлаб чиқарган корхоналарда
такрор ҳисобга олмасликка асосланган. Ушбу усул билан ҳисобланган ЯИМ
ҳажми яхлит иқтисодиётнинг таркибига кирувчи алоҳида тармоқларнинг шу
маҳсулотни яратишдаги ўрни ва ҳиссасини аниқлашга ёрдам беради.

Қўшилган қиймат усулида аниқланган ЯИМ иқтисодиёт структурасини ва

ундаги силжишларни таҳлил қилишда муҳим хулосалар беради. Алоҳида
тармоқларнинг мамлакат иқтисодиётида яратилган ялпи қўшилган қийматдаги
улуши, бу улушнинг ўзгариши мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш
ҳолатини ва кутилаётган иқтисодий ўсиш даражасини баҳолаш имконини
беради.

ЯИМ ўсиши миллий иқтисодиёт ривожланишини умумлаштирган ҳолда

акс эттирувчи, аҳолининг ўсиб ва ўзгариб бораётган эҳтиёжларини, турмуш
даражасини ошириш имкониятини ифодаловчи муҳим макроиқтисодий
кўрсаткич ҳисобланади.

ЯИМнинг мазмунини иқтисодий категория сифатида кўриб чиқиш,

иқтисодий муносабатлар ва уларнинг алоҳида томонларини таҳлил қилишни
чуқурлаштиришга ёрдам беради. Масалан, ялпи инвестиция ва истеъмолни
ажратиб кўрсатиш, уларнинг мутаносибликларини ва таъсир кўрсатувчи
омилларини таҳлил қилиш такрор ишлаб чиқариш жараёнларини асосли тадқиқ
қилишни чуқурлаштиради. ЯИМ миллий валютада ифодаланади, зарур
ҳолларда хорижий валюталарда ифодаланиши мумкин, шунингдек халқаро
таққослашлар амалга оширилганда у харид қобилияти паритети кўринишида
ҳам ифодаланади.

ЯИМ кўрсаткичи орқали жамиятнинг иқтисодий ҳолатини ифодалаш

тўғрисида турли хил мулоҳазалар юритилган. Дастлабки ЯИМ кўрсаткичи
қўлланила бошлаган пайтларда кўплаб нуфузли иқтисодчилар бу кўрсаткич
“махсуслаштирилган индикатор” экани, уни умумий фаровонлик индикатори
сифатида қўллаш хавфли эканлигини таъкидлаб, буни қўллаш оқибатида хатога
йўл қўйиш мумкинлиги тўғрисидаги фикрларни илгари сурганлар. АҚШдаги
МҲТни яратувчиларидан бири Саймон Кузнец ЯИМ ўсишини иқтисодий
ўсишга ёки ижтимоий фаровонликка тенглаштириш ҳар доим ҳам тўғри
бўлавермаслиги ҳақида огоҳлантириб қўйган эди.

ЯИМ фақат товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ

бўлган пул операцияларини ҳисобга олади, бу кўрсаткич туб асосида инсон ва
иқтисодиёт турувчи ижтимоий ва табиий тизимлар билан тўлиқ боғланмаган.
Ташвишланарли томони шундаки, ЯИМни ҳисоблаш методикаси табиий
ресурсларнинг камайиб боришини қўллаб-қувватлайди, табиий капиталнинг
камайиши даромад сифатида ҳисобга олинади, бу эса келажакда
даромадларнинг кескин камайиб кетишига олиб келади. Бундан ташқари, ЯИМ
ўсишини иқтисодий жиҳатдан рағбатлантириш экологик тизимнинг зарар
кўришига олиб келади, бу эса бутун ер юзидаги ҳаёт билан боғлиқ жиддий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

муаммо ҳисобланади.

Шунга қарамай, дунёдаги кўплаб мамлакатларнинг иқтисодий сиёсати

ЯИМ ҳажмини оширишга қаратилди. Етакчи иқтисодчилар, сиёсатчилар,
тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари фақат ЯИМ кўрсаткичи ҳақида
гапирадилар, бу кўрсаткич худди умумий тараққиёт ва жамиятнинг
фаровонлиги ўсишини кўрсатиб берадигандек тавсифланди. Танқидчиларни
фикрига кўра, ҳозирги кунда дунёда ЯИМнинг ўсиши иқтисодий муаммоларни
ечиш учун “сеҳрли формула” бўлиб қолган.

Иқтисодчи олим Ван ден Берг шундай хулосага келадики, “бу

индикаторни қўллаб-қувватлаш, тўлиқ асосланмаган қарордир, у ақидага
айланган ёки энг яхши одатга айланиб қолган” [9, 117]. ЯИМни ҳисоблашда
йўл қўйилган хатоларни бартараф этишга қаратилган бир қанча альтернатив
индикаторлар таклиф этилган. Буларга Тарраққиётнинг бош индикатори ёки
Соф жамғармалар каби кўрсаткичларни киритиш мумкин, улар ҳам МҲТга
асосланган ва пул кўринишида ифодаланади. 2008 йилда Францияда ҳар
томонлама мукаммал мезонларни ишлаб чиқиш мақсадида иқтисодий фаолият
ва ижтимоий тараққиётнинг асосий кўрсаткичларини ҳисоблаш бўйича махсус
Комиссия ташкил этилди.
2014 йилнинг 1 сентябридан Европа Иттифоқи мамлакатларида ЯИМни
ҳисоблашнинг янги қоидалари кучга кирди. Бу ўзгаришлар Европа Иттифоқи
мамлакатларининг “Миллий ҳисоблар тизими – 2008” деб номланувчи янги
бухгалтерия ҳисобига ўтишининг бир қисми ҳисобланади, янги бухгалтерия
ҳисоби 2013 йил августдан АҚШда амал қилмоқда. Экспертларнинг
баҳолашича, янги ҳисоблашга ўтиш натижасида Европа Иттифоқи
мамлакатларида ЯИМ ҳажми 2,4 фоизга ўсади. Янги бухгалтерия ҳисобига
киритилган асосий ўзгаришларга кўра тадқиқотлар ва илмий ишланмалар
жорий харажатлар кўринишида эмас, балки инвестиция сифатида ҳисобга
олинади. Қурол-яроғлар учун қилинган харажатлар ҳам инвестициялар
сифатида ҳисобга олинади. Қолган ўзгаришлар турли кичик элементларга
асосланган, улардан муҳими ҳарбий харажатларни капитализация қилиш
ҳисобланади, у жами харажатларни 0,1 фоизини ташкил этади. Европа
комиссияси таъкидланмоқдаки, АҚШда янги ҳисоблаш қоидалари киритилиши
натижасида ЯИМ ҳажми 3,5 фоизга ўсди, ундан 2,5 фоизи илмий тадқиқот ва
ишланмалар ўсишидан рўй берди.

Европа Иттифоқи мамлакатлари иқтисодий ўсиш даражаси бўйича турли

хил кўрсаткичларга эга. Янги қоидаларга кўра Европа Иттифоқида ҳар бир
мамлакат бўйича иқтисодиётни хуфиёна секторининг ҳисобини юритиш зарур.
Европа комиссиясининг фикрига кўра, бу ягона бюджетни оқилона
тақсимлашга ёрдам беради. Шунда Шарқий Европадаги камроқ ривожланган
мамлакатлар бюджетдан кўпроқ маблағ олишлари мумкин бўлади. Ҳар
қандай хуфиёна иқтисодиётнинг ҳажмини баҳолаш шартли ҳисобланади.
Давлат бюджетидан ташқарида қанча пул айланишини аниқлаши мумкин
бўлган аниқ механизм мавжуд эмас. Лекин, деярли барча молиячилар
солиқларнинг ва ижтимоий тўловларнинг юқори даражада бўлиши хуфиёна
иқтисодиёт амал қилишининг асосий сабаби ҳисобланади деган хулосага


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

келишган. Жаҳон банкининг экспертлари пул оқимлари ва трендларини таҳлил
қилиб, дунёда хуфиёна иқтисодиётнинг ўсиши давом этаётгани ва ҳозирги
вақтда у тахминан 22 трлн. АҚШ долларини ёки жаҳон ЯИМининг 35
фоизини ташкил этаётгани тўғрисида хулосага келди.

ЯИМ ҳажмининг аниқ баҳоланишига хуфёна иқтисодиёт салбий таъсир

кўрсатади. Хуфёна иқтисодиёт – бу пул, товар–моддий бойликлар ва
хизматларнинг жамият томонидан назорат қилинмайдиган ҳаракати, яьни
давлат бошқарув органларидан яширин ҳолда алоҳида фуқаролар ва ижтимоий
гуруҳлар ўртасида амалга оширилувчи ижтимоий-иқтисодий муносабатлардир.
Бу муносабатлар ўз ичига иқтисодий фаолиятнинг барча ҳисобга олинмаган,
тартибга солинмаган турларини олади. ЯИМнинг тўғри ва аниқ ҳисобланиши
ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий қудрати, унинг жаҳон ҳамжамиятига кириб
бориш имконияти ҳамда жаҳон иқтисодиётидаги тутган ўрнини белгилаб
беради. Шу сабабли ҳар бир мамлакат ўз ҳудудида яратилаётган товар ва
хизматлар ҳажмини имкони борича тўлароқ ҳисоблашга ҳаракат қилади [10,
11].

Бугунги кунда жаҳоннинг барча мамлакатларида олдига ЯИМни

ҳисоблашнинг янги қоидаларига ўтиш талаби қўйилмоқда. Янги қоидаларга
ўтишда бўладиган ўзгаришлар миллий ҳисоблар тизимида рўй бераётган
ўзгаришлар боғлиқ бўлиб, миллий ҳисоблар тизимидаги асосий ўзгаришлар
қуйидагилардан иборат:

- илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг (ИТТКИ) оралиқ истеъмолдан

ялпи инвестициялар сифатида ҳисобга олинишига ўтиш;

- уй-жой эгалари томонидан яратиладиган ва истеъмол қилинадиган

шартли рентани ҳисобга олиш;

- ҳарбий харажатларни ялпи каптиал қўйилмалар сифатида ҳисобга олиш;
- молиявий хизматларни ҳисобга олишни такомиллаштириш;
- хуфёна иқтисодиётни ҳисобга олишни такомиллаштириш ва бу орқали

ЯИМ ҳажмининг тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Пол А. Самуэльсон, Вильям Д. Нордхаус. Экономика. Пер с анг.– М:.

Инфра –М, 2000.

2. Кудров В. Статистика национального дохода США. –М.:Финансы и

статистика, 1996.

3. Носова С.С. Макроэкономика. Учебное пособие – М:. КНОРУС, 2014.
4. Золотачук В.В. Макроэкономика. Учбник. – М:. Инфра –М, 2014.
5. Агапова Т.А., Серегина С.Ф. Макроэкономика. Учебник.-7-е

изд.перераб. и доп. –М.: Дело и сервис, 2007.

6. Маматов А. А. Шаклланаётган бозор муносабатлари тизимида ялпи

ички маҳсулот. Иқт .фан. док. дисс. автореф. –Т.: УзМУ, 2002.

7. Ўлмасов А., Вахобов А. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. Т.: “IQTISOD-

MOLIYA”, 2014.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

8. Тўхлиев Н.Т. ва бошқ. Ўзбекистон иқтисодиёти асослари. – Т.:

Ўзбекистон миллий энсклопедияси , 2006 .

9. J.C.J.M. van den Bergh (2009). The GDP paradox. Journal of Economic

Psychology. 30(2).

10. Мамбетжанов Қ.Қ. Ялпи ички маҳсулотнинг ҳаракат босқичларини

ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш йўналишлари. “Иқтисодиёт ва
инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. –ТДИУ, 2012. № 4.

Библиографические ссылки

Пол А. Самуэльсон, Вильям Д. Нордхаус. Экономика. Пер с анг.- М:. Инфра -М, 2000.

Кудров В. Статистика национального дохода США. -М.:Финансы и статистика, 1996.

Носова С.С. Макроэкономика. Учебное пособие - М:. КНОРУС, 2014.

Золотачук В.В. Макроэкономика. Учбник. - М:. Инфра -М, 2014.

Агапова Т.А., Серегина С.Ф. Макроэкономика. Учебник.-7-е изд.перераб. и доп. -М.: Дело и сервис, 2007.

Маматов А. А. Шаклланаётган бозор муносабатлари тизимида ялпи ички мах,сулот. Икт .фан. док. дисс. автореф. -Т.: УзМУ, 2002.

Улмасов А., Вахобов А. Иктисодиёт назарияси. Дарслик. Т.: “IQTISOD-MOLIYA”, 2014.

Тухлисв Н.Т. ва бошк. Узбекистон иктисодисти асослари. - Т.: Узбекистон миллий энсклопедияси , 2006 .

J.C.J.M. van den Bergh (2009). The GDP paradox. Journal of Economic Psychology. 30(2).

Мамбетжанов К-К- Ялпи ички махсулотнинг харакат боскичларини хисоблаш усулларини такомиллаштириш йуналишлари. “Иктисодиёт ва инновацион тсхнологиялар” илмий электрон журнали. -ТДИУ, 2012. № 4.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов