Особенности определения эффективности корпоративного управления

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
361-367
97
7
Поделиться
Курбаниязов, Ш. (2016). Особенности определения эффективности корпоративного управления. Экономика и инновационные технологии, (6), 361–367. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9068
Ш Курбаниязов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается сущность корпоративного управления, концептуальные основы, факторы экономической эффективности механизма корпоративного управления. Также даны предложения и рекомендации по определению эффективности и реализации.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ш. Курбаниязов,

мустақил тадқиқотчи, ТДИУ

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ САМАРАДОРЛИГИНИ АНИҚЛАШНИНГ

ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

В статье рассматривается сущность корпоративного управления,

концептуальные основы, факторы экономической эффективности механизма
корпоративного управления. Также даны предложения и рекомендации по
определению эффективности и реализации.

The article reviews the essence of corporate governance, conceptual

frameworks, organizational economic mechanism efficiency factors of corporate
governance. Also given proposals and recommendations on determining the
efficiency and the implementation.

Калитли сўзлар:

корпоратив бошқарув, акциядорлик жамиятлари,

корпоратив сектор, қонунчилик, меъёрлар, хусусий сектор, ижтимоий-ҳуқуқий
механизм, самарадорлик мезонлари, рентабеллик.

Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар бошқаришнинг

ташкилий-иқтисодий тизимини барча тармоқ ва соҳаларда ривожлантиришга
қаратилган. Айниқса акциядорлик жамиятларида янги замонавий бошқарув
усулларини жорий этиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу нуқтаи
назардан нафақат акциядорлик жамиятларида, балки мамлакатимизда фаолият
юритаётган компаниялар ва барча мулкчилик шаклидаги корхоналарда
корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш, унинг ташкилий-иқтисодий
механизми самарадорлигини ошириш бугунги куннинг долзарб масалалардан
биридир.

Ҳозиргача корпоратив бошқарувнинг моҳияти, хусусиятлари, ўрни ва

концептуал асослари чуқур ва комплекс равишда ўрганилмаган бўлиб, бу
борада корпоратив бошқарув ва унинг механизмини такомиллаштириш бўйича
илмий ва иқтисодий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш долзарб
муаммодир.

Бозор

иқтисодиёти

шароитида

умуман

бошқариш

тизимини

ривожлантириш ҳозирда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишини
белгилаб берадиган асосий омиллардан бири бўлмоқда. Иқтисодиётни янада
ривожлантириш учун бошқарув фанининг асосий турларидан бири корпоратив
бошқарувдир. Чунки мамлакат корпоратив секторини жорий этиш ва
ривожлантириш стандартларига ўтишни тақозо этади. Корпоратив бошқарув
тушунчаси асосан 1970 йилларнинг ўртасида АҚШда пайдо бўлган.
Кейинчалик ушбу тушунча Европага кенг тарқалиб корпоратив менежмент
корпоратив тузилмалар ва корпоратив ҳуқуқ соҳаларида тадқиқотлар
ўтказилган[1].

Жаҳон банкининг таърифига кўра, корпоратив бошқарув – қонунчилик,

меъёрлар ва хусусий секторнинг мос равишдаги амалиётининг шундай


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

бирикмасига тушуниладики, улар компанияга молиявий ва инсон
ресурсларини жалб қилишга самарали фаолиятни олиб боришга имконият
бериб, оқибатда ўз акциялари учун узоқ муддатли иқтисодий қийматга
кўпайтириш орқали ўз фаолиятини сақлаб қолишни таъминлайди. Шу билан
бирга акциядорлар, бошқа манфаатдор шахслар ва жамият манфаатларига риоя
қилиниши лозим.

Шу билан бирга айтиб ўтиш жоизки, корпоратив бошқарувига бўлган

ёндашув ва таърифлар ўзаро зид эмас, балки улар бир-бирини тўлдиради ва
ўзаро узвий бирликда корпоратив бошқарув моҳиятини очиб беради.

Юқоридаги баён этилганлардан келиб чиқиб мақола муаллифи корпоратив

бошқарув тушунчасига “Корпоратив бошқарув – барча манфаатдор томонлар
манфаатларнинг мувозанатига риоя қилган ҳолда имкон қадар юқорироқ фойда
олишга қаратилган тизимдир”, - дея тариф беради.

Корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизми кенг маъноли

тизимдир. Бунга қисқароқ баҳо берадиган бўлсак, унда умуман бошқарув
муносабатлари ўз аксини топади. Корпоратив бошқарувни ташкилий
муносабатлари тўғрисида фикр юритсак корпоратив бошқарув шаклдаги
тузилмаларнинг ривожланиш истиқболлари тушунилади.

Корпоратив бошқарувнинг иқтисодий муносабатлари эса чуқурроқ

маънога эга бўлиб, корпорация (компаниялар) фаолиятининг иқтисодий
жиҳатларини акс эттиради. Компаниялар фаолиятини самарали ташкил қилиш
учун ана шу муносабатлар механизми яхши созланган бўлиши шарт. Бунинг
учун корпоратив бошқарув тизимига менежмент соҳасига юқори малакали
кадрлар тайёрланиши шарт. Шу сабабли Ўзбекистон Республикасининг
Биринчи Президенти И. Каримовнинг 2015 йил 24 апрелдаги 4720-сонли
фармонига мувофиқ, мамлакатимизни нуфузли университетларида корпоратив
бошқарув мутахассисликлари очилди ва корпоратив бошқарув йўналишда
кадрлар тайёрланмоқда.

Корпоратив бошқарувни самарадорлигини, у билан бевосита боғлиқ

бўлган механизмлар турини ўрганиш ҳам назарий, ҳам амалий томондан
фойдали деб ҳисоблаймиз. Бошқарув механизми –бошқарув фаолиятини амалга
ошириш учун фойдаланиладиган қонунлар, тамойиллар, вазифалар,
технологиялар, ахборот ва моделлар мажмуаси ҳисобланади.

Ш.Н. Зайнутдинов ва З.А. Ашуровларнинг таърифига кўра, “Корпоратив

бошқарув

механизми

компания

(ёки

корпорация)нинг

белгиланган

мақсадларига эришиш учун зарур бўлган ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва
ташкилий муносабатларни ҳаракатга келтирадиган элементлар мажмуидир”[2].

Фикримизча, ушбу тушунча жуда мавҳум талқин қилинган. Буни янада

аниқроқ ёритиш мақсадида биз ўз ишимизда уни бир неча шаклларга бўлиб
ўрганишни таклиф этдик. Бу эса корпоратив бошқарув илмида янги бир
йўналиш бўлиши мумкин ва “корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий
механизми моҳиятини янада кенгайтириши мумкин”. Демак, корпоратив
бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизми - комплекс элементлардан
таркиб топиб, бошқарув муносабатлар самарадорлигини оширишга қаратилган
фаолиятдир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Ҳар қандай фаолиятни ҳуқуқий жиҳатдан таъминламай, уни тўғри

ривожлантириб бўлмайди. Шу сабабли яна бир янги тушунчани таклиф этдик,
яъни “корпоратив бошқарув”нинг ижтимоий-хуқуқий механизми. Юқорида
келтирилган бир қатор тушунчалардан фарқли ўлароқ, ушбу тушунчанинг
аҳамияти нафақат компаниялар (корпорация) ички фаолиятига тааллуқли,
балки ташқи алоқаларда компаниянинг тезда ривожланиш ва катта даромад
олишида аҳамиятли ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, ушбу тушунчага қуйидагича таъриф беришга

ҳаракат қилдик. Корпоратив бошқарувнинг ижтимоий-ҳуқуқий механизми –
компания фаолияти ташкил қилинганда ижтимоий ҳолатларни ҳисобга олган
ҳолда қонунлар, тамойиллар, норматив-меъёрий ҳужжатлар, маъмурий
низомлардан фойдаланишдир”

1

.

Корпоратив бошқарувнинг яна бир механизми ахборот шаффофлигини

таъминлаш ҳисобланади. Ахборот шаффофлигини таъминлаш механизми-
компания фаолияти ва унинг молиявий кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборотни
тўғри ва тўла даражада чоп этиш, компания раҳбарияти хатти-ҳаракати ва
йирик акциядорлар шаффофлигини таъминлашни ўз таркибига олади. Ахборот
шаффофлиги

корпоратив

бошқарувнинг

асосий

талабларидан

бири

ҳисобланади. Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ акциядорлик жамияти
томонидан ахборотни ошкор этиш инвесторларга муайян ахборотни тақдим
этиш, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат
органига ахборотни тақдим этиш ва уни чоп қилиш йўли билан амалга
оширилади.

Умуман, корпоратив бошқарув механизмининг турлари кўп, улардан

назария ва амалиётда тўғри фойдаланиш акциядор жамиятларини компания
(корпорация) иш фаолиятини тўғри ташкил қилиш ва уларнинг
самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Компанияларда корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этиш унинг

ташкилий-иқтисодий механизми самарадорлигини ошириб боришга боғлиқдир.
Иқтисодиётнинг корпоратив сектори ишлаб чиқариш, ишлаб чиқарилган
маҳсулотларнинг бозорда алмашуви ва ишлаб чиқариш жараёнининг
ривожланиши учун оптимал шароитларни яратишга асосланади.

Корпоратив бошқарув олдига қўйилган асосий талаблардан бири ишлаб

чиқариш самарадорлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун
инвестицияларни жалб этиш, ижтимоий-иқтисодий муносабатларни яхшилаш-
ни таъминлашдан иборатдир. Илмий ва методологик жиҳатдан асосланган
ҳолда ташкил этилган корпоратив бошқарув маҳаллий хомашёларига
асосланган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва рақобатбардош сифатли
маҳсулот-ларни

ишлаб

чиқариш

кўзланган

мақсадларга

эришишни

таъминлайди.

Корпоратив бошқарувнинг самарали бўлиши иқтисодиётнинг ҳозирги

ҳолати, институционал бошқарувни ташкил этиш даражаси, унинг ижтимоий ва
иқтисодий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ривожлантириш, давлатнинг бу

1

Муаллиф таърифи.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

йўналишда тутган иқтисодий сиёсати ва менежерларнинг бошқарувни ташкил
этиш салоҳиятларига ҳам боғлиқ.

Корпоратив бошқарув тизими бўйича иқтисодиёт назарияси, менежмент,

корхона

иқтисодиёти

фанларида

самарадорлик,

хусусан,

бошқарув

самарадорлиги тўғрисида кенг фикр ва мулохазалар билдирилган [3]. Аммо
корпоратив бошқарув самарадорлигини аниқлаш услубияти иқтисодий
адабиётларда деярли ёритилмаган. Шу сабабли бунинг ҳисоб-китобларида ҳам
фойдаланиладиган кўрсаткичлари бир тизимга келтирилмаган.

Фикримизча, корпоратив бошқарув самарадорлиги услубияти шунчаки

бошқарув самарадорлиги эмас, балки ишлаб чиқариш самарадорлигига хизмат
қилиши лозим. Ҳозирги кунда корпоратив бошқарув самарадорлигига қуйидаги
омиллар таъсир этади:

хусусий мулк эгалигининг таъминланиш даражаси;

инновацион ривожланиш даражаси;

эркин бозор рақобати;

диверсификацион сиёсат;

ташқи иқтисодий алоқалар;

инвестицион фаолият;

корпоративларнинг бозор ҳолатлари бўйича ахборот билан таъминлаш ва

бошқалар корпоратив бошқарув самарадорлиги ошишига таъсир этувчи
омиллардир.

Юқорида айтиб ўтилганидек, корпоратив бошқарув ишлаб чиқариш

жараёни самарадорлигини таъминовчи, мураккаб бўғин бўлиб, унинг фаолияти
бошқарувни ташкил этиш, унинг қисмлари ўзаро боғлиқлигини таъминлаш
асосида умумий мақсадни умумлаштиради. Шу жиҳатдан корпоратив бошқарув
назарияси ва амалиётидан келиб, унинг самарадорлик турларини ўрганиш
мумкин ахамият касб этади. 1–расмда корпоратив бошқарув самарадорлиги
турлари келтирилган.

1-расм. Корпоратив бошқарув самарадорлиги турлари

Манба: Муаллиф ишланмаси.

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ САМАРАДОРЛИГИ ТУРЛАРИ

ЙЎНАЛИШ БЎЙИЧА

САМАРАДОРЛИК КЎРИНИШИ

1. Самарадорлик моҳияти.
2. Соҳалар бўйича.
3. Объект турлари.
4. Мақсадли.
5. Ҳисоблаш усули.

1. Халқ хўжалиги самарадорлиги.
2. Тармоқ (соха) самарадорлиги.
3. Компания (корпорация)
самарадорлиги.
4. Ишлаб чиқариш самарадорлиги.
5. Минтақа самарадорлиги.
6. Ижтимоий самарадорлик.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Самарадорлик ҳар бир турининг ўзига хос хусусиятлари, белги ва

мақсадлари мавжуд.

Биз тадқиқотимизда корпоратив бошқарув самарадорлигининг мезон ва

кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқишга ҳаракат қилдик.

Корпоратив бошқарув самарадорлиги миқдорий кўрсаткич бўлиб, унинг

натижавийлигини тавсифлайди.

Самарадорлик мезонлари сифатида шундай кўрсаткичлар танланиши

керакки, қуйидаги имкониятларга эга бўлиш зарур:

кутаётган

натижаларни

истиқболлаштириш.

Компаниялар

(корпорациялар) мақсадига эришиш;

мақсадга эришишни ҳақиқийлигини баҳолаш;

турли вариантларни мақсадга эришишни ўзаро таққослаш.

Бунинг учун самарадорлик мезонлари компанияларда ҳал этиладиган

масалаларнинг моҳиятини очиш, асосийларини аниқлаш, корпоратив
бошқарувни такомиллаштириш йўлларини белгилашни амалга ошириш керак.

Корпоратив бошқарув самарадорлиги мезонлари қуйидаги талабларга

жавоб бериши зарур:

компаниялар (корпорациялар) олдида турган мақсадларга тўғри келиши;

компаниялар (корпорациялар) ўз вазифаларини бажариш борасида, ички

ва ташқи ҳолатлар билан боғлиқ бўлиши;

ҳамма миқдорий ва сифатли параметрларга тўғри келиши.

Бозор иқтисодиётини бошқариш самарадорлиги ва корпоратив бошқарув

самарадорлиги мезон ва кўрсаткичлари мос равишда ривожланади.
Фикримизча, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш
шароитида барча мулклар самарадорлиги бир мезонга йўналтирилган. Бу
юқори даражада фойда олишдир.

Корпоратив бошқарув назарияси ва амалиётидан келиб чиқиб ҳамда

менежмент фанида бошқарув самарадорлигининг услубияти иқтисодчи
олимлар томонидан яратилган. Бундан бошқариш самарадорлиги, умуман,
корпоратив бошқарув самарадорлигини аниқлашда фойдаланиш мумкин. Биз
компаниялар даромадлик даражасини рентабеллик кўрсаткичлари ёрдамида
баҳолашни таклиф этамиз. Бунда асосий кўрсаткичларни қуйидагича
белгиладик:

1. Маҳсулот рентабеллиги (айрим турлари). (Рм) маҳсулотни сотувдан

олинган фойдани уни ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ бўлган
харажатлар (Хис) нисбати олинади.

2. Ишлаб чиқариш фаолияти рентабеллиги (Р

и

) маҳсулот сотишдан ҳосил

бўлган фойданинг уни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатларига нисбати
олинади.

Бунда Ф

с

– сотишдан ҳосил бўлган фойда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Х

ис

– ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатлари.

3. Активлар рентабеллиги (Р

а

) балансли фойда ўртача баланс натижасига

бўлинади (Б

у

).

4. Асосий капитал рентабеллиги (Р

ак

) балансли фойда (Ф

б

) нинг асосий

капитални ўртача қийматига (К

ук

) нисбати олинади.

5. Ўз капиталининг рентабеллиги (Р

ук

) – соф фойда (Ф

с

) нинг ўз

капиталини ўртача қийматига (К

ус

) нисбати олинади.

6. Капитални қоплаш даври (К

кд

) – капитални (К) соф фойдага (Ф

с

) нисбати

олинади.

Бозор иқтисодиёти шароитида юқорида тавсия этилган рентабеллик

коэффициентларидан фойдаланиш нафақат компания ишлаб чиқариш
самарадорлигини оширишга хизмат қилади, балки корхонадаги инвестициялар
самарасининг баландлигини таъминлайди.

Шундай қилиб, биз корпоратив бошқарув самарадорлиги услубиятининг

фойда мезонига асосланган шаклини ишлаб чиқишга ҳаракат қилдик,
ваҳоланки бундай ёндашувлар олдин ҳам бўлган. Аммо биз бозор иқтисодиёти
шароитида фойда ва рентабелликни ҳисоблаш услубиятлари янги усул маънода
таклиф этилмоқда. Шу нуқтаи назардан корпоратив бошқарув самарадорлигини
икки усулда ҳисоблаш мумкин:

Бунда: С

кб

– корпоратив бошқарув самарадорлиги;

Ф

к

– корхонада олинган фойда;

Б

ф

– бошқарув харажатлари.

Бошқарувга бўлган бир йўла ҳаражатлар қуйидаги формула ёрдамида

ҳисобланади:

Б

х

= К

х

+ Н

х

Бунда К

х

– капитал харажатлар, сўм;

Н

х

– нокапитал харажатлар, сўм.

Айтиб ўтишимиз лозимки, корпоратив бошқарув самарадорлигини

ҳисоблаш усули, кўп ҳисоб-китобларни талаб қилмайди. Фақат капитал ва
нокапитал харажатлар ҳисобини аниқ олиб боришни талаб қилади.

Корпоратив бошқарувнинг моҳияти ижтимоий-иқтисодий муносабатлар

ривожланиши унга етарли даражада шарт-шароит яратиш, иқтисодий
кўрсаткичларнинг юқори даражада бўлишини таъминлайди. Шу билан бирга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

корпоратив бошқарув негизида эришилган юқори иқтисодий кўрсаткичлар
корпоративларда банд бўлган ҳодимлар манфаатдорлигини ошириб боради.

Мухтасар қилиб айтиш мумкинки, корпоратив бошқарув методологиясини

босқичма-босқич ривожланиш асосларини ўрганиш, унинг эволюцион
асослари ривожланиши, бу борада изланиш олиб бориш ҳам илмий-назарий,
ҳам амалий аҳамият касб этади. Корпоратив бошқарув методологиясининг ҳар
бир босқичи ўзига ҳос хусусиятга эга. Ушбу хусусиятлардан келиб чиқиб
корпоратив бошқарувни амалиётга жорий этиш яхши натижавий самара беради.

Фикримизча, корпоратив бошқарувнинг бундан кейинги босқичларда

ривожланишини таъминлаш бир қатор тенденцияларни ҳал қилишни талаб
этади:

ишлаб чиқариш жараёнида инновация ютуқларини қўллаш натижасида

меҳнат унумдорлигини ўсиб боришини таъминлаш;

кичик бизнес субъектларининг ишлаб чиқариш фаолиятларини

умумлаштириш асосида корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий
механизмларини ташкил этиш.

Бу, ўз навбатида, ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг узвий қисми

сифатида макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, улкан ишлаб
чиқариш салоҳиятига эга миллий иқтисодиётимизни жадал ривожлантириш
учун барча зарур шароитлар яратиш, замонавий корпоратив бошқарув усуллари
жорий этиш натижасида иқтисодиёт тармоқларининг гуллаб-яшнаши, тараққий
этиши ва шу тариқа мамлакат иқтисодий тараққиётининг кафолати бўлиб
хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Veasey E.N. The Emergence of Corporate Governance as a New Legal

Discipline //The Business Jawyev N48, 1993. P.1276

2.

Зайнутдинов Ш.Н., Ашуров З.А. Корпоратив бошқарув. - Т.: ТДИУ,

2010, 92 б.

3.

Экономическая теория. Учебник. /под ред.акад. Журавлевой. - М.:

Экономика, 2007. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. Шодмонов Ш.Ш. ва
бошқалар. -Т.: ТДИУ, 2014. Шарифходжаев М.Ш. Менежмент. Дарслик.
Абдуллаев Е.Н. -Т.: Ўқитувчи, 2006. Зайнутдинов Ш.Н. Менежмент. Учебник, -
Т.: Чулпан, 2011.

Библиографические ссылки

Veasey E.N. The Emergence of Corporate Governance as a New Legal Discipline//The Business Jawyev N48, 1993. P.1276

Зайнутдинов Ш.Н., Ашуров З.А. Корпоратив бошкарув. - Т.: ТДИУ, 2010, 92 б.

Экономическая теория. Учебник, /под ред.акад. Журавлевой. - М.: Экономика, 2007. Иктисодиёт назарияси. Дарслик. Шодмонов Ш.Ш. ва бошкалар. -Т.: ТДИУ, 2014. Шарифходжаев M.III. Менежмент. Дарслик. Абдуллаев Е.Н. -Т.: Укитувчи, 2006. Зайнутдинов Ш.Н. Менежмент. Учебник, -Т.: Чулпан, 2011.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов