Факторы, влияющие на изменение эффективности инвестиций, и способы расчета их влияния

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
245-253
5
2
Поделиться
Астанакулов, О. (2021). Факторы, влияющие на изменение эффективности инвестиций, и способы расчета их влияния. Экономика и инновационные технологии, (3), 245–253. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11886
Олим Астанакулов, Международная исламская академия Узбекистана Исламская экономика и финансы

заведующий кафедрой к.э.д., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статья посвящена анализу аспектов инвестиционной привлекательности и процессу ее оценки в повышении инвестиционной активности предприятий, а также структурным изменениям в инвестиционной политике страны, которые будут реализованы в будущем.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

244

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ИНВЕСТИЦИЯ САМАРАДОРЛИГИ ЎЗГАРИШИГА ТАЪСИР

ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР ВА УЛАРНИНГ ТАЪСИРИНИ

ҲИСОБЛАШ ЙЎЛЛАРИ

Астанакулов Олим Таштемирович

Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ислом иқтисодиёти ва молияси”

кафедраси мудири и.ф.д., доц.

E-mail:

astanakulov@gmail.com

Аннотация.

Мақолада корхоналар инвестициявий фаоллигини оширишдаги

инвестиция жозибадорлик жиҳатлари ва уни баҳолаш жараёнлари ҳамда мамлакатнинг
келгусида амалга оширилиши мўлжалланган инвестиция сиёсатидаги таркибий
ўзгаришлар таҳлилига бағишланган.

Калит сўзлар:

инвестиция, корхона инвестиция фаолияти, инвестициявий фаоллик,

глобализация, инвестиция жозибадорлиги, инвестиция муҳити, хорижий инвестиция,
хорижий капитал қуйилма, инвестиция лойиҳаси, инвестиция иқлими.

Аннотация.

Статья

посвящена

анализу

аспектов

инвестиционной

привлекательности и процессу ее оценки в повышении инвестиционной активности
предприятий, а также структурным изменениям в инвестиционной политике страны,
которые будут реализованы в будущем.

Ключевые слова:

инвестиция, инвестиционная деятельность предприятий,

инвестиционная активность, глобализация, инвестиционная привлекательность,
инвестиционная среда, иностранные инвестиции, приток иностранного капитала,
инвестиционный проект, инвестиционный климат.

Abstract.

The article is devoted to the analysis of aspects of investment attractiveness and

the process of its assessment in increasing the investment activity of enterprises, as well as structural
changes in the country's investment policy, which will be implemented in the future.

Keywords:

investment, investment activity of enterprises, investment activity, globalization,

investment attractiveness, investment environment, foreign investment, foreign capital inflow,
investment project, investment climate.

Кириш

Жаҳонда инвестиция фаолиятини ташкил этиш бўйича молиявий ахборотларни

шакллантириш ва таҳлил қилиш мезонлари халқаро ташкилотлар томонидан ишлаб
чиқилган бўлиб, ушбу мезон талаблари асосида давлат миллий компанияларининг
бошқарув тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бироқ,
ҳозирги глобал пандемия шароити дунё мамлакатлари иқтисодиётининг инқирозга юз
тутиш эҳтимолини кескин оширмоқда. Жумладан, Европа Иттифоқи иқтисодчи
олимлари ва экспертлари, “иқтисодий инқирознинг “Талафот даври”да ҳамда
иқтисодий ўсиш

суръатлари кескин пасайиши юз берганда, иқтисодий фаолиятни

тиклашга энг катта ҳисса қўшувчи омил, бу

-

инвестициялар эканлигини

таъкидламоқдалар”

[1]

. Бундай шароитда корхоналар инвестиция фаолияти таҳлилини

амалга ошириш асосида самарали бошқарув қарорларини қабул қилишнинг аҳамияти
ортиб бормоқда.

Халқаро амалиётда нуфузли молия муассасалари ҳисобланган Жаҳон банки,

Халқаро Валюта Фонди, БМТнинг Тараққиёт дастурлари каби халқаро ташкилотлар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

245

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

томонидан компанияларда самарали инвестиция қарорларини

қабул қилиш бўйича

услубий тавсияларни такомиллаштиришга йўналтирилган илмий ишларга алоҳида
эътибор қаратилмоқда

[2]

. Мазкур тадқиқотлар нуфузли тадқиқот марказлари

томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, халқаро стандартларда белгиланган талаблар
асосида хўжалик юритувчи субъектлар инвестиция фаолияти таҳлили усулларини
такомиллаштириш имконини берган.

Ўзбекистонда фаолият юритаётган миллий ҳамда хорижий корхоналарнинг

инвестиция фаолияти натижалари акс этган ҳисоботлари халқаро стандартлар
даражасида, ҳаққоний ва шаффофлиги таъминланган ҳолда шакллантирилмоқда. Бу
мамлакатимизда бизнес юритиш муҳитини яхшилаш билан бирга, тадбиркорлар
манфаатини ҳам оширмоқда. Хусусан, БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти
(UNIDO) томонидан ҳар йили эълон қилинадиган “Рақобатбардош саноат
унумдорлиги” индексининг 2020 йилги ҳисоботида мамлакатимиз илк бор акс
эттирилиб, “0,017 балл билан 152 та мамлакат орасида 92

-

ўринни, МДҲ мамлакатлари

орасида 5

-

ўринни, Марказий Осиё мамлакатлари орасида 2

-

ўринни эгаллагани қайд

этилди”

[8].

Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналиш

сифатида “мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, тўғридан

-

тўғри

инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш, инвесторларнинг бу борадаги давлат
сиёсатининг изчиллигига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва инвесторлар билан
ишлашда давлат тузилмаларининг масъулиятини ошириш”

[6]

, “инвестиция

лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мамлакатни ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантиришнинг, янги ишлаб чиқариш қувватлари ва иш жойларини
яратиш, инфратузилмани такомиллаштириш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш ва
халқ фаровонлиги даражасини ошириш”

[7]

вазифалари қўйилди. Булар хўжалик

юритувчи субъектлар томонидан инвестиция фаолиятини самарали юритиш бўйича
стратегик режалаштириш ва таҳлилини юритиш вазифаларини белгилаб берди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Инвестиция

фаолиятида иқтисодий самарадорликни ошириш, самарадорлик

кўрсаткичларини аниқлаш, уларга баҳо бериш асосида тегишли хулосалар ишлаб
чиқишда муҳим аҳамиятга эга.

Инвестиция самарадорлиги борасидаги тадқиқотлар умумиқтисодий муаммо

сифатида мамлакатимизнинг қатор назариётчи ва амалиётчи олимлари томонидан
тадқиқ этилган.

Жумладан, А.Абдуғаниев фикрича,

«Иқтисод

фанларида

“самарадорлик”

ва “иқтисодий самарадорлик”

тушунчалари

-

мавжуд. Улар мамлакат,

тармоқ, корхона, йўналишлар ҳамда айрим маҳсулотлар бўйича

аниқланиши

мумкин[3].

Иқтисодчи олим И.Қ.Ражабов фикрича, “Самарадорлик тушунчаси бу ишлаб

чиқариш жараёни пировард натижаларини ўзида акс эттирувчи иқтисодий кўрсаткич
сифатида тушунилиши лозим. Иқтисодий самарадорлик моҳияти нафақат ишлаб
чиқариш натижалари ва харажатлар ўртасидаги арифметик рақамлар билан, балки
фойдали натижаларга эришиш йўлида харажатлар миқдорини камайтириш билан
боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш, тақсимот ва айирбошлаш муносабатлари орқали
ифодаланади. Ишлаб чиқариш самарадорлиги харажатлар ва натижалар ўртасидаги
арифметик нисбатгина бўлмасдан, балки ишлаб чиқариш муносабатларини акс
эттирувчи иқтисодий атама...” ҳисобланади[4].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

246

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ушбу корхона самарадорлигига таъсир этувчи омиллар таҳлили борасида,

иқтисодчи олим Е.В.Лапин “Инвестициянинг асосий мақсади сифатиди акциядорлар
томонидан қуйилган мақсадга интилиш.

Самарадорликнинг умумий мезони сифатида

эса

“капитал самарадорлиги” кўрсаткичидан фойдаланиш тўғри

эмас. Бозорда

самарали ишлаш ва корхонанинг юқори рақобатбардошлиги бухгалтерия фойдаси
билан эмас, балки тегишли харажатларни ўз вақтида қоплаш учун зарур бўлган пул
маблағлари билан тавсифланади”.

Юқоридаги иқтисодчи олимларнинг илмий ишларида республикамизда

инвестиция самарадорлиги ўзгаришига таъсир этувчи омиллар ва уларнинг таъсирини
ҳисоблаш

йўлларининг

илмий

-

назарий

ва

методологик

асосларини

такомиллаштиришнинг баъзи жиҳатлари ёритилган. Буларнинг барчаси миллий
иқтисодиётнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбалари ва усулларига
таъсир этувчи омиллар асосида ривожланиш йўлларини тадқиқ этиш ва уларни
молиявий

таъминлашнинг

илмий

-

назарий

ва

методологик

асосларини

такомиллаштириш бўйича чуқур тадқиқотларни амалга оширишни, буларни
мамлакатимиз амалиётига тадбиқ қилиб инвестиция фаолиятининг молиялаштириш
манбалари ва усулларини шакллантиришни ривожлантириш ва такомиллаштириш
лозимлигини талаб қилади.

Тадқиқот методологияси

Инвестиция самарадорлиги ўзгаришига таъсир этувчи омиллар ва уларнинг

таъсирининг

жорий ҳолати таҳлил қилиниб, инвестицияларнинг корхона молиявий

барқарорлигига таъсир этувчи омиллар аниқланган. Таҳлил жараёнида илмий
абстракциялаш, эксперт баҳолаш, индукция ва дедукция, таққослаш, тизимли таҳлил
усулларидан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

Ҳар

бир иқтисодий

-

ижтимоий жараён ҳақида аниқ хулоса чиқариш ва келгуси

истиқблолини белгилаш бўйича таъсирчан бошқарув қарорларини қабул қилиш учун
уларнинг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни ўрганиш тақозо қилинади.
Инвестиция ҳам кўп қиррали жараён бўлиб, кўплаб омиллар таъсирида ўзгариб
боради. Aмалий нуқтаи назардан, инвестиция фаолияти ва инвестиция
самарадорлигига омиллар таъсирини ҳисоблаш бир қадар мураккаб жараён
ҳисобланади.

Шуни таъкидлаш керакки, илмий адабиётларда инвестиция фаолияти ва

инвестиция самарадорлигига таъсир қилувчи омиллар етарлича ўрганилмаган. Бундан
ташқари, муаллифлар орасида ушбу масалани ўрганишда умумий нуқтаи назар
мавжуд эмас.

Корхона даражасида инвестициялар самарадорлигига таъсир қилувчи

омилларга қуйидагилар киритиш мумкин:

корхона юритаётган иқтисодий ва ижтимоий сиёсат самарадорлиги;

самарали инвестиция сиёсатининг мавжудлиги;

маҳсулот сифати ва рақобатбардошлиги;

асосий воситалардан фойдаланиш даражаси ва ишлаб чиқариш қувватлари;

корхонада мавжуд ресурслардан фойдаланишнинг оқилона даражаси;

корхона менежерларининг малакаси ва корхона бошқарувининг мукаммаллик

даражаси;

амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг сифати ва самарадорлиги.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

247

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Бевосита ишлаб чиқаришга қўйилган инвестициянинг самарадорлиги (Qc)

ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини (Q) инвестициянинг умумий қийматига (U)
бўлиш йўли билан аниқланади:

Qc =

Q
U

;

Ушбу кўрсаткичнинг ўзгаришига қуйидаги омиллар таъсир қилади:

айланма маблағларга қўйилган инвестициялар самарадорлиги (Z);

айланма маблағларга қўйилган инвестицияларнинг асосий воситаларга

қўйилган инвестициялардаги ҳиссаси (W);

асосий воситаларга қўйилган инвестицияларнинг барча инвестициялардаги

улуши (S).

Тадқиқотларимиз кўрсатдики, ушбу омилларнинг бир

-

бири билан боғлиқлигини

аниқлаш учун иқтисодий

-

математик усуллардан мультипликатив моделни қўллаш

мумкин экан. Ушбу омилларнинг умумий инвестиция самарадорлигига таъсирини
аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланишни тавсия қиламиз:

Qc = Z * W * S;

Ушбу формулага асосан

,

ишлаб чиқаришга қўйилган инвестициянинг

самарадорлиги ўзгаришига (

Qc) алоҳида омиллар таъсирини ҳисоблаш учун қуйидаги

амалларни бажариш лозим бўлади, яъни

,

биринчи навбатда

,

уларнинг фарқи

аниқланади. Бунинг учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:

Qc = (Z

ҳ

* W

ҳ

* S

ҳ

)

(Z

р

* W

р

* S

р

) ;

Ушбу формулага асосан

,

ишлаб чиқаришга қўйилган инвестициянинг

самарадорлиги ўзгаришига биринчи омилнинг таъсирини (

Qc

Z

) ҳисоблаш учун

натижа биринчи омилнинг ҳақиқий миқдори билан қайта ҳисоблаб олинади (Z

ҳ

* W

р

*

S

р

) ва ундан натижанинг режадаги миқдори

(Z

р

* W

р

* S

р

)

айрилади. Бу қуйидагича

ҳисобланади:

Qc

Z

= (Z

ҳ

* W

р

* S

р

)

(Z

р

* W

р

* S

р

) ;

Натижанинг, яъни ишлаб чиқаришга қўйилган

инвестициянинг самарадорлиги

ўзгаришига иккиинчи омилнинг таъсирини (

Qc

W

) ҳисоблаш учун натижа иккиинчи

омилнинг ҳақиқий миқдори билан қайта ҳисоблаб олинади (Z

ҳ

* W

ҳ

* S

р

) ва ундан

натижанинг биринчи омил ўзгариши билан қайта ҳисобланган миқдори

(Z

ҳ

* W

р

* S

р

)

айрилади. Бунда қуйидагича формуладан фойдаланиш мақсадга мувофиқ:

Qc

W

= (Z

ҳ

* W

ҳ

* S

р

)

(Z

ҳ

* W

р

* S

р

) ;

Натижа кўрсаткичи бўлган ишлаб чиқаришга қўйилган инвестициянинг

самарадорлиги ўзгаришига учинчи омилнинг таъсирини (

Qc

S

)

ҳисоблаш

учун

натижани учинчи омилнинг ҳақиқий миқдори билан қайта ҳисоблаб олинади (Z

ҳ

* W

ҳ

* S

ҳ

) ва ундан натижанинг иккиинчи омил ўзгариши билан қайта ҳисобланган миқдори

(Z

ҳ

* W

ҳ

* S

р

)

айрилади. Бунда қуйидаги формуладан фойдаланиш тавсия қилинади:

Qc

S

= (Z

ҳ

* W

ҳ

* S

ҳ

)

(Z

ҳ

* W

ҳ

* S

р

) ;

Барча омиллар таъсири натижа ўзгаришининг умумий фарқига тенг бўлади. Буни

аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин:

Qc =

Qc

Z

±

Qc

W

±

Qc

S

.

Бунга амалий маълумотларни қўллаб

,

бемалол таҳлил қилиш ва бошқарув

қарорларини абаул қилиш мумкин (

1-

жадвал).



background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

248

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

жадвал

Инвестиция самарадорлиги ўзгаришига таъсир этувчи омиллар ва уларни аниқлаш

йўллари

1

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўтган

йилда

Ҳисобот

йилида

Фарқи (–

,

+)

Ўзгариш

суръати, %

1.

Ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми (Q),
млн. сўм

5749,4

5531,3

-218,10

96,21

2.

Ишлаб чиқаришга қўйилган
инвестициянинг умумий ҳажми, (U)
млн. сўм

231499,1

477430

245930,9

206,23

3.

Ишлаб чиқаришга қўйилган
инвестициянинг самарадорлиги, млн.
сўм (Qc) (1қ/2қ) ёки (6қ*7қ*8қ)

0,025

0,012

-0,013

46,65

4.

Айланма маблағларга қўйилган
инвестициялар, млн. сўм

11634

23586

11952,00

202,73

5.

Асосий воситаларга қўйилган
инвестициялар, млн. сўм

16985

28827

11842,00

169,72

6.

Айланма маблағларга қўйилган

инвестициялар самарадорлиги (Z)
(1қ/4қ)

0,49

0,23

-0,26

47,45

7.

Айланма маблағларга қўйилган

инвестицияларнинг асосий воситаларга
қўйилган инвестициялардаги ҳиссаси
(W) (4қ/5қ)

0,68

0,82

0,13

119,45

8.

Асосий воситаларга қўйилган

инвестицияларнинг

барча

инвестициялардаги улуши (S) (5қ/2қ)

0,073

0,060

-0,013

82,30

1-

жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики,

ўтган йилда ишлаб чиқарилган

маҳсулот ҳажми 5749 млн.сўмни ташкил этган ва шунга мос равишда ишлаб чиқаришга
қўйилган инвестициянинг умумий ҳажми

231499,

млн.сўм (28619 минг долл.)ни, шу

жумладан

,

айланма маблағларга қўйилган инвестициялар 11634 млн.сўмни, асосий

воситаларга қўйилган

инвестициялар эса 16985 млн.сўмни ташкил этган. Юқорида

жадвалдаги методика услубига кўра, ҳисоб

-

китоб таҳлили амалга оширилганда ишлаб

чиқаришга қўйилган инвестиция самардорлиги 0,025 млн.

сўмга, шу жумладан

,

айланма

маблағларга қўйилган инвестициялар самарадорлиги 0,49 млн.сўмга, айланма
маблағларга қўйилган инвестицияларнинг асосий воситаларга қўйилган инвестиция

-

лардаги ҳиссаси 0,68 млн.сўмга, асосий воситаларга қўйилган инвестициялар барча
инвестициялардаги улуши

0,073 млн.сўмга тенг бўлган.

Ҳисобот

йилида эса ишлаб чиқариш ҳажми 5531,3 млн.сўмни ташкил этиб, бу

кўрсаткич ўтган йилги ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан 218,1 млн.сўм кам ишлаб
чиқарган. Ишлаб чиқаришга қўйилган инвестициянинг умумий ҳажми ўтган йилга
нисбатан қарийб икки баробар натижани

,

яъни 477430 млн. сўм (52413 минг долл.)

киритилган бўлса

-

да, ишлаб чиқариш ҳажми камайиш тенденциясига эга бўлган. Бу

,

ўз

навбатида

,

ишлаб чиқаришга қўйилган инвестициянинг самарадорлиги, айланма

маблағларга қўйилган инвестициялар самарадорлиги, айланма маблағларга қўйилган
инвестицияларнинг асосий воситаларга қўйилган инвестициялардаги ҳиссаси, асосий
воситаларга қўйилган инвестициялар барча инвестициялардаги улуши

мос равишда

камайиш тенденциясига эга бўлган.

Ушбу омилларнинг амалий маълумотлар асосида

аниқ таъсирини қуйидаги жадвал маълумотлари орқали аниқлаш мумкин (2

-

жадвал).

1

Муаллифнинг илмий тадқиқот натижалари

асосида ишлаб чиқилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

249

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

жадвал

Инвестиция самарадорлиги ўзгаришига таъсир этувчи омилларнинг таъсирини

ҳисоблаш

йўллари

2

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўтган

йилда

Ҳисобот

йилида

Ўзгариши билан қайта

ҳисобланган

1-

омил

2-

омил

3-

омил

1.

Айланма маблағларга қўйил

-

ган

инвестициялар самарадор

-

лиги

(Z)

0,49

0,23

0,23

0,23

0,23

2.

Айланма маблағларга қўйил

-

ган

инвестицияларнинг асо

-

сий

воситаларга қўйилган ин

-

вестициялардаги ҳиссаси (W)

0,68

0,82

0,68

0,82

0,82

3.

Асосий воситаларга қўйилган
инвестицияларнинг

барча ин

-

вестициялардаги улуши (S)

0,073

0,060

0,073

0,073

0,060

4.

Ишлаб чиқаришга қўйилган
инвестициянинг самарадорли

-

ги,

млн. сўм (Qc)

0,024

0,011

0,011

0,014

0,011


2-

жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, ишлаб чиқаришга қўйилган

инвестициянинг самарадорлиги, ҳисобот йилида ўтган йилга нисбатан уларнинг фарқи
аниқланади.

∆𝑸𝒄 = (𝒁

ҳ

∗ 𝑾

ҳ

∗ 𝑺

ҳ

) − (𝒁

р

∗ 𝑾

р

∗ 𝑺

р

);

(𝟎, 𝟐𝟑 ∗ 𝟎, 𝟖𝟐 ∗ 𝟎, 𝟎𝟔𝟎) − (𝟎, 𝟒𝟗 ∗ 𝟎, 𝟔𝟖 ∗ 𝟎, 𝟎𝟕𝟑) = −𝟎, 𝟎𝟏𝟑

Таҳлил натижасининг кўрсатишича, самарадорлик 0,013 млн. сўмга (0,011

-0,024)

камайган. Ушбу ўзгаришга биринчи омилнинг таъсирини (

Qc

Z

) ҳисоблаш учун натижа

биринчи омилнинг ҳақиқий миқдори билан қайта ҳисоблаб олинади

(Z

ҳ

* W

р

* S

р

) ва

ундан натижанинг режадаги миқдори (Z

р

* W

р

* S

р

) айрилади.

∆𝑸𝒄

𝒛

= (𝒁

ҳ

∗ 𝑾

р

∗ 𝑺

р

) − (𝒁

р

∗ 𝑾

р

∗ 𝑺

р

);

(𝟎, 𝟐𝟑 ∗ 𝟎, 𝟔𝟖 ∗ 𝟎, 𝟎𝟕𝟑) − (𝟎, 𝟒𝟗 ∗ 𝟎, 𝟔𝟖 ∗ 𝟎, 𝟎𝟕𝟑) = −𝟎, 𝟎𝟏𝟑

Биринчи омилнинг 0,26 га (0,23

-

0,49) камайиши инвестиция самарадорлигининг

0,013 млн. сўмга (0,011

-

0,024) камайишига сабаб бўлган.

Ишлаб чиқаришга қўйилган инвестициянинг самарадорлиги

ўзгаришига

иккинчи омилнинг таъсирини (

Qc

W

) ҳисоблаш учун натижа иккинчи омилнинг

ҳақиқий миқдори билан қайта ҳисоблаб олинади

(Z

ҳ

* W

ҳ

* S

р

) ва ундан натижанинг

биринчи омил ўзгариши билан қайта ҳисобланган миқдори (Z

ҳ

* W

р

* S

р

) айрилади.

∆𝑸𝒄

𝒘

= (𝒁

ҳ

∗ 𝑾

ҳ

∗ 𝑺

р

) − (𝒁

ҳ

∗ 𝑾

р

∗ 𝑺

р

);

(𝟎, 𝟐𝟑 ∗ 𝟎, 𝟖𝟐 ∗ 𝟎, 𝟎𝟕𝟑) − (𝟎, 𝟐𝟑 ∗ 𝟎, 𝟔𝟖 ∗ 𝟎, 𝟎𝟕𝟑) = +𝟎, 𝟎𝟎𝟑

Иккинчи омилнинг 0,14 га

(0,82-

0,68) кўпайиши, инвестиция самарадорлигининг

0,003 млн. сўмга (0,014

-

0,011) кўпайишига сабаб бўлган.

Натижа кўрсаткичига учинчи омилнинг таъсирини (

Qc

S

) ҳисоблаш учун натижа

учинчи омилнинг ҳақиқий миқдори билан қайта

ҳисоблаб олинади (Z

ҳ

* W

ҳ

* S

ҳ

)

ва

ундан натижанинг иккинчи омил ўзгариши билан қайта ҳисобланган миқдори (Z

ҳ

* W

ҳ

* S

р

) айрилади.

∆𝑸𝒄

𝑺

= (𝒁

ҳ

∗ 𝑾

ҳ

∗ 𝑺

ҳ

) − (𝒁

ҳ

∗ 𝑾

ҳ

∗ 𝑺

р

);

2

Муаллифнинг илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

250

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

(𝟎, 𝟐𝟑 ∗ 𝟎, 𝟖𝟐 ∗ 𝟎, 𝟎𝟔𝟎) − (𝟎, 𝟐𝟑 ∗ 𝟎, 𝟖𝟐 ∗ 𝟎, 𝟎𝟕𝟑) = −𝟎, 𝟎𝟎𝟑

Учинчи омилнинг 0,013 га (0,060

-

0,073) камайиши, натижанинг 0,003 млн. сўмга

(0,011-

0,014) камайишига сабаб бўлган. Барча омиллар таъсири инвестиция

самарадорлиги ўзгаришининг умумий фарқига тенг бўлади. Бу

қуйидагича аниқланди:

∆𝑸𝒄 = ∆𝑸𝒄

𝒛

± ∆𝑸𝒄

𝒘

± ∆𝑸𝒄

𝑺

;

−𝟎, 𝟎𝟏𝟑 = −𝟎, 𝟎𝟏𝟑 + 𝟎, 𝟎𝟎𝟑 − 𝟎, 𝟎𝟎𝟑 млн. сўм

Кўриниб турибдики, ишлаб чиқаришга қўйилган инвестициянинг самарадорлиги

ўзгаришига

биринчи ва учинчи омилларнинг таъсири салбий, фақат иккинчи омилнинг

таъсири ижобий бўлган. Иккита салбий таъсир

қилган омилларни яхшилаш бўйича

тегишли чора

-

тадбирлар ишлаб чиқиш тақозо қилинади.

Инвестиция самарадорлиги ва унинг йиллар кесимида ўсишида яна бир муҳим

кўрсаткич инвестиция самарадорлигининг рентабеллиги ҳисобланади. Чунки ҳар
қандай инвесторнинг инвестиция қўйишдан мақсади, маълум миқдорда манфаатдор
бўлишдан иборат. Ушбу манфаатдорлик бевосита инвестиция рентабеллигида ўз
аксини топади. Таҳлил жараёнида ушбу кўрсаткични аниқлашдан бошлаш мақсадга
мувофиқ. Буни аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланиш мақсадга мувофиқ:

Ри =

Ф ∗ 100

Ин

;

бунда,

Ри

инвестиция рентабеллиги

;

Ф

соф фойда суммаси

;

Ин

инвестициянинг умумий ҳажми.

Тадқиқотларимиз кўрсатдики, ушбу кўрсаткичга ҳисобланиши мумкин бўлган

қуйидаги омиллар таъсир қилади. Буларга қуйидагилар

киради:

сотилган маҳсулот рентабеллиги (Р);

корхона активлари самарадорлиги (Ас);

қўйилган

инвестицияларнинг активлар билан таъминланганлиги (Аит). Ушбу

омилларнинг инвестиция рентабеллиги билан боғлиқлигини қуйидаги формула
орқали ифода этиш мумкин:

Ри = Р ∗ АС ∗ Аит;

Мазкур

формулага асосан

,

ишлаб чиқаришга қўйилган инвестициянинг

рентабеллиги ўзгаришига (

Ри) алоҳида ўзаро боғлиқ бўлган омиллар таъсирини

ҳисоблаш учун

,

биринчи навбатда

,

ушбу кўрсаткичнинг

фарқи аниқланади. Бунинг учун

қуйидаги формуладан фойдаланилади:

∆Ри = (Р

ҳ

∗ Ас

ҳ

∗ Аит

ҳ

) − (Р

р

∗ Ас

р

∗ Аит

р

);

Формулада

келтирилган ҳисоб

-

китобларга

асосан

,

ишлаб чиқаришга қўйилган

инвестициянинг рентабеллиги ўзгаришига биринчи омилнинг таъсирини (

Ри

р

)

ҳисоблаш учун натижани биринчи омилнинг ҳақиқий миқдори билан қайта ҳисоблаб
олинади

ҳ

∗ Ас

р

∗ Аит

р

)

ва ундан натижанинг режадаги миқдори

р

∗ Ас

р

∗ Аит

р

)

айрилади. Бу қуйидагича ҳисобланади:

∆Ри

Р

= (Р

ҳ

∗ Ас

р

∗ Аит

р

) − (Р

р

∗ Ас

р

∗ Аит

р

);

Ишлаб чиқаришга қўйилган инвестициянинг рентабеллиги даражаси ўзгаришига

иккиинчи омилнинг таъсирини (

Ри

ас

) ҳисоблаш учун натижа иккинчи омилнинг

ҳақиқий миқдори билан қайта ҳисоблаб олинади

ҳ

∗ Ас

ҳ

∗ Аит

р

)

ва ундан

натижанинг биринчи омил ўзгариши билан қайта ҳисобланган миқдори

ҳ

∗ Ас

р

Аит

р

)

айрилади. Бунга эришиш учун қуйидаги

формуладан фойдаланишни тавсия

қиламиз

:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

251

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

∆Ри

Ас

= (Р

ҳ

∗ Ас

ҳ

∗ Аит

р

) − (Р

ҳ

∗ Ас

р

∗ Аит

р

);

Натижа кўрсаткичи бўлган, яъни

ишлаб чиқаришга қўйилган инвестициянинг

рентабеллиги

ўзгаришига учинчи омилнинг таъсирини (

Ри

аит

) ҳисоблаш учун натижа

учинчи омилнинг ҳақиқий миқдори билан қайта ҳисоблаб олинади

ҳ

∗ Ас

ҳ

∗ Аит

ҳ

)

ва ундан натижанинг иккиинчи омил ўзгариши билан қайта ҳисобланган миқдори

ҳ

∗ Ас

ҳ

∗ Аит

р

)

айрилади. Бунда қуйидаги формуладан фойдаланиш тавсия

қилинади:

∆Ри

Аит

= (Р

ҳ

∗ Ас

ҳ

∗ Аит

ҳ

) − (Р

ҳ

∗ Ас

ҳ

∗ Аит

р

);

Ҳисоб

-

китоб натижасида аниқланган барча омиллар таъсири натижа

ўзгаришининг умумий фарқига тенг бўлади. Буни ҳисоблаш учун қуйидаги формуладан
фойдаланишни тавсия қиламиз

:

∆Ри = ∆Ри

Р

± ∆Ри

Ас

± ∆Ри

Аит

;

Ушбу усулга амалий маълумотларни қўллаб

,

бемалол таҳлил қилиш ва корхона

инвестиция фаолияти рентабеллигини ошириш бўйича

бошқарув қарорларини қабул

қилиш учун амалий маълумотлардан фойдаланган ҳолда қуйидаги жадвални тузишни
тавсия қиламиз

(3-

жадвал).

3-

жадвал

“Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамиятида инвестиция

қилинган

маблағлар рентабеллиги билан боғлиқ кўрсаткичлар ҳисоб

-

китоби

3

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўтган йилда

Ҳисобот

йилида

Фарқи (

-

,+)

Ўзгариш

суръати, %

1.

Ҳисобот

даврининг соф

фойдаси, млн.сум

339917,3

352569,5

12652.2

103,7

2.

Маҳсулотларни сотишдан соф
тушум, млн.сум

4678649,5

5260718,9

582069,4

112,4

3.

Жами инвестициялар ҳажми,
млн. сўм

231499,1

477430

245930,9

206,2

4.

Корхонанинг барча активлари
ҳажми, млн. сўм

2496737

3416851

920114

136,9

5.

Сотилган маҳсулот рентабел

-

лиги (Р), % (1қ*100/2қ)

;

7,4

6,7

-0,6

90,5

6.

Корхона активлари самарадор

-

лиги, млн. сўм (Ас) (2қ/4қ)

1,8

1,5

-0,3

83,3

7.

Қўйилган

инвестицияларнинг

активлар билан таъминланган

-

лиги, млн. сўм (Аит) (4қ/3қ)

11,0

7,3

-3,6

66,4

8.

Инвестициялар рентабеллиги,
% (1қ*100/3қ)

146,5

73,4

-73,1

50,1


3-

жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики,

таҳлил қилинаётган натижа

кўрсаткичи, яъни инвестициялар рентабеллиги ҳисобот йилида ўтган йилга нисбатан
73,1 %га камайган. Чунки инвестицияларнинг умумий ҳажми 2019 йилда 2018 йилга
нисбатан 2,1 баробарга ошган. Бу бирданига самара бермайди. Инвестициялар
миқдори 2018 йил бошида –

1998715706 минг сўмни ташкил қилган бўлса, шу йил

3

Муаллифнинг илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

252

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

охирига келиб, 2994758236 минг сўмга ёки 149,8 %га (2994758236 * 100 /

1998715706),

яъни 1,5 баробарга ошган. Шу йил инвестициялар ҳажмининг ўртача миқдори
2496736971 минг сўмни (2994758236 +

1998715706 / 2

) ташкил қилади. Ушбу кўрсаткич

бўйича 2019 йилда ҳам деярли шундай ўзгариш рўй берган. 2019 йил бошида унинг
миқдори 2994758236 минг сўмни ташкил қилган бўлса, 2019 йил охирига келиб,
3832943155 минг сўмга ёки 128,0 %га (3832943155 * 100,0 / 2994758236) кўтарилган.
2019 йилда инвестиция ҳажмининг ўртача миқдори 3416850695,5 минг сўмни
(3832943155 + 2994758236 / 2) ташкил қилган. Натижада, ушбу кўрсаткичнинг ўсиш
суръати 2019 йилда

206,2 %га ўсган.

Хулоса ва таклифлар

Натижада, барча активларнинг ҳажмида ҳам ўсиш рўй берган. Ушбу

кўрсаткичнинг ўсиш суръати 2019 йилда 2018 йилга нисбатан 136,9 %ни ташкил
қилади. Булар миқдорий кўрсаткичлар ҳисобланади. Бироқ мазкур корхонадаги
сифатий кўрсаткичларда кескин ўзгаришлар унчалик сезилмайди. Жумладан, ҳисобот
даврининг соф фойдаси 103,7 %га ўсган бўлса, маҳсулотларни сотишдан соф тушум
112,4 %га ўсган. Натижада, нисбий кўрсаткичларда ҳам турли ўзгаришлар рўй берган.

Сотилган маҳсулот рентабеллиги 90,5% бўлса, корхона активлари самарадорлиги,
ундан ҳам паст, яъни 83,3 %га тенг бўлган. Қўйилган

инвестицияларнинг активлар

билан таъминланганлик даражаси ҳам паст бўлган, ушбу кўрсаткич 2019 йилда 2018
йилга нисбатан 66,4%га тенг бўлган. Биз таҳлил қилаётган инвестициялар
рентабеллиги, шу даврда атиги 50,1%га тенг бўлган. Бундан кўринадики, инвестиция
ва унинг самарадорлиги билан боғлиқ

кўрсаткичлар жуда паст бўлган.

Фойдаланилган

адабиётлар

1.

Petrović P., Arsić M., Nojković A.

Increasing public investment can be an effective policy in

bad

times:

Evidence

from

emerging

EU

economies.

Econ

Model.

2020.

doi:10.1016/j.econmod.2020.02.004.

2.

Астанакулов О.Т. Анализ методов оценки рисков инвестиционной деятельности

предприятия // Экономика: вчера, сегодня, завтра. 2019. Том 9. № 5А. С. 176

-186.

3.

Абдуғаниев А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. –

Т.: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

Адабиёт Жамғармаси.

2004,26-

бет

4.

Ражабов И. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида агроресурслар бозори

мувозанати ва ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги. Дис. иқтисод фанлари доктори. Т.2006й
11бет

5.

Лапин Е.В. Факторный анализ инвестиционного потенциала предприятия. Механізм

регулювання економіки, 2012, № 4 111

-

116 стр.

6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги “Ўзбекистон

Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-

5495-

сон Фармони // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.08.2018 й.,

06/18/5495/1611-

сон.

7.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Ўзбекистон

Республикаси инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан
янги тизимига ўтиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-5717-

сон Фармони // Қонун

ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2019 й., 06/19/5717/3132

-

сон; 18.08.2020 й.,

06/20/6042/1190-

сон.

8. https://stat.unido.org/

Библиографические ссылки

Petrovic P., Arsic M., Nojkovic A. Increasing public investment can be an effective policy in bad times: Evidence from emerging Ell economies. Econ Model. 2020. doi:10.1016/j.econmod.2020.02.004.

Астанакулов O.T. Анализ методов оценки рисков инвестиционной деятельности предприятия // Экономика: вчера, сегодня, завтра. 2019. Том 9. № 5А. С. 176-186.

Абдуганиев А. Кишлоц хужалиги ицтисодиёти. -Т.: Узбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт Жамгармаси. 2004,26-бет

Ражабов И. Ицтисодиётни эркинлаштириш шароитида агроресурслар бозори мувозанати ва ишлаб чицаришнинг самарадорлиги. Дис. ицтисод фанлари доктори. Т.2006Й Ибет

Лапин Е.В. Факторный анализ инвестиционного потенциала предприятия. Мехаызм регулювання економжи, 2012, № 4 111-116 стр.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги "Узбекистон Республикасида инвестиция му^итини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тугрисида"ги ПФ-5495-сон Фармони // Конун хужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.08.2018 й., 06/18/5495/1611-сон.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги "Узбекистон Республикаси инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жих;атидан янги тизимига утиш чора-тадбирлари тугрисида"ги ПФ-5717-сон Фармони // 1^онун ^ужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2019 й., 06/19/5717/3132-сон; 18.08.2020 й., 06/20/6042/1190-сон.

https://stat.unido.org/

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов