Влияние фондовых рынков на привлечение инвестиций в экономику Узбекистана

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
19-28
31
5
Поделиться
Хайдаров, У. (2015). Влияние фондовых рынков на привлечение инвестиций в экономику Узбекистана. Экономика и инновационные технологии, (2), 19–28. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8289
У Хайдаров, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Эта статья показывает особые стороны воздействия фондовых рынков на привлечении инвестиций в экономику Узбекистана. Для описания основной проблемы статьи автор подходил исходя из зарубежного, особенно Западно Европейского опыта. В статье было показано роль фондовых рынков в привлечении прямых иностранных инвестиций национальную экономику.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ў.А. Ҳайдаров,

мустақил изланувчи, ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИГА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ

ҚИЛИШДА ФОНД БОЗОРЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ

Эта статья показывает особые стороны воздействия фондовых рынков

на привлечении инвестиций в экономику Узбекистана. Для описания основной
проблемы статьи автор подходил исходя из зарубежного, особенно Западно
Европейского опыта. В статье было показано роль фондовых рынков в
привлечении прямых иностранных инвестиций национальную экономику.

This article shows the particular sides of stock markets’ impact to attract

investments to economy of Uzbekistan. The author made an approach to the main
problem from the viewpoint of foreign experience, especially the Western European
experience. There has been demonstrated a great role of stock markets in attraction
of foreign direct investments to national economy.

Калитли сўзлар:

фонд бозори, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар,

қимматли қоғозлар, инвестиция сиёсати, инвестиция фаолиятини бошқариш.

Республика

иқтисодиётининг

тараққиётини

таъминлашда

инвестицияларнинг роли бениҳоя катта бўлиб, у энг аввало, иқтисодиётни
интенсив ривожлантириш асосида ҳамда янги техника-технологиялар жалб
этиш ва ўзлаштириш негизида ривожлантириш билан изоҳланади.
Мамлакатимизнинг жаҳон иқтисодиёти сари фаол кириб бориши ва дунё
бозорида ўз позициясига эга бўлиб бораётганлиги кўп жиҳатдан ҳукуматимиз
томонидан олиб борилаётган оқилона инвестиция сиёсатининг ривожланиши
билан изохланади. Президентимиз И. А. Каримов таъкидлаганидек, “Ўтган йил
якунларини сарҳисоб қилар эканмиз, авваламбор шуни таъкидлашимиз керакки,
глобал жаҳон иқтисодиётида ҳали-бери сақланиб қолаётган жиддий
муаммоларга қарамасдан, 2012 йилда Ўзбекистон ўз иқтисодиётини барқарор
суръатлар билан ривожлантиришни давом эттирди, аҳоли турмуш даражасини
изчил юксалтиришни таъминлади, дунё бозоридаги ўз позициясини
мустаҳкамлади”[1].

Инвестицияларнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан илмий асосланган ва

оқилона ишлаб чиқилган инвестиция сиёсатига боғлиқ бўлади. Тўғри ва
оқилона олиб борилган инвестиции сиёсати мамлакат иқтисодиётига ички ва
ташқи инвестициялар ҳажмини оширади ва пировард натижада иқтисоднинг
ўсишига эришилади.

Ҳозирда инвестицияларни қабул қилиб олувчи давлатнинг чет эл


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

инвестицияларига нисбатан кафолатни таъминловчи инвестиция сиёсати,
самарали ва барқарор фаолият юритувчи хуқуқий тизими ҳам муҳим аҳамиятга
эга. Инвестиция сиёсати - хориж инвестициялари киритилишини тартибга
солиш, инвестицияларни қабул қилиб олувчи давлат иқтисодиётига
маблағларни сафарбар этишнинг ҳаракат йўналишларини белгилаб бериш ва
уларни рағбатлантиришни таъминлайди. Президентимиз И.А. Каримов

Барчамиз оддий бир ҳақиқатни яхши англаб олишимиз даркор -

инвестицияларсиз модернизация ҳам, янгиланиш ҳам бўлмайди”[2], - деб бежиз
таъкидламаган.

Фонд бозорлари мамлакат иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилишда

муҳим аҳамиятга эга бўлган асосий институтлардан биридир. Мустақилликни
қўлга киритганидан сўнг замонавий бозор муносабатларини ривожлантиришни
мақсад қилган Ўзбекистонда фонд бозорини шакллантириш эҳтиёжи юзага
келиб, ҳозирги кунда у ўз иштирокчиларига ва ривожланган инфратузилмага эга
бўлган барқарор фаолият юритувчи институтга айланди.

Бугунги кунда Ўзбекистон фонд бозори муҳим ўзгаришларни бошидан

кечирмоқда. Бу борада ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатидан муваффақиятларга
эришилмоқда. Бу қуйидагиларда ўз ифодасини топмокда: фонд бозоридаги
савдо айланмаларининг ўсиши; битимлар интенсификацияси

*

; умумий савдо

ҳажмида биржа сегменти улушининг доимий равишда ўсиши; бутун фонд
бозори инфратузилмасининг ривожланиши; қонуний базанинг такомиллашиши.

Бугунги кунда хорижий инвесторлар учун Ўзбекистон ундаги

барқарорлик, асосий энергия ресурсларининг нисбатан арзон қийматга эгалиги,
зарурий хомашёнинг мавжудлиги, малакали ва юқори даражада рақобатбардош
ишчи кучи каби кўрсаткичлар бўйича минтақадаги бошқа мамлакатлар орасида
ҳар томонлама ижобий аҳамиятга эга бўлган ва манфаат келтирадиган мамлакат
сифатида эътироф этилмоқда. Мамлакатимиз ҳукумати томонидан иқтисодий
ўсишни янада жадаллаштириш, хусусан, ишлаб чиқаришга фақат юқори
технологияларни жалб этиш мақсадида максимал даражада қулай ва жозибали
инвестицион муҳитни яратишга ҳаракат қилинмоқда.

Президентимиз томонидан 2012 йилда қабул қилинган “Тўғридан-тўғри

хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармон фикримизга яққол далил бўла олади.

Ўзбекистонда юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқаришни

ривожлантиришга

тўғридан-тўғри

хорижий

инвестицияларнинг

жалб

этилишини кафолатлаш имкониятлари катта бўлиб, бу қуйидагиларда ўз аксини
топмоқда: (1) Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар олдида ҳеч қандай қарздорлик

*

Бу ерда фонд бозорида битимларни тузиш ва амалга ошириш жараёнининг самарали ташкил этилиши

назарга тутилмокда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

мажбуриятларининг мавжуд эмаслиги ҳар қандай халқаро молиявий
институтнинг Ўзбекистонга маблағ беришга тайёр эканлигидан далолат беради;
(2) Ўзбекистонда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар орқали юқори
технологияларга асосланган ишлаб чиқаришларнинг яратилиши хорижий
инвесторлар учун нафақат 60 млн. аҳолиси бўлган Марказий Осиё бозорига,
балки 300 млн. аҳолиси бўлган МДҲ мамлакатлари бозорига чиқиш
имкониятини таъминлайди; (3) мамлакатда юқори молиявий имкониятларга эга
Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолият
юритиб келмоқда ва ҳ.к.

Умуман, кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати

томонидан мамлакатда ишлашга тайёр бўлган хорижий инвесторлар учун зарур
кафолатларни таъминлаш ҳамда йирик инвестицияларни жалб этиш учун зарур
бўлган ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича кенг
кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, мамлакатимизда “Навоий” ва
“Ангрен” каби эркин иқтисодий ҳудудларнинг ривожлантирилаётганлиги
фикримизнинг яққол исботи бўлиб, улардаги инвестицион лойиҳаларни амалга
оширишда давлат барча ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришни
ўз зиммасига олмоқда, шунингдек, хорижий инвесторлар учун кенг кўламдаги
солиқ ва бож имтиёзларини тақдим этмоқда. Шунингдек, мамлакатимизда
Хитой билан ҳамкорликда юқори технологиялар паркининг яратилаётганлиги
инновацион аҳамиятга эга бўлган рақобатбардош ишлаб чиқаришларнинг
кенгайишига туртки бўлади (Ушбу лойиҳанинг бажарилишига Хитой
томонидан 50 млн. АҚШ доллари ҳажмида инвестиция қилиш
режалаштирилган).

Хулоса қилиб айтсак, мамлакатимизда юқори технологияларга асосланган

ишлаб чиқаришларни ривожлантириш мақсадида тўғридан-тўғри хорижий
инвестицияларни жалб этиш орқали нафақат янги корхоналарни барпо этиш,
балки собиқ Иттифоқ давридан қолган эскирган асбоб-ускуналарга эга
корхоналарни энергия тежовчи илғор технологиялар билан янгилаш бўйича
кўплаб ижобий муваффақиятларга эришилмоқда. Умид қиламизки, яқин
келажакда бундай муваффақиятларнинг давоми сифатида мамлакатимизнинг
хорижий инвестициялар иштирокидаги янги корхоналар фаолият юритувчи
барча

ҳудудларида

замонавий

такомиллашган

хизмат

кўрсатиш

инфратузилмалари ривожлантирилади.

Кўплаб мамлакатларда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар очиқ

бозор шароитида рақобатбардош маҳсулот ва хизматлар таклиф эта оладиган
корхоналарни миллий иқтисодиётга жалб этиш имконияти сифатида эътироф
этилади. Бундан ташқари, улар мамлакатларда, хусусан, ўтиш иқтисодиётидаги
мамлакатларда иқтисодий ўсиш ва бандликни оширишнинг муҳим омили
сифатида талқин этилади. Айнан шунинг учун ҳам, ўтиш иқтисодиётидаги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

мамлакатлар орасида хорижий капиталнинг ушбу тури учун курашда юқори
рақобат кузатилади.

Инвестициялар бўйича халқаро ҳисоботга кўра, сўнгги йилларда

тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар қуйидаги 3 та асосий шаклда амалга
оширилмоқда:

1. Сотиб олиш / бирлашиш (Acquisitions & Mergers).
2. Нолдан бошлаб қилинадиган инвестициялар (Greenfield investment).
3. Қўшма корхоналар (Joint ventures).
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг энг катта ҳажми сотиб

олиш/бирлашишга тўғри келади (90% атрофида), 1% дан камроғи нолдан
бошлаб қилинадиган инвестициялар ҳиссасига тўғри келса, 10% атрофида
қўшма корхоналар ҳиссасига тўғри келади.

Қўшма корхона ўтиш иқтисодиётидаги мамлакатлар учун алоҳида

қизиқиш уйғотади. Иқтисодий адабиётда қўшма корхона иккига бўлинади:
шартнома асосидаги қўшма корхона (Contractual - JV) ва капитал иштирокидаги
қўшма корхона (Equity - JV). Биринчи турдаги қўшма корхонада капиталнинг
иштироки назарга тутилмайди, иккинчи турдагиси бўлса, тор доирадаги қўшма
корхона сифатида эътироф этилади. Биринчи турдаги қўшма корхона фаолияти
лицензиялар тўғрисидаги келишувлар, асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш
жараёнини, шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар билан боғлиқ
риск омилисиз назоратни амалга ошириш имкониятини берадиган турли-туман
шартномаларни ўзида қамраб олади. Одатда, қўшма корхона бўйича хорижий
ҳамкорлар мажоритар иштирок этишга (50% дан ортиқ бўлган улуш) эришиш
орқали ўз улушларини оширишга ҳаракат қиладилар. Масалан, 1970-1980
йилларда АҚШ корпорациялари қўшма корхоналардаги ўз улушларини 70-80%
гача таъминлай олган.

Жаҳон тажрибасига кўра, қўшма корхоналар асосан қуйидаги ҳолатларда

вужудга келади: ҳамкорлар ва уларнинг мамлакатлари ўртасида катта фарқ
мавжуд бўлган шароитда хорижий инвестор учун ўз хусусий рискларини
тақсимлаш имконияти юзага келади. Масалан, Европа мамлакатларининг
Таиландаги ишлаб чиқариш секторига йўналтирган тўғридан-тўғри хорижий
инвестицияларнинг 16% и “нолдан бошлаб қилинадиган инвестициялар”
ҳиссасига тўғри келса, қолган 84% и қўшма корхоналар ҳиссасига тўғри келади.
Бунда ривожланган мамлакатларнинг трансмиллий корпорацияларига хос
бўлган сотиб олиш / бирлашиш шакли деярли амал қилмайди.

Хусусан, бундай умумжаҳон йўналиш Ўзбекистон миллий иқтисодиётини

ислоҳ қилишнинг бошланғич даврида намоён бўлиб, бунда хорижий
инвесторлар, айниқса Ўзбекистоннинг йирик инвестор мамлакатлари асосан
қўшма корхона шаклидаги корхоналарни яратишга интилди (хорижий корхона
мақомидаги корхонани яратишга нисбатан камроқ даражада эътибор


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

қаратилди).

Қабул қилувчи мамлакатда трансмиллий корпорациянинг технологик

ишлаб чиқариш даражаси қанчалик юқори шаклланса, мажоритар
ваколатхоналар ёки 100% лик капиталга эга чет эл фирмаларини яратишга
бўлган талаб шунчалик юқори бўлади. Шунинг учун ҳам жаҳон амалиётида
тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг қўшма корхона
шакли сотиб олиш / бирлашиш шакли сингари кенг тарқалмаган. Бир қатор
мамлакатларда қўшма корхоналарнинг яратилиши бозордаги янгилик,
бозордаги вазиятнинг алоҳида такомиллашмаган йўналишлари, миллий
ҳукуматларнинг хорижий инвестицияларни жалб этиш масаласи бўйича
сиёсатлари билан белгиланади. Масалан, Беларусь Республикасида хорижий
инвестициялар иштирокидаги 4218 та тижорат ташкилотларидан фақат 54 таси
трансмиллий корпорацияларнинг филиалларини намоён этган бир пайтда аҳоли
жон бошига жалб этилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар бўйича
етакчи мамлакатлар ҳисобланган Эстония, Венгрия, Словакия, Хорватия
кабиларда бундай филиалларни минглаб учратиш мумкин.

Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиш даражасига қараб қонуний

база такомиллашиб бормоқда, миллий корхоналарнинг мустаҳкамланиши,
иқтисодий муносабатларнинг либераллашуви бўлса, хорижий капитални
тартибга солиш соҳасида доимий равишда ижобий силжишларга олиб келмоқда.
Хорижий тадбиркорлар учун қулайликлар яратиш, барқарорликни кафолатлаш,
шунингдек, ишончнинг ортиши ўз ижобий натижаларини бера бошлади. Агар,
2001 йилда хорижий капитал иштирокидаги 1795 та корхонадан фақат 83
тасигина 100 %лик хорижий капиталга эга корхоналар бўлган бўлса (4,6%),
2010 йилга келиб 4057 та корхонадан 1513 таси ёки 37,3% и хорижий
корхоналарни ташкил этди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда қўшма корхонанинг иккита шакли ҳам, яъни

хорижий капитал иштирокидаги қўшма корхона ва шартнома асосидаги қўшма
корхона шакллари ҳам ривожланган. Масалан, музлаткич ишлаб чиқариш
бўйича жаҳондаги етакчилардан бири бўлган “LG Electronics” компаниясининг
ушбу бозор сегментига бўлган қизиқиши Самарқанддаги “СИНО” очиқ турдаги
акциядорлик жамияти билан ҳамкорлик ўрнатишга олиб келди. Шартнома
асосида LG компанияси томонидан етказиб бериладиган технологиялар ва
асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда Самарқандда Жанубий Кореялик
ҳамкорнинг

савдо

маркаси

остида

музлаткичлар

ишлаб

чиқариш

режалаштирилган.

Республикадаги менежерлар учун қўшма корхонадаги миноритар

улушдан мажоритар улушга ўтиш сари интилиш ҳар томонлама манфаатлидир.
Мамлакатда шундай бир барқарор йўналишлар юзага келган бўлиб, уларга кўра
хорижий инвестор миллий бозорга кириб келиш босқичида камроқ ҳиссага


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

эгалик қилади, сўнгра миллий бозордаги муваффақияти ва ишончининг ортиб
боришига қараб корхонага максимал даражада тўлиқ эгалик қилишга интилади
(100% гача).

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида тўғридан-тўғри хорижий

инвестицияларни жалб қилишнинг 3 та шакли ҳам, яъни “сотиб олиш /
бирлашиш”, “қўшма корхона” ва “нолдан бошлаб қилинадиган инвестициялар”
шакллари ҳам ривожланиб бормоқда. Ушбу шаклларнинг ривожланганлик
даражасининг турли-туманлиги бозор муносабатларининг замонавий даражаси,
инвестицион сиёсатнинг устувор йўналишлари, республикадаги инвестиция
иқлимининг ҳолати ва истиқболларини намоён этади. Масалан, юқори
технологиялар билан боғлиқ соҳаларда (автомобиль тармоғи), хорижий
корпорациялар “нолдан бошлаб қилинадиган инвестициялар” га нисбатан кучли
ҳамкор билан қўшма корхона яратишни афзал билади.

МДҲ, Марказий ва Шарқий Европа, Жануби-Шарқий Осиё

мамлакатларининг тажрибасига кўра, қўшма корхона тўғридан-тўғри хорижий
инвестицияларни жалб қилишнинг вақтинчалик (ўтиш даврига хос бўлган)
шакли ҳисобланади. 100 % лик хорижий капиталга эга (мажоритар иштирок)
шуъба корхоналарининг дастлаб пайдо бўлиши ва кейинчалик кўпайиши, сотиб
олиш ва бирлашишларнинг ошиши (дастлаб миллий корхоналар ўртасида),
“янги” инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг кенгайиши маълум
даражада қўшма корхоналарнинг сони камайишига олиб келади.

Ўзбекистон шароитида “қўшма корхона” 1990 йилларда ягона

инвестициялаш шакли ва 2000 йилларда тўғридан-тўғри хорижий
инвестицияларни жалб қилишнинг устувор шакли сифатида хорижий
капитални нотаниш бозор муҳитига ўтказиш бўйича дастлабки функцияни
бажарди. Айтиш мумкинки, ислоҳот жараёнларининг ривожланиш даражасига
кўра, унинг аҳамияти мунтазам равишда камайиб боради. Эҳтимол, вақт ўтиши
билан Қўшма корхона шакли фақатгина муайян тармоқларда иқтисодий
хавфсизлик нуқтаи назаридан ёки мамлакатни Жаҳон савдо ташкилоти
қоидаларига қўшилишга тайёрлаш жараёнида вақтинчалик вақтинчалик ҳимоя
нуқтаи назаридан устувор аҳамият касб этади. Шунингдек, минтақавий ва
жаҳон бозорларида стратегик мустаҳкамланиш вазифаларини ҳал этиш учун
йирик корпорациялар иштирокида стратегик альянсларнинг юзага келиш
имконияти ҳам мавжуд (автосаноат, тўқимачилик саноати, енгил саноат, мева-
савзовот саноати, қурилиш материаллари саноати).

Мустақиллик йиллари мобайнида мамлакатимиз фонд бозорида қуйидаги

муваффақиятларга эришилди:

1) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш соҳасида 115 дан ортиқ

меъёри-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди;

2) 30 мингдан ортиқ давлат корхоналари хусусийлаштирилди ва уларнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

базасида 1300 дан ортиқ акциядорлик жамиятлари фаолият кўрсатмоқда;

3) ушбу акциядорлик жамиятлари томонидан 9,5 трлн.сўмдан ортиқ

номинал қийматдаги акциялар муомалага чиқарилган;

4) бугунги кунда Республикада 140 дан ориқ инвестиция институтлари

фаолият кўрсатмоқда, савдо ташкилотчилари ва брокерлик компанияларининг
тизими ҳамда икки босқичли депозитарий яратилди.

Ҳозирги пайтда “Тошкент” Республика фонд биржаси мамлакат қимматли

қоғозлар бозоридаги асосий ташкилот ҳисобланади. Умуман, мамлакатимизда
қимматли қоғозлар бозори инфратузилмаси такомиллашиб бормоқда. Унга
“Тошкент” РФБ дан ташқари қуйидагилар киради:

икки босқичли депозитарийлар тизими;

ҳисоб-китоб-клиринг палатаси;

банклараро савдо тизими;

“Элсис-савдо” биржадан ташқари савдоларнинг электрон тизими;

брокерлик идоралари;

инвестиция фондлари;

бошқарувчи компаниялар.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, Ўзбекистонда

қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган
комплекс чора-тадбирлар ўз ижобий натижаларини бермоқда. Кенг кўламдаги
истиқболларга эга фонд бозорини модернизация қилишда ўзаро манфаатли
ҳамкорлик уни жаҳон стандартлари даражасига кўтариш имконини беради.

Бугунги кунда Корея фонд биржаси бундай жараёнларнинг фаол

иштирокчиси ҳисобланади. 2010 йилнинг 28 октябрида Корея фонд биржаси
билан Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан
чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўртасида қимматли
қоғозлар бозорини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандуми
имзоланган. Ушбу меморандум асосида бирлашган ишчи қўмита яратилган
бўлиб, унинг таркибига қимматли қоғозлар бозоридаги вазиятни ўрганиш учун
иккала томондан ҳам экспертлар кирган. Қимматли қоғозлар бозорини ишончли
ва самарали фаолият юритиши ҳамда уни тартибга соладиган қонуний базани
ўрганиш учун зарур ахборот технологиялари масалалари бўйича тренингларни
ташкил этишда ҳамкорлик йўлга қўйилган. Самарали ҳамкорлик учун бошқа
бир муҳим бўлиб 2011 йилнинг 23 августида иккала тизим томонидан
имзоланган Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорини модернизация килиш
бўйича Бош битим ҳисобланади.

Корея фонд биржаси “калит билан топшириш” шарти асосида

Ўзбекистоннинг фонд бозори учун Ягона дастурий – техник мажмуани жорий
этиши керак бўлиб, ушбу мажмуа қуйидагилардан иборат:

1)

дастурий таъминот;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

2)

серверли ва телекоммуникация хизмати кўрсатиш;

3)

маҳаллий мутахассисларни ўқитиш ва бир йил давомида кафолатли

хизматни тақдим этиш;

4)

қонуний базани такомиллаштиришда кўмак бериш.

Мамлакатимизда

фонд

бозорини

жаҳон

талаблари

асосида

ривожлантириш бўйича қуйидаги тадбирлар амалга оширилмоқда:

1) бозордаги профессионал фаолият имкониятлари кенгайиб бормоқда

(масалан, фонд бозоридаги фаолиятни бошқа фаолият турлари билан бирга
олиб боришга бўлган аввалги чекловлар бекор қилинди);

2) инвесторлар,

эмитентлар ва фонд бозорининг профессионал

иштирокчилари учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар
мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда;

3) биржа

савдоларида

акциялар

олди-сотдисининг

очиқлилик

тенденциялари кучаймоқда;

4) қимматли қоғозлар бозорини давлат томонидан тартибга солиш

такомиллашиб бормоқда;

5) инвестиция воситачилари, депозитарийлар ва бошқа инвестиция

институтларининг фаолияти янада фаоллашиб бормоқда.

Фонд бозори фаолиятининг муваффақиятли ташкил этилиши мамлакат

иқтисодий ривожланишининг асосий вазифаларидан бири бўлиб, унинг
инвестицияларни жалб этишга таъсири қуйидагича:

1) фонд

бозорининг

воситалари

иқтисодиётнинг

турли-туман

тармоқларини

модернизация

қилиш,

техник

ва

технологик

қайта

қуроллантириш жараёнларини инвестицияли таъминлашнинг истиқболдаги
манбаи бўлиши мумкин;

2) фаол ривожланаётган фонд бозори турли категориялардаги инвесторлар,

шу жумладан аҳолига ўз қуйилмаларини диверсификация қилиш хамда бўш пул
маблағларини қимматли қоғозларни харид қилиш ва улар бўйича даромадлар
олишга йўналтириш имконини беради.

Ўзбекистон иқтисодиётига инвестицияларни жалб килишда фонд

бозорларининг таъсирини ошириш учун қуйидагиларга эътибор берилса
мақсадга мувофиқ бўларди:

1. Иккиламчи фонд бозорини ривожлантириш ҳамда унга аҳолининг

кенг қатламлари ва кичик бизнесни жалб қилиш ҳали ҳам долзарб
вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

Бундай муаммони ҳал этиш учун,

биринчидан, ҳам биржа ҳам биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозори учун
алоҳида-алоҳида рағбатлантирувчи тариф сиёсатлари бўлиши керак. Чунки
йирик инвесторлар, кичик бизнес ва аҳолининг имкониятлари турлича бўлади.
Иккинчидан, аҳолининг фонд бозори тўғрисидаги билимлари даражасини
ошириш зарур.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Бугунги кунда акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга катта

эътибор қаратилаяпти, бироқ қандай қилиб акциядор бўлиш, кимга мурожаат
этиш, нима ҳақида сўраш, қандай акцияларни сотиб олиш ва бошқа шу кабилар
тўғрисидаги зарурий маълумотлар деярли мавжуд эмас, ёки мавжуд бўлганда
ҳам барча учун очиқ эмас. Жойларда бу борада семинарлар ва давра столлари
ўтказилмоқда, лекин бу бундай муаммони ҳал этиш учун етарли эмас, чунки
уларга нисбатан кам сонли кишилар ташриф буюриши мумкин. Алоҳида
таъкидлаш жоизки, ҳозирги вақтда эмитентлар ва потенциал инвесторлар –
жисмоний шахслар учун ягона услубий кўрсатма – тавсиялар яратиш устида иш
олиб борилмоқда.

2.

Яна бир ҳал қилувчи омил ликвидли товарни таклиф этишдир.

Ҳар

қандай йирик корхонанинг ҳар қандай акцияларини сотиб олиш имкониятига
эга бўлиши зарур. Бугунги кунда ушбу масала борасида тегишли давлат
ташкилотларида зарур ишлар олиб борилмоқда (Масалан, Давлат рақобат
қўмитасида).

3.

Албатта, маълумотларнинг очиқлилиги таъминланиши керак.

Агар инвесторлар акцияларнинг нима учун чиқарилаётганлигини, корхонанинг
пуллари қаерга йўналтирилишини, уларнинг қайтиши ёки қайтмаслик хавфи,
даромад қандай бўлишини билсалар, у ҳолда улар аниқ эмитентнинг қимматли
қоғозларини харид килиш тўғрисида янада аниқ қарорлар қабул қиладилар
ҳамда акцияларни осон сотиш мумкинлиги тўғрисида кафолат мавжуд бўлади.

Хулоса килиб айтсак, юқоридаги каби тавсиялар амалга оширилса,

биринчидан, корхоналар ўз ривожланишлари учун анча молиявий маблағларни
жалб этиши мумкин. Ахир майда акциядорларнинг бирлашган капитали катта
маблағни ташкил этиши мумкин бўлиб, бу ўз навбатида, корхоналар учун ўз
қўйилмалар портфелларини диверсификация қилиш ва активларнинг
хилма-хиллигини ошириш имкониятини беради.

Иккинчидан, бугунги кунда бутун дунёда қимматли қоғозлар

даромадларнинг қўшимча манбаи ҳисобланади. Қимматли қоғозларни жалб
ишда инвестициялар бўйича харажатларнинг кам бўлишини ҳисобга олсак,
фонд бозоридаги операциялардан келадиган даромад муҳим даражада ошиши
мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва

модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш. //Халқ сўзи, 2013 йил, 19
январь.

2.

Каримов И. А. Янгиланиш ва барқарор тараққиёт йўлидан янада изчил

ҳаракат қилиш, халқимиз учун фаровон турмуш шароити яратиш – асосий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

вазифамиздир. –Т.: Ўзбекистон, 2010.

3.

Ахмедов О.М.Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни

бошқариш. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият
қурилиши академияси; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш
қўмитаси. –Т.:Akademiya, 2011. -129 б.

4.

Аллель Дж. Эффективные инвестиции. Как зарабатывать на росте и

падении акций, инфляции, скачках цен на нефть … и не только / Пер.с англ.
Под ред. В.В.Ильина. – СПб.: Питер,2009.-416 с.: ил. - (Серия «Трейдинг &
инвестиции»).

5.

Хазанович Э.С. Иностранные инвестиции: учебное пособие/

Э.С.Хазанович. 2-е изд., стер. - М.:КНОРУС, 2011.-312с.

6.

Левенцев Н.Н., Костюнина Г.М. Международное движение капитала

(Инвестиционная политика зарубежных стран): Учебник. - М.: Экономистъ,
2007. - 368 с.

7.

Черкасов

В.

Е.

Международные

инвестиции.

Учебно-практическое пособие. - М.: Дело, 2007. - 160 с.

8.

Инвестиционная политика: учебное пособие / Ю.Н. Лапыгин, А.А.

Балакирев, Е.В. Бобкова и др. //под ред. Ю.Н. Лапыгина. - М.: КНОРУС,
2005. - 320с.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Бош максадимиз - кснг куламли ислохотлар ва модернизация йулини катъият билан давом эттириш. //Халк сузи, 2013 йил, 19 январь.

Каримов И. А. Янгиланиш ва баркарор тараккиёт йулидан янада изчил харакат килиш, халкимиз учун фаровон турмуш шароити яратиш - асосий вазифамиздир. -Т.: Узбекистон, 2010.

Ахмедов О.М.Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни бошкариш. Узбекистон Республикаси Президент хузуридаги Давлат ва жамият курилиши академияси; Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиклаштириш кумитаси. -T.:Akademiya, 2011. -129 б.

Аллель Дж. Эффективные инвестиции. Как зарабатывать на росте и падении акций, инфляции, скачках цен на нефть ... и не только / Пер.с англ. Под ред. В.В.Ильина. - СПб.: Питер,2009.-416 с.: ил. - (Серия «Трейдинг & инвестиции»).

Хазанович Э.С. Иностранные инвестиции: учебное пособие/ Э.С.Хазанович. 2-е изд., стер. - МлКНОРУС, 2011.-312с.

Левенцев Н.Н., Костюнина Г.М. Международное движение капитала (Инвестиционная политика зарубежных стран): Учебник. - М.: Экономисте, 2007. - 368 с.

Черкасов В. Е. Международные инвестиции.

Учебно-практическое пособие. - М.: Дело, 2007. - 160 с.

Инвестиционная политика: учебное пособие / Ю.Н. Лапыгин, А.А. Балакирев, Е.В. Бобкова и др. //под ред. Ю.Н. Лапыгина. - М.: КНОРУС, 2005. - 320с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов