Опыт стран СНГ по регулированию и поддержке сельского хозяйства при вступлении во Всемирную торговую организацию

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
165-180
85
4
Поделиться
Юсупов, М. (2015). Опыт стран СНГ по регулированию и поддержке сельского хозяйства при вступлении во Всемирную торговую организацию. Экономика и инновационные технологии, (3), 165–180. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8357
М Юсупов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Рассматривается опыт стран СНГ по государственному регулированию и поддержки сельского хозяйства в процессе вступления к Всемирной торговой организации (ВТО).

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

М.С. Юсупов,

катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ

ЖАҲОН САВДО ТАШКИЛОТИГА АЪЗО БЎЛИБ КИРИШДА МДҲ

МАМЛАКАТЛАРИНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ВА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ТАЖРИБАЛАРИ

Рассматривается опыт стран СНГ по государственному регулированию

и поддержки сельского хозяйства в процессе вступления к Всемирной торговой
организации (ВТО).

In this article, special emphasis is on the experience of CIS countries in state

regulation and support system of agriculture within requirements of World trade
organization (WTO).

Калитли сўзлар:

Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ), қишлоқ хўжалиги

бўйича битим, тартибга солиш, қўллаб-қувватлаш даражаси, яшил сават,
сариқ сават, мовий сават, ди-минимус, қўллаб-қувватлашнинг ялпи (агрегат)
кўрсаткичи, импорт тарифи, экспорт, субсидия, санитар ва фитосанитар
талаблар, бож тўлови.


Кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштириш, уларни сақлаш, қайта
ишлаш ва жаҳон озиқ-овқат бозорларига экспорт қилиш борасида йирик давлат
дастурлари амалга оширилмоқда. Натижада йилдан-йилга қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари етиштириш ҳажми ошиб, нафақат ички истеъмолни таъминлаш,
балки экспорт қилишга ҳам имкон яратмоқда. Муҳтарам Президентимиз
таъкидлаганларидек: “Ҳозирги вақтда биз умумий қиймати қарийб 5 миллиард
доллар бўлган озиқ-овқат, биринчи навбатда, мева-сабзавот маҳсулотларини
экспорт қилмоқдамиз. Сўнгги уч йилда экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари ҳажми 3 баробардан зиёд ошди.

Мамлакатимизнинг маҳсулот етказиб берувчи корхоналари халқаро

кўргазма ва ихтисослаштирилган ярмаркаларда фаол иштирок этмоқда. Биз
дунёнинг 80 та давлатига 180 турдан ортиқ сархил мева-сабзавот ва уларни
қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилмоқдамиз.
Ўзбекистон ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ, карам ва бошқа кўплаб мева ва сабзавот
маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми бўйича дунёда шундай маҳсулотларни
етказиб берадиган ўнта етакчи давлат қаторига киради” [1, 4 б.].

Озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш борасида халқаро

интеграциялашув жараёнларининг кучайиши маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан
жаҳон бозорларига кириб бориш учун маълум билим ва кўникмалар ҳамда
ишончли ахборотлар каналларига эга бўлишни талаб этади. Шу билан бирга
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши юзасидан
дастлабки музокаралар олиб борилаётган бир пайтда қишлоқ хўжалиги товар
ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини ЖСТ
талабларига мос ҳолга келтириш муҳим вазифалардан саналади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Чунки ЖСТга аъзо бўлиб кириш юзасидан ўтказилаётган икки ва кўп

томонлама музокараларда аъзоликка номзод мамлакатнинг қишлоқ хўжалигини
тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш борасидаги сиёсати чуқур ўрганиб
чиқилади ва музокараларнинг диққат марказида бўлади. Шу муносабат билан
ЖСТга аъзо бўлиб киришда қишлоқ хўжалигини тартибга солиш бўйича
хорижий мамлакатлар тажрибаларини ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш ҳамда
улардан мамлакатимизнинг шароитига мослаб унумли фойдаланиш масалалари
муҳим аҳамият касб этади.

ЖСТга

аъзо

мамлакатларда

қишлоқ

хўжалиги

товар ишлаб

чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш тадбирларига қўйиладиган талаблар

“Қишлоқ хўжалиги бўйича битим”

билан тартибга солинади [5, 1 б.].

ЖСТ доирасида амал қилувчи

“Қишлоқ хўжалиги бўйича битим”

да

қишлоқ хўжалигини ички қўллаб-қувватлаш тадбирлари уч тоифага
ажратилади: бозорларга кириб келишни тарифлар ва нотариф чоралар орқали
тартибга солиш, маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва
экспорт субсидиялари.

Маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ўз навбатида 4

тоифадаги тадбирларга ажратилади (1-расм):













1-расм. ЖСТнинг “Қишлоқ хўжалиги бўйича битими”да қишлоқ

хўжалигини ички қўллаб-қувватлаш тадбирлари тоифалари

Манба: Муаллиф ишланмаси.


1.

“Сариқ сават”

тадбирларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб

чиқариш ва сотишга бевосита таъсир кўрсатувчи ҳамда эркин савдо муҳитига
тўсиқ бўлувчи барча қўллаб-қувватлаш тадбирлари киритилади: дотация
ажратиш, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг қарзларидан кечиб юбориш,
санация шаклидаги тадбирлар, кредит имтиёзлари ва солиқ имтиёзлари бериш,
нархлар орқали қўллаб-қувватлаш, моддий техника ресурслари харид
қилишнинг лизинг механизми орқали ва бошқа шаклда қўллаб-қувватлаш,
ишлаб чиқариш ва экспортни субсидиялаш.

ЖСТ талабларига кўра қўллаб-қувватлашнинг ялпи кўрсаткичига

киритиладиган

“сариқ сават”

тадбирларига ажратилаётган маблағларни

саноати ривожланган мамлакатлар учун 2000 йилдан бошлаб 5 йил мобайнида
20 %га, ривожланаётган мамлакатлар учун эса 2004 йилдан бошлаб 9 йил
мобайнида 13,3 %га қисқартириш талаб этилади.

Қишлоқ хўжалигини қўллаб-

қувватлаш тадбирлари

“Сариқ

сават”

тадбирлари

“Мовий

сават”

тадбирлари

“Яшил

сават”

тадбирлари

Дe-

минимус

тадбирлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

2.

Мовий сават

тадбирлари ишлаб чиқариш ҳажмлари билан боғланган

ҳар қандай субсидияларни “Дe минимус” даражасигача қисқартиришни назарда
тутади. Бу тоифага маълум турдаги экин майдонлари ҳажми ёки чорва моллари
бош сонига бевосита боғланган ҳолда маҳсулотлар ҳажмини қисқартиришга
йўналтирилган ҳамда бунинг натижасида фермерларнинг йўқотадиган
даромадини қоплаб беришга мўлжалланган тўловлар киритилади. “Мовий
сават” тарафдорларининг фикрича, қўллаб-қувватлашнинг бу тури “сариқ
сават” тадбирларига нисбатан эркин савдо муҳитига камроқ тўсиқ бўлади.
Аммо кейинги йилларда АҚШ ва бир қатор ривожланаётган мамлакатлар
қўллаб-қувватлашнинг бу турини босқичма-босқич тугатишга чақирмоқда.

3.

Яшил сават

тадбирлари эркин савдо муҳитига ёки ишлаб чиқаришга

тўсиқ бўлмайдиган ёки минимал таъсир кўрсатувчи қўллаб-қувватлаш
тадбирларини ўз ичига олади. “Яшил сават”га киритилган қўллаб-қувватлаш
тадбирлари ЖСТнинг қисқартирилиши талаб қилинадиган мажбуриятлардан
озод қилинган ва номзод мамлакат бу тадбирларга сарфланаётган давлат
маблағларини чекланмаган миқдорда қўллаши мумкин.

Яшил сават

га

киритилган қўллаб-қувватлаш тадбирлари қуйидагилардан иборат:

- мазкур

қўллаб-қувватлаш

тадбирлари

давлат

бюджетидан

молиялаштириладиган ҳукумат дастурлари доирасида кўрсатилади ва ҳеч
қачон истеъмолчилар ҳисобидан ўтказиладиган маблағ кўринишида бўлмайди;

- улар ҳар қандай ҳолатда ҳам товар ишлаб чиқарувчиларнинг

нархларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилмайди.

Яшил

сават

га

киритилган

қўллаб-қувватлаш

тадбирлари

қуйидагиларни ўз ичига олади: илмий тадқиқотлар олиб бориш;
зараркунандалар ва касалликларга қарши кураш; кадрлар тайёрлаш хизмати;
илм-фан ютуқлари ва илғор тажрибаларни ёйиш бўйича ахборот-маслаҳат
хизматлари; маҳсулотлар сифатини назорат қилиш, сертификатлаш ва
стандартлаштириш тадбирлари; маркетинг, реклама ва маслаҳат хизматлари;
инфратузилма таъминоти хизматлари; давлат озиқ-овқат резерларини яратиш
ва сақлаш харажатлари; аҳолининг кам таъминланган қисмига ички озиқ-овқат
ёрдами кўрсатиш; маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига ҳамда уларнинг
нархларига боғлиқ бўлмаган товар ишлаб чиқарувчиларга бевосита тўловлар;
ишлаб чиқариш ҳажми, ишлаб чиқаришга сарфланган омиллар ҳамда
маҳсулотларнинг нархларига “боғлиқ бўлмаган” даромадларни қўллаб-
қувватлаш; ҳукуматнинг “суғурталаш ва даромадларни таъминлаш”
дастурларида молиявий иштирок этиши; табиий офатларда ёрдам сифатида
кўрсатиладиган

тўловлар;

таркибий

ўзгаришларни

қўллаб-қувватлаш;

инвестицияларни рағбатлантиришга йўналтирилган таркибий ўзгаришларни
қўллаб-қувватлаш; ҳудудий ёрдам дастурлари бўйича тўловлар.

4.

Дe-минимус

бўйича белгиланган минимал чегарадан кам бўлган ҳар

қандай қўллаб-қувватлаш тадбири суммаси “Қўллаб-қувватлашнинг ялпи
кўрсаткичи”ни ҳисоблаш чоғида чегириб ташланади. Минимал чегара
давлатларнинг қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида жами ишлаб чиқариш
ҳажмининг ривожланган мамлакатлар учун 5 %и, ривожланаётган ва
ривожланиши паст мамлакатлар учун 10 %и даражасида белгиланган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) дунёнинг 160 та мамлакати аъзо бўлиб

кирган ва уларнинг бу халқаро ташкилотга аъзо бўлиш тажрибалари биз учун
муҳимдир. Айниқса, собиқ Иттифоқ таъсирида хўжалик юритиш тизими бир-
бирига яқин бўлган МДҲ давлатларининг бу борадаги тажрибаларини чуқур
ўрганиш ва уларнинг ижобий томонларидан республикамизнинг ЖСТга аъзо
бўлиб кириши бўйича музокаралар чоғида фойдаланиш яхши натижа бериши
мумкин.

Рус иқтисодчиси С.Ф. Сутирын америкалик тадқиқотчи Кент Джонс

томонидан илгари сурилган қонуниятни келтиради: ЖСТга кираётган
мамлакатнинг иқтисодиёти қанча йирик бўлса, кириш бўйича ариза шунча кеч
тақдим этилиши ва музокаралар жараёни ҳам шунча узоқ чўзилиши мумкин [2,
336 б.]. Шу туфайли МДҲ двлатлари орасида нисбатан йирик ҳисобланган
Россия Федерацияси, Белоруссия, Украина, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг
ЖСТга аъзо бўлиш юзасидан олиб борган музокаралари жараёни анча узоқ
давом этди.

МДҲ давлатлари орасида биринчилардан бўлиб ЖСТга Қирғизистон

Республикаси аъзо бўлиб кирган. Қирғизистон ҳукумати 1996 йилнинг 18
январида ЖСТ Секретариатига аъзо бўлиб кириш учун ариза билан мурожаат
этган ва тегишли тайёргарликлардан сўнг 1998 йил 14 октябрда ташкилотга
расмий жиҳатдан қабул қилинган.

Илмий адабиётларни ўрганишга кўра, Қирғизистоннинг ЖСТга аъзо

бўлиб кириш олдидан мамлакатда вужудга келган танг иқтисодий ҳолат
қуйидагилар билан изоҳланарди: қайта ишлаш саноати ва бошқа тармоқларда
ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиб кетганлиги; мамлакатнинг импортга
боғлиқлик даражаси юқорилиги; ишсизлик даражасининг юқорилиги; импорт
қилувчиларнинг қирғиз бозорларидаги позицияси ва таъсир доирасининг
кенглиги; мамлакатда иқтисодий ва сиёсий қарорлар қабул қилишга кучли
таъсир ўтказувчи лоббистик кучларнинг йўқлиги туфайли ЖСТга аъзоликка
қаршилик кўрсатилмаганлиги.

Қирғизистон иқтисодиётининг кичик ҳажмда эканлиги ва асосан

хомашёга асосланганлиги туфайли ЖСТга аъзо мамлакатларнинг рақобат
кураши кучайиши бўйича хавотирланиши вужудга келмади. Булар таъсирида
республиканинг ЖСТга аъзо бўлиб киришидаги музокаралар чоғида кўпчилик
мамлакатлар томонидан жиддий эътирозлар билдирилмаган.

Қирғизистон ЖСТга аъзо бўлиб кириш олдидан ўз меъёрий-қонунчилик

базасига жиддий ўзгартиришлар киритишга мажбур бўлди. Жумладан,
мамлакатга импорт қилинаётган товарларга акциз ставкаларининг мамлакат
ишлаб чиқарилаётган товарлардаги даража билан тенглаштирилиши муҳим
аҳамият касб этади. Аммо, маълумотларга кўра, ЖСТга аъзо бўлиб киргандан
сўнг Қирғизистонда акциз солиғи йиғимидан бюджетга тушадиган маблағ
қиймати камаймаган. Қирғизистоннинг энг қулай савдо режими бўйича тариф
ставкалари маҳсулот турлари бўйича 0 % дан 50 %гача табақаланган. Максимал
тариф ставкаси (50 %) 2000 йилгача амал қилиб, ҳозирги кунда 30 % га
туширилган. Ўртача тортилган тариф ставкаси 10,74 %дан 7,47 % гача
туширилган [2, 136-137 б.].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Преференциаль тарифлар бўйича ҳеч қандай чеклов белгиланмаган.

Мамлакат бу категорияга тушувчи товарлар номенклатураси ва бу режим
кўрсатиладиган мамлакатлар гуруҳини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга.

Ички қўллаб-қувватлаш даражасини чекловчи мажбуриятлар бўйича

нархлар ҳамда маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган
субсидияларга чеклов белгиланган. Бу субсидиялар савдо ва қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришида рақобатни чеклайди. Аграр соҳада нархлар ва ишлаб
чиқаришни қўллаб-қувватлашга йўналтириладиган субсидиялар қиймати
қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти қийматининг 5 %идан ошмайдиган қилиб
белгиланган. Қирғизистон ЖСТга аъзо бўлиб кириш чоғида экспортни
субсидиялашдан бутунлай воз кечиш мажбуриятини олган.

Қирғизистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб киришида унга қўйилган асосий

талаблардан бири савдодаги техник тўсиқлар, санитар ва фитосанитар
чораларни қўллаш бўйича мажбуриятларни бажаришдир. Бу бўйича
жавобгарлик “Қирғизстандарт”га юклатилган.

Қирғизистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиб киришидан мамлакат

учун ютуқлар ёки бой беришлар нималарда кўринади?

1. Қирғизистон ЖСТга аъзо бўлиб киргандан сўнг кўпгина донор халқаро

молиявий ташкилотлар: Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди (ХВФ), Жаҳон
тикланиш ва тараққиёт банки (ЖТТБ), Европа тикланиш ва тараққиёт банки
(ЕТТБ), Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва бошқаларнинг катта ҳажмдаги
молиявий кўмагига эришди ва бундан мамлакат манфаат кўрди. БМТ ҳам
республикага йирик лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашди. Аммо давлат
қарзи ва аҳоли жон бошига халқаро молиявий ташкилотлар кредитини жалб
этиш бўйича Қирғизистон дунёда биринчилардан ҳисобланадики, бу
истиқболда мамлакатнинг тўлов қобилятига жиддий хавф солиши мумкин.

2. Қирғизистоннинг айрим МДҲ мамлакатлари билан савдо алоқаларида

ЖСТга аъзо бўлиб киргандан сўнг муаммолар пайдо бўлган. Масалан,
Қозоғистон ўз ҳудудига арзон импорт пошлиналари қўлловчи Қирғизистон
орқали жаҳондан кўп миқдорда арзон озиқ-овқат маҳсулотлари кириб
келишидан хавотирланиб, Қирғизистондан кириб келадиган озиқ-овқатларга
200 %ли бож тўловларини белгилаган. Узоқ давом этган музокаралардан
сўнггина Қозоғистон савдо дискриминациясини бекор қилган.

3. Мутахассисларнинг фикрларига кўра, ЖСТга аъзо бўлиб киришдан

ташқи савдо айланмасида ЖСТга аъзо мамлакатлар улуши юқори мамлакатлар
кўпроқ ютади. Қирғизистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб кириши олдидан унинг
асосий 6 та савдо ҳамкорининг бор-йўғи 2 таси ЖСТга аъзо мамлакат
ҳисобланган ва улар ҳиссасига экспортнинг 24,7 %и тўғри келган [2, 146-147
б.].

Ўша даврда ва қисман ҳозирда ҳам Қирғизистоннинг асосий савдо

ҳамкорлари Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳисобланади. Республиканинг
ғарбий йўналишдаги экспорти асосан шу мамлакатлар орқали ўтади. Шу
туфайли ушбу қўшни мамлакатларда белгиланган савдо тартиби ҳамда
уларнинг ЖСТга аъзо бўлиб кириши Қирғизистон ташқи савдосига кучли


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

таъсир кўрсатади. Бу ҳолатда республика ЖСТга аъзоликдан максимал манфаат
кўролмади.

4. Қирғизистон Марказий Осиё ва МДҲда биринчиларда бўлиб ЖСТга

кириш орқали бу мамлакатлар орасида ўз савдо позицияларини мустаҳкамлаб
олишни кўзлаган эди. Аммо таҳлиллар ЖСТга аъзоликдан сўнг республикада
макроиқтисодий кўрсаткичлар дарҳол ижобий томонга ўзгармаганлигини
кўрсатади. Жумладан, импорт тарифларининг пасайтирилиши давлат
бюджетининг даромад қисмига салбий таъсир кўрсатган, 1998-2001 йилларда
импорт қиймати ҳам камайган. Шунингдек, хорижий инвестициялар оқими ва
экспорт ҳажми кескин ошишига бўлган умид ҳам ўзини оқламаган.

5. Шу нарса аниқ бўлдики, республиканинг денгиз портлари ва жаҳон

бозорларидан узоқлиги, биқиқ ҳудудда жойлашганлиги оқибатида транспорт
харажатлари юқорилиги ва транспорт коридорлари яхши ривожланмаганлиги
шароитида ЖСТга аъзолик орқали қулай савдо режимининг ўрнатилишидан
кутилган натижаларни бермади.

6. Қирғиз маҳсулотлари ЖСТга аъзо бўлгандан сўнг дарҳол жаҳон

бозорларида рақобатбардош бўлолмади. Чунки, республикада бунинг учун
замонавий техника ва технологиялар ҳамда малакали ишчи кучи етишмади.

Кузатишларга кўра, гарчи қисқа муддатли оралиқда Қирғизистоннинг

ЖСТга аъзо бўлиб кириш кутилган натижаларни бермаган бўлса-да, узоқ
муддатли истиқболда мамлакат албатта бундан катта манфаат кўриши
кутилмоқда.

МДҲ мамлакатлари орасида Қирғизистондан сўнг иккинчи бўлиб Грузия

(2000 й.) ЖСТга аъзо бўлиб кирган. Грузия ЖСТнинг 137-аъзосидир. Грузия
ЖСТга аъзо бўлиб кирганда “Давлат харидлари тўғрисидаги Битим”дан
ташқари барча келишувларни қабул қилди. Аммо, аъзо бўлиш жараёнидаги
шошилишлар кейинги босқичларда Грузия ўз зиммасига олган бир қатор
мажбуриятларнинг бажарилмай қолишига сабаб бўлган. Жумладан, божхона
тарифларига зарур ўзгартиришлар киритилмагани, мамлакатнинг халқаро
стандартлар

тизимига

тўлиқ

ўтиш

бўйича

мажбуриятларнинг

бажарилмаганлиги, ихтисослашган ташкилий ва маъмурий тузилмаларни
шакллантиришдан олдин антидемпинг чораларини амалга оширишга
лаёқатсизлик кабилар шулар жумласидандир [3, 158-159 б.].

ЖСТга аъзо бўлиб кириш жараёнида Грузия аграр тармоқ иқтисодиётини

либераллаштириш, нархлар устидан назоратни бекор қилиш, марказлашган
тақсимотни бартараф этиб, рақобатлашган бозорларни шакллантириш борасида
бир қатор тадбирларни амалга оширган.

Мустақилликка эришгандан сўнг Грузия қишлоқ хўжалигини давлат

бюджетидан қўллаб-қувватлаш, яъни зарар билан ишлаётган қишлоқ хўжалиги
корхоналарига дотация ажратиш, аграр ишлаб чиқаришни имтиёзли солиққа
тортиш ва кредитлаш, нарх орқали қўллаб-қувватлаш ёки товар ишлаб
чиқарувчиларга тўғридан-тўғри тўловларни амалга оширишга маблағ
ажратмаган. Фақатгина узум ва чой етиштирувчи хўжаликлар бундан
мустасно.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Грузиянинг ЖСТга аъзо бўлиб киришида базис даври қилиб олинган

1996-1998 йилларда аграр соҳани қўллаб-қувватлаш тадбирларидан келиб
чиқиб, қишлоқ хўжалиги бўйича мажбуриятлар ҳисобланган. Шу даврдаги
қўллаб-қувватлаш чоралари “яшил сават”га, яъни қисқартиришдан озод этилган
чоралар гуруҳига тушган бўлиб қуйидагилардан ташкил топган: аграр соҳада
илмий тадқиқотлар олиб бориш; заракунандалар ва касалликларга қарши кураш
олиб бориш; таълим; ахборот-маслаҳат хизматлари кўрсатиш; ишлаб чиқариш
ва маҳсулотлар сифатини назорат қилиш; инфратузилмаларни шакллантириш;
фуқаролар урушидан сўнгги вайронагарчиликлар, яъни чой ва узум
плантацияларини қайта тиклаш.

Грузияда қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш даражасини баҳолаш

учун қабул қилинган базис даврида (1996-1998 йиллар) “яшил сават”га кирувчи
қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш харажатлари 1996 йилда 6,2
млн., 1997 йилда 11,7 млн., 1998 йилда эса 15,9 млн. ларини (Грузия пул
бирлиги) ташкил этган [3, 159 б.].

Грузия аграр секторида амалга оширилган ислоҳотлар ва қишлоқ

хўжалигини қўллаб-қувватлаш даражасининг пастлиги ЖСТга аъзо бўлиб
кириш

жараёнида

зиммага

олинган

мажбуриятларни

бажаришда

қийинчиликларни вужудга келтирмади. Аммо, ЖСТга аъзо бўлиб киришда
“ривожланган” ёки “ривожланаётган мамлакат” статусини қўлга киритиш
қўллаб-қувватлаш чораларини қисқартириш бўйича мажбуриятлар доирасини
белгилашда муҳим аҳамият касб этади. Грузия ЖСТга ривожланган мамлакат
статусида кирган, бу эса қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш даражасини
қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг 5 %и миқдорида белгиланиши ва ўтиш
даврининг 5 йил қилиб белгиланишига сабаб бўлди. Ривожланаётган
мамлакатлар учун бу кўрсаткич 10 % қилиб белгиланган ва ўтиш даври ҳам 7
йилгача чўзилиши мумкин.

Кузатишларга кўра, бирор-бир мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлиб

киришида уларга қандай мақом беришда ташкилотнинг аниқ мезонлари мавжуд
эмас. Бу жараён кўпроқ музокараларда қатнашаётган ишчи гуруҳга аъзо
мамлакатларнинг истакларига боғлиқ субъектив ҳолатга айланиб қолмоқда.
Масалан, Гонгконг ва Жанубий Корея Республикаси ЖСТда “ривожланаётган
мамлакат” мақомига эга бўлган бир шароитда Грузияга нисбатан “ривожланган
мамлакат” мақомини қўлланилиши ажабланарли ҳолдир. Шундан келиб чиқиб,
республикамизнинг

ЖСТга

аъзо

бўлиши

юзасидан

музокараларда

“ривожланаётган мамлакат” мақомини қўлга киритишга ҳаракат қилиш аграр
соҳани қўллаб-қувватлашни қисқартириш юзасидан мажбуриятлар олишда
нисбатан енгиллик туғдиришига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.

Грузиянинг ЖСТга аъзо бўлиб кириш чоғида олган мажбуриятларини

умумлаштириш асосида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

- “яшил сават” га кирувчи қўллаб-қувватлаш чораларининг юқори

чегараси белгиланмаган;

- “яшил сават”га кирмайдиган қўллаб-қуватлаш чоралари учун “махсус ва

табақалаштирилган режим” қўлланилмайди, яъни улар “қўллаб-қувватлашнинг
ялпи (агрегат) кўрсаткичи”ни ҳисоблашда эътиборга олинади;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

- “қўллаб-қувватлашнинг ялпи (агрегат) кўрсаткичи”нинг жорий йиллик

қиймати ички қўллаб-қувватлаш даражаси бўйича олинган мажбуриятдан (de
mimimis) ортиб кетмаган тақдирда ҳар қандай қўллаб-қувватлаш чораларини
қўллаш мумкин;

- юқорида келтирилган талаблар бажарилган тақдирда “Қишлоқ хўжалиги

бўйича Битим” Грузияни мақсадли дастурларни қисқартириш бўйича
мажбуриятлардан озод этади;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича тарифда ён беришлар: 12,1 %

(асосан 12 дан 20 % гача), ўтиш даври – 5 йил, қишлоқ хўжалигида махсус
ҳимоя чораларини қўлламаслик;

- бошқа товарлар бўйича тарифда ён бериш: 5,5 % (асосан 0 дан 12 %

гача), ўтиш даври – 5 йил;

- секторли ташаббусларда иштирок этиш: барча секторал ташаббусларда

“нол”ли ставкаларни қўллаш;

- қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашнинг ялпи (агрегат) кўрсаткичи:

мамлакат қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг 5 %и даражасида;

- Грузия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига лицензия талаб

қилмаслик ва бу соҳада тарифлар ёки квоталар белгиламаслик мажбуриятини
олди;

-

экспортга чиқариладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

субсидиялар орқали қўллаб-қувватлаш тадбирлари умуман қўлланилмайди;

- импорт тарифлари бўйича ривожланган мамлакатлар тарифларига

нисбатан юқори бўлмаган либерал режим танланди;

- қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан 1 йилда 6

ойдан ошмайдиган махсус мавсумий тариф ставкалари қўлланилади;

- ЖСТ доирасида санитар ва фитосанитар чораларга риоя этиш ўтиш

даврини қўлламай амалга оширилади, бунинг учун мамлакат бу соҳадаги
қонунчилик базасини ЖСТ талабларига мослаштиради;

- агар озиқ-овқат маҳсулотлари хорижий ёки халқаро ташкилотлар

томонидан берилган хавфсизлик сертификатига эга бўлса, Грузия маҳсулотни
сертификатлаш ва санитария назоратидан ўтказиш бўйича қўшимча ҳужжатлар
талаб этмайди [3, 159-171 б.].

Олиб борилган илмий изланишлар асосида Грузияни ЖСТга аъзо

бўлишининг мамлакат учун қуйидаги оқибатларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

1. Мамлакат учун ЖСТга аъзолик миллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг

халқаро бозорларга интеграциялашуви, очиқ иқтисодиётни барпо этиш орқали
хорижий инвестициялар оқимини кўпайтириш, ички бозорларни хорижий
товарлар учун очиш, республиканинг транспорт-транзит потенциалини
ошириш, халқаро стандартлар ва механизмлар орқали мамлакатнинг жаҳон
бозорларидаги манфааатларини ҳимоялашга интилишини намоён этади.

2. ЖСТга аъзоликдан кўриладиган манфаат узоқ муддатли истиқболда

намоён бўлиши туфайли, қисқа муддатли оралиқда унинг мамлакат учун
келтирган афзалликларига баҳо бериш мушкул.

3. ЖСТга аъзоликнинг дастлабки йилларида Грузияда кучли қурғоқчилик

юз берганлиги туфайли аъзоликнинг қишлоқ хўжалиги тармоғига ижобий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

таъсирини баҳолаш қийин. Аммо, виночилик соҳасига йирик инвестициялар
киритилиши натижасида 2000-2002 йилларда вино экспорти 2 мартага ошди.
Фермерлар учун кредит олиш, замонавий техника ва технологиялар харид
этишга имконият яхшиланиб бормоқда.

4. Грузиянинг ташқи савдо балансида ҳам ЖСТга аъзоликдан сўнг

дастлабки йилларда сезиларли ижобий натижалар юз бермаган. Экспорт ҳажми
ошиб борганига қарамай, ташқи савдо баланси салбий сальдога эга бўлган.
Аммо кейинги йилларда бу борада ижобий тенденциялар кузатилмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, қисқа муддатли оралиқда Грузиянинг

ЖСТга

аъзо

бўлиб

кириши

мамлакатнинг

ижтимоий-иқтисодий

ривожланишига ижобий таъсир кўрсатган бўлса-да, дастлабки кутилган
натижаларни бера олмади. Аммо узоқ муддатли истиқболда унинг мамлакат
иқтисодиёти учун келтирадиган афзалликларига умид боғлаш мумкин.

МДҲ мамлакатларида Арманистон тўртинчи бўлиб (2003 й.) ЖСТнинг

тенг ҳуқуқли 145-аъзоси бўлди. Арманистон МДҲ мамлакатлари орасида энг
либерал бозор иқтисодиётига эга мамлакат ҳисобланади. Шу туфайли
мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлиб киришида миллий қонунчиликни ЖСТ
талабларига мослаштириш жараёнлари нисбатан енгил кечган.

Илмий адабиётларни ўрганиш асосида Арманистоннинг ЖСТга аъзо

бўлиб киришида ўз зиммасига олган қуйидаги мажбуриятларни ажратиб
кўрсатиш жоиз:

- экспорт ҳар қандай савдо чекловларидан озод қилинган (экспортга бож

тарифи 0 %ни ташкил этади);

- импортга бож тарифлари иккита ставкани ташкил этади: - 10 % (асосан

истеъмол товарлари импортига қўлланилади) ва 0 %;

- бож пошлинаси СИФ нархларидан келиб чиқиб ҳисобланади;
- инвестиция мақсадида киритилган товарлар ёки транзит товарларга бож

тўлови солинмайди;

- экспорт ва импортга ҳеч қандай миқдорий чекловлар белгиланмаган [2,

337-338 б.].

Арманистон қишлоқ хўжалигида 1991 йилдан бошлаб амалга оширилган

ислоҳотлар натижасида тармоқда хусусийлаштириш, давлат буюртмалари ва
нархларни чегаралашни бекор қилиш асосида бозор муносабатларига
асосланган ишлаб чиқаришни ривожлантиришга эътибор қаратилди.
Мустақилликдан сўнг мамлакатда қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга
деярли маблағ ажратилмади. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари
давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватланмаганлиги оқибатида оғир
иқтисодий вазиятга тушиб қолди ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб
чиқаришга қодир эмасди.

Бюджет маблағлари етишмаслиги туфайли қишлоқ хўжалигини қўллаб-

қувватлаш солиқ имтиёзлари бериш (қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод
этиш) орқали олиб борилди. Шунингдек, ишлаб чиқаришга сарфланган сув ва
қишлоқ хўжалиги хомашёси қийматини қоплашга йўналтирилган кам
миқдордаги субсидиялар “Қишлоқ хўжалиги бўйича Битим”да назарда тутилган
қўллаб-қувватлаш чораларининг “сариқ савати”га тушарди. Бундай оғир


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

шароитда

ЖСТ

томонидан

“қўллаб-қувватлашнинг

ялпи

(агрегат)

кўрсаткичи”ни ҳисоблаш чоғида солиқ имтиёзларини чегириб ташлаш ва уни
ҳисоблаш объектига фақат субсидияларни киритиш таклифи берилди.
Арманистон “қўллаб-қувватлашнинг ялпи (агрегат) кўрсаткичи” даражасини
мамлакат ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти қийматининг 5 %и даражасида
ўрнатиш таклифини рад этди ва охир-оқибат бу кўрсаткич ривожланаётган
мамлакатлар учун белгиланган 10 % миқдорида белгиланди [2, 339 б.].

Арманистоннинг хорижий мамлакатлардан импорт қилинадиган аксарият

товарларга енгил импорт пошлиналари (0 %ли ва озиқ-овқат товарларига 10
%ли) ўрнатиши маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг ички бозорларни
арзон импорт товарларидан ҳимоялашга қаратилган чақириқларига сабаб
бўлмоқда.

Тадқиқотлар асосида Арманистоннинг ЖСТга аъзо бўлишидан кўрадиган

қуйидаги ютуқлари ва салбий томонларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

1. Арманистон хорижий инвесторлар томонидан яхши экспорт

салоҳиятига эга мамлакат сифатида баҳоланади. Чунки: мамлакатнинг қулай
жуғрофий ўрни МДҲ ва Яқин Шарқ мамлакатлари бозорларига чиқиш учун
қулай имкониятлар беради; ташқи савдо режимининг либераллиги кўпгина
хорижий ҳамкорлар учун арман бозорларини жозибадор қилади; инвесторлар
учун яратилган қулай муҳит натижасида тўғридан-тўғри хорижий
инвестициялар ҳажми йилдан-йилга ортиб бормоқда.

2. ЖСТ доирасида қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашда чекловлар

бўлишига қарамай, Арманистон аграр сектори 1990-йиллардаги чуқур
инқироздан чиқиб, ижобий ўсиш тенденциясини намоён этмоқда. Қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасини тўлиқ хусусийлаштирилиши,
тармоққа йирик капитал қуйилмалар киритилиши, экспортдаги ўсиш ва
бошқалар бунинг асосини ташкил этади. Энг ривожланган тармоқлар сифатида
мева, сабзавот ва узумни қайта ишлаш соҳаларини келтириш мумкин.

3. Арманистон ЖСТ доирасида олган мажбуриятлари бўйича қишлоқ

хўжалигини қўшилган қиймат солиғидан озод этишдан воз кечиб, 2009 йилдан
бошлаб тармоқни субсидиялаш сиёсатига ўтишга мажбур бўлди. Янги тизим
давлат

харажатларининг

ортиши,

қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотлари

нархларининг ошиши ва оқибатда ишлаб чиқариш ҳажми қисқаришига олиб
келиши мумкин. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ички истеъмолни
таъминлашдан ташқари асосий экспорт товарлари эканлигини ҳисобга олсак,
ҳукумат олдида мураккаб вазифаларни ҳал этиш турганлигини кўриш мумкин.

4. ЖСТга аъзо бўлгандан сўнг Арманистоннинг ташқи иқтисодий

алоқаларида қуйидаги ўзгаришлар юз берди:

- мамлакатнинг ташқи савдо ҳажми юқори суръатлар билан ўсиб борган;

ташқи савдо балансида экспорт улуши ортиб бормоқда;

- агар аъзоликдан олдинги 10 йилликда ташқи савдо балансида салбий

сальдо кузатилган бўлса, аъзоликдан сўнг ҳолат ижобий томонга ўзгарди;

- Арманистон ташқи савдосининг географик таркиби ҳам ўзгарди, ЖСТга

киргандан сўнг МДҲ давлатлари билан савдо айланмаси ҳам аксинча ошди;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

- экспорт таркибида тайёр маҳсулотлар улуши ортиб, импортда озиқ-

овқат товарлари улуши камаймоқда [2, 342 б.].

Ҳозирча МДҲ мамлакатлари орасида Тожикистон Республикаси Россия

Федерациясидан сўнг ЖСТга аъзо бўлиб кирган энг охирги республика
ҳисобланади. Тожикистон 2001 йил 29 майда ЖСТга аъзо бўлиш учун ариза
билан мурожаат этган ва ЖСТ Бош Кенгашининг 2001 йил июн ойидаги
йиғилишида унинг аризаси кўриб чиқилиб, кузатувчи мақомига эга бўлган.
Тожикистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши юзасидан 2001 йил июль ойида Ишчи
гуруҳ тузилди ва бу гуруҳ 11 йил давомида иш олиб бориб, 2012 йил 26
октябрда ўз ишини якунлаган. Ишчи гуруҳ таркибига ЖСТга аъзо бўлган 30
дан ортиқ мамлакатлар киритилган бўлиб, уларнинг 27 таси Европа Иттифоқи
(ЕИ) мамлакатлари эди. Ишчи гуруҳ раиси этиб Эстония вакили Клайд Кулла
тайинланган.

“Тожикистон Республикасининг ташқи савдо режими тўғрисидаги

Меморандум”и 2004 йил март ойида ЖСТ Секретариатига тақдим этилган ва
шу асосда Ишчи гуруҳнинг мамлакат ташқи савдо режимини ВТО талабларига
мослигини ўрганиш бўйича биринчи йиғилиши ўз ишини бошлаган. 2004 йил
мартдан 2012 йил 26 октябргача бўлган вақт оралиғида Ишчи гуруҳнинг 9
марта йиғилиши бўлиб, уларда Тожикистон томони ЖСТга аъзо
мамлакатларнинг 1300 саволига жавоб тайёрлашига тўғри келди ва 100 дан
ортиқ меърий-ҳуқуқий ҳужжатларни ЖСТ талабларига мослаштиришга ёки
янгидан қабул қилишга мажбур бўлди. 2013 йил 2 мартда 11 йиллик
музокалардан сўнг Тожикистон ЖСТнинг 159-аъзоси сифатида тан
олинди [5, 2 б.].

Тожикистон иқтисодиётида қишлоқ хўжалигининг ўрни ва аҳамияти

юқорилиги сабабли, ЖСТга аъзо бўлиш юзасидан музокараларда
республиканинг аграр секторини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида
эътибор берилган. Маълумотларга кўра, Тожикистон қишлоқ хўжалиги
мамлакат ЯИМининг деярли тўртдан бир қисмини етиштириб беради ва
аҳолининг 70 %дан ортиғи қишлоқ жойларида истиқомат қилади.
Тожикистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб киришида базис даври сифатида 2004-2006
йиллар олинган бўлиб, бу йилларда қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти
амалдаги жорий нархларда мос равишда 2,3; 2,8; ва 3,7 млрд. сомонийни (тожик
пул бирлиги) ташкил этган ва уч йиллик ўртача кўрсаткич ЖСТ қоидалари
бўйича ҳисоблаганда 2,9 млрд. сомонийга тенг бўлган.

Агар Тожикистон ривожланаётган мамлакат мақомига эгалигини назарда

тутсак, у аграр тармоқни қўллаб-қувватлаш даражасини қишлоқ хўжалиги ялпи
маҳсулотнинг 10 %игача, яъни 290 млн. сомонийгача (ўша даврдаги алмашув
курси бўйича 82 млн. АҚШ долларига тенг) талаб этишга ҳақли бўларди.
Тожикистоннинг аграр секторга давлат бюджетидан ажратган маблағлари 2004
йилда 35,1, 2005 йилда 40,5 ва 2006 йилда 45,2 млн. сомонийга тенг бўлган.
Бундан маълумки, республиканинг аграр секторни қўллаб-қувватлашга
ажратган бюджет маблағлари ЖСТ талабларига кўра рухсат этиладиган
даражадан 6-8 марта паст бўлган [6, 1-2 б.].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

12

www.iqtisodiyot.uz

Ишчи гуруҳнинг ЖСТга аъзо 13 мамлакати билан товарларни бозорларга

киритиш ҳамда ички товар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш даражаси
бўйича олиб борилган икки томонлама музокаралар орқали қуйидаги
келишувларга эришилган:

- барча товарлар учун ўртача тортилган импорт тарифи даражаси 8 %;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун якуний боғланган импорт тарифи

даражаси 10,4 %;

- бошқа товарлар учун ўртача тортилган импорт тарифи даражаси 7,6 %;
- стратегик аҳамиятга эга айрим товарлар учун импорт тарифларининг

юқори даражаси, хусусан: қуруқ меваларга 15-20 %, асалга 20 %, ҳўл мева-
сабзавотлар учун 20-23 %, пилла ва пахта учун 20%, мева ва сабзавотларни
қайта ишлаш натижасида олинган тайёр маҳсулотларга 20 % [7, 1 б.];

- аграр тармоқни қўллаб-қувватлаш даражаси қишлоқ хўжалиги ялпи

маҳсулотининг 8 % миқдорида, яъни жорий нархларда 900 млн. сомонийгача
(2013 й. нархларида) [6, 2 б.].

Тожикистон ҳукумати томонидан ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида қишлоқ

хўжалиги бўйича олган мажбуриятларини бажариш мақсадида 2012 йилнинг
август ойида “2012-2020 йиллар давомида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш
Дастури” ва бу дастурни амалга ошириш стратегияси ишлаб чиқилган.

Тожикистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиши мамлакат ва шу

жумладан унинг қишлоқ хўжалиги тармоғи учун қандай афзалликлар ва салбий
таъсирлар келтириб чиқариши мумкин? Гарчи ҳали кўп вақт ўтмаган бўлса-да,
мутахассислар фикрларига таяниб бу борада маълум бир хулосалар чиқариш
мумкин. ЖСТга аъзоликнинг республика ҳукумати учун кутилаётган
афзалликлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

- халқаро савдода ЖСТ аъзоларига кафолатланадиган энг қулай савдо

режимини қўлга киритилиши;

- республика товар ишлаб чиқарувчилари учун 160 мамлакат бозорларига

тўсиқларсиз, дискриминациясиз ва қулай импорт тарифлари шароитида кириб
бориш имкониятлари ҳамда эркин савдо тамойиллари амалга оширилиши;

-

мамлакат қонунчилигини жаҳон савдо тизими қонунларига

мослаштириш қулай инвестицион ва бизнес муҳитини яратишга имкон
туғдириши;

- маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш жараёнларида халқаро

сифат стандартларининг жорий этилиши маҳаллий маҳсулотларнинг халқаро
бозорларда рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилиши;

- халқаро савдо тизими бўйича тезкор ахборот алмашинувига йўл

очилиши самарали савдо-иқтисодий сиёсатини ишлаб чиқишга йўл очиши;

- ички бозорларнинг ЖСТ аъзолари учун очиқ бўлиши истеъмол

бозорлари мўл-кўлчилигига, нархларнинг истеъмолчилар учун қулай бўлишига
ва ички бозорларда рақобат муҳитининг кучайиши оқибатида товарларнинг
сифат даражаси ошишига олиб келиши ва ҳоказо.

ЖСТга аъзоликнинг Тожикистон учун кутилаётган афзалликлари билан

бир қаторда бир қатор салбий оқибатлар ва йўқотишларга олиб келиши


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

13

www.iqtisodiyot.uz

мумкинлигига ҳам эътиборни қаратиш лозим. Фикримизча, улар қуйидагиларда
намоён бўлади:

Биринчидан, Тожикистон товарларининг сифат кўрсаткичлари ва нарх

бўйича импорт маҳсулотлари билан рақобатлаша олмаслиги, импорт тарифлари
пасайтирилган шароитда ички бозорнинг Хитой каби мамлакатларнинг арзон
товарлари билан тўлиб-тошиши маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар учун оғир
оқибатларга олиб келиши, айрим ишлаб чиқариш соҳаларининг инқирозга юз
тутишига сабаб бўлиши мумкин.

Иккинчидан, Тожикистон аграр тармоғининг давлат томонидан етарлича

қўллаб-қувватланмаслиги жаҳон бозорларида кучли қўллаб-қувватлаш
тизимига эга Европа, АҚШ, Хитой ва бошқа мамлакатлар олдида тожик қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари экспортчиларини тенгсиз ва ноқулай аҳволга қўйиши
оқибатида уларнинг рақобатбардошлигини кескин чегаралайди.

Учинчидан, ЖСТ доирасида энг қулай савдо тартиби мавжуд бўлишига

қарамай, халқаро сифат стандартлари кучли ривожланган мамлакатлар санитар
ва фитосанитар талаблар ҳамда савдодаги техник тўсиқлар (баръерлар) орқали
ўз бозорларига четдан товарларни эркин кириб келишига монелик қилишга
уринади. Бу эса халқаро сифат стандартлари, санитар ва фитосанитар тизимлар
тўлиқ шаклланиб улгурмаган, жаҳон бозорларида рақобатбардошлиги нисбатан
паст тожик товарлари учун жиддий тўсиқ бўлиши мумкин.

Тўртинчидан, республика катта ташқи савдо дефицитига эга бўлиб, 2012

йилда салбий ташқи савдо баланси 2,4 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган [8, 2
б.]. Бундай шароитда импорт тарифларининг пасайтирилиши, экспорт учун бож
пошлиналарининг бекор қилиниши нетто импортчи мамлакат ҳисобланган
Тожикистон учун бюджет тушумларининг кескин қисқариб кетишига олиб
келиши мумкин. Масалан, ЖСТ аъзолари Тожикистондан асосий экспорт
маҳсулотларидан бири бўлган пахта толаси учун амалда экспорт божи
ҳисобланган 10 %ли сотишдан олинадиган солиқни бекор қилишни талаб этган.
2006 йилда пахта толаси экспортидан олинган солиқ суммаси мамлакат
бюджетига 58 млн. сомонийга (19,4 млн. АҚШ доллари атрофида) тенг тушум
олиб келган бўлиб, бу давлат бюджетига жами солиқ тушумларининг 4,2 %ини
ташкил этган [6, 1 б.]. Демак, ЖСТга аъзоликдан сўнг республика бюджети бу
тушумдан маҳрум бўлишига тўғри келади.

Бешинчидан, мутахассисларнинг фикрича, ЖСТга аъзо бўлишдан

кўпинча иқтисоди юксак тараққий этган ривожланган мамлакатлар кўпроқ
ютади. МДҲ институти Ўрта Осиё ва Қозоғистон бўлими мудири Андрей
Грозиннинг фикрича: “ЖСТ – бой мамлакатлар ҳамжамияти бўлиб, улар ишлаб
чиқариш самарадорлигини оширишнинг ички резервларини тугатиб бўлган ёки
шунга яқинроқ. Улар аллақачон озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўзларини тўлиқ
таъминлашга эришиб, ишлаб чиқариш тўхтаб қолмаслиги учун ортиқча
маҳсулотларни сотишга янги бозорлар ва хомашё манбаларини излаб топиш
керак. Шунинг учун улар ўз сафларига кўпроқ иқтисоди заиф мамлакатларни
тортишга ҳаракат қилади. Бу уларга рақобат устунлигидан унумли
фойдаланишга ёрдам беради ва бундан Тожикистон кўпроқ ютқазади. [9, 1 б.].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

14

www.iqtisodiyot.uz

ЖСТга аъзо бўлишнинг Тожикистон учун юқорида келтирилган салбий

жиҳатларига қарамай, узоқ муддатли истиқболда республика бундан катта
ютуқларни қўлга киритишга умид боғламоқда.

ЖСТга аъзо бўлиб кирган МДҲ мамлакатларининг бу борада олиб борган

музокаралари ва эришган натижалари республикамиз учун мазкур халқаро
ташкилотга аъзо бўлиш йўлида бир қатор муҳим хулосалар чиқаришга имкон
беради:

1. ЖСТ доирасида қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-

қувватлаш тизимини ўрганишга кўра, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзоликка
номзод сифатида икки томонлама музокаралар олиб борилаётган ҳозирги
шароитда қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш тизимига янгича
ёндашувлар талаб қилинади. Хусусан, агар мамлакатимиз ЖСТга аъзо бўлиб
киришни мақсад қилиб қўяр экан, маҳаллий қишлоқ хўжалиги товар ишлаб
чиқарувчиларни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирларни
ЖСТнинг “Қишлоқ хўжалиги бўйича битими” талабларига мос ҳолга келтириш
талаб этилади.

2. Фикримизча, Ўзбекистон сингари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши

нисбатан яхши тараққий этган ва ижобий ташқи савдо балансига эга
мамлакатлар учун маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш ўта муҳимдир. Шуни эътиборга олиб, ЖСТга аъзо бўлиш
доирасидаги музокараларда республикамизнинг “ривожланаётган мамлакат”
мақоми қўлга киритиш қишлоқ хўжалигини ички қўллаб-қувватлаш
даражасини 10 % қилиб ўрнатишга ва ўтиш даврини 7 йилгача чўзишга имкон
яратиши мумкин.

3. Озиқ-овқат маҳсулотлари билан ички таъминланганлик даражасига

кўра (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш саноатини хом ашё
билан таъмилашни эътиборга олган ҳолда) қишлоқ хўжалик махсулотлари учун
экспорт ва импорт таърифларини ишлаб чиқиш муҳим ахамият касб этади.
Бунда қишлоқ хўжалиги махсулотларининг қайси турларини етиштиришни
қўллаб-қувватлаш мақсадида ички бозорни импортдан ҳимоялаш, шунингдек
қайси махсулот турлари импортини қўллаб-қувватлаш кераклигини аниқлаш
мақсадга мувофиқ. Фикримизча, агар ишлаб чиқариш ҳажми ички бозор
талабини тўлиқ қондиришни таъминласа, бундай махсулотлар импортини
юқори тарифлар орқали чеклаш зарур. Табиий-иқлим шароитига кўра
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ёки кам ишлаб чиқариладиган, яъни
ички бозор талаби тўлиқ қондирилмайдиган қишлоқ хўжалиги махсулотлари
импорти учун қулай савдо режимини яратиш мақсадга мувофиқ.

4. Назаримизда истиқболда фермер хўжаликларини бевосита молиявий

қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳамда “Қишлоқ хўжалиги бўйича битим”нинг
“сариқ савати”га мансуб тадбирларни босқичма-босқич камайтириб, битимнинг
“яшил савати” тоифасига кирувчи фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш
тадбирларини кучайтириш мақсадга мувофиқ. Биринчи навбатда қишлоқ
хўжалиги учун малакали кадрлар тайёрлаш, уруғчилик-селекция ва наслчилик,
турли касалликлар ва зараркунандаларга қарши курашиш соҳаларида илмий
тадқиқотлар олиб бориш, илм-фан ютуқлари ва илғорлар тажрибасини тарғиб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

15

www.iqtisodiyot.uz

қилиш

бўйича

ахборот-маслаҳат

хизматлари,

инфратузилмаларни

шакллантириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга имкон берувчи
коллектор-дренаж тизимларини барпо этиш ва иш ҳолатида сақлаб туриш, сув
таъминоти ва насос билан суғориладиган ерларда электр таъминотини
яхшилаш, фермерларни табиий офатлар ва таваккалчилик хатарларидан
ҳимоялашда давлатнинг иштирок этиши, кам даромадли ва ноқулай
шароитларда маҳсулот ишлаб чиқарувчи фермерларни молиявий қўллаб-
қувватлаш масалаларига кўпроқ эътибор беришни тавсия этамиз.

5. ЖСТга аъзо бўлишда мамлакатимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини

таъминлаш энг устувор масала бўлиб, у давлатнинг иқтисодий сиёсатида
аълоҳида ўрин тутиши зарур. Бу ерда озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлашнинг самарали механизмини шакллантириш бўйича комплекс чора-
тадбирларни қонун доирасида белгилаб қўйиш муҳим масалалардан
ҳисобланади.

6. Мамлакатимиз олий ўқув юртларида ЖСТнинг меъёрий-хуқуқий

базаси, иқтисодий механизмлари ва хорижий тилларини яхши биладиган юқори
малакали

мутахассис-кадрларни

тайёрлашни

йўлга

қўйиш

мазкур

музокараларни самарали олиб бориш ва мамлакатимиз манфаатларига мос
келадиган натижаларни қўлга киритиш, шунингдек, истиқболда бу ташкилот
доирасида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишга имкон беради.

Хулоса қилиб айтсак, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ)

тенг ҳуқуқли аъзо бўлиб киришида МДҲ мамлакатлари тажрибасини чуқур
ўрганиш мамлакатимизнинг бу нуфузли ташкилотга аъзо бўлишида олиб
бориладиган музокараларда қўл келиши ва қишлоқ хўжалигининг
рақобатбардошлигини юксалтиришга хизмат қилиши мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш,

барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар
стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. // Халқ сўзи, 2014 йил 18
январ.

2.

Сутырин С.Ф. и др. ВТО: механизм взаимодействия национальных

экономик. Угрозы и возможности в условиях выхода на международный рынок.
– М.: Эксмо, 2008.

3. Дайненко А.В. и др. Всемирная торговая организация: механизмы

функционирования и практика вступления. - Минск: Дикта, 2006.

4. Дехканов М.З. Вступление Республики Таджикистан во Всемирную

торговую

организацию.

//Продовольственная

и

сельскохозяйственная

организация Объединенных наций (ФАО). Киев-2013.

5. www.wto.ru/documents.asp?f=sogl&t=13.
6.

www.ictsd.org/bridges-news/присоединение-республики-таджикистан-к-вто-

аграрный-аспект.

7.

www.itctj.wordpress.com/2014/07/11/внутренние-реформы-для-выполнения-

св.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

16

www.iqtisodiyot.uz

8.

www.itctj.wordpress.com/2013/03/20/плюсы-и-минусы-вто-для-

таджикистана.

9.

www.iarex.ru/news/32028.html.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. 2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотлар стратегиясини изчил давом эттириш Йили булади. // Халк сузи, 2014 йил 18 январ.

Сутырин С.Ф. и др. ВТО: механизм взаимодействия национальных экономик. Угрозы и возможности в условиях выхода на международный рынок. - М.: Эксмо, 2008.

Дайненко А.В. и др. Всемирная торговая организация: механизмы функционирования и практика вступления. - Минск: Дикта, 2006.

Дехканов М.З. Вступление Республики Таджикистан во Всемирную торговую организацию. //Продовольственная и сельскохозяйственная организация Объединенных наций (ФАО). Киев-2013.

www.wto.ru/documents.asp?f=sogl&t=l 3.

www.ictsd.org/bridges-news/присоединение-республики-таджикистан-к-вто-аграрный-аспект.

www.itctj.wordpress.com/2014/07/11 /внутрсниис-рсформы-для-выполнсния-св.

www.itctjAvordprcss.com/2013/03/20/плюсы-и-минусы-вто-для

Таджикистана.

wwAv.iarcx.ru/news/32028.html.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов