Возможности формирования регионального туристского кластера в Самаркандской области

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
28-37
31
2
Поделиться
Асланова, Д., & Алимова M. (2016). Возможности формирования регионального туристского кластера в Самаркандской области. Экономика и инновационные технологии, (4), 28–37. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8837
Д Асланова, Самаркандский институт экономики и сервиса

 к.э.н., доцент

M Алимова, Самаркандский государственный университет

ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье, изучив социально-экономическую значимость развития туризма в Самаркандской области, научно обосновано предложение формирования регионального туристского кластера, как методологии повышения конкурентоспособности региональных туристских предприятий на международном рынке туризма. Также разъяснена методика использования интегрального коэффициента локализации для идентификации процесса формирования регионального туристского кластера.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Д.Х. Асланова, и.ф.н., доц. СамИСИ,

М.Т. Алимова, ассистент, СамДУ

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ҲУДУДИЙ ТУРИСТИК КЛАСТЕРНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

В статье, изучив социально-экономическую значимость развития

туризма в Самаркандской области, научно обосновано предложение
формирования регионального туристского кластера, как методологии
повышения конкурентоспособности региональных туристских предприятий на
международном рынке туризма. Также разъяснена методика использования
интегрального коэффициента локализации для идентификации процесса
формирования регионального туристского кластера.

The article by examining the socio-economic importance of tourism in

Samarkand region, scientifically substantiated proposal of formation of the regional
tourist cluster as methodology for improving the competitiveness of regional tourist
enterprises in the international tourism market. Also explained method of using the
integral localization coefficient for the identification process of formation of the
regional tourism cluster.

Калит сўзлар:

туризм, ҳудудий туристик кластер, ихтисослашув

индекси, локализация коэффициенти, рақобатбардошлик.


Маълумки, ҳар бир ҳудуд иқтисодиётининг бирор-бир йўналишда

ихтисослашуви ундаги мавжуд ресурсларнинг нисбий, баъзан эса абсолют
устунлигидан келиб чиқиши лозим. Халқаро амалиётда қабул қилинган ушбу
тамойил, ҳар бир ҳудудда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг самарали
параметрларига эга миллий хўжаликларни яратиш имконини берувчи ресурслар
дастаги мавжудлигини эътироф этади. Фикримизча, Самарқанд вилоятида
шундай кучли дастаклардан бири туризм ва мавжуд туристик ресурслар
ҳисобланади.

Туризм жаҳон иқтисодиётининг барқарор ривожланиб бораётган

тармоқларидан бири ҳисобланиб, ушбу соҳа мутахассислари томонидан
“келажак индустрияси” сифатида эътироф этилмоқда. БТТнинг “Халқаро
туризм Барометри” кўрсаткичларига асосан 2014 йилда халқаро кирувчи
туристик оқимнинг ўсиш даражаси 2013 йилга нисбатан 4,3 фоизни ташкил
этган. Агар ушбу тенденция сақланиб қолса, 2030 йилда дунё бўйича халқаро
туристлар сони 1,8 млрд. кишига етади [1]. Шу сабабли, туризм соҳаси жаҳон
иқтисодиётининг кейинги юз йилликдаги ривожланишини белгилаб берувчи
тармоқлар қаторига киритилган. Бу борада таниқли америкалик футуролог Дж.
Нэйсбитнинг фикрича, ривожланишнинг кейинги босқичларида туризм ўз
кўламига кўра фақатгина телекоммуникациялар ва ахборот технологиялари
соҳасидан кейинги ўринни эгаллайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Туризм нафақат ривожланган, балки, ривожланаётган, ҳаттоки, нисбатан

кам ривожланган мамлакатлар ва ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий тараққиёти-
нинг қудратли катализатори ҳисобланади. Халқаро меҳнат ташкилотининг
маълумотларига кўра, бугунги кунда халқаро туризм тизимида дунёни меҳнатга
лаёқатли аҳолисининг 276845 минг кишиси банддир[2]. Шунингдек, бу
тармоқда яратилган битта янги иш ўрни саноат тармоғига нисбатан 20 баробар
арзонга тушади [3]. Бирор-бир мамлакатга ташриф буюрувчи ҳар 30 та турист
бевосита битта ёки билвосита иккита янги иш ўринларини барпо қилишга
имконият яратади [4]. Демак, хулоса қилиш мумкинки, ҳудудий
иқтисодиётининг бошқа тармоқларга нисбатан туризм соҳаси камроқ сарф-
харажатлар эвазига кўпроқ иш ўринларини яратиши ва валюта тушумларини
таъминлаши мумкин.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, туризмнинг ижтимоий-иқтисодий

аҳамияти унинг мультипликатив самарасига асосланади. Таниқли польшалик
олим Ирена Енджейчик таъкидлашича: «мультипликатив самара туфайли
туризмда яратилган янги битта иш ўрни туризм билан боғлиқ бошқа тармоқ ва
соҳаларда янги еттита иш ўрнини яратади» [5]. Айнан ана шу куч туфайли
туризм катта рекреацион имкониятларга эга бўлган мамлакат ва ҳудудларда
ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг янги босқичини бошлаб бериши
мумкин. Демак, Самарқанд вилоятида мавжуд туристик салоҳият, бой тарихий-
маданий мерос, қулай табиий-иқлим шароитларидан самаралироқ фойдаланган
тақдирдагина, ҳудуд иқтисодиётини янада юксалтирувчи шундай кучга эга
бўлиши мумкин.

Аммо, бугунги кунда Самарқанд вилоятида туризм тармоғининг

ривожланиши ўзининг тўлиқ имкониятлари даражасига етгани йўқ. Ҳудуд
миқёсида туризм тармоғининг иқтисодиётга таъсирини аниқлаб берувчи
кўрсаткичлардан бири ушбу соҳада яратилган қўшилган қийматнинг ялпи
ҳудудий маҳсулотдаги улуши ҳисобланиб, 2014 йилда у 0,6 %га

1

(туристик-

экскурсион ва меҳмонхона хизматлари) яқин кўрсаткични ташкил этиб,
республика миқёсидаги мос кўрсаткичидан (ушбу даврда туристик-экскурсион
ва меҳмонхона хизматларининг мамлакатимиз ЯИМдаги улуши 0,25 фоизга
яқин) юқори бўлишига қарамай, туризмни ҳудуд иқтисодиётининг етакчи
тармоқларидан бири сифатида ривожлантирувчи баъзи мамлакатлар ва
ҳудудларга нисбатан анча пастдир (мисол учун, 2014 йилда туризм
тармоғининг мамлакат ЯИМдаги улуши Мальтада –25,5 %, Кипрда –20,6 %,
Юнонистонда – 16,3 %, Испанияда – 15,7 %, Португалияда 15,6 %, Туркияда
12,6 %ни ташкил этган [2].).

Бундан ташқари, Самарканд вилоятида туристик хизматлар умумий

ҳажмининг жами товар ва хизматлар экспорти ҳажмидаги улуши 2014 йилда
6%ни ташкил этди. Бу эса, ўз навбатида, туризм тармоғининг ҳудудий
иқтисодиётнинг асосий экспорт қилувчи тармоғи сифатидаги истиқболини
белгилаб беради.

1

Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллифлар томонидан ҳисобланган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Мамлакатимиз ва унинг ҳудудларида туризмни ривожлантиришда қўлга

киритилган ютуқларга назар ташлайдиган бўлсак, аввало туризм тизимида
хизмат кўрсатилган ташриф буюрувчилар сонининг йилдан-йилга ўсиб
бораётганлигини кузатиш мумкин (1-расм).

1-расм. Хизмат кўрсатилган ташриф буюрувчилар сонининг ўзгариш

динамикаси (минг киши)

Манба: “Ўзбектуризм” МКнинг оператив маълумотлари

*2013, 2014 йил маълумотлари муаллифлар томонидан охирги беш йил кўрсаткичларининг ўртача

йиллик ўсиш даражасини аниқлаш орқали ҳисобланган.


Ўзбекистон Республикаси ва Самарқанд вилояти туризм бозорида хизмат

кўрсатилган ташриф буюрувчилар сонини ўзгариш динамикасининг таҳлилига
кўра, 2001йил (республика бўйича мазкур кўрсаткич -7,5 %га, Самарқанд
вилоятида эса -16,2 %га камайиши кузатилган), 2002 йил (Ўзбекистон
республикасида мазкур кўрсаткичнинг -0,5 %га камайиши, Самарқанд
вилоятида эса -3,5 %га камайиши кузатилган) ва 2005 йиллар (Ўзбекистон
республикасида мазкур кўрсаткичнинг -15,5 %га, Самарқанд вилоятида эса -
40,3 %га камайиши кузатилган) давомида кузатилган қисқа даврли пасайишдан
сўнг, 2006 йилдан бошланган ижобий ўсиш тенденцияси бугунги кунга қадар
барқарор давом этмоқда. Аммо, республика бўйича туризм тизимида хизмат
кўрсатилган ташриф буюрувчилар сонининг 2000-2007 давр оралиқларидаги
ўртача йиллик ўсиш тенденцияси -0,1 %дан, 2007-2014 йиллар давомида
10,1 %гача ўсиши кузатилган бўлса, Самарқанд вилояти бўйича эса мазкур
кўрсаткич 2000-2007 йиллар давомидаги ўртача йиллик ўсиши 18,4 %ни
ташкил этиб, 2007-2014 йиллар давомида эса ўртача йиллик ўсиши 4,9 %гача
пасайган.

Маълумки,

ҳар

қандай

тармоқнинг

миллий

иқтисодиётни

ривожлантиришдаги аҳамияти унинг экспорт салоҳияти билан белгиланади.
Миллий туризм соҳасида эса, ушбу салоҳиятни миллий маҳсулотларнинг
хорижий истеъмолчилари, яъни хизмат кўрсатилган хорижий ташриф
буюрувчиларнинг умумий миқдори белгилаб беради.

Ўзбекистон Республикаси ҳамда Самарқанд вилояти туризм бозорларида

хизмат кўрсатилган хорижлик ташриф буюрувчилар сонининг қиёсий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

таҳлилига кўра, Ўзбекистон Республикаси туризм бозорида хизмат кўрсатилган
хорижий ташриф буюрувчилар сонининг ўсиши 2001йилда -16,8 %ни, 2002
йилда -14,4 %ни, 2005 йилда -7,5 %ни ташкил этган. Ушбу қисқа даврли
пасайишдан кейин 2006 йилда бошланган ижобий ўсиш тенденцияси бугунги
кунга қадар давом этмоқда (2-расм).

2-расм. Хорижий ташриф буюрувчилар сонининг ўзгариш

динамикаси (минг киши)

Манба: “Ўзбектуризм” МКнинг оператив маълумотлари

*2013, 2014 йил маълумотлари муаллифлар томонидан охирги беш йил кўрсаткичларининг ўртача

йиллик ўсиш даражасини аниқлаш орқали ҳисобланган

Самарқанд вилояти туризм бозорида эса ҳолат ўзгача, хизмат кўрсатилган

хорижлик ташриф буюрувчилар сонининг ривожланиш динамикасида
2006 йилдан кейинги даврларда ҳам пасайиб бориш тенденцияси кузатилмоқда.
Хусусан, ҳудудий туризм бозорида хизмат кўрсатилган хорижлик ташриф
буюрувчилар 2009 йилда -3,5 %га, 2012йилда -4,6 %га камайган.

Олиб борилган таҳлил натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси

туризм бозорида хизмат кўрсатилган хорижий ташриф буюрувчилар сонининг
2000-2007 давр оралиқларидаги ўртача йиллик ўсиш тенденцияси 4,8%дан,
2007-2012 йиллар давомида 7,7 %гача ўсиши кузатилган. Самарқанд вилояти
бўйича эса, 2000-2007 йиллар давомида мазкур кўрсаткичнинг ўртача йиллик
ўсиши 34,4 %ни ташкил этган ҳолда, 2007-2014 йилларга келиб ўртача йиллик
ўсиши 5,4 %гача пасайганлигини кузатиш мумкин.

Юқорида амалга оширилган таҳлил натижалари, ҳудудий туристик

ташкилотларнинг ташқи ва ички туризм бозорларида тобора кучли рақобат
муҳитида фаолият юритиши тўғрисида далолат бермоқда. Юзага келган ушбу
ҳолат ҳозирги инновацион иқтисодиёт шароитида туристик ташкилотлар
рақобатбардошлигини ошириш бўйича илмий-амалий ва илмий-услубий
таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш заруратини келтириб чиқармоқда.

Америкалик иқтисодчи-олим М.Портер дунё миқёсида турли тармоқлар

доирасида фаолият юритувчи юқори рақобатбардошлик ўринларни эгаллаган
ташкилотларнинг фаолиятини ўрганиш юзасидан илмий изланишлар олиб
борган. У ўз тадқиқотлари натижасида, халқаро миқёсда битта тармоқ


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

доирасидаги ўзаро рақобатбардош ташкилотларнинг географик жойлашуви
жиҳатидан тизимсиз равишда турли хил давлатларда сочилиб кетмасдан, балки
айнан битта давлат, ҳаттоки битта ҳудуд доирасида концентрациялашув
хусусиятига эга эканлигини аниқлаган. Ушбу ҳолатнинг юзага келиши
тасодифий эмас. Халқаро бозорда бир ёки бир гуруҳ ташкилотлар
рақобатбардошликка эришгач, ҳудудий жиҳатдан ўзларига географик жиҳатдан
яқин жойлашган хомашё етказиб берувчи ташкилотлар, рақобатчи ташкилотлар
ва бир қатор бошқа ҳамкор ташкилотларнинг иқтисодий фаолияти ва ҳолатига
таъсир эта бошлайдилар. Шу билан биргаликда, уларнинг ютуқлари мазкур
ташкилотлар рақобатбардошлигининг ошишига ижобий таъсир этади. Бунинг
оқибатида “кластер”, яъни бир-бири билан узвий боғланган, ҳамда
рақобатбардошлигини ўсишига ўзаро кўмаклашувчи ташкилотлар уюшмаси
вужудга келади. М.Портер, ҳудуд рақобатбардошлигини оширишнинг асосий
ҳаракатлантирувчи кучи бўлмиш кластерлар: “ташкилотлар, давлат
тузилмалари ва бошқа ҳамкорлик ташкилотлари (университетлар) ўртасида
ўзаро мулоқот ўтиши мумкин (ҳаттоки зарур) бўлган майдонни ташкил этади”,
- деб таъкидлайди [6].

Самарқанд вилоятида мамлакатимизнинг бир қатор бошқа ҳудудларига

нисбатан кенгроқ доирадаги туристик ресурслар мажмуасининг мавжудлиги,
унинг ҳудудида нисбатан юқори натижаларни намоён этувчи миллий туристик
ташкилотларнинг сон жиҳатдан нисбий устунлиги мавжудлиги борасидаги
тахминни келтириб чиқаради. Бунда миллий туристик ташкилотларнинг битта
ҳудуд доирасида нисбий концентрациялашуви, ҳудуд рақобатбардошлигини
оширишда кластерли услубдан фойдаланиш имконини келтириб чиқаради.

Шундай қилиб, Самарқанд вилоятида ҳудудий туристик кластерни

шаклланиш жараёнини таҳлил қилиш мақсадида “интеграл локализация
коэффициенти”дан фойдаландик. Бугунги кунда “ҳудудий иқтисодиёт”,
“минтақавий иқтисодиёт”, “иқтисодий география” йўналишида олиб
бориладиган илмий изланишларда, ҳамда ушбу йўналишда яратилган илмий
асарларда муаллифлар томонидан бирор-бир ҳудуднинг маълум бир ишлаб
чиқариш соҳасига ихтисослашувчи даражасини аниқлашда локализация
коэффициентидан фойдаланилади

2

. Фикримизча, мазкур кўрсаткичдан

ҳудуднинг туризмга ихтисослашуви даражасини, ҳамда ҳудудий туристик
кластернинг шаклланиши имкониятларини аниқлаш учун ҳам фойдаланиш
мумкин. Ҳудуднинг туризм соҳасига ихтисослашуви даражасини аниқлашда
қуйидаги таклифни ишлаб чиқдик: мамлакат ва ҳудуд миқёсида туризм
инфратузилмасининг ривожланганлиги акс эттирувчи бир қатор индикаторлар

2

Гранберг А.Г. Основы региональной экономики: учебник для вузов. — М: ГУ ВШЭ, 2000; Мищенко В.В.

Экономика регионов: Учебное пособие. — Изд-во Алтайского гос. ун-та. — 2002. — 160 с.; Региональная
статистика: учебник / Под ред. Е.В. Заровой, Г.И. Чудилина. — М.: Финансы и статистика, 2006. — 624 с.;
Региональная экономика: Учебник / Под ред. В.И. Видяпина, М.В. Степанова. — М.: ИНФРА-М, 2002.;
Региональная экономика: Учебник для вузов / Т.Г. Морозова, М.П. Победина, Г.Б. Поляк и др.; Под ред. Т. Г.
Морозовой. — 2-е изд., перераб. и доп. — М.: Банки и биржи, ЮНИТИ, 1998. — 472 с.; Митрофанова А. Н.
Региональный туристский кластер как форма пространственной организации туризма (на примере
Калининградской области). Дисс. На ... кан. геог. н. Калининград. 2010.; Васильев А.Н. Экономические
проблемы регионов и отраслевых комплексов (О показателях специализации регионов) // Проблемы
современной экономики, N 2 (30), 2009, http://www.m-economy.ru/art.php?nArtId=2559.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

(

I

uz

;

I

sam

)

ёрдамида локализация коэффициентлари миллий ва ҳудуд даражалари

учун (

K

uz

; K

sam

) алоҳида-алоҳида аниқланади, ҳамда уларни таққослама таҳлил

қилиш орқали тегишли хулосалар қилинади.

Баҳолаш тизими қуйидагича:

1.

Ҳудуд даражасида аниқланган индикатор (I

i(sam)

; i-индикаторлар тартиб

рақами) миллий даража бўйича аниқланган индикатордан (I

i(uz)

; i-индикаторлар

тартиб рақами) катта бўлса, тегишли тарзда ҳудуд бўйича локализация
коэффициенти K

i(sam)

=2га тенг, мамлакат даражасида эса мазкур кўрсаткич K

i(uz)

=0га тенг деб қабул қилинади;

2.

Ҳудуд даражасида аниқланган индикатор (I

i(sam)

) миллий даража бўйича

аниқланган индикаторга (I

i(uz)

) тенг бўлса, тегишли тарзда ҳудуд бўйича

локализация коэффициенти K

i(sam)

=1га тенг, мамлакат даражасида ҳам мазкур

кўрсаткич K

i(uz)

=1га тенг деб қабул қилинади;

3.

Ҳудуд даражасида аниқланган индикатор (I

i(sam)

) миллий даража бўйича

аниқланган индикатордан (I

i(uz)

) кичик бўлса, тегишли тарзда ҳудуд бўйича

локализация коэффициенти K

i(sam)

=0га тенг, мамлакат даражасида эса мазкур

кўрсаткич K

i(uz)

=2га тенг деб қабул қилинади;

4.

Ҳудуд бўйича интеграл локализация коэффициенти K

sam

=

( n -

таҳлилга киритилган индикаторлар сони) тарзида, мамлакат даражасида

K

uz

=

тарзида аниқланади. Агар K

sam

>K

uz

бўлса Самарқанд вилоятида

туристик кластернинг шаклланиши жараёни мавжудлиги борасидаги хулоса
тасдиқланади.

Таҳлилда ҳудуд ва мамлакат миқёсида туризм индустриясининг

ривожланганлик даражасини баҳолаш имконини берувчи қуйида келтирилган
бир қатор индикаторлар мажмуидан фойдаландик (1-жадвал).

1-жадвал

Таҳлилда фойдаланиладиган кўрсаткичлар мажмуи (2014 йилда)

К

1

ЯИМ ва ЯҲМда туристик хизматларнинг улуши %да (91620 кодли ОКОНХ
бўйича яратилган қўшимча қийматнинг улуши)

К

2

Мамлакат ва ҳудуд миқёсида яратилган жами хизматларда туристик
хизматларнинг улуши %да (туристик-экскурсия ва меҳмонхона хизматлари
бўйича)

К

3

туризм соҳасида банд аҳолининг мамлакат ва ҳудуд миқёсида умумий
бандлик тузилмасидаги улуши %да (91620 кодли ОКОНХ бўйича фаолият
юритувчи корхоналар бўйича)

К

4

Мамлакат ва ҳудуд миқёсида яратилган жами хизматларда санатория-курорт
хизматларининг улуши %да

К

5

Мамлакат ва ҳудуд миқёсида рўйхатга олинган ташкилотлар жами миқдорида
туризм соҳасида фаолият юритувчи ташкилотларнинг улуши %да

К

6

Мамлакат ва ҳудуд миқёсида рўйхатга олинган ташкилотлар жами миқдорида
меҳмонхоналар ва жойлаштириш бўйича бошқа муассасаларнинг улуши %да

К

7

Мамлакат ва ҳудуднинг ҳар мингта аҳолисига тўғри келувчи меҳмонхоналар
ва жойлаштириш бўйича бошқа муассасаларидаги жойлар сони

К

8

Мамлакат ва ҳудуднинг ҳар мингта аҳолисига тўғри келувчи санатория-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

курорт муассасаларидаги жойлар сони

К

9

Ҳудуднинг туристик юкламаси (км

2

га тўғри келувчи туристик ташкилотлар

томонидан хизмат кўрсатилган ташриф буюрувчилар сони)

К

10

Ҳудуднинг туристик юкламаси (км

2

га тўғри келувчи жойлаштириш

хизматлари кўрсатилган ташриф буюрувчилар сони)

Ўзбекистон Республикаси статистика Қўмитаси маълумотлари асосида

2014 йил бўйича мамлакат ва ҳудуд миқёсида, тегишли ҳудуднинг туристик
ихтисослашувчи индекслари ва локализация коэффициентлари аниқланди (2-12
жадвалларга қаранг).

2-жадвал

К1- ЯИМ ва ЯҲМда туристик хизматларнинг улуши %да

Ўзбекистон Республикаси

Самарқанд вилояти

0,26

0,49

Баҳолаш тизими: I

1(sam)

= 0,49; I

1(uz)

= 0,26; I

1(sam)

>I

1(uz)

. Демак, K

1(sam)

=2 балл,

K

1(uz)

=0 балл деб қабул қилинади.

3-жадвал

К2- Мамлакат ва ҳудуд миқёсида яратилган жами хизматларда туристик

хизматларнинг улуши %да

Баҳолаш тизими: I

2(sam)

= 0,9; I

2(uz)

= 0,48; I

2(sam)

>I

2(uz)

. Демак, K

2(sam)

=2 балл,

K

2(uz)

=0 балл деб қабул қилинади.

4-жадвал

К3- ЯИМ туризм соҳасида банд аҳолининг мамлакат ва ҳудуд миқёсида

умумий бандлик тузилмасидаги улуши %да

Баҳолаш тизими: I

3(sam)

= 0,06; I

3(uz)

= 0,03; I

3(sam)

>I

3(uz)

. Демак, K

3(sam)

=2 балл,

K

3(uz)

=0 балл деб қабул қилинади.

5-жадвал

К4- мамлакат ва ҳудуд миқёсида яратилган жами хизматларда санатория-

курорт хизматларининг улуши %да

Баҳолаш тизими: I

4(sam)

=

0,1

; I

4(uz)

=

0,2

; I

4(sam)

<I

4(uz)

. Демак, K

4(sam)

=0 балл,

K

4(uz)

=2 балл деб қабул қилинади.

6-жадвал

К5- мамлакат ва ҳудуд миқёсида рўйхатга олинган ташкилотлар жами

миқдорида туризм соҳасида фаолият юритувчи

ташкилотларнинг улуши %да

Баҳолаш тизими: I

5(sam)

=

0,8

; I

5(uz)

=

0,4

; I

5(sam)

>I

3(uz)

. Демак, K

5(sam)

=2 балл,

K

5(uz)

=0 балл деб қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси

Самарқанд вилояти

0,48

0,9

Ўзбекистон Республикаси

Самарқанд вилояти

0,03

0,06

Ўзбекистон Республикаси

Самарқанд вилояти

0,2

0,1

Ўзбекистон Республикаси

Самарқанд вилояти

0,4

0,8


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

7-жадвал

К6- мамлакат ва ҳудуд миқёсида рўйхатга олинган ташкилотлар жами

миқдорида меҳмонхоналар ва жойлаштириш бўйича бошқа

муассасаларнинг улуши %да

Баҳолаш тизими: I

6(sam)

= 0,4; I

6(uz)

= 0,2; I

6(sam)

>I

6(uz)

. Демак, K

6(sam)

=2 балл,

K

6(uz)

=0 балл деб қабул қилинади.

8-жадвал

К7- Мамлакат ва ҳудуднинг ҳар мингта аҳолисига тўғри келувчи

меҳмонхоналар ва жойлаштириш бўйича бошқа муассасаларидаги жойлар

сони

Баҳолаш тизими: I

7(sam)

= 1,14; I

7(uz)

= 0,94; I

7(sam)

>I

7(uz)

. Демак, K

7(sam)

=2 балл,

K

7(uz)

=0 балл деб қабул қилинади.

9-жадвал

К8- ЯИМ туризм соҳасида банд аҳолининг мамлакат ва ҳудуд миқёсида

умумий бандлик тузилмасидаги улуши %да

Баҳолаш тизими: I

8(sam)

= 0,3; I

8(uz)

= 0,6; I

8(sam)

>I

8(uz)

. Демак, K

8(sam)

=0 балл,

K

8(uz)

=2 балл деб қабул қилинади.

Таҳлилимизда аниқланан I

4(sam)

, I

8(sam)

, K

4(sam)

,

K

8(sam)

кўрсаткичларининг

қиймати Самарқанд вилоятида санатория-курорт комплекси нисбатан паст
даражада ривожланганлигидан далолат бермоқда.

10-жадвал

К9- Ҳудуднинг туристик юкламаси (км

2

га тўғри келувчи туристик

ташкилотлар томонидан хизмат кўрсатилган

ташриф буюрувчилар сони)

Баҳолаш тизими: I

9(sam)

= 3,47; I

9(uz)

= 1,19; I

9(sam)

>I

9(uz)

. Демак, K

9(sam)

=2 балл,

K

9(uz)

=0 балл деб қабул қилинади.

11-жадвал

К10- Ҳудуднинг туристик юкламаси (км

2

га тўғри келувчи жойлаштириш

хизматлари кўрсатилган ташриф буюрувчилар сони)

Баҳолаш тизими: I

10(sam)

= 7,78; I

10(uz)

= 2,67; I

10(sam)

>I

10(uz)

. Демак, K

10(sam)

=2

балл, K

10(uz)

=0 балл деб қабул қилинади.





Ўзбекистон Республикаси

Самарқанд вилояти

0,2

0,4

Ўзбекистон Республикаси

Самарқанд вилояти

0,94

1,14

Ўзбекистон Республикаси

Самарқанд вилояти

0,6

0,3

Ўзбекистон Республикаси

Самарқанд вилояти

1,19

3,47

Ўзбекистон Республикаси

Самарқанд вилояти

2,67

7,78


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

12-жадвал

Мамлакат ва ҳудуд даражасида туризм соҳасига ихтисослашганлик

индекслари ва ҳудудий локализация коэффициентларининг таққослама

таҳлили

индекс

Ўзбекистон

Республикаси

Самарқанд

вилояти

коэффициент

Ўзбекистон

Республикаси

Самарқанд

вилояти

1

2

3

4

5

6

I

1

0,26

0,49

К

1

0

2

I

2

0,48

0,9

К

2

0

2

I

3

0,03

0,06

К

3

0

2

I

4

0,2

0,1

К

4

2

0

I

5

0,4

0,8

К

5

0

2

I

6

0,2

0,4

К

6

0

2

I

7

0,94

1,14

К

7

0

2

I

8

0,6

0,3

К

8

2

0

I

9

1,19

3,47

К

9

0

2

I

10

2,67

7,78

К

10

0

2

6,97

15,44

4

16


Демак, таҳлил натижаларига кўра, Самарқанд вилоятида интеграл

локализация коэффициенти К

(sam)

=16 бўлиб (оптимал қиймати: К

(sam)оптимал

=20),

Самарқанд вилоятида туризм соҳасига ихтисослашув даражасининг юқорилиги,
туристик ташкилотларнинг географик ҳудуд миқёсида нисбатан кўпроқ
тўпланганлиги ҳақида далолат бериб, ҳудудий туристик кластернинг
шаклланиши

жараёнини

тасдиқлаб

беради.

“Интеграл

локализация

кўрсаткичлари”нинг графикдаги кўриниши ушбу ҳолатни янада яққолроқ акс
эттиради (3-расм).

3-расм. Ҳудуднинг туризм соҳасига ихтисослашуви даражасининг

таққослама таҳлили


Олиб борилган таҳлил натижаларига кўра, Самарқанд вилоятида туризм

соҳасининг ривожланиш даражаси республика миқёсидагига нисбатан
юқоридир.

Таҳлилда фойдаланилган I

1

, I

2,

I

2

коэффициентлари ҳудуд иқтисодиётида

туризм соҳасининг ҳиссаси мамлакатимиз ва баъзи бошқа ҳудудлар
иқтисодиётининг

тегишли

кўрсаткичларига

нисбатан

юқорилигини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

кўрсатмоқда. Ҳудуд даражасида I

7

– кўрсаткичининг юқори қийматга эгалиги,

туризм тизимининг асосий таркибий унсурларидан бири, ҳамда ҳудудий
туристик кластерларнинг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай
имкониятлар яратиб берувчи омиллардан бири ҳисобланган ҳудудда
меҳмонхона индустриясининг етарли даражада ривожланганлигидан далолат
бермоқда.

Бундан ташқари интеграл локализация коэффициенти статистик

маълумотлардан келиб чиққан ҳолда бутун вилоят учун ҳисобланди.
Ваҳоланки, ҳудуд чегаралари қисқартирилиб, унинг туризм соҳасига
ихтисослашганлик даражаси юқори бўлган алоҳида ҳудудлари бўйича
ҳисобланганда

(масалан,

Самарқанд

шаҳри

бўйича),

локализация

коэффициенти оптимал даражадаги қийматни қабул қилган бўлар эди. Ушбу
ҳолат эса, Самарқанд вилоятида ҳудудий туристик кластерни шаклланиши ва
ривожланиши учун тўлиқ даражада асос бўла олади.

Фодаланилган адабиётлар рўйхати

1. UNWTO

Tourizm Highlights 2015 Edition, [Электрон манба]:

http://www.unwto.org

2. Travel

& Tourism Economic Impact 2015 World, [Электрон

манба]:http://www.wttc.org

3. Стрельников

А.В.

«Организационно-экономический

механизм

обеспечения

конкурентоспособности

образовательных

услуг

вузов,

занимающихся подготовкой кадров для сервиса и туризма». Автореферат дисс.
... кан. экон. н. Москва – 2012. С.4.

4. Богданов Ю.В. Развитие индустрии туризма как фактор социально-

экономического роста региона (на примере Санкт-Петербурга и Ленинградской

области) Автореферат дисс. ... кан. экон. н. Cанкт-петербург – 2004. С.4.

5. Енджейчик И. Современный туристский бизнес. Экостратегии в

управлении фирмой. Пер. с польск. М: Финансы и статистика, 2003. – 320с.,

С.10.

6. Портер М. Конкуренция. Пер. с англ. – М.: Издательский дом

«Вильямс», 2005, 610 с., С. 256.

Библиографические ссылки

UNWTO Tourizm Highlights 2015 Edition, [Электрон манба]: http://www.unwto.org

Travel & Tourism Economic Impact 2015 World, [Электрон манба] :http://www. wttc.org

Стрельников А.В. «Организационно-экономический механизм обеспечения конкурентоспособности образовательных услуг вузов, занимающихся подготовкой кадров для сервиса и туризма». Автореферат дисс. ... кан. экон. н. Москва - 2012. С.4.

Богданов 10. В. Развитие индустрии туризма как фактор социально-экономического роста региона (на примере Санкт-Петербурга и Ленинградской области) Автореферат дисс.... кан. экон. н. Санкт-петербург - 2004. С.4.

Енджейчик И. Современный туристский бизнес. Экостратегии в управлении фирмой. Пер. с польск. М: Финансы и статистика, 2003. - 320с., С.10.

Портер М. Конкуренция. Пер. с англ. - М.: Издательский дом «Вильямс», 2005, 610 с., С. 256.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов