Итоги приватизации и экспроприации собственности в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
21-29
38
8
Поделиться
Ёкуб, Д. (2014). Итоги приватизации и экспроприации собственности в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (4), 21–29. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8157
Д Ёкуб, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрены особенности коренного изменения и дальнейшего совершенствования отношений собственности на основе разгосударствления и приватизации собственности и их результаты в Узбекистане а также, внесены уточнения на этапы приватизации.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Д.Т. Ёқуб, тадқиқотчи, ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОНДА МУЛКНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ НАТИЖАЛАРИНИНГ САМАРАСИ

В статье рассмотрены особенности коренного изменения и дальнейшего

совершенствования отношений собственности на основе разгосударствления
и приватизации собственности и их результаты в Узбекистане а также,
внесены уточнения на этапы приватизации.

The article describes the features of radical change and further development of

property relations based on denationalization and privatization of property and their
results as well as in Uzbekistan, made updates on the stages of privatization.

Калитли

сўзлар:

мулкчилик,

мулкий

муносабатлар,

давлат

тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш, нодавлат сектори.


Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганларидек,

“Мулкчилик

масаласини ҳал қилиш бозорни вужудга келтиришга қаратилган бутун
тадбирлар тизимининг тамал тоши бўлиб хизмат қилади. Бу масала
социалистик тузумдан кейин бозор муносабатлари йўлини танлаган
мамлакатларда катта аҳамиятга эга бўлган долзарб масаладир. Худди шу
масалани ҳал қилиш билан янги жамият, янги иқтисодий муносабатлар
пойдеворига биринчи ғишт қўйилади”

[1]. Ушбу масалани ҳал қилишни биз

мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва уни хусусийлаштириш асосида кўп
укладли иқтисодиётни шакллантиришдан бошладик.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асосий

негизини мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва уни хусусийлаштириш
ташкил этади.

Республикада мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлашти-

ришга ёндашувнинг муҳим хусусияти – уни дастурлар асосида босқичма-
босқич амалга оширишдан иборатлиги ҳисобланади. Агар 1990-1991 йилларни
ислоҳотлар тажрибасини орттириш ва ўрганиш даври деб ҳисоблаш мумкин
бўлса, 1992-1994 йиллар фаол хусусийлаштиришнинг биринчи босқичига
айланди.

Хусусийлаштиришнинг биринчи босқичида хусусийлаштириш жараёни

умумий уй-жой фондини, савдо, маҳаллий саноат, хизмат кўрсатиш
корхоналарини ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш
тизимини қамраб олди. Енгил, маҳаллий саноатга, транспорт ва қурилишга,
бошқа тармоқларга қарашли айрим ўрта ва йирик корхоналар кейинчалик сотиб
олиниш ҳуқуқи билан кўпроқ ижара корхоналарига, жамоа корхоналарига,
жамоа корхоналарига, ёпиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятларига айлантирилди.
Акцияларнинг назорат улуши давлат ихтиёрида сақлаб қолинди.

Хусусийлаштиришнинг биринчи босқичида (1992-1994 йиллар) асосий

диққат-эътибор маҳаллий саноат, савдо, транспорт, аҳолига маиший хизмат
кўрсатиш, умумий овқатланиш, матлубот кооперацияси, агросаноат мажмуаси,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

қайта ишлаш тармоқлари корхоналарини мулкчиликнинг турли шаклларига
айлантиришга қаратилди. 1994 йил бошига келиб тайёрлов ва қайта ишлаш
тармоқлари корхоналарининг 96 фоиздан кўпроғи, шунингдек, давлат ва
идоравий уй-жой фондлари хусусийлаштириб бўлинди. Шунда савдо ва
умумий овқатланиш ялпи маҳсулотининг 82 фоиздан кўпроғи давлатга қарашли
бўлмаган сектор ҳиссасига тўғри келди.

Бу жараён жадал давом этган 1993 йилдаги хусусийлаштириш

кўламларини қуйидаги рақамлар билан ифодалаш мумкин: саноатда 1374 та
корхона, шу жумладан халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарадиган 1260 та
корхона, қурилишда – 72, савдода – 20419, умумий овқатланишда – 1953,
тайёрлов тизимида – 389, уй-жой коммунал хўжалигида – 8630 иншоот
хусусийлаштирилди.

Умуман, биринчи босқич давомида 54 мингга яқин корхона ва иншоот

мулкчилик шаклларини ўзгартирди. Улардан 18 минг 400 таси хусусий мулкка
айланди. 26,1 мингта корхона ва иншоот акционерлик жамияти, шундан
8700 таси – жамоа, 661 таси ижара корхонаси бўлди[2]. Бу мавжуд ҳар учта
корхонадан иккитаси давлатга қарашли бўлмаган мулк шаклига ўтишига олиб
келди. 1994 йилда ялпи ижтимоий маҳсулотнинг деярли ярми иқтисодиётнинг
давлатга қарашли бўлмаган секторида яратилди.

Республикамиз Президентининг 1994 йил 21 январдаги “Иқтисодий

ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “1994 йил
16 мартдаги мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш
жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги
Фармонлари хусусийлаштириш жараёнига сифат жиҳатидан янги туртки берди.

1994 йилнинг ўрталаридан бошлаб хусусийлаштиришнинг иккинчи

(1994-1998 йиллар) босқичи бошланди. Бу босқичда очиқ турдаги акциядорлик
жамиятларини яратиш, уларнинг акцияларини муомалага чиқариш, шунингдек,
кенг кўламли кўчмас мулк ва қимматли қоғозлар бозорларини барпо этиш
вазифалари белгилаб олинди ва улар изчил амалга оширилмоқда.

1994 йил охирига келиб республикада асосан ёпиқ турда 2900 та

акционерлик корхонаси мавжуд бўлган бўлса, ҳозир 4500 та очиқ турдаги
акционерлик жамияти фаолият кўрсатмоқда. Расман қайд этилган деҳқон
(фермер) хўжаликлари сони 7500 тадан 19300 тага етди. Биргина 1996 йилнинг
ўзида кичик ва хусусий корхоналар сони 19100 тага кўпайди ва шу йилнинг
1 июлига келиб 83,5 мингтага етди.

Бу босқичда кўплаб ўрта ва йирик корхоналар акциядорлик жамиятларига

айлантирилди ҳамда уларнинг акциялари республика қимматбаҳо қоғозлар
бозорининг асосини ташкил этди. Давлат мулкининг акциядорликка
айлантирилиши билан бир қаторда кичик хусусий бизнес корхоналари қизғин
барпо этилди.

Мулкни давлат тарассуфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг бу

босқичида очиқ турдаги акциядорлик жамиятларини вужудга келтириш, давлат
мулкини танлов асосида ҳамда «ким ошди» савдосида сотиш амалиётга жорий
этилди. Кўчмас мулк ва қимматли қоғозлар бозорининг янги муассасалари
барпо этилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Учинчи босқич – 1999-2000 йиллар, ушбу босқичда асосан ўрта ва

ёқилғи-энергетика компаниясига қарашли йирик корхоналар хусусийлаш-
тирилди.

Тўртинчи босқич – 2001-2005 йиллар Ўзбекистон Республикаси

Президенти И.А. Каримов таъкидлаганларидек, “хусусий мулк ва хусусий
тадбиркорлик секторини кенгайтириш, жадаллаштириш сари туб бурилишлар
даври ҳисобланади”[3]. Ушбу босқичга хос муҳим хусусият – давлат
объектларининг тўлиқлигича хусусий мулк сифатида сотилиши улушининг
ортиб бориши ҳисобланади.

Бешинчи босқич – 2006-2009 йиллар: мазкур босқич Ўзбекистон

Республикаси Президентининг “2006 йил 10 июлдаги 2006-2008 йилларда
мулкни давлат тассаруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини
чуқурлаштириш тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши билан бошланди.
Иқтисодиётда хусусий мулкчилик ролининг ортиши, хўжалик юритувчи
субъектларнинг устав фондида давлат улушининг қисқариши, юридик ва
жисмоний шахсларнинг бинолари, иншоотлари билан банд бўлган ер
участкалари хусусий мулк ҳуқуқида хусусийлаштирилиши ушбу босқичнинг
муҳим хусусияти ҳисобланади. Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2006 йил 24 июлда қабул қилинган “Юридик шахслар ва
фуқароларнинг бинолари ва иншоотлари билан банд бўлган ер участкаларини
хусусийлаштириш тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқади.

Олтинчи босқич – 2010 йилдан бошланиб ҳозирда ҳам давом этмоқда. Бу

янги 6-босқич Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 20 июлдаги
672-сонли “2007-2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада
чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги қарори, 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010 сонли
«Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тўғрисидаги
тартибни тасдиқлаш тўғрисида»ги фармойиши, Президентимизнинг Парламент
палаталари қўшма мажлисидаги (2010 йил 12 ноябрь) “Мамлакатимизда
демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси”да қўйилган вазифаларни амалга ошириш ва
2008 йилда бошланган ҳамда ҳозирги кунда ҳам давом этаётган жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирозини ҳисобга олиб 2010 йилдан деб олсак,
мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.

Мамлакатимиздаги давлат корхоналарини хусусийлаштиришнинг 1994-

2012 йиллардаги асосий натижаларини 1-жадвал орқали кузатиш мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Ўзбекистонда давлат корхоналарини хусусийлаштиришнинг асосий

кўрсаткичлари

[4]

Йиллар

Хусусийлаш-

тирилган барча

корхоналар ва

объектлар сони,

бирлик

Жумладан

Хусусийлаш-

тиришдан

тушган

маблағ, млрд.

сўм.

акционерлик

жамиятларига

айлантирилган,

фоиз

хусусий

мулк қилиб

сотилган,

фоиз

1994

9744

10.0

90.0

2.9

1995

8537

12.0

88.0

2.4

1996

1915

65.6

34.4

5.3

1997

1231

50.7

49.3

4.4

1998

451

41.1

58.6

8.9

1999

448

37.8

62.2

9.1

2000

374

40.8

59.2

14.3

2001

1449

18.3

81.7

23.2

2002

1912

12.4

87.6

43.6

2003

1519

5.2

94.8

56.1

2004

1228

2.3

97.7

78.4

2005

980

0.3

99.7

80.5

2006

673

2.8

97.2

70.5

2007

631

0

100

111.1

2008

392

0

100

130.6

2009

135

0

100

35.7

2010

96

0

100

23.0

2011

95

0

100

39.2

2012

83

0

100

32.9

Жами

31893

21.5

78.5

772.1


Манба: Муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика

қўмитаси маълумотлари асосида ҳисобланган.

Жадвалдан кўринадики, репсубликада 1994-2012 йилларда 31893 та

давлат тасарруфидаги корхона ва объектлар хусусийлаштирилиб, бу даврда
хусусийлаштиришдан тушган пул маблағлари ҳажми 772.1 млрд. сўмни ташкил
этди. Биргина 2000-2012 йиллар мобайнида 9567 та давлат тасарруфидаги
корхона ва объектлар хусусийлаштирилиб, улар асосида 600 дан ортиқ
акционерлик жамиятлари, 1200 дан ортиқ масъулияти чекланган жамиятлар,
5000 дан ортиқ хусусий корхоналар ташкил этилди. Бу даврда
хусусийлаштиришдан тушган пул маблағлари ҳажми 738,0 млрд. сўмдан ошиб
кетди

1

.

1

Ўзбекситон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Мазкур маблағларнинг барчаси яна корхоналарнинг моддий-техника

базасини мустаҳкамлаш, уларни техник жиҳатдан қайта қуроллантириш ва
модернизациялаш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини такомиллаштириш каби
тадбирларга йўналтирилди. 2013 йил 1 январь ҳолатига кўра рўйхатга олинган
корхоналарнинг умумий сонида нодавлат мулкка эга корхоналарининг улуши
92,6 фоизга етди. Бунда аҳамиятли салмоқни фермер ва деҳқон хўжаликлари
(51,1 фоиз) ҳамда хусусий корхоналар (19,2 фоиз) ташкил этди[5].

Мамлакатимизда

мулкни

давлат

тасарруфидан

чиқариш

ва

хусусийлаштиришнинг юқори натижаларга эришишда ҳукумат томонидан бу
жараёнларнинг қуйидаги ўзига хос жиҳатлари белгилаб олиниши аҳамиятли
таъсир кўрсатди:

- мазкур жараёнларнинг асосий мақсад ва вазифаларини аниқ белгилаб

олиш;

- мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг асосий

тамойилларини ишлаб чиқиш ва уларга амал қилиш;

- мамлакатнинг ўзига хос ижтимоий-иқтисодий, демографик, маданий-

руҳий хусусиятларини эътиборга олиш;

- хусусийлаштириш жараёнларини махсус меъёрий-ҳуқуқий асослар

билан таъминлаш;

- ҳар бир алоҳида ҳолат учун хусусийлаштиришнинг энг мақбул

усулларини танлаб олиш;

-

мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш

жараёнларини босқичма-босқич амалга ошириш ва ҳ.к.

Юқорида таъкидлаб ўтилган жиҳатларнинг тўлиқ эътиборга олиниши

хусусийлаштиришда аҳамиятли кўрсаткичларга эришилишини таъминлади.

Ўзбекистонда босқичма-босқич олиб борилган мулкни давлат

тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларининг самарасини
қуйидагилар билан изоҳлаш ўринлидир:

1. Хусусийлаштириш жараёнларининг бошланиши ва уни амалга ошириш

мамлакатимизда хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни ривожлантиришга кенг
йўл очди. Шу туфайли иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларида хусусий
корхоналар вужудга келди. Уларда самарали меҳнатни рағбатлантирувчи янги
имкониятлар ва қулайликлар пайдо бўлди. Аҳоли орасида мулкдорлар қатлами
шаклланди ва улар мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожида муҳим куч
сифатида роль ўйнамоқда.

2. Давлатнинг мулкка мутлақ эгалигига барҳам берилди ва иқтисодиётда

рақобат муҳити шаклланиши бошланди. 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра
иқтисодиётда фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг қарийб 93 %и нодавлат
мулк шаклида бўлиб, улардан (фермер хўжаликларидан ташқари) 271,0
мингтаси хусусий тадбиркорлик корхоналари ҳисобланади. Ҳар 1000 кишига
республикада 15,1 тадан фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик
субъектлари тўғри келади.

3. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш

натижасида иқтисодиётда муҳим таркибий ўзгаришлар амалга оширилди.
Саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқ ва соҳаларда амалда кўп


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

укладлилик шаклланди ва кенг кўламда фаолият кўрсатмоқда. Қишлоқ
хўжалигида оила меҳнатига асосланган фермерлик ва шахсий томорқа ерларида
деҳқон хўжалиги укладлари шаклланди ва ривожланиб бормоқда. Бугун
мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида деярли барча маҳсулотлар хусусий
мулкчилик шаклидаги хўжаликларда ишлаб чиқарилмоқда.

4. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш

Ўзбекистон иқтисодиёти ва унинг корхоналарини чет мамлакатлар
иқтисодиётига интеграциялашув жараёнлари бошланишига асос яратди, ҳамда
хусусийлаштирилган мулк негизида қўшма корхоналар барпо этиш тезлашди.
2013 йил 1 январь ҳолатига кўра мамлакатимизда фаолият юритаётган хорижий
инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони 4467 тани ташкил этди.

5. Иқтисодиётнинг турли соҳаларида фаолият юритаётган паст

рентабелли,

сурункали

зарар

билан

ишлаётган

корхоналарни

хусусийлаштиришнинг янги механизмлари жорий этилиши, ишлаб чиқаришга
киритилаётган инвестициялар миқдорининг ортишига олиб келди. Бу, ўз
навбатида, корхоналарнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг
камайиши,

уларнинг

тўлов

қобилияти

ошиши

ва

фаолиятининг

барқарорлашувига, умуман ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш)нинг
модернизациялашувига замин бўлди

2

.

6. 2012 йилда ЯИМ умумий ҳажмининг 83,6 фоизи иқтисодиётнинг

нодавлат секторида, 16,4 фоизи давлат секторида ишлаб чиқарилди.

Мухтасар қилиб айтганда, мамлакатимизда 1996 йилдан бошлаб,

иқтисодий ўсиш таъминланиб, унинг суръатлари 2001-2003 йилларда ўртача 4
фоиздан, 2004-2006 йилларда 7 фоиздан 2007 йилдан буён ўртача 8 фоиздан
юқори бўлиб келмоқда. 2013 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8
фоизга ўсди, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 8,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги 6,8
фоизга, чакана савдо айланмаси ҳажми 14,8 фоизга ошди. 2000-2013 йиллар
мобайнида ялпи ички маҳсулот ҳажми 2,2 баробар, 1991-2013 йиллар давомида
эса 4,1 баробар ўсди.

Мамлакатимиз ЯИМ ўсиш суръатларининг барқарорлигини таъминлашда

иқтисодиётимизда мулкни давлат тасарруфидан ва хусусийлаштириш
жараёнларининг изчил ва самарали олиб борилаётганлигидан далолат беради.

Бундай ижобий натижаларга эришилганлиги сабаблари ҳақида

Президентимиз Ислом Каримов:

“Иқтисодиётимизда туб демократик ва

бозор ислоҳотларининг амалга оширилаётгани, хусусий мулкка кенг йўл
очиб бериш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги
соҳасида ҳал қилувчи кучга айланиб бораётган фермерликни
ривожлантириш учун қулай шароитлар, имтиёз ва преференциялар
яратиш, хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича
кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилингани муҳим принципиал аҳамиятга
эга бўлди”

[6], - деб таъкидладилар.

Шуни назарда тутиш керакки, ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда

бозор

иқтисодиётига

ўтишнинг ҳуқуқий

асослари, инфратузилмаси

2

Ўзбекситон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

яратилибгина қолмасдан иқтисодий ўсишдан юксалиш сари мустаҳкам замин
яратилди. Мамлакатни жадал ислоҳ этиш ва модернизация қилиш ҳамда
мулкий муносабатларни такомиллаштириш натижасида кўплаб корхоналар
ишга туширилиши чинакам индустриал қудрат вужудга келаётганлигини
билдиради. Уларнинг иқтисодий самараси дарҳол кўринмаслиги мумкин.
Чунки бундай шароитда иқтисодий самара келгуси даврга кўчади ва ўзининг
бутун бўйи-басти билан яқин келажакда намоён бўлади. Буни жаҳондаги
ривожланган давлатлар тажрибаси тасдиқлаб турибди.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган иқтисодий

ислоҳотлар бугунги кунда ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Жумладан,
қисқа вақт ичида мулкчилик муносабатлари такомиллаштирилиши, чуқур
таркибий ўзгаришлар амалга оширилиши, қулай инвестиция муҳитини
шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожлантирилиши,
ишлаб чиқаришни янги техника ва технологиялар асосида қайта жиҳозлаш
аҳоли даромадлари ўсишини таъминлаш ҳамда бошқа кўплаб соҳаларда
бунёдкорлик ишлари амалга оширилиши натижасида мустақиллик йиллари
мобайнида сезиларли ютуқлар қўлга киритилди. Бундай юксак натижаларга
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаётган бир пайтда
эришилаётганлиги, айниқса, диққатга сазовордир.

Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган машҳур беш

тамойилга асосланган, жаҳонда ривожланишнинг «ўзбек модели» деб эътироф
этилган ислоҳотларнинг изчил ва босқичма-босқич амалга оширилиши,
инқирозга қарши пухта ўйланган чораларнинг ўз вақтида қабул қилингани
туфайли мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорлик ҳамда иқтисодий ўсиш
таъминланмоқда.

Шунинг учун ҳам молиявий-иқтисодий инқироз даврида, бизнинг

фикримизча, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг
янги 6-босқичи бошланди, деб айтишга асос бор.

Бу

босқичда

Президентимиз

томонидан

илгари

сурилган

“Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва
фуқаролик жамиятини ривожлантириш”

концепциясида хусусий мулк

ҳимоясини таъминлаш соҳасидаги навбатдаги устувор вазифалар белгилаб
берилганди. Бунда хусусий мулкни ҳуқуқ ва ҳимоясини мустаҳкамлаш, ҳар
қайси хусусий мулкдор қонуний йўл билан қўлга киритилган ёки яратган ўз
мулкнинг дахлсизлигига асло шубҳа қилмаслигини таъминлайдиган ишончли
кафолатлар тизимини яратиш, давлат ҳар бир хусусий мулкдор ҳуқуқларининг
ҳимоячиси бўлиши, шунинг учун ҳам тадбиркорлар ўз бизнесига инвестиция
киритиши, ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириши, маҳсулот ҳажми ва
олаётган даромадини кўпайтириши, ўз мулкига ўзи эгалик қилиши,
фойдаланиши ва тасарруф этиши учун хусусий мулкка нисбатан давлат
томонидан берилаётган асосий кафолатларни мустаҳкамлашга қаратилган
“Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдор ҳуқуқларининг кафолатлари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ишлаб чиқиш ва қабул
қилиш зарурлиги алоҳида таъкидланган эди. Натижада, парламент
палаталарида қабул қилиниб ҳамда Президентимиз томонидан 2012 йил 24


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

сентябрда имзоланиб “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар
ҳуқуқларини кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни эълон қилинди ва бу қонун
расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

Ушбу қабул қилинган қонун мулкий муносабатлар борасида кўплаб

масалалар ечимини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Қонуннинг
муҳим хусусиятларидан бири шундаки, унда давлат мулкини хусусийлаштириш
жараёнида вужудга келган хусусий мулк дахлсизлиги, хусусийлаштириш
натижалари қайта қўриб чиқилмаслиги ва бекор қилинмаслиги белгилаб
қўйилди. Эндиликда, хусусийлаштирилган мол-мулк бўйича хусусийлаштириш
натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш масаллари юзасидан давлат
органлари, шу жумладан, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар, шунингдек, суд томонидан ташаббус билан чиқишга йўл қўйилмайди.

Қонунда хусусий мулк ҳуқуқини бекор қилиш ва мол-мулкни давлат ва

жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши асослари белгилаб қўйилган. Хусусий
мулкни олиб қўйишга фақат жамият манфаатлари тақозо этган ҳолларда ва
бундай олиб қўйишдан кўзланган мақсадга бошқа ҳар қандай йўл билан
эришиш мумкин бўлмаган тақдирда йўл қўйилади.

Бозор

муносабатларининг

асоси

бўлмиш

давлат

мулкини

хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хусусий мулкчилик
кўламини кенгайтириш, монополияга қарши самарали тартиботларни амалга
ошириш ҳамда реал рақобатчилик муҳитини шакллантириш, фонд бозорини
жадал

ривожлантириш,

корпоратив

бошқарув

тизимини

тубдан

такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини
бошқариш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан
чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаш-
тириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси
ташкил этиш тўғрисида”ги 2012 йил 13 ноябрдаги Фармони эълон қилинган. Бу
ташкил қилинган қўмита олдига хусусийлаштириш жараёнларини янада
чуқурлаштириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш ҳамда хусусий
мулкчиликнинг роли ва аҳамиятини ошириш, монополиядан чиқариш ва
рақобатни ривожлантириш, иккиламчи фонд бозори ишларини янада яхшилаш
бўйича кўплаб вазифалар белгилаб берилган.

Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган мазкур қўмита

томонидан ўтган қисқа давр ичида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди.
Жумладан, ҳудудлардаги камқувватли корхоналарни, қурилиши тугулланмаган
ва бўш турган объектларни аниқлаш бўйича ҳам муайян ишлар олиб
борилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, ушбу қўмита маълумотларига кўра,
республикамиз бўйича 10 мингга яқин шундай корхона ва объектлар негизида
ишлаб чиқаришни тиклаш бўйича таклифлар тайёрланди. Шундан 8 мингдан
ортиқ корхона ва объектларни молиявий соғломлаштириш кўзда тутилган.
Бундан ташқариш, бўш турган 290 та давлат объектини хусусийлаштириш, 263
тасини инвестиция киритиш ва иш ўринлари яратиш шарти билан
тадбиркорларга “ноль” қийматида сотиш, 160 дан кўпроғини самарали
фойдаланиш мақсадида давлат ва нодавлат ташкилотларига бериш, 138 тасида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

марказлаштирилган маблағлар ҳисобига қурилиш ишларини якунлаш ҳамда 232
та объектни тадбиркорларга ижарага ажратиш таклифлари ишлаб чиқилган[7].

Биргина мисол, 2013 йил 12 июлдаги давлатимиз раҳбарининг “2013-2015

йилларда Тошкент вилояти саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури
тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда кенг кўламли ижтимоий-
иқтисодий ишларни амалга ошириш вазифалари белгиланган. Жумладан,
Тошкент вилоятида қирққа яқин фаолият юритмаётган, паст рентабелли саноат
корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва фаолиятини тиклаш орқали
қарийб 1000 та иш ўрни вужудга келади. Давлат тассаруфидаги 94 та бўш
турган ва фойдаланилмаётган объект оммавий савдоларда “ноль” қийматида
сотилиб, 28 та объект ўрнида юқори ҳамда тежамкор технологияларга
асосланган янги саноат корхоналари ташкил этилади.

Бу юқорида эришилган ижобий натижалар, авваламбор, Президентимиз

раҳнамолигида

ишлаб

чиқилган

мамлакатимизни

ислоҳ

этиш

ва

ривожлантириш бўйича самарали стратегиянинг изчил ва аниқ мақсадли амалга
оширилаётганлиги натижасидир, қолаверса мамлакатимиз мустақиллигининг
илк кунлариданоқ иқтисодий ислоҳотларни тамал тоши тўғри қўйилганлиги ва
ҳақиқатдан ҳам Президентимиз номи билан бевосита боғлиқ ҳолда жаҳонга
танилган тараққиётнинг “ўзбек модели”нинг самарасидир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чукурлаштириш

йўлида. -Т.: Ўзбекистон, 1995. 43-6.

2.

Ўша ерда. – 56-б.

3.

Каримов И.А. Демократик ҳуқуқий давлат, эркин иқтисодиёт

талабларини тўлиқ жорий этиш, фуқаролик жамияти асосларини қуриш
фаровон ҳаёт гаровидир. –Т., 2007. –Б. 25.

4.

Давлат статистика қўмитасининг 1991-2013 йиллардаги маълумотлари.

5.

Ўзбекистон Республикаси 2012 йил статистик ахборотномаси. Т., 2013,

Б. 6.

6.

Ўзбекистон Республикаси 2012 йил статистик ахборотномаси. Т., 2013,

Б. 6.

7.

Изчил ривожланиш кафолати. // Халқ сўзи, 2013 йил 6 июнь.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Узбекистон иктисодий ислохотларни чукурлаштириш йулида. -Т.: Узбекистон, 1995. 43-6.

Уша орда. - 56-6.

Каримов И.А. Демократик хукукий давлат, эркин иктисодиёт талабларини тулик жорий этиш, фукаролик жамияти асосларини куриш фаровон хаёт гаровидир. -Т., 2007. -Б. 25.

Давлат статистика кумитасининг 1991-2013 йиллардаги маълумотлари.

Узбекистон Республикаси 2012 йил статистик ахборотномаси. Т., 2013, Б. 6.

Узбекистон Республикаси 2012 йил статистик ахборотномаси. Т., 2013, Б. 6.

Изчил ривожланиш кафолати. // Халк сузи, 2013 йил 6 июнь.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов