Совершенствование информационно-аналитической системы на региональном туристическом рынке

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
121-130
26
4
Поделиться
Алимова M. (2015). Совершенствование информационно-аналитической системы на региональном туристическом рынке. Экономика и инновационные технологии, (2), 121–130. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8301
M Алимова, Самаркандский государственный университет

помощник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Эффективное развитие туристской отрасли непосредственно зависит от функционирования механизма, обеспечивающего формирование и функционирование информационной системы в рамках данной сферы. В данной статье приведены научные, практические выводы и предложения по созданию централизованной информационной базы путём формирования интеграционного туристского информационного ресурса и совершенствования туристской информационной системы.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

М.Т. Алимова,

ассистент, СамДУ

ҲУДУДИЙ ТУРИЗМ БОЗОРИДА АНАЛИТИК-АХБОРОТЛАР

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Эффективное развитие туристской отрасли непосредственно зависит

от функционирования механизма, обеспечивающего формирование и
функционирование информационной системы в рамках данной сферы. В данной
статье приведены научные, практические выводы и предложения по созданию
централизованной

информационной

базы

путём

формирования

интеграционного туристского информационного ресурса и совершенствования
туристской информационной системы.

Effective development of the tourism industry is directly dependents on the

functioning of a mechanism, which provides the formation and operation of
information system within this field. This article presents the scientific and practical
conclusions and proposals for the establishment of a centralized information base
through the formation of integrative tourist information resource and improvement of
tourist information system.

Калитли сўзлар:

интеграциялаштирилган ахборотлар ресурси,

маълумотлар базаси, туристик ахборотлар тизими, интерактив ахборотлар
тизими, ахборот терминаллари, вертуал туристик олам, E-Business,
интранет, экстранет.

Замонавий ахборот тизимига асосланган иқтисодиётда баъзи тармоқлар

доирасида тадбиркорлик фаолиятининг муваффақияти зарур ахборотларни
ўзаро айрибошлаш ва уларни етказиш тезлиги, ахборотларнинг долзарблиги,
адекватлиги, тўлиқлиги ҳамда ўз вақтида узатилиши ва қабул қилиниши билан
бевосита боғлиқ. Туристик бизнеснинг самарали ривожланиши ҳам туристик
маҳсулотларни ишлаб чиқиш, уни ўз вақтида истеъмолчиларга (туристларга)
етказиб бериш босқичларига тегишли ҳар бир жараёнга замонавий ахборот
технологияларини татбиқ этишни назарда тутади.

Ушбу масалада Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов БМТ

Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгаши 99-сессиясининг очилиш
маросимидаги нутқида алоҳида тўхталиб: “Халқаро тажрибага кўра, сайёҳлар
бошқа омиллар қаторида ўзлари истаган мамлакатга бориш учун тартиб-
қоидаларнинг оддий ва қулай бўлишига, бу борадаги барча зарур
расмийлаштирув ишларини тез ва арзон нархда амалга ошириш имкониятига
ҳам эътибор қаратмоқда. Бу йўналишда электрон технологияларни жорий этиш,
виза олиш муддатининг имкон қадар қисқа бўлиши, авиа ва темир йўл
чипталарини харид қилиш, интернет орқали «онлайн» режимида сайёҳлик
йўналишлари ва меҳмонхоналарни олдиндан банд қилиш ҳам муҳим аҳамият
касб этади”, ‒ деб таъкидлаб ўтди [1].

Ахборот

технологияларининг

туризм

индустиясини

самарали

ривожлантиришдаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратган баъзи мутахассис


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

олимлар қуйидаги фикрларни билдириб ўтишган. Хусусан, Н.И.Плотникова:
“Туризм ахборотларга тўйинган фаолият. Ахборотни тўплаш, қайта ишлаш,
қўллаш ва узатиш, туризм индустриясидагидек кундалик фаолият юритиши
учун бошқа муҳим тармоқлар кўп эмас. Туристик хизматлар сотувда истеъмол
ишлаб чиқариш товарлари сифатида намоён этилмайди ҳамда кўриб
чиқилмайди.

Уларни одатда олдиндан, истеъмол қилинадиган манзилидан

йироқда харид қилинади. Шу сабабли туризм турли тасвирлар, тавсифлар,
коммуникация ва ахборотларни узатиш воситаларига бевосита боғлиқдир”, ‒
деб таъкидлайди [2]. Л.А.Родигин эса туризмда ахборотларни барча туристик
фаолиятларни боғловчи бўғин сифатида талқин этади [3].

Шундай қилиб, туризм тармоғи доирасида туристик маҳсулотларни

ишлаб чиқиш ва истеъмолчига етказиб беришнинг барча босқичларида
туристик фаолият қатнашчиларини ягона марказга бирлаштирувчи бўғин
ахборотлар ҳисобланади. Бунда маълум бир товарлар эмас, айнан ахборот
оқимлари туристик фаолият қатнашувчиларининг ўзаро алоқаларини
таъминлайди ҳамда нафақат маълумотлар оқими, балки турли хил хизмат ва
тўловлар шаклида намоён бўлади. Туристик хизматлар ўз истеъмолчиларига
етказиб берилмайди ва улар истеъмол қилингунга қадар сақланмайди. Балки
ушбу хизматларнинг мавжудлиги, нархи ва сифати тўғрисидаги маълумотлар
узатилади, ўрганилади ва мақбуллари танлаб олинади. Бундан ташқари,
туристик соҳанинг алоҳида компонентлари ўзаро узвий боғланган, чунки
кўпчилик туристик ташкилотлар бир-бирининг фаолиятига жалб этилган
ҳисобланади. Бу туризмни “юқори даражадаги интеграциялашган хизмат”
сифатида таҳлил этиш талабини юзага келтиради. Бу, ўз навбатида, туристик
фаолиятни ташкил этиш ва бошқаришда ахборот технологияларидан янада
кўпроқ фойдаланишга мойилликнинг юқори даражада бўлишига сабаб бўлади.

Айтиш жоизки, ҳудудий туризм бозорида замонавий коммуникация ва

ахборот алоқа воситаларининг ривожланиши туристик маҳсулот ишлаб
чиқариш ва ўз истеъмолчиларига етказиб бериш фаолиятининг ҳар бир
босқичида иштирок этувчи туристик фаолият субъектларининг (туроператор,
туристик агентлик, меҳмонхона, ва авиакомпаниялар ва ҳк.) якка тартибдаги
эмас, балки бирга амалга оширадиган саъи-ҳаракатлари самараси ҳисобланади.
Бунда туризм соҳасида алоҳида сегмент томонидан ахборот технологияларидан
самарали фойдаланиш қолган йўналишлар учун ҳам муҳим ахамият касб этади.

Жаҳон миқёсида турли иқтисодий ислоҳотлар ва компьютер

техникасининг шиддатли ривожланиши ахборот технологиялари соҳасида
улкан

ўзгаришларга

сабаб

бўлдики,

оқибатда

туризм

соҳасини

ахборотлаштириш ва уни мос равишда тезкор, стратегик-аналитик ахборотлар
мажмуаси билан таъминлаш каби глобал миқёсдаги масалани ҳал этиш имкони
топилди.

Алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, сўнгги йиллар давомида ҳудудий

туризм бозорида амал қилувчи ташкилотлар фаолиятига ахборот
технологияларини қўллаш, хусусан, стандарт ва махсус дастурли таъминотнинг
татбиқ этилиши туфайли электрон ҳужжат айланишини йўлга қўйиш орқали
туризмдаги кўпгина технологик жараёнларнинг мазмунан ва шаклан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

ўзгартирилишига эришилди. Мижозлар ва ҳамкорларнинг ўзаро ҳисоб-китоб
ишларида (хусусан, туристик йўлланманинг нақд ва нақдсиз усулдаги
тўловларида) қўшимча имкониятлар яратилди.

Бундан ташқари, компьютерлар ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби ва

статистик ҳисобининг юритилиш ишларини анчагина соддалаштирди.
Электрон почта визаларни, суғурта, жойлаштириш ҳужжатлари ва турни
ташкиллаштириш билан боғлиқ жараёнларни расмийлаштиришда қулай восита
бўлди. Ҳамкорлар ва мижозлар билан муносабатлар янги замонавий босқичга
кўтарилди.

Туристик соҳани ахборотлаштиришнинг асосий мақсади ‒ ишончли

маълумотларни ўз вақтида тўлиқ етказишни таъминлашдан иборат. Чунки
узатилаётган ахборотларнинг объективлиги, тезкорлиги, долзарблиги, ўз
вақтидалиги қабул қилинадиган бошқарув қарорларининг муваффақиятини
белгилашдан ташқари, соҳанинг самарали ривожланиши таъминлайди.

Ҳудудий туризм бозори ривожланишининг ташкилий-иқтисодий

механизмини такомиллаштириш самараси, энг аввало, барча даражаларидаги
бошқарув фаолиятига оид жараёнларнинг кенг кўламли ахборот билан
таъминланишига бевосита боғлиқ. Ушбу вазифани чуқур англаш ҳамда туризм
индустриясининг

марказлаштирилган,

тартиблаштирилган,

қатъий

ташкиллаштирилган ахборот билан таъминлаш тизимига эҳтиёжи, фикримизча,
ҳудудий, қолаверса миллий иқтисодиёт даражасида интеграциялаштирилган
туристик ахборотлар ресурсини шакллантириш концепциясининг яратилишини
тақозо этади.

Интеграциялаштирилган ахборотлар ресурси аввало, туризм соҳасида

бошқарув фаолиятининг барча даражаларида асосли қарорларни қабул қилишга
йўналтирилган, туризм бозорининг батафсил ҳолатли таҳлили, бошқарувнинг
стратегик мақсадлари ва уларга эришиш омилларининг таҳлили, маркетинг
тадқиқотларида тизимли фойдаланишга мўлжалланган ахборотларнинг
марказлаштирилган

ва

тартиблаштирилган

мажмуасидир.

Интеграциялаштирилган ахборотлар ресурсини шакллантириш ва улардан
фойдаланишнинг тизимли равишда амалга оширилишини таъминлаш ҳудудий
туристик ахборот тизимини такомиллаштириш талабини юзага келтиради.
Қуйида 1-расмда Ўзбекистон Республикасида туристик ахборот тизимини
такомиллаштириш механизми келтириб ўтилган.

Ҳудудий туристик ахборот тизими миллий туризм бозорида бошқарув

фаолиятининг барча даражаларига (туристик ташкилотлардан тортиб то юқори
бошқарув

органларигача)

тегишли

тартиблаштирилган

ахборотлар

маълумотлари базаларини шакллантириш, ахборотларни қуйи поғонадан юқори
поғона томон интеграциялаш, уларни тизимли равишда горизонтал ва вертикал
йўналишларда узатиш, тизим доирасида ҳар бир элемент учун ахборотлардан
фойдаланиш тартиботи ҳамда чегараларини белгилаш билан боғлиқ ўзаро
алоқаларни тартибга солиш элементлари мажмуидан ташкил топган ўзига хос
тизимдир.



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz






































1-расм. Туристик ахборот тизимини такомиллаштириш механизми

Манба: Муаллиф ишланмаси.


Туристик ахборот тизимини такомиллаштириш хақида фикр юритганда,

аввало, тизим доирасидаги барча тузилмавий бўғинларнинг (ташкилотлар,
давлат

бошқаруви

тузилмалари)

манфаатлари

инобатга

олинган

“Ўзбектуризм” МК
ҳудудий бўлими,

Худудий туристик

ахборот маркази

Туристик бюролар

Ҳудудий туристик

маълумотлар базаси

Вилоят Солиқ

инспекцияси

Вилоят

статистика

бошқармаси

Интарфаол

ахборот тизими

(терминаллар)

А

хборот ба

зала

ри

да

ги

маъ

лумот

ларни

қайта

ишлаш

(уни

ф

ик

аци

яланг

ан

да

стурий

м

аж

му

а)

Ҳудудий давлат

бошқаруви

органлари

Электрон

шаклдаги

ҳисоботлар

Ма

ълумот

ла

рни

қайта

иш

лаш

в

а

са

қл

аш

(

да

стурий

маж

муа

)

Ме

зо

ара

жа

да

(

ҳудуд

м

иқ

ёс

ида

)

Миллий тури

сик

маҳсулот

истеъ

молч

илари

Ёзма шаклдаги

ҳисоботлар

бланкалари

Олий ўқув юртлари, Илмий

тадқиқот институтлари




Маркетинг ахборот тизими

Бирламчи

маълумотлар

Ма

ъл

ум

от

лар

ни

қай

та

и

ш

лаш

ва

са

қл

аш

(дасту

ри

й

м

ажм

уа

)

Иккиламчи

маълумотлар

Шахсий

маълумотлар

базаси

Ми

кро

ара

жа

да

(та

шк

илот

м

иқ

ёс

ида

)

-

Ахборотлардан чекланган доирада фойдаланиш тартиби

- Ахборотлардан чекланмаган доирада фойдаланиш тартиби

Й И Ғ М А М А Ъ Л У М О Т Л А Р

«ЎЗБЕКТУРИЗМ» МК

Туристик ахборот маркази

Ахборот базаларидаги

маълумотларни қайта

ишлаш

(унификацияланган

дастурий мажмуа)

Хусусий туристик

ташкилотлар

Ассоциацияси



Илмий-ўқув

консалтинг

Маркази

Оператив
маълумотлар

Оператив

маълумотлар

Интернет

Марказий

маълумотлар

базаси

жадваллар

Ма

кро

ара

жа

да

ам

ла

ка

т

м

иқ

ёс

ида

)

Миллий тури

сик

маҳсулот

истеъ

молч

илари

Ҳисоботлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

муносабатларни ташкил этиш лозимлиги тушунилади. Туристик ахборот
оқимлари тизимида ахборотларни ишлаб чиқиш ва истеъмол қилиш жараёнида
йирик бирлашмалар: саёҳатчилар, воситачи ташкилотлар (турагент ва
туроператорлар) ва ихтисослаштирилган туристик хизматларни кўрсатувчи
ташкилотлар, яъни хизматларни етказиб берувчилар (транспорт ташкилотлари,
меҳмонхоналар ва ҳк.) ва туризм соҳасида ихтисослашган давлат органлари
иштирок этади.

Саёҳатчилар туристик маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларга муҳтож

бўлсалар, воситачилар ва етказиб берувчилар саёҳатчилар тўғрисидаги
маълумотларни йиғишга эҳтиёж сезадилар. Ихтисослашган давлат органлари
эса туризмнинг самарали ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида
тузилмавий

жиҳатдан

тартиблаштирилган

маълумотлар

омборини

шакллантириш

ва

ундан

фойдаланишни

тартибга

солиш

ҳамда

мувофиқлаштириш вазифасини бажаради. Муомаладаги ахборотлар оқимининг
тўлиқлиги ҳамда ундан фойдаланиш самарадорлиги эса, ушбу тизимнинг
туризм индустриясининг барча ташкилотлари фаолиятини қамраб олиш
даражасига боғлиқ. Бу эса, фикримизча, ахборотларларнинг тартиблаштирилган
тузилмавий базасини ташкил этиш ҳамда уни шакллантириш ҳамда ундан
тизимли равишда фойдаланиш механизмларини ишлаб чиқиш лозимлигини
келтириб чиқаради.

Бугунги кунда керакли ахборотни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва

узатиш ҳар қандай туристик ташкилотнинг самарали фаолиятининг муҳим ва
зарурий

шарти

хисобланиб,

ахборот

технологиялари

туристик

ташкилотларнинг рақобатбардошлилигини оширувчи энг муҳим омиллардан
бири ҳисобланади. Шу билан бирга, ташкилот ихтиёрида деярли барча зарурий
маълумотларни қамраб олган ахборотлар мавжуд бўлиб, улар тизимлаш-
тирилмаганлиги сабабли ушбу ахборотлардан фойдаланиш имкониятлари тўлиқ
мавжуд эмас. Ташкилот фаолиятига маркетинг ахборот тизимини татбиқ этиш
орқали ушбу ахборотларни тартиблаштириш ва фойдаланишга тайёрлаш
мумкин. Бунда маркетинг ахборот тизими турли вазиятларда ўзига мос
ечимларни қабул қилиш учун ички ва ташқи манбалардан зарурий
ахборотларни тўплаш ҳамда уни манфаатдор шахсларга узатишни таъминловчи
алгоритм ҳисобланади.

Демак, маркетинг ахборот тизими – маркетинг тадқиқотларини тизимли

равишда ташкил қилиш учун зарур ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил
қилиш, умумлаштириш, сақлаш, узатиш, ўз вақтида қидирувни ташкил қилиш
ва тақдим этиш ҳаракатлари ҳамда босқичлари мажмуидан иборатдир

.

Фикримизча, маркетинг ахборот тизими туристик хизматлар бозорида

фаолият олиб бораётган ташкилотларда маркетинг тадқиқотларини ўз вақтида
ахборот билан таъминлашнинг асосий услуби ҳисобланиб, ташкилот доирасида
шахсий ахборотлар базасини, шунингдек, мамлакат доирасида ягона
марказлаштирилган туристик ахборотлар базасини шакллантиришда асосий
пойдевор бўлиб хизмат қилади. Ушбу мақсадга эришишда маркетинг ахборот
тизимининг асосий вазифаси

ички ва ташқи маълумотларни йиғиш, тартибга

солиш ва фойдаланишни йўлга қўйишдан иборат бўлиши керак.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Ҳудудий туризм бозорида потенциал харидорларни аниқлаш ва уларнинг

эҳтиёжларини ўрганиш учун миллий туристик маҳсулотларнинг ички
истеъмолчилари ўртасида ўтказилган социологик сўров натижаларига кўра,
мавжуд туристик ресурслардан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи асосий
омиллардан бири сифатида мавжуд ҳудудий туристик хизматлар турлари
ҳақида маълумотларнинг йўқлиги белгиланди (2-расм).

2-расм. Ҳудудий туризм тармоғининг ривожланишига таъсир этувчи

омиллар

Манба: Муаллиф ишланмаси.

Шу сабабли, ҳудудий туристик ахборотлар тизимини асосий таркибий

қисми сифатида интерактив туристик ахборотлар тизимини шаклллантиришни
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Интерактив ахборот тизими ўзига хос
дастурий таъминотга, сенсорли экранга эга терминаллар тўри воситасида
ҳудудий туристик потенциал тўғрисидаги маълумотларни тартибли узатиш ва
сақлаш технологияларини мужассам этган элемент ва воситалар мажмуидан
иборат.

Бунда

интерактив

ахборот

тизими

туристик

маҳсулот

истеъмолчиларига ҳудудда мавжуд туристик объектлар, экскурсия ва
маршрутлар,

туристик

инфратузилма,

шунингдек,

ҳудудда

амалга

оширилаётган турли хил туристик хизматлар борасида маълумотларни етказиб
бериш билан бир қаторда, он-лайн режимида меҳмонхоналарда жойларни ёки
авиабилетларни брон қилиш ва бошқа бир қатор он-лайн хизматларидан
фойдаланиш имкониятларини яратиб беради. Интерактив ахборот тизимига
Интернет тармоғи ҳамда туристик объектларда ўрнатиладиган стационар
ахборот терминаллари орқали мурожаат этиш мумкин. Интернет тармоғи
ахборот қидирувидан тортиб “саёҳатларга доир маълумотларни ўрганиш”гача
бўлган занжир халқаларини ўзаро бирлаштирувчи бўғин вазифасини ижро этиб,
туристик маҳсулот истеъмолчиларининг танлови ва ҳаракатларига бевосита
таъсир этади.

53,64%

69,09%

11,82%

15,45%

10,00%

68,18%

3,64 %

0,00

20,00

40,00

60,00

80,00

бўш вақтнинг йўқлиги;

молиявий маблағнинг етишмаслиги;

сўралган хизмат турларининг йўқлиги;

кўрсатилаётган хизматлар сифатининг

пастлиги;

дам олиш жойларида умумий овқатланиш

хизматлари сифатининг пастлиги;

ҳудудда мавжуд туристик хизматлар турлари

ҳақида маълумотларнинг йўқлиги;

бошқалар

%

Қайси омил сиз ва сизнинг дўстларингизга туристик

хизматлардан яна ҳам кўпроқ фойдаланишга

тўсқинлик қилмоқда?


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Бугунги кунда барча соҳаларда бизнес электорон шаклда, яъни E-Business

кўринишида ёки ахборот технологияларининг жалб қилинган бизнес
кўринишида намоён бўлмоқда. Бу борада асосий ўринни Интранет (ташкилотда
алоқаларни ташкил этишга қаратилган ички ахборот тизими) ва Экстранет
(ташкилотнинг ташқи ҳамкор ва мижозлари билан ўзаро алоқаларини ташкил
этишга қаратилган ташқи ахборот тизими) тизимлари ташкил этмоқда.

Замонавий туристик электрон бизнесни шакллантириш қуйидаги тарзда

амалга оширилади:

Ташкилот доирасида ички жараёнларни ва уларга хос алоқаларни

автоматлаштириш

.

Ташкилотнинг ички ахборот тизими ҳисобланган

интранет тизимларини шакллантириш учун ҳар бир офисда локал тармоққа
бирлаштирилган компьютерларнинг мавжуд бўлиши, офислар эса корпоратив
тармоқ орқали ўзаро боғланган бўлиши лозим. Бунда телефон тармоқлари ва
Интернет, шунингдек мос равишдаги технологиялардан кенг фойдаланилади.

Ташкилотни унинг ташқи ҳамкорлари ва мижозлари билан боғловчи

бизнес жараёнларини автоматлаштириш.

Бунда ташкилот ташқи ахборот

тизимининг

экстранет-тизимини

шакллантириш

ҳамда

тегишли

технологиялардан фойдаланиш. Бунинг учун туристик бозорнинг барча
субъектлари томонидан Интернет ва унинг асосий сервислари WWW, электрон
почта ва интернет-телефониядан фойдаланилади. Ташқи хамкорлар билан
бевосита сервер манзиллари, электрон почта манзиллари, шунингдек, Интернет
орқали амалга оширилган жойларни банд қилиш глобал тармоғи орқали алоқа
ўрнатиш имкониятлари вужудга келади.

Интранет ва экстранет тизимларининг битта яхлит бизнес муҳитга

бирлашуви ташкилотнинг ички ва ташқи бизнес муҳитига тегишли жарёнларни
ўзаро интеграциялаштириб, маълумотларнинг электорон алмашинуви ва
электрон тижорат усуллари туфайли барча ташқи сўров ва мурожаатларга ўз
вақтида тўлиқ ва батафсил жавоб бериш имкониятини таъминлайди. Натижада
барча туризм бозори қатнашчиларини ўзаро бирлаштирувчи ягона туристик
ахборот фазоси вужудга келади. Аммо фикримизча, бугунги кунда баъзи бир
ҳолатларнинг кузатилиши, хусусан:

миллий туризм бозорида ахборот технологиялари ва on-line тизимидаги

жойларни банд қилиш технологияларидан кенг миқёсда етарли даражада
фойдаланмаслик;

туризм соҳасида техник жиҳатдан саводли мутахассисларнинг

(статистик маълумотларга кўра, туристик фирмаларнинг 80% ходимлари
гуманитар йўналишдаги ихтисосликка эга) етишмаслиги;

электрон тижорати соҳасида тўлов тизимининг такомиллашмаганлиги;

электрон тижоратни ташкил этиш бўйича ҳуқуқий кафолатларнинг

мавжуд эмаслиги, туризм соҳасида электрон тижорат алоқалари ҳамда ягона
туристик ахборот тизимини шакллантириш жараёнларининг секинлик билан
амалга ошишига сабаб бўлмоқда. Бироқ бугунги кунда ҳудудий туризм
бозорида фаолият юритувчи кўпчилик туристик ташкилотларда ички бизнес
жараёнлари автоматлаштирилган, ҳамда аста-секинлик билан ахборот


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

тизимлари шакллантирилмоқда ҳамда уларни шакллантиришга доир
технологиялар татбиқ этилмоқда.

Туристик ахборот тизими доирасида нафақат вертикал, балки горизонтал

тарздаги, яъни битта бошқарув тузилмасининг алоҳида бўлимлари (масалан,
алоҳида туристик ташкилот доирасида) ёки бошқармалар ўртасида (масалан
“Ўзбектуризм” МК ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МК ўртасида) ахборотлар
оқимини кузатиш мумкин. Ушбу ахборот оқимларини тизимли узатиш билан
боғлиқ

муносабатларнинг

йўлга

қўйилиши

эса,

фикримизча,

интеграциялаштирилган ахборот ресурсини шакллантириш ва ундан
фойдаланишга

доир

ўзаро

алоқаларни

ташкил

этишнинг

асосий

ҳаракатлантирувчи кучларидан бири ҳисобланади. Бунда ахборот оқимлари
ҳамда уларнинг тизимли ҳаракати натижаси ҳисобланган марказий
маълумотлар базасининг тузилмавий характеристикаларини тадқиқ этиш,
кейинчалик улардан фойдаланиш самарадорлигини оширади. 3-расмда
марказлаштирилган маълумотлар базасининг таркибий тузилмаси ва унинг
шаклланиш тавсифномаси келтирилган.

Туристик бизнесда фойдаланиладиган ахборот технологиялари тизимлари

маълумотни қайта ишлаш ва бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими
турига

тегишли.

Маълумотни

қайта

ишлаш

ва

бошқаришнинг

автоматлаштирилган тизимининг негизи, тизимнинг тўғри фаолият юритиши
учун зарур тузилмавий жиҳатдан тартиблаштирилган маълумотлар базаси
ҳисобланади.

“Ўзбектуризм” МК негизида туристик ташкилотларни ягона ахборот

муҳитига бирлаштирувчи, марказий ахборотлар базасини шакллантириш
асосида вертуал туристик олам ‒ республика туристик Веб-порталини яратиш
долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Бу эса мамлакатимизда туризм соҳасининг шиддатли ривожланиши

таъминловчи қўйидаги имкониятларни яратади:

миллий туристик маҳсулотлар истеъмолчиларини (кирувчи, чиқувчи

ва ички туристларни) туристик ахборотлар билан таъминлаш;

миллий туризм бозорида фаолият олиб борувчи ташкилотлар учун

туристик ресурс (ахборотлар) тақчиллигини бартараф этиш;

жаҳон туризм бозорида янги ҳамкорларни топиш;

мамлакатда мавжуд туристик салоҳиятни дунё аҳлига тўлиқ намоён

этиш;

туризм соҳасида тизимли алоқаларни мустаҳкамлаш;

миллий туризм бозорида on-line шаклидаги хизматлар ҳажмини

ошириш;

ахборот технологиялари борасида энг янги дунёвий ютуқларидан

фойдаланиб, жаҳон стандартлари асосида туризм индустрияси таркибий
тузилмасини

баҳолаш

ва

стандартлаштиришнинг

ягона

базасини

шакллантириш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz
































3-расм. Марказлаштирилган маълумотлар омборининг таркибий тузилмаси

Манба: Муаллиф ишланмаси.

Марказлаштирилган маълумотлар базасининг тузилмаси

ТУРИСТИК АХБОРОТ МАРКАЗИ

Туризм

тармоғи

субъектлари-

нинг оператив

маълумотлари





Ҳудудий

туристик

маълумотлар

базалари

- туризм бозорида
маркетинг тадқиқотлари
натижаларига доир
маълумотлар

Республика давлат

бошқаруви

органлари

Ҳудудий давлат

бошқаруви

органлари

Ўз.Р. Давлат

статистика

қўмитаси

Оммавий

ахборот

воситалари

Туриндустрия
ташкилотлари

Олий ва ўрта-

махсус ўқув

юртлари

Туризмга ҳамкор

тармоқлар

ташкилотлари

Туриндустрия
ташкилотлари

ҳақида

маълумотлар

Туристик

ресурслар реестри

(ҳудудлар бўйича

тақсимоти)

Миллий

туристик

маҳсулотлар

истеъмолчилари

Тадбирлар (ярмарка,

кўргазма, форумлар,

илмий ва амалий

конференциялар)

Туристик

маҳсулотлар,

туристик объектлар,

инфратузилма

Ҳамкор ташкилотлар

хизматлари (маҳсулотлари)

ҳақида маълумотлар

Методологик

таъминот

Норматив-

ҳуқуқий

таъминот

Дастурий
таъминот

Марказлаштирилган

маълумотлар базаси

Интеграциялаштирилган туристик

ахборотлар ресурси

Ахборот қидируви

Маълумотларни қайта ишлаш

бўйича унификацияланган

дастурий мажмуа

Мутахассис-

кадрлар

таъминоти

Туризмга оид барча

оммавий ахборот

воситалари рўйхати

ва тегишли

маълумотлар

Эълонлар

доскаси

Туризмни

ривожлантиришга

оид дастурлар

Маркетингга оид

режа ва дастурлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

Хулоса қилиб эътироф этиш мумкинки, ҳудудий туризм бозорида

марказлаштирилган ахборотлар базасини шакллантириш мамлакат миқёсида
туризм тармоғини ривожлантириб, уни жаҳон андозалари даражасига олиб
чиқиш учун муҳим омил ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг БМТ

Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгаши 99-сессиясининг очилиш
маросимидаги нутқи [Электрон ресурс]: http://www.uza.uz/oz/tourism/ozbekiston-
respublikasi-prezidenti-islom-karimovning-bmt-zha-

2.

Плотникова Н.И. Комплексная автоматизация туристского бизнеса: в 2

ч. – Часть 1. Информационные технологии в турфирме / Н. И. Плотникова. –
М.: Советский спорт, 2001 г. – 320с. – С. 25.

3.

Родигин, Л.А. Информационные технологии в гостиничном и

туристском бизнесе / Л.А. Родигин. – М.: РМАТ, 1999. – С. 33.

4.

Гулямов С.С., Жуковская И.Е., Основные аспекты эффективности

применения информационного и программного обеспечения в туристской
отрасли Узбекистана. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий
электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил.

5.

Кизим А.В. Информационные технологии в туризме: учебно-

методическое

пособие

/А.В.

Кизим.

Астрахань:

Астраханский

государственный университет, Издательский дом «Астраханский университет»,
2011. – 146 с.

6.

Старова Н.В. Техника и технологии в социально-культурном сервисе и

туризме / Н.В. Старова. – Астрахань: Изд-во АГТУ, 2009. – 152 с.

Библиографические ссылки

Узбекистон Рсспубликаси Президента Ислом Каримовнинг БМТ Жахон сайёхлик ташкилоти Ижроия кенгаши 99-сессиясининг очилиш маросимидаги нутки [Электрон ресурс]: http://www.uza.uz/oz/tourism/ozbckiston-respublikasi-prezidenti-islom-karimovning-bmt-zha-

Плотникова Н.И. Комплексная автоматизация туристского бизнеса: в 2 ч. - Часть 1. Информационные технологии в турфирме / Н. И. Плотникова. -М.: Советский спорт, 2001 г. - 320с. - С. 25.

Родигин, Л.А. Информационные технологии в гостиничном и туристском бизнесе / Л.А. Родигин. - М.: РМАТ, 1999. - С. 33.

Гулямов С.С., Жуковская И.Е., Основные аспекты эффективности применения информационного и программного обеспечения в туристской отрасли Узбекистана. “Иктисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил.

Кизим А.В. Информационные технологии в туризме: учебнометодическое пособие /А.В. Кизим. - Астрахань: Астраханский государственный университет. Издательский дом «Астраханский университет», 2011.- 146 с.

Старова Н.В. Техника и технологии в социально-культурном сервисе и туризме / Н.В. Старова. - Астрахань: Изд-во АГТУ, 2009. - 152 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов