Возможности более широкого использования потенциала Узбекистана в сфере плодоовощного производства

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Ташкентский Государственный Университет Экономики,Центр инновационных технологий
  • Ташкентский Государственный Университет Экономики,Центр инновационных технологий
CC BY f
14-20
40
2
Поделиться
Қурбонов, Ж., & Зокиров, Ш. (2016). Возможности более широкого использования потенциала Узбекистана в сфере плодоовощного производства. Экономика и инновационные технологии, (4), 14–20. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8835
Ж Қурбонов, Ташкентский Государственный Университет Экономики,Центр инновационных технологий

младший научный сотрудник

Ш Зокиров, Ташкентский Государственный Университет Экономики,Центр инновационных технологий

младший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализированы огромный потенциал збекистана в плодоовощной отрасли, в частности места в мире по объему производства, экспорта и уровню урожайности отдельных видов плодоовощной продукции. Изложены возможности дальнейшего поддержания производства, переработки и экспорта.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ж.Қ. Қурбонов, кичик илмий ҳодим,

Ш.Э. Зокиров, кичик илмий ҳодим,

ТДИУ ҳузуридаги ИТМ

ЎЗБЕКИСТОННИНГ МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК СОҲАСИДАГИ

САЛОҲИЯТИДАН ЯНАДА КЕНГРОҚ ФОЙДАЛАНИШ

ИМКОНИЯТЛАРИ

В статье анализированы огромный потенциал Узбекистана в

плодоовощной отрасли, в частности места в мире по объему производства,
экспорта и уровню урожайности отдельных видов плодоовощной продукции.
Изложены

возможности

дальнейшего

поддержания

производства,

переработки и экспорта.

The article analyzed the huge potential of Uzbekistan in the horticultural

industry in particular places in the world in terms of production, exports and the
level of productivity of certain types of fruit and vegetables. It sets out the possibility
of further support production, processing and export.

Калит сўзлар:

мева-сабзавотчилик, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш,

ҳосилдорлик, экспорт.


Мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва экспорт

қилиш бўйича Ўзбекистоннинг бугунги кунда нафақат минтақавий, балки
глобал миқёсда юқори ресурс салоҳиятига эга эканлиги, мамлакатимизнинг
қулай табиий-иқлим шароитлари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг бой
тажрибаси билан бевосита боғлиқ. Сўнгги йилларда мева-сабзавот
маҳсулотлари учун ажратиладиган экин майдонларининг ортиб бораётгани ва
ҳосилдорликнинг сезиларли даражада ўсиши туфайли барча турдаги мева-
сабзавот маҳсулотлари бўйича 2004-2014 йиллар мобайнида натура
кўринишида ишлаб чиқариш ҳажми 3 баробар, қайта ишлаш 4,2 баробар,
экспорт 1,8 баробарга ошди.

Бугунги кунда республикамизда мева ва сабзавотларни чуқур қайта

ишлаш,

етиштирилган

маҳсулотларни

сақлаш

инфратузилмасини

ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2015 йилда
мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган 230 та
корхона, 77 минг 800 тонна сиғимга эга бўлган 114 та янги совутиш камералари
яратилди ва модернизация қилинди, мева-сабзавотларни сақлашнинг умумий
қуввати 832 минг тоннага етказилди [1].

Мамлакатимиз аҳолисининг мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган

ехтиёжларини қондириш учун республикамизда ишлаб чиқарилган мева-
сабзавот маҳсулотлари умумий ҳажмининг қарийб 80% етарли бўлиб, қолган
қисми саноатда қайта ишлаш (14 %), экспорт (3 %) ва уруғчиликка (3 %)
йўналтирилмоқда [2].

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

маълумотларига кўра, мамлакатимизда 2015 йилда аҳоли жон бошига йиллик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

ўртача 320 кг сабзавот (тиббий меъёрга нисбатан 2,8 марта кўп), 85,3 кг
картошка (1,5 марта), 58,6 кг полиз (2,2 марта), 86,8 кг мева (1,2 марта) ва 49,9
кг узум (3,3 марта) маҳсулотлари ишлаб чиқарилган [3]. Айни шу шароитда
республикамизда мева-сабзавотчиликни динамик ривожлантириш йўлида кенг
кўламли чора-тадбирлар амалга оширилиб келинаётганлигига қарамай ҳамон
ташқи бозорларга чиқишга тўсиқ бўлаётган бир қанча муаммолар сақланиб
қолмоқда:

- биринчидан,

махсус

инфратузилманинг

етарли

даражада

ривожланмаганлиги, хусусан музлаткичли омборхоналарнинг етишмаслиги
(ҳозирда мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларининг 4,4 фоизига тенг сақлаш
қувватлари мавжуд), экспорт бўйича ихтисослаштирилган агрологистика
марказларининг

ягона

тизими

барпо

этилмаганлиги

ва

биржа

механизмларининг жорий этилмаганлиги;

- иккинчидан, ташқи бозорларга чиқиш билан боғлиқ мураккаб транспорт

логистикаси. Бу ҳолатни қисман Ўзбекистоннинг тўғридан-тўғри денгиз
портларига чиқиш имкониятининг мавжуд эмаслиги ва шу сабабли транспорт
харажатларининг юқорилиги билан изоҳлаш мумкин;

- учинчидан, халқаро сифат стандартларининг кенг жорий этилмаганлиги.
- тўртинчидан, ходимларнинг малакасини ошириш, энг аввало, уларни

ташқи бозорларда ишлашга ўргатиш; тор ихтисосликдаги мутахассисларни
излаш ва ишга жалб этиш масалалари [4];

- бешинчидан, замонавий маркетинг тизими кенг йўлга қўйилмаганлиги.

Ҳамкорларни излаш, кўргазма ва ярмаракаларда иштирок этиш, янги
бозорларни ўрганиш, сотиш тизимини такомиллаштириш, маҳсулотларнинг
ташқи кўриниши ва қадоқлашни такомиллаштириш;

- олтинчидан, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш йўлида

муайян маъмурий тўсиқларнинг мавжуд эканлиги. Жумладан, Ўзбекистонда
экспорт шартномалари бўйича 100 % олдиндан тўлов талаб қилиниши ва 2015
йил 1 сентябрдан бошлаб мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти фақат темир
йўл ва ҳаво транспортлари орқали амалга оширилиши [5].

Ушбу муаммоларнинг ижобий ҳал этилиши ўрта ва узоқ муддатли

истиқболда қуйидаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилиш имконини
беради:

-

ишсизлик, асосан қишлоқ жойларида;

-

инфляция, йил давомида нархларнинг мавсумий кескин ошиб кетиши;

-

инфратузилма билан боғлиқ муаммолар;

-

озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш;

-

аҳолининг соғлом овқатланиш тарзи;

-

саноатлаштириш даражасини ошириш;

-

қишлоқ хўжалиги тармоқларини диверсификациялаш;

-

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантриш;

-

аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш.

Мамлакатимиз иқтисодиёти учун ташқи талаб манбаи ҳисобланган дунё

иқтисодиётининг сўнгги йиллардаги ҳолати ҳақида гап кетганда, жаҳон мева-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

сабзавот ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ҳажмига таъсир кўрсатувчи қуйидаги
асосий ташқи омилларга алоҳида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир:

- биринчидан, глобал истеъмол харажатлари ортиб бораётганлиги

тармоқнинг

потенциал

имкониятлари

ортишига

ижобий

таъсир

кўрсатаётганлиги;

- иккинчидан, аҳоли жон бошига глобал даромадларнинг ортиши билан

йил давомида аҳолининг барра ва қайта ишланган юқори сифатли мева-
сабзавот ва улардан тайёрланган маҳсулотларга бўлган талабнинг ортиш
тенденцияси кузатилаётганлиги;

- учинчидан, дунё аҳолиси сонининг ортиб бораётганлиги, айниқса

урбанизация жараёнларининг жадаллашуви тармоқ маҳсулотларига бўлган
талабнинг ортишига ижобий таъсир кўрсатаётганлиги;

- тўртинчидан, мева-сабзавотларни қайта ишлаш учун энг муҳим хомашё

ҳисобланган шакарнинг жаҳон нархлари ошиб бориши қайта ишлаш
саноатининг самарадорлигига хавф туғдирмоқда.

Сўнгги ўн беш йилликда дунё аҳолиси сонининг 1 млрд 116 млн кишига,

шаҳарлардаги аҳоли сонининг эса 99,1 млн кишига ўсиши, аҳоли жон бошига
ЯИМ қийматининг 2000 йилдаги 10241 АҚШ долларидан 2014 йилда 13915
АҚШ долларига кўтарилиши натижасида дунё аҳолисининг мева ва
сабзавотлар ҳамда улардан тайёрланган маҳсулотларга бўлган талабини кескин
ошиши кузатилди. Дунё мева-сабзавот ишлаб чиқариш ҳажми 2014 йилда 2004
йилга нисбатан 1,27 баробарга ошди (1-жадвал).

1-жадвал

Дунё аҳолиси, урбанизация даражаси, ҳосил йиғиб олинган ерлар ва мева-

сабзавот ишлаб чиқаришнинг ўсиши

Кўрсаткичлар

1990 й. 2000 й. 2014 й.

1

2

3

4

Аҳоли сони, млн. киши

5 320,8

6 127,7

7 243,8

Шаҳарлардаги аҳоли сони, млн. Киши

3 033,0

3 263,4

3 362,5

Аҳоли жон бошига ЯИМ, АҚШ долл. (ҲҚП*)

8 832

10 241

13 915

Ҳосил йиғиб олинган ерлар, млн. га

1 952

2 061

2 781

Мева ва сабзавот ишлаб чиқариш (2004=100)

58

86

127

Манба: FAO Statistical Pocketbook. World food and agriculture 2015.
*Харид қобилияти паритети.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига

кўра, Ўзбекистон мева ва сабзавотларнинг асосий турларини етиштириш
бўйича дунёнинг етакчи мамлакатлари қаторига киради. Мамлакатимизда олма
етиштириш ҳажми 2000 йилда 453 минг тонна бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2013
йилда 937 минг тоннани ташкил этган, яъни мамлакатимиз ушбу йилларда 97
мамлакат орасида 29-ўриндан 15-ўринга кўтарилган. Узум етиштириш ҳажми
2013 йилда 2000 йилдаги 624,2 минг тоннадан 1,3 млн тоннага ошиб, ушбу давр
мобайнида таҳлил қилинаётган 95 мамлакат орасида 22-ўриндан 16-ўринга
кўтарилган. Шунингдек мамлакатимизда 2013 йил маълумотларига кўра ўрик
етиштириш ҳажми 430 минг тоннани ташкил қилиб, бу кўрсаткич бўйича


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

таҳлил қилинган 72 мамлакат орасида 3-ўринни, гилос етиштириш ҳажми 100
минг тоннани ва 71 мамлакат орасида 5-ўринни, сабзи ва шолғом етиштириш
ҳажми 1,6 млн. тоннани ва 132 мамлакат орасида 3-ўринни, помидор
етиштириш ҳажми 2,3 млн тоннани ва 177 мамлакат орасида 13-ўринни
эгаллаган. Сабзавотлардан картошка, пиёз, карам ва бошқа турларини
етиштириш бўйича мамлакатимиз дунёда юқори етиштириш улушига эга (2-
жадвал). Мева ва сабзавотлар етиштиришнинг бу юқори кўрсаткичлари
мамлакатимизнинг ушбу тармоқдаги улкан экспорт имкониятларини кўрсатади.

2-жадвал

Ўзбекистоннинг баъзи мева ва сабзавот турлари бўйича етиштириш миқдори ва

шу кўрсаткичга кўра жаҳондаги ўрни

Сўнгги йилларда мева-сабзавот етиштириш ҳажмининг ошиб боришига

янги ҳосил йиғиб олинадиган майдондарнинг яратилиши ҳамда маҳсулот
турлари бўйича ҳосилдорликнинг ортиб бориши эвазига эришилмоқда. Баъзи
мева-сабзавот турларининг ҳосилдорлик кўрсаткичлари бўйича БМТнинг Озиқ-
овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра гилос, ўрик, сабзи
ва шолғом, карам етиштиришдаги ҳосилдорлик бўйича мамлакатимиз дунёнинг
етакчи мамлакатлари қаторига киритилган. Жумладан мамлакатимизда 2013
йилда гилос хосилдорлиги 83 ц/га ни ташкил қилиб, бу кўрсаткич бўйича
таҳлил қилинаётган 69 мамлакат орасида 8-ўринни, ўрик ҳосилдорлиги 96 ц/га
ни ва 69 мамлакат орасида 19-ўринни, сабзи-шолғом ҳосилдорлиги 600 ц/га ни
ва 127 мамлакат орасида 8-ўринни, карам ҳосилдорлиги 601 ц/га ни ва 150
малакат орасида 7-ўринни эгаллаган. Бошқа мева ва сабзавот турлари
хосилдорлиги бўйича мамлакатимиз етакчи мамлакатлар рейтингида турмасада,
сўнгги ўн беш йилликда ҳосилдорликнинг кескин ошиши натижасида анча
юқори поғоналарга кўтарилганини кўриш мумкин. Жумладан олма
ҳосилдорлиги 2000 йилда 73 ц/га тенг бўлган бўлса, 2013 йилда бу кўрсаткич
102 ц/га ни ташкил қилган, ушбу давр мобайнида таҳлил қилинаётган 96
мамлакат орасида 56-ўриндан 53-ўринга кўтарилган. Узум ҳосилдорлигининг
2000 йилдаги 63 ц/га дан, 2013 йилда 116 ц/га га ошиши туфайли мамлакатимиз
таҳлил қилинаётган 93 мамлакат орасида 54-ўриндан 26-ўринга кўтарилган (3-
жадвал).


Миқдори

(тонна)

Ўрни

Миқдори

(тонна)

Ўрни

Миқдори

(тонна)

Ўрни

Миқдори

(тонна)

Ўрни

Олма

97

453000

29

402000

27

712000

19

937000

15

Узум

95

624200

22

641610

19

987300

16

1322090

16

Ўрик

72

68000

14

170000

6

325000

3

430000

3

Гилос

71

19800

19

22000

19

75000

6

100000

5

Помидор

177

970000

20

1317160

16

2347000

12

2246927

13

Картошка

165

731100

50

924180

47

1692900

35

2205400

30

Пиёз

145

432200

25

546340

26

884000

22

1068576

20

Сабзи ва шолғом

132

288100

17

505750

13

1107000

5

1641882

3

Карам

153

208000

29

287330

26

540000

21

904607

13

Ўзбекистоннинг баъзи мева ва сабзавот турлари бўйича ишлаб чиқариш миқдори ва

шу кўрсаткичга кўра жаҳондаги ўрни

Манба:

FAOSTAT маълумотлари асосида муаллифлар томонидан ишлаб чиқилган

2000 йил

2005 йил

2010 йил

2013 йил

Таҳлил

қилинаётган

мамлакатлар

сони

Мева ва сабзавот

турлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

3-жадвал

Ўзбекистоннинг баъзи мева ва сабзавот турлари бўйича ҳосилдорлик шу

кўрсаткичга кўра жаҳондаги ўрни

Миқдори

(ц/га)

Ўрни

Миқдори

(ц/га)

Ўрни

Миқдори

(ц/га)

Ўрни

Миқдори

(ц/га)

Ўрни

Олма

96

73

56

66

65

106

43

102

53

Узум

93

63

54

65

51

92

36

116

26

Ўрик

69

40

46

71

28

92

15

96

19

Гилос

69

57

16

73

8

90

7

83

8

Помидор

175

216

68

239

78

412

50

355

65

Картошка

159

140

84

186

60

239

47

283

30

Пиёз

143

188

51

208

55

353

22

353

22

Сабзи ва шолғом

127

253

38

329

25

622

4

600

8

Карам

150

293

28

281

38

524

14

601

7

Ўзбекистоннинг баъзи мева ва сабзавот турлари бўйича хосилдорлик ва шу кўрсаткичга

кўра жаҳондаги ўрни

Манба:

FAOSTAT маълумотлари асосида муаллифлар томонидан ишлаб чиқилган

2000 йил

2005 йил

2010 йил

2013 йил

Таҳлил

қилинаётган

мамлакатлар

сони

Мева ва сабзавот

турлари

Мева-сабзавот турларининг экспорт кўрсаткичлари бўйича БМТнинг Озиқ-

овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти тадқиқотларига кўра Ўзбекистон мева ва
сабзавот асосий турларининг экспорти бўйича жаҳон бозорларида салмоқли
ўринга эга. Мамлакатимиз 2013 йилда ўрик, узум, карам, сабзи ва шолғом
экспорти бўйича дунёда етакчи йигирма мамлакат қаторидан ўрин олган.
Жумладан, мамлакатимизнинг ўрик экспорти 58 минг тоннадан ортиқ бўлиб,
таҳлил қилинаётган 113 мамлакат орасида 2-ўринни, узум экспорти 120 минг
тоннани ташкил қилиб, 136 мамлакат орасида 12-ўринни банд этган.
Шунингдек, карам экспорти 61 минг тоннадан ортиқ бўлиб, бу кўрсаткич
бўйича таҳлил қилинаётган 151 мамлакат орасида 8-ўринни, сабзи-шолғом
экспорти қарийб 32 минг тоннани ташкил қилиб, бу кўрсаткич бўйича 141
мамлакат орасида 17-ўринни эгаллаган (4-жадвал).

4-жадвал

Ўзбекистоннинг баъзи мева ва сабзавот турлари бўйича етиштириш миқдори ва

шу кўрсаткичга кўра жаҳондаги ўрни

Миқдори

(тонна)

Ўрни

Миқдори

(тонна)

Ўрни

Миқдори

(тонна)

Ўрни

Миқдори

(тонна)

Ўрни

Олма

153

17633

25

4566

47

2003

55

1653

58

Узум

136

91485

7

108991

9

54022

16

120000

12

Ўрик

113

1288

19

11827

5

20551

5

58260

2

Гилос

119

45

39

-

-

-

-

-

-

Помидор

168

43651

13

57811

15

50893

20

16099

32

Картошка

171

9347

42

2083

60

75

104

64

105

Пиёз

160

66283

12

92640

11

30000

32

11615

41

Сабзи ва шолғом

141

4647

23

14569

17

6474

26

31760

17

Карам

151

7373

21

24072

14

44406

12

61122

8

Ўзбекистоннинг баъзи мева ва сабзавот турлари бўйича экспорт миқдори ва шу

кўрсаткичга кўра жаҳондаги ўрни

Манба:

FAOSTAT маълумотлари асосида муаллифлар томонидан ишлаб чиқилган

2000 йил

2005 йил

2010 йил

2013 йил

Таҳлил

қилинаётган

мамлакатлар

сони

Мева ва сабзавот

турлари

Республикамизда 2014 йилдаги мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти

таркибининг 74 %дан ортиғи ёки 452,6 минг тоннаси барра мева-сабзавот
маҳсулотлари улушига, 13,4 % (82,3 минг тонна) дуккакли маҳсулотлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

улушига, 12,6 % (77,0 минг тонна) қуритилган мевалар улушига тўғри келди.
Агар 2010 йилда барра, дуккакли ва қуритилган мева маҳсулотларининг
экспорти 690,5 минг тонна ёки 1,2 млрд. АҚШ долл. ни ташкил этган бўлса, бу
кўрсаткич 2014 йилда мос равишда 611,9 минг тонна ва 1,5 млрд. АҚШ долл.ни
ташкил қилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти

ҳажми мамлакатимиз умумий экспорти ҳажмининг 9 фоизидан кўпроғини,
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари умумий экспортининг
қарийб 50 фоизини ташкил қилади. Бу эса мева-сабзавотчилик тармоғининг
нафақат қишлоқ хўжалигида, балки бутун мамлакат иқтисодиётида катта
аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.

Мева-сабзавот

маҳсулотлари

географик

жойлашуви

ва

иқлим

шароитларидан

келиб

чиқиб,

республикамизнинг

асосан

қуйидаги

минтақаларида етиштирилмоқда. Жумладан, Самарқанд (мева-сабзавот
маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмига нисбатан 16,8%), Тошкент
(15,5%), Андижон (12,9%), Фарғона (8,7%), Сурхондарё (8,1%), Наманган
(7,1%) ва Бухоро (6,8%) вилоятлари мева-сабзавот маҳсулотлари асосий
етиштириб берувчилари ҳисобланади [6].

Юқорида келтирилган таҳлил натижаларига асосан, соҳа доирасида

аниқланган муаммоларнинг ҳал этилиши бўйича қуйидаги таклиф ва
хулосаларни беришимиз мумкин:

-

мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишда мавжуд

молиявий ресурсларни ҳудудлар бўйича мақсадли равишда тақсимлаш;

-

мева-сабзавотларни қайта ишлаш, сақлаш ва агрологистика

инфратузилмасини устувор равишда шакллантириш ва ривожлантиришга урғу
бериш;

-

ҳудудларда селекция ишларини жадаллаштириш, халқаро стандартлар

даражасида сертификатлаш марказларини ташкил этиш;

-

товарлилик даражаси юқори бўлган йирик мева-сабзавот етиштирувчи

хўжаликлар ташкил этиш, асосан деҳқончилик устун бўлган туманларда мева-
сабзавотни қайта ишлаш, сақлаш ва экспорт билан шуғулланадиган
агрофирмаларни ташкил этиш.

-

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан,

олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни
изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка
янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. //Халқ сўзи. 16 январь
2016 йил.

2.

https://www.uzdaily.uz/articles-id-26502.htm.

3.

http://agro.uz/uz/information/about_agriculture/574/5822/

4.

http://gazeta.norma.uz/publish/doc/text122185_kuz_gamini_qishda_eng

5.

http://ut.uz/ru/ekonomika/v_uzbekistane_prodlili_razreshenie_na_eksport_ov

oshey_i_fruktov_avtotransportom


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

6.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Ўзбекистон

қишлоқ хўжалиги. Тошкент-2015.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Бош максадимиз - мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб бораётган ислохотларни, иктисодиётимизда таркибий узтаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йул очиб бериш хисобидан олдинга юришдир. //Халк сузи. 16 январь 2016 йил.

https://www.uzdaily.uz/articles-id-26502.htm.

http://agro.uz/uz/information/about_agriculture/574/5822/

http://gazeta.norma.uz/publish/doc/text 122185_kuz_gamini_qishda_eng

http://ut.uz/ru/ekonomika/v_uzbekistane_prodlili_razreshenie_na_eksport_ov oshey_i_fruktov_avtotransportom

Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитаси. Узбекистон кишлок хужалиги. Тошкент-2015.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов