Вопросы инновационной эффективности в кластерной системе

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
173-181
35
5
Поделиться
Очилов, И., & Абдумуминов, Б. (2019). Вопросы инновационной эффективности в кластерной системе. Экономика и инновационные технологии, (2), 173–181. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10772
Ильхом Очилов, Ташкентский Государственный Аграрный Университет

 доцент, к.э.н.

Бехзод Абдумуминов, Ташкентский Государственный Аграрный Университет

ученик

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются вопросы эффективности инноваци в кластерной системе и освещаются улучшения и недостатки эффективности инноваций в этой области. А также аналитические информаци о развитии инновационной деятелности в нашей стране.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

1

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

КЛАСТЕР ТИЗИМИДА ИННОВАЦИОН САМАРАДОРЛИК МАСАЛАЛАРИ

Очилов Илҳом Сайиткулович,

ТошДАУ доценти, и.ф.н.

E-mail:

iso7773@mail.ru

Абдумуминов Беҳзод Комилжонович,

ТошДАУ талабаси

E-mail:

behzod2019@mail.ru

Аннотация:

Мақолада кластер тизимида инновацион самарадорликка эришиш

масалалари кўриб чиқилди ва инновацион самарадорикни ошириш чора - тадбирлари ва
шу соҳага доир муаммоларга эътибор қаратилган. Шунингдек, республикамизда
инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари ҳақида таҳлилий маълумотлар
берилган.

Калит сўзлар:

Кластер, кластер тизими, кластер ташаббуси, кластер

стратегияси, инновация, инновацион технологиялар, ишлаб чиқариш.

Аннотация:

В данной статье рассматриваются вопросы эффективности

инноваци в кластерной системе и освещаются улучшения и недостатки эффективности
инноваций в этой области. А также аналитические информаци о развитии
инновационной деятелности в нашей стране.

Ключевые слова:

кластер, кластерная система, кластерная инициатива,

кластерная стратегия, инновации, инновационные технологии, производство.

Abstract:

This article examines the issues of innovation efficiency in the cluster system and

highlighted the importance of innovation efficiency improvements. As well as information on the
development of innovative activities in our country.

Keywords:

cluster, cluster system, cluster initiative, cluster strategy, innovation, innovative

technologies, production.

Кириш

Кластер (инглизча, cluster) – муайян йўналишда ўзлаштирилган ишлаб чиқариш

ёки ҳизмат кўрсатиш соҳасининг ўзгарувчан элементидир.

Иқтисодий кластер

маълум бир ҳудудга (компаниялар, корпоратциялар, университетлар, банклар ва
бошқалар) қаратилган бир-бирига боғлиқ ташкилотлар гуруҳидир: маҳсулотлар,
таркибий қисмлар ва ихтисослаштирилган хизматлар, етказиб берувчилар,
инфратузилма, тадқиқот институтлари, университетлар ва бир бирини тўлдирадиган
айрим компаниялар ва бутун гуруҳнинг рақобатбардош афзалликларини оширадиган
бошқа ташкилотлардир [4].

Инновацион кластерни шакллантириш ҳам бугунги куннинг долзарб

масалаларидан биридир.

Инновацион кластерни шаклланиришдан мақсад

– шаҳар,

туман ва вилоят ичида жойлашган бир хил соҳа корхоналари ва улар билан ягона
технологик

занжирда

бўлган

таълим,

илмий,

инжинеринг,

консальтинг

стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва бошқа хизматларни уйғунлаштириш –
инновацион ишлаб чиқаришни ташкил этиш асосида рақобатбардош товарлар
яратишга кенг имкониятлар яратиш ҳисобланади.

Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг инновацион йўлига ўтиш нафақат

Ўзбекистон иқтисодиётининг кластер тизимида тўпланиб қолган муаммоларни, балки
Ҳукуматимиз томонидан жадаллик билан олиб борилаётган ислоҳотлар олдида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

2

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

турган асосий вазифаларни ҳал этиш зарурлиги билан ҳам боғлиқ. Ҳозирги шароитда
инновацион фаолият Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг асосий омили
ҳисобланади. Ушбу омилдан самарали фойдаланиш мамлакатимизда кластер
тизимининг барқарор ривожланишини таъминлашнинг ягона йўлидир. Ислоҳотлар
жадаллашиб, жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви кучайиб бораётган шароитда
мамлакатимиз қисқа муддатда кластер тизимини ривожлантиришнинг инновацион
йўлга жадал ўтишни амалга ошириши, иқтисодиётнинг ушбу стратегик аҳамиятга эга
тармоғини замон талабларига жавоб берадиган даражага етказиши лозим. Акс ҳолда
кластер тизими ривожланишдан ортда қолади ва рақобатбардош бўла олмайди.

Енгил саноат, нефть, газ, химия, биотехнология, формация, информатика,

автоқурилиш, транспорт-логистика, рекрацион-туристик,

озиқ-овқат, таълим,

балиқчилик ва бошқа соҳаларда кластер тизимларини яратиш илмий тадқиқотлар ва
ишланмаларни молиялаштириш ҳажмини кўпайтиради, сифатни яхшилайди, илмий
тадқиқот ишларини техник таъминот даражасини юксалтиради, инвестициявий ташқи
лойиҳаларда иштирок этиш, илмий педагогик кадрлар тайёрлаш ва малакасини
оширишнинг имкониятларини яратади [1].

Шундай

экан,

мамлакатимиздаги

мавжуд

имкониятлардан

оқилона

фойдаланган ҳолда замон талабларига мос янги технологияларни ишлаб чиқаришга
жалб этган ҳолда юқори сифатли маҳсулот яратиш ва унумдорлигига эришиш, яъни
инновацион самарадорликка эришиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан
биридир.

Илмий тадқиқотимизнинг мақсади – кластер тизимида инновацион

самарадорликни ошириш ва инновацион кластерни шакллантирувчи омилларни
тадқиқ қилиш ҳамда унинг назарий жиҳатларини таҳлил қилиш орқали илмий хулоса
ва тавсиялар шакллантиришдан иборатдир.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Мамлакатимизда кластер тизимининг фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг

ўзаро уйғунлигига доир масалалар тўла тадқиқ қилинмаган. Жумладан, кластер
тизимининг ҳозирги шароитида ундаги инновацион жараёнларни бошқариш
назарияси ва амалиёти нуқтаи назаридан етарли даражада ўрганиб чиқилмаяпти. Бу
борада табиийки фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси муҳим вазифадир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 май 92-сонли

“Иқтисодиёт

тармоқлари

ва

соҳаларига

инновацияларни

жорий

этиш

механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарорида қисқа муддатда иқтисодиётни шакллантиришга ва инновацияларни кенг
жорий этиш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар
келтирилган.

Қарорда

инновацияларни

жорий

этиш

механизмларини

такомиллаштириш соҳасида тўсиқ бўлаётган бир қатор муаммолар ва уларнинг
ечимлари ҳақида сўз боради [1].

З.Ханиязовнинг илмий тадқиқот ишида кластер тизимининг келгусидаги

ривожига доир қонун ҳужжатлари таҳлили кенг ёритилган. Жумладан, муаллиф
мақолада кластер тизимини ривожлантириш мамлакатимиз иқтисодиётига нечоғлик
фойдали эканлигини қонуний асос ва таҳлиллар орқали ёритиш билан бирга, кластер
тизимининг текстиль соҳасидаги самарадорликни кўрсатиб берган [3].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

3

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Clayton

Christensen

илмий

тадқиқотларида

ишбилармонлар,

саноат

таҳлилчилари ва инвесторлар учун мўлжалланган кластер тизими ва иннновациялар
назарияси баён этилган. Унда келтирилган таҳлилий воситалар компанияларнинг
стратегик қарорларини баҳолашга имкон беради, яқинлашиб келаётган рақобат
жангида ким ютишини ва саноатдаги ўзгаришлар кутилишини аниқлайди. Муаллиф
бу воситалардан қандай фойдаланишни кўрсатган ҳолда, ўз тадқиқотида авиация,
таълим, ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш ва телекоммуникация каби бешта саноат
намунасини қўллаган [4].

Nathan Furr, Jeff Dyer, Clayton Christensen илмий ишларида кластер тизимига

инновацияларни

жорий

этишда

компания

муваффақиятини

кафолатлаш

имкониятлари, ғояларни бозорга олиб чиқиш масалалари Amazon ва Google каби
етакчи компаниялар тажрибаси асосида ёритилган [5].

Мамлакатимизда инновацион бошқарув самарадорлиги масалалари иқтисодчи

олимларимиз М.Қ.Пардаев, Ч.Муродов, Т.Х.Фармонов илмий ишларида ўрганилган.
Улар ўз ишлари билан бозор шароитида ишлаб чиқаришни самарали юритиш
назарияси ва амалиётини ишлаб чиқишга катта ҳисса қўшди.

М.Қ.Пардаевнинг илмий тадқиқот ишида иқтисодий ривожланишнинг

инновацион йўлига ўтишда иқтисодиётнинг аграр секторида тўпланиб қолган
муаммоларни, балки ушбу тармоқ олдида турган асосий вазифаларни ҳам ҳал этиш
зарурлиги билан боғлиқ эканлиги таъкидланган [10].

Ч.Муродовнинг илмий ишларида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши

ривожланишининг инновацион йўлга изчил ўтказиш асосида уни барқарор иқтисодий
юксалтириш, ушбу стратегик аҳамиятга эга бўлган тармоғини замон талабларига
жавоб берадиган даражага етказиш тўғрисида фикр билдирилган [11].

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот объекти сифатида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий

тармоқлари олинган. Тадқиқотнинг предмети бўлиб, кластер тизими ва уни
инновациялар асосида такомиллаштириш ҳамда ундан самарали фойдаланиш
жараёнлари ҳисобланади.

Тадқиқотда иқтисодий, қиёсий, таҳлил қилиш ва танлама кузатув, статистик

таҳлил услублари ва бошқа усуллар қўлланилган.

Таҳлил ва натижалар

“Кластер” атамаси французча сўз бўлиб ўзбекча таржимаси “панжа”, “бош”,

“боғлам”, “гуруҳ”, “тўпланиш”, “турғун” маъноларини беради. Шунингдек, “кластер”
танланма тадқиқотларнинг бир усули сифатида ҳам ифодаланади.

“Кластер” назариясининг асоси Альфред Маршаллнинг XIX аср охирида ёзилган

“Иқтисодиёт принциплари” номли асарида (1890 йил) ихтисослашган тармоқ-
соҳаларнинг алоҳида ҳудудларда уйғунлашиши тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари
ҳисобланади. Унинг илмий хулосалари бўйича ихтисослашган фаолият юритувчи
субъектларни ҳудудий уйғунлашуви:

– малакавий меҳнат ресурсларининг борлиги;
– таъминотчи ва қўшимча соҳаларнинг ўсиши;
– ҳар-хил фирмаларни ишлаб чиқариш жараёнининг турли бўғинларига

ихтисослашувининг мавжудлигига асосланганлиги.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

4

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

“Кластер”назариясининг кўп жиҳатлилиги, унга нисбатан турли хил назарий

ёндашувлар шаклланишига сабаб бўлди.

1980 йиллардан кейин “Кластер назарияси”нинг ривожланишида 3 та муҳим

(Америка, Британия ва Скандинавия ва бошқа) илмий мактаблар ютуқларини
кўришимиз мумкин.

Америка олимлари: М.Портер “Рақобат устунлиги назарияси”, М.Энрайт,

С.Резенфельд, П.Маскелл ва М.Лоренценлар “минтақавий кластерлар концепцияси”,
А.Маршалл “Саноат ҳудудлари назарияси”, П.Бекатин “Италян саноат округлари
назариялари”, М.Сторпер “Идеал” ҳудудий кластер” назарияларини яратган.
Қўшимча қиймат ва “кластерлар занжири уйғунлиги, минтақаларни ўқитиш
концепциялари” ҳам шу гуруҳдан ўрин олган. Айнан шу олимлар назарияларида
кластерлар – ишлаб чиқарувчилар рақобат устунлигини оширишда юқори самарали
бўлиб, уларнинг ҳудуддаги таълим, фан, технологик, иқтисодий ва бошқа хизмат
кўрсатувчи субъектлар фаолияти билан уйғунлашган тизими эканлиги таъкидланади.

Британия назариётчиларининг (дж. Даннинг, К.Бримэн, Шмит, Дж. Хамфрилар)

фикрича, кластер – ўзаро ҳамкорликдаги институтлар тизими сифатида
иқтисодиётнинг асосини белгиловчи институционал назариялардир. Бу ҳолатда
“кластер”нинг ўзига “замонавий институт” сифатида қаралмоқда. Улар мазкур тизим
қатнашчиларининг ўзаро муносабати турлича – расмий ва норасмий бўлганидек,
кластерларнинг ҳам ташқи доираси кенг бўлади демоқчилар.

Скандинавия олимлари (Б.О.Лундваль, Б.Йонсон, Б.Асхайм, А.Изаксон)

кластернинг эволюцион ривожи бир қатор босқичлардан ўтиши, яъни “туғилишидан
тугагунича” – бу шундан далолат берадики, эволюцион назария имкониятидан
фойдаланиш “кластер” назариясини билдиради, деган мулоҳаза қилмоқда.

Бошқа тўртинчи гуруҳ олимлар Кластерни ўзи ичига олган “ҳудуд – корпорация

устунлиги”, “ҳудуд – бозор устунлиги”, “ҳудуд – давлат устунлиги”, “ҳудуд-ижтимоий
соҳа устунлик” концепциялари асосидаги минтақавий ривожланишнинг замонавий
парадигмаларидир, деб ҳисоблайдилар.

Кластерлар назарияси Россия олимлари Ю.С.Артомонова, Б.Б.Хурусталев ва

бошқалар томонидан ҳам ўрганилиб, амалиётга татбиқ этиш бўйича лойиҳалар
ишлаб чиқилмоқда. Юқоридаги назарияларни яратилиши ва уларнинг амалий
аҳамияти

мамлакатлар,

тармоқлар

ва

корхоналар

иқтисодиёти

рақобатбардошлигини ошириш ва юқори самарадорликка эришишини назарда
тутади.

“Кластер” назарияси эволюциясидан унинг

икки фундаментал тавсифини

ажратиб кўрсатишимиз мумкин.

Биринчиси, кластерга уйғунлашган корхона ва фирмалар фаолияти аниқ бир

хил турдаги товарлар бозори билан боғлиқ бўлиши зарур. Бундай боғлиқлик вертикал
(харид ва сотиш занжири) ва горизонтал (қўшимча бўлимлар ва хизматлар, шунга
кетадиган махсус сарфлар, технологиялар ёки институтлар ва бошқа алоқалардан
фойдаланиш).

Иккинчиси – кластерлар географик яқин жойлашган ўзаро боғлиқликдаги

корхоналар

гуруҳи

бўлиб,

улар

ўртасидаги

ўзаро

иқтисодий-ижтимоий

муносабатларни

барқарорлашиши

натижасида

рақобатбардошликнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

5

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

ривожланиши, кўпроқ қўшимча қийматни яратишига ва бозорда сотилишига
имкониятлар яратишдир.

Дастлаб кластерлар фақат “бозорнинг кўринмас қўли” (рақобат) туфайли,

аввало трансмиллий компанияларни замонавийлаштиришда ташкил этилган бўлса,
кейинги вақтда кўпгина мамлакатларнинг ҳукуматлари бу жараёнга сезиларли
даражада таъсир этгани холда уларга ёрдам бермоқдалар. Кластер стратегияси
жозибадорлиги,

йўналишларнинг

турли-туманлиги

боис

ҳам,

инновацион

кластерларини давлатнинг ўзи шакллантиришни тақозо этмоқда.

Кластер

ташаббуси

– кластерни яратиш ва ривожлантиришнинг бошқариладиган жараёни

ҳисобланади. Кластер сиёсати давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан кластер ва
кластер ташаббуслари ўсишини рағбатлантириш жараёнидир.

Кластер стратегиясини амалда қўллаш асосида миллий ва минтақавий

иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш ғояси ётади ва унинг қуйидаги устувор
жиҳатлари борлигини очиб беради:

корхона,

фирмалар

учун

таъминотчиларга

малакавий

ҳодимларга,

ахборотларга, хизмат ва таълим марказларига тўғридан-тўғри боғланишлар сабабли
меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга имкониятлар
яратилади;

кластерлашган

минтақалар

корхоналарида

меҳнат

унумдорлиги

1,5

бараваргача, иш ҳаққи 30% гача ўз тасдиғини топган;

таълим ва илмий тадқиқот марказлари янги илмий услубий ишланмаларни

яратиши ва уларни қисқа муддатда синовдан ўтказиб ишлаб чиқаришга жорий этиш
учун шарт-шароитлар мавжуд бўлади;

ишлаб чиқариш илмий изланишлардаги ходимлар ва мутахассислар

меҳнатларини кўпроқ рағбатлантиришга ва янги товарларни яратишга имтиёзли
шароитлар бўлади.

Инновация

инглизча “innovationas” -

киритилган янгилик, ихтиро

бўлиб:

-

техника ва технология авлодларини алмаштиришни таъминлаш учун

иқтисодиётга сарфланган маблағлар;

-

илмий-техника ютуқлари ва илғор тажрибаларга асосланган техника,

технология, бошқариш ва меҳнатни ташкил этиш каби соҳалардаги янгиликлар,
шунингдек, уларнинг турли соҳалар ва фаолият доираларида қўлланилишидир [7].

Инновация тушунчаси ХIХ аср тадқиқотларида пайдо бўлди. “Инновация”

концепцияси ХХ аср бошларида Австралиялик ва Америкалик иқтисодчи
Ж.Шумпетернинг илмий ишларида “инновацион бирикмалар” ва иқтисодий
тизимларнинг ривожланишидаги ўзгаришларнинг таҳлиллари натижасида олинган.
Шумпетер 1900 йилларда инновация терминини иқтисодиётда илмий фойдаланишга
киритган биринчи олимлардан эди. Инновация шунчаки ўзгариш эмас балки мавжуд
тизимнинг самарадорлигини жиддий равишда оширадиган ягона ёндашувдир.

Инновация

– бу бозор талабидан келиб чиққан ҳолда жараёнлар ва

маҳсулотларнинг сифатли ўсиш самарадорлигини таъминлаш учун жорий этилган
янгиликдир. Инсон интеллектуал фаолияти, унинг фантазияси, ижодий жараёни,
кашфиётлари,

ихтиролари

ва

рационализаторлигининг

якуний

натижаси

ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

6

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Инновацион самарадорлик

– бу мавжуд имкониятлардан оқилона

фойдаланган ҳолда замон талабларига мос янги технологияларни ишлаб чиқаришга
жалб қилган ҳолда юқори сифатли маҳсулот яратиш ва унумдорлигига эришиш
демакдир [7].

Кластерларнинг иқтисодий-ижтимоий самарадорлиги

, улар иштирокчилари

йўналишлари бўйича тақсимланади:

– бошқа тармоқлардан келадиган янги ишлаб чиқарувчилар илмий-тадқиқот

ишларини рағбатлантириб ва янги стратегияларни таъминлаб, ривожланиш
жараёнини тезлаштиради;

– ўзаро эркин ахборот алмашинуви юзага келади, янгиликлар истеъмолчи ва

маҳсулот етказиб берувчиларнинг каналлари бўйича тез тарқалади;

– кластер ичидаги ўзаро алоқалар рақобатда янги имкониятлар пайдо

бўлишига олиб келади;

– инсон капитали, илмий ғоялари ривожланиши ва ишлаб чиқаришга жорий

этилишига янги имкониятлар яратади.

Фикримизча, бугунги кунда кластер ривожи учун яхлит қонуний асос зарур,

кластер - битта соҳага бирлашган ва бир – бири билан узвий алоқада бўлган
корхоналар гуруҳидир. Янада соддароқ қилиб айтганда, масалан, у пахтачиликда
чигит экишдан то тайёр маҳсулотгача бўлган жараённи ягона технологик занжирга
бирлаштирадиган тизимдир.

Республикамизда бугунги кунга келиб 15 та пахта тўқимачилик кластерлари

ташкил қилинди. Жаҳон бозорида 1 кг пахта толаси 1-1,5 АҚШ долларига баҳоланади,
у йигирилиб, калава ип қилинса, қиймати 7-8 АҚШ долларга, агар ундан мато
тўқилиб, тайёр махсулот, дейлик учта эркаклар кўйлаги тикилса, қўшимча қиймат
янада ортиб, 100 АҚШ долларига айланади [3].

2018 йилнинг 12 декабрида Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида “Илғор

инновацион технологиялар – самарадорлик омили” мавзусида халқаро илмий-
амалий конференция бўлиб ўтди.

Ишлаб чиқариш жараёнига илғор инновацион технологияларни татбиқ этиш

самарадорликка эришишнинг, ҳусусан, сарф харажатларни қисқартириш, ишлаб
чиқариш ҳажми ва сифатини ошириш, тизим бошқарувини автоматлаштиришнинг
асосий шарти эканига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада комбинатга

2022 йилга

қадар 2 млрд. АҚШ доллар инвестиция

жалб этиш режалаштирилгани қайд этилди

[7].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги “Фаол

тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни
яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ

давлат-

хусусий шериклик шартларида инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар
маркази

ташкил этилиши таъкидланди.

Мамлакатимизда ишлаб чиқаришни модернизациялаштириш бўйича олиб

борилаётган ислоҳотлар нафақат корхоналарда ишлатиладиган техника ва технология
жараёнларини янгилашни, балки бошқарув ва ҳисобни ташкил этишда инновацион
ёндашувни талаб этади. Шу нуқатаи назардан корхоналарда ишлаб чиқарилган
маҳсулотларни баҳолашнинг амалиётда қўлланиладиган айрим жиҳатларини тадқиқ
этиш катта аҳамиятга эга. Қуйидаги жадвалда сўнгги йилларда имкониятлари билан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

7

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

инновацион маҳсулотлар, ишлар, хизматлар ишлаб чиқарган корхона ва ташкилотлар
динамикаси келтирилган [9].

1-жадвал

Инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарган корхона ва ташкилотлар динамикаси

Корхона ва ташкилотлар

Йиллар

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

1.

Жами корхона ва ташкилотлар
(нновацион маҳсулотлар, ишлар,
хизматлар ишлаб чиқарган) сони

289

447

338

842

1601

2134

2374

2171

2.

Жумладан,

биринчи

марта

инновацион махсулотлар, ишлар,
хизматлар,

ишлаб

чиқаришни

ўзлаштирган корхоналар сони

229

385

251

683

825

1207

925

1236

Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Кўриниб турибдики, инновацион маҳсулотлар, ишлар, хизматлар ишлаб

чиқарган корхона ва ташкилотлар сони 2010 йилдан 2017 йилга қадар 7,5 баробарга
кўпайиб, 289 тадан 2171 тага етган. Жумладан, биринчи марта инновацион
махсулотлар, ишлар, хизматлар, ишлаб чиқаришни ўзлаштирган корхоналар сони
1007 тага кўпайган.

Инновацион маҳсулотлар, ишлар, хизматлар ҳажми 2017 йилда 18543,3 млрд

сўмни ташкил қилди. Ушбу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 1,7 баробарга, 2010 йилга
нисбатан эса 10 баробарга кўпайган. Инновацион харажатлар 2010 йилда жами
инновацияларга нисбатан 14% бўлган бўлса, 2016 йилда ушбу кўрсаткич 22%ни
ташкил этган [9].

2-жадвал

Яратилган инновацион маҳсулотлар динамикаси

Ишлар мазмуни

Йиллар

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

1.

Жами

инновацион

маҳсулотлар, ишлар,
хизматлар

ҳажми

(млрд. сўм)

1849,0

1348,7

3635,9

4614,7

7043,0

8023,6

10688,2

18543,3

2.

Инновацион
харажатлар

(млрд.

сўм)

264,4

372,6

311,9

4634,2

3757,4

5528,3

2571,4

4162,3

Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.


Инновацион технологияларни жорий қилишнинг фойдалилик жиҳатини

юқорида кўрганимиздек, 2017 йилда инновацион махсулотлар ишлар ва хизматлар
ҳажми 18543,3 млр сўмни, яъни 2008 йилга нисбатан 14 баробор юқори кўрсаткичга
эришилди. Ҳозирги вақтда фақатгина ишлаб чиқариш фаолиятида эмас, балки
қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида, саноат соҳасида ва таълим соҳасида ҳам
инновацион ёндашув асосида фаолият олиб бориш йўлга қўйилмоқда.

Бугунги кунда барча ривожланган мамлакатлар иқтисодиётига назар соладиган

бўлсак,

уларнинг

энг

катта

ютуғи

инновацион

технологияларнинг

ривожланганлигидир.

1981 йилда Майкл Блумберг томонидан асос солинган Bloomberg компанияси

Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси каби жаҳон ташкилотларининг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

8

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

кўрсаткичлари асосида 2018 йил учун дунёнинг энг кучли инновацион мамлакатлари
рўйхатини тузди. Ҳисоботда жаҳон миқёсидаги 143 давлатни аниқлаш учун 81 та
кўрсаткич ишлатилган. Қуйида

инновацион технологиялар кўрсаткичи бўйича

мамлакатлар эгаллаб турган кучли 10 талик

ни кўрамиз [8].

1.

Жанубий Корея, бу давлат олтинчи маротаба рейтингда биринчи ўринни

эгалламоқда.

2.

Германия, бу давлат ўтган йилда 4 ўринни эгаллаган эди.

3.

Финландия

4.

Швецария

5.

Исроил

6.

Сингапур

7.

Швеция

8.

АҚШ

9.

Япония

10.

Франция

Руминия ҳам анча яхши ўсишга эришди, у 6-позицияга кўтарилди ва ҳозирда

29-ўринни эгаллаб турибди. Украина энг ёмон пасайишга эга, у 7 позиция йўқотди
ҳамда 53-ўринга тушиб кетди. Хитой ўз позициясини 3 пунктга яхшилади, бироқ 16-
поғонани эгаллади. Россия 2 позицияни йўқотди, у ҳозирда 25-ўринни эгаллади.

Охирги ўринларни Саудия Арабистони, Қатар, Чили, Мексика ва Ветнам

эгаллаган, лекин

Марказий Осиёдан бирорта давлат ушбу рейтингда йўқ

.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, бугунги кунда мамлакатимизда олиб

борилаётган ислоҳотлар орасида

кластер тизими муҳим аҳамият касб этади

.

Бунда Ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар учун асосий

вазифаларни ҳал этиш, жумладан, кластер тизимида инновацион фаолиятдан
самарали фойдаланиш тақозо этилади. Бунинг учун мамлакатимиз қисқа муддатда
кластер тизимини ривожлантиришнинг инновацион йўлини замон талабларига жавоб
берадиган даражага етказиши лозим.

Айниқса, яратилаётган яримтайёр маҳсулотларни айнан шу ернинг ўзида

кластер тизими орқали тайёр маҳсулот ҳолига келтирган ҳолда, уни жаҳон бозорига
олиб чиқиш ривожланаётган мамлакатимиз иқтисодиётини янада юксалтиради.

Кластер тизимини инновацион лойиҳалар ва инновацион технологиялар

орқали амалга ошириш

бутун жаҳон талабларига мос, сифатли ва харидоргир

маҳсулотлрни яратишимиз учун самарали восита бўлиб хизмат қилади.

Кластер тизимида инновацион ғоя ва технологияларни қўллашимиздан асосий

мақсад Республикамизда мавжуд бўлган ресурслардан оқилона фойдаланиш, ярим
тайёр махсулотлар экспортини камайтирган ҳолда, уларни қайта ишлаш орқали тайёр
маҳсулот ҳолида экспортга чиқариш.

Бунинг учун энг муҳим бўлган масалалар қуйидагилар, деб ҳисоблаймиз:
-

таълим тизимида инновацион ишланмалар ҳажмини янада ошириш;

-

инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш;

-

замонавий ва жаҳон талабларига мос маҳсулот яратиш учун инновацион

технологияларидан унумли фойдаланиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

9

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

-

кластер тизимининг қулайлиги ва унинг имкониятлари ҳақида тўлиқ

маълумотларга эга бўлиш учун вилоятлар ва туман марказларида инновацион
марказларни жорий этиш.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиёт тармоқлари ва

соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмнларини такомиллаштириш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори, // Халқ сўзи, 2018 йил 8 май, 92-
сон.

2. “Халқаро амалиёт ва инновацион имкониятлар” мавзуидаги халқаро

конференция материаллари, // Халқ сўзи, 2018 йил 31 май, 111-сон.

3. Ханиязов З. “Кластер ривожи учун яхлит қонуний асос зарур”. // Халқ сўзи,

2018 йил 6 декабрь, 251-сон.

4.Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ

туманини

комплекс

ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш

чора-тадбирлари

тўғрисида” 37-сонли қарори 2019 йил 16 январь.

5. Clayton Christensen “Что далше? Теория инноваций инструмерт предсказания

отраслевых изменений”, Нью-Йорк, 2004 г.

6. Nathan Furr, Jeff Dyer, Clayton Christensen “Создавая инновации”, Нью-Йорк,

2004 г.

7. www.uza.uz
8. www.bloomberg.com
9. www.stat.uz
10.Пардаев М.Қ., Пардаев О.М. Қашқадарё вилояти иқтисодиётини

ривожлантиришда

инновациялардан

фойдаланишнинг

ташкилий-иқтисодий

механизмларини такомиллаштириш // Инновацион ривожланиш асосида миллий
иқтисодиётни модернизациялаш: муаммолари, ечимлари ва истиқболлари. – 2015,
22 б.

11.Муродов Ч. Қишлоқда бозор инфратузилмаси асосларини шакллантириш //

Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси. – Тошкент, 1999. - № 3. 2 – 4 б.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг "Икдисодиёт тармо^лари ва сохдларига инновацияларни жорий этиш механизмнларини такомиллаштириш буйича цушимча чора-тадбирлар тугрисида" царори, // Халк, сузи, 2018 йил 8 май, 92-сон.

"Халкдро амалиёт ва инновацион имкониятлар" мавзуидаги халцаро конференция материаллари, // Халк, сузи, 2018 йил 31 май, 111-сон.

Ханиязов 3. "Кластер ривожи учун яхлит цонуний асос зарур". // Халк, сузи, 2018 йил 6 декабрь, 251-сон.

Вазирлар Ма^камасининг "К,орацалпогистон Республикасининг Муйнок, туманини комплекс ижтимоий-ик,тисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тутрисида" 37-сонли к,арори 2019 йил 16 январь.

Clayton Christensen "Что далше? Теория инноваций инструмерт предсказания отраслевых изменений", Нью-Йорк, 2004 г.

Nathan Furr, Jeff Dyer, Clayton Christensen "Создавая инновации", Нью-Йорк, 2004 г.

www.uza.uz

www.bloomberg.com

www.stat.uz

Ю.Пардаев М.^., Пардаев О.М. К,ашк,адарё вилояти ик,тисодиётини ривожлантиришда инновациялардан фойдаланишнинг ташкилий-ик,тисодий механизмларини такомиллаштириш // Инновацион ривожланиш асосида миллий ицтисодиётни модернизациялаш: муаммолари, ечимлари ва истикболлари. - 2015, 22 б.

И.Муродов Ч. К,ишлокда бозор инфратузилмаси асосларини шакллантириш // 'Узбекистон ицтисодий ахборотномаси. - Тошкент, 1999. - № 3. 2 - 4 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов