Роль науки в совершенствовании избранного нами пути

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
158-162
20
3
Поделиться
Алиев, Б., & Меликулов, А. (2015). Роль науки в совершенствовании избранного нами пути. Экономика и инновационные технологии, (2), 158–162. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8305
Б Алиев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.т.н., профессор

А Меликулов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье приведены работы, проводимые в сфере образования и науки в развитии экономики страны для молодежи.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.А. Алиев, ф.ф.д., проф.,

А.Н. Мелиқулов, тадқиқотчи, ТДИУ

ТАНЛАГАН ЙЎЛИМИЗНИНГ БАРКАМОЛЛИГИДА ИЛМ-ФАННИНГ

ЎРНИ


В данной статье приведены работы, проводимые в сфере образования и

науки в развитии экономики страны для молодежи.

This article presents the work carried out in the field of education and science in

economic development for young people.

Калитли сўзлар:

баркамол, комиллик, илм-фан, беқиёс, билим, “ўзбек

модели”, маънавият.

Илм-фан – ҳар қандай давлатнинг бугунги куни ва келажагини

белгилайдиган муҳим соҳадир. Ўзбекистон замини азалдан башарият
цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган, жаҳон илм-фани ва маданияти
тараққиёти йўналишини маълум даражада белгилаб берган улуғ алломалари,
буюк мутафаккирлари билан шуҳрат қозонган.

Бу ўринда, ҳазрати Навоий, юрт тинчлиги, Ватан ободлиги, халқ

фаровонлиги учун ёшларни билим олишга, меҳнат қилишни ўрганишга даъват
этиб, бу комилликка элитувчи куч эканлигини уқтиради. Ҳаттоки улуғ мураббий
барча асарларида ёшларни баркамоликка эришиш ва бунинг учун ёшликдан илм
олишга чорлайди:

Йигитликда йиғ
илминг махзани,
Қарилиғ чоғи
сарф қилғил ани.

Ёшликда эгалланган билим тошга ўйилган нақш каби мустаҳкам бўлиши бу

– ҳаётий ҳақиқат эканлиги барчага маълум. Бу ҳақиқатни бугун ҳаммамиз кўриб,
билиб, англаб турганимиздек, тараққиётнинг “ўзбек модели” туфайли барча
соҳалар қатори таълим тизимида ҳам юксак муваффақиятларга эришилмоқда,
асрларга татигулик ютуқлар қўлга киритилмоқда. Мамлакатимизда
халқимизнинг бой маданий, тарихий ва маънавий қадриятлари, халқаро илғор
тажрибалар инобатга олингани ҳолда, замоннинг қатъий талаблари, жамият
ҳамда шахснинг келажакдаги эҳтиёжига жавоб берадиган узлуксиз таълим
тизими ташкил этилди. “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш
миллий дастури каби ҳужжатлар, халқаро экспертларнинг фикрича, муҳимлиги,
ягоналиги ва кенг қамровлилиги жиҳатдан алоҳида ажралиб туради. Айни пайтда
юртимизда ҳар қадамда мазкур соҳадаги ислоҳатлар натижасини кўриш мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Шаҳару қишлоқларда замонавий ўқув лаборатория жиҳозлари, мебеллар билан
таъминланган таълим муассасалари қурилмоқда.

“Таълим соҳасида ўқув муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва

капитал таъмирлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилди. Ўтган йили
ҳаммаси бўлиб 540 дан зиёд объект, шу жумладан, 380 та мактаб, 160 дан ортиқ
касб-ҳунар коллежи ва академик лицей тубдан янгиланди. Мазкур мақсадлар
учун қарийб 550 миллиард сўм сарфланди. Ушбу маблағларнинг 120 миллиард
сўмдан ортиғи таълим муассасаларини ўқув, лаборатория ва ишлаб чиқариш
ускуналари, компьютер ва мультимедиа воситалари билан таъминлаш учун
ажратилди”

1

.

“Кексаларни эъзозлаш йили” деб номланган 2015 йилда, “таълим-тарбия

муассасаларини янада ривожлантириш, уларнинг моддий-техник базасини
мустаҳкамлаш ва бугунги кун талаблари асосида жиҳозлаш даражасини ошириш
каби мақсадлар учун давлат бюджети жами харажатларининг қарийб 60 фоизи
йўналтирилади. Ижтимоий соҳага жумладан, таълим ва илм-фан соҳасини
ривожлантиришга 34,3 фоиз маблағ сарфланади”

2

.

Бугунги кунда республикамизда илмий тадқиқот олиб борувчи 400 дан зиёд

ташкилот ва муассасалар рўйхатга олинган. Кейинги 10 йилда илмий-техника
дастурларини амалга оширишда 224 та илмий тадқиқот муассасалари, олий ўқув
юртлари, тажриба-конструкторлик ташкилотлари, тажриба-конструкторлик ва
кичик инновацион марказлар қатнашиб келмоқдалар. Ўзбекистоннинг илмий
потенциали 36 минг кишидан иборат бўлиб, унда 2549 фан доктори, 9254 фан
номзоди ва 15,7 минг тадқиқотчилар мавжуд. Илмий тадқиқотлар Ўзбекистон
Фанлар Академиясининг 45 та илмий тадқиқот институтларида, Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги (ОЎМТВ)нинг 36 та олий таълим муассасасида (ОТМ),
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 34 та илмий ташкилотларида, Қишлоқ ва сув
хўжалиги вазирлигининг 30 та илмий ва ўқув институтларида, 79 та илмий ва
инновацион марказларида ва бошқа улар таркибига кирмайдиган лойиҳа ва
тажриба-конструкторлик ташкилотлари ва муассасаларида олиб борилмоқда.
Илмий кадрларни тайёрлашда дастурий ёндашув амалга оширилиб, таълим
босқичларида ислоҳотлар чуқурлаштирилмоқда.

Ўзбекистонимизнинг ўз мустақиллигини қўлга киритиши бутун халқимиз,

жумладан, мамлакатимиз илмий ва ижодий жамоатчилиги учун ҳам улкан

1

Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация

ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка
кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг
мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги
маърузаси. //Халқ сўзи №11 (6194), 2015 йил17 январь.

2

Ўша манба.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

тарихий воқеа бўлди. Фанлар академияси ривожида мутлақо янги даврни бошлаб
берди ва холис илмий тадқиқотлар ўтказиш учун қўшимча имкониятлар эшигини
очди. Хусусан, Фанлар академиясининг илмий муассасалари янги ғояларни
шакллантириш билан бир қаторда мамлакатимиз учун устувор бўлган илмий-
техник масалалар бўйича ҳам иш олиб борди ва бутун эътиборини шу мақсадга
йўналтирди. Йил сайин илмий-техник ва инновацион ишланмалар кўпайиб,
нафақат Ўзбекистон, балки АҚШ, Германия, Франция, Россия ва бошқа
мамлакатларда ҳам уларга талаб ортиб бормоқда.

Халқаро алоқалар соҳасида ҳам янги истиқболли имкониятлар пайдо бўлди.

Дунёнинг ривожланган мамлакатлари Фанлар академияси билан ҳамкорликка
оид тўғридан-тўғри битимлар ва айрим илмий муассасалар ўртасида
шартномалар имзоландики, бу олимларимизнинг турли халқаро илмий фондлар
ва халқаро ташкилотлар дастурлари бўйича танловларда иштирок этиши ва
хорижий тадқиқотчилар билан ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириши,
халқаро илмий ассоциацияларга аъзо бўлишига ижобий таъсир кўрсатди. Чет
элда таълим олиш, айниқса, ёш олимларимизнинг хорижда илмий стажировка
ўташ имкониятини кескин оширди.

Танлаган

йўлимизнинг

баркамоллигида

иқтисодий

салоҳиятни

мустаҳкамлаш, илғор илмий ишланмалар ва илмий-техникавий тараққиётнинг
ютуқларини самарали жорий этиш ўта муҳимдир. Ишлаб чиқаришга инновацион
ишланма ва технологияларни кенг жорий этиш Ўзбекистонимизни ҳар
томонлама ривожланган давлатга айлантириш имконини берди. Бу эса, ўз
навбатида, илмий-техникавий соҳада янги тарихий воқеликларга жавоб
берадиган давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва изчил амалга ошириш заруратини
тақозо этарди. Шу боис давлатимиз раҳбари томонидан мустақилликнинг
дастлабки кунлариданоқ мамлакатимиз илм-фани, етакчи илмий мактаблар,
биринчи навбатда, энг йирик илмий ташкилот – Ўзбекистон Республикаси
Фанлар академиясини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буни
биз Президентимиз Ислом Каримовнинг илм-фан тараққиётига оид қатор
фармон ва қарорлари, ҳукуматимиз қарорлари мисолида яққол кўришимиз
мумкин.

Жумладан, 1992 йил 8 июлда давлатимиз раҳбарининг “Илм-фанни давлат

йўли билан қўллаб-қувватлаш ва инновация фаолиятини ривожлантириш
тўғрисида”ги Фармони ва 1992 йил 21 июлда Вазирлар Маҳкамасининг “Илм-
фанни ривожлантиришни ва инновация фаолиятини давлат йўли билан қўллаб-
қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши туфайли илм-фан ва
инновация фаолияти соҳасидаги асосий йўналишлар ривожланиш йўлига тушиб
олди. Илмий-техник салоҳият мустаҳкамлангани, илмий тадқиқотлар ижтимоий-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

иқтисодий тараққиётнинг йирик муаммоларини ҳал этишга йўналтирилгани,
мамлакатимизда

инновация

фаолиятини

фаоллаштириш,

белгиланган

вазифаларни ҳал этиш учун катта миқдорда валюта маблағлари ажратилаётгани
шулар жумласидандир.

Давлатимиз раҳбарининг 2006 йил 7 августда қабул қилинган «Фан ва

технологиялар

ривожланишини

мувофиқлаштириш

ва

бошқаришни

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мамлакатимизнинг
илм-фан ва инновациялар соҳасидаги сиёсатини белгилаб берадиган асосий
ҳужжатлардан бири бўлди. Ушбу қарорга мувофиқ, Ўзбекистон илм-фанини
бошқариш ва молиялаштиришни давлат томонидан тартибга солиш, унинг саъй-
ҳаракатларини мамлакатимиз учун устувор бўлган соҳаларга йўналтириш,
илмий тадқиқотларни давлат илмий-техник дастурлари ва инновацион
лойиҳалар бўйича танлов йўли билан грант орқали молиялаштиришга ўтказиш
соҳасидаги ислоҳотлар давом эттирилмоқда. Инновацион ишланмаларни давлат
бюджети ҳисобидан молиялаштириш ҳажми бир неча баробар оширилди.
Президентимизнинг 2008 йил 15 июлда қабул қилинган "Инновацион лойиҳалар
ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш
борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига биноан мақсадли
валюта маблағларининг ажратилиши ҳисобидан эскирган асбоб-ускуналар
замонавий лаборатория жиҳозлари билан алмаштирилди.

Мамлакатимиз илм-фани олдига қўйилган бундай муҳим вазифаларнинг

амалга оширилиши илмий тадқиқотлар етакчи маркази ва инновацион ғоялар
ижодкори сифатида Фанлар академияси фаолиятини тубдан ислоҳ этишни кўзда
тутарди. Бу борада академик илм-фанни янги ижтимоий-иқтисодий шароитларга
мослаштириш, иқтисодиётимиз эҳтиёжларига мос ва жаҳон бозорида муносиб
рақобатлаша оладиган илмталаб маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун бошланғич
шарт-шароитлар яратиш, инновацион фикрлаш қобилиятига эга янги авлод
илмий кадрларни тайёрлашни тақозо этарди.

Амалга оширилган бундай кенг кўламли чора-тадбирлар самарасида

академик илм-фан нафақат ўз салоҳиятини сақлаб қолди, балки
ривожланишнинг янги босқичига кўтарилди. Фанлар академияси фундаментал
илмий тадқиқотлар соҳасида жаҳон миқёсида аҳамиятга молик қатор йирик
илмий муваффақиятларни қўлга киритди. Фанлар академиясининг илмий
муассасалари эришган натижалар амалий илмий-техник ва инновацион
ишланмаларни кенгайтириш учун асос бўлиб хизмат қилмоқда. Бу ишланмалар
бугунги кунда жадал ривожлантирилиб, асосан мамлакатимиз ишлаб
чиқарувчилари ва иқтисодиётимизнинг муҳим тармоқлари эҳтиёжини
қондиришга йўналтирилмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Айни пайтда Фанлар академияси мамлакатимиз илм-фанининг негизини

ташкил этади. У ўз таркибида 32 илмий-тадқиқот муассасаси, жумладан, 23
йирик институт, илмий марказ, тўртта музей, Қорақалпоғистон Республикаси
ҳудудий бўлими, Хоразм Маъмун академиясини бирлаштиради. Мустақиллик
йилларида Фанлар академиясининг кадрлар таркиби тубдан янгиланиб,
мамлакатимиз замонавий илм-фанини ифода этадиган иқтидорли ёш
тадқиқотчилар билан кенгайди. Бугунги кунда Фанлар академиясининг ҳақиқий
аъзолари сони 80 нафар. Беш мингдан зиёд илмий ходим тадқиқотлар билан
шуғулланмоқда. Уларнинг 370 нафари фан доктори ва 900 нафари фан
номзодидир. Яна 200 нафар даъвогар фан доктори илмий даражасини олиш
арафасида. Шунингдек, олимларимиз мамлакатимиз учун энг долзарб
ижтимоий-иқтисодий муаммолар бўйича муҳим фундаментал ва амалий
тадқиқотлар олиб бормоқда, эришилган натижаларни, жумладан, самарали
илмталаб технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этишда иштирок этмоқда.

Юқорида айтиб ўтилган илм-фан ҳақидаги мулоҳазаларимиздан хулоса

қилиб айтганда, танлаган йўлимизнинг баркамоллигида илм-фаннинг ўрни
беқиёсдир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. “2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни

амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом
эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб
бериш – устувор вазифамиздир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом
Каримовнинг

мамлакатимизни

2014

йилда

ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг
энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг
мажлисидаги маърузаси. //Халқ сўзи №11 (6194), 17 январь 2015 йил.

2.

Солиҳов Ш. “Илм-фан – мамлакат тараққиётининг муҳим

омилларидан бири. – Т.: 2014 й.

3.

Қирғизбоев А. Таълим ва тарбия – мамлакат тараққиётининг мустаҳкам

пойдевори. – Т.: 2014 й.

4.

Ўринов Д. Инновацион тараққиёт ва инновацион фаолиятни бошқариш.

//Биржа эксперт,

№6(78), 2014 й.

5.

www.nauka.uz

6.

www.uza.uz

7.

www.uzbekistonovozi.uz/articles

8.

www.biznes-daily.uz/ru/birjaexpert

Библиографические ссылки

Каримов И.А. “2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир. Узбекистон Республикаси Президента Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи №11 (6194), 17 январь 2015 йил.

Солихов Ш. “Илм-фан - мамлакат тараккиётининг мухим омилларидан бири. - Т.: 2014 й.

Киргизбоев А. Таълим ва тарбия - мамлакат тараккиётининг мустахкам пойдсвори. - Т.: 2014 й.

Уринов Д. Инновацион тараккиёт ва инновацион фаолиятни бошкариш. //Биржа эксперт, №6(78), 2014 й.

www.nauka.uz

www.uza.uz

www. uzbekistonovozi. uz. art iс 1 es

www.biznes-daily.uz/ru/birjaexpert

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов