Технология создания информационной базы о жителях района

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
53-60
25
3
Поделиться
Хашимов , С. (2014). Технология создания информационной базы о жителях района. Экономика и инновационные технологии, (6), 53–60. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8204
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье анализируя задачи социальной экономики и управления органов самоуправления граждан (ОСГ), рассматривается технология создания программного продукта OIPAS (Семейный паспорт) на основе СУБД DELPHI. Определена методика использования баз данных с применением информационной технологии в ОСГ.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

С. Хашимов (НамМПИ)

МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАРИ ҲАҚИДАГИ АХБОРОТЛАР БАЗАСИНИ

ЯРАТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

В этой статье анализируя задачи социальной экономики и управления

органов самоуправления граждан (ОСГ), рассматривается технология
создания программного продукта OIPAS (Семейный паспорт) на основе СУБД
DELPHI. Определена методика использования баз данных с применением
информационной технологии в ОСГ.

In this article analyzing tasks of social economy and managements Citizens

Self control Department (OSC), the technology of OIPAS software creation (Family
passport) on a DELPHI is considered. The technique of use of databases with
application of computer technology in OSC are determined.

Калитли сўзлар:

OIPAS дастури, оила паспорти, маҳалла фаолиятига

компьютер технологиясини қўллаш, МФЙ маълумотлар базаси, МФЙнинг
асосий маълумотлари, МФЙнинг қўшимча маълумотлари.

Жаҳон миқёсида барча жамиятларнинг бошланғич ячейкаси бўлган

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи фаолиятини ўрганиш ва унга
боғлиқ жараёнларни таҳлил қилиб бориш доимо долзарб масалалардан бўлиб
келган. Бундай масалаларга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор берилиб
келинган. “Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга
оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” мавзудаги Ўзбекистон Республикаси
Президентининг

Қарорида

(25.02.2014),

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирликлари ва унинг бошқарув идоралари фаолиятига замонавий ахборот
технологияларини қўллаш ва электрон ҳужжат айланмасини татбиқ этиш
лозимлиги, интернет тармоғида ахборот ресурсларини шакллантириш бўйича
уларни мутахассис кадрларини амалий кўникмаларини муттасил ошириб
боришлик ўта муҳимлиги таъкидланади. Бу нарса ўз навбатида республикамиз
миқёсида маҳалла фаолияти устида янада чуқурроқ тадқиқотлар ўтказиш ва
тавсиялар ишлаб чиқиш зарурлигини келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам
ўзини ўзи бошқариш органлари(Маҳалла фуқаролар йиғини) фаолиятига
ахборот – коммуникация технологияларини қўллаш долзарбдир.

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни

мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан эълон қилинган дастур асосидаги
дастлабки тадқиқот ишимиз: ГНТП 20.20-40. «Демократик жамиятни
шакллантириш шароитида ўзини ўзи бошқарув органи тизими маълумотлар
базаларини яратиш ва такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида биз томондан
тайёрланган 0IРАS(Оила паспорти) дастури ана шу мақсадни қисман амалга
оширишга қаратилган эди ва бу мавзуни давоми сифатида изланишни янада
чуқурроқ олиб борилиб, уни амалий татбиқ этиш бўйича аниқ ишлар
бажарилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

0IРАS дастурини МФЙ фаолиятида қўллашдан асосий мақсад, Маҳалла

фуқаролари йиғини миқёсида маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар ҳоли
ҳаёти ҳақидаги маълумотлар базасини тузиш, бу маълумотларни компьютерда
қайта ишлаб, унинг асосида МФЙ фаолиятида зарурий қарорлар қабул
қилишдан иборат. Бундай мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар
бажарилди:

вилоят

миқёсида

Маҳалла

фуқаролари

йиғини(МФЙ)

фаолиятларини тадқиқ этиб ўрганилди; МФЙга қарашли фуқаролар
маълумотларини компьютерда қайта ишлаш учун лойиҳалаштириш ишлари
олиб борилди; дастур ишлаши учун маълумотлар моделлари тузилди ва улар
асосида DELPHI тизими ёрдамида МФЙ фуқароларининг маълумотлар
базасини(МБ) яратиш иши амалга оширилди; МФЙ МБ асосида дастур
воситасини Наманган вилояти Наманган шаҳрининг “Қизил кўприк” ва
“Меҳнатобод” ҳамда Косонсой туманининг “Тинчлик” МФЙларида синаш
ишлари олиб борилиб, аниқ натижалар олинди[1-2-3-4- расмлар].

МФЙ фуқаролари маълумотлар базасини тузиш учун оила ва маҳалла

паспорти маълумотлари ҳамда бошқа манбалардан ҳам фойдаланилди.
Тадқиқотимизда маълумотларни икки турга: асосий маълумотлар ва меъёрий
маълумотларга бўлинди. Улар дастур билан бевосита ишлаш пайтида
киритилади ёки шаклланади. Асосий маълумотлар маҳалла фуқаролар йиғинига
кирувчи ҳар бир оила аъзоси учун тўлдирилади. Меъёрий маълумотлар эса,
фуқароларнинг у ёки бу хусусиятларини белгилаб берувчи ёрдамчи
маълумотлардан

иборат.

Қуйида

асосий

маълумотлар

жадваллари

майдонларнинг номлари, ўлчами, уларда сақланадиган маълумот тури ва
қисқача мазмуни келтирилган. Асосий маълумотларга қуйидагилар киради:
бош жадвал (PERSON)[1-жадвал]; икки ёшга етмаган боласи учун нафақа
оладиган

оилалар

рўйхати

(IKKI_YOSHGACHA);

ҳуқуқбузарликлар

pўйxaти(HUQUQBUZAR)[2-жадвал]; МАНАLLALAR(Маҳаллалар рўйхати –
сўров маълумотлари)[3-жадвал]; DOLJNOST ( Лавозимлар рўйхати ) )[4-
жадвал]; OBROZAVANIYE ( Таълим турини рўйхати) )[5-жадвал]. Худди
шундай: фуқароларнинг ёшлар бўйича рўйхати (GROUP_OF_AGES); ўн олти
ёшга тўлмаган болалари бор оилалар pўйxaти (ON_OLTI_YOSHGACHA) ва
бошқа жадвалларни киритиш мумкин.

1 - жадвал

РЕRSON ( Маълумотлар базасини асосий жадвали)

Атрибут номи

Маълумот-

лар тури

Маълумотлар

ўлчами

Маълумотлар мазмуни

SIFR

Символ

12

Оила аъзосини шифри

0-2-туман коди

3-5-маҳалла коди

6-10 оиланинг тартиб рақами

11-12 оила аъзосини тартиб рақами

FIO

Символ

25

Фамилияси, Исми, Шарифи

JINSI

Символ

1

Жинси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

QAR

Символ

2

Қариндошлик

TUG_SANASI

Дата

8

Туғилган санаси(дд.мм.гг)

МILL

Символ

2

Миллат коди

OILAVIY_AHVOLI

Символ

1

Оила ҳолатини коди

1 -уйланган(турмушга чиққан)

0-бева

OI-yil

Символ

1

ADRESS

Символ

30

Адрес

ISH_JOYI

Символ

5

Ишлаш жойини коди

LAVOZIM

Символ

3

Лавозим коди

MALUM

Символ

2

Таълим коди

MUTAHHAS

Символ

3

Мутахассислик коди

ISHLAYDI

Символ

1

Бандлик белгиси

(1-ишлайди,0-ишламайди)

2 - жадвал

HUQUQBUZAR (Ҳуқуқбузарлар рўйхати

)

Атрибут номи

Маълумот-

лар тури

Маълумотлар

ўлчами

Маълумотлар мазмуни

SHIFR

Символ

3

Ҳуқуқбузарлик коди

YIL

Символ

3

Ҳибсга олинган йили

MUDDAT

Символ

3

Ҳибс муддати

MODDA

Символ

3

Ҳуқуқбузарлик банди

NIMA_UCHUN

Символ

3

Жинотчилик мазмуни

3 - жадвал

МАНАLLALAR ( Маҳаллалар рўйхати – сўров маълумотлари)

Атрибут номи

Маълумот-

лар тури

Маълумотлар

ўлчами

Маълумотлар мазмуни

МАНАLLА_NОМI

Символ

Маҳалла номи

RAYON

Символ

2

Туман коди

MAHALLA_SHIFRI

Символ

3

Маҳалла коди

4 - жадвал

2.DOLJNOST ( Лавозимлар рўйхати )

Атрибут номи

Маълумот-

лар тури

Маълумотлар

ўлчами

Маълумотлар мазмуни

MANSABI

Символ

Лавозимлар номи

SHIFR

Символ

3

Туман коди

5 - жадвал

З.OBROZAVANIYE ( Таълим турини рўйхати)

Атрибут номи

Маълумот-

лар тури

Маълумотлар

ўлчами

Маълумотлар мазмуни

SHIFR

Символ

2

Таълим турини коди

МАLUMOT

Символ

Таълим турининг номи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

OIPAS дастури билан фойдаланувчи орасидаги интерфейс-муносабат

DELPHI тизимидаги саҳифалар шаклида ташкил қилинган. Дастурнинг бош
экран шакли 4 та асосий саҳифалардан иборат бўлиб, бу саҳифалар
«Маълумотнома-1»[1-расм], «Маълумотнома-2»[2-расм], «Сўров»[3-расм], ва
«Янги оилани киритиш»[4-расм] деб номланган.

1-расм. Маълумотнома-1 саҳифаси.

2-расм. Маълумотнома-2 саҳифаси.

Дастур билан ишлаш керакли саҳифани танлаш билан бошланади.

Саҳифалар билан ишлаш кетма-кетлиги ихтиёрий бўлиб, бир саҳифа билан
ишлаш давомида бошқаларига ўтиш ва яна киритиш имконияти ҳам кўзда
тутилган.

«Маълумотнома-1 ва «Маълумотнома-2» саҳифалари 4 қисмдан иборат

бўлиб (3-4-расмлар), унинг ҳар бир қисмида бир маълумотнома
жойлаштирилган. Шу қисмнинг ўзида мазкур маълумотномага янги сатр
қўшиш, эскисини тўғрилаш ва мавжуд сатрни ўчириш имкониятини берувчи
тугмачалар тўплами-навигатор ўрнатилган. Навигаторда маълумотноманинг
чап томонидаги вертикал катакчалар бўйлаб махсус кўрсаткични


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

ҳаракатлантирувчи йўналиш стрелкалари мавжуд. Навигаторнинг пастки
қисмида иккита ёзув майдони мавжуд бўлиб, уларнинг бирида маълумотномага
киритилган реквизитнинг номи, иккинчисида эса, шу реквизитнинг коди ёзиб
киритилади. Пастроқда ўнг томонда жойлашган «ОК» тугмачасини босиш
билан бу икки ёзув маълумотномага киритилади.

4-расм. Сўров саҳифаси.

4-расм. Янги оилани киритиш саҳифаси.

Биринчи қисмда - экраннинг юқори чап бурчида вилоятдаги туманлар

маълумотномаси жойлаштирилган. Ёзув майдонидан туманнинг номи ва унинг
икки хонали рақамдан иборат коди киритилади.

Иккинчи қисмда - экраннинг юқори ўнг бурчида туманлардаги

маҳаллалар маълумотномаси жойлаштирилган. Ёзув майдонидан маҳалланинг
номи ва унинг уч хонали рақамдан иборат коди киритилади. Маълумотномада
бундан ташқари шу маҳаллага тегишли бўлган туманнинг икки хонали коди
ҳам акс этади.

Учинчи қисмда - экраннинг пастки чап бурчида оиладаги қариндошлик

алоқалари маълумотномаси жойлаштирилган. Ёзув майдонидан қариндошлик
муносабатини билдирувчи сўз ва унинг икки хонали рақамдан иборат коди
киритилади.Шу билан бирга саҳифанинг бу қисмида қўшимча «Change»


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

тугмачаси ўрнатилган. Бу тугмача ёрдамида саҳифанинг шу қисмида,
қариндошлик муносабатлари ўрнида, бошқа маълумотнома, даромадлар
манбалари маълумотномаси очилади.

Тўртинчи қисмда - экраннинг пастки ўнг бурчида миллатлар

маълумотномаси жойлаштирилган. Ёзув майдонидан миллатнинг номи ва
унинг икки хонали рақамдан иборат коди киритилади. Бу саҳифа ҳам аввалги
саҳифа каби ташкил қилинган.

Жадвал пастки қисмининг ўртасида ахборот тугмачаси жойлаштирилган

бўлиб, бу тугмачани босиш билан жадвалнинг кўрсаткич турган сатридаги оила
аъзоси ҳақидаги батафсил маълумот экраннинг юқори ўнг қисмида акс
эттирилади.

Саҳифанинг пастки қисмида маълумотларни киритиш майдонлари

жойлашган. Киритиш майдонлари уч хил бўлиб. биринчи хилдаги майдонларга
маълумотлар бевосита киритилади, иккинчи хил майдонларда маълумотлар
автоматик тарзда шаклланади, учинчи хилдаги майдонларга эса маълумотлар
тегишли маълумотномалардан танлаб олиш йўли билан киритилади.

Бунда агар киритиладиган

реквизит

маълумотномадан

топилмаса,

тегишли маълумотнома жойлаштирилган саҳифага ўтиб, аввал маълумотномага
янги ёзув қўшилади, сўнг киритиш саҳифасига ўтиб, маълумотлар киритиш
давом эттирилади.

Биринчи хил майдонларга «оилада», «исми шарифи», «туғилган санаси»,

«манзили» ва «оилавий аҳволининг ўзгариш вақти» майдонлари киради.

Иккинчи хил майдонга «оила шифри» майдони киради. «Оилада» номли

майдонга маълумот киритилиши билан унга юқоридаги «туман», «маҳалла»
майдонларидаги маълумотлар қўшилиб 12 та рақамдан иборат оила шифри ,
ҳосил қилинади ва бу шифр «оила шифри» майдонига ёзилади.

Учинчи хил майдонларга «қариндошлиги», «миллати», «маълумоти»,

«мутахассислиги», «оилавий шароити», «машғуллиги», «иш жойи», «лавозими»
майдонлари киради. Ёзув майдонлари маълумотномалар билан тўлдирилгач
саҳифанинг ўнг бурчидаги «ёзиш» тугмачасини босиш билан оила аъзоси
реквизитлари маълумотлар базасига киритилади.

«Сўров» саҳифаси ҳам иккита: юқориги ва пастки қисмлардан иборат

бўлиб, юқориги қисмида жадвал кўринишида сўров натижаси акс этади, пастки
қисмида эса, сўровни ташкил этувчи шартларни шакллантирувчи воситалар
ўрнатилган. Бундай воситаларга ёзув майдонлари, тугмачалар танлов катакчаси
ва радиогуруҳлар киради.

Ёзув майдонларида сўров шартлари бевосита ёки танлаш йўли билан

киритилади. Саҳифада «ёш гуруҳлари» деб номланган иккита ёзув майдонига
пастки ва юқориги ёш чегаралари киритилади. «Никоҳ ва Ажралишлар»
қисмида «дан» ва «гача» деб номланган ёзув майдонларида йил кўрсаткичлари
киритилади ва натижада шу йиллар орасида никоҳ қурганлар ва ажралишганлар
рўйхатлари шаклланади.

Тугмачалар тайёр сўровларни жадвал ва ҳисобот кўринишида олиш учун

хизмат қилади. Саҳифада «ёши ва никоҳи», «никоҳ ва ажралишлар»,
«саводхонлик», «ҳисобот» тугмачалари мавжуд. «Ҳисобот» тугмачаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

босилганда жадвалда шаклланган сўров натижаси тайёр ҳисобот шаклида
кўринади. Ҳисоботни тўғридан-тўғри чоп қилувчи қурилмага чиқариш мумкин.

Радиогуруҳ ёрдамида ўта муқобил шартлардан бирини танлаш учун

хизмат қилади. Масалан, саҳифанииг иккинчи қисмида қуйидагича радиогуруҳ
жойлаштирилган: ҳеч қачон никоҳдан ўтмаган; никоҳда; бева қолган;ажрашиб
кетган.

Радиогуруҳ унсурининг чап томонидаги доира ичидаги нуқта шу

унсурнинг танланганлигини билдиради. Танлаш доирача устига сичқонча
кўрсаткичини олиб келиб, чап томонни босиш билан амалга оширилади.

Саҳифада машғуллик даражаси ҳам шу усул билан танланади. Белги

катакчалари сўровга доир қўшимча шарт киритиш учун хизмат килади.
Масалан: саҳифанинг иккинчи қисмидаги «аёллар» деб номланган белги
катакчасига - белгиси қўйилса, сўров натижасида фақат аёллар рўйхати
шаклланади.

0IРАS дастурининг асосий вазифаси оила хақидаги маълумотлар

сақланадиган маълумотлар базасини яратиш ва уни юритишдир. Маълумотлар
базасини шакллантириш учун ҳар бир оила аъзоси тўғрисида қуйидаги
маълумотлар компьютерга киритилади: оила жойлашган туман, маҳалла, кўча
номлари ва хонадон тартиб рақами; оила аъзосининг исми шарифи; оила
бошлиғига нисбатан қариндошлик алоқаси; туғилган санаси; маълумоти; иш
билан машғуллиги; иш жойи ва лавозими; мутахассислиги; оилавий аҳволи;
даромади (даромад манбалари бўйича).

Маълумотлар базасини тўлдириш жараёнида қуйидаги маълумотномалар

шаклланиб боради: таълим босқичлари ва маълумот даражалари; бошланғич,
ўрта, ўрта-махсус ва олий ўқув юртлари; иш билан машғуллик турлари; иш
жойлари, корхоналар, муассасалар ва идоралар; даромад манбаларидан иборат.

Дастур ёрдамида натижа олиш жараёнида маълумотларни компьютерга

киритиб, уларнинг тўғрилиги ва тўлалигини назорат килиб бориш лозим
бўлади. Киритиш пайтида йўл қўйилган хатоларни тузатиш учун дастурда
махсус имкониятлар кўзда тутилган. Масалан, маълумот киритиш пайтида
исталган майдонга қайтиш, олдин ёзилган маълумотии ўчириш, янги маълумот
қўшиш, ёзилган маълумотларни таҳрир қилиш мумкин. Бундан ташқари махсус
навигаторлар ёрдамида исталган ёзувга қайтиш, «Қидирув» тугмаси ёрдамида
керакли ёзувни бирор аломати бўйича қидириб топиш мумкин.

0IРАS дастури DELPHI 7.0 дастур тилида тайёрланган бўлиб, РЕNТIUМ-

4 ва ундан юқори русумли компьютерларда WINDOWS-xp ва ундан юқори
операцион муҳит бошқаруви остида ишлайди.

Бу дастур ёрдамида, алоҳида олинган маҳалладаги оилалар ҳақидаги

турли маълумотларни компьютерга киритиш, уларни тартибланган ҳолда
сақлаш, керакли маълумотни тез муддатда топиш, ҳисоботлар олиш ва
ишлатишга қулай ҳолда чоп этиш амаллари кўзда тутилган.

Дастурга киритилган маълумотлардан социолог, психолог ҳамда

иқтисодчи олимлар ҳам ўз тадқиқотларида фойдаланишлари, маҳаллий
ҳокимият, ўзини ўзи бошқариш органи тизими идоралари хизмат вазифаларини
бажаришда, статистика бошқармаси ва солиқ идоралари ўзларидаги ахборот


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

базаларига қўшимча манба сифатида фойдаланишлари мумкин, айниқса,
маҳаллада тинчлик ва барқарорликни ҳамда ижтимоий адолатни таъминлаш
мақсадида

маълумотлар

базасидан

ички

ишлар

ходимлари

ҳам

фойдаланишлари мақсадга мувофиқ бўлади деган умиддамиз.

Бу борадаги келгуси тадқиқотимиз давомида Маҳалла фуқаролари йиғини

ва ундан юқори босқич бўлган Маҳаллий бошқарув тизими поғоналари
(Вилоят, туман ҳокимликлари, Республика “Маҳалла” жамғармасининг вилоят
ва туман бўлимлари) ўртасидаги ахборот оқимини тартиблаштириш ва бу
жараённи автоматлаштиришни мақсад қилганмиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

А.Д.Хомоненко, В.М.Цыганков, М.Г.Мальцев. Базы данных/Учебник.

- Санкт-Петербург, Корона, принт, 2004г.

2.

А.А.Козырев. Информационные технологии в экономике и

управлении/Учебник.- Санкт-Петербург, Михайлова, 2001г.

3.

С.Хашимов. «Совершенствование органов самоуправления в условиях

формирование

демократического

общества».

Киргизско-Узбекский

университет., ОШ-2003 г. апрель.

4.

С.Хашимов, А.Бекмуратова.Научные основы создание системы

информационного обеспечения для органов самоуправления граждан (ОСГ),
Наманганский инженерно-педагогический институт, Наманган-2008г.27-март.

5.

С.Хашимов, М.Тўхтасинов Маҳалла ёшлари томонидан содир

этилаётган ҳуқуқбузарликларни олдини олишда компьютер технологияларидан
фойдаланиш муаммолари, Тошкент, «Информатика ва энергетика муаммолари»
Ўзбекистон журнали, 4-сон, 2008 й.

6.

С.Хашимов. Технология создания программного продукта «OIPAS»

на основе СУБД Delphi // Ершовская конференция по информатике, труды НПО
2011, 27-июня- 1-июля 2011года, Академгородок, Новосибирск, Россия.

7.

С.Хашимов Автоматизированная система сбора и обработки

информации

"Наманган

оиласи"

/

Электронный

журнал,

//

Междисциплинарные исследования в науке и образовании. – Украина, 2012. –
№ 1 K; URL:

www.es.rae.ru/mino/158-1086

.

Библиографические ссылки

А.Д.Хомоненко, В.М.Цыганков, М.Г.Мальцев. Базы данных/Учебник. - Санкт-Петербург, Корона, принт, 2004г.

А.А.Козырев. Информационные технологии в экономике и управлении/Учебник.- Санкт-Петербург, Михайлова, 2001г.

С.Хашимов. «Совершенствование органов самоуправления в условиях формирование демократического общества». Киргизско-Узбекский университет., ОШ-2003 г. апрель.

С.Хашимов, А.Бекмуратова.Научные основы создание системы информационного обеспечения для органов самоуправления граждан (ОСГ), Наманганский инженерно-педагогический институт, Наманган-2008г.27-март.

С.Хашимов, М.Тухтасинов Махалла ёшлари томонидан содир этилаётган хукукбузарликларни олдини олишда компьютер технологияларидан фойдаланиш муаммолари, Тошкснт, «Информатика ва энергетика муаммолари» Узбекистон журнали, 4-сон, 2008 й.

С.Хашимов. Технология создания программного продукта «OIPAS» на основе СУБД Delphi // Ершовская конференция по информатике, труды НПО 2011,27-июня- 1-июля 2011года, Академгородок, Новосибирск, Россия.

С.Хашимов Автоматизированная система сбора и обработки информации "Наманган оиласи" / Электронный журнал, И Междисциплинарные исследования в науке и образовании. - Украина, 2012. -№ 1 К; URL: www.es.rae.ru/mino/158-1086 .

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов