Проблемы налоговой нагрузки в Республике Узбекистан

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
37-43
27
13
Поделиться
Адизов, С. (2014). Проблемы налоговой нагрузки в Республике Узбекистан. Экономика и инновационные технологии, (5), 37–43. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8180
С Адизов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

кандидат старшего научного сотрудника

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматривается роль налогов и налоговой бремени в бюджете Республики Узбекистан, а также совершенные изменение в сфере налогов.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

С.Р. Адизов,

катта илмий ходим изланувчи, ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СОЛИҚ ЮКИ МАСАЛАЛАРИ

В данной статье рассматривается роль налогов и налоговой бремени в

бюджете Республики Узбекистан, а также совершенные изменение в сфере
налогов.

In given article is seen the role of taxes and tax burden in the budget of Republic

of Uzbekistan and also considered made change in sphere of taxes.

Калит сўзлар:

солиқ юки, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик, давлат

бюджети, миллий иқтисодиёт, бевосита солиқлар, билвосита солиқлар.

Мамлакатимиз Президенти И.А. Каримов солиқ ва солиққа тортиш

борасида

“Солиқ тизими нафақат солиқларни ундириш, балки биринчи галда,

рағбатлантириш хусусиятига эга бўлиши лозим”

[1], деб таъкидлаган эди.

Шунингдек И.А. Каримов 2011 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш якунлари ва 2012 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор
йўналишларига

бағишланган

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида жорий йилнинг ҳамда 2011-2015
йилларнинг энг муҳим устувор вазифаси ва йўналиши сифатида солиқ юкини
камайтириш, хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун
ягона солиқ тўлови ставкасини 6 фоиздан 5 фоизга тушириш каби давлат
миқёсидаги долзарб вазифани белгилаб олдилар [2].

Солиқлар давлат бюджетининг асосий даромад манбаи бўлганлиги боис,

уларни белгиланган муддатларда ундирилиши ва бюджетга келиб тушишидаги
муаммоларни аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш муҳим аҳамият касб этади.
Солиққа тортишнинг моҳияти, мақсади, қоидалари, ставкалари ва базасининг
ҳолати солиқ тизими шаклланишининг ҳар бир давлат хусусиятларига хос
бўлган ҳамда муайян даврда бажариладиган ўзига хос вазифаларда асосланади.
Зеро, солиқ тизимида жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий
манфаатлари ётади. Ҳар қандай давлатнинг молиявий тизимида марказий
ўринни давлат бюджети эгаллайди, у ҳукумат томонидан ўз фаолиятини
молиялаштириш учун энг йирик пул фонди ҳисобланади. Бюджетни ўз вақтида
тўғри ва аниқ шакллантириш давлатнинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.

2013 йилда иқтисодиёт соҳасидаги солиқ юки 21,5 фоиздан 20,5 фоизга,

жисмоний шахслар учун даромад солиғининг энг кам ставкаси 9 фоиздан 8
фоизга туширилганига қарамасдан, давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга
нисбатан 0,3 фоиз профицит билан бажарилди.

Давлат бюджети харажатлари таркибида ижтимоий соҳага йўналтирилган

харажатлар юқори даражада сақланиб қолди ва умумий харажатларнинг 59,3
фоизини ташкил этди. Мамлакатимиз иқтисодиётида юз бераётган жиддий
сифат ўзгаришлари алоҳида эътиборга сазовордир[3].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Миллий иқтисодиётнинг ривожланиши ва уни макродаражада тартибга

солишнинг энг кучли омили ҳисобланган солиқ-бюджет сиёсатининг ўзига хос
ўрни ҳамда солиқ ва солиққа тортиш, хусусан, солиқ ставкасининг оптимал
чегараси ва солиқ юки муаммоси барча давлатларда ва замонларда долзарб
аҳамият касб этганлиги боис кўпгина мамлакатларда мазкур масалага назарий
ва амалий жиҳатдан алоҳида эътибор қаратилиб келинган. Бозор иқтисодиёти
шароитида давлат ўзининг ички ва ташқи вазифаларини, ҳар хил ижтимоий,
иқтисодий ва сиёсий чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган
маблағларининг асосий қисмини солиқлар орқали тўплайди. Жумладан,
солиқлар республика ва маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиради,
давлат ижтимоий дастурлари учун молиявий негиз яратади, солиқ тўловчи
шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошқаради, уларни табиий
ресурслардан унумли фойдаланишга бўлган интилишини рағбатлантиради,
нарх белгилашга таъсир кўрсатади, аҳолининг турмуш даражасини тартибга
солиб туради, имтиёзлар ёрдамида эса аҳолининг кам таъминланган
қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишни ташкил этишга ёрдам беради.

Солиқ сиёсати – давлат томонидан солиқ тизимини оптималлаштириш

бўйича унинг функцияларини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган ва
амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуидир.

1-диаграмма. Солиқ турларининг динамикаси

Манба: Статистика қўмитаси статистик маълумотлари.

Солиқ сиёсати самарадорлигини баҳолашни турли нуқтаи назардан амалга

ошириш мумкин, хусусан, иқтисодий субъект (солиқ тўловчи) ва давлат
(солиққа тортувчи). Юридик ва жисмоний шахслар нуқтаи назаридан, солиқ
сиёсати самарадорлигини баҳолаш илмий жиҳатдан қизиқиш уйғотмайди,
чунки бу ерда оддий мантиқ бўлади: солиқ тўловлари сони қанча кўп бўлса,
шунча ёмон[4]. Давлат нуқтаи назаридан солиқ сиёсатини баҳолашда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

таҳлилнинг қўйидаги жиҳатлари мавжуд бўлиши мумкин: қисқа ва узоқ
муддатларда иқтисодий тизим ишлаб чиқариш фаоллигига турланадиган солиқ
тизими орқали таъсир кўрсатувчи солиқ сиёсати самарадорлигини баҳолаш,
шунингдек, давлат бюджети даромад қисмининг тўлганлиги.

Солиқ тизимини оптималлаштириш солиқ сиёсатида турли ёндашувларни

қўллашни тақозо қилиб, улар орасида, хусусан, сифат ва миқдор ёндашувларни
ажратиб кўрсатиш мумкин. Сифат ёндашуви бутун солиқ қонунчилигини
тартибга солиш ва мукаммаллаштиришдан иборат. Солиқ тизимини
оптималлаштиришнинг миқдор услуби мавжуд солиқ сиёсати доирасида
оптимал солиқ ставкаларини аниқлашга қаратилган. Аниқки, у ҳам юридик ҳам
жисмоний шахслар учун ҳам алоҳида солиқ ставкаларининг, ҳам умумий солиқ
юки катталикларини оптималлаштиришни кўзда тутади.

Ҳар бир мамлакат солиқ тўловчилар ҳурматига сазовор бўлиш учун

миллий иқтисодиётидаги солиқ юкини пасайтириш олиб борилаётган солиқ
сиёсатининг марказий бўғинида туради. Солиқ юкини ҳисоблашнинг бир неча
усуллари мавжуд бўлиб, у ҳар бир ҳудуд, минтақа, тармоқ, соҳа, мулк шакли,
жисмоний шахслар қатлами ва умумий иқтисодиёт миқёсида амалга
оширилади. Ҳозирга қадар бизда ва МДҲ давлатларида умумий иқтисодиёт
миқёсида солиқ юкини аниқлаш усули ишлаб чиқилган. Солиқ юки
макродаражада ифодаланганда бутун мамлакат миқёсида ифодаланиб, асосий
кўрсаткич сифатида муайян вақт оралиғида давлат бюджетига келиб тушган
солиқлар йиғиндисини ана шу вақт оралиғида яратилган ялпи ички маҳсулот
(ЯИМ) ёки миллий даромад (МД) га нисбати олиниб, у солиқларнинг жамият
ҳаётидаги ўрнини тавсифловчи умумий кўрсаткичдир.

2-диаграмма. Бюджет даромадлари салмоғи, %да

Манба: Статистика қўмитаси статистик маълумотлари.


Давлатимизда белгилаб берилган ишбилармонлик муҳитини тубдан

яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари учун қулай имконият ва шарт-шароитлар
яратиш вазифаларидан, шунингдек, 2014 йил учун солиқ ва бюджет
сиёсатининг асосий йўналишларидан келиб чиқиб, солиқ юкини янада


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

пасайтиришга, солиқ тизимини соддалаштиришга ва солиқ маъмурчилигини
такомиллаштиришга қаратилган бир нечта муҳим ҳужжатлар қабул қилинган.
Бунга Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилга мўлжалланган асосий
макроиқтисодий кўрсаткичлар ва солиқ-бюджет концепциясидан келиб
чиқадиган

солиқ

соҳасидаги

ўзгаришлар

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014
йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети
параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2099-сонли қарорини мисол келтиришимиз
мумкин. Ҳар бир давлатда умумиқтисодий кўринишдаги солиқ ялпи ички
маҳсулотига нисбатан ҳар хил кўрсаткичда бўлиб, умумий кўлами 15 фоиздан
45 фоизга қадар бўлади.

Бизнинг республикамизда кейинги йилларда солиқ юки бирмунча пасайиш

тенденциясига эга бўлмоқда. Агар дунё мамлакатларида қўлланиладиган солиқ
юкларини изоҳловчи статистика маълумотларига мурожаат этсак шуни кўриш
мумкинки, ЯИМга нисбатан солиқ тўловлари даражаси турли давлатларда
турличадир. Бу эса иқтисодий тартибга солиш даражасидаги фарқлар,
ижтимоий-иқтисодий сиёсат йўналиши, муайян мамлакатларнинг геосиёсий
жойлашуви ва бошқа омиллар билан изоҳланади. Умуман, солиқ юки даражаси
бўйича дунё мамлакатларини 3 гуруҳга ажратиш мумкин:

-

солиққа тортишнинг юқори даражаси – солиқлар салмоғи ЯИМнинг 40

фоизидан ортиқ (Люксембург, Франция);

-

солиққа тортишнинг ўртача даражаси – солиқлар салмоғи ЯИМнинг 30

фоизидан 40 фоизигача (Дания, Швеция, Австрия, Германия, Буюк Британия);

-

солиққа тортишнинг ўртачадан пастроқ даражаси – солиқлар салмоғи

ЯИМнинг 30 фоизгача (Хитой, Ҳиндистон, Миср, Малайзия, Жанубий
Корея)[5].

Солиққа тортиш асосларига диққат қилиш, уни пухта ва аниқ ишлаб

чиқиш, тўлов муддатлари ва ҳажмини тўғри белгилаш адолатли солиқ юкини
таъсис этишга олиб келади. Cолиқ юкини камайтириш борасида тадбикорлик
фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқнинг 2013 йилда
амалда бўлган солиқ ставкалари асосан сақлаб қолинган ҳолда, фақат қишлоқ
жойларида газета, журнал ва китоб маҳсулотлари билан чакана савдо қилувчи
якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси энг кам
иш ҳақининг 2 баробаридан 0,5 бараваригача пасайтирилди.

Пластик карталар қўлланиб ҳақ тўланган ҳолда кўрсатилган хизматлар

ҳажми бўйича фойда солиғининг базавий ставкасини ҳамда ягона солиқ
тўловининг ставкаларини камайтириш 2013 йилдаги 10 фоиз ўрнига 5 фоиз
миқдорида белгиланди.

1-жадвал

Солиқ юкини камайтириш борасида амалга оширилган ишлар

Солиқ солинадиган

даромад

Солиқ ставкаси

2012 йил

2013 йил

2014 йил

Энг кам иш ҳақининг 5 бараваригача

9 %

8 %

7,5 %


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

миқдорда

Энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан (+1
сўм) 10 бараваригача миқдорда

16 %

16 %

16 %

Энг кам иш ҳақининг 10 баравари (+1
сўм) ва ундан юқори миқдорда

22 %

22 %

22 %

Манба: Муаллиф ишланмаси.


Республикада ишлаб чиқариладиган акциз ости товарлари учун акциз

солиғи ставкаси индексация қилинди.

Яъни акциз солиғи ставкаси:

-

табиий вино учун 5 фоизга

(1 дал тайёр маҳсулотга акциз солиғи

5 492 сўм қилиб белгиланди)

;

-

қувватлантирилган вино учун 15 фоизга

(1 дал тайёр маҳсулотга акциз

солиғи 6 587 сўм)

;

-

спирт учун 20 фоизга

(1 дал спиртга акциз солиғи 3 637 сўм)

;

-

коньяк, ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари учун 25 фоизга

(1 дал

тайёр маҳсулот учун 32 700 сўм, ҳажмида этил спирти улуши 40 фоиздан
юқори бўлганлари учун 43 105 сўм

);

-

пиво учун 20 фоизга

(1 дал тайёр маҳсулот учун 3 570 сўм)

;

-

фильтрли ва фильтрсиз сигаретлар ҳамда папирослар учун 30 фоизга

(1 000 дона фильтрли сигаретлар учун 17 451 сўм, фильтрсиз сигаретлар
ҳамда папирослар учун 8 423 сўм )

;

-

ўсимлик (пахта) ва техник ёғ учун 10 фоизга индексация қилинди

(яъни,

1 тонна ўсимлик ёғи учун 875 665 сўм, техник ёғ учун 481 689 сўм миқдорида
белгиланди)

.

Шунингдек, алкоголь маҳсулотларини улгуржи ва чакана сотиш

нархларининг қатъий минимал миқдорлари оширилди.

1 литр тайёр маҳсулот учун минимал нарх қуйидагича белгиланди:
Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкалари ўртача 15 фоизга, ер

солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 20 фоизга
индексация қилинди.

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг базавий

ставкаси 4 фоиз қилиб белгиланди

(2013 йилда 3,5 фоиз эди).

2014 йил 1 январдан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар учун

асосий воситаларни ҳар йили мажбурий қайта баҳолаш бекор қилиниб, уларни
ҳар уч йилда бир марта ўтказиш белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Давлат
бюджети таркибини таҳлил қилганимизда, эгри солиқлар, юридик шахслар
даромад (фойда) солиғи ва жисмоний шахслар даромад солиқлари асосий
ўринни эгаллайди. Яъни бизнинг давлатимиз бюджетида тўғри солиқлар
иккинчи ўринда, эгри солиқлар улуши бўйича биринчи ўринда туради.
Ривожланган давлатлар бюджети таркибида бунинг тескарисини кўришимиз
мумкин. Тўғри солиқларнинг бюджет даромадларида биринчи ўринда туриши
мамлакатда яратилган даромаднинг юқорилигидан далолат беради. Чунки тўғри
солиқлар асосан даромаддан ва мол-мулклар қийматидан олинади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Ривожланган давлатларнинг бюджет таркибини ўрганадиган бўлсак ҳам

асосий ўринни 5-6 та солиқ турлари эгаллайди. Бюджет таркибига назар солсак
дунёнинг ривожланган давлатларида асосан жисмоний шахслар даромад
солиғи, ижтимоий суғурта фондига ажратмалар, маҳсулот ва ишлар учун
солиқлар энг юқори кўрсаткичга эга. Ривожланган давлатлардан АКШ ва
Канадада жисмоний шахслар даромад солиғи бюджет даромадларида юқори
ўринни эгаллайди.

2-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, юридик шахслар даромад

солиғи ривожланган давлатларда бюджет даромадларида кам салмоққа эга.
Фикримизча, аҳолининг даромад солиғи бюджет даромадларида катта
салмоққа эга бўлиши бу мамлакат аҳолисининг турмуш даражаси
юқорилигидан далолат беради. Бизнинг республикамизда бу кўрсаткичнинг
бюджет даромадларидаги салмоғи 10-15 фоизлар атрофида тебраниб туради.

Солиқларнинг миллий иқтисодиётда тутган ўрни ва ролини кўришда

мамлакатимиз давлат бюджетини таҳлил қилиш лозим. Шунда уларнинг
бюджет даромадларини шакллантиришдаги аҳамияти қанчалик зарур эканлиги
келиб чиқади. Ўзбекистон Республикасида солиқлар (бюджетдан ташқари
фондларга ажратмаларсиз) бюджет даромадларини 70 фоиздан ортиқ қисмини
бевосита шакллантиради. Бу ривожланган давлатлар кўрсаткичларидан
сезиларли даражада паст ҳисобланади.

Мамлакатимиз давлат бюджет даромадларида асосий ўринни эгри солиқлар,

кейин эса тўғри солиқлар ва ресурс солиқлари эгаллайди.

Охирги йилларда ресурс солиқларининг ҳам бюджет даромадларидаги

улуши кўпайганини кузатиш мумкин. Тўғри солиқларнинг камайиши ишлаб
чиқаришни ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш учун
давлатимизнинг олиб бораётган солиқ сиёсатининг асосидир.

2-жадвал

Ривожланган давлатларда солиқ тушумларининг таркибий тузилиши

Давлатлар

Жами

со

л

и

қ

ту

ш

ум

л

ари

Даромад солиғи

Ижтимоий

суғурта

фондига

ажратмалар

Товарлар ва

хизматларга

солиқлар

Б

ошқ

а

со

л

и

қ

л

ар

жимо

н

и

й

шахс

л

ар

ю

ри

ди

к

шахс

л

ар

АҚШ

100

37,6

9,6

23,5

17,2

12,1

Канада

100

37,7

8,9

16,0

24,9

12,5

Буюк

Британия

100

25,9

10,5

16,8

35,2

11,6

Франция

100

14,1

3,8

39,6

27,3

15,2

Германия

100

24,7

3,8

38,1

27,9

5,5

Италия

100

25,1

9,2

30,5

25,9

9,3

Япония

100

20,2

16,4

32,8

15,4

15,2

Манба: Интернет маълумотлари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Бозор муносабатларига ўтиш шароитида эгри солиқлар узоқ давр фискал

функцияни бажариш учун хизмат қилади. Бизнинг республикамизда ҳам худди
шундай ҳолат рўй бермоқда.

Эгри солиқлар бюджет даромадларининг 60 фоизга яқинини

шакллантираяпти. Тўғри солиқлар бюджет даромадларида 25-27 фоизни
ташкил этади. Ресурс солиқлари эса, 10 фоизга яқинни ташкил этмоқда. Ресурс
ва мол-мулк солиқларининг сўнгги йилларда ўсиш суръати юқори бўлиши,
уларнинг ставкаларига боғлиқ бўлиб, ҳукумат томонидан табиий ресурслар ва
мол-мулклардан оқилона фойдаланишни ташкил этиш ҳамда тежамкорликни
ошириш мақсадида юритилаётган солиқ сиёсатининг натижасидир.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, солиқлар давлат бюджетини

шакллантиришда, уни бошқаришда, ҳудудлар бўйича ишлаб чиқариш
кучларини жойлаштириш ва ривожлантиришда катта роль ўйнайди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов

И.А.

Бизнинг

бош

мақсадимиз

жамиятни

демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. –
-Т.: Ўзбекистон, 2005. – 89 б.

2.

Халқ сўзи, 20.01.2012, №14 (5414) ва “Статистик тўплам”. Ўзбекистон

Республикаси иқтисодий-ижтимоий тараққиётининг мустақиллик йилларидаги
(1990-2010 йиллар) асосий тенденция ва кўрсаткичлари ҳамда 2011-2015
йилларга мўлжалланган прогнозлари. Т.: Ўзбекистон - 2011, 24 б.

3.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ислом

Каримовнинг

мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига

бағишланган

Вазирлар

Маҳкамасининг

мажлисидаги

маърузаси, 2014 йил 17 январь.

4.

Балацкий Е.В.

Эффективность

фискальной

политики

государства. // Проблемы прогнозирования, №5, 2000.

5.

Жураев Т.И. Солиқ сиёсатини такомиллаштириш. //Тошкент ҳақиқати,

2003 йил 24 сентябрь, 78-сон.

6.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси. 2007 йил 25 декабрь.

7.

Яҳёев Қ. Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти. -Т.: Ғофур Ғулом,

2000.

8.

Жураев Т.И. Солиқ сиёсатини такомиллаштириш. //Тошкент ҳақиқати,

2003 йил 24 сентябрь, 78-сон.

9.

Ваҳобов А., Жўраев А. Солиқлар ва солиққа тортиш. Дарслик. -Т.:

Шарқ, 2009. – 526 б.

10.

Жўраев А.С., Артиков Н.А. Солиқ ҳуқуқи: Ўқув қўлланма. –T.: ТМИ,

2011.

11.

Статистика қўмитаси статистик маълумотлари.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Бизнинг бош максадимиз - жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислох этишдир. --Т.: Узбекистон, 2005. - 89 б.

Халк сузи, 20.01.2012, №14 (5414) ва “Статистик туплам”. Узбекистон Республикаси иктисодий-ижтимоий тараккистининг мустакиллик йилларидаги (1990-2010 йиллар) асосий тенденция ва курсаткичлари хамда 2011-2015 йилларга мулжалланган прогнозлари. Т.: Узбекистон - 2011, 24 б.

Узбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси, 2014 йил 17 январь.

Балацкий Е.В. Эффективность фискальной политики государства. // Проблемы прогнозирования, №5, 2000.

Журасв Т.И. Солик сиссатини такомиллаштириш. //Тошкснт хакикати, 2003 йил 24 сентябрь, 78-сон.

Узбекистон Республикаси Солик кодекси. 2007 йил 25 декабрь.

Яхёев К- Соликка тортиш назарияси ва амалиёти. -Т.: Гофур Гулом, 2000.

Жураев Т.И. Солик сиёсатини такомиллаштириш. //Тошкент хакикати, 2003 йил 24 сентябрь, 78-сон.

Вахобов А., Жураев А. Соликлар ва соликка тортиш. Дарслик. -Т.: Шарк, 2009. - 526 б.

Жураев А.С., Артиков Н.А. Солик хукуки: Укув кулланма. -Т.: ТМИ, 2011.

Статистика кумитаси статистик маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов