Теоретические, практические и правовые проблемы организации новой формы финансового контроля или таможенного аудита в сфере

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
238-249
43
5
Поделиться
Азизов, Ш. (2016). Теоретические, практические и правовые проблемы организации новой формы финансового контроля или таможенного аудита в сфере. Экономика и инновационные технологии, (6), 238–249. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9050
Ш Азизов, Ташкентский Финансовый Институт

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье обосновано сущность и значение финансового контроля, его цель, задачи, объекты, субъекты, определение таможенного контроля, таможенный аудит, как новая форма финансового контроля, его роль в таможенной системе, экономической сущности и необходимости, особенности. А также, исследовано некоторые теоретические, практические и правовые проблемы организации таможенного аудита в этой сфере, выдано предложений и рекомендаций по решению этих проблем.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ш.У. Азизов,

катта илмий ходим-изланувчи, ТМИ

СОҲАДА МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТНИНГ ЯНГИ ШАКЛИ ЁКИ БОЖХОНА

АУДИТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ, АМАЛИЙ ВА

ҲУҚУҚИЙ МУАММОЛАРИ

В статье обосновано сущность и значение финансового контроля, его

цель, задачи, объекты, субъекты, определение таможенного контроля,
таможенный аудит, как новая форма финансового контроля, его роль в
таможенной системе, экономической сущности и необходимости,
особенности. А также, исследовано некоторые теоретические, практические
и правовые проблемы организации таможенного аудита в этой сфере, выдано
предложений и рекомендаций по решению этих проблем.

The article substantiates the essence and meaning of financial control, its

purpose, objectives, objects, subjects, definition of customs control, customs audit, as
a new form of financial control, its role in the customs system, economic essence and
necessarity, features. And also, investigated some theoretical, practical and legal
problems of customs audit in this sphere, given suggestions and recommendations to
address these problems.

Калитли сўзлар:

молиявий назорат, божхона назорати, божхона аудити,

халқаро савдо субъектлари, халқаро ташқи савдо, божхона декларациялари,
божхона расмийлаштируви, божхона аудиторларини сертификатлаш.

Бугунги кунда нафақат мамлакатимизда, балки, бутун дунёда ҳам

назоратнинг, айниқса, молиявий назоратнинг янгидан-янги, иқтисодий
тежамкор ва самарали шаклларини яратиш ҳамда амалдагиларини
такомиллаштириш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда. Натижада,
молиявий назоратнинг мақсади, вазифалари ва шакллари тубдан ўзгармоқда.
Шу боис, “энди у фақатгина жазоловчи орган сифатида эмас, балки давлатнинг
ўз функцияларини бажариш учун зарур бўлган маблағларнинг тўлиқ
тўпланиши, бюджет маблағларидан мақсадга мувофиқ самарали харажат
қилишни назорат қилиш, маслаҳат ва кўрсатмалар бериш каби вазифаларни
бажармоқда”

[1]

. Бунга сабаб, иқтисодиётни модернизация қилишни узвий

давом эттириш ҳисобига, иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларининг кенгайиши,
ривожланиши, яъни, ташқи ва ички иқтисодий интеграция ҳамда халқаро ташқи
савдо алоқалари, давлатлараро инвестицияларнинг ҳаракати ва бошқаларни
келтириш мумкин.

Молиявий назорат - давлат бюджетида давлатнинг сиёсий-ҳуқуқий

чоралар ёрдамида жамият молиявий тизимига йўналтирилган иқтисодий-
ижтимоий сиёсатини амалга оширишга рухсат берувчи механизмлардан бири
ҳисобланади. Нафақат Ўзбекистон, балки ривожланган Европа мамлакатлари ва
АҚШ тарихидан ҳам маълумки, тўла эркин соф бозор муносабатлари ҳеч қачон,
ҳеч қайси давлатда бўлмаган. Чунки, ҳанузгача давом этаётган глобал


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

молиявий-иқтисодий инқироз оқибатида бозор муносабатларини тартибли
бошқаришга интилаётган ҳар қайси давлат, бугунги кунда иқтисодиёт соҳасида
энг муҳим ва долзарб масалалар ечимини топишда айрим муаммоларга дуч
келаётганлиги сир эмас.

Албатта, ҳар бир мамлакат, давлат молиявий назорат тизимида маълум

фарқлар мавжуд. Бу уларнинг тарихий анъаналари, ижтимоий ва иқтисодий
хусусиятларида намоён бўлади. Бироқ, 1977 йилда қабул қилинган Халқаро
Лим декларациясига биноан, назоратнинг бошқариш тамойиллари ҳамда юқори
турувчи назорат органларининг Халқаро ташкилоти – ИНТОСАИни самарали
ва истиқболли фаолияти, давлат бошқарув тизимида молиявий назорат
органларининг ролини ошириш учун умумий, ягона ёндашувлар ишлаб
чиқилган эди

[2]

.

Маълумки, молиявий назорат тайинланишининг асосий шарти -

иқтисодиётнинг барча тармоқ, соҳа ва бўғинларида молиявий ресурсларни
шаклланиш, улардан самарали фойдаланиш жараёнини таъминлашдан иборат.
Умуман, молиявий назорат - бу молиявий ва у билан боғлиқ хўжалик юритиш
ва бошқариш фаолиятидаги масалаларни текшириш бўйича уни ташкил
этишнинг махсус шакл ва усулларини қўллаган ҳолда ялпи амалга ошириш
тартиб-қоидалари ва операциялари мажмуидир.

Шу боис, фикримизча, молиявий назорат атамасининг назарий асосини

чуқур илмий тадқиқ этмасдан туриб, унинг янги шаклини таклиф этиш ва соҳа
амалиётида қўллашни тавсия этиш қийин. Молиявий назоратнинг мазмуни,
ўрни ва аҳамиятини ўрганиш бўйича жуда кўп хорижий ва маҳаллий
мутахассис, олимлар шуғулланган бўлиб, улар олиб борган тадқиқотлар акс
этган нашрларни таҳлил қилиш натижасида, молиявий назорат ҳақида
билдирилган турлича фикр-мулоҳазалар билан танишишга имкон яратилди.

Юқори турувчи назорат органлари халқаро ташкилоти(INТОSАI)нинг IX

Конгрессида 1977 йилда қабул қилинган Халқаро Лим декларациясининг 1-
моддаси «Назоратнинг мақсади»да унга: “Назоратни ташкил этиш ижтимоий
молиявий маблағларни бошқаришнинг зарурий элементи ҳисобланади, чунки
бундай бошқарув жамият олдидаги масъулиятни келтириб чиқаради. Назорат
шунчаки мақсад бўлиб қолмасдан, балки тартибга солиш тизимининг ажралмас
қисмидир, унинг мақсади аҳволни тўғрилаш чораларини кўриш, айрим
ҳолларда айбдорларни жавобгарликка тортиш, етказилган зарар учун товон
ундириб олиш ёки келгусида бундай бузилишларнинг олдини олиш ёхуд
камайтириш имкониятига эга бўлиш учун имкони борича дастлабки босқичда
қабул қилинган стандартлардан чекинишларни ва қонун қоидаларининг
бузилишларини, моддий ресурсларнинг самарадорлиги ва тежаб сарфланишини
аниқлашдан иборатдир”, деб эътироф этилган.

Айрим россиялик олимлар эса, молиявий назоратнинг моҳиятини тўлиқроқ

англаш мақсадида, қуйидагича таъриф беришади:

Н.С.Малеин бу борада: “Молиявий назорат - текширувда қонунийлик,

асослилик ва пул харажатларининг тўғри содир этилганлигини аниқлашдан
иборат бўлган ҳамда режаларнинг бажарилиш жараёнида молиявий, бюджет,
кредит, ҳисоб-китоб ва касса интизомини таъминлашга қаратилган, молиявий,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

кредит ва хўжалик органлари (ташкилотлари)нинг ҳуқуқий меъёрлар билан
тартибга солинадиган фаолиятидир”

[3]

, деб таъкидлайди.

Шунингдек, А.Н.Козырин

эса: “Молиявий назорат – давлат органларининг

махсус ташкилий шакл ва усуллар ёрдамида, айрим ҳолларда нодавлат
органларининг қонунда келтирилган ваколатлари доирасида молиявий
операцияларнинг қонунийлиги ва ҳаққонийлигини аниқлаш, молия-хўжалик
фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини объектив баҳолаш, резервларни
аниқлаш ва ошириш, бюджет даромад тушумларини кўпайтириш ва давлат
мулкини сақлаш мақсадида амалга ошириладиган фаолиятидир”

[4]

, дея эътироф

этади.

Т.В.Конюхова, бунда: “Молиявий назорат – мамлакат ва унинг алоҳида

ҳудудларини самарали ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида давлат
ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш субъектлари пул фондларини шаклланиш,
тақсимлаш ва фойдаланиш соҳасидаги ҳаракатнинг қонунийлиги ва мақсадга
мувофиқлиги устидан назорат”

[5]

, деб изоҳлайди.

Яна бир олим Е.Ю.Грачева: “Молиявий назорат – молиявий тизимларнинг

барча бўғинларида ресурсларнинг шаклланиш, тақсимлаш ва фойдаланиш
устидан давлат назоратининг кўринишларидан бири бўлиб ҳисобланади. У
давлат маблағларининг харажат қилинишини, давлат ресурслари ҳаракатининг
ўз вақтидалиги ва тўлиқлиги, барча молиявий тизимлар бўғинларидаги даромад
ва харажатларнинг қонунийлиги, ҳисоб ва ҳисобот қоидаларига амал
қилинишини текширишга қаратилган”

[6]

, деб таъриф беради.

Шунингдек, С.О.Шохин эса, уни: “Молиявий назорат – давлат ва жамоат

органларининг давлат бюджети даромадлари резервларини излаш, хўжалик ва
молиявий операцияларнинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда қонунийлигини
ўрнатиш, ушбу фаолиятнинг иқтисодий самарадорлигини объектив баҳолаш
мақсадида, корхона, муассаса ва ташкилотлар молия-хўжалик фаолияти
устидан белгиланган назорат функцияларини кузатишнинг кўп қиррали,
тармоқлараро тизимидир”

[7]

, дея ифодалайди.

Е.Ю.Грачеванинг яна бошқа бир адабиётида унга қуйидагича таъриф

берилган: “Молиявий назорат – фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
таъминлаш учун жамиятда самарали молиявий сиёсатни амалга ошириш
мақсадида давлат ва ижтимоий пул фондларини шакллантириш, тақсимлаш ва
фойдаланиш жараёнидаги ҳаракатларнинг қонунийлиги устидан назоратдир”

[8]

.

Л.Н.Овсянников эса: “Молиявий назорат – давлат ва мулкдорлар

томонидан ўрнатилган қонунчилик, меъёр ва қоидалар талабларига молиявий
муносабатлар қатнашчиларининг амал қилишини махсус ваколатли органлар
томонидан текширишни назарда тутади”

[9]

, деб фикр билдиради.

Р.Г.Сомоев: “Молиявий назорат – бу, давлат ҳокимият органлари, жамоат

ташкилотлари, корхона, муассаса, ташкилотлар ҳамда махсус шакл ва усуллар
ёрдамида ташкил этилган аҳолининг молиявий ва у билан боғлиқ операциялар
ва ҳаракатини текшириш бўйича назорат субъектлари томонидан ўтказиладиган
ялпи қамраб олинган чора-тадбирлар мажмуидир”

[10]

, дея изоҳлайди.

С.Степашин бу борада: “Молиявий назорат (ташқи) – давлат ҳокимияти

қонунчилик органлари ва улар томонидан давлат молиявий ва моддий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

маблағларининг тушуми, ҳаракати ва харажат қилиниши барча кўринишдаги
давлат ресурслари, давлат томонидан тақдим этилаётган имтиёз ва устунликлар
ҳамда давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондлари ва бошқа давлат
мулклари маблағларидан фойдаланиш бўйича махсус ташкил этилган
институтлар томонидан амалга ошириладиган, ҳуқуқий меъёрлар асосида
тартибга солинадиган фаолиятдир”

[11]

, деб фикр билдиради.

Фадейкина Н.В., Воронов В.А.лар эса: “Молиявий назорат – молиянинг

алоҳида функцияси бўлиб, унинг мақсади - молиявий ресурсларни
бошқаришнинг самарадорлиги ва қонунийлиги бўйича қабул қилинган
стандартлардаги фарқларни очиш ҳисобланади. Бундай фарқлар мавжуд
бўлганда – тегишли замонавий превентив ва тўғриловчи чоралар қабул
қилинади”

[12]

, деб таъриф беришади.

В.З.Шевлоков: “Молиявий назорат – уни ташкил этишнинг махсус шакл ва

усулларини қўллаган ҳолда хўжалик юритиш ва бошқариш субъектлари
фаолиятидаги молиявий ва у билан боғлиқ масалаларни текшириш бўйича ялпи
ҳаракат ва операциялар мажмуидир”

[13]

, деб таъкидлайди.

Башкатова Т.А. ҳам бу борада, унга: “Молиявий назорат: 1) барча

иқтисодий субъектлар молиявий интизоми ва молиявий қонунчилигига риоя
этилиши устидан махсус яратилган назорат органларининг қатъий
регламент(чегара)ланган фаолиятидир; 2) молиявий операцияларнинг мақсадга
мувофиқлиги ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида, макро ва микро
даражадаги

пул

оқимлари

ва

молияни

бошқаришнинг

ажралмас

элементидир”

[14]

, деб ўз қарашларини билдиради.

Маҳаллий олим Ибрагимов А.К., Сугирбаев Б.Б.лар эса, унга қуйидагича

таъриф беради: “Молиявий назорат – молиявий ресурслар ҳаракатининг ҳамма
жараёнларини ... маблағларни ташкил топиш жараёнидан бошлаб, ҳар қандай
фаолиятни бошлашдан, то унинг молиявий натижаларини аниқлашгача бўлган
даврни ўз ичига олади”

[1]

.

Зеро, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида давлат молиявий

назорати ва уни амалга оширишга қуйидагича таъриф берилган: “Давлат
молиявий назорати - бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси
устидан

назоратни

амалга

ошириш

мақсадида

молиявий

назорат

объектларининг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа
ҳужжатларини ўрганиш ҳамда таққослаш”

[15]

.

“Давлат молиявий назорати

бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг молиявий назорат объектлари
томонидан бузилиши ҳолларини аниқлаш, бартараф этиш ва унга йўл
қўймаслик мақсадида давлат молиявий назорат органлари томонидан амалга
оширилади”

[15]

.

Юқоридаги каби фикр-мулоҳазаларни чексиз давом эттириш мумкин.

Бироқ, хулоса қилиш мумкинки, турли илмий манбаларда “молиявий назорат”
тушунчаси қуйидаги жиҳатларда намоён бўлади:

турли назорат органларининг функцияси ёки фаолияти сифатида;

бошқариш объекти молия-хўжалик фаолияти устидан кузатиш тизими

сифатида;

хўжалик операцияларини текшириш бўйича назорат қилувчи органлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

томонидан ўтказиладиган ялпи чора-тадбирлар мажмуи сифатида;

давлат назоратининг бир шакли(кўриниши) сифатида;

молиявий муносабатларни бошқариш тизимининг функцияси сифатида;

амалдаги миллий пул муносабатларини объектив назорат қилиш

жараёни сифатида;

Бизнингча, улардаги энг муҳим жиҳат – молиявий ресурсларни

шакллантириш, улардан фойдаланиш бўйича молия-хўжалик фаолияти устидан
назорат қилиш, энг асосийси молиявий тизимни аниқ, мақсадли бошқариш
функциясини амалга ошириш ҳамда бу борада аниқланган фарқ(хато ва
камчилик)ларни қайд этиш зарурлиги молиявий назоратнинг моҳиятини
белгилаб беради. Шунингдек, унинг самарали амал қилиши натижасида тўлиқ
ва ишончли, ҳаққоний ахборотга эга бўлиш имкони яратилади.

Молиявий назоратнинг мақсади давлат ва хўжалик юритувчи

субъектларнинг ўзаро самарали хатти-ҳаракати акс этган молиявий сиёсатга
қаритилган фаолияти натижасида мамлакат иқтисодиётидаги тармоқ, соҳа ва
бўғинлардаги молиявий ресурсларнинг шаклланиши, тақсимланиши ва
фойдаланиши билан боғлиқ жараёнларнинг самарадорлигини таъминлашдан
иборат, бўлиб ҳисобланади.

Шу боис, ушбу мақсадга эришиш учун унинг олдига қуйидаги вазифалар

қўйилган:

амалдаги молиявий (бюджет, солиқ, божхона, валюта ва суғурта)

қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш;

давлат ва хўжалик юритувчи субъектлар пул фондлари миқдори ва

молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёж ўртасидаги баланс(тенглик)ни сақлаш,
мувофиқлаштириш;

барча назорат объектларида бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи тўғри

юритилишига эътибор қаратиш;

давлат ва хўжалик юритувчи субъектлар бюджети даромад асоси,

молиявий ресурслари ўсиш резервларини топиш;

бюджетдан ташқари фондлардан фойдаланишнинг самарадорлиги ва

қонунийлиги ҳамда валюта операцияларининг амалга оширишнинг тўғрилиги;

молиявий интизомни таъминлаш мақсадида молиявий назорат органлари

томонидан профилактик-ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш ва
ҳ.к.лар.

Ўз ўрнида молиявий назоратнинг мақсади ва унинг олдига қўйилган

вазифалардан келиб чиқиб, у қайси тамойиллар асосида амалга оширилиши
керак, деган мулоҳаза ҳосил бўлади. Демак, молиявий назоратни ташкил этиш
ва уни ўтказиш билан боғлиқ аксарият манбаларни таҳлил қилиш, унинг асосий
тамойиллари қуйидагилар эканини тасдиқлайди:

1.

Мустақиллик;

2.

Қонунийлик;

3.

Жавобгарлик (айрим манбаларда дахлсизлик);

4.

Очиқлик(айрим манбаларда ошкоралик);

5.

Объективлик;

6.

Тизимлилик;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

7.

Малакавийлик.

Ушбу тамойилларга яна қўшимча қилинган жиҳатлар мавжуд. Бироқ,

юқорида энг асосий, мазмунан бир-бирига яқин тамойиллар умумлаштирилди.

Таъкидлаш жоизки, молиявий назоратнинг объектлари ҳам турли

манбаларда турлича талқин этилган. Масалан, айрим муаллифлар:
Э.А.Вознесенский,

И.А.Белобжецкийлар

назорат

объекти

сифатида

инсонларнинг ҳатти-ҳаракати ёки хулқ-атворини эътироф этса, айрим олимлар
Ю.А.Данилевский, Т.М.Мезенцева, В.М.Родионова, В.И.Шлейниковлар эса
назорат объектини корхона, ташкилот ва бошқарув органлари мансабдор
шахслари фаолияти, дея изоҳлайди. Яна бир олим А.М. Ковалева эса корхона,
ташкилот ва муассасалар фаолиятининг молиявий кўрсаткичларини молиявий
назорат объектига киритади. Тўртинчи гуруҳ олимлардан В.В.Бурцев,
М.С.Шидловская, А.С.Половинкинлар эса, мулк ва унинг манбаларини
шакллантириш,

унинг

ўзгаришини

келтириб

чиқарадиган

хўжалик

жараёнларини назорат объекти, деб тушунтирадилар. Яна бир гуруҳ бошқа
олимлар Е.Ю.Грачева, Р.Г.Сомоевлар ҳам ўзига хос ифодани келтириб,
молиявий назоратнинг бевосита объекти - жамоат маҳсулоти қийматини
тақсимлаш ёки уни қиймати бўйича натурал-моддий шаклда тақсимлашни акс
эттирувчи пул фондлари ва муносабатларини шакллантириш ва ундан
фойдаланиш жараёнларидир, деб талқин этишади. Маҳаллий олимлар
В.Ш.Нуритдинова, М.А.Шараповалар эса, “молиявий назоратнинг объекти пул
муносабатлари ҳисобланади”

[16]

, деб таъкидлашади.

Бизнингча, юқоридаги фикр-мулоҳазаларни умумлаштириб, янада

соддароқ қилиб, айтиш мумкинки, молиявий назоратнинг объекти сифатида
мулк шакли(давлат, хусусий, аралаш)дан ва унинг фаолият юритиш тури,
шаклидан қатъи назар, барча корхона, ташкилот ва муассасалар молия-хўжалик
фаолияти ҳамда унга молиявий таъсир этувчи бевосита ва билвосита
қатнашган барча (юридик ва жисмоний) шахслар фаолияти киритилиши
мумкинлиги, мақсадга мувофиқ.

Энди, молиявий назоратни амалга оширувчи субъектлар ҳақидаги фикр-

мулоҳазаларга ҳам эътибор қаратсак, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу борада
ҳам жуда кўплаб хорижий, маҳаллий олимлар ўзига хос қарашларини баён
этишган. Шу боис, улардан айримларини келтириб ўтсак. Масалан, маҳаллий
олим З.Т.Маматов: “молиявий назоратни бозор иқтисодиётининг муҳим
элементларидан бири сифатида эътироф этиб, молиявий назоратни амалга
ошириш субъектлари, тизим нуқтаи назаридан, иккига: давлат молиявий
назорати ва аудиторлик фаолиятига ажратади ҳамда мамлакатда давлат
молиявий назоратини Президент девони ҳузуридаги Ҳисоб палатаси, Молия
вазирлигининг назорат-тафтиш бошқармаси, Рақобатни ривожлантириш ва
монополияга қарши курашиш Қўмитаси, Прокуратура ҳузуридаги Солиқлар ва
валютага оид жиноятчиликка карши курашиш бошқармаси, Ўзбекистон
Республикаси Солиқ Қўмитаси каби назорат органлари, шунингдек, мустақил
молиявий назоратни аудиторлик ташкилотлари амалга оширади”

[17]

, дея

таъкидлайди.

Яна

айрим

маҳаллий

олимлар

В.Ш.Нуритдинова,

М.А.Шараповалар: “Молиявий назоратнинг субъекти назоратни олиб борувчи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

органлар ҳисобланади”

[16]

, деб фикр билдиришади.

Юқоридагилардан хулоса қилиб, молиявий назорат, тизим сифатида -

давлат томонидан ташкил этилган, назорат қилиш вазифалари юклатилган
давлат ёки мустақил жамоат ташкилотлари томонидан ҳукумат, корхоналар,
ташкилотлар ва муассасалар фаолиятининг самарадорлигини аниқлашга
қаратилган назорат тизимидир. Давлат бюджетини шакллантириш ва
сарфлашдаги резервларни, молиявий ва моддий ресурсларни бошқаришнинг
барча

даражаларида

операцияларнинг

мақсадга

мувофиқлиги

ва

самарадорлигини, қонунийлик принципларидан четга чиқиш ва улардаги
бузилишларни аниқлаш назорат тизими вазифасига киради. Бу борада
молиявий назорат тизимининг мақсади – аниқланган камчиликлар юзасидан
тузатиш чораларини кўриш, айбдорларни жавобгарликка тортиш ва содир
этилиши мумкин бўлган хатоликларнинг олдини олишдан иборат.

Шунингдек, молиявий назорат ўтказилиш вақти бўйича дастлабки, жорий

(оператив), навбатдаги (келгуси, сўнгги) шаклларда бўлишини таъкидлаш
жоиз

[16]

.

Мамлакатимизда ҳам бошқа давлатларда бўлгани каби сўнгги йилларда

бюджет маблағларидан фойдаланишнинг натижавийлиги ва самарадорлигини
оширишга аҳамият қаратилмоқда. Буни “бюджет харажатларини режалашти-
риш ва молиялаштириш модели”дан “натижавийлик модели”га ўтилаётганлиги
билан асослаш мумкин.

Маълумки, Ўзбекистон амалиётида божхона соҳасидаги давлат молиявий

назоратини Давлат божхона қўмитаси, жумладан, унинг божхона назоратига
оид махсус юқори малакали мутахассис-мансабдор шахслар гуруҳи томонидан
амалга оширилади. Уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари
қонуний тартибда қаттиқ тартибга солинади. Таъкидлаш жоизки, божхона
назорати биринчидан, мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан хавфсизлигини
таъминлаш, иккинчидан давлатнинг ташқи иқтисодий алоқаларидан тушумлар,
тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида, қонуний асосда тушишини назорат
қилади[16].

Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодексига кўра, давлат божхона

органларининг молиявий назорати - божхона назорати деб номланади. Унга
кўра: “Божхона назорати - Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва
халқаро шартномаларига риоя этилишини таъминлаш учун божхона органлари
томонидан амалга ошириладиган, шу жумладан хатарларни бошқариш тизими
қўлланилган ҳолда амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуидан
иборатдир. Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт
воситалари божхона назоратидан ҳамда божхона расмийлаштирувидан
ўтказилиши керак”

[18]

, дея таъриф берилган. Шу боис, ушбу меъёрга кўра,

божхона назорати:

божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган ва декларацияланиши лозим

бўлган товарларга ва транспорт воситаларига нисбатан;

божхона декларациясига биноан тақдим этилган товарлар тўғрисидаги

ҳужжатларга ва маълумотларга нисбатан;

юридик ва жисмоний шахсларнинг товарларни божхона чегараси орқали


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

олиб ўтиш, божхона иши соҳасида хизматлар кўрсатиш бўйича, шунингдек
алоҳида божхона режимлари доирасида амалга ошириладиган фаолиятига
нисбатан ўтказилади.

Бироқ, ривожланган хориж тажрибаси шуни кўрсатадики, мамлакатимиз

божхона тизимидаги молиявий назоратнинг амалдаги шакли “божхона
назорати” тушунчаси ўрнига, улар амалиётида аллақачон кенг жорий этилган
“божхона аудити” тушунчаси қўлланилади. Бунинг, ўзига хос сабаблари бор.
Чунки, ўз иқтисодиётини ривожлантиришдан манфаатдор барча давлатларда,
жумладан, мамлакатимизда ҳам давлатлараро халқаро интеграция, яъни, ўзаро
ташқи савдо алоқалари (экспорт ва импорт операциялари), инвестициялар
ҳаракати, меҳнат миграцияси ва бошқа қатор масалаларда иқтисодий жиҳатдан
ўзаро тенг ҳуқуқли ва шерикчилик асосида доимий, узлуксиз фаолият юритиш
жараёнларини тезлаштириш зарурати, божхона аудитини амалда қўллашни
тақозо этади. Шу боис, ўзаро халқаро ташқи савдо қатнашувчиларининг
қонуний асосда фаолият юритишини доимий назорат қилиш муҳим аҳамиятга
эга. Бунда ҳам давлат, ҳам хусусий сектор манфаатлари жисмоний ва юридик
шахс нуқтаи назаридан тенг бўлиши керак. Таъкидлаш жоизки, божхона
аудитини молиявий назоратнинг таркибий қисми сифатида қараш, талқин
этишнинг зарурати шундаки, божхона органларининг айрим функция ва
вазифалари, истиқболда, ушбу молиявий назорат воситаси ёрдамида
бажарилиши аста-секин, босқичма-босқич таъминланиб борилади. Умид
қиламизки, яқин истиқболда божхона аудити тизимга оид барча меъёрий-
ҳуқуқий асосларга таяниб, фаолият кўрсатади. Шундай экан, божхона
аудитининг асосий мақсади нима ўзи ёки ушбу тушунчанинг моҳияти ва
вазифаси ҳақида билдирилган фикр-мулоҳазаларга ёҳуд божхона аудитига
берилган таъриф ва изоҳларга эътибор қаратсак, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Масалан, Агапова А.В. фикрича: “Божхона аудитининг асосий вазифаси –

қонунларга итоат этувчи виждонли ТИФ қатнашчилари учун божхона
жараёнларини тезлаштириш, божхона расмийлаштируви жараёнидаги ортиқча
харажатларни

камайтириш

ҳамда

божхона

аудитини

божхона

расмийлаштируви вақтида эмас, балки товарларни эркин муомалага
чиқарилгандан сўнг ўтказишдан иборат”

[19]

.

Ступаченко И.Н. эса: “Божхона аудитининг моҳияти - товарларни импорт

қилиш бўйича битимларда солиқ ва божхона органлари ўртасидаги ўзаро
ҳамкорлик стратегиясини қуришда, солиқ эътирозлари учун асос бўлувчи
бўлиши мумкин бўлган ҳисобдаги хатоликларни аниқлаш таҳлилида намоён
бўлади”

[20]

, деб изоҳлайди.

Божхона аудитининг асосий вазифаларидан бири – божхона тўловларини

тўғри ҳисобланганлиги ва ундирилганлигини баҳолашдан иборат. Бу ҳозирги
халқаро иқтисодий муносабатлар ривожланаётган бир вақтда, экспорт-импорт
салоҳияти бюджет сиёсатининг муҳим кўрсаткичларидан бири бўлиб
қолаётганлигини таъкидлаш жоиз.

Марчук И. ҳам бу борада фикр билдириб: “Божхона аудити жараёнини,

товарларни амалдаги етказиб бериш схемасига мувофиқ, товарлар артикул
асослари таҳлилини ўтказиш ҳамда товарлар эркин муомалага чиқарилгандан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

сўнг, улар бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш хусусиятларини
ўрганиш, товарлар божхона расмийлаштируви механизмининг хусусиятлари
сифатида тадқиқ этиш”

[21]

, деб эътироф этади.

Пискун К. фикрига кўра: “Божхона аудити – товарлар эркин муомалага

чиқарилиб бўлингандан сўнг, уларга нисбатан муносабатда эълон қилинган
божхона режимига мувофиқ, декларациялаш вақтида эълон қилинган
маълумотларнинг ҳаққонийлигини аниқлашга йўналтирилган, хусусан, эълон
қилинган

товарларнинг

божхона

қиймати

тўғрилигини

тасдиқлаш,

хатоликларни аниқлашга қаратилган чора-тадбирларни ўтказиш”

[22]

дан

иборатдир.

Бизнингча, божхона аудитининг мақсади – Ўзбекистон Республикаси

қонунчилиги ва Ўзбекистон Республикаси билан тузилган халқаро шартнома,
келишувлар шартларининг амалдаги ижросида ташқи савдога оид қонун
бузилиш ҳолатларини ва қабул қилинган стандартлардаги ташқи савдога оид
фарқларни ҳамда ташқи савдога оид фаолият самарадорлиги тамойилларини
янада олдинроқ вазиятда аниқлаш ва умуман халқаро ташқи савдо фаолиятини
амалга оширишга кўмаклашишдан иборат. Шу боис, халқаро ташқи савдо
субъектлари фаолиятининг божхона жараёнлари билан ўзаро боғлиқ молия-
хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш ёрдамида биринчидан,
тизимда ўрнатилган меъёрларга риоя қилиниши ўрганилса, иккинчидан,
уларнинг Ҳукумат томонидан давлат молиясига оид вазифаларини бажаришида
рухсат берилган ва амалга оширилаётган фаолиятининг иқтисодий
асосланганлиги ва самарадорлигини таҳлил қилишга имкон яратилади.

Бозор иқтисодиёти шароитида барча халқаро ташқи савдо субъектлари

шартномавий муносабатларга ўз мулки, пул маблағларидан фойдаланган ҳолда
тижорат муомалалари ва инвестицияларни амалга оширишга киришадилар.
Бундай муносабатларнинг ишончлилигини таъминлашда барча халқаро ташқи
савдо субъектлари молиявий ахборотининг ҳаққонийлиги катта аҳамият касб
этади. Улар фикрича, молиявий ахборотлар ишончли деб тан олиниши учун,
албатта,

аудиторлар

томонидан

тасдиқланиши

шарт.

Бизнингча,

иқтисодиётимизни янада ислоҳ қилишнинг ҳозирги шароитида халқаро ташқи
савдода ахборотларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида божхона
аудитини ташкил этиш ва унинг методологияси яратишнинг зарурати пайдо
бўлмоқда ва унга қуйидагилар сабаб бўлмоқда:

Божхона тизимидаги идоравий назоратнинг иқтисодий самара даражаси

пастлигича қолаётганлиги сабаб, ҳанузгача экспорт ва импорт операцияларида
божхона расмийлаштируви билан боғлиқ иқтисодий жиноятларнинг содир
этилиш ҳолатларининг мавжудлиги;

Янгидан-янги хусусий мулкка асосланган, халқаро ташқи савдо билан

шуғулланувчи корхона ва ташкилотларнинг пайдо бўлиши ҳамда улар
фаолиятининг назоратини амалга оширувчи юқори турувчи ташкилот
тушунчасининг йўқлиги;

Божхона қонунчилигида содир этилаётган янги қўшимча ва

ўзгартиришлар, жумладан, қўшимча имтиёз ва приференцияларнинг амалга
киритилиши,

божхона

тарифи

ставкаларининг

ўзгариши,

янгидан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

имзоланаётган халқаро конвенция ва шартномалар шартларини бажариш
шартлиги ва улардан ўз вақтида бевосита халқаро савдо қатнашчиларининг
хабар топмаслиги;

Божхона расмийлаштирувида ёрдамлашувчи божхона брокерларининг

фаолиятини холис назорат қилувчи ташкилотнинг йўқлиги;

Умумдавлат молиявий назорат органлари, жумладан, божхона органлари

томонидан барча халқаро савдо субъектлари фаолиятини мунтазам, чуқур
молиявий назоратдан ўтказиш имконининг йўқлиги сабаб(вақтнинг
етишмаслиги, мутахассислар етарли эмаслиги ва бунинг учун давлат
бюджетидан қўшимча маблағ талаб этилиши, божхона назоратидан сўнг
товарлар эркин муомалага чиқарилгандан сўнгги назоратининг амалга
оширилмаслиги ва ҳ.к.лар), ушбу вазифани аудиторлик ташкилотларига
юклатилиши ва бошқалар.

Айтиш жоизки, божхона аудитининг натижаларидан, нафақат халқаро

ташқи савдода қатнашувчи субъектлар, балки улар билан билвосита алоқадор
ташкилотлар, жумладан, банк, солиқ ва божхона органлари ҳам ўз соҳаси
доирасида бирдек манфаат кўрадилар. Чунки, божхона аудити ёрдамида ТИФ
субъекти ташқи савдо жараёнлари акс этган молиявий ахборотларининг ҳисоб
ва ҳисобот ҳужжатларида миллий ва халқаро меъёр талабларига мувофиқ
келиш ёки келмаслиги исбот-далиллар билан аниқланиб, тегишли хулоса
берилади.

Таъкидлаш жоизки, мамлакат божхона соҳаси истиқболида божхона

аудитини ташкил этиш муаммоси мавжуд. Бироқ, уни ташкил этиш ва
амалиётда қўллаш учун дастлаб, унинг назарий, амалий ва ҳуқуқий жиҳатдан
пухта ишлаб чиқилган, методологик асосларини яратиш керак. Масалан,
шулардан бири, уни ўтказишга тайёр малакали мутахассис кадрлар-божхона
аудиторларини сертификатлашни жорий қилиш зарур. Бунинг учун, улар ҳам
божхона, ҳам аудит соҳасида камида 3 йил ишлаган бўлиши, ҳамда, соҳага оид
назарий, амалий билим ва кўникмаларга эга бўлиши талаб этилади. Бу борада
бошқа соҳа, масалан, банк аудити мисолига тўхталадиган бўлсак, Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки ҳар йили барча тижорат банкларини ташқи
аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича низом талабларини белгилайди.
Унга кўра, банк аудити билан шуғулланишни истаган талабгор Марказий
банкдан тижорат банкини аудит текширувидан ўтказишга ваколат берувчи
аудитор сертификатини олиши талаб этилади. Бу эса, давлат бюджетини
қўшимча маблағ билан тўлдиришга хизмат қилмоқда. Ўйлаймизки, ушбу банк
амалиётида жорий этилган ташқи аудитга оид тажрибани божхона соҳасида
ҳам кенг жорий этиш мақсадга мувофиқ.

Бундан ташқари, Давлат божхона қўмитаси қошида божхона аудити билан

шуғулланувчи мутахассисларни ўқитиш, керак бўлса қайта тайёрлаш ва
малакасини оширишни йўлга қўйиш зарур. Бунинг тўлиқ асослар мавжуд.
Давлат божхона қўмитасига қарашли Олий ҳарбий божхона институти ва унинг
малака ошириш факультетида ҳозирги кунга қадар фақат “Божхона иши” ва
“Божхона

ҳуқуқшунослиги”

йўналиши

бўйича

мутахассис-ходимлар

тайёрланади. Улар ўқишини якунлагандан сўнг, фақат шу соҳадаги бўш иш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

ўринларига йўналтирилади. Фикримизча, биринчидан, ушбу таълим
муассасасида “Божхона аудити” йўналишини чекланган миқдорда фақат тўлов
контракт асосида очилиши давлат бюджетига бюджетдан ташқари қўшимча
маблағларни ишлаб топишга имкон берса, иккинчидан, бўлажак божхона
аудиторларини тайёрлашда қонуний асослар яратилган бўлар эди.

Шунингдек, божхона аудитини ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини

яратиш зарур. Бунинг учун, ҳар йили Давлат божхона қўмитаси давлат божхона
органларида божхона декларацияларини тақдим этувчи ТИФ субъектлари ёки
уларнинг ваколатли шахсларини божхона аудитидан ўтказишга қатъий
талабларни ишлаб чиқиши ёки белгилаши зарур. Бунга сабаб, ҳозирги кунда
амалда фаолият юритиб келаётган ТИФ субъектларининг экспорт-импорт
операциялари

бўйича

божхона

декларациясини

расмийлаштиришга

кўмаклашувчи ваколатли шахсларнинг аксарияти, ёки илгари божхона соҳасида
ишлаб, маълум бир сабабларга кўра хизматдан бўшатилган ёхуд нафақадаги
собиқ божхона ходимларидир.

Шунингдек, амалдаги Божхона кодекси ва ундан келиб чиқадиган

меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга “божхона аудити”, “божхона аудитори”,
“божхона назоратидан сўнг ўтказиладиган текширув”, “аудит усуллари
ёрдамидаги божхона назорати”, “халқаро ташқи савдо” каби тушунчалар,
таъбир жоиз бўлса, уларнинг батафсил таърифи, мазмуни кенг ёритилган
изоҳларни киритиши талаб этилади. Бунда, мазкур кодексдан келиб чиқиб,
бошқа қонуности ҳужжатларга ҳам ўзгартириш киритишга тўғри келади.

Юқоридагиларни мамлакатимиз божхона амалиётига жорий қилиш осон

иш эмас, бунинг учун бир мунча вақт талаб этилади. Бироқ, ўйлайманки, агар
тизим тажрибасида қўлланилса, албатта божхона жараёнлари халқаро
конвенция талабларида келтирилгани каби янада соддалашган ва халқаро
меъёрларга хос уйғунлашган ҳамда энг асосийси, мамлакатда ташқи савдо
жараёнлари тезлашиши ҳисобига биринчидан, давлат бюджетини янада кўпроқ
маблағ билан таъминлаш, иккинчидан хўжалик субъектлари ташқи савдо
фаолиятидаги

харажатларни

минималлаштириш

ва

соф

фойдани

максималлаштиришга эришиш ҳисобига соҳани янада ривожлантириш учун
қўйилган янги қадам бўлар эди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ибрагимов А.К., Сугирбаев Б.Б. Бюджет назорати ва аудити. / Ўқув

қўлланма.–Т.: infoCOM.uz МЧЖ нашриёти, 2009, -192 б(7 б.).

2.

Лимская декларация руководящих принципов контроля принятая IX

Конгрессом Международной организацией высших органов финансового
контроля (ИНТОСАИ) в г. Лиме (Республика Перу) в 1977 г.

3.

Малеин Н.С. Кредитно-расчетные правоотношения и финансовый

контроль. – М.: Наука, 1964. С.103.

4.

Козырин А.Н. Финансовый контроль. // Финансовое право: учебник. /

Под ред. проф. О.Н. Горбуновой. – М.: Юристъ, 1996. С.48.

5.

Конюхова Т.В. Правовые акты об органах, осуществляющих


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

12

www.iqtisodiyot.uz

финансовый контроль. // Законодательство и экономика. 1997. №19/20. С.25.

6.

Грачева Е.Ю. Финансовое право. 1999. С.19.

7.

Шохин С.О. Проблемы и перспективы развития финансового контроля в

Российской Федерации. 1999. С.6.

8.

Грачева Е.Ю. Проблемы правового регулирования государственного

финансового контроля. -М.: Юриспруденция, 2000. С.112.

9.

Овсянников Л.Н. Игра без правил. // Финансы, 2001, №12. С.56-57.

10.

Сомоев Р.Г. Задачи, формы и методы финансового контроля. Учебник

Финансы, денежное обращение и кредит. Под ред. М.В. Романовского, О.В.
Врублевской. 2001. С.104.

11.

Степашин С. Казна любит счет. 2002.

http://www.ach.gov.ru/news/priloj/020621_1.shtml

12.

Фадейкина Н.В., Воронов В.А. Финансовый контроль в сфере

государственного сектора экономики. 2002. С.11.

13.

Шевлоков В.З. Организационные основы создания государственного

финансового контроля. // Аудит и финансовый анализ, 2002, №1. С.5.

14.

Башкатова Т.А. Сущность и функции финансового контроля. Учебник

Финансы. /Под ред. проф. Л.А. Дробозиной. 2001. С. 385.

15.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси, 2013 йил 26 декабр, 360-

сонли ЎРҚ. 3-модда, 170-модда.

16.

В.Ш.Нуритдинова, М.А.Шарапова. Молиявий назорат. //Ўқув

қўлланма. “IQTISOD-MOLIYA”, -Т.: 2014, 344 б. (9 б., 44 б., 46-47 б.).

17.

Маматов З.Т., Нажбиддинов С.Ў.Аудит / Ўқув қўлланма. –Т.: «Sano-

Standart» нашриёти, 2014. 264 б. (22-23 б.).

18.

Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодекси (янги таҳрирда), 2016 йил

20 январь, 400-сонли ЎРҚ, (21-моддаси).

19.

Агапова А.В. Постаудит импортных операций. // Управленческий

аудит. 2008, №9. С. 18-21.

20.

Ступаченко

И.Н.

Аудит

на

таможне.

//

www.rzd-

partner.ru/news/2008/04/17/322693.html

.

21.

Марчук И. Таможенный аудит: готовимся к проверке. // Таможенное

обозрение, 2008, №1. С. 15-17.

22.

Пискун К. Объект проверки импорт. // Логистик & система. 2008. №5.

С. 17-21.

Библиографические ссылки

Ибрагимов А.К., Сугирбаев Б.Б. Бюджет назорати ва аудита. / Укув кулланма.-Т.: infoCOM.uz МЧЖ нашриёти, 2009, -192 6(7 б.).

Лимская декларация руководящих принципов контроля принятая IX Конгрессом Международной организацией высших органов финансового контроля (ИНТОСАИ) в г. Лиме (Республика Перу) в 1977 г.

Малеин Н.С. Кредитно-расчетные правоотношения и финансовый контроль. - М.: Наука, 1964. С. 103.

Козырин А.Н. Финансовый контроль. И Финансовое право: учебник. / Под ред. проф. О.Н. Горбуновой. - М.: Юристь, 1996. С.48.

Конюхова Т.В. Правовые акты об органах, осуществляющих финансовый контроль. И Законодательство и экономика. 1997. №19/20. С.25.

Грачева Е.Ю. Финансовое право. 1999. С. 19.

Шохин С.О. Проблемы и перспективы развития финансового контроля в Российской Федерации. 1999. С.6.

Грачева Е.Ю. Проблемы правового регулирования государственного финансового контроля. -М.: Юриспруденция, 2000. С.112.

Овсянников Л.Н. Игра без правил. // Финансы, 2001, №12. С.56-57.

Сомоев Р.Г. Задачи, формы и методы финансового контроля. Учебник Финансы, денежное обращение и кредит. Под рсд. М.В. Романовского, О.В. Врублевской. 2001. С. 104.

Степашин С. Казна любит счет. 2002.

http://www.ach.gov.ru/news/priloj/020621 1 .shtml

Фадейкина Н.В., Воронов В.А. Финансовый контроль в сфере государственного сектора экономики. 2002. С.11.

Шевлоков В.З. Организационные основы создания государственного финансового контроля. И Аудит и финансовый анализ, 2002, №1. С.5.

Башкатова Т.А. Сущность и функции финансового контроля. Учебник Финансы. /Под ред. проф. Л.А. Дробозиной. 2001. С. 385.

Узбекистан Республикаси Бюджет Кодекси, 2013 йил 26 декабр, 360-сонли УРК. 3-модда, 170-модда.

В.Ш.Нуритдинова, М.А.Шарапова. Молиявий назорат. //Укув

кулланма. “IQTISOD-MOLIYA”, -Т.: 2014, 344 б. (9 б., 44 б., 46-47 б.).

Маматов З.Т., Нажбиддинов С.У.Аудит / Укув кулланма. -Т.: «Sano-Standart» нашристи, 2014. 264 б. (22-23 б.).

Узбекистан Республикаси Божхона Кодекси (янги тахрирда), 2016 йил 20 январь, 400-сонли УРК, (21-моддаси).

Агапова А.В. Постаудит импортных операций. // Управленческий аудит. 2008, №9. С. 18-21.

Ступаченко И.Н. Аудит на таможне. И www.rzd-partncr.ru/ncws/2008/04/17/322693 .html.

Марчук И. Таможенный аудит: готовимся к проверке. // Таможенное обозрение, 2008, № 1. С. 15-17.

Пискун К. Объект проверки импорт. И Логистик & система. 2008. №5. С. 17-21.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов