Значение Интернета в развитии национальной экономики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
273-278
61
4
Поделиться
Абдуллаев M. (2015). Значение Интернета в развитии национальной экономики. Экономика и инновационные технологии, (3), 273–278. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8374
M Абдуллаев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

помощник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье говориться о важности и необходимости использования интернет сети в экономике страны. Проанализированы число пользователей интернет сетью субъекты малого бизнеса, частных лиц и абонентов Республики Узбекистан, а также даны рекомендации о широком обеспечении использования Интернет сетью населения республики.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

М.Қ. Абдуллаев,

ассистент, ТДИУ

МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА ИНТЕРНЕТ

ТАРМОҒИНИНГ АҲАМИЯТИ

В статье говориться о важности и необходимости использования

интернет сети в экономике страны. Проанализированы число пользователей
интернет сетью субъекты малого бизнеса, частных лиц и абонентов
Республики Узбекистан, а также даны рекомендации о широком обеспечении
использования Интернет сетью населения республики.

The article talks about the importance and necessity of the use of Internet

network in the country's economy. Analyzed the number of users of the Internet network
of small businesses, individuals and subscribers of the Republic of Uzbekistan, as well
as the recommendations of the wide use of the Internet network security of the
population.

Калитли сўзлар:

Интернет, ахборот-коммуникция технологиялари

(АКТ), шаҳарлараро коммуникация,

FTTх технологияси, тармоқ технологияси.

Мамлакатимизнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланиб бориши ва

глобаллашув шароитида жаҳон иқтисодий тизимида ўз ўрнига эга бўлиши ҳамда
тез суръатда ривожланиши учун ахборот технологияларидан кенг
фойдаланишни талаб этмоқда. Иқтисодиётда бозор муносабатларига ўтиш
жамият ижтимоий иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларида ахборотлаштириш
соҳасида эришилган энг сўнгги ютуқларни татбиқ этишни тезлаштириб юборди.

Ўтган давр мобайнида иқтисодиётнинг барча тармоқларига ва кундалик

ҳаётимизда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш
масаласига ўта муҳим эътибор қаратилди. Ўзбекистонда бошқа мамлакатлардаги
каби ахборот-коммуникация технологияларини ривожланиши ижтимоий-
иқтисодий тараққиётининг стратегик йўналиши деб тан олинган бўлиб, ушбу
соҳага инвестицияларни йўналтириш, тегишли ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий
асосларни яратилишига алоҳида эътибор берилмоқда. Бу борада юртбошимиз
И.А. Каримов ўз сўзларида “Шаҳарлараро коммуникация марказларини янги
авлод тармоқ технологиялари асосида модернизация қилиш ва кенгайтириш
(NGN), “FTTх технологияси бўйича кенг қамровли форматда фойдаланиш
имконини берадиган оптик тармоқларни ривожлантириш”[1] – деб тўхталиб
ўтдилар.

“Ўзбекистон жаҳон компьютер майдонида ўзини кўрсатиши керак.

Компьютерлаштиришни, Интернетни, умуман ахборот технологияларини
нафақат ишлаб чиқариш ва саноатда, мактаб ва олий таълим билим юртларида
ҳам тадбиқ этишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйиш лозимдир”[2].

Шундай экан ахборот-коммуникация технологияларини республикамиз

миллий иқтисодиётига кенг жорий қилиш жуда катта қулайлик яратмоқда.
Хусусан, маълумот узатиш, статистика молия ва солиқ ҳисоботларининг
электрон шакли ва тармоқлари ҳаётимизга изчил ва тизимли асосда жорий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

этилмоқда. Бугунги кунда тадбиркорлик субектларининг 89 фоиздан ортиғи
солиқ ҳисоботларини, қарийб 86 фоизи статистик ҳисоботларни электрон
шаклда топширмоқдалар. Бу жараёнларнинг қўлланилиши дунёнинг замонавий
алоқа ва ахборот воситалари юқори даражада ривожланган мамлакатлари
қаторига қўшилиш, ишбилармонлик соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш
бўйича қўшимча имкониятлар яратади.

Бундан ташқари ахборот-коммуникация технологияларини таълим

жараёнига ҳам кенг кўламда жорий қилиш, ўқув ва илмий ахборотларни талаба
ҳамда профессор ўқитувчилар томонидан қидириб топишга кетадиган вақтнинг
қисқаришига шунингдек тезкор маълумот алмашишга имкон беради.

Республикамиз миллий иқтисодиёти тармоқ ва соҳаларига ахборот-

коммуникация технологияларини жорий этиш борасида амалий ишлар
Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуни,
“Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация
технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Президенти Фармони ва “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
асосида олиб борилмоқда. Юқорида келтирилган Президентимиз Фармонида
“...реал иқтисодиёт тармоқларида, бошқарув бизнес, фан ва таълим соҳаларида
компьютер ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш учун шарт-
шароитлар яратиш”[3] белгилаб қўйилган.

Ахборот

–

коммуникация

технологияларини

ривожланишига

йўналтирилган сиёсатни олиб бориш натижасида Ўзбекистонда йилдан-йилга
аҳолининг кенг қатламларига компьютер ва Интернет тармоғидан фойдаланиш
имкониятлари шахсга ўзининг ривожланиши ва бизнесини ривожланиши учун
беқиёс имкониятлар яратмоқда. Бу эса шахсдан, ва айниқса тадбиркордан
компьютер ва Интернет технологиялари имкониятларидан унумли фойдаланиш
заруратини яратади. Қуйидаги жадвалда Ўзбекистон Республикасида интернет
тармоғига уланиш имконияти бор абонентлар сонини кўришимиз мумкин (1-
жадвал).

1 жадвал

Ўзбекистон Республикасида Интернет тармоғига уланиш имконияти бор

абонентлар сони, жами (бирликда)

№

Минтақалар

2012 йил

2013 йил

1

2

3

4

1.

Республика бўйича жами

7350817

9341954

2.

Қоракалпоғистон Республикаси

341371

643272

Вилоятлар

3.

Андижон вилояти

346490

783493

4.

Бухоро вилояти

427748

516001


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

1 жадвалнинг давоми

1

2

3

4

5.

Жиззах вилояти

473515

1

313108

6.

Қашқадарё вилояти

322498

492819

7.

Навоий вилояти

295501

333219

8.

Наманган вилояти

478346

654353

9.

Самарқанд вилояти

622466

883638

10.

Сурхондарё вилояти

216488

416449

11.

Сирдарё вилояти

88773

246178

12.

Тошкент вилояти

15596

2

322680

13.

Фарғона вилояти

956082

850166

14.

Хоразм вилояти

190267

443749

15.

Тошкент шаҳри

2575676

3

2442829

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф томонидан тузилган.

Жадвалга кўра, 2012 йилга нисбатан 2013 йилда интернет тармоғига

уланиш имкониятлари бор абонентлар сони сезиларли даражада ошган. Бу эса
фойдаланувчиларга Интернет тармоғининг қанчалик муҳим эканлигини
кўрсатади.

Тадқиқотимизга кўра Ахборот ва телекоммуникация технологияларини

жорий этиш, ривожлантириш лойиҳалари доирасида НЕК, Алкатель Сель АГ,
Сименс АГ ва бошқа шу сингари телекоммуникация, ахборот-коммуникация
тизимлари ҳамда технологияларини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи етакчи
чет эл фирмалари билан ҳамкорлик қилинмоқда. Маълумотлар узатиш
тармоқларини замонавийлаштириш ва реконструкция қилиш ҳамда замонавий
компьютер ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш,
шунингдек республика минтақаларида Интернет тармоғига уланишни
кенгайтириш

–

маълумотлар

узатиш

ва

Интернет

тармоғини

ривожлантиришнинг асосий йуналишлари хисобланади. Биз 2 жадвалда
республикамизда Интернет тармоғига уланиш имконияти бор жисмоний
шахсларни кўришимиз мумкин.

2 жадвал

Ўзбекистон Республикасида Интернет тармоғига уланиш имконияти бор

жисмоний шахслар кўрсаткичи (бирликда)

№

Минтақалар

2012 йил

2013 йил

1.

Республика бўйича жами

7121886

8961899

2.

Қоракалпоғистон Республикаси

331655

621176

1

- айрим хизмат кўрсатувчи субъектларнинг маълумотлари Сирдарё вилояти абонентлари билан бирга

кўрсатилган.

2

- айрим хизмат кўрсатувчи субъектларнинг маълумотлари Андижон вилояти абонентлари билан бирга

кўрсатилган.

3

- айрим хизмат кўрсатувчи субъектларнинг маълумотлари Тошкент вилояти абонентлари билан бирга

кўрсатилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Вилоятлар

3.

Андижон вилояти

335883

755030

4.

Бухоро вилояти

413096

494325

5.

Жиззах вилояти

460692

4

299294

6.

Қашқадарё вилояти

313558

477761

7.

Навоий вилояти

283719

316257

8.

Наманган вилояти

464927

628339

9.

Самарқанд вилояти

607974

853762

10.

Сурхондарё вилояти

211460

403370

11.

Сирдарё вилояти

84535

235900

12.

Тошкент вилояти

13816

306733

13.

Фарғона вилояти

924658

5

815001

14.

Хоразм вилояти

183456

425560

15.

Тошкент шаҳри

2492457

6

2329391

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф томонидан тузилган.

Жадвал маълумотларига кўра, 2012 йилга нисбатан 2013 йилда интернет

тармоғига уланиш имкониятлари бор жисмоний шахслар сони сезиларли
даражада ошган.

Ахборот-коммуникация технологияларининг давлат бошқаруви ва

хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига жорий этилиши иқтисодиётни жадал
ривожлантиришга, иш самарадорлигини оширишга, давлат бошқарувида меҳнат
унумдорлигини ўстиришга ва давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви
органларининг фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектлар билан ўзаро
алоқалари яхшиланишига олиб келади. Биз 3-жадвалда хўжалик юритувчи
субъектларнинг интернет тармоғига уланганлик даражасини келтириб ўтамиз.

Ахборот-коммуникация технологияларини республикамиз

миллий

иқтисодиёти, таълим, илмий, тйббиёт ва бошқа ижтимоий соҳа муассасаларига
жорий этиш,

уларнинг ахборот тармоқларига, шу жумладан, Интернет тармоғига

уланишини кенгайтириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30
майдаги фармони билан белгиланган компьютерлаштириш, АКТни
ривожлантириш ва уларнинг замонавий тизимларини жорий этишнинг биринчи
галдаги вазифаларидан бири ҳисобланади.





4

айрим хизмат кўрсатувчи субъектларнинг маълумотлари Сирдарё вилояти абонентлари билан бирга

кўрсатилган.

5

-

айрим хизмат кўрсатувчи субъектларнинг маълумотлари Андижон вилояти абонентлари билан бирга

кўрсатилган.

6

-

айрим хизмат кўрсатувчи субъектларнинг маълумотлари Тошкент вилояти абонентлари билан бирга

кўрсатилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

3 жадвал

Ўзбекистон Республикасида хўжалик юритувчи субъектларнинг Интернет

тармоғига уланганлик кўрсаткичлари

№

Минтақалар

01.01.2013

01.01.2014

Жами

рўйхатдан

ўтган

юридик

шахслар

7

Интернет

тармоғига

уланган

хўжалик

субъектлари

сони

8

Жами

рўйхатдан

ўтган

юридик

шахслар

7

Интернет

тармоғига

уланган

хўжалик

субъектлари

сони

8

1

2

3

4

5

6

1.

Республика бўйича
жами

259622

17153

266397

21180

2.

Қоракалпоғистон
Республикаси

12893

1034

13177

1239

Вилоятлар

3.

Андижон вилояти

24218

663

25553

1008

4.

Бухоро вилояти

15116

865

14722

1381

5.

Жиззах вилояти

9987

818

10453

1050

6.

Қашқадарё вилояти

24377

627

24292

872

7.

Навоий вилояти

8482

1016

8465

1131

8.

Наманган вилояти

18257

748

18243

864

9.

Самарқанд вилояти

18458

744

19056

1002

10.

Сурхондарё вилояти

15125

901

14237

1042

11.

Сирдарё вилояти

8347

506

8701

546

12.

Тошкент вилояти

23625

1293

25025

1396

13.

Фарғона вилояти

21800

1063

23169

1075

14.

Хоразм вилояти

12748

668

13069

803

15.

Тошкент шаҳри

46189

6207

48235

7771

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф томонидан тузилган.


Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Республика аҳолисининг Интернет

тармоғидан кенг фойдаланишини таъминлаш учун алоқа бўлимлари,
корхоналари, Интернет-қаҳвахоналар, Интернет-дўконлар, Интернет-клубларда
жамоа тартибида фойдаланиш шохобчаларини ташкил этиш назарда тутилиши
керак.

Интернетда

ўзбек

тилидаги

миллий

ахборот

ресурсларини

шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоғи керак. Бунинг учун:

7

- деҳқон ва фермер хўжаликларидан ташқари.

8

- хўжалик юритувчи субъектлари томонидан Статистика қўмитасига тақдим этилган ҳисобот маълумотлари

асосида.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

- давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзбек

тилидаги ахборот ресурсларига бўлган эҳтиёжи қондирилиши учун зарур шарт-
шароитлар яратиш;

- ҳуқуқий, статистика, банк ахборотига оид миллий маълумот базаларини

барпо этиш ҳамда уларга ҳар қандай тоифадаги фойдаланувчиларнинг турли
босқичларда киришини таъминлаш;

- давлат тилидаги идоравий ва идоралараро маълумот базаларини,

шунингдек, идоравий ва идоралараро электрон ҳужжатнинг айланиш тизимини
яратиш керак бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш,

барча мавжуд имкониятлари сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар
стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. //Халқ сўзи, 2014 йил 18 январ,
№13.

2.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ислом

Каримовнинг

мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси.
//Халқ сўзи, 2014 йил 18 январ, №13.

3.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ислом

Каримовнинг

“Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация
технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-3080-сон
қарори. Т. 2002 йил 30 май.

4.

Ғуломов С.С., Бегалов Б.А. Информатика ва ахборот технологиялари.

Дарслик. – Т.: “Фан” нашриёти, 2010 йил.

5.

Алимов Р.Х., Бегалов Б.А., Юлчиева Г.Т., Алишов Ш. Иқтисодиётда

ахборот технологиялари. Ўқув қўлланма. – Т.: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Адабиёт жамғармаси нашриёти. 2005. - 184 б.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. 2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятлари сафарбар этиш, узини окдаган ислохотлар стратегиясини изчил давом эттириш Йили булади. //Халк сузи, 2014 йил 18 январ, №13.

Узбекистон Республикаси Президента Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтамоий иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи, 2014 йил 18 январ, №13.

Узбекистон Республикаси Президента Ислом Каримовнинг “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тугрисида” ги ПФ-3080-сон карори. Т. 2002 йил 30 май.

Гуломов С.С., Бсгалов Б.А. Информатика ва ахборот технологиялари. Дарслик. - Т.: “Фан” нашриёти, 2010 йил.

Алимов Р.Х., Бсгалов Б.А., Юлчисва Г.Т., Алишов Ш. Иктисодистда ахборот технологиялари. Укув кулланма. - Т.: Узбекистон Езувчилар уюшмаси Адабист жамгармаси нашриёти. 2005. - 184 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов