Роль инвестиций в развитие топливной отрасли нашей страны

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Ташкентский государственный экономический университет, Институт транспортного машиностроения и науки
CC BY f
28-33
28
2
Поделиться
Зокиров, Ш. (2015). Роль инвестиций в развитие топливной отрасли нашей страны. Экономика и инновационные технологии, (1), 28–33. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8241
Ш Зокиров, Ташкентский государственный экономический университет, Институт транспортного машиностроения и науки

младший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье подчеркивается важность топливной промышленности в социально-экономическом развитии. Особое внимание уделяется влиянию инвестиций на производство промышленного топлива. И в статье о уравнения регрессии разработан влиянии инвестиций в топливно-промышленного производства. Учитывая, что предложение по увеличению производства и инвестиционную привлекательность.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ш.Э. Зокиров,

кичик илмий ходим, ТДИУ ҳузуридаги ИТМ


МАМЛАКАТИМИЗ ЁҚИЛҒИ САНОАТИ РИВОЖЛАНИШИДА

ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ ЎРНИ

В статье подчеркивается важность топливной промышленности в

социально-экономическом развитии. Особое внимание уделяется влиянию
инвестиций на производство промышленного топлива. И в статье о уравнения
регрессии разработан влиянии инвестиций в топливно-промышленного
производства. Учитывая, что предложение по увеличению производства и
инвестиционную привлекательность.

The article emphasizes the importance of fuel industry in the socio-economic

development. Particular attention is paid to the impact of investment on the
production of industrial fuel. And in an article on the regression equation developed
by the impact of investment in fuel and industrial production. Given that the proposal
to increase production and investment attractiveness.

Калитли сўзлар:

ялпи саноат маҳсулоти, саноатда яратилган қўшилган

қиймат, ёқилғи саноати, маҳсулот рақобатбардошлиги, инвестиция, саноат
маҳсулоти, экспорт салоҳияти.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борила

ё

тган иқтисодий

ишларнинг натижасида, муҳим макроиқтисодий кўрсаткичлар ўсиш
суръатларининг аҳоли ўсиш суръатларидан юқорилиги кузатилмоқда.
Иқтисодиётда саноат тармоқларининг аҳамияти тобора ошиб бормоқда.
Жумладан, ёқилғи-энергетика саноати иқтисодиётнинг етакчи тармоқларидан
бирига айланмоқда.

Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов таъкидлаганларидек:

“Юртимизда қабул қилинган 2011-2015 йилларда саноатни устувор даражада
ривожлантириш дастури ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва
технологик янгилашга доир тармоқ дастурларининг изчил амалга оширилиши
натижасида саноат таркибида юқори қўшимча қийматга эга бўлган, рақобатдош
маҳсулотлар тайёрлаётган қайта ишлаш тармоқларининг ўрни тобора ортиб
бормоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган саноат
маҳсулотларининг 78 фоиздан ортиғи айнан ана шу тармоқлар ҳиссасига тўғри
келмоқда”[1].

Бугунги кунда мамлакатимиз ёқилғи-энергетика саноатида ишлаб

чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, тармоқ,
тармоқлараро ва халқаро кооперацияни ривожлантириш билан янги ишлаб
чиқариш турларини яратиш, хорижий ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек
маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга жуда катта эътибор
қаратилмоқда. Мамлакатимиз ёқилғи саноати барча турдаги ёқилғини қазиб
олиш, табиий газни тозалаш ва етказиб бериш ҳамда нефть маҳсулотларини
ишлаб чиқариш корхоналари ўз ичига қамраб олади. Ёқилғи саноатининг йирик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

корхоналарини республикамизнинг Тошкент, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё ва
Сурхондарё вилоятларида жойлашган. Мамлакатимизда ёқилғи саноати
ривожланганлик даражасининг юқори кўрсаткичлари Қашкадарё (вилоят жами
саноат маҳсулотининг 62 %), Фарғона (40 %) ва Бухоро (40 %) вилоятларига
тўғри келади. Бугунги кунда миллий иқтисодиётни жадал ривожлантиришда
ёқилғи саноати маҳсулот ишлаб чиқаришини бошқа тармоқларга нисбатан
тезроқ ўстириш талаб этилади.

Ҳозирги кунда бозор муносабатларига ўтиш

шароитида мамлакатимиз нефть, газ ва нефтни қайта ишлаш саноати
тармоқларининг самарали ишлашини ва янада ривожланишини таъминлаш,
таркибий бўлинмаларнинг ташаббуси ва мустақиллигини кенгайтириш ҳамда
истеъмолчиларни нефть, нефть маҳсулотлари ва газ билан пухта таъминлаш
мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, нефть, нефтни қайта
ишлаш ва газ саноатида хорижий мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорлик
кенгайтирилиб, ўзаро фойдали ташқи иқтисодий, савдо ва илмий техникавий
алоқалар ривожлантирилмоқда. Шунингдек, тармоқ корхоналарини
кенгайтириш, реконструкциялаш ва техника билан қайта жиҳозлаш, тармоқда
илғор технологияларни жорий этиш, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашга
катта эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрда қабул

қилинган “2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини
ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарори, шунингдек,
2014 йилги инвестиция дастурида белгиланган вазифалар ижросининг
таъминланаётгани туфайли мамлакатимиз ёқилғи саноатида салмоқли
натижаларга эришилмоқда.

Мамлакатимиз ёқилғи саноатида юқори технологияли тайёр маҳсулотлар

ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, тармоқнинг экспорт салоҳияти ошиб бормоқда.
Тармоқда чет эллик инвесторлар билан ҳамкорликда янги мажмуаларни қуриш
ва мавжуд мажмуаларни модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳалари
амалга оширилмоқда. Шунингдек, мамлакатимиз ёқилғи саноатида хорижий
инвесторлар эътиборини жалб қилиш воситасида Ўзбекистонда фаолият
юритаётган қўшма корхоналар сонини янада кўпайтиришга эътибор қаратилиб,
ўзимизда фаол ишлаб чиқаришни йўлга қўйган маҳаллий инвесторлар кўмагига
таянган ҳолда янги корхоналар ташкил этилмоқда.

Ёқилғи саноатида ишлаб чиқаришни мордернизация қилиш ва технологик

янгилаш меҳнат унумдорлиги 2–3 баробарга ошишини таъминламоқда. Меҳнат
унумдорлигининг юқори бўлиши эса тармоқда фаолият юритаётган ишчилар
даромадларига ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари тармоқнинг моддий
техник базасини яхшилаш, тармоқ корхоналарини энг замонавий асбоб-
ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда энг замонавий технологияларни жорий
қилиш натижасида тармоқда асосий фондлар қийматининг ошиб боришига
олиб келмоқда. Буларнинг барчаси ёқилғи саноати корхоналарига ишлаб
чиқаришни модернизация қилиш мақсадида киритилаётган маҳаллий ва
хорижий инвестициялар ҳисобига амалга ошмоқда.

Мамлакатимизда 2000-2012 йилларда ёқилғи саноатининг маҳсулот ишлаб

чиқариш ҳажми мунтазам ўсиб бормоқда. Ёқилғи саноатининг маҳсулот ишлаб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

чиқариш ҳажми 2000 йилда 402,5 млрд. сўмни ташкил қилган бўлса, бу
кўрсаткич 2012 йилда 9190,7 млрд. сўмни ташкил қилган, яъни ушбу йиллар
давомида тармоқнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 22,8 маротаба ошган.
Таҳлил йилларида тармоққа киритилаётган инвестициялар ҳажмининг ортиши,
натижада эса соҳанинг тобора модернизациялашуви тармоқ маҳсулот ишлаб
чиқариш ҳажмининг ортишига эришилган (1-расм).

1-расм. 2000-2012 йилларда Ўзбекистон ёқилғи саноатининг маҳсулот

ишлаб чиқариш ҳажми, 2012 йил нархларида, млрд. сўм [2].

Мамлакатимиз ёқилғи саноатининг 2000 йилда ялпи саноат

маҳсулотидаги улуши 15,3 %ни, саноатда яратилган ялпи қўшилган
қийматдаги улуши эса 16,2 %ни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткичлар 2012
йилда мос равишда 17,5 % ва 21,4 %ларни ташкил этди. Мамлакатимиз
ёқилғи саноатининг ялпи саноат маҳсулоти ва саноатда яратилган қўшилган
қийматдаги улуши ўртасидаги фарқнинг “нолдан катта” бўлиши, тармоқнинг
мамлакат саноатида яратилган қўшилган қиймат ўртачасига нисбатан юқори
қўшилган қиймат яратилганлигини билдиради (2-расм).

2-расм. Ўзбекистон ёқилғи саноатининг ялпи саноат маҳсулотдаги ва

саноатда яратилган ялпи қўшилган қийматдаги улуши, фоизда[3].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Мамлакатимиз ёқилғи саноатининг экспорт салоҳиятини ошириш,

тармоқда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини янада кўпайтириш, янги
техника ва технологияни жорий этиш ҳисобига жаҳон бозорида рақобатлаша
оладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ёқилғи ресурсларини қазиб олиш ва
қайта ишлашнинг самарали тизимини жорий қилиш долзарб масалаларидан
бири сифатида қаралмоқда. Бу эса, ўз навбатида, тармоққа киритилаётган
инвестицияларнинг аҳамиятини тобора оширмоқда.

Мамлакатимиз ёқилғи саноатида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2000-

2012 йилларда мунтазам равишда ўсиши кузатилган. 2000 йилда бу кўрсаткич
402,5 млрд. сўмни ташкил қилган бўлса, 2012 йилда эса 9190,7 млрд. сўмни
ташкил қилиб, 2000 йилга нисбатан 22,8 баробарга ошиши кузатилган.
Тармоққа киритилаётган инвестициялар ҳажми 2000 йилда 76,2 млрд. сўмни
ташкил қилган бўлса, 2012 йилда эса 3004,3 млрд. сўмни ташкил этган, яъни
2000 йилга нисбатан 39,4 баробарга ошган(1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистон ёқилғи саноатида 2000-2012 йилларда маҳсулот ишлаб

чиқариш ҳажми ва тармоққа киритилаётган инвестициялар

динамикаси[4]

(2012 йил нархларида, млрд. сўм)

Кўрсаткичлар

2000 й.

2001 й. 2002 й. 2003 й. 2004 й. 2005 й. 2006 й.

1

2

3

4

5

6

7

8

Ёқилғи саноатида

маҳсулот ишлаб

чиқариш хажми

402,5

547,7

774,6

905,9

1378,6

2140,5

2797,6

Ёқилғи саноатида

асосий капиталга

киритилган

инвестициялар

ҳажми

76,2

184,6

172,8

149,2

173,9

313,4

626,8

Кўрсаткичлар

2007 й. 2008 й. 2009 й. 2010 й. 2011 й. 2012 й.

2012/

2000

ўсиш,

%да

Ёқилғи саноатида

маҳсулот ишлаб

чиқариш ҳажми

3745,4

5203,9

6772,6

7845,3

8186,5

9190,7

2283,2

Ёқилғи саноатида

асосий капиталга

киритилган

инвестициялар

ҳажми

1320,9

1618,6

1548,8

1183,0

2074,8

3004,3

3942,8

Мамлакатимиз

ёқилғи

саноатига

киритилган

инвестициялар

мамлакатимизда кейинги йилларда нафақат ёқилғи саноати маҳсулотлари
ишлаб чиқариш суръатларини тезлаштиришга, балки мамлакатимиз
ҳудудларида янгидан-янги саноат мажмуаларининг ташкил топишига, янгидан-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

янги иш ўринларининг яратилишига ҳамда аҳоли жон бошига ёқилғи саноати
маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига катта таъсир кўрсатади.

Бугунги кунда мамлакатимиз саноатининг бошқа тармоқларига нисбатан

тез ривожланиб бораётган ёқилғи саноатида инвестицион жозибадорлик ортиб
бормоқда.

Мамлакатимиз ёқилғи саноатига жалб қилиниётган инвестициялар

ҳажмининг ортиб бориши натижасида тармоқнинг ишлаб чиқариш даражаси ва
самарадорлиги ўсиши таъминланмоқда. Тармоқ ишлаб чиқариш даражаси
юқори бўлиши мамлакатимиз иқтисодиётида саноат ва бошқа соҳаларнинг
ривожланишига, республикамиз саноат салоҳиятининг кучайишига ҳамда
аҳоли турмуш шароитининг яхшиланишига олиб келади. Ёқилғи саноати
корхоналарининг фаолият юритиши шароитларини янада такомиллаштириш,
тармоққа киритилаётган инвестицияларни самарали қайта тақсимлаш, мамлакат
ёқилғи саноатини ривожлантиришнинг ички манбаларини ва захираларини
фаоллаштиришга қодир қайта ишлаш тизимини ташкил этиш муҳим
масалалардан бирига айланмоқда.

Ёқилғи саноати маҳсулотларини кўплаб ишлаб чиқариш, айниқса, четга

хомашё эмас, балки тайёр маҳсулот чиқариш, шунингдек тармоқ қайта ишлаш
мажмуаларини ривожлантириш нафақат ёқилғи саноати ишлаб чиқаришининг
ривожланишига, балки Ўзбекистоннинг дунё бозорига жадал кириб боришини
таъминлайди.

1-жадвал маълумотлари асосида мамлакатимиз ёқилғи саноати маҳсулот

ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда соҳага киритилаётган инвестициялар ўртасидаги
боғлиқликни ўрганиш асосида қуйидаги регрессия тенгламаси аниқланди:

Y = (-0,0006)х

2

+5,09х+144,8

t = ( -1,7) ( 4,43) (0,245)

R

2

= 0,89

F = 40,56

Бу ерда:

х

– ёқилғи саноатига киритилган инвестициялар, млрд. сўм;

Y

– ёқилғи саноати маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, млрд. сўм.

Ушбу ишлаб чиқариш функциясидан

х

бўйича ҳосила олиб, уни нолга

тенгласак

х

нинг

Y

ни максимум қийматга эриштирувчи

х

нинг қийматини

аниқлаш мумкин, яъни максимал ишлаб чиқаришни таъминлайдиган
инвестиция ҳажмини аниқлаш мумкин:

Y

׀

= -0,0012х + 5,09

х = 4241,7

Демак, ёқилғи саноатига 4241,7 млрд. сўм инвестиция киритилса, тармоқда

максимал миқдорда ишлаб чиқаришга, яъни

Y(4241,7) = 32530,3

млрд. сўмга

эришиш мумкин. Тенглама детерминация коэффициентининг 0,89 га тенглиги
тармоқнинг инвестициялар билан 89 %лик боғлиқликка эга эканлигидан
далолат беради.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида ёқилғи

саноати маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, тармоқни янада


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг жаҳон бозорига жадал кириб бориши учун
қуйидаги таклифларни бериш мумкин:

-

ёқилғи

саноати корхоналарининг инвестицион жозибадорлигини

ошириб, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни янада кўпроқ жалб қилиш,
инвестиция ҳажмини 4241,7 млрд. сўмгача ошириш лозим;

-

тармоқни

замонавий техникалар билан жиҳозлаш, энг илғор

технологиялардан фойдаланиш натижасида маҳсулот рентабеллигини ошириш;

-

ёқилғи саноати корхоналарида меҳнат унумдорлигини ошириш ва хориж

тажрибалари асосида кадрлар малакасини оширишга янада кўпроқ эътибор
қаратиш;

-

тармоқда тайёр саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш,

барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар
стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. //Халқ сўзи, 19 январь 2014
йил.

2.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси. Йиллик

статистик тўплам. - Т., 2013, - 201-202 б.

3.

Ҳомидов С.О. Ўзбекистонда саноатнинг ривожланиш тенденсиялари

таҳлили / “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий-электрон
журнали. №8, -Т., 2013, - 3 с.

4.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси. “Ўзбекистон

саноати” статистик тўплам. - Т., 2013, - 42 с.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. 2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотлар стратсгиясини изчил давом эттириш Йили булади. //Халк сузи, 19 январь 2014 йил.

Узбекистон Республикаси Давлат Статистика Кумитаси. Йиллик статистик туплам. - Т.» 2013, - 201-202 б.

Хомидов С.О. Узбекистонда саноатпинг ривожланиш тенденсиялари тахлили / “Иктисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий-электрон журнали. №8, -Т., 2013, - 3 с.

Узбекистон Республикаси Давлат Статистика Кумитаси. “Узбекистон саноати” статистик туплам. - Т., 2013, - 42 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов