Роль экономического критерия в публичной информации

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
205-211
18
6
Поделиться
Алиев, Б., & Меликулов A. (2015). Роль экономического критерия в публичной информации. Экономика и инновационные технологии, (5), 205–211. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8487
Б Алиев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.д., профессор

A Меликулов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная статья посвящена роль экономический критерий в информатизация общество, ступень развития информационно-коммуникационного технологии и его действующие факторы, раскрыто приоритетные направление в нашему страну связи и информационно-коммуникационного сфере.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.А. Алиев ф.ф.д., проф.,

А.Н. Мелиқулов, илмий ходим, ТДИУ

ЖАМИЯТНИ АХБОРОТЛАШТИРИШДА ИҚТИСОДИЙ МЕЗОННИНГ

ЎРНИ

Данная статья посвящена роль экономический критерий в

информатизация

общество,

ступень

развития

информационно-

коммуникационного технологии и его действующие факторы, раскрыто
приоритетные направление в нашему страну связи и информационно-
коммуникационного сфере.

This article focuses on the role of economic criteria in the informatization of

society, the stage of development of information and communication technologies and
its existing factors disclosed in the priority direction of our country communication
and information-communication sector.

Калитли сўзлар:

жамият, ахборотлаштириш, узлуксизлик, тараққиёт,

ахборотлашган жамият, иқтисодий меъзон.

Ахборот (арабча ахбор-хабарлар, маълумотлар) - муайян воқеа-ҳодисалар

тўғрисида хабар ёки маълумот, уларни тушунтириш, тушуниш ва идрок этишда
қадим

замонлардан

буён

қўлланиб

келинаётган,

кибернетика

ва

информатиканинг тараққиёти туфайли кейинги вақтда янги кенг маъно касб
этаётган терминдир. У ўз навбатида ахборот назариясида, ахборот олиш
кафолатлари ва эркинлигида жамиятнинг ахборотлашуви ва ахборотлашган
жамиятда қўйингки барча жараёнларнинг ахборотлаштирилишида ўзини намоён
қилади[1].

Бу борада мамлакатимиз президенти И.А. Каримов 2010 йил 12 ноябрда

Ўзбекистон

Олий

Мажлиси

қўшма

палаталарининг

йиғилишида

“Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва
фуқаролик жамиятини ривожлантириш” концепциясини баён қилиб: - “Бутун
жаҳон миқёсида сиёсий, иқтисодий вазият тобора кескинлашиб бораётганлигини
инобатга олган ҳолда, энг муҳим устувор вазифаларимиз қаторида
иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил чуқурлаштириш, ишлаб
чиқаришни узлуксиз ва технологик янгилаб бориш, замонавий ахборот -
коммуникация тизимларини кенг жорий этишни асосий мақсадимиз сифатида
кўришлигимизни айтди”[2]. Айтмоқчимизки, мустақил тараққиётимизнинг
дастлабки кунларидан бошлаб ишлаб чиқаришни таркибий янгилаш, уни
замонавий юқори технологиялар асосида жадал ривожлантириш масаласи
жиддий эътибор қаратишимизни талаб қилади.

Ўтган давр мобайнида “Замонавий ахборот-коммуникация тизимидан,

интернетдан кенг фойдаланиш ҳисобидан таълим тарбия самарасини
кучайтириш, болалар айниқса қиз болалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни
оммалаштириш”[2] ишларини тўхтатмасдан давом эттириш лозимдир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Бу йўналишда айрим тадқиқотчилар маданий мезонлар асосида янги тизим

моҳиятини тушунтиришга уринадилар. Бу мезонни тавсифлаганимизда
иқтисодий мезон муҳим аҳамият касб этади. Чунки дунё иқтисодчи олимлари
жамиятнинг иқтисодий соҳасида ахборот жараёнларини таҳлил қилишга
жиддий уринганлар жумладан, Ф.Махлуп ва М.Поратлар. Шу жиҳатдан олганда
жамиятни ахборотлаштиришда иқтисодий мезон ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.
Иқтисодиётда ишбилармонлик фаолиятининг мақбул муҳитини шакллантириш-
да зарур бўлган турли ахборот, таҳлилий материаллар ва уларни тезкор усулда
олиш ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиб бораётганлиги
эвазига эришилмоқда. Барча мамлакатларда телекоммуникация ахборот
тармоқлари кенг тарқалмоқда. Айниқса «Интернет» ахборот тармоғининг
салмоғи кундан-кунга ортиб бориб дунё бўйича глобал ахборот инфратузилмаси,
унинг асосида эса ахборотлашган жамият шаклланаётгани маълум. Хусусан:

а) халқаро ахборот тармоқларига уланган шахсий компьютерлар ҳар бир

хонадонга кириб бормоқда;

б) ахборот тармоқларида янги хил фаолият турлари вужудга келмоқда;
в) жамиятнинг ҳар бир аъзоси қаерда бўлишидан қатьий назар ахборот

тармоқлари асосида хоҳлаган мамлакатидан турли хил мавзу ҳамда
йўналишдаги ахборотни тўлиқ ва тезкор суръатда олиш имкониятига эга
бўлмоқда;

г) ахборот тармоқлари доирасида мамлакатлар ўртасидаги георграфик ва

геосиёсий чегаралар йўқолиб бормоқда.














1-расм.

Ахборот-коммуникация технологияларининг асосий

хусусиятлари.

Манба: Интернет маълумотлари асосида тузилган

Телекоммуникация воситалари асосида маълумотлар базасига тезкор

киришнинг амалга ошганлиги, интерактив хизматлар индустриясининг жадал
ривожланишига ва ахборот истеъмолчиларига янги имкониятларни яратиб

Технологик жараёнларни бошқариш

Технологик жараённинг оптималлиги мезонлари –

ахборотнинг фойдаланувчиларга ўз вақтида етказиб

берилиши, унинг ишончлилиги, тўғрилиги ва тўлиқлиги

АКТ предмети - маълумотлар

АКТ воситалари – ҳисоблаш мажмуалари

АКТ мақсади – ахборот олиш

Маълумотларга

ишлов бериш тех-

нологик жараёни

операциялари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

берди. Ахборотлаштириш жараёнлари ривожланган мамлакатларнинг
иқтисодиётига фаол таъсир эта бошлаган.

Ахборот асри иш жойларини замонавий ҳисоблаш воситалари билан

жиҳозлаш ва тадбиркорлик муҳитидаги истеъмолчиларга алоқа хизматларидан
жорий даражада фойдаланишга имконият яратиб бериши лозим. Чунончи:

а) ҳар бир инсон ер шарининг хоҳлаган нуқтасидан туриб ишдами, уй

шароитида ёки транспортдан туриб бошқа киши билан уланиш имкониятига эга
бўлиши;

б) узатилаётган ахборот турининг қанақа бўлишидан қатъи назар “бир

киши - бошқа киши билан” туридаги алоқанинг амалга ошиши;

в) кенгаш аъзоларининг хоҳлаган шаҳар ёки мамлакатда бўлишидан қатъий

назар конференция, ишбилармонлик кенгашларини ўтказиш имконияти;

г)

ихтисослашган

ташкилотлар

томонидан

ишлаб

чиқилган

автоматлаштирилган маълумотлар банкидаги турлича ахборотга кириш
имкониятининг туғилганлиги;

д) уйдан туриб тиббий ёрдам, кўрсатишнинг мумкинлиги;
е) электрон почта ва ахборотни факсимил алоқа асосида узатиш.
Ушбу

соҳа

олимларининг

фикрича,

ахборот-коммуникация

технологияларининг ривожланиш даражасига таъсир этувчи қуйидаги
омилларни келтириш мумкин:

‒

жамият тараққиётида коммуникация воситалари аҳамиятининг ортиб

бориши ушбу соҳага катта миқдордаги капитал маблағ жалб этишни талаб
этмоқда. Коммуникация ривожи учун сарф қилинган харажатлар бошқа
соҳаларда иқтисодий самарадорликка эришишга имкон яратади. Бу
самарадорлик харажатга нисбатан 12-15 баробар кўп бўлиши мумкин;

‒

алоқа воситалари тўлиқ автоматлаштирилган бўлиши шарт;

‒

компьютер технологиялари ва алоқанинг ўзаро чамбарчас боғланиб

кетиши илмий-техника тараққиётини ҳамда ривожланиш даражасида турлича
бўлган мамлакатлар иқтисодини рағбатлантиради. Шунинг учун ҳам ташкилот,
корхона ва илмий-тадқиқот институтларида меҳнат унумдорлигини бирданига
ошириш учун зарур бўлган маълумотларни узатиш тармокларининг
ривожланиш суръати жадаллик билан бормоқда;

‒

турли соҳаларда меҳнат унумдорлигини кўтаришга интилиш турли

маълумотлар базасидан ахборотни олиш имкониятини берувчи ахборот-
коммуникация технологиясини амалиётда кенг татбиқ этишга олиб келмоқда.

Қуйидагилар

компьютерлаштириш

ва

ахборот-коммуникация

технологияларини инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда уларнинг
замонавий тизимларини жорий этишнинг биринчи галдаги энг муҳим
вазифалари ҳисобланади:

-

замонавий ишончли ва хавфсиз миллий маълумотлар ахборот базаларини

яратиш, ахборот ресурслари ва хизматларининг бозорини ривожлантириш,
ахборот алмашувнинг электрон шаклларига изчиллик билан босқичма-босқич
ўтиш;

-

реал иқтисодиёт тармоқларида, бошқарув, бизнес, фан ва таълим

соҳаларида компьютер ва ахборот технологияларини кенг жорий этиш, аҳоли


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

турли қатламларининг замонавий компьютер ва ахборот тизимларидан кенг
баҳраманд бўлишлари учун шарт-шароитлар яратиш;

-

мактаблар, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий ўқув

юртларининг таълим жараёнига замонавий компьютер ва ахборот
технологияларини эгаллашга ҳамда уларни фаол қўлланишга асосланган илғор
таълим тизимларини киритиш;

-

ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, биринчи навбатда

дастурий воситаларни, маълумотларнинг ахборот базаларини ишлаб чиқиш,
республика, тармоқ ва маҳаллий ахборот-коммуникация тармоқларини
шакллантириш, компьютер ва телекоммуникация техникасини ишлаб чиқиш
соҳаларида ишлаш учун юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлашни
ташкил қилиш;

-

ахборот-коммуникация тармоқлари ва хизматлари конвергенциясини

назарда тутган ҳолда мамлакатнинг барча ҳудудида ахборот-коммуникация
технологияларининг техникавий инфратузилмасини, шу жумладан кўчма алоқа,
IP технологиялари, бошқа замонавий телекоммуникация ва маълумот узатиш
воситаларини жадал ривожлантириш;

-

миллий ва халқаро ахборот тармоқларига ғоят тезкорлик билан кириб

боришни жорий этиш, аҳоли пунктлари, шу жумладан қишлоқ аҳоли
пунктларининг уларга кириб боришини таъминлаш.

Мамлакатимизда ахборот-коммуникация тизими соҳасида илмий

техникавий салоҳиятни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнларини
қуйидаги 3 босқичга бўлиш мумкин:

1. Шаклланиш даври – бу давр мустақиллигимизнинг дастлабки 1991-

2000 йилларни ўз ичига олиб, унда миллий ахборот-коммуникация соҳасини
шаклланиши, давлат ахборот ресурслари салоҳиятини шакллантириш, миллий
ахборот-коммуникация

тизимларини

яратиш

ҳамда

ривожлантириш,

ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида қонунчилик базасини
дастлабки асосларини яратиш, соҳани техник-технологик жиҳатдан таъминлаш
даврларини ўз ичига олади;

2. Ривожланиш даври – бу миллий алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг

ривожланишининг дастлабки даври бўлиб (2000 – 2005 йиллар), унда
республикани ахборот-коммуникация тармоғини ривожлантириш, халқаро
ахборот тармоқлари ва интернет хизматларидан кенг фойдаланишни йўлга
қўйиш, телекоммуникация хизматлари бозорини шаклланиши, жаҳон ахборот
тармоғидан эркин фойдаланишни йўлга қўйиш учун шароит яратиш, миллий
маълумотлар узатиш тармоғини шакллантириш ва ривожлантириш, уяли алоқа
хизматларини кенг тарқалиши ва ривожланиши, иқтисодиёт тармоқларида
ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш ва соҳага хорижий
инвестицияларни ва замонавий инновацион технологияларни жалб этиш ва
улардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш жараёнлари билан
характерланади;

3. Глобаллашув даври – бу давр ҳозирги вақтда жамиятни

ахборотлаштириш даврини ўз ичига олиб, у иқтисодиётнинг барча тармоқларига
ахборот-коммуникациянинг кенг кириб бориши, ахборот ва уни таъминловчи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

технологиялар корхоналар рақобатбардошлигини асоси бўлиб қолиши, у глобал
ахборот тармоқларининг жаҳон бозорида барқарор ишлашини таъминлаш,
интернет тўри тармоғининг глобаллашуви ва жаҳон, давлатлар иқтисодиётнинг
барча тармоқларига ахборот технологиялари тизимининг интеграциялашуви
билан характерланади.

Республикамиз миллий иқтисодиёти тармоқ ва соҳаларига ахборот-

коммуникация тизимларини жорий этиш борасида амалий ишлар Ўзбекистон
Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуни, «Компьютерлаш-
тиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини
жорий этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва
«Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация
технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари асосида олиб борилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда алоқа ва ахборот-коммуникация тизими

соҳасини инновацион йўналиш бўйича истиқболли ривожлантириш қуйидаги
йўналишларда амалга ошмоқда:

-телекоммуникациялар инфратузилмаси;
- стационар ва уяли алоқа;
- уяли алоқа бозори;
- интернет тармоғи;
- ахборот ва маълумотлардан фойдаланиш. uz домен зонаси;
- ахборот ресурслари;
- салоҳият яратиш миллий сиёсати;
- ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида саводхонлик;
- халқаро ва регионал ҳамкорлик;
- ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда ишонч ва

хавфсизликни мустаҳкамлаш;

- ҳуқуқий-меъёрий базанинг ривожланиши;
- электрон ҳукумат, акт дан давлат бошқарувида фойдаланиш;
- интерактив давлат хизматларини кўрсатиш;
- давлат ахборот ресурслари ва тизимлари;
- электрон тижорат;
- электрон таълим;
- электрон соғлиқни сақлаш;
- электрон бандлик;
- электрон атроф муҳитни муҳофаза қилиш;
- оммавий ахборот воситалари;
- ахборот жамиятининг этик жиҳатлари;
- халқаро ва регионал ҳамкорлик ва бошқалар.
Мамлакатимизда ахборот - коммуникация тизимларини ривожлантириш

соҳасидаги давлат сиёсати ахборот ресурслари, ахборот технологияларини
ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг замонавий жаҳон тамойилларини
ҳисобга олган ҳолда миллий ахборот тизимини яратишга қаратилган.
Республикамизда ахборот-коммуникация технологияларини ривожланишининг
ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилган, хусусан, Ахборот-коммуникацион тизимлар,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

тармоқлар ва маълумотлар базасини яратиш ва фойдаланишни тартибга солувчи
норматив - ҳуқуқий актлар ишлаб чиқилди ва амалга киритилди. Жумладан бу
соҳада ўндан ортиқ қонунлар қабул қилинди.

Ахборот-коммуникация тизимларини ривожлантириш соҳасидаги давлат

сиёсатининг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:

-ҳар кимнинг ахборотни эркин олиш ва тарқатишга доир конституциявий

ҳуқуқларини

амалга

ошириш,

ахборот

ресурсларидан

эркин

фойдаланилишини таъминлаш;

-давлат органларининг ахборот тизимлари, тармоқ ва ҳудудий ахборот

тизимлари, шунингдек юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг ахборот
тизимлари асосида Ўзбекистон Республикасининг ягона ахборот маконини
яратиш;

- халқаро ахборот тармоқлари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан

эркин фойдаланиш учун шароит яратиш;

-давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, ахборот тизимларини

яратиш ҳамда ривожлантириш, уларнинг бир-бирига мослигини ва ўзаро
алоқада ишлашини таъминлаш;

-ахборот

технологияларининг

замонавий

воситалари

ишлаб

чиқарилишини ташкил этиш;

- ахборот ресурслари, хизматлари ва ахборот технологиялари бозорини

шакллантиришга кўмаклашиш;

-дастурий

маҳсулотлар

ишлаб

чиқариш

ривожлантирилишини

рағбатлантириш;

-тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, инвестицияларни

жалб этиш учун қулай шароит яратиш;

-кадрлар

тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илмий

тадқиқотларни рағбатлантириш.

Бизнингча миллий иқтисодиётида ахборот-коммуникациялар тизимларидан

самарали фойдаланиш борасида қуйидаги ишларни амалга ошириш мақсадга
мувофиқдир:

Биринчидан, чет эл инвестицияларини жалб қилиш, иккинчидан, ер

шаридаги аҳолининг сони ўсиб бораётганлигини ҳисобга олиш, учинчидан,
замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиб боришини,
тўртинчидан,

ахборот-коммуникация

технологияларининг

бошқарувни,

бешинчидан, жамиятни ахборотлаштириш жараёнида ёшлар бандлигини,
олтинчидан, тайёр маҳсулот кўринишидаги дастурий воситаларни, еттинчидан,
Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги бўлмиш интеллектуал потенциали доимо
ўсиб боришини, саккизинчидан, фан ва таълим соҳаларини ахборотлаштиришга
жалб қилинаётган инвестицияларни тўққизинчидан, таянч олий ўқув юртларида
ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришни ўнинчидан,
бошқарув ва таълимнинг қоғозсиз технологияларини барпо этишдаги ўрнини
ривожлантириш ва юксалтиришдан иборатдир.

Мухтасар қилиб айтганда, жамиятимизнинг барча жабҳаларида ахборот-

коммуникация технологияларини қўллаш иқтисодий ўсишни, меҳнат
унумдорлигини янада юксалтиришни ва аҳоли бандлигини таъминлаш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

имкониятларини яратади. Шунингдек, мамлакатни ахборотлаштириш даражаси
унинг иқтисодиётдаги рақобатбардошлигининг ўлчови бўлиб хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Маънавият: асосий тушунчалар изоҳли луғати/ Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси.-Т.: Ғафур
Ғулом номидаги нашриёт – матбаа ижодий уйи, 2009. 706 б.

2.

Мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилишга

қаратилган тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириш бош
мақсадимиздир, Президент И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси
Конститутцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишланган тантанали
маросимдаги маърузаси, Халқ сўзи № 237, (6167 ), 2014 йил, 6 декабрь.

3.

www.lex.uz.

Библиографические ссылки

Маънавият: асосий тушунчалар изохди лугати/ Узбекистан Республикаси Прсзидснти хузуридаги Давлат ва жамият курилиши акадсмияси.-Т.: Гафур Fулом номидаги нашриёт - матбаа ижодий уйи, 2009. 706 б.

Мамлакатимизни демократии янгилаш ва модернизация килишга каратилган тараккиёт йулимизни катьият билан давом эттириш бош максадимиздир, Президент И.А.Каримовнинг Узбекистан Республикаси Конститутцияси кабул килинганлигининг 22 йиллигига багишланган тантанали маросимдаги маърузаси, Халк сузи № 237, (6167 ), 2014 йил, 6 декабрь.

www.lex.uz.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов